en
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

Open in Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Show more
4 669
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида корхоналар сони қанчага кўпайди? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 202
Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида корхоналар сони қанчага кўпайди? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил 1 май ҳолатига қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналарнинг сони 51 604 тани ташкил этган. Бу кўрсаткич, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 59 фоизга ошган. Сўнгги йиллар қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони (1 май ҳолатига): 2019 йил – 32 456 та 2020 йил – 40 122 та 2021 йил – 45 251 та 2022 йил – 47 105 та 2023 йил – 51 604 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Илон Маск олти ҳафта ичида Twitter бош директори лавозимини тарк этади Twitter эгаси Илон Маск олти ҳафта ичида бош директор
Илон Маск олти ҳафта ичида Twitter бош директори лавозимини тарк этади Twitter эгаси Илон Маск олти ҳафта ичида бош директор лавозимини тарк этишини маълум қилди. Маск номи ошкор этилмаган аёл Twitter'нинг янги бош директори бўлади ва унинг ўзи(Маск) ижрочи раис ва техник директор лавозимларини эгаллайди, деди миллиардер ижтимоий тармоқда. "Бу жараён тахминан олти ҳафтадан сўнг бошланади", деб ёзди Маск ўзининг Twitter аккаунтида. Унинг маълум қилишича, директорлик лавозимидан кетганидан сўнг, у компанияда ижрочи раис ва техник директор лавозимларини эгаллайди. Шунингдек, миллиардер компания раҳбари сифатида ўз вориси номини айтмади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Темир йўл транспортидан бир кунда ўртача нечта йўловчи фойдаланади? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2
Темир йўл транспортидан бир кунда ўртача нечта йўловчи фойдаланади? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 2,5 млн йўловчи ташилган. Йўловчи ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 402 мингтага ошган. 2023 йил январь-март ойларида бир кунда ўртача 27,8 минг нафар йўловчи темир йўл транспортидан фойдаланган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 мингтага ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қозоғистондан Хитойга дон экспорти 1 миллион тоннага етиши мумкин Қозоғистон ХХРга дон экспортини йилига 1 миллион тоннагача
Қозоғистондан Хитойга дон экспорти 1 миллион тоннага етиши мумкин Қозоғистон ХХРга дон экспортини йилига 1 миллион тоннагача ошириш ниятида. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Қишлоқ хўжалиги вазири Пекинда Хитойнинг етакчи қишлоқ хўжалиги компаниялари COFCO ва CITIC Group билан бўлиб ўтган учрашувида маълум қилди. Ербол Қарашўкеев Агросаноат комплекси соҳасидаги ўсиш ва ҳамкорликнинг кенг кўламли истиқболлари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш режалари ҳақида гапирди. Хусусан, Хитойнинг COFCO ва CITIC Group компаниялари раҳбариятига Қозоғистонда ғалланинг катта захираларига эга бўлган ва экспорт учун зарур ҳажм ва сифатни таъминлай оладиган маҳаллий корхоналар орқали дон етказиб бериш таклиф этилди. Бундан ташқари, агар логистикада муаммолар юзага келса, ҚХВ уларни тезда ҳал қилишга ёрдам беришга тайёр. Айтиш жоизки, чегарадош Алашанькоу ва Қорғас шаҳарларида кунига 10 минг тоннагача дон юкини қабул қилиш имкониятига эга терминаллар мавжуд. Шунингдек, Ербол Қарашўкеев Қозоғистон корхоналари ХХР гўшт ассоциацияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда музлатилган мол, қўй ва чўчқа гўшти экспорти имкон қадар тезроқ тикланишини кутаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, мамлакат заводлари совутилган гўшт ва балиқ маҳсулотлари, парранда гўшти, тухум ва бошқа турдаги маҳсулотларни етказиб беришга тайёр. ҚХВ раҳбари маҳаллий гўшт комбинатларини ХХРга экспорт қилиш учун аккредитациядан ўтказиш имкониятларини муҳокама қилди. Айни пайтда фақат 4 та корхона тегишли рухсатномага эга, яна 13 та корхона рўйхатга қўшилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ўтган йили 1,06 миллион тонна гўшт етиштирилган. Экспортнинг асосий улуши Ўзбекистон, БАА ва Қувайтга тўғри келади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Педагог ходимларнинг ойлик маошлари оширилди 2023 йил 1 майдан мактабгача ва мактаб таълими, маданият ва спорт муассасалари п
+3
Педагог ходимларнинг ойлик маошлари оширилди 2023 йил 1 майдан мактабгача ва мактаб таълими, маданият ва спорт муассасалари педагог ва раҳбар ходимларининг базавий тариф ставкалари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор кучга кирди. Бунда 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари 7 фоизга кўтарилгани инобатга олиниб, янги миқдорлар тасдиқланди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 15 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга
Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 15 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 433,03 сўм -31,97); 1 Евро – 12 474,58 сўм (-54,37); 1 Россия рубли – 148,27 сўм (-3,46). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Мобил телефон ускуналари нархлари бир ойда ўртача 0,3 фоизга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг апр
Мобил телефон ускуналари нархлари бир ойда ўртача 0,3 фоизга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг апрель ойида мобил телефон ускуналари нархлари март ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,3 фоизга қимматлашган. Мобил телефон ускуналари нархлари 2023 йил бошидан буён ўртача 1 фоизга қимматлашгани кузатилган. 2023 йилнинг апрель ойида ўтган ойга нисбатан: Ахборот-коммуникация ускуналари нархлари - ўртача 0,2 фоизга ошган. Компьютер ва планшетлар нархлари - ўртача 0,1 фоизга ошган. Ноутбук нархлари - ўртача 0,3 фоизга ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Энди айрим транспортларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча талаб этилмайди “Товарларни етказиб бериш хизматлари
Энди айрим транспортларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча талаб этилмайди “Товарларни етказиб бериш хизматларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, қуйидагиларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январгача тўхтатиб турилади: энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см кубдан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаларини; шу жумладан худди шундай тавсифларга эга бўлган мопед, квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа механик мосламаларни. Бунда, ушбу транспорт воситаларида ҳаракатланаётган шахслар мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарур. Шунингдек, буюртма асосида товарларни етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно) ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига киритилди (илгари шахсий транспортдан фойдаланиб, жисмоний шахсларга товарларни етказиб бериш ўзини ўзи банд қилиш фаолият тури ҳисобланган). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Маск Twitter'да шахсий хабарларни шифрлашнинг синов версияси ишга туширилганини маълум қилди Илон Маск Twitter'да шахсий хаба
Маск Twitter'да шахсий хабарларни шифрлашнинг синов версияси ишга туширилганини маълум қилди Илон Маск Twitter'да шахсий хабарларни шифрлашнинг синов версияси ишга туширилганини маълум қилди, дея хабар беради ТАCC. Шахсий хабарларни шифрлаш синови эндигина ишга туширилди. Синаб кўринг, лекин ҳали ишонманг», - деб ёзди Маск Twitter'да. Маск аввалроқ шифрлаш шахсий маълумотларни ҳеч ким, ҳатто «бошига тўппонча тақаса ҳам» кўра олмайдиган қилиб яратиш кераклигини таъкидлаган эди. The Verge порталининг хабар беришича, Twitter аввалроқ платформада хабарларни шифрлашни ишга туширишга бир неча бор уриниб кўрган, бироқ натижа бўлмаган. Маск шифрлашни амалга оширишни ва Twitter 2.0 қарашларининг бир қисми сифатида буни устувор қилишни хоҳлайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Нодавлат умумтаълим муассасалари сони Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023- ўқув йилида мамлакатимизда фаолият
Нодавлат умумтаълим муассасалари сони Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023- ўқув йилида мамлакатимизда фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим муассасалар сони 194 тани ташкил этган. Ушбу кўрсаткич 2017/2018- ўқув йилининг мос даври билан таққослаганда 155 тага ошган. Йиллар кесимида фаолият юритган нодавлат умумтаълим муассасалар сони: 2017/2018 — ўқув йили бошига – 39 та 2018/2019 — ўқув йили бошига – 58 та 2019/2020 — ўқув йили бошига – 91 та 2020/2021 — ўқув йили бошига – 102 та 2021/2022 — ўқув йили бошига – 135 та 2022/2023 — ўқув йили бошига – 194 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Биткоин курсининг келажаги башорат қилинди 10 май, чоршанба куни Битcоин (BTC) курси минимал даражага тушди. Мутахассислар ас
Биткоин курсининг келажаги башорат қилинди 10 май, чоршанба куни Битcоин (BTC) курси минимал даражага тушди. Мутахассислар асосий криптовалюта келажаги учун прогнозлар берди, уларнинг шарҳлари RBC-Crypto томонидан келтирилди. RBK Trading LTD раҳбари Владимир Чирпичиниковнинг фикрича, яқин келажакда биткоин курси анча ўзгарувчан бўлади. Унинг сўзларига кўра, узоқ вақт давомида котировкаларнинг нисбий барқарорлигидан сўнг, нарх кўпинча бир йўналишда кескин ўзгаради. Бунда асосий омил АҚШ ва Еврозонадаги инфляция ҳақидаги янгиланган маълумотлар, АҚШ Федерал захира тизими баёнотлари ва фоиз ставкаси бўйича қарор бўлади, дея қўшимча қилди эксперт. Мутахассис сўнгги пайтларда актив нархининг пасайишини энг йирик криптовалюта биржаси Бинанcедан маблағларни олиб қўйиш билан боғлиқ муаммолар билан изоҳлайди – Чирпичиниковнинг сўзларига кўра, вазиятнинг бошқа сайтларда такрорланиши курсга босим ўтказади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон ҳудудидан қарийб 3 млн тонна транзит юклари ташилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-мар
Ўзбекистон ҳудудидан қарийб 3 млн тонна транзит юклари ташилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича ташилган (автомобиль ва темир йўл транспортларида) транзит юкларнинг ҳажми қарийб 3 млн тоннани ташкил этган. Транзит юкларнинг 2,2 млн тоннаси темир йўл транспорти орқали (жами юк ҳажмига нисбатан 80,5 фоиз) ташилган. Транзит юкларнинг 543 минг тоннаси (жамига нисбатан 19,5 %) автомобиль транспорти орқали ташилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Жорий йилда электромобиллар учун 900 та қувватлаш қурилмалари ўрнатилади Мамлакатимизга бензин ва дизель ёқилғисини олиб кели
Жорий йилда электромобиллар учун 900 та қувватлаш қурилмалари ўрнатилади Мамлакатимизга бензин ва дизель ёқилғисини олиб келишга барча чекловлар олиб ташланган. Мутасаддилар олдига ҳозирдан бензин ва дизель захирасини шакллантириш вазифаси қўйилди. Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши белгиланди. Яратилган шароитлар туфайли мамлакатимизга шу йилнинг ўзида 5 мингта электромобиллар олиб келингани таъкидланди. Энди улар учун ҳудудларда етарли инфратузилма яратиш лозим. Бу борада келгуси уч йилда 3,5 мингта қувватлаш қурилмаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, имтиёзлар берилган. Вилоят ҳокимларига жорий йилнинг ўзида 900 та қувватлаш қурилмалари ўрнатилишини таъминлаш топширилди. Умуман, тармоқ мутасаддилари олдига энергетика соҳасида иш сифатини таъминлаш, тартиб ва интизомни кучайтириш вазифаси қўйилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Европада газ нархи рекорд даражада тушиб кетди Лондон ICE биржасида 10 май, чоршанба кунги савдолар чоғида Голландиянинг ТТF
Европада газ нархи рекорд даражада тушиб кетди Лондон ICE биржасида 10 май, чоршанба кунги савдолар чоғида Голландиянинг ТТF xab индексида газнинг июнь фючерслари нархи ҳар минг куб метр учун 400 доллардан пастга тушди. Хабарда айтилишича, нархлар 2021 йил июлидан бери биринчи марта бу даражага етди. Пастки нуқтада нарх минг куб метр учун 398,1 долларга етди. Ёзиш вақтида ҳар минг кубометр учун 405 долларни ташкил қилган. Европада газ нархи 2022 йил август ойида минг куб метр учун 3500 доллардан юқори бўлганидан пасайишда давом этмоқда. 2023 йил бошидан бери котировкалар икки баравардан кўпроқ қимматлашган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Вилоятлар ҳокимларига электр ускуналари ва материаллари захираси учун эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиб, ҳар бир вилоятда 10 милл
Вилоятлар ҳокимларига электр ускуналари ва материаллари захираси учун эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиб, ҳар бир вилоятда 10 миллиард сўмдан маблағ ажратиш топширилди Йиғилишда паст кучланишли 30 минг километр электр тармоғи ва 10 мингта трансформаторни мукаммал таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш топширилди. Бу борада март ойида Тошкент шаҳрида электр таъминотини яхшилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, бунга 4,2 триллион сўм ажратилди. Унга мувофиқ 900 километр электр тармоқлари, 230 та трансформаторни янгилаш ва реконструкция қилиш, 5 та янги подстанция қуриш режа қилинган. Вилоятлар ҳокимларига электр ускуналари ва материаллари захираси учун эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиб, ҳар бир вилоятда 10 миллиард сўмдан маблағ ажратиш топширилди. 1 августга қадар 2023 йил учун режа қилинган тармоқ ва трансформаторларни таъмирлаш ишларини якунига етказиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун вилоят, шаҳар ва туманларда 400 га яқин бригада ташкил қилинади. Шунингдек, мутасаддиларга иссиқлик энергия станцияларига бугунги кунга нисбатан 6 миллион куб метрга кўп газ етказиб беришни таъминлаш, 1 июлга қадар 200 минг тонна мазут захирасини яратиш топширилди. Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини кучайтириш, электр энергияси ва газнинг ноқонуний истеъмолига барҳам бериш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Савдо ва сервис корхоналарига ўрнатилган қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади Айни вақтда Президе
Савдо ва сервис корхоналарига ўрнатилган қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади Айни вақтда Президент раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти. Мамлакатда аҳоли томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 киловатти учун 1 минг сўмдан тўланиши эълон қилинган. Улар "Қуёшли хонадон" тизимига уланиб, тегишли тўловларни олишлари мумкин. Президент ушбу дастур қамровини ошириш ва янада кенг жорий қилиш бўйича янги вазифаларни белгилаб берди. Жумладан: - Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан савдо ва сервис корхоналарига қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади; - халқаро молия ташкилотларидан 100 миллион доллар жалб қилиниб, сўмда, мақбул шартларда аҳоли ва кичик тадбиркорлар учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилади. Аҳолига ажратилган кредит фоизларининг бир қисмини компенсация қилиш учун 100 миллиард сўм ажратилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига аҳоли ва тадбиркорларга берилган “яшил" кредитлар фоизларининг бир қисмини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилди. Шунингдек, "яшил энергия” сертификатлари тизими жорий қилинади. 1 июлдан бошлаб гидроэлектр станцияларига “яшил” сертификат берилади. Ушбу тизим 1 октябрдан бошлаб барча қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун жорий қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 12 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 12 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. 1 АҚШ доллари – 11 465,00 сўм (+11,93); 1 Евро – 12 528,95 сўм (-20,18); 1 Россия рубли – 151,73 сўм (+1,64). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон 14 та давлатга мебель маҳсулотларини экспорт қилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-
Ўзбекистон 14 та давлатга мебель маҳсулотларини экспорт қилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатларга қиймати 2,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. Ўзбекистон 2023 йилнинг дастлабки 3 ойида энг кўп мебель маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар: Россия – 582 минг Тожикистон – 435 минг Қозоғистон – 385 минг Қирғиз Р. – 300 минг Озарбайжон – 219 минг Германия – 28,3 минг АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонда Onix ва Tracker автомобиллари савдоси тикланиши мумкин Ўзбекистонда Chevrolet Onix ва Tracker моделлари сотуви қ
Ўзбекистонда Onix ва Tracker автомобиллари савдоси тикланиши мумкин Ўзбекистонда Chevrolet Onix ва Tracker моделлари сотуви қайта тикланиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Daryo" нашри хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, Tracker ва Onix қўшимча имкониятлар билан тақдим этилади. Ҳозирда жараённи якунлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Қайд этилишича, автомобилнинг янги версиялари нархи эскиларидан фарқ қилади. Янги тарифлар ҳақида ҳали аниқ маълумотлар йўқ. Жорий ҳафтада сотувлар қайта тикланиши кутилмоқда. Маълумот ўрнида, аввалроқ ушбу моделлар сотуви тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ компания ўз қарорига изоҳ бермаган. Айтиш жоизки, бугунги кунда Chevrolet Onix ва Tracker компаниянинг энг бюджетли автомобиллари қаторига киради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

KazTransOil апрель ойида Бокуга нефть экспортини 75 фоизга оширди 2023 йил апрель ойида Ақтау портидан Қозоғистон нефтининг э
KazTransOil апрель ойида Бокуга нефть экспортини 75 фоизга оширди 2023 йил апрель ойида Ақтау портидан Қозоғистон нефтининг экспорти ҳажми март ойига нисбатан 60,5 тоннага ёки 24 фоизга ошди. Шундай қилиб, умумий ҳажм 312,6 минг тоннани, жумладан, Тенгиз конидан 115 минг тоннани, Дўнға конидан 19,2 минг тоннани ва Бўзаши ярим ороли конларидан 178,3 минг тоннани ташкил этди, деб хабар беради Kazinform. «Самруқ-Қазна» жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон нефтини Ақтау портидан экспорт қилиш учун ташиш ҳажмини ошишига Боку портига жўнатилган хомашё ҳажмининг 2023 йил мартига нисбатан 87 минг тоннадан 152,4 минг тоннагача ёки 75 фоизга ошгани сабаб бўлди. Бундан ташқари, ҳисобот даврида Ақтау портидан Махачқала портига 160,2 минг тонна нефть жўнатилди. 2022 йилда мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Транскаспий йўлаги бўйлаб нефть ташиш ҳажмини ошириш бўйича топшириқ берган эди. Ушбу вазифага мувофиқ «ҚазМунайГаз» МК» АЖ ва Озарбайжон Республикасининг SOCAR давлат нефть компанияси Тенгиз конидан «Боку-Тбилиси-Жайҳон» нефт йўналиши бўйича йилига 1,5 миллион тонна нефтни ташиш бўйича шартнома имзолади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb