Sof.uz | Соф хабарлар
Open in Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Show more4 669
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш учун Тошкент шаҳрига 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда
Шунингдек, “Очиқ бюджет” доирасида маҳаллалар инфратузилмасига 573 миллиард сўм ажратилади.
Президент маҳаллаларни ободонлаштириш, тармоқлар, йўллар, сув иншоотларини таъмирлаш ишларига яна қўшимча маблағ ажратилишини таъкидлади.
Шунинг учун шаҳардаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига бюджетдан қўшимча 1 миллиард сўмдан, жами яна 584 миллиард сўм ажратишга қарор қилинди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тадбиркор ва аҳоли ишлаб чиқарган электр энергияси давлат томонидан кафолатли сотиб олинади
Президентимиз электр ишлаб чиқаришда давлат монополиясидан кетиб, рақобатли муҳит жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.
Жумладан, панел ўрнатган тадбиркорлар ишлаб чиқарган электрни давлат кафолатли сотиб олади. Кейинги йилдан эса бошқа истеъмолчиларга ҳам сотиши мумкин бўлади.
Аҳоли ўз хонадонида панел ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ тармоққа сотган электр энергиясининг ҳар бир киловати 1 минг сўмдан сотиб олинади (ҳозирги тариф 295 сўм).
Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиб, маблағлар хонадон эгасининг пластик картасига ўтказиб берилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Zoom оммавий ишдан бўшатишга қарор қилди
Американинг Zoom видеоконференсалоқа хизмати "жаҳон иқтисодиётидаги ноаниқлик" туфайли 1300 нафар ходимини ишдан бўшатади. Компаниянинг оммавий ишдан бўшатишга қарор қилгани ҳақида унинг раҳбари Эрик Юань расмий веб-сайтида маълум қилди.
Zoom янги пандемиядан кейинги муҳитда ишлашни давом эттириш учун ходимларининг 15 фоизини ишдан бўшатиши керак, деди Юань. Унинг қўшимча қилишича, айрим бўлимларнинг тузилиши ҳам ўзгаради.
Раҳбар маошини 98 фоизга қисқартиришни режалаштирмоқда, шунингдек, корпоратив бонусдан воз кечмоқчи. Zoom компаниясининг энг яхши раҳбарлари иш ҳақини 20 фоизга қисқартирадилар ва 2023 йилда бонусларсиз қоладилар.
Батафсил: https://sof.uz/o72a
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 364,5 трлн сўмни ташкил этган
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 364,5 трлн. сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2021 йил билан солиштирилганда 3,6 фоизга кўп.
2022 йилда етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари ҳажми:
— Дон маҳсулотлари – 8 млн. тонна
— Картошка – 3,4 млн. тонна
— Сабзавотлар – 11,2 млн. тонна
— Полиз экинлари – 2,4 млн. тонна
— Мева ва резаворлар – 3 млн. тонна
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 6 йилда қарийб 4 бараварга ошди
Сўнгги 6 йилда Ўзбекистонда ташқи қарзнинг ўсиш суръатлари жадаллашгани кузатилди. Агар 2016 йилнинг охирида ташқи ДДК қарзлари ЯИМнинг 8 фоизини ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг 1 октябри ҳолатида у ЯИМнинг 30,14 фоизига ёки 23,16 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.
Мазкур сумманинг 17,0 млрд АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси номидан жалб этилган қарздир, 6,16 млрд АҚШ доллари эса – бу давлат томонидан кафолатланган ташқи қарз ҳисобланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Хитой ҳукумати АҚШ давлат қарзини ошириш учун вақтинчалик чора-тадбирлар кўрмоқда
Хитой АҚШ давлат қарзини кўпайтириш учун билвосита чоралар кўраётган "антихитой" интригалари билан шуғулланаётган Қўшма Штатларга қарши жавоб қайтара бошлади.
Пекин "антихитой" интригаларини тўзаётган Вашингтонга қарши жавоб чораларини кўрди. Ҳозир Хитой томони АҚШ давлат қарзини ошириш учун билвосита чоралар кўрмоқда. Ўз навбатида, бу ҳолат фақат АҚШ ҳукуматининг вайрон бўлиши ва Америка иқтисодиётининг қулаши билан якунланиши мумкин.
Батафсил: https://sof.uz/us5h
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
"Автоваз" Nissan компаниясининг Россиядаги активларининг 99 фоизини сотиб олганини расман эълон қилди
"Автоваз" Nissan'нинг Россиядаги активларини сотиб олиш бўйича битимни ёпди. Тегишли ҳужжатларни бугун "АвтоВАЗ" президенти Максим Цоколов ва "НАМИ" бош директори Фёдор Назаров имзолади, деб хабар бермоқда Россия компанияси матбуот хизмати.
Келишувлар доирасида Автоваз "Ниссан Мэнуфэкчуринг РУС"' МЧЖ устав капиталидаги 99 фоиз улушини сотиб олди. Агар хоҳласа, Nissan олти йил ичида Россиядаги собиқ активларини қайтариб олиши мумкин.
Батафсил: https://sof.uz/upua
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Reuters: Айрим муаммоларга қарамай Volkswagen йил охирини ижобий якунлаган
Volkswagen AG'нинг 2022 йилдаги сотуви ва даромади етказиб бериш занжиридаги узилишларга қарамай прогнозларга мос келади, деб хабар бермоқда Reuters.
"Volkswagen AG'нинг 2022 йилдаги маржинал фойдаси оптимистик прогнозларга мос келади – 8,1 фоиз", — дейилади ҳисоботда.
Агентликнинг таъкидлашича, глобал вазият туфайли логистика билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, гуруҳнинг савдоси ҳам, фойдаси ҳам 2021 йилдаги қийматлардан ошиб кетган. Шундай қилиб, 2022 йилда Volkswagen ўз маҳсулотини 279 миллиард еврога, бир йил аввал эса 250,2 миллиард еврога сотган.
Батафсил: https://sof.uz/2ck2
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АҚШ савдо дефицити 1 триллион долларга яқинлашди
2022 йилда Қўшма Штатлар савдо камомади 948,1 миллиард долларга кўтарилди.
Бу ҳақда штат савдо вазирлиги маълумотларига таяниб, The Wall Street Journal ёзмоқда.
Қайд этилишича, йил якунлари бўйича тегишли кўрсаткичнинг ўсиши 12,2 фоизга баҳоланмоқда, дея хабар беради Жамоатчилик ахборот хизмати нашр хабарига таяниб.
Ўтган декабрда дефицит 67,4 миллиард долларни ташкил қилган эди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2022 йилда қанча автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган янги автотранспорт воситалари сони 312 764 донани ташкил этган.
Шундан:
— Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган – 92,5 фоиз (289 279 дона)
— Хорижда ишлаб чиқарилган – 7,5 фоиз эса (23 485 дона)
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича таҳлилий кўрсаткичлар эълон қилинди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми жорий нархларда 888 341,7 млрд. сўмни ташкил этди ва 2021 йил билан таққослаганда 5,7 фоизга ўсди.
ЯИМ дефлятор индекси 2021 йилдаги нархларга нисбатан 113,8 фоизни ташкил этди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
"Malaysia Airlines" авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни тикламоқда
Малайзиянинг "Malaysia airlines" авиакомпанияси Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Биринчи чартер рейси 2023 йил 1 мартга белгиланган. Рейслар ҳар ўн кунда бир марта Аирбус А330 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Малайзия авиаташувчиси илк парвозини Ўзбекистоннинг “Осмон Аэро” сайёҳлик оператори билан келишув доирасида 2022 йил 9 июль куни амалга оширган эди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Россияда пиёз Марказий Осиё давлатларидан экспорт қилиш тақиқлангани сабабли учдан бир қисмга қимматлашди
"2022 йил февралидан 2023 йил февралигача улгуржи секторда пиёз нархи 28,7 фоизга ошди", — дейилади хабарда.
"Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу товар нархининг ошишини Марказий Осиёдаги сўнгги об-ҳаво аномалиялари билан изоҳлади. Совуқ иситилмайдиган омборларда сақланадиган пиёз захираларини бузди. Натижада январь-февраль ойларида Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати сабзавотларни ўз давлатларидан ташқарига олиб чиқишни тақиқлади", — дейилади манба хабарида.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
"Миллатни тизимли равишда талон-тарож қилиш" Осиёнинг энг бой одамининг фирибгарлиги қандай қилиб бир ҳафта ичида унинг унвонини ва миллиардлаб долларларини ўғирлади?
Январь ойи охирида Осиё фонд бозорида Ҳиндистоннинг бир қатор йирик компаниялари акцияларининг кескин қулаши бошланди – бунга Ҳиндистоннинг энг бой одами Гаутама Аданининг "корпорация тарихидаги энг йирик фирибгарликда" айбланиши сабаб бўлди.
АҚШнинг кичик компанияси икки йиллик текширув натижаларини эълон қилди, унга кўра, тадбиркор ноқонуний бизнес билан шуғулланган, коррупцияда қатнашган ва оффшор фирмалар орқали пул ювишда иштирок этган. 23 январдан 2 февралгача бўлган ҳафталик биржа савдолари ҳақидаги хабарлар фонида компаниялар 100 миллиард доллардан кўпроқ зарар кўрди, бизнесмен эса Осиёнинг энг бой одами унвонидан маҳрум бўлди.
Батафсил: https://sof.uz/7yp
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Байден: Украинадаги пандемия ва махсус операция туфайли инфляция глобал муаммога айланди
АҚШ президенти Жо Байден Иттифоқнинг аҳволи ҳақидаги йиллик мурожаатида коронавирус пандемияси ва Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиёти туфайли юқори инфляция глобал муаммога айлангани ҳақида гапирди.
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, "инфляция глобал муаммога айланди", чунки COVID-19 пандемияси "таъминот занжирларини бузди", шунингдек, Россия махсус операцияси "энергия ва озиқ-овқат таъминотига таъсир қилди, Украинадаги барча донни тўсиб қўйди" .
Шу билан бирга, Америка раҳбари Қўшма Штатлар ҳозирда "дунёнинг ҳар қандай мамлакатига қараганда яхшироқ ҳолатда" эканлигини қўшимча қилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Британия энергетика гиганти 2022 йилда рекорд даражадаги даромадга эришди
Британия энергетика гиганти BP'нинг 2022 йилдаги соф фойдаси 2021 йилга нисбатан икки баравар кўпайди ва рекорд даражадаги 27,65 миллиард долларга етди, дейилади компания ҳисоботида.
Компаниянинг йил давомидаги даромади 51,5 фоизга ошиб, 248,891 миллиард долларни ташкил этди, тўртинчи чоракда эса бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 34,7 фоизга ошиб, 70,356 миллиард долларга етди. Компаниянинг эркин пул оқими (барча капитал харажатлардан кейин балансда қолган маблағлар) 2022 йил учун 1,7 бараварга ошиб, 23,612 миллиард долларни ташкил этди, капитал харажатлари эса 27 фоизга ошиб, 16,33 миллиард долларни ташкил этди.
Батафсил: https://sof.uz/u6kg
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда инфляцияни 10 фоиздан пастга тушириш мақсад қилинмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2023 йилда инфляция даражасини пасайтириш чоралари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда қайд этилишича, 2023 йилда Ўзбекистонда инфляцияни 10 фоиздан пастга тушириш мақсад қилинмоқда.
Бунинг учун истеъмол товарлари, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уларни "даладан дастурхонгача" етказиб беришдаги харажатларни қисқартириб, арзон бўлишини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш учун аҳолига ажратилган жами 200 минг гектар ердан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Bank of America таҳлилчилари жаҳон иқтисодиётининг келажаги ҳақидаги прогнозини ўзгартирди
Bank of America таҳлилчилари 2023 йилда глобал ялпи ички маҳсулот ўсиши прогнозини декабрь ойида кутилган 2,2 фоиздан 2,5 фоизгача яхшилади. Бу ҳақда ташкилот сайтидаги жаҳон иқтисодиёти департаменти раҳбари Итан Харрис муаллифлик қилган материалда айтилади.
"Турғунлик хавфи ҳақида гап-сўзларга қарамай, жаҳон иқтисодиёти пасайишни истамаяпти. Энди биз еврозона рецессиядан қочади ва АҚШдаги рецессия кечиктирилади, деб ўйлаймиз", — деди банк. Шу билан бирга, келгуси икки йил ичида жаҳон иқтисодиёти ҳали ҳам заиф ўсишни кутмоқда ва 2024 йилда у фақат 3 фоизни ташкил қилади.
Таҳлилчилар прогнознинг ўзгариши сабаблари сифатида таъминот занжирларининг барқарорлашувини, марказий банклар томонидан ставкаларни оширишга нисбатан юмшоқ бозор реакциясини мисол тариқасида келтиришди.
Батафсил: https://sof.uz/555f
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Товар ва хизматлар экспорти 23 фоизга ошди
Ўтган йил якунига кўра, олтинни ҳисобга олмаганда товар ва хизматлар экспорти 15,1 миллиард долларга етди, бу 2021 йилга нисбатан 23 фоизга кўпдир.
Хорижга маҳсулот етказиб бериш 11,8 миллиард долларга (18 фоиз), хизматлар экспорти эса 3,3 миллиард долларга (+41 фоиз) етди. Экспорт қилинган маҳсулотларнинг асосий қисмини тўқимачилик (3,3 миллиард доллар), асосий металлар ва минерал маҳсулотлар мос равишда 1,7 миллиард ва 1,3 миллиард доллар ташкил этди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
