Sof.uz | Соф хабарлар
Open in Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Show more4 669
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
“Uzbekistan Airways” компанияси Қурбон ҳайити муносабати билан 50 фоизгача чегирма эълон қилди
Батафсил: https://sof.uz/pjdn
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Булар:
➖Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
➖Савдо соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
➖Инвестиция соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро Баён;
➖икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
➖божхона ишларида ўзаро кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
➖ходимларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
➖дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида битим;
➖олий таълим ва илмий фаолият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;
➖ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
➖спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
➖адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
➖Тошкент билан Доҳа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
➖қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;
➖ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;
➖маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк 7 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Унга кўра:
1 АҚШ доллари – 11 462,22 сўм (+13,08);
1 Евро – 12 255,41 сўм (+13,99);
1 Россия рубли – 141,05 сўм (+0,25).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
4 ойда 717 та юк автомобили ишлаб чиқарилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 717 та юк автомобили ишлаб чиқарилган.
Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари сони:
— 2021 йил январь-апрель – 1 268 та
— 2022 йил январь-апрель – 1 188 та
— 2023 йил январь-апрель – 717 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакил лавозими жорий қилинди
“Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
➖Қарорга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди.
➖Қарор билан Президент Администрациясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинди.
➖ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Қарорга кўра:
➖Адлия вазирлигига маъмурий ислоҳотлар доирасида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди;
➖Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратида Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти ташкил этилди;
➖Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонасида ЖСТ масалалари бўйича биринчи котиб лавозими киритилди.
➖2023 йил 1 июлдан ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 10 та давлатдан газ плиталарни импорт қилмоқда
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 1,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 14,2 мингта газ плита импорт қилинган.
Газ плиталар импорти 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 184 тага ошган.
Ўзбекистон 10 та давлатдан газ плита импорт қилган.
Ўзбекистон 4 ойда энг кўп газ плиталарни импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 6,8 мингта
— Беларусь – 3,7 мингта
— Туркия – 2,5 мингта
— Испания – 451 та
— Словения – 226 та
— Италия – 203 та
— Чехия – 158 та
— Польша – 153 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Умумий овқатланиш шохобчалари тўрт ой ичида 300 млрд. сўм солиқ тўлаган
Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг январь-апрель ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 364 та юридик шахс томонидан 300,4 млрд. сўм солиқ тўланган.
Шундан 50,6 млрд. сўми, яъни 16,8 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 563,6 млрд. сўмни ташкил этган.
Қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 7,6 млрд. сўм.
Энг йирик солиқ тўловчилар сифатида KFC ва Evos ресторанлар тармоғига эгалик қилувчи “International Foodchain“ ва ”Mac food servis“ компаниялари қайд этилган бўлса, кейинги ўринни ”Euro Asia lider service“ МЧЖ эгаллаган.
Мазкур солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида ҚҚС – 22,5 млрд. сўм, фойда солиғи – 16,4 млрд. сўм, JShODS – 9 млрд. сўм, бошқа солиқлар – 2,7 млрд. сўмни ташкил этади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Пахта ёғи нархлари бир ойда ўртача 1,3 фоизга арзонлашган
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг май ойида пахта ёғи нархлари апрель ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 1,3 фоизга арзонлашган.
Пахта ёғи нархлари 2023 йил бошидан бери ўртача 7,4 фоизга арзонлашгани кузатилган.
2023 йилнинг май ойида ўтган ойга нисбатан:
Ўсимлик ёғлари нархлари - ўртача 1,7 фоизга арзонлашган.
Кунгабоқар мойи нархлари - ўртача 2,1 фоизга арзонлашган.
Сариёғ нархлари - ўртача 0,7 фоизга ошган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Аргентина август ойида BRICS тараққиёт банкига аъзо бўлади
Аргентина жорий йилнинг август ойидаёқ BRICS'нинг янги тараққиёт банкига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Télam агентлиги банк раҳбари Дилма Русефга асосланиб хабар берди.
"NBI раҳбари Иқтисодиёт вазири (Аргентина) Серхио Массага ташкилот директорлар кенгаши кейинги йиғилишда Аргентинанинг ушбу институтга кириши бўйича овоз беришга рухсат бергани ҳақида маълум қилди", дейилади хабарда.
Таклиф август ойи бошида Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган банк бошқарувчилари йиғилишида муҳокама қилинади.
BRICS доирасида янги тараққиёт банкини яратиш тўғрисидаги қарор 2013 йилда Дурбан саммитида қабул қилинган эди. Институтнинг асосий вазифаси BRICS'га аъзо мамлакатларда инфратузилма лойиҳалари ва барқарор ривожланиш лойиҳаларини молиялаштиришдан иборат.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Апрелда 0,7 минг тонна шафтоли шарбати ишлаб чиқарилди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 2,4 минг тонна шафтоли шарбати ишлаб чиқарилган.
Шафтоли шарбати ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 81 фоизга ошган.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 0,7 минг тонна шафтоли шарбати ишлаб чиқарилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қатар фуқароларига визасиз режим жорий қилинади
“Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди
➖Фармонга кўра, Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.
Фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар рўйхати билан ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси кўтарилди
Марказий банк 6 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Унга кўра:
1 АҚШ доллари – 11 449,14 сўм (+22,13);
1 Евро – 12 241,42 сўм (-62,04);
1 Россия рубли – 140,80 сўм (-0,54).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Эндиликда HUMO банкоматларида UZCARD карталаридан ҳам пул ечиш мумкин
Қуйидаги банкларга тегишли банкоматларда бу тизим амал қилади:
• Капитал Банк;
• Халқ Банк;
• Агро Банк;
• Алоқа Банк;
• Ипотека Банк;
• Микрокредит Банк (МК Банк);
• Ҳамкор Банк;
• Қишлоқ Қурилиш Банк (ҚҚБ);
• Invest Finance Банк (ИнфинБанк);
• Asia Alliance Банк;
• Гарант Банк;
• Тенге Банк;
• Траст Банк;
• Турон Банк;
• NBU Банк;
• Универсал банк
• Асака Банк.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қозоғистонда ўтган йили 129,5 тонна олтин қазиб олинган
Қозоғистон пойтахтида Қозоғистон олтин қазиб олувчи саноатчиларнинг «Саноатни ривожлантиришнинг бозор механизмларини жорий этиш: қидирув, қазиб олиш, сотиш» форуми бўлиб ўтди. Кенг кўламли йиғилишда Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Иран Шархан иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ўтган йили мамлакат корхоналари томонидан 129,5 тонна олтин қазиб олинган. Бу 2021 йилга нисбатан 12,8 фоизга кўпдир.
«Мамлакатимизда олтин қазиб олиш маҳаллий тоғ-кон саноатининг асосий тармоқларидан бири. 2022 йил Қозоғистон олтин қазиб олиш саноати учун муваффақиятли йил бўлди. Масалан, таркибида олтин бўлган конларни ўзлаштириш сезиларли даражада ошди, хусусан, 39,4 миллион тоннагача қимматбаҳо металл қазиб олинди, бу ўтган йилга нисбатан 18,3 фоизга кўп», – дейди И.Шархан.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонга туристик мақсадларда келаётган чет эл фуқаролари асосан қайси транспорт воситасида ташриф буюрмоқда?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 2 019,4 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Шундан, ҳаво транспортида келган сайёҳлар 311,2 минг кишини (15,4 фоиз), темир йўл орқали келганлар – 29,1 минг кишини (1,4 фоиз), автомобил транспортида келганлар – 9,6 минг кишини (0,5 фоиз) ташкил етган.
Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 1 669,4 минг нафари (82,7 фоиз) пиёда келган. (асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтишган).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўтган тўрт ой ичида "UzAuto Motors" АЖга салкам 200 млрд. сўм солиқ имтиёзи берилган
Солиқ қўмитасининг маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 ойи давомида энг кўп солиқ имтиёзи "UzAuto Motors" АЖ ва "Uzbekistan Airways" АЖга берилди.
Батафсил: https://sof.uz/h94q
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон кондиционерларни асосан Хитойдан импорт қилмоқда
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 36,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 89 мингта кондиционер импорт қилинган.
Кондиционер импорти 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 908 тага ошган.
Ўзбекистон 4 ойда энг кўп кондиционер импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 86,5 минг дона
— Туркия – 962 дона
— Тайвань – 270 дона
— Чехия – 262 дона
— Германия – 174 дона
— Франция – 161 дона
— Италия – 143 дона
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистондаги 26 та банк 3,8 млрд сўм жаримага тортилди
2022 йилда тижорат банкларида 19 та ва микромолия ташкилотларида 9 та тематик инспекциялар ўтказилган.
Текширувлар давомида қарийб 39 мингта мижознинг жами 37 трлн сўмлик кредитлари ёки ушбу банклар жами кредит портфелининг 58 фоизи қамраб олинган.
Батафсил: https://sof.uz/x2ak
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон кондиционерларни асосан Хитойдан импорт қилмоқда
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 36,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 89 мингта кондиционер импорт қилинган.
Кондиционер импорти 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 908 тага ошган.
Ўзбекистон 4 ойда энг кўп кондиционер импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 86,5 минг дона
— Туркия – 962 дона
— Тайвань – 270 дона
— Чехия – 262 дона
— Германия – 174 дона
— Франция – 161 дона
— Италия – 143 дона
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ Сенати давлат қарзи чегарасини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди
АҚШ Сенати давлат қарзини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Бундай маълумотлар овоз беришнинг онлайн трансляциясидан келиб чиқади. Ҳужжат аввалроқ Вакиллар палатаси томонидан тасдиқланган эди.
Қонун лойиҳасини 63 сенатор ёқлаб, 36 нафари қарши чиқди.
Ҳар икки палата томонидан маъқуллангандан сўнг, қонун лойиҳаси имзолаш учун АҚШ президенти Жо Байденга юборилади.
Аввалроқ Вакиллар палатасида 314 дан ортиқ қонун чиқарувчи ҳужжатни қўллаб-қувватлаган, 117 нафари қарши чиққан эди.
Қонун лойиҳаси 2025 йил январигача АҚШ давлат қарзини оширишни назарда тутади. Шу билан бирга, республикачилар томонидан таклиф қилинган ислоҳотлар мамлакатда амалга оширилиши керак. Улар, хусусан, COVID-19 пандемияси даврида ёрдам учун ажратилган маблағларни, шунингдек, АҚШ Ички харажатлар хизматини молиялаштиришнинг бир қисмини қайта тақсимлашни таклиф қилишди.
АҚШ молия вазири Жанет Еллен маъмуриятнинг фавқулодда чоралари 5 июнгача давлат қарзи чегарасига етиб бориши билан тугаши мумкинлиги, шундан сўнг мамлакат жаҳон иқтисодиётини ларзага соладиган ва Қўшма Штатларда иқтисодий фалокат келтириб чиқарадиган дефолтга дуч келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
