en
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 20 663 subscribers, ranking 3 832 in the Religion & Spirituality category and 3 898 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 20 663 subscribers.

According to the latest data from 06 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -926 over the last 30 days and by -40 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 12.05%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 8.54% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 2 494 views. Within the first day, a publication typically gains 1 766 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 21.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 07 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

20 663
Subscribers
-4024 hours
-2237 days
-92630 days
Posts Archive
#ЖИРКАНЧ_РЕЖА😱 ДУГОНАСИНИНГ УЙИГА МЕҲМОН БЎЛИБ КЕЛГАН КЛАРА, ДУГОНАСИНИНГ ЭРИГА ОШИҚ БЎЛИБ ҚОЛАДИ🥹 ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БЎЛМАСИН УНИ ҚЎЛГА КИРИТИШ УЧУН ПУХТА РЕЖА ТУЗАДИ ВА АМЕРИКАДАГИ ШЕРИГИНИ ЧАҚИРАДИ😡 АЙЁР КЛАРА СОДДАГИНА ДУГОНАСИНИ ЎЗ ТУЗОҒИГА ОСОНГИНА ИЛИНТИРАДИ ВА УНИ ЖУДАЯМ АЯНЧЛИ АҲВОЛГА СОЛАДИ😱 ДАВОМИ👇👇👇👇👇👇👇👇

Қизим ёмон, сиз яхши☺️ ✍Марҳабо Каримова

​​​Дўзахдаги жой... Шайтонга жаханнам тўридаги энг азобли жойга энг гунохкор одам ташлансин деб буюрилибди. У ўлган гуноҳкорлар орасидан энг гунохкорини суриштира бошлабди: - Орангизда одам ўлдирган, қотил борми?-деб сўрабди. Хеч кимдан садо чиқмагач, у гунохкорлардан хаётлик чоғида қандай гунох ишлар қилганликлари хақида бирма-бир сўрай бошлабди. Аммо уларнинг берган жавобларидан Шайтоннинг кўнгли тўлмай, хеч қайси гунохкорни жаханнам тўридаги энг азобли ўринга ташлашни лозим кўрмабди. Шу пайт Шайтоннинг нигохи гунохкорларга қўшилмай,бир чеккада сукут сақлаб турган одамга тушиб, унга хам ўша саволни берибди: - Сен нима гунох қилгансанки, бу ердасан? - Мен ...хеч қандай гунох иш қилмаганман, - дебди халиги киши. - Хаётлигимда жуда яхши одам эдим. Бировларни ноўрин ранжитмадим, хеч кимнинг хақига хиёнат қилмадим. Менимча бу ерга янглиш юборишди. Ха, ха, улар мени Дўзахга адашиб юборишган - дебди. - Бу ерларда  адашишмайди - деди Шайтон катъий. - Эслаб кўр, харқалай қандайдир гунох иш қилган бўлишинг керак. Одам зоти хаёти давомида қандайдир хатога йўл қўяди, гунох ишлар қилади. - Мен хеч қандай гунох қилмаганман - деб ўз сўзида туриб олибди "яхши"одам. - Хаётида ўз биродарларига хиёнат қилган жуда кўп одамларни кўрдим, аммо мен улар каби бўлмадим. Етимларнинг хаққини ейишганда уларга кўшилмадим. Атрофимда ёмонлик қилишни касб қилиб олган, ўзгаларга зулм ва зуғум қилувчи қанчадан - қанча одамлар бор эди. Мен уларга кушилмадим. Нафс йулига юрмадим. Доимо ёлгиз ибодат билан машғул бўлдим. Ўйлайманки, хеч қандай гунох ишга қўл урмадим. - Шунча гунох ишларга гувох бўлиб туриб, нахотки хеч нарса қилмаган бўлсанг? - ажабланибди Шайтон. - Хеч нарса қилмаганман! - такрорлабди "яхши" одам. - Унда ичкарига мархамат қилсинлар! Чунки бу ўринга сендан муносиброғини топа олмайман,-деди Шайтон ва малайларига уни жаханнамнинг энг тубига ташлашларини буюрибди...      Алқисса, гунох ишларни қилувчиларгина эмас, балки уларнинг қилмишларини кўриб - билиб туриб бу йўлдан қайтармаган, ўзини билиб, ўзгаларга бепарволик қилган кишилар хам бирдек гунохкордирлар... Крикдуши

​Акамал укасини бу аҳволда кўриб ўзини ланатлади... Кўп ўтмай экспиртиза ҳодилари келди. Жасадни текшириб ўзини осган деган ташхис қўйиб кетишди. Яхшиҳам қўшни Мурот ака кўриб қолибди. Ташландиқ бино лдида бир катта чинор бор Фаррух чинорни тепасига чиқиб ўзини осибди. Барглар қилин бўлгани учун уч кунгача ҳечким кўрмаган. Пастга томчилаб тушаётган бадбўй сувни кўрган Мурот ака тепага қараб жасадни кўрган. Булардан хабар топган Акмални оёқ қўли ҳолсизланиб ўтиб қолди... Елкасига кимдур тўн илди. Ўгрилиб қаради. Қўлида дўппи ушлаган йиғлаб турган Ҳуснида бош эгиб турарди. Акмал Ҳуснидани кўзига қараш учун жим термулиб тураверди. Ҳуснида бош эгиб турар экан, кўз остида Акмални термулиб тургани кўрди ва қўлидаги дўппини Акмални бошига қўйди. - Мани кечиринг Акмал ака! -деб пичирлади. Акмал қўлларини мушт қилишга урунди. Лекин қаттиқ ҳажонда ва мусибатта бўлгани учун қўллари ҳолсизланиб мушти тугулмади. - Йўқол сани кўришни истамайман! -деди. - Кечиринг, ман бундай бўла... - Талоқ қилдим... Талоққ... Сани кўрган кунимга минг ланат. Сан шайтон экансан!!! - Акмалака қайтиб олдим денг! - Ҳуснида йўқол уйдан, аммаллаб туриб олсан уйдан яна бир кишининг ўлиги чиқади, яхшиликча кет!!! Уч кун аввал... Ҳуснида бу режани пуҳта қилган эди. Вақт имкон ҳаммасини ҳисобга олган эди. Эри ишдан келадиган вақт бўлиб қолган эди. Ҳовлида юрган қайниси Фарруҳни чақирди. - Фарруҳжон буёққа келинг! - Лаббай янга! - Анави девонни суришиб юборинг тагини тозалаб олай! -деди. Фарруҳни шу боханада ётоғига олиб кирди. Арзимаган ишлар билан вақтни чўзарди. Ниҳоят дарвоза олдида Акмални машинасини овози эшитилди. Шу вақт режасини амалга оширишга киришди. Устидаги ҳалатни тезда ечиб ташлади. Фарруҳ қип яланғоч янгасини кўриб эсанкираб қолди. Бундан фойдаланган Ҳуснида Фарруҳни қучоқлаб бақира бошлади. Фарруҳ янгасини итариб юборди. Ортга қайтмоқчи эди. Аммо аллақачон уйга кириб улгурган акасини кўриб қўрқиб кетди. Акмал бу ишни тушунмас, хотини Ҳуснида бурчакда яланғоч йиғларди. Бармоғи билан Фарруҳни кўрсатиб турарди. Фарруҳ бу ҳолатни қандай тушунтиришни билай тураверарди. Акмал Ҳуснидани кўз ёшларига ишониб, Фарруҳни ура кетти. Фарруҳ ҳар қанча гапирмасин Акмал тушунмасди... Ҳуснида ҳаммаси тўғри қилганди. У шунчаки ака ука ўртасига нифоқ солмоқчи эди. Аммо бу гап маҳаллага тарқалиб кетишини ўйламаган эди. Жанжални эшитиб қўшнилар чиқганини билгач, ъЪҚайним манга тегинмоқчи бўлдиъъ деб тураверди. Ҳечким Фарруҳни эшитишни истамади, ҳамма уни қарғади, акаси урди... Фарруҳ ўша куниёқ қаёққадур ғойиб бўлган эди. Акмал укасини ҳулқи фел атвори қандай эканлигини кейин ўйлаб кўрди. Қизиққонлик қил қўйганини тушуниб Фарруҳни излади. Йўқ ҳеч қаерда йўқ. Бу орада маҳалладаги миш мишлар ортиб борарди. Ҳақиқатдан Фарруҳ янгасини ётоғига кирган экан. Энди қаёққадур қочиб кетибди деган миш мишлар кўпайгандан кўпаяр эди... Мана Фарруҳни қабирга қўйдилар. Ҳечким айиб Ҳуснидада эканлигини билмайди. Ҳамма Фарруҳ ҳақида гапиради. Ўзи шунга лойиқ эди! Ёшлик қилибди! Ҳамма айлантириб айибни Фарруҳга ағдарар эди... Ҳамма нарсани давоси вақт. Фақат сабир қилиш керак, эртами кечми ҳақиқат ошкор бўлади... - - - - - - - - - - - Фақат севиб уйланишнинг гашти бор холос; бирор қизга унинг қадди-қомати келишганлиги учунгина уйланиш худди бозордан кераксиз бўлса ҳам кўзга яхши кўринган буюмни сотиб олиш билан баробар. Тамом...

Янганинг қора қилмиши ёҳуд чинорга осилган жасад... Ҳаёт нима ўзи? Ҳаёт тўхтатиб қололмайдиган ва ҳеч бир инсон тўймайдиган омонатдур. Истаймизми йўқми, хар куни хар биримизни умр дафтари йиртилип аста аста поёнига етиб боради... Ҳаммаҳам бу ширин жонини қадрига етябдими? Ўз жонизга қаст қилип бу дунё ташвишларидан осонгина қутилдиз. Ҳўш у дунёдачи? Кечирилмас энг катта гугоҳлардан бири, бу ўз жонига қаст қилишдир. Қуръонда хам ёзилган ўз жонларига қаст қилганларга дўзах муқаррар деп. Чунки жон бу оллохни бизга берган омонатидур. Оллохни омонатига хиёнат қилгани хеч кимни хаққи йўқ. Ҳозирда урфга кириб келаётган ёшларимиз ўртасида ўз хаёти билан ўйнашиш жуда кўп учрамоқда. Бир муаммога дуч келдими бўлди. Булар қандай муаммо, севгани ташаб кетса, ота онаси сал қаттиқ гапирса бўлди. Дори, уксус, ичади ёки ўзини осади. Билмайдики ортида у дунё ҳам борлигини... - Акмалажон кейни ҳафта гапга бораман, шунга битта кўйлак олиб беринг! - Ҳуснида яқинда кўйлак олдингу! - У бошқа! - Ҳуснида ҳозир тежакорроқ бўлишимиз лозим, ҳали Фаррухни кантирактини тўлашимиз керак? - Нуқул шу укам, синглим деяверасиз-ааа? - Овозини очир улар мани жигарларим! - Манчи? Ман хотинизман-ку? - Бўлди қил шундоғам пулни орқа кетига қарамай ишлатябсан! - Бўлди қилмайман. Нега улар текинига тайёр бўлиб ўтиради? - Минғирлама, ўзи шундоғам қўлингни совуғ сувга урмайсан. Ҳамма ишни синглим қилади билмайди деб ўйлайсанми? - Манам қиламан! - Нима қойиллатдинг, ўзи асли сан текихўрсан? - Нима миннат қилябсизми? - Йўқ, шунчаки жойи келганда айтиб қўйябман! - Ҳўп укайзчи? - Фаррух билан ишинг бўлмасин у ўқиши керак ундан умидларим катта! - Яна қанча ўқийди, унгача биз итти кейинги оёғи бўлиб юраверамизми? - Ҳой аҳмоқ ҳудога шукур қил еганинг олдинда, емаганинг кетингда! -деди... Бу хотинининг жанжали ниҳоят Акмални қуюшқондан чиқарди. Ҳуснидани битта гапдан қолмаслиги, айбларини тан олмаслиги, ўз билганида тўғрими но тўғрими ҳақман деб туриб олиш. Ҳаммасиданҳам синглиси ва укасини назарга илмаслиги. Ҳамма ҳаммаси Акмални қўл кўтаришга мажбур қилди. Амали бир тарсаки урди. Ҳуснида аю ҳаннос солганча онасиникига кетворди. Ҳар сафар Акмал хотинисиз туролмаслиги учун икки кун ўтиб хотинини олиб келарди. Аммо бу сафар укаси ва синглисини ҳар қадамидан айиб қиришга урунаётгани учун хотинини кечира олмади... Акмал ота онасидан кейин, укаси ва синглисини ўқитиб ўз ўрниларини топиши учун тиним билмай ишлади. Ишлаган кам бўлмас экан, мана ҳарикатлари зое кетмади. Укалари ақилли хушли бўлиб ўсдилар, синглиси лецейга, укаси шифокор бўламан деб АДМИ га ўқишга кирди. Бу орада ўзиҳам уйланди. Севиб севилиб турмуш қуришганди. Аммо хотини ўзига муносиб бўлиб чиқмади. Ҳуддики укаларига янга эмас ўгай онадай муносабатда бўларди. Мана шу жанжал бохона ақли кирар деган ўйда хотинини олиб келмади... Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр-ёр... Нақт бир ярим ой деганда қайнонаси хотинини олиб келиб яраштириб кетди. Энди хотини бироз ўзгарган, ширсўз хечким билан иши бўлмасди... Ҳуснида ҳам ўз режалари билан келган экан. Акмал кеч билди хотини бир шайтон эканлигини. Ўша куни шум хабарни эшитганида уйига зўрға келиб олди. Ховлида 20 дан ошиқ одам бор, уй ичида фақат синглиси дод солиб йиғларди. Уйга кирганида хона кўнгилни бейҳур қиладиган жасадни ҳиди тутиб кетган. Устига оқ мато ёпилган. Синглиси Умрия Фаррухни жасадини қучоқлаб ъъакажонъъ деб йиғлар. Бир лаҳзага ўзини билмай қолди. Бей эҳтиёр бўйнига пичоқ тортилган ҳўкиздан ўкириб юборди. Ўз ҳайқириғидан ўз-ўзини ҳушига келтирди. Синглиси Умрияни қўлидан тортиб қаттиқ қучоқлаб далда беришга урунди. Синглисини ташқарига чиқариб юборгач жасадни юзни очди. Ҳақиқатдан уакаси Фаррух дахшатли аҳволда. Бўйнига тушган арқон шу қадар қаттиқ сиқилган-ки. Бўйнида бармоқ киргудай из қолдирган. Бўйниҳам чўзилиб кетган, арқон қаттиқ сиқганидан кўзлари бўртиб чиқиб қолган. Давоми 09:29 да

​​​Ҳаётий воқеа: Чироғи сўнган оила... Мана, Наима Қурбон билан севишиб турмуш қурганига ҳам 17 йил бўлди. Қурбон оиласининг камини тўлдирай деб нима ишлар қилмади?!Уларнинг бир-биридан ширин одобли икки ўғли ва бир қизчаси бор. Катта ўғли Қобилжон 16 ёшли эътиқодли йигит. Укаси Анваржон ҳам акасига қўшилиб илм сирларига қизиқа бошлаган. Ҳатто қўшнилари ҳам уларнинг нақадар ибратли оила эканлигига ҳавас билан қарарди. Қурбонга келсак, авваллига мол бозорида даллоллик билан шуғулланди. Кейинчалик Аҳмад исмли ўртоғи билан турли хил машина ёқилғиларини олиб сотишга киришди. Негадир уч кундан бери Наиманинг кунгли ғаш. Чунки Қурбон бензин ёқилғисидан кўпроқ олиб келиш учун қўшни вилоятга жунаб кетган. Бунинг устига, бугун бир ваҳимачи қўшниси келиб, "Биласизми Наимахон, кўчамизда тиланчилик қилиб юрган бир кампир менга "Яқинда кўчангизда бир фожиа юз беради", деди. Шунга анчадан бери хавотирдаман", деганидан буён унинг ҳам ҳаловати йўқолди. Ўша куни ўғли Қобилжон бувисиникига кетган эди, Анвар эса мактабдан келиб ҳовлидаги сўри устида қотиб ухлаб ётарди. Қизчаси Шоҳидахон ҳали боғчада. Ҳаво анча иссиқ бўлишига қарамай, Наима ўзини овунтириш учун ёзги мевалардан мураббо тайёрлашга киришди. Шу пайт дарвоза очилиб, Қобилжон синглисини етаклаб кириб келди. Синглиси Шоҳидахон дарвоза яқинида қайнаётган мураббони куриб, "Ойи, бейинг, еман", дея ҳали энди чиқаётган ширин тили билан хархаша қила бошлади. Акаси уни уйга олиб кирди. Бу орада узоқ йўл юриб, Қурбон ҳам етиб келди ва ўртоқлари билан машинадан ёқилғи тўлдирилган идишларни тушира бошлади. Сўрида Анваржон ҳамон ухлаб ётарди. Турмуш ўртоғининг йўлдан хориб келганини кўриб, Наима нонушта тайёрлашга киришди. "Сен тайёрлайвер", дея Қурбон ёқилғи идишларини кўздан кечиргани кетди. Узоқ йўлда чайқалиб келгани учун ёқилғи идишларининг қопқоғини бироз очиб қўйди. Сунг кийимини алмаштиргани уйга кира туриб сўри четида боғланган эчкига кўзи тушди. Дарахт тагида Шоҳидахон қўғирчоқлари билан ўнаб ўтирарди. Шу пайт Анваржон ҳовлини ларзага келтирувчи гумбурлаган овоздан чўчиб, уйғониб кетди ва нима бўлаётганини тушунмасданоқ унинг юзларига ёнаётган ёқилғи сачради ва дод солиб улгурмасидан устига оловли идиш келиб тушди. Қурбон ҳовлиққанича югуриб ташқарига чиқди. Не кўз билан кўрсинки, ҳамма жойда ёнғин авж оларди. Наима қизчасини бағрига босиб, қаёққа қочишини билмай, талмовсираб қолганди. Шу заҳоти яна бир идиш гумбурлаб портлади ва Қурбонни ҳам жароҳатлади. Бироқ у хотини ва қизини қутқаришга интиларди. Улар олов ичида қолганди. Ичкаридан югуриб чиққан ўғли Қобилжон оловни ўчиришга уринди. Бу орада бирваракайига қолган икки идишнинг портлашидан Қобилжон ҳам қаттиқ куйди. Қурбон аросатда қолган эди. Ўғли ва қизини жон ҳолатда ташқарига олиб чиқишга ҳаракат қилди. Кўчада тумонат одам, аммо ҳеч ким бундай даҳшатли ёнғин бўлаётган ҳовлига киришга юраги дов бермасди. Ҳовлида тирик жон борки, ўлим билан олишарди. Сури ёнида боғланган эчкининг овозини эшитиб, Наима жароҳатланган ҳолида "Болам сўрида эди", дея у томон талпинди. Ўт ўчирувчилар ҳарчанд уринишмасин, оловга бас келиш қийин кечарди. "Тез ёрдам" ходимлари зудлик билан уларни шифохонага олиб кетишди. Кўчада фожиадан эсанкираб қолган қўшнилар "Шундай оилага кўз тегди", дея ўкинишарди. Анваржон сурида уйғонган жойида вафот этган эди. Наима эртаси куни оғир куйиш оқибатида оламдан ўтди. Буни Қурбонга ҳам Қобилжонга ҳам айтишмади. Чунки уларнинг аҳволи оғир эди. Жажжи қизчаси Шоҳидахон эса куйган, ёшланган кўзларини юмганча, нуқул алахсираб, "Ойижон мураббо бейинг", деб такрорларди. Уч кундан сўнг Қурбон ва Шоҳидахон бирваракайига оламдан ўтди. Энди қариндошларининг умиди фақат Қобилжонда эди. "Ҳеч бўлмаса, шу бола яшасин. Оиласининг чироғини ёқиб туради", деб Аллоҳдан илтижо қиларди. Афсуски тақдир ҳукми олий экан, Қобилжон ҳам куйган лаблари билан нималарнидир пичирлаб оламдан ўтди. Фожиа оқибатида уларнинг ҳовлисида фақат биргина она товуқ жўжалари билан омон қолган эди, холос. Қолган барча нарса бир уюм кулга айланди-қолди. Шунга айтишса керак Ўт балосидан асрасин дея.

Янгасининг тунд юзини куриб Гулширин хижолат чекади. Ахир, хар куни бегона одамлар эшигини такиллатиб келаве-риши кимга хам ёкарди. Бу акаси ва янгаси уртасидаги низога сабаб булаётганини сезиб туради. Бугун хам буюртмасини олиб, хурсанд булиб кетаётган мижозини кузатиб уй-га кираётиб янгасининг баланд овозда акасига гапираётганини эшитиб колди: - Уй эмас, карвонсарой булиб колди бу ер. Хохлаган одам кириб, хохлагани чи-киб кетади. Уз уйингда бемалол юрол-майсан одам. Синглингиз сал у-бу нар-сани уйламайдими, йукми? Узи икки боласи билан келиб олгани етмагандай оркасидан одам эргаштириб келишига улайми? Борсин узининг уйига, уша ер-да хохлаган одамини мехмон килаве-ради. - Биласан-ку, эри билан гапи чикишмай колган. Шунинг учун бизникида юрибди Унгаям осон тутма. Узидан утаётгани-ни узи билади. Мажбур булмаганида уйидан кетмасди. Мендан бошка жига-ри булмаса, каёкка хам борсин, - акаси узини босикрок тутишга уринаётгани гап охангидан билинарди. - Дадангиз синглингизни хам курук куйганлари йук, уй олиб берганлар. Уша уйига бориб яшасин, - буш келмади ян-гаси. - Уйни сотиб, пулини эрига берган. Уша уйнинг пули билан камалишдан кутулиб колган. Нега тушунмайсан, инсон? Гулширин турган жойида тош каби котди. Йиглаб юбормаслик учун лабини каттик тишлади. Жони огриди, лабини-нг бир четидан кон сизиб чикди. Аммо калб огриги олдида булар хеч нарса эмас. Кечкурун акасининг ёлгиз колганидан фойдаланиб, чой дамлаб кириш бахо-насида Умар утирган хонага кадам босди. Чойни кайтараркан, бошини эт-ганча айбдор одамдек гап бошлади: - Ака, сизларга хам ташвиш булдим. Мен бирор жой топиб чиксам, дегандим - Янгангни гапларини эшитибсан-да, - огир хурсинди акаси. - Эътибор берма, огзига келганини айтаверади-да.

Овораси борми, айланай, иши битаёт-ганидан хурсанд булиб кетди аёл. - Ба-рибир уйда чанг босиб ётибди. Уйдаги-ларнинг хаммаси ишлайди, тикишни эп-лайдиган хеч ким йук, хатто кизларим хам узимга ухшаб тикиш-бичишга ну- нок чикиб колди. Сиз бехижолат, иста- ганингизгача ишлатаверинг машинкани Факат куйлак тиктиришга келган пай-тимизда "йук" демасангиз булди. 💥КУНДОШЛИ УЙ (хаётли хикоя) 6-қисм. - 891575891702 Аёл айтганидек килди - уша куни кеч-га колмай тикув машинасини келтириб берди. "Атиги турт-бештагина" дейил-ган куйлаклар сони уттиздан ортик экан. Куда томон куйган матолардан ташкари аёлнинг узи хам анчагина сеп ташлаб куйган экан сандикка. "Мана буни Хиндистонга борганимда опкелгандим, буниси Дубайга борган дугонамга айтиб опкелтирганман, бу-ниси эса..." деб хар бирига таъриф бе-риб чикди. Тикув машинасининг так-тук овози янгасининг гашини келтирмаслигини учун Гулширин кундузи тикиш килади. Янгаси ишдан кайтаётган вакт якинла-шиши билан ишини тухтатади. Колавер-са, бу хонадонга келганидан буён супур сидирдан тортиб ош овкатгача унинг зиммасида. Буш вает топди дегунча те-лефон титкилашдан бушамайдиган жиянларига кун тугди. Хаммаёк чинни-чирокдек, кирлар ёвиб дазмолланган, овкат уз вактида пишган, хеч ким "бугун идиш-товок ювиш сени навбати-нг" деб тортишмайди. "Аммажон, кел-ганинингиз яхши булди-да" дейишади жиянлари. Бу гапни эшитиб янгасининг кош-ковоги осилиб кетади. "Хадемай амманг узининг уйига кетади, ушанда нима киласан сен ишёкмаслар?" деб кизларини уришади. Гулширин бу гап-лар жиянларига эмас, узига каратилга-нини билади. "Тезрок кетакол" демокчи янгаси... Шавкктбойнинг кизининг куйлаклари икки хафтада битди. Бир-биридан бе-жирим тикилган куйлакларни куриб она ва киз хурсанд булишди. Кутганидан хам чиройлирок тикилгани учун кизни-нг онаси хизмат хаки деб Гулширинга анчагина пул тутказди. - Бунча пулни ололмайман, - хижолат тортди Гулширин. - Ахир узингизнинг тикув машинангизда тиккан булсам... - Сиз бехижолат олаверинг, -аёл Гулши-рин кайтариб бераётган пулларни яна унинг улига тутказди. - Хали сизга иши-миз куп тушади. Аёл кетгач, Гулширин пулни санаб курди - чуги анча баланд экан. Шу тоб-да кулида шундай хунари борлигидан фахрланиб кетди. Гулшириннинг донги акаси яшайдиган махаллада хам тар-калди. Кунда булмаса хам кунора бир-ор киз ёки жувон мато кутариб келади.

Йиглаётганим йук, - юзини яширди Сарвар. - Кузимга кум кирди. - Яхши болалар ёлгон гапирмайдилар. Айтакол, ким хафа килди? - Хеч ким, - онасининг гапи таъсир ки-либ Сарвар хунграб юборди. - Аяжон, дадам нега сизни ёмон курадилар? - Нега бундай дейсан, углим? - Гулши-риннинг бутун вужудидан зириллаб ток ургандек булди. - Даданг мени ёмон курмайди. - Йук, ёмон курадилар, биламан, - бат-тар зикиллади Сарвар. -Ёмон курганла-ри учун сизга "уйдан кет"! дедилар. Гулшириннинг юраги баттар увишди. Уша жанжал норасида боланинг юраги-га жарохат етказибди. Боласини багри-га каттикрок босди.. - Катта булсам сизга ка-атакон уй ку-риб бераман, - деди Сарвар бир оздан сунг узига келиб. - Ушанда хеч ким биз-ни хайдай олмайди. Сиз маликалардай яшайсиз, чиройли машинамда сизни олиб юраман. Сиз олдинда утирасиз, Мади оркада утиради. - Илойим, ниятларингга ет, болажоним, - Гулшириннинг кузида ёш халкаланди. Углининг ёшидаги болалар уйинчок ма-шина-ю хар хил уйинчокларни орзу ки-лишади.Сарвар эса катталардай фикр- лайдиган булиб колибди. Бу хаёт шунчалар бешафкат эканки, боласидан болалигини угирлаб куйибди Зубайда опанинг кизи Сабохатнинг келинлик куйлакларини тикиб бергани-дан сунг Гулширин уша атрофда "Чевар келин" деб ном козонганди. Унга кийим тиктиришни орзу килганлар уйидан тополмай, каерда эканини суриштири- шибди. Акасиникида яшаётгани дара-гини эшитиб энди бу ерга хам дарвоза такиллатиб кела бошлашди. "Узр, тикув машинам йук, илтимосингизни бажаро-лмайман" дейишга карамай оёк тираб туриб олишди. Айникса, бир аёл жуда кайсар чикиб колди. "Кизим уша чевар куйлакларимни тикиб бермаса эрга тегмайман" деб туриб олган. Илтимос, йук деманг, деб холи-жонига куймади. Гулширин бу аёлни оркаваротдан тани-рди-улар яшайдиган кучадан бир куча нарида яшайдиган Шавкатбой деб ном чикарган кишининг хотини. Шахарда уларнинг бир нечта дукони, ресторан-лари бор. - Опажон, жон деб тикиб берардим, ле-кин хозир иложим йук. Тикув машинам кайнонамникида колиб кетган. - Вой, атиги шуми? -бирдан юзи ёришиб кетди аёлнинг. - Бор-йуги машинка экан-ку! Сиз тикиб берсангиз булди, шу бугунок узимнинг тикув машинамни ет-казиб опкеламан. Анча йиллар олдин "Уйда утириб зерикяпман" деганимда, хужайиним "Эрмак килиб турасан" деб тикув машинаси обергандилар. Бирор нима тикиш каёкда, хатто кайчини туг-ри ушлаб, матр киркишни хам уддала-ёлмадим. Бунгаям укув керак экан. Сизга худо берганки, элнинг огзига тушгансиз. - Майли, - рози булишдан бошка иложи колмади Гулшириннинг. - Лекин...сизни овора килиб куярканман-да...

Бир ойдирки, Гулширин икки боласи билан акасиникида яшаяпти. Олдинига унинг бу ерда яшашига эрини юз-хотир килиб чидаган янгасининг муомаласи кон утгани сайин узгара бошлади. Зурма-зураки илжайишлар урнини чи-мирилган кошлар эгаллади, зардали охангдаги гап-сузлари билан унинг бу ерда ортикчалигини имкон тугилди де-гунча билдириб куйгиси келади. Гулши-рин кичкина кизалок эмаски, янгаси бу уйдан тезрок кетишини хохлаётганини билмаса. Аммо билиб туриб, узини бил-маганга солади. Ахир, шундан бошка бош уриб борадиган жойи булмаса. Кариндошлару амма-холалар хам уз ташвиши билан. Болаларини эргашти-риб эшикларидаг кириб борса кукраги-дан итармас, "эгачимдан, огамдан кол-ган ёдгорим келди", деб уйининг тури-дан жой берар, аммо уч-турт кун утиб уларга хам малол кела бошлайди. "Ка-риндошнинг козони бошка булса хам кайгуси бир" дерди онаси рахматли. Тугри, улар хам жигарлари учун куйиб-ёнадилар, аммо уз ташвишлари узлари- етарли. Болалари хам бу хонадонда узинр омонат хис этаётганини куриб Гулши-риннинг юраги эзиларди. Мадина гох-гохида "уйимизга тетамиз" деб инжик-лик килади, угли Сарвар эса жим. Эндигина олти ёшдан ошган бола кат-талардай булиб колган. Гулширин унинг чекка-чеккада йиглаб олаётганини ки-зарган кузларидан билади. "Шугилар-нинг нима гунохи бор экан? - уртаниб кетади аёл. Катталарнинг гунохи эва-зига гудаккиналар кийналишяпти". Бугун хам Сарварнинг ховли четига бориб йиглаётганини куриб колди. Бо-риб, углининг елкасидан кучди. - Нима булди, углим? Нега йиглаяпсан?

🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

.

Нонушта қилаётганларга ёқимли иштаҳа, ишга отланганларга яхши бориб келинг деймиз кунингиз хайрли ўтсин қадрдонларим!😊

🌿❄️ХАЙРЛИ ТОНГ❄️🌿 ☀️Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин... 😊 ❄️Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин! Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин! ✨Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин!

Улар шундай ибодат қилишган... Жангларнинг бирида Ҳазрати Алининг оёғига ўқ тегди. Ўқ оёқ суягига ҳам анча ботгани учун чиқара олишмади. Бир табиб чақирдилар. Табиб Ҳазрати Алига қараб шундай деди: -Бу ўқни фақат ҳушдан кетказувчи дори билан олса бўлади. Йўқса, оғриққа чидаёлмайсиз.  Ҳазрати Али айтдилар: -Ҳушдан кетказадиган дорига зарурат йўқ. Бир оз сабр қилинглар, намоз вақти кирсин. Мен намоз ўқий бошлаганимда олиб ташлайсиз. Намоз вақти кирди. Ҳазрати Али намозга турдилар. Табиб Ҳазрати Алининг оёғини ёриб, ўқни чиқарди. Ярани боғлаб қўйди. Ҳазрати Али намозларини битириб, табибдан сўрадилар: -Ўқни чиқардингизми? -Ҳа, чиқардим, — деди табиб. -Мен ҳеч нарса сезганим йўқ, — дедилар Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. Намоздаги хушуъ-хузуъ Ҳазрати Алини гўё бошқа оламга олиб кетгандек эди. Шунинг учун ҳам вужудларидаги оғриқни асло сезмадилар. «Қалбимизнинг нури»

Х А Й Р Л И  Т У Н! Азизларим қадрдонларим Мени ЯХШИ КЎРГАНЛАРИМ!!! СИЗЛАР билан эртагача хайрлашаман. Эртагача йўқолиб қолманг қидириб юрмайин!!! 🙃 Яхши дам олинг АЗИЗ ИНСОНИМ тунингиз тинч осуда энг яхши тун бўлсин!!!

Қайнонамнинг кайфияти йўқ пайтида. 😅

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️ 👩‍❤️‍💋‍👨 FAQAT AYOLLAR UCHUN MAXSUS ERKAKLAR KIRISHI MUMKIN EMAS ✅💋💋💋💋💋♥️♥️💔💋♥️ ┏━━━━
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️ 👩‍❤️‍💋‍👨 FAQAT AYOLLAR UCHUN MAXSUS ERKAKLAR KIRISHI MUMKIN EMAS ✅💋💋💋💋💋♥️♥️💔💋♥️         ┏━━━━━━━━━━━━━━┓     ❤️ RAMANTIK PENUARLAR ❤️彡         ┗━━━━━━━━━━━━━━ 💋 EXTIROSLARGA BOY KANAL https://t.me/+jNAfQf_3Se9iNWYy https://t.me/+jNAfQf_3Se9iNWYy

​​​Ҳаётий воқеа: Чироғи сўнган оила... Мана, Наима Қурбон билан севишиб турмуш қурганига ҳам 17 йил бўлди. Қурбон оиласининг камини тўлдирай деб нима ишлар қилмади?!Уларнинг бир-биридан ширин одобли икки ўғли ва бир қизчаси бор. Катта ўғли Қобилжон 16 ёшли эътиқодли йигит. Укаси Анваржон ҳам акасига қўшилиб илм сирларига қизиқа бошлаган. Ҳатто қўшнилари ҳам уларнинг нақадар ибратли оила эканлигига ҳавас билан қарарди. Қурбонга келсак, авваллига мол бозорида даллоллик билан шуғулланди. Кейинчалик Аҳмад исмли ўртоғи билан турли хил машина ёқилғиларини олиб сотишга киришди. Негадир уч кундан бери Наиманинг кунгли ғаш. Чунки Қурбон бензин ёқилғисидан кўпроқ олиб келиш учун қўшни вилоятга жунаб кетган. Бунинг устига, бугун бир ваҳимачи қўшниси келиб, "Биласизми Наимахон, кўчамизда тиланчилик қилиб юрган бир кампир менга "Яқинда кўчангизда бир фожиа юз беради", деди. Шунга анчадан бери хавотирдаман", деганидан буён унинг ҳам ҳаловати йўқолди. Ўша куни ўғли Қобилжон бувисиникига кетган эди, Анвар эса мактабдан келиб ҳовлидаги сўри устида қотиб ухлаб ётарди. Қизчаси Шоҳидахон ҳали боғчада. Ҳаво анча иссиқ бўлишига қарамай, Наима ўзини овунтириш учун ёзги мевалардан мураббо тайёрлашга киришди. Шу пайт дарвоза очилиб, Қобилжон синглисини етаклаб кириб келди. Синглиси Шоҳидахон дарвоза яқинида қайнаётган мураббони куриб, "Ойи, бейинг, еман", дея ҳали энди чиқаётган ширин тили билан хархаша қила бошлади. Акаси уни уйга олиб кирди. Бу орада узоқ йўл юриб, Қурбон ҳам етиб келди ва ўртоқлари билан машинадан ёқилғи тўлдирилган идишларни тушира бошлади. Сўрида Анваржон ҳамон ухлаб ётарди. Турмуш ўртоғининг йўлдан хориб келганини кўриб, Наима нонушта тайёрлашга киришди. "Сен тайёрлайвер", дея Қурбон ёқилғи идишларини кўздан кечиргани кетди. Узоқ йўлда чайқалиб келгани учун ёқилғи идишларининг қопқоғини бироз очиб қўйди. Сунг кийимини алмаштиргани уйга кира туриб сўри четида боғланган эчкига кўзи тушди. Дарахт тагида Шоҳидахон қўғирчоқлари билан ўнаб ўтирарди. Шу пайт Анваржон ҳовлини ларзага келтирувчи гумбурлаган овоздан чўчиб, уйғониб кетди ва нима бўлаётганини тушунмасданоқ унинг юзларига ёнаётган ёқилғи сачради ва дод солиб улгурмасидан устига оловли идиш келиб тушди. Қурбон ҳовлиққанича югуриб ташқарига чиқди. Не кўз билан кўрсинки, ҳамма жойда ёнғин авж оларди. Наима қизчасини бағрига босиб, қаёққа қочишини билмай, талмовсираб қолганди. Шу заҳоти яна бир идиш гумбурлаб портлади ва Қурбонни ҳам жароҳатлади. Бироқ у хотини ва қизини қутқаришга интиларди. Улар олов ичида қолганди. Ичкаридан югуриб чиққан ўғли Қобилжон оловни ўчиришга уринди. Бу орада бирваракайига қолган икки идишнинг портлашидан Қобилжон ҳам қаттиқ куйди. Қурбон аросатда қолган эди. Ўғли ва қизини жон ҳолатда ташқарига олиб чиқишга ҳаракат қилди. Кўчада тумонат одам, аммо ҳеч ким бундай даҳшатли ёнғин бўлаётган ҳовлига киришга юраги дов бермасди. Ҳовлида тирик жон борки, ўлим билан олишарди. Сури ёнида боғланган эчкининг овозини эшитиб, Наима жароҳатланган ҳолида "Болам сўрида эди", дея у томон талпинди. Ўт ўчирувчилар ҳарчанд уринишмасин, оловга бас келиш қийин кечарди. "Тез ёрдам" ходимлари зудлик билан уларни шифохонага олиб кетишди. Кўчада фожиадан эсанкираб қолган қўшнилар "Шундай оилага кўз тегди", дея ўкинишарди. Анваржон сурида уйғонган жойида вафот этган эди. Наима эртаси куни оғир куйиш оқибатида оламдан ўтди. Буни Қурбонга ҳам Қобилжонга ҳам айтишмади. Чунки уларнинг аҳволи оғир эди. Жажжи қизчаси Шоҳидахон эса куйган, ёшланган кўзларини юмганча, нуқул алахсираб, "Ойижон мураббо бейинг", деб такрорларди. Уч кундан сўнг Қурбон ва Шоҳидахон бирваракайига оламдан ўтди. Энди қариндошларининг умиди фақат Қобилжонда эди. "Ҳеч бўлмаса, шу бола яшасин. Оиласининг чироғини ёқиб туради", деб Аллоҳдан илтижо қиларди. Афсуски тақдир ҳукми олий экан, Қобилжон ҳам куйган лаблари билан нималарнидир пичирлаб оламдан ўтди. Фожиа оқибатида уларнинг ҳовлисида фақат биргина она товуқ жўжалари билан омон қолган эди, холос. Қолган барча нарса бир уюм кулга айланди-қолди. Шунга айтишса керак Ўт балосидан асрасин дея.

Онасининг жанозасида хурсанд юрган ўғил... Воқеий ҳикоя. 2-қисм. Кейин ўзимнинг ҳаётимдан  хулоса қилишга тушдим.  Мен ҳам яқинда  ғирт насронийлар ва мусулмон бўлса ҳам мусулмонга хос яшамайдиган одамларнинг ичида ишлаб юргандим.  Мана Аллоҳ чиройли бир исломий оилага олиб келиб қўйди-ку!  Балки қачондир Женя акада ҳам ҳаммаси яхши бўлар? 2016-2017-2018-2019-2020... Бу йилларнинг қайсидир бир кунида турмуш ўртоғимдан- ўртоғи ва унинг оиласи ҳақида, асосан насрония онаси ҳақида сўраб турганим ёдимда! -Ўзгариш бормикан? -Йўқ, хола жудаям ўзининг динига маҳкам экан. Аллоҳ қалбини очсин, илоҳим! Аммо қайсидир куни ўғилларим Қуръонни ёдлашяпти деб турганди. Холанинг шунгаям ғаши келиб қоларкан... "Сен болаларнинг миясини заҳарлаяпсан, бу ёшда улар ўйнаши керак, спорт билан шуғулланиши керак. Нега катта одамлар ҳам ёдламаган нарсани уларга ёдлатяпсан? Ўзи хоҳласа қилади, болага эркинлик бер!" 2022 йил 12 ноябрь.  Турмуш ўртоғим ишдан ҳориб қайтди.  Куни бўйи жанозада юрганмиш. -Ким ўтди?- деб сўрадим.  Улар эса "Женянинг онаси" деб жавоб бердилар. "Ие" дедим-у уларга ҳайрон бўлиб қараб қолдим.  Миямда дарров фикрлар тўқнашди:  "Жанозага бордим"  деяптилар,  демак... Ҳа,  мен ҳам ҳудди бошқалар каби фикрлаётган эдим.  Турмуш ўртоғимнинг айтишича соат иккиларда телефонига қўнғироқ бўлибди.  "Шунақа-шунақа,  онам ўтиб қолди ака!" Турмуш ўртоғим айтади:  Аввалига нима дейишни билмай қолдим.  Сўрашгаям ҳайронман. Телефоннинг у томонида ҳам жимлик,  бу томонида ҳам... Ниҳоят унинг ўзи мен сўрашга истиҳола қилиб турган саволга жавоб берди: "Акя,  билиб турибман ҳозир мендан  "онанг динни қабул қилдими?"  деб сўрамоқчисиз-у,  аммо сўролмаяпсиз.  Алҳамдулиллаҳ,  онам икки йил олдин Исломни дин ўлароқ қабул қилдилар,  ўша йил рамазонда биз билан бирга рўза тутдилар,  намоз ўқидилар.  Кейин Аллоҳ уларга бир  дард берди.  Рак бўлиб  қолдилар ва ўша ҳолларида ҳам ибодатларини имкон қадар қилиб яшадилар. Касаллари жуда тез ривожланиб кетди. "Ҳеч кимга айтма, бу менга келган синов!" деганлари учун гапларини икки қилолмадим. Мен онамни аввалги динларида маҳкам эканликларидан олдин кўп ғашланардим. Бу динда ҳам шундай маҳкам турдилар-ки, ўшанда улардан ранжиб юрганимга энди ўзимни ёмон кўра бошладим. Онам икки йил жуда чиройли Исломда яшади. Вафот этаётган кунлари "берган оқ сутимга розиман. Менга шундай нарсани илиниб тутдинг-ки,  олдингдаги ҳамма оналик ҳақларим тўланиб,  яна ўзим сендан қарздор бўлиб қолдим!"  деб кўп-кўп қайтардилар.  Охирги сўзлари калимаи шаҳодат бўлди ва онам қўлимда жон берди. Тўғри,  мени дунёга келтирган,  оқ ювиб-оқ тараган инсондан айрилдим.  Аммо уларнинг чин муслималардек вафот этганларига ич-ичимдан хурсандман, ака!  Чиндан ҳам Аллоҳ қалбларни ўзгартираман деса,  ўзгартириб қўявераркан,  бунга онам мисолида амин бўлдим! " Эшитаётганларим юракка бориб тегадиган сўзлар эди. Аввал Исломга тиш-тирноғи билан қарши бўлган, динга киргач эса бор кучини дин равнақи йўлида сарф этган саҳобалар ҳаёти кўз олдимдан ўтди. Аллоҳ бандаларидаги жидду-жаҳдни керакли ўринда бошқа тарафга йўналтириб қўйишга қодир Зотдир. Бизга қийин туюлган иш У учун осон. Истаса ва ҳолимизга раҳм қилса, бўлди! "Мен онасининг жанозасида кўзи йиғлаб, қалби яшнаб турган одамни олдин ҳеч қаерда кўрмаганман. Ҳатто бу кўз ёшларни тавсифлашга ҳам ожизман. Жанозага йиғилганларнинг ҳаммаси онахон ҳаққига сидқидилдан дуо қилди. Юракдан қилинган дуога эса шак йўқ!" Бу турмуш ўртоғимнинг сўзлари эди. Мен ҳам муттаъсир бир ҳолатда дуога кафт очдим: Аллоҳим, ҳузурингга муслима ҳолида борган бу онахонни ўзинг  сўроқ-саволини осон қилиб, Жаннатинг билан сийлагин! ©️Азизахон Исмоилова. Муаллифдан: Ҳикоядаги қаҳрамонлар номини ўзгартирганмиз. Ўқувчида савол туғилиши мумкин, бош қаҳрамоннинг номи нега ҳалиям русча деб. Мусулмонча исми билан ёзганимизда ўқувчига нималардир тушунарсиз бўлиб қоладими, деб ўйладик.