en
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 20 894 subscribers, ranking 3 793 in the Religion & Spirituality category and 3 839 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 20 894 subscribers.

According to the latest data from 29 June, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -552 over the last 30 days and by -21 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 12.08%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 8.88% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 2 526 views. Within the first day, a publication typically gains 1 858 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 22.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 30 June, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

20 894
Subscribers
-2124 hours
-2257 days
-55230 days
Posts Archive
ҚИЛМИШ ҚИДИРМИШ... ОЛЛОХ ХЕЧ БИР ИШНИ ЖАВОБСИЗ ҚОЛДИРМАГАЙ... Одил шифохонага бош шифокор бўлди-ю ўзгарди. Қўлида ишлайдиган ҳамширасини ёқтириб қолди. Малика биргина ўғли билан ёлғиз ўзи яшар эди. Турмуш ўртоғи бевақт оламдан кўз юмган эди. Одилга бу жуда қўл келди. Тез-тез хонасига чақиртириб, унга енгил топшириқлар юклай бошлади. Имкон борича ўзининг хонасидаги хужжатни тўғрилаш ишларини буюрди. Иш давомида унинг кўнглини олишга харакат қилди. Хотини эса кўнглига жуда хунук кўриниб кетди. Қани Маликани кўнглини забт эта олсам хаёл қила бошлади Одил, Маликани аёли ўрнига қўя бошлади. Уч нафар фарзанднинг отаси бўлган Одил қирқ бешдан ўтиб элликка яқин келганида айниди қолди. Хотинни иккита қилмоқчи ҳам бўлди, лекин аёлининг акаларидан қўрқди, чунки унинг бош шифокор бўлишига айнан аёлининг акалари сабабчи бўлган эди. Кўп вақт ўтмай, Маликанинг кўнглини забт эта олди. Малика, сиз меникисиз, сизсиз менга хаёт қоронғу. Одил ака ундай деманг, ахир сизни оилангиз борку! Э ўша оиласини ҳам, зерикдим ўша хотиннинг машмаларидан, уйга боришим билан бош оғриқ бошланади. Ахир мен ҳам яхши яшашга хаққим борку! Тўғри айтасиз, лекин Фарида опа эшитиб қолгудек бўлса, иккимизга ҳам яхши бўлмайди. Билса билсин, тўйдим ундай хаетдан, ўзи билиб қолмасидан аввалроқ ўзим айтмоқчи бўлиб турибман. Уларнинг сухбати тугаб улгурмасидан, эшик очилиб аёли Фарида кўринди. - Дадаси, бу нима қилганингиз? Ахир сизга нима ёмонлик қилган эдим. Фарида... Фарида..., -Фарида эрининг чақириғига ҳам қулоқ тутмади, эшикни ёпиб ортига бурилиб кетди. Вой энди нима бўлади Одил ака? - деди Малика устига чойшабни тортиб. Хеч нима қилмайди, сен куйинма Маликам, яхши бўлди қайтанга билгани, энди болалари учун сабр қилади ёки бўлмаса ана катта кўча, мақтанчоқ акалари боқиб олаверади. Фарида эриниг хиёнатини кўтара олмади. Дунёларга сиғмай кетди бечора. Бутун борлиғича севар эди уни. Эрининг унга қилган инсофсизлигига чидай олмади. Оғир касал бўлиб ётиб қолди. Одил эса бирорта шифокорга тузукроқ кўрсатмади ҳам... Акалари келиб шифокорга олиб кетмоқчи бўлганида, Фарида эрининг қилмишини уларга айтмади ҳам. - Нима мен ўз хотинимни ўзим кўрсата олмайманми? Ўзим ҳам шифокорман ахир, сингилларингни бўлгани шу, тез орада соғайиб кетади, -деб Одил Фариданинг акаларини кузатиб қўйди хар гал. Дард ўз сўзини айтди, бора-бора оғирлашиб бораётган касаллик уни ажал домига олиб борди. Касалхонада жон берди. Катта қизи яҳши хонадонга келин бўлиб улгурган эди, лекин уйда қолган бир қиз бир ўғли етим қолди. Одил эса, хотинининг ўлимидан атиги бир икки ойгина куйинди холос. Фариданинг ўлимига ҳам бир икки ой бўлиб улгурмасидан, уйланиш харакатига тушди Одил. - Кирсам майлими? - юз кўзларига атир упа суртган алламбало кийим кийиб олган Малика хонага кирди. - Ие келинг Маликахон. Бугун жа очилиб кетибсизми? - хушомадни жойига қўйди Одил, - бу ерга ўтиринг деганча стол атрофидаги стуллардан бирини қўллари билан тўғрилаб жой кўрсатди. - Ассалому алайкум Одил ака, яҳшимисиз, - мулойимгина қилиб саломлашди Малика ва Одил кўрсатган стулга ўтирди. Иккиси ҳам хаяжонда, Маликанинг тепасида турганча унинг чиройли юзларига термулганча бир вақт жим бўлиб қолди. - Чақиртирган экансиз, - жимликни бузди Малика. - Ха, ха, чақирган эдим, - дедида яна бир муддат хеч нима демай, Маликанинг тўғрисига ўтиб, чўкка тушиб ўтирди ва унинг қўлларини ушлаганча, унинг юзларига тик боқиб, - Малика сизни яхши кўраман, сизга уйланмоқчиман, менга тегишга розимисиз? Кутилмаган таклифдан, хайрон қотди Малика, икки юзи қизарди Маликанинг. - Одддил ака, ахир... - Нима ахир?- ўрнидан туриб кетди Одил. Хона бўйлаб у ёқдан бу ёққа юра бошлади. - Келинойимни жанозаларига ҳам хали икки ой ҳам бўлиб улгурмадику! - Нима қилибди бўлмаган бўлса, нима мен сўққабош бўлиб юраверишим керакми, айтинг! Ўлган ўлдида, яна қанча аза тутишим керак? - Ҳа энди, хеч бўлмаса йил ошиларигача сабр қилсакмикин... Давоми 9:00 да

Бахт, Янгиланиш, Яшариш, Кайфият, Орзу, Умид, Имконият, Ният, Дуо, Ҳаммаси сиздан бошланади!🥳🤩 Сиз борсизку бу дунёни гўзал
Бахт, Янгиланиш, Яшариш, Кайфият, Орзу, Умид, Имконият, Ният, Дуо, Ҳаммаси сиздан бошланади!🥳🤩 Сиз борсизку бу дунёни гўзаллик тарк этмайди, сиз борсизки мўъжизалар қанот қоқади, сиз борсизки ҳаёт давом этади, сиз борсизку хонадонингиз нурга тўлади, сиз борсизки муҳаббат яшайди, сиз борсизку байрам бўлади...😇🥰 Сиз бор... Мен бор... У бор... Улар бор... Доим хаёт мунаввар азизим! Хайрли кун!

#retro НОЗЛАНАЖАКДИР... 📝Жуманиёз Жабборов сўзи 🎼Анор Назаров мусиқаси 🎤“Файёд” гуруҳи ижроси

Хонага ғазаб билан қизни судраб кирган йигит, қизни хона ичига жаҳл билан итариб, эшикни қулфлади. — Бу нима қилганингиз? Ким
Хонага ғазаб билан қизни судраб кирган йигит, қизни хона ичига жаҳл билан итариб, эшикни қулфлади. — Бу нима қилганингиз? Кимсиз ўзи - қиз дудуқланишни бошлади. Қўли билан ортга тисарилиш баробарида. — Мени кимлигим эмас, ҳозир сени кимлигинг муҳим - йигит қизга яқинлашиб, оёғидан тортиб, ётоққа отиб юборди. Зарб билан йиқилган қиз бир лаҳза шошиб қолди. — Кимсиз ўзи? Нима истайсиз? Агар пул керак бóлса ҳоҳлаганингизча бераман - қиз титраб, қалтираганча унга яқинлашиб бораётган йигитга гапирди. Йигит ҳеч бир созсиз қўлини реминига узатаркан қизни совуқ тер босиб, қаерга қочишни билмай қолди. — Аканг ва дадажонинг пулни вақтида бермаган бóлса, сен қаердан топиб келардинг? Кўп ҳам қаршилик қилма. Отанг нима бўлди деса...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азизларим, мана НАВРЎЗ айёмини хам қарши олдик, Алҳамдулиллаҳ..! Янгиланиш ва орзулар тимсоли - НАВРЎЗ тонггини ўзгача сурур билан кутиб олайлик... Яқинларингиз ва болаларга хуш кайфият улашинг... Ушбу кунда барчага шодлик ва шукроналик хамрох бўлсин! Аллоҳ ҳаммамизга барокатли, ҳайрли амалларга тўла умр, барча яқинларимизга сихат - саломатлик, хонадонларимизга файз, ризқимизга кенглик, оилаларимизга хотиржамлик, беморларга комил шифо ва қалбларимизга иймон ҳаловати ва бахор гўзаллигини ато этсин. Кунларимиз сўраганимиздан ҳам зиёда бўлсин!! НАВРЎЗ МУБОРАК АЗИЗЛАР !

🌙 ХАЙРЛИ ТУН ✨ Қалбингиздаги ёруғлик сўнмасин, Умид қилишдан, чиройли ният билан яшашдан тўхтаманг.🙏 Хар нафасда Аллох мехрини кўриш ва унга шукур қилиш бахтини тилайман сизга. 🌙🌹ҲАЙИТ ОҚШОМИНГИЗ ХУЗУРЛИ ВА БАРОКАТЛИ ЎТСИН ДИНДОШИМ!!!

#Oʻtkinchi_dunyo #No_3 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Нима бўлди она? Кечки пайт, уйга тошиқиб келган Жамшид Зохидани тунд қиёфасидан хайрон бўлди. —Топган қизинг қурсин. Онаси ғирт жодугарни ўзи экану. Зохида бошини ушлаб гапирди. —Нега, тинчликми? Жамшид, Зохидани олдига ўтирди. —Нима эмуш. Биз камбағал эканмиз, қизини бой оилага бераркан. —Майли ойи сиқилманг, Мунира жуда яхши қиз, онаси сал характери оғир. Ишхонада хам ким бўлса, жанжаллашиб юради. —Онасини кўриб қизини ол деган болам. Қизи хам ўзидан ортиб қаёққа борарди. —Ойи, Мунирани яхши биламан. Онасига тортмаган. Жамшид маъюс гапирди. —Майли, хафа бўлма болам. Хали ундан зўрини олиб бераман. Шу қилгани учун, ўша маҳалладан келин топмасамми... Зохида, қатъий гапирди —Ойи, балки яна бир бориб кўрарсиз? —Хеч қачон. Мен у остонага қадам босмайман. Хали пушаймон қилади, қизини бермаганига. Жамшид, ойисини гапидан кейин индамай, хонасига кириб кетди. 💫💫💫💫 —Энди уйимга қаёқдаги гадайваччалар келади шекили. Товба, ўтиб тошиб ўша Жамшиддан келибди. Латофат, дийдиё қилиб гапирди. —Ойи, Жамшид яхши йигит. Уни устига опамни севади, опам хам бефарқ эмас, сиз уларга қаршилик қилманг. Муниса, зарда қилди —Ха сени йўлинг очилиши керакда, шунга ўша гадойга опангни бериб юборишим керак тўғрими? —Ойи, улар гадой эмас. Биздан кўра яхши яшашади. Мени йўлимни очилишини сиз ўйламай қўяқолинг, мени хали режаларим кўп. Ўзи сиз билан гаплашиб бўлмай қолди. Муниса, жахл билан ўрнидан турди. —Қоч, бор қочиб кет ёнимдан. Сенларга она керак эмас, сенларга кўчадагилар керак. Латофат бақириб йиғлашга тушди —Хозир йиғлайдиган гап бўлдими? Ишдан чарчаб келамиз, уйга келсак асабимизни тамом қиласиз, сизга нима етмаяпти ўзи? Муниса бақириб ташқарига чиқиб кетди . —Уф жонимга тегди. Бу уйга келган келинни хам шўри. Бечора қизга кун кўрсатмайди хали бу кетиши бўлса. Мунира ғудуранганча хонасига йўл олди.

#Oʻtkinchi_dunyo #No_2 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Мунира, биласан сенда кўнглим бор. Агар хўп десанг, сенга совчи юбормоқчиман. Жамшид, тушлик пайти Мунирани йўлини тўсди —Мен билмайман. Уйдагилар хал қилишади. Мунира ерга қаради. —Ундай бўлса, эртага онангиз кундузги исмен эмас. Онам борса бўлади. Жамшид, Мунирага термулди. —Майли, мен борақолай. Ишларим қолиб кетди Мунира, Жамшидни айланиб ўтиб кетди. Мунирани юраги қинидан чиқай деди. 💫💫💫💫 —Ойи, бугун уйдамисиз. Мунира мактабга кетар олди сўради. —Ха уйдаман. Сен хам тез қайтиб кел, уйда иш кўп. Ўзи боришинг хам кўпам шарт эмас, битириб кетасан икки ой қолди. Латофатни жахли чиқди —Ойи, ўзи қачондан буён энди кетяпман. Мунис тез-тез боради, унга индамайсиз. —Кўп гапирма. Келиб хамир қориб, нон ёпасан. Кечга қолсанг хам ўзинг қийналасан мени ишим йўқ. Латофат, белидаги фартукни ечиб сўрига ташлади. —Хўп ойи. Келиб ўзим қиламан. Мунира, индамай кўчага чиқиб кетди. 💫💫💫💫 —Ўғлимни яхши танийсиз, бир жойда ишлайсизлар. Сизни қизингизни ёқтириб қолибди, шунга бир маслахат қилиб, ёшларни кўнглига қараб йўл тутсак дегандик. Зохида секин гап бошлади. —Нима, мени қизим хам ёқтирарканми ўғлингизни? Мени қора ишчига берадиган қизим йўқ. Манзилда адашибсиз. Овозини баландлаб гапирди —Қизишманг синглим. Ўғил болани моли кўчада, секин аста ишлари ўхшаб кетади хали. Акалари бор, қараб туришмайди. —Менга акаларини қўлига қараб ўтирадиган куёв керакмас Латофат, чўрт кесди. —Қизишманг, биз хам сиз ўйлаганчалик қўли юпқа одам эмасмиз. Ўзингизни хам ошиб кетган жойингиз йўқ, кўриб турибман. Хали қизингизни бойга бериб, бахтли бўлишини хам кўраман. Зохида ўрнидан туриб, ташқарига чиқиб кетди. —Кўрасан хали, қанақа жойга беришимни... Латофат асабий бақирганча қолди.

#Oʻtkinchi дунё #No_1 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Уфф ойи, яна шу гапми? Қачон қарама пулни тежаб ишлатиш керак, даданг узоқда.. Бошқа гапни хам биласизми? Мунира минғиллади. —Тежаб ишлатсак, ўзимга нарса қилиб олганим йўқ, сепингни қилиш керак, ортингдан синглинг хам тайёр. Латофатни жахли чиқди. —Ахир бизни хам хаққимиз борку ойи. Бошқа қизлардек яшашга. Қўлимиздан келганча ишлаб пул топамиз, тийинигача олиб оласиз. Мунира тўлиб турган эди, аламини чиқарди. —Кўп гапирма. Хамма ишни қилиб ишинга жўна. —Мен бугун мактабга бормоқчи эдим. —Мактаб сени қорнингни боқиб қўймайди. Асабимни бузма, мен бугун смендаман. Сен ишдан келиб овқатларни қилиб тайёрла. Латофат сумкасини олиб чиқиб кетди. Мунира ғудуранганча ортидан гапириб қолди Тез ишини қилдида, ишга шошди. 🌿🌿🌿 —Дадаси, ишингиз ўхшамаса тез қайтинг. Нима қиласиз умрингизни ўтказиб? Буёқда қизларингиз тайёр. Мунира мактабни тамомлайди, совчилар келяпти. Латофат, Содиқга қўнғироқ қилди —Бораман, билетга пул қилиб олай. Бу ерда иш яхши эмас, қўшнилар бирга қайтамиз деб турибмиз. —Фойдаси йўқда бекордан юришни. Келсангиз шу ерда хам иш ўшанча, чиқиб ишласангиз хам харна бўлади. —Тез кунда бораман. Бу ерда бизни ишлатиб, пулимизни бермаяпти. Бизни алдаб кетишяпти. 🌿🌿🌿 —Муниса, анави ишхонадаги Жамшид нима деди? Мунира, Мунисани олдига ўтирди. —Сени сўради. Севиб қолганмуш ўргилдим.. Муниса энса қотирди. —Ростданми? Мунирани кўзлари чақнади. —Ха тинчликми? Туришингиз бўлакча? Муниса қошини учирди. —Э боре, сенга гапириб хам бўлмайди. Мунира, ўрнидан туриб чиқиб кетди. —Сен қизда бир гап бор... Муниса ортидан жилмайди.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

Шаҳарлик ва қишлоқ болалари ўртасидаги фарқ. 😅

— Мен Дилядан ажрашиб бошқа биттасига уйландим кейин хотиним билан келишиб, туғруқхонага ташлаб кетган болани асраб олиб катта қилияпман ана у мени ӯғлим! Ботир болалар орасида ӯйнаётган болани кӯрсатди ,лекин хотиним болага унча кӯнгли йӯқ хаётим хаминқа дар. Ботир хаётини Нозимага гапириб берди.— Ӯзидан фарзанд бӯлмаслигини била туриб, буни Нозимадан яширганини, Диляни қармоғига илиниб қолиб кейин пушаймон қилганлигини бунинг учун Нозимадан кечирим сӯрашини юз истиҳола билан айтди. Улар анчагача худди қадрдон дӯстлардек гаплашиб ӯтиришди. —Ойижон энди кетайлик!— дадам ишдан келиб велигимни тузатиб бераман дегандилар Илхомжон Нозимани қӯлидан тортқилади— хӯп болажоним қани ӯйнаб бӯлдиларингми? кетдик Нозима ӯрнидан туриб болаларини қӯлидан етаклади.— Энди борайлик дадамиз ҳам ишдан чарчаб келадилар ишлари оғир! Ички ишларда терговчи бӯлиб ишлайдилар! Ботир тӯрт ӯғилни етаклаб кетаётган Нозимани орқасидан ҳавас билан термулиб қараб қолди. — Уни ич этини пушаймонлик деган дард кемириб адо қилаётганди. Тамом. Рухсора Раҳимова.

— Хаа— шундай дегин! —Ха ойижон шунақа наҳотки бизни фарзандимиз бӯлмаётганига мен айбдор бӯлсам?— унақа ӯзингни айбдор қилма қизим! —Холида ая ютиниб кӯйди. — Хаммаси Оллоҳдан насиб бӯлса хали орқа олдинг тӯла бола фақ..... ат енгиллик қилма! Сабрли бӯлгин! —Ботир акаям шунақа дейдилар ,лекин тӯйим булганигаям уч йил бӯлдида ойижон! —Нозима чуқур хӯрсиниб қӯйди. —Биламан жоним болам қӯлимиздан нимаям келарди?— дадангам сени ӯйлаб сиқилиб қолганлар —Хӯп агар сен билан бирга дӯхтирга боргиси келмаган бӯлса бирор сабаби бордир!— ахир эринг кимсан фалончи дӯхтир бӯлса! —Сенга гапирмаса! ,сени айбдор қилмаса!— худога шукур қилиб яшайвергинда!—ойижон мени Ботир акани бепарволиги қийнаяпти, гуёки у кишига фарзандни кизиғи йуқдек!— Э боре топган гапингни қара— ахир ким боласи бӯлишини хохламайди? — Ана сени гапингдан осмонам ранжиб, ёмґир қӯйиб юборди!— тур сӯрини кӯрпачаларини йиғиштир ичкарига кирайлик! Она бола ёмғирдан қочиб ӯзларини ичкарига уришди. Аслида Нозима бир икки кун онасиникида қолиш учун келганди,лекин кечга яқин Холида ая қизини уйига жӯнатиб юборди. — Шу куни Ботир нимагадир ишдан келмади ӯзи охирги пайтлар ишда кӯп ушланиб қоладиган оғир касали борлигини бахона қилиб хатто дам олиш кунлари ҳам ишга кетадиган одат чиқарганди— ю,бирор марта уйга келмай қолмасди. — Нозима туни билан минг бир ёмон хаёлга бориб, эрталабгача мижжа қоқмай эрини кутиб ӯтирди. Эрталаб хавотир бӯлиб тӯғри эри ишлайдиган касалхонага йӯл олди. Сураб суриштириб эри ишлайдиган кабинетни топиб секин эшикни таққилатганди ичкаридан киринг!— деган овоз эшитилгач қӯрқа писа ичкарига кирди. — Ботир хотинини бу ерга келишини кутмаганди — Нозима сен бу ерда нима қилиб юрипсан,—деди уни саломига алек олиб хаяжон билан. — Келмаганингизга хавотир олдим Нозима гуноҳ иш қилган боладек ерга қаради. —Ҳа ӯтир!— мен сени онангларникига қолгансан деб,,,ӯйлагандим ундан кейин оғирроқ касалим бор эди шунга боролмадим. — Хайрият— э, тинч эканнсиз,— ойимни биласизку қолмокчи эдим қӯярда қӯймай жӯнатиб юбордилар сиз яхши кӯрган қовоқ сомсани қӯлимга тутказиб! —Нозима хали гапини тугатмасдан эшик очилиб ӯзига бино қӯйган бир оқ халатли ёши йигирма бешларда хомиладор аёл ичкарига кириб Нозимага беписандларча қараган холда Ботирга суйкалди — Ботир ака уйга кетайлик нимагадир мазам бӯлмаяпти! —Хуп хозир!—Ботир саросимага тушиб нима қилишини билолмай қолди,лекин ӯзини дарров қӯлга олди— да танишинглар бу мени хотиним Нозима! —Оқ халатли аёл Нозимага шундай ӯқрайиб қарадики гуё уни кӯзлари тешиб юборгудек эди— Нозима бу мени бӯлажак хотиним Дилором Диля— биз яқинда фарзандли бӯламиз! Қолган гапларни уйга борганда гаплашамиз! —Нозима бир Ботирга бир уни қаршисида қорнини ушлаб кӯз кӯз қилаётган хонимчага қарадида ӯрнидан шарт туриб хӯнграганча йиғлаб эшикдан ӯкдек отилиб чиқиб кетди— Ботир— Нозима шошма! ,—деганча қолаверди. —Орадан саккиз йил ӯтди Нозима тӯрт боласини кечки салқинда уйларидан унча узоқ бӯлмаган ,, дам олиш "масканида айлантириб юрганди ногаҳон ӯриндиқларни бирида ӯтирган Ботирга кӯзи тушди. — Нозима индамай ӯтиб кетишни ӯзига эп кӯрмадида Ботирга салом берди. — Ваалейкум ассалом!— Нозима яхши юрипсанми?— сени учратаман,деб ӯйламагандим— мен хам ӯзингиз яхшимисиз? Ботир ака? —Болаларингни айлантиргани чиқан экансанда?— ха булар шунга одатланишган ,хар куни кечки пайт айланамиз тозза хавода. — Кӯп болали она бӯлипсанку?— шунақа Нозима кулди уни юзидаги қувончидан нақадар бахтли эканлигини билиш қийин бӯлмади Ботирга!— буниси каттаси Илхомжон бу йил учинчи синфга боради. — Нозима болаларини Ботирга таништирди,— демак бу эрини ӯғли Ботирни кӯнглидан биринчи шу гап ӯтди. Буниси Икромжон олти ёш, Шоҳжахон тӯрт ёш, Шоҳруҳ энди иккига тӯлади. — Сизникиларам катта бӯлиб қолишгандир? —Йӯқ Нозима ӯшанда Диля мени алдаган экан, кимлардандир ортирган боласини мени бӯйнимга илса мен ишонибман кейинчалик хаммаси аниқ бӯлди .

😨 Дадажон энди кетмайман Сафия дўстлари билан ўрмонга сайрга чиққанда ушбу дарахтни кўриб қолади ва ўз ўзидан уни қучоқлаб д
😨 Дадажон энди кетмайман Сафия дўстлари билан ўрмонга сайрга чиққанда ушбу дарахтни кўриб қолади ва ўз ўзидан уни қучоқлаб дадажон энди кетмайман деб ғалати товуш чиқарарди. Бундан ташвишга тушган дўстлари тез ёрдамга қўнғироқ қилишади. Тез ёрдам етиб келиб буни кўради ва дарҳол қочишларини айтади чунки бу.... Давоми😢😱👇🏻👇🏻

— Қӯшнини келинини қаранг! хали тӯйлари бӯлганига хеч қанча бӯлмай аллақачон иккита болали бӯлди! Ҳа энди бировга эрта бировга кеч дегандек— майли агар шунчалар шошилаётган бӯлсанг ана жавонда пул!—керагича олгинда, бориб даволан! —Нозима эрини бундай дейишини кутмаганди ,аксинча ҳа албатта бирга борамиз, мен сени дилингни оғритмаслик учун сенга шу гапни айтолмаётгандим,—дейишини кутганди. Демак хамма айб Нозимани ӯзида эканда, нахотки Ботирни ёши ӯттиздан ошияпти— ю,уни фарзанди хамон йӯқлиги қизиқтирмаса,бунчалар у бефарқ булмаса? —Эрини беписандларча жавобидан Нозимани кӯзлари беихтиёр ёшланиб ,кӯз ёши аралаш— мен ойимларникига бориб келсам майлими? ,деди пичирлаб. — Албатта бор! —Ӯзим олиб бориб келардим— у,курияпсанку иш кӯп, хатто туйиб ухлаб дам олишгаям вақт йуқ!— сен бор!— агар хохласанг майли бир икки кун ойингларникида қолишинг мумкин!— биламан зериккансан уйда ӯтириб! Ботир Нозимани эркалаб бурнидан чимчиб қӯйди— йиғлоқи яна ойингларникига бориб йиғлаб ӯтирмагин тушунарлими?— хали хаммаси яхши бӯлади! Бӯпти мен ишга кеч қолдим яхши бориб келгин! —Ботир Нозима билан хайрлашиб шошиб чикиб кетди. —Нозима эрини ишга кузатгач анчагача ӯзига келолмай ӯкириб, ӯкириб йиғлади . —Нароғдан бероқ тез тез ишларини қилдида бир икки кунга рухсат беришдику дея, онасиникига кетди. — Нозима онасиникига кириб келганда Холида ая невараси билан ховлини тӯрида айланиб юрганди Нозимани кириб келганиниям сезмади шекилли дарвозани тарақлаб очилиб ёпилганигаям эътибор бермади. — Ойи! —Холида ая овоз келган томонга бурилиб қарадида, қизини куриб хурсанд бӯлиб кетди.— Вой ойинг ӯргилсин— кел она қизим! Холида ая қизи томон ошиқди Нозима эса югуриб бориб ӯзини онасини қучоғига отди. Она бола анчагина кӯришишмаган экан узоқ бир бирларини кӯйиб юбормай кучоклашиб туришди. —Нозима онасини тер хиди анқиб турган юзларидан қайта қайта ӯпиб худди ёш боладек онасини қӯйиб юборгиси келмасди . — Ким билан келдинг? Куёвим яхшими?— Яхши ойижон яхши хаммалари — куёвингиз ишдалар кайнонам икки ойдан буён қизлариникида невара қараяптилар. — куёвингиз зерикдинг бориб дам олиб ойингни кӯриб келгин, деб икки уч кунга рухсат беришди. — Ҳа барака топсин куёвим, — ӯзим борай десам хамма ишда жиянларингга қарайдиган одам йӯқ!— нима қилай соғиниб ӯтиргандимда! —Қани кел ӯтирчи! Холида ая қизини сӯрига таклиф килди ёки уйга кирамизми? —Йӯқ шу ер яхши!— Нозима сӯрига чиқиб жойлашиб ӯтириб олди Холида ая қизини узоқдан узоқ дуо қилиб юзига фотиҳа тортди. — Куни билан чарақлаб турган офтоб бирпастда сӯнди— ю, осмонни қора булут қоплади. — Тур уйга кирайлик қизим! — хавони авзойи бузиқ яна ёмґир қуймасин! — Ойижон бир паст шу ерда ӯтирайлик!— нимагадир хеч уйга киргим келмаяпти! — Нозима негадир бугун бошқачароқ ишқилиб тинчликмикан? ё эри билан уришиб нетиб қолдимикан?— Холида ая кӯнглига келган гапдан ӯзи чӯчиб кетди ва қизини зимдан кузатди — Йӯқ Ботиржон унақа хотинини хафа қиладиганлардан эмас!— қизини турмуш қурганига уч йил бӯлди, бирор марта булсаям у ё эри ё қайнонасидан шикоят қилгани йӯқ, агар худо шугинагаям кӯп қатори биттагина тирноқ берганда эди хозир ундан бахтли аёл бӯлмасди. Холида ая ӯзига ӯзи далда бергани билан барибир кунгли қурґур хеч тинчимасди. —Йӯқ негадир бугун Нозимани кайфияти йуқ ,хар гал келибоқ ӯзини бирор ишга уриб онасини оґирини енгил қиларди. — Бир паст ӯтир деганигаям кӯнмай ,ӯзи йӯқ ердан иш топиб, шуни тугатмагунча тинчимасди, бугун эса на гапиргиси келади,на ӯтирган ӯрнидан тургиси. — Холида ая қизидан сӯрай деса ,Нозимани дилини ранжитиб қӯйишдан чӯчийди сӯрамаса ӯзини кӯнгли нотинч! —Нози тинчликми кизим негадир кузимга хафадек куринияпсан ё менга шундай туйилияптими? Тинчлик ойижон? —Нозима секин юзини буриб ёшланган кузларини ойисидан яширган бӯлди. — Менга қара!— сен қиз мендан бирор гапни яшираётган бӯлма таґин! —Йӯқ ойижон сиздан ниманиям яширардим!— фақат бугун Ботир акага бирга дӯхтирга борайлик десам,— мен соппа соғман ӯзинг бориб даволанавер дейишди шунга,,,— Нозима энди чинаккамига йиғлаб юборди. Давоми 17:15 да

ҚИСМАТ. Қайси миллат бӯлмасинки, турмуш қуришаётган ёш келин куёв никоҳдан ӯтишаётган вақтларида бир бирлари билан то умрларини охиригача хар қандай шароитда бир бирларига ёндош бӯлишликда яхши ёмон кунларида бир бирларини ташлаб кетмасликка аҳду паймон қилишиб ваъда беришар экан,лекин минг афсуслар бӯлсинки баъзи бир эр хотинлар ӯз берган ваъдаларига хар доим хам собит туришмас экан. — Нозимани ёшликдаги орзулари бир талай эди. У мактабни тугаллагач олий ӯқув юртларида ӯқишни давом эттириш,келажакда олий маълумотли бӯлиш, ӯзига муносиб йигит билан турмуш қуриб, вафодор хотин, фарзандларига яхши она бӯлиш эди.Инсон хар доим ҳам ӯзи хохлагандай яшамас экан. Нозима мактабни битирибоқ, уларни уйига қӯшни маҳалладаги Ботир дӯхтирдан совчи келди. — Ёши ӯттизларни қоралаб қолган Ботир дӯхтирни онаси айнан Назирани танлагани уларни оиласидагилар учун кутилмаган хол эди. — Нозима мен хали ёшман,ӯқимоқчиман! ,— деганига ҳам ота онаси қулок солмай совчиларга розилик бериб юборишди. Тӯгрида шундай тӯкин сочин оилага ким ҳам қиз беришни хохламайди. Уни устига куёв бӯлмиш шифокор, қадди басти келишган одобли ақл фаросатли йигит бӯлса. — Нозима аввалига йиґлади, ӯқийман! деб туриб олди,лекин онасини қистови билан ноилож Ботир билан учрашувга чиқди— ю— ӯзларинг биласизлар! деб индамай қӯяверди,чунки илк учрашувданоқ Ботир Нозимани кӯнглидан жой эгаллаб бӯлганди. — Қудалар тӯйни тезлатмокчи бӯлишганди,лекин Нозимани онаси— биз хали тӯйга таёр эмасмиз,иккита қиз чиқарганмиз кузгача таёргарлик кӯрайлик унгача қизимиз хам хеч бӯлмаса тикувчилик курсини тугатсин,деганларидан кейин қудалар ҳам тӯйни кузга қолдиришга рози бӯлишди. — Нозимани шаҳарда тикувчилик курсида ӯқиганлиги Ботир учун хам қулай бӯлди. — Ботир ишдан чиқиб, Нозимани тикувчилик ӯқув марказидан чиқишини кутиб турар улар бирга айланар,музқаймоқхӯрлик қилишар ва бирга қишлоққа қайтишарди. — Уларни бирга кӯрганлар хам хавас хам хасад билан уларга қараб қолишарди.Айниқса шаҳар курган Ботир нега энди шунча чиройли ӯқимишли қизлар турганда келиб келиб оддийгина бир қизга уйланаётгани уни ишқида ёнган қизларни хайратини оширгандан оширарди. — Ниҳоят кутилган, тӯкин сочинчилик куз ҳам келди. Кӯнгилдагидек тӯй ҳам бӯлиб ӯтди.Никоҳ ӯқилди. Яна бир бахтиёр оила қурилди. — Нозима Ботирни онаси ӯйлаганидан ҳам яхши келин бӯлиб чиқди.Чаққон озода, пазанда айниқса тилсиз. — Ботир ҳам хаётидан хурсанд Нозимани хурматини ӯз ӯрнига қӯяр сизлаб гапирган тили хеч сенга бормасди. — Хаёт шунчалар тез ӯтарканки бир пастда орадан уч йил ӯтиб кетди, лекин Нозима ӯзини қанчалар бахтиёр сезгани билан барибир юраги кемтик ахён ахёнда каттиқ оғрир эди.Бу оғриқни сабаби у хам бошқа келинлардек бола қучгиси, унга эркалаб алла айтиб суйгиси келарди. Нимагадир уларни фарзанди бӯлмаётганидан на қайнонаси ва на эри гап очарди— Нозима эса уларга айтишга ийманар хар дарди ичида кеча— ю, кундуз фақат худодан уни бахтини тӯкис қилишини сӯраб илтижо қилиб юрарди. —Ахири у чидай олмади, дардини секин онасига айтди. Онаси ҳам қизини кӯнглини синдирмаслик учун зӯрға чидаб, сӯролмай юрган экан Нозимани биринчи бӯлиб гап бошлаши айни муддао бӯлди. Она бола,,аёллар кансултацияси " шифокорига учрашишди ,шифокор аёл Нозимани анча текшириб савол жавоб қилиб, кейин эри билан биргаликда келиши кераклигини маслахат бергач Нозима ноилож эрига ёрилди. — Ботир ака мен билан дӯхтирга бораркансиз! — нима? қанақа дӯхтир ?— ӯзим дӯхтир бӯлсам,! Ботир Нозимани гапига мийиғида кулиб унга қаради. — Халиги бизни хам фарзандимиз бӯлиш учун иккаламиз бирга гениколог кӯригидан ӯтишимиз керак! анализ топширишимиз керак экан! Нозимни оғзидан бу гаплар зӯрға қалтираб, узилиб узилиб чиқди. Ҳа шунақа де!— Нозима биласанми ?— Ботир ишга кетаётганида уни орқасидан эшиккача кузатиб чиққан хотинини секин меҳр билан елкасидан қучди. Фарзандни эрта кеча бӯлмайди, ундан кейин мен соппа соғман сабр қил жоним! — ахир тӯйимиз бӯлганига уч йил бӯлди!— Энди Нозима пиққилаб йиғлади. Davomi 16:00 да

​Она кеттик шахар кўрсатай, Расхотидан асло ғам еманг. Она юринг шашлик оберай, Фақат болам ўзинг е деманг. ✍Қодир Қаҳҳор

Бир бахти кемтикка озгина бахтимдан улашсам нима бўлибти шунга ойижон? Ўғлингиз хато десам нотўғри бўлади, бир ярим кўнгилни бутун қилсалару ман шунча ҳурмат-эҳтиромни шунинг учунгина унутсам? Ойижон, мен у аёлни билмайман. Лекин шуни биламанки у ўз ўрнини билади. Ўз ҳурматини билади. Шу кунгача ҳатто борлигини сездирмади. Токи ўғлингиз ўзлари иқрор бўлмагунча. Ҳозир ҳам билишимни билмайди. Сизга айтадиганим шу. Қолган гаплар ётоғим остонасида қоладиган гаплар. Аллоҳга қасам мен бахтлиман ойижон. ---Қизим... Фариштам менинг!--Шафоат келинини қучоқлаб йиғлаб юборди. Эшикка суянганча турган Илҳомжон беихтиёр пичирлади: ---Ё қодир Аллоҳим, менинг пешонамга шундай солиҳа ва мўмина жуфти ҳалолни битганинг учун сенга беҳад ҳамдлар бўлсин. Номи покингга қасам, токи умрим бор экан уни кафтимда тутгайман. Тамом. Муаллиф: Зейл Лейла Мустафасайяр.

Кумушранг чет эл автомобилининг олд ўриндиғи эшигини Илҳомжон ўзи тушиб очди, келини Ферузахон эса қўлидан сумкачасини тутиб ўтиришига кўмаклашди. Мазза қилиб кабоб, ортидан музқаймоқ ейишди. Қайтишда Феруза эрига эслатди: ---Магазинга киришимиз керак дадаси."Болалар дунёси"га ҳайданг бегим. ---Эсимда, эсимда фариштагинам!-ойнадан хотинига жилмайиб қаради Илҳомжон ҳам.Шафоат кўнгли янада кўтарилди ва шубҳа гумонлардан асар ҳам қолмади. Магазиндан невараларига саралаб саралаб кийимлар олиб берди. Феруза ҳам ўғил болалар бўлимидан чиройли кийим кечаклар танлаб олди. Кечқурунга келини Шафоатнинг илтимоси билан енгилгина ширгуруч қилди. ---Илҳомжон ҳам яхши кўради. Сариёғли ва озроқ шакар билан ейди доим---табассум билан ўғлининг болалигини эслади у. ---Ман ишларим билан кетяпман. Сал кечроқ келаман ойижон. Хавотир олманг. Ўғлининг кеч бўлганда кийиниб чиқиши ва бу гапидан Шафоатнинг хаёлидаги шубҳа-гумонлар яна уйғонди. Муножот бугун боламнинг туғилган куни деган эди шекилли? Наҳотки?... Боланинг кўз-қошлари онасига тортган, лекин жингалак сочлари, лаблари, бурни... Шафоатнинг пешонасидан совуқ тер чиқиб кетди. ---Кечликда қаеққа болам? Ширгуруч қилди келин. Еб кетсанг бўларди--дея олди зўрға. Ширгуруч ҳам татимади. Феруза ошхонадаги ишларини саранжомлаб болаларини тинчитиб бўлгач уни ёнига чақирди. ---Лаббай ойижон. Нега бирдан кайфиятингиз тушди? Кийик ўти дамладим.---хушбўй чойни пиёлага қуйиб узатди Феруза. ---Қизим, Сизни келин қилди олиб келгач айтган гапларим эсингиздами?---синовчан боқиб сўради Шафоат. ---Эсимда ойижон. Бир умр қулоғимга қуйганман.--кулимсираб жавоб берди Феруза. Келин бўлиб тушганига уч тўрт ўтгач Шафоат Ферузани ўтқизиб шундай деган эди: ---Сизга ақл ўргатиш, мароқ ўқиш ниятим йўқ қизим. Бева бошим билан бировдан кам қилмай ўстирдим боламни. Ўзим бахт кўрмай умрим ўтди. Бахтим Илҳомжон, Сиз ва фарзандларингиз энди.Бир бирингизга бахт улашиб яшанг.Нафақат бир бирингизга, агар имкон топсангиз ҳар бахтга муҳтожга бахт улашиб яшанглар. Ширин сўз билан, меҳр билан, оқибат билан. Бир чимдим меҳр кимни ўлдирибти? Бир бахти кемтикка озгина эътибор улашилса қачон камайиб қолибти? Агарда ўғлимдан камчилик ўтса аввало менга айтинг болам. Гапимиз кўчага чиқмасин.Яна бир гапки бир бирининг каму-камбуди, камчилигини тўғрилаб, кечириб кечирилиб яшамаса эр-хотинлик, муқаддас никоҳ ҳурмати қайда қолади боламжоним? Сизга гапим шу. Ҳар не гап сўз бўлса эрингиз билан ётоғингиз эшигидан чиқмасин. Ман билан паст-баландлик бўлса дарвозадан чиқмасин қизим. Феруза ҳақиқатда бу гапларга, пандларга амал қилди. Ўз навбатида Шафоат ҳам яхши қайнона бўлди, Илҳомжон эса ҳар бир аёл орзу қилгувчи эр. Шу пайтгача ораларига совуқчилик тушмади. Лекин бугун Муножотни кўргани ва Илҳомжоннинг айнан шу бугун "иш" и чиқиб қолиши тобора дилини хира қилиб борарди. Шу сабаб келинини саволга тутди. ---Раҳмат қизим. Агар мени она ўрнида кўрсангиз алдаманг. Илҳомжон... Илҳомжоннинг бежо қадамини сезганмисиз? Яъне айтмоқчиманки Сиздан бошқа аёл... ---Йўқ ойижон! Йўқ! Ўғлингиз ҳаром юрганларини сезмаганман. Хотиржам бўлинг.--чўрт кесди Феруза. Лекин кўзларини олиб қочди. Шафоат ҳам кам нарса кўрдими бу ҳаётда? Келининг кўзига қалққан ёшни илғади. --Ҳаром юрмаган экан, хўп. Ҳалолчи? Яна бирор ҳалоли борми? Ростини айтинг, қаерга кетди ҳозир у? Феруза аста бошинии кўтариб қайнонасининг кўзларига қаради. Нигоҳлари маъсуму-маъюс, лекин барибир жилмайишгада ўзига куч топиб деди: ---Ётоғимдаги гапни ўша ерда қолдириб чиққанман ойижон. --Мен сўрасамчи болам? ---Сиз сўрасангиз... Ойижон...Келин бўлиб тушганимга олти йил тўлди. Муҳтожлик кўрмадим. Еганим олдимда, емаганим кетимда. Сиздан иззат, меҳр кўрдим. Ўғлингиздан эса ҳурмат, муҳаббат. Муқаддас никоҳ ҳурмати, бир аёл бахтлиман дея олиши учун нимаики керак бўлса барини муҳайё қилдилар. Сиз ҳам мени энг эрка ва бахтли келин қилиб эъзозлаяпсиз? Эсингиздами, бахт улашиб яшанглар дегандингиз.......

Енгилгина товуқ шўрвани қошиқда ичириб ҳам қўйди. Муҳайё ҳам Шафоатнинг кийимларини алмаштириб, ювиб дорга илди.Эрталаб ширгуруч, пешинда товуқ шўрва қилди. Ҳар замонда кириб ҳол сўраб турди. Фақат Муножотгина кўринмасди. Икки кундан сўнг сал ўзига келгач уни суриштирган эди Муҳайё уни ҳайратлантирган жавобни берди: ---Муножот кеча кечки рейсга билет олиб уйга учиб кетди опа. Шафоат ҳанг манг бўлиб ўғлига қаради. У худди ҳеч нима бўлмагандай лимончой тайёрларди. Орадан уч тўрт ой ўтиб Шафоат ва Илҳомжон ватанга қайтишди. Шафоат кичик қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи очди. Илҳомжон Россияда Авиация олийгоҳини тугатган, бирмунча аэропортда ишлаган ҳам эди.Ҳам ишлаб ҳам ўқигани асқотди.Чет эллик тажрибали мутахассислар билан ишлагани сабаб ўз соҳасининг энг олди мутахассисларидан бири бўлишга ҳам эришган эди. Мутахассислиги бўйича ишга кирган Илҳомжон бошлиқлар назарига тушиши сабаби ҳам шу бўлди ва тез орада раҳбар лавозимгача кўтарилди.Кунлар тинч ва осуда ўтар, баъзан Шафоат оиласига, келини билан ўзининг иноқ-тотувлигига, ўғли ва келини бир бирини севиб ардоқлашига кўз тегишидан чўчир ҳам эди. Шунақа пайтда эсига Муножот тушиб кетар, кўксининг бир чети ғижимлаб оғригандай бўларди. Муҳайё билан телефонлашиб, хабарлашиб юришувди, уч йил олдин ватанга қайтаяпман деганича у ҳам жим бўлиб кетди. Қаерда бўлишса ҳам тинч бўлишсин деб қўярди шунақа пайтда Шафоат. Мана тўрт йил ўтиб ўз шаҳрида лоп этиб олдидан Муножот чиқиб турибти. Унинг қўлидан ушлаб турган болакай Шафоат ўзига тикилиб қолганини кўриб илжайди ва қўлидаги ўйинчоқ милтиқни унга ўқталиб нишонга олаётгандай бир кўзини юмди. Беғубор гўдакнинг бу иши ўртадаги ноқулайликни кўтариб юборди. Шафоатнинг болани юзидан ўпиб тим қора жингалак сочларини эркалаб тўзғитди. ---Исминг нима ширинтой?-ерга чўнқайиб болани бағрига босганча сўради. ---Ойзубек-жавоб берди бола бегонасирамай. ---Ўзингникими?Турмушга чиқдингми? -болани бағридан бўшатмай Муножотга савол берди Шафоат. ---Ўзимники. Бугун туғилган куни опа. Тўртга кирди бугун полвоним.--жилмайиб жавоб берди Муножот. Шафоат Мурожотнинг қўйинг унақа қилманглашига қарамай сумкачасидан ҳамёнини олиб бир даста пул олиб болага тутқазди. Қўл очиб дуо қилди: ---Умринг узоқ бўлсин болажоним. Илоҳим мартабанг улуғ бўлсин. ---Ойижон, бугун дадамам манга совға ойиб кеядия а?Кейин бизни йестоянга ойиб боядийа ааа? Маша бийан Медведам кеяди а?--Муножот кичкина Орзубекнинг саволларига жилмайиб кўзини юмиб тасдиқлаш билан жавоб бериб Шафоатга юзланиб деди: ---Майли бўлмасам опажон. Сизни кўрганимдан ман ҳам хурсандман. Аллоҳимнинг паноҳида бўлинг. Хайр. Унинг ортидан қараб қолган Шафоатнинг кўнгли аланечук бўлиб кетди. Мендан хафа деб ўйлади у. Мана ўзи ҳам она бўлибти, энди тушунар дея ўзига ўзи таскин берди. Лекин нега Муножот бу ерда, Бухорода? Болакай дадам келадилар дедими? Ёки Илҳомжон?.... Йўғе... Бирор куни уйда тунамай қолмайди. Хотинини кафтида тутиб ардоқлайди. Рўзғорини тимдай тўкин қилиб таъминлаб қўйибти. Кўчадан кўнгли тусаганни танлаган эркакда хайр барака бўлмайди аввало. Сўнг ҳеч йўқса ҳафта, икки ҳафтада бир уйга келмайди. Илҳомжонда булар асло кузатилмади шу кунгача. Келини ҳам миннатдор эридан ҳам, Шафоатдан ҳам. Шафоат ҳам келинини қизидан ортиқ кўрадида ахир. Пазанда, ораста, саришталиги бир келин бўлса, бамаънилиги, боҳаёлиги ва тарбияси бир келин ахир унинг! Йўқ, Илҳомжон ҳатто Муножотнинг бу ердалигини билмаса ҳам керак. Юрагига ғулу солган хавотир босилгандай бўлдию барибир кўнглига келини билан бир суҳбатлашишни тугиб қўйди. Хаёлини қўл телефонининг жиринглаши бузди. Келини қўнғироқ қилаётган эди. ---Ўғлингиз, болалар билан музқаймоқхўрликка чиқдик ойижон. Сиз ҳам ишингизни битиргандирсиз. Қаердасиз? Ҳозир бориб сизни ҳам оламиз ва бирга қаҳвахонага борамиз ойижон. Шафоатга ҳам келининг яхши кайфияти юқиб юзига табассум югурди ва хуш кайфиятда қаердалигини тушунтирди....... Давоми 13:00 да