en
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 20 919 subscribers, ranking 3 789 in the Religion & Spirituality category and 3 839 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 20 919 subscribers.

According to the latest data from 28 June, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -567 over the last 30 days and by -36 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 12.10%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 8.93% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 2 533 views. Within the first day, a publication typically gains 1 870 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 21.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 29 June, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

20 919
Subscribers
-3624 hours
-2207 days
-56730 days
Posts Archive
#Oʻtkinchi_dunyo #No_10 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ойи, Мунира йўқ.. Муслим эшикни очиб бақириб юборди —Нима? Нега йўқ бўлади? Латофат халпишлаб югуриб келди Латофат ичкарига кирди. —Мунисааа.... Бақириб ўтириб қолди. —Ха ойи тинчликми? Опамга нимадур бўлдими? Муниса хонага кириб, уёқ буёққа қаради. —Опанг йўқ. —Нега йўқ бўлади? Эшикни калити ўзингизда бўлса, неча кундан буён эшикни очдирмайсиз, на овқат берасиз. Бирор жойда хушидан кетиб қолмадимикан. Муниса диванларди атрофларини қаради. —Бас қил майнавозчикни... Муслим бақирди. —Энди мени ўлдиради Муслим бошини чангаллаб, ерга ўтириб қолди. —Нима? Ким ўлдиради сизни? Муниса, Муслимга яқин келиб гапирди. —Ким бўларди? Ўша хақдорларда... Муслим бақирди —Нима? Сиз хали қарзингиз эвазига, ўз синглингиздан фойдаланмоқчи бўлдингизми? Нахотки жигарингизни билиб туриб ўтга отдингиз... Муниса йиғлаб юборди. —Хайф сиздек акага. Муниса Муслимни қулоғи остида бақирди. —Сен қочиргансан. Сен ёрдам бермасанг, қоча олмасди... Латофат ўрнидан туриб, Мунисага ташланди. —Ўзингизни еғиштиринг. Онам деб қаршилик қилмаяпман, калтагингизга. Хаддингизни билинг... Латофатни қўлидан махкам сиқди —Ақли калта, акангни ўлдириб юборишса нима қиламиз? Латофат йиғлаб бақирди. —Мени бундай акам йўқ. Ўлиб кетгани яхши, бу юришидан кўра... Мен хам ортиқ сизлар билан яшамайман. Дадам келгунча кўчада тунасам тунайманки, сизларни олдингизга келмайман. Муниса кўчага чиқиб кетди. Латофат, Мунисани гапларига парво хам қилмай, яна ерга ўтириб йиғлай бошлади. —Ойи, узоққа кета олмайди. Туринг қидирайлик, топмасак бўлмайди. Муслим ўрнидан турди. —Шошма, Жамшидни уйига борамиз. Ўшани олдига кетгани анниқ. Латофат гангираб гапирди. —Уйини биласизми? Қани тезлашинг. Муслим, Латофатга қараб бақирди. Улар тезда машинага ўтириб, кетишди. 💫💫💫💫 —Опажон, шу яқин ўртада бирорта иш бўлса, ишласам дегандим. Мунира, Хилолага гапирди —Синглим, ўзи бу ерларга нега келдингиз? Хилола юмшоқ охангда гапирди. —Эх опажон. Бу ерларга келишимни тарихи узун. Мунира ерга қаради. —Менга ишонишингиз мумкин, бемалол айтишингиз мумкин. Хилола, Мунирани қўлидан тутди

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

.

Йўғ-е! Бироз турай...” Кечгача шу машина ёнида айланиб юрдим. Бир пайт рўпарадаги дорихонадан бир киши чиқиб машинага ўтирди-ю, юрғизиб кетди. Шунда фаҳмладим, машина дорихона эгасиники экан. Мен содда, шунча вақт эримга эътибор  берибману, унинг машинаси рақамига қарамаган эканман! Мулзам бўлиб уйга қайтдим. Эрим онаси билан супада чой ичиб ўтирарди, мени кўриб,-“Намунча кеч?”,- деб қўйди. Индамадим, ахир нима дейман?!           Мана, орадан жуда кўп йиллар ўтиб, энди англаяпманки, турмуш қуриш – бозордан мол сотиб олиш эмас, балки у ўта жиддий умр савдоси, шундай экан, аввал бир бирини синаб сўнг никоҳдан ўтмоқ зарур экан! Мен ўша кезлар айни бўй етган маҳалим, қалбим ранг-баранг туйғуларга тўлиқ, энг ёрқин ҳисларга муштоқ чоғда нотаниш йигитнинг “севаман”, деган сўзини ўйламай-нетмай  дарров қабул қилибман, тезгина унга ишониб ҳатто никоҳга розилик берибман!  Энди ўйласам, ўта ишонувчанлик ҳам мағлубият билан тенг экан... Мен бу никоҳни муваффақиятсиз бўлган деёлмайман, ахир бир-бирини умуман танимай, қариндоши ҳохиши билан турмуш қураётганлар бор!Йўқ, менинг кўнглимга шу никоҳдан сўнг катта муҳаббат кириб келди, севгининг аччиқ ва ширин изтиробларини тортиб кўрдим. Севдим, лекин узим ўйлаганимдек (орзу қилганимдек), севилмадим...       «Севсангу севилмасанг, севгингга  жавоб бўлмаса, бу муҳаббат эмас!” дейишади. Мен фақатгина ўзимнинг севгим билан яшашга рози эдим. Севмасаям ёнимда бўлса, ҳар куни кўриб турсам бас, деб ўйлардим. Лекин... Орамизга хиёнат оралади. Бу хабарни менга етказишганда дастлаб ишонмадим, кейин ўзим уларнинг учрашувига гувоҳ бўлиб қолдим. Иккисиям мени кўришди, ўзаро кўз уриштириб олишди. Кечқурун эрим уйга келгач, сабрсизлик билан сўрадим: “У аёл ким?» У юзимга қарамасдан деди: “Ким деб ўйлаган бўлсанг ўша!” Тушундим. Ўша аёл эримнинг ҳаётига кириб келган, у энди буни мендан яшираётганиям йўқ. Биламан, ўша аёл мендан кўркамроқ, балки билимли, ақлиям меникидан устундир. Бироқ... Бироқ, у эримни менчалик севолмайди! Менчалик уни қадрлай олмайди! Менчалиқ фидойи, севгиси йўлида жонсарак бўла олармикан у? Йўқ, асло! Ота уйимга кетдим. Уларга йиғлаб, ҳамма гапни айтиб бердим.“Ўғлимиз нодонлик қилибди, йигитчиликда бўлади-да келин. Уйга юринг”, - деди орқамдан келган қайнонам. “Ҳеч нарса бўлмагандек бориб яшайвер, ақлини йиғиб олар”, - деди онам. Ҳар иккисигаям қулоқ солмадим. Севган кишим менга қиё боқмай, бошқа биров билан яшаётганини кўриб турсам... Бунга қандай чидашим мумкин? Йўқ, яхшиси узоқларда юриб, унинг ҳаёли билан яшай қолай. Балки қачондир у мени тушунар, ёнимга келар... Ажрашганимизда қизалоғимиз уч ёшда эди. Аммо шу зайлда йиллар ўтаверди.Ота уйимда яшаб, ўзим ишлаб пул топдим, нафақадаги онамга ёрдамлашдим. Бу орада мени ўзларига сўраб, одам кўйганлар кўпайди. Бирортасига рози бўлмадим. Онам “Эринг уйланибди, энди сен ҳам ўзингни ўйла”, -деди. Кўнмадим. Ахийри онам кунора йиғлаб-сиқтаб мендан норози бўла бошлади. “Гапимга кирмаяпсан, маҳаллада бош кўтариб юролмай қолдим», деяверди. Укаларим, сингилларим ҳам онамнинг гапини маъқуллаб туриб олишди. Бошим қотди. Охири “боре”, деб кийим-кечагимни сумкага жойладим-да Тошкентга йўл олдим. Назаримда ўша ёқлардан иш топиб, ҳаётимни изга тушириб оладигандек эдим. Хом ўйлаган эканман, аввало қизчам билан ҳеч қаерга сиғмадим. Шаҳарда ишга жойлашиш, бошпана топиш мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Қизим билан оч-наҳор тунаб қолган кунларимиз бўлди. Икки ойлик оворагарчиликдан кейин қишлоққа қайтиб кетдим. Туғишганларим мендан жуда хавотир олишган эканми, ҳарқалай “турмушга чиқ”,деб қайта қисташмади. Шу кўйи онамнинг ёнида қизимни катта қилдим, узатдим, мана ҳозир набирам ҳам бор.           Бир кун  синфдош дугонам Дилоромни учратиб қолдим. Узоқ суҳбатлашиб ўтирдик. “Ҳали қирққа кирмай набирали ҳам бўлибсан, ҳуснингниям йўқотмабсан, Гулчеҳра!”- деди у ҳазиллашиб. Энди ёлғиз яшайверасанми?”. Бош силкидим. “Бекор қиласан, - деди у. –Сенга ўзимни яқин тутиб айтаяпман, кўнглингга олма.Турмушингни қуриб олмасанг, бир умр укаларинг, сингилларинг келинлар-куёвларингнинг кўзига ёмон кўриниб юраверасан........ Давоми 22:00 да 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўқинг...фақат йиғламанг!: КЎНГЛИМ ҲАМОН ЎШАНИ ДЕЙДИ. «Менга мактуб ёзибсиз...» Дардимни айтишдан аввал мен узоқ йиллардан буён  кўз қорачуғимдек  ёнимда олиб юрган бир хат билан Сизни  таништирсам. Мана, ўша мактуб: “- Гулчеҳра! Сени жудаям яхши кўраман. Шунчалик севаманки, осмондаги юлдузлардан, ой ва офтобдан ҳам қизғонаман, фақат ўзимники бўлишингни хохлайман. Эртага совчиларни жунатаман, йўқ дема! Бирга бўлсак, жуда-жуда бахтли яшаймиз, ҳали кўрасан ...”  Ўшанда, қўшни қизалоқ орқали бу хатни олганимда айни ўн саккиз ёшда эдим. Севги деган сўзни эшитардиму, лекин у қандай юз беришини билмасдим. Қоғоздаги сўзларни қайта-қайта ўқидим, ўқиганим сайин кўнглим ёришди, кимдир мени севар экан деб, очиғи ич-ичимдан қувондим.            Эртасига совчилар келди. Онам ҳайрон. “Сен бугун эрталабдан уй йиғиштириб, ҳовли супурдинг, манавиларнинг келишини билармидинг?»=дедилар менга. Ерга қараб индамай туравердим. “Айт, уларга нима деймиз? Ўша Шодиёр деган йигитни танийсанми, яхши болами, ўзи?” Индамаганимдан сўнг онам менинг ёнимга янгамни жўнатди.Хуллас, кечагина менга муҳаббат изҳор этган шу йигитга розилик билдирдим, совчилар кетишди. Биз томонларда совчилар “ўғлимиз жўнатди”,  деб келишса бас, шу кундаёқ “ҳа” ёки “йўқ” жавобини олиб кетишлари керак! Одат шу.            Ҳар бир йигит ё қиз балоғат ёшида кимгадир кўнгил қўяди, ўзича шеърлар ёзади, китоб титиб чиройли сўзлар ахтаради, “Севги мактублари” ёзади. Лекин, мен... Мен севгининг нима эканини турмушга чиққанимдан сўнг билдим. Муҳаббат деганлари ўзини ўтга ёқиш, ич-ичидан азобланиш дегани экан! Умр йўлдошимни қаттиқ яхши кўриб қолдим десам, балки устимдан куларсиз. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, уни бир неча соат кўрмасам соғиниб қолардим. Ҳовлида нима юмуш қилмайин, икки қулоғим динг, кўча эшикни пойлардим. Бир оғиз яхши сўз айтса бас, гўё қанот чиқариб осмонга уча бошлардим. Салгина ранжиса, кўнглим зим-зиё бўларди. Оғиздан чиққанини муҳайё қилиш учун ўзимни ўтгаям, чўққаям ураверардим. Қаттиқ шамоллаб қолиб уйда бир неча кун иссиғи чиқиб ётганида туну кун тепасидан жилмай ўтирганларим... Ўртоғи билан олис бир қишлоққа кетиб қайтавермагач, то эрталабга қадар ухламай дарвоза ва уй оралиғида юриб чиққаним... Қай бирини айтай? Худди мих устида юргандек бўлардим. Хаёлимда фақат ўша. “Нега бугун қовоғи солиқ?” “Нега иштаҳаси йўқ?” “Нега ҳар кунгидан бошқача?” “Соғлиғи жойидамикан?”... Хуллас, ора-сира ота уйимизга бориб қолсам ҳам, кетиш учун шошаверардим. Бир куни синглим, -“Э, опажонимей, намунча поччамни еру кўкка ишонмайсиз? Шунчалик яхши кўрасизми-а? Аслида сиз уни эмас, у киши сизни ўйлаб яшасин!”- деди. Бу гапга  эътибор бермадим. Чунки, унинг менга ёзган. “Севги мактуби”даги сўзларни деярли ёдлаб олгандим, шу сўзлар менга таянч эди! Лекин, ўша сўзлар чин дилдан айтилганмиди ё шунчаки ҳавасгами, бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмагандим. Аммо бир куни... Эрим ниманидир қидириб тортмадан ўша хатни топиб олибди. Уйга кирсам,  ўқиб турган экан, менга кўзи тушиши билан хатни ғижимлади. “Буни ҳалиям олиб юрибсанми?” – деди. “Иккимиз турмуш қуришимизга шу хат сабабчи бўлган-ку”,- дедим кулиб. “Э, мен буни бир китобдан кўчириб олгандим”,– деди у бамайлихотир... Чиқиб кетгач, ғижимланган қоғозни гилам устидан олдим, ҳафсала билан текислаб, яшириб қўйдим. Сўнг шу он айтган гапи миямга келиб урилди. Демак, у менга шунчаки севги изҳор қилиб... Йўғ-е, наҳотки?! Ишонмайман! Ота уйимга кейинги гал борганимда синглим айтган гап мени шу ҳақда ўйлаб кўришга ундади. “Опа, нега поччам ҳам сиз билан бирга келмайди, ҳамма жойга бир ўзингиз борасиз, ахир келин-куёвлар бирга-бирга юришади-ку!» - деди Шунда биринчи марта мен ҳам ўзимга:- «нега?»,- деган саволни бердим. Кейин тушундим, севги кўзимни кўр қилиб қўйган экан, акалли бирор марта эримнинг ҳам камчиликлари ҳақида ўйламабман, унинг қусури ҳам менга фазилат бўлиб туюлаверибди. Ҳатто бир куни бозордан қайтаётиб йўл четида турган сариқ машинага кўзим тушдию юрагим “шиғ” этди. “Тавба, кундуз куни машинасини бегона жойга кўйиб, ўзи қаёққа кетдийкин?  Тинчликмикан? Ёки ошқозон касали тутиб қолиб, бу ердан тўғри касалхонага........ Давоми 19:00 да

⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргати
⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади⚠️⚠️⚠️ ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ ГЎЗАЛЛАРИМ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️ ❤️ https://t.me/+vN1zipN1XY81NWFi ❤️ https://t.me/+vN1zipN1XY81NWFi

Маржон хола ўғлидаги бу ўзгаришларни кўриб, ич-ичидан қувонар, пайт пойлаб, хали албатта ўғилли бўлишини, одамлар....... ​​ўнта қиздан кейин  ҳам ўғил кўришаётгани  ҳақида гап бошлар эди. Бундай пайтлари Рўзимат индамай қолар, шифокорлар қаршилик қилсалар ҳам яна ҳомиладор бўлган, аммо буйраги касаллигидан оёқлари шишиб кетган хотинига қараб-қараб қуяр эди. Саида… Саида эса доимо фақатгина қиз туққани учун гуноҳкор сезар эди. Уни кузатаётган гинеколог эртага аппаратга тушасан деган. Эй Худо, ўғил бўлсинда. Ўғил бўлса эрининг ҳам, қайнона-қайнотасининг олдида юзи  ёруғ бўлар эди. Бечора қайнонаси яхши аёл. Эри  ўғли йўқлиги учун тана қилиб бошласа, доимо унинг ёнини олади. Аммо қайнотаси хар гапининг орасида неварасига суннат тўй қилмай, армонда ўтиб кетишини гапиради. Уни ҳам тушунса бўлади. Рўзимат акаси оилада ягона фарзанд. Эри ҳам, қайнотаси ҳам Исахоновлар  авлоди давом этшини хохлашади. Бунинг учун эса ўғил керак. УЗД аппаратининг мониторидан кўзини узмаётган  ёшгина шифокор аёлга тикилар экан, Саида тезроқ уни гапиришини интиқиб кутар эди. — Нечта фарзандингиз бор? Сўради шифокор аёл нихоят Саидага  қараб — Нима экан? Саида саволга савол билан жавоб берди. -Мунча шошасиз, ўзи сизга ким керак ўғилми, қиз? -Ўғил… -Бўлмаса суюнчини чўзинг, Худо хохласа буниси ўғил бўлади. Саида  хурсанд бўлганидан қандай қилиб, уйга етиб келганини билмайди.  Хар доим маюс юрадиган келинини хурсанд холда кўрган қайнонаси унга пешвоз чиқди. -Ҳа, тинчликми? Дўхтирлар нима деди? -Ўғил аяжон, ўғил — Худога шукр. Рўзимат бу хушхабардан боши осмонга етди. Нихоят орзулари ушаладиган бўлди. Элга шундай тўй берсинки, уни устидан кулганлар ер билан битта бўлишсин. Уша кундан бошлаб  бу хонадонга файз киргандек бўлди. Рўзиматнинг қизларининг ўқишлари, рўзғорнинг кам-кўсти билан қизиқа бошлаганини кўриб, Маржон хола ҳам, Саида ҳам ўзларида йўқ хурсанд эдилар. Кунлар ҳам  хурсанд бўлиб, қувлашмачоқ ўйнаётгандек, тез ўта бошлади. Кечаси-ю, кундузи тиниб-тинчимайдиган Саида ўша куни  қайнонасининг ҳай-ҳайлашига қарамай дарвоза олдига тўкилган ғузапояни қизлари билан кечгача ташиди. Кечқурун овқатга уннар экан, белида оғриқ сезди. Бир амаллаб, овқатни сузиб дастурхонга қўйди-да, индамай ётоққа кириб кетди. Бир ёшли Азизани онаси олдига ўтқазиб, овқатлантираётганини кўрган Рўзиматнинг жахли чиқди-да, хотинини чақирди. Ичкаридан хотини чиқавермагач -Ая, Азизани келингизга Беринг, ўзи овқатлантирсин –деди -Қўй болам, чарчагандир, бугун куни билан ғўзапоя ташиди. Бир пас дамини олсин – деди Маржон  опа, ўғлини босиш учун. -Беринг деяпман, ўлмайди. Саида… Хотининг овоз бермаганини кўриб, шахд билан ичкарига кирди. Саида кравотда ғужанак бўлиб ётар эди. -Нима қулоғинг том битганми, чақирсам эшитмайсан. Рўзимат хотининг елкасидан ушлаб, ўзига тортди -Дадаси, мазам бўлмаяпти –пичирлади Саида. -Тур, аямнинг кўлидан болани ол. Тур деяяпман. Рўзимат хотининг  қўзғолмаганини кўриб баттар жахли чиқди. Уни силтаб турғизди. Хотининг баттар бўшашганини кўриб, юзига тарсаки туширди. «Вой» деб қорнини чангаллаб ерга утирган хотинини сочидан тортиб турғизмоқчи бўлди. Э, онангни… Хали сенми онамни ишлатиб, ётадиган. Эрининг қўлидан сочини чиқариб олишга харакат қилган Саида, оғриқдан бақириб юборди. Сўнг эса биқинига тушган муштдан, кўз олди қоронғилашиб, ерга йиқилди. Операция уч соат давом этди. Аммо шифокорлар на Саиданинг, на фарзандининг ҳаётини сақлаб қола олмадилар.  Муддатидан уч ой илгари туғилган бола ўғил эди. Тамом.

Бир жойда туравериб зериккан Бегзод мактабни айлана бошлади қиз ва йигитнинг баланд овозини эшитди, ҳозир дарс вақти ким бўли
Бир жойда туравериб зериккан Бегзод мактабни айлана бошлади қиз ва йигитнинг баланд овозини эшитди, ҳозир дарс вақти ким бўлиши мумкин дея қизиқди ва бирдан қизнинг овози келмай қолди, негадир шу томонга боргиси келди ва секин юра бошлади, борган сари овозлар таниш туйилди ва қадамини тезлаштирди... --- тегманг! ечманг рўмолимни Аллоҳ жазойингизни берсин сизни    --- ўчирр! бақириб ҳаммага шарманда бўлмоқчимисан Бегзод охирги эшитилган овозлардан қўллари мушт бўлди... ҲИКОЯНИНГ ДАВОМИНИ МАНА ШУ КАНАЛДА👇👇 https://t.me/Nazlim_hikoyalari/5049 https://t.me/Nazlim_hikoyalari/5049

Ўқинг...фақат йиғламанг!: АРМОН. Саида кечир мени. Бир умр азобга ташлаб кетдинг .. Мана орзуимга хам етишар эканман, қизинг Севара ўғил кўрди. Гулига  ҳам тинмай совчилар келаяпти. Қизинг учун шундай қувончли ва ташвишли кунда  ёнида сен йўқсан. Эҳ Саида, Саида! Қани энди қайтиб кела олсанг. Аллоҳ менга барча виждон азобларидан қутилиш учун имконият берса  эди». Рўзимат ака ёноғига томган кўз  ёшини артиб, рафиқаси Саидага ёзган хатини тортмадаги картон қути ичига йиғилган хатларга қўшиб қўйди. Бу хатлар ҳеч қачон ҳеч қаерга юборилмайди. Бу хатлар ҳеч қачон ўз эгасининг қўлига тегмайди, чунки уларда  виждон азоби, бир умрлик армон битилган эди… Рўзимат уйланиб икки фарзандли бўлгунига қадар оилавий ҳаётидан нолиган эмас. Хозир беш қизнинг отаси. Хотини ҳам юмшоқ, кўнгилчан аёл. 13 йил бирга кечирган ҳаётлари давомида бирон марта ҳам унинг юзига тик қараб гапиргани, гап қайтарганини эслай олмайди. Шундай бўлса ҳам негадир  кейинги вақтларда Рўзимат оиласидан совий бошлади. Ишда алламаҳалгача қолиб кетадиган,   ишини эртароқ тугатса, дўсти Бадриддин олдига борадиган бўлиб қолди Уйга борса, бўлар бўлмасга жаҳли чиқар, э йўқ, бе йўқ қизларига ушқириб, хотинига қўл кўтарадиган ҳам бўлди.  Мана бугун ҳам хисоб-китобини тугатгач, анча вақт ўйга толди. Ўтган кунги воқеани эслаб, ичи сиқилди. Хотинини бугун эрталаб, туғруқхонадан уйга олиб келган эди. Энди эса, олдига ҳеч ҳам боргиси йўқ. Тўғриси боришга уялади. Бир хафта олдин хотининг кўзи ёриб, яна қиз тўғилганини эшитгач, улардай ичган, сўнг Бадриддиннинг машинасига ўтириб, туғриқхонага боришган эди. Худди қиз туғилганига улар айбдордек, йўлда учраган оқ халатлиларни буралаб сўкканини эслайди, кейин эса нима булгани эсида йўқ. Фақат эртаси куни боши лўқиллаб, ўз ётоғида кўзини очди. Жўраси уйига олиб келиб ташлаган бўлиши керак. Шунга ҳам  рахмат. Рўзимат, нима қилишини билмай каловланиб турди-да, бирданига жўралари чойхонага йиғилмоқчи бўлганларини эслади. Шошиб эгнига курткасини кийиб, чойхонага йўл олди. Ёшликдан дўст тутинган   тўрт журасини Собир маслаҳатга чақирган экан. Собир кенжа  икки фарзандини суннат қилмоқчи. Қандай бахтли инсон. Тўрт ўғилнинг отаси. Ош ейилиб, бир икки пиёла  «оқидан урилгач», тўйни ўтказиш тартиби бўйича ҳамма ўз фикрини айта бошлади. Фақат Рўзимат жим. — Ҳа, нега индамайсан. Собирга атаганинг йўқми?, Ё у қайтармайди деб қўрқаяпсанми? Суннат тўйи қилмасанг бир кунмас бир кун қиз чиқарарсан, ахир?! Энг яқин дўсти Бадриддиннинг бу сўзлари Рўзиматнинг юрагини наштар мисол тилиб ўтди. — Нима устимдан кулаяпсанми? Ким айтди сенларга менда ўғил бўлмайди деб? Рўзимат қўлидаги пиёлани ерга отиб юборди. Чил-чил синган пиёла овозидан  бирдан сергак тортиб ўрнидан турдида, эшикни қарсилатиб  ёпиб чиқиб кетди. Шу кетишича, уйлари  ёнидаги дукончадан бир шиша ароқ олди. Шу ернинг ўзида уни очиб, шишаси билан кўтарди. Уйига келганида болалари ухлаган, Саида чақалоқни эмизиб ўтирган эди. Эрининг оёқда зўрға турганини кўриб,  суяб ичкарига олиб кириш мақсадида олдига борди. -Ҳа ифлос, ҳали сенми мени жўралар олдида масхара қилдирадиган. Рўзимат яқин келган Саиданинг юзига тарсаки туширди. Хотининг индамай , чириллаб йиғлаётган боласининг олдига кетганини кўриб, Рўзиматнинг баттар жахли чикди. Болани унинг кўлидан тортиб олиб, диванга отиб юборди. — Вой, дадаси, нима қилаяпсиз? деб чақалоққа талпинган Саидани сочидан ушлаб, дуч келган жойига ура бошлади. Қушни хондан югуриб чиққан онаси ўғлининг қўлига ёпишди. -Вой нима қилаяпсан, ахир у бугун туғруқхонадан келди-ку. Қуйвор, уйинг куйгур, ўлдириб  қўясан. Рўзимат бир онасига, бир ерда  ётган хотинига, хонанинг эшигида тўпланиб, йиғлаётган қизларига  қараб, «Ўчир баринг овозингни!» деб бақирдида, ётоқхонага кириб кетди. Орадан бир йил ўтди.  Ота-онасининг насиҳатлари тасир қилдими, ёки кенжатойи Азизанинг шириндан-ширин қилиқлари уни ўзига ром этдими, хайтовур Рўзимат энди онда-сонда бўлса ҳам кечқурунлари кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказадиган, Азизани тиззасига ўтқазиб, унинг қилиқларидан завқланиб куладиган бўлди. Давоми 17:15 да

ОТА. Отанг бор-ки, сени кўнглинг тўқ, Хотиржамсан, ташвиш-ғаминг йўқ, Ота бурчи нақадар буюк, Ўзинг ота бўлсанг, биласан. "Оилам", деб ғамларни енгган, Баъзан ғолиб, баъзида сингган, Сен учун у қанчалар елган, Ўзинг ота бўлсанг, биласан. Адо этди оталик қарзин, Ўйламади ўзининг дардин, Биродарим, отангни қадрин — Ўзинг ота бўлсанг, биласан. Бемор бўлсанг, гулдайин сўлган, Минг тирилиб, минг бора ўлган, У нақадар фидойи бўлган, Ўзинг ота бўлсанг, биласан. Ютуғингдан кўкларга учган, Фахрланиб, бағрига қучган, Нега сенга борини сочган — Ўзинг ота бўлсанг, биласан. Ҳаёт уни не кўйга солган, Гоҳо бериб, гоҳида олган, Ташвишлардан қанчалар толган, Ўзинг ота бўлсанг, биласан. ✍Лутфуллоҳ Хўжаев.

​​​Мастара опа бунга хам биринчи бу'либ гап топиб келди. Нима эмиш Зебо суюк, оёк, экан шунга эркаклар су'йиб кетибди деб. Мастура опа бир кун у'зини  мазаси к,очганга солиб Зебони укол к,илишга уйига чак,ирибди. Зебо хамшира эди. Укол к,илишга келган Зебони Мастура опа гапга солди. -Зебохон Рассияга борган аёлларни эркаклар бекорга зурлаб пичок,лармикан? Нима бу'лди у'зи? Аёл бошингиз билан Рассияда нима бор? дея Мастура опа Зебони йиг'латиб олди. Зебога индамай йиг'лаб уйдан югуриб чик,иб кетди. -Ха уялдингми? К,илг'илик,ни к,илиб. Аёл ку'чада бахт топармиди? Рассиянга бормай шу ерда риск,ингни тер эди-дея ортидан бак,ириб к,олди. К,у'шниси Саломат опага бориб Зебо хак,ида гапирди. Эшитдингизми Тошкентда эри хам бор экан. Элдан яшириб к,илган эри бир хоналик уйини соттириб, пулини олиб у'зини хайдаб юборибдику. Пулсиз к,олиб Рассияга борган. У'ша ерда бир эркак менга эрга тек деса эрга текмаган экан, пичок,лабди. Яна зу'рлаган экан. Бир балоси бор бу'лмаса шудгорда к,уйрук, на к,илур.  У'зидан су'расам йиг'лаб чик,иб кетди уйимдан. -Мастура, бир к,изик, фельингиз борда сизди. Бечора у'з бахтини топа олмади. Икки к,изини бок,иш керак хали 35га хам кирмаган аёл. Нима к,иласиз хаётига сук,улиб. Пешонасига ёзилгандирда. Аллох ёзганидан к,очиб бу'лмайди ахир деди Саломат опа - Эй нима деганингиз. Инсон у'з хаётини у'зи яратади. Ку'чадан бахт изламай уйида у'тирсинда. -Аллох пешонасига битганидан ортиг'ини ку'ролмайди Мастура. Ку'пам тилингизга эрк берманг. Олдингизда фарзантларингиз бор ахир. -Ээ борингеее. Хар ким у'зи яратади. Мен кетдим дея Мастура опа у'з уйига йу'л олди. Орадан йиллар у'тди. У'тгани у'рог'ини, кетгани кетмонни олувчи Мастура опани кичик к,изи Дилдора, уч мартта уйланиб ажрашган эркак билан к,очиб кетди. Мастура опа ер ёрилмади ерга кирмади. Уйидан чик,майдиган бу'лди. Орадан анча у'тиб, Дилдора к,изини уйига ог'ир ахволда ташлаб кетишди. Дилдора шу, шу бу'лдию  ёмон йу'лга кириб кетди. Ким к,анча пул берса у'шаники эди. Мастура опа к,изини бу йу'лдан к,айтара олмади.  Бутун к,ишлок,га гап бу'лди. Су'нг яна бир наркаман билан кетдиб к,олди. Наркотик истимол к,иладиган бу'либ к,олганди.Катта к,изини к,ариндошига, хотин ку'йган эркакга эрга берди. К,айнонаси жудаям ёмон чик,ди. Куёви бошк,а хотин олибди. Катта к,изи Гулнора  бу дартни ку'тара олмай сик,илиб йиг'лаб лой ку'чада кетётганида йик,илган бели темирга к,атик, тегиб бели синди. Шундан су'нг к,айнонаси Холиса хола Гулнорани Мастура опани уйига ташлаб кетди. К,изи Гулнора  ку'п яшамади. Бир ойдан су'нг оламдан у'тди. Мастура опани эри  Тошкентга к,атнар эди. У'ша вак,тлари Тошкентда бир ёшгина жувонга илакишган экан. У'шандан у'г'илик бу'лган. Эри Мастура опани ташлаб у'ша ёш хотинига кетди. Катта у'г'ли бир йу'ли бузук, аёлга  уйланиб олдида,  уйга олиб келди. Мастура опани к,у'лидан хеч нарса келмади. Кичик у'г'ил бу мусибатларга бардош беролмай у'зини мол хонага осиб к,у'йди. Мастура опа у'г'лини мол хонада осилганича ку'риб телба бу'либ к,олди. К,изи Дилдора наркотикдан купрок доза юбориб  ог'ир ахволда у хам оламдан у'тган эди. Уни хеч ким уйга олиб келмади. Бегона одамлар ку'мишган эди. Тамом. МУАЛЛИФ ДИЛБАР АХМАТ КИЗИ.

Ўқинг...фақат йиғламанг!: ҒИЙБАТЧИГА БЕРИЛГАН ЖАЗО. Мастура опа хаётда жуда хам бахтли ва тукис хаётда яшарди. Умир йу'лдоши Тошкентга автобусда одамларни у'зог'ини енгил к,илар эди. Турт нафар фарзанди, икки у'г'или ва икки к,изи бор. Егано олдида емагани кетида. Яна к,у'ша к,у'ша сигир, ку'йлари бор. Кичикрок, бу'лсада магазинга эга. Фарзантларини энг яхши либосларни кийинтирарди. Мастура опа шунчалик бахтидан сармаст эдики бунга фак,ат у'зим эришганман деб у'йларди ва ку'п дилозорлик к,илар. Гап гаштакларда, ту'йларда овозини борича катта кетиб гапирарди. Мастура опа ту'лачадан келган бу'либ, кийган кийими у'зига ярашар. Хужайни Рустам ака, орик,дан келган. Доим му'йлов к,у'йиб юрар.Ку'злари кулиб турадиган инсон. Мастура опа фак,ат бу'йни осмонда эди. Унча мунча одамни менсимасди. Г'ийбат бу'лса биринчи у'ринда.Кимни к,изи эрдан ажраса, кимнидир келини фарзантли бу'лса, ёки кимдир йу'ли бу'зилиб кетса, к,у'ни к,у'шни биринчи бу'либ Мастура опадан эшитарди. Бир кун к,у'шнисини Саломат опани ёнига келди. Саломат опа тандирда нон ёпаётган эди. -Саломат опа хоо Саломат опа? Уйдамисиз? Саломат опа Мастура опага ён к,у'шни бу'либ иккисини ховлиси бир бирига к,арама к,арши. - Саломат опа эшитдингизми? Насиба опани к,изи эрдан к,айтиб келибди. Вой товба. Яна нима эмиш Тошкентга ишлагани кетганмиш. Мана мени айтди дейсиз, йу'ли бузилиб кетади. Вой шу'рим -дея ёк,асига туфлаб к,у'йди. Саломат опа бу су'зларини эшитиб турдида -Мастура к,уйингчи, у'згани хаётини гапирманг. Олдимизда болалоримиз бор деди. -Эй сиз ниманиям биласиз? Инсони у'зини к,у'лида хаётини йу'лга солиш. Агар мени к,изим эрдан к,айтиб келса мен у'зим билардим нима к,илишни. Бунга асло йу'л к,у'ймиманда-дея к,ошларини чимириб. -Товба денг Мастура к,у'йингчи дея Саломат сухбатни якун к,илди. Орадан беш кун у'тиб гап топиб келди. -Вой Саломат опа? Мен сизга нима деган эдим аа, нима деган эдим. Саломат опа Мастура опага к,араб тинчликми? -Насиба опани к,изи г'ирт фохиша бу'либ кетибди. Г'ирт миш. Эрим кеча Тошканда ку'рибди. Ку'з лабларини бу'яб олиб, ёмон хотинлар билан юрган эмиш-дея бошини чайкаб бир к,у'лини юзига к,у'йди. Вой шу'рим дея -Мастура сизга нима, бировни хаёти дея к,у'шнимиз Назокат опа гапга к,у'шилди. -Вой айтдимда, нима бу'либди. К,изини йиг'иштириб олмайдими ахир ааа. Яхшилаб тарбия берса бу'ладику. Болаларини тарбияси йу'к, у'ша Насиба опани. Мана яна битта к,изи 18 ёшида мактабни тугатиб кетди Тошкентга.. Энди бу'лса катта к,изи эрдан к,айтиб у хам Тошкентга кетди. Товба-дея румолини учини тишлаб к,у'йди. -Сиз к,аердан биласиз. Балки иккисини пешонасига Тошкентга кетиш ёзилгандир. Йу'лдан адашган бу'лса имонга келиб к,олар. Аллох билгувчику Мастура деди Назокат опа -Инсон у'з хаётини у'зи яратади Назокатхон. Мана сизни эрингиз устингизга хотин олди. Сиз вак,тида эрингизга эътиборли бу'лганингизда балки бошк,а хотинга кетмасмиди ааа. Сиз нимани биласиз. -Мастура опа сиз дил озорлик к,илманг-дея ку'зига ёш олди Назокат опа. -Мен дилозорлик к,илганим йу'к,, очиг'ини айтдим к,у'йдим. Эр нима учун у'з хотинидан кетади? Уйидан мехир топмаса кетадида.. У'г'лингиз ичкиликдан к,айтара олмай халаксиз. Одам у'зидан айиб излаш керак Назокат. Яна хафа бу'лманг, у'йлаб ку'ринг дейманда дея Мастура опа к,ошларини чимирди. Назокат опа ку'зларига ёш келдида ру'молини бир учи билан артар экан. Мастура опага бир к,арадида бир су'з демай уйига кириб кетди. Мастура опа айтган гапларидан маг'рурландида -Хим у'лайми бир эрини к,айтара олмаган бу'ш аёл дея у'з уйига равона бу'лди. Орадан бир йил у'тиб яна бир к,у'шнисини к,изи эрдан ажрашди. Ана гап ана су'з Мастура опага топилди. Малохатни уйига чак,ириб Роса насихат у'к,иди. Шу орда Насиба опани эрдан к,айтган к,изига совчи келди. Турмуш к,у'риб кетди. Иккинчи к,изига хам совчи келди. У хам Тошкентга турмушга чикиб кетди. Хар кимни дилини ог'ритишда Мастура опа давом этарди. Назокат опани эри ойиласига к,айтиб келди. У'г'ли ичишни ташлади. Зебо хам Мастура опага к,у'шни яшар эди. Рассияда пичок,ланган Зебони бутун к,ишлок, гап к,илиб юборган эди....... Давом 14:30 да

-Катта пул олганлар, хали бери узилмайдилар деб кулиб қўйярди. Қизларим катта бўлишди, ўзим ўқимаганимга....... ​​уларни "ўқитаман" деб ният қилиб, репетиторларга бердим, бирин кетин 2 та Қизим институтга ўз кучи билан кирди, 3 чиси тикувчиликка қизиқиб хунарни танлади. Тежаган пулларимга сеп йиққандим, мебелларини эримни дўсти "қарзимиз хисобига" деб олиб берди, 3 та қизимни бекаму кўст узатдим. Эримнинг дўсти 2015 йилгача тўлади эримдан олган қарзларини халигача тўлаётган бўларди балким... Лекин айнан 2015 йил бахорда тўсатдан юраги хуруж қилиб оламдан ўтди. Жанозасида қатнашдим, роса эзилиб йиғладим, айни ўғилларини уйлантириб рохат кўраман деган пайти эди... Аёли мени кучоқлаб роса йиғлади: "рози бўлинг улардан, розиман" денг деб... Мен "қарзни айтяпти" деб, "розиман, қанақа хаққим қолган бўлса хам мингдан минг розиман" деб айтдим... Кейин билсам, эҳ...кейин билсам- у кишининг эримдан ҳеч қандай қарзлари бўлмаган экан...Эй вох... Қанақа ахволга тушганимни билсангиз эди... Аёлининг олдига бордим :"Ростми шу!" деб... Аввалига гапиргиси келмади... кейин хаммасини рўйи рост айтди...Эримнинг дўсти, 4 та бола билан хомиладор ахволимда бева қолганимни кўриб, қандай ёрдам берсам экан деб роса ўйлаган, бешта ёш бола билан ишлай олмаслигимни тушунган, 5 та болам билан турмуш қура олмаслигимниям билган... "Хар ой ёрдам бериб турсам, хаёлига ёмон фикр келмасин" деб шу қарз масаласини ўйлаб топган. Эримнинг пули деб бемалол олаверишим учун! Хотиржам бўлишим учун.... Эхей...агар шу пуллар бўлмаганда, бешта боламни боқиш учун бева бошимни қаерларга урардим,кимларни эшигида хору зор бўлардим... Чет элга кетармидим, болларим она мехрисиз, тарбиясисиз катта бўлишармиди... Қизларим ёмон йўлларга кириб кетармиди, ёнида хар қадамин текшириб турувчи онаси бўлмаганда... Эримнинг дўсти шу амали билан 6 та одамнинг хаёти издан чиқиб кетмаслигини олдини олди, 5 та фарзанд ўқиб илм олиб, яхши инсонлар бўлиб етишишига сабабчи бўлди... Ҳар куни хаққиларига дуо қиламан, ҳар куни... Кўпчилик ишонмайди айтиб берсам "Йуғе, оширвордиз, бунақа одамлар йўқ, ўзини жигарига ёрдам бермайдику, етти ёт бегонага шунча йил пул бериб ёрдам берарканми?" деб ихтехзо қилишади... Лекин бу хақиқат, бу одам шундай яхшиликни қилиб кетди, илоҳим оҳирати обод бўлсин, шунақа беминнат, беғараз етимларнинг бошини силайдиган, бева аёлга ёмон кўз билан қарамасдан, яхшилик қиладиган инсонлар кўпайсин... Ўғилларим хам шундай сахий, яхши инсонлар бўлишсин деб дуо қиламан хар куни... Одамлар билишсин, шунақа инсонлар борлигини, хаққига дуо қилиб қўйишсин, агар ёзсангиз шу хақида интернетга, эсиздан чиқмасин, дуо қилишса ўша акани жуда хурсанд бўламан... дедилар... Абдулатиф Атаханов саҳифаларидан Қалблар эриб кўзлардан ёш келганда биз фақирни ҳам дуода эслаб қўйинглар азизлар.

17 ёшли ақлан заиф қизнинг ҳикояси... Билол рақс тушаётган одамлар орасига қарар экан, у ерда Сарвара ёқ эди... Қўллари боғли
17 ёшли ақлан заиф қизнинг ҳикояси...
Билол рақс тушаётган одамлар орасига қарар экан, у ерда Сарвара ёқ эди... Қўллари боғлиқ ҳолда дарахтлар орасида яланг оёқ чопаётган Сарвара, оёғи тойиб ерга йиқилди. Кийимларини бир қисми йиртилиб кетганини энди сезиб, қаршисида у томон пичоқ ушлаб келаётган одамга қаради. -Амаки, мени қўйиб юборинг. Мен яхши қизман буни Билол тасқидлайди, - қаршисидаги ниқобда юзини яширган эркак бир сўз айтмай яқинлашди ва Сарварани ўнг қўли устидан пичоқ юргазди. Сарвара оғриқда бақириб юборди. Қаршисидаги одам эса тўхташни истамай уни.... ДАВОМИ 👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!: Ибрат. Хаётдаги бўлган бу воқеани ўқиб, дарров сизлар билан бўлишаман, одамлар ўқисин, ибрат олсин деган фикр пайдо бўлди... Ўша аёл тилидан ёзилган хикоя! "18 ёшимда, мактабни битирар битирмас узатиб юборишди, қўлимда на хунарим, на дипломим бор! Фақат уй ишлари, пишир куйдирни биламан холос!Тўйимиз 1990 йил кеч кузда бўлиб ўтди, турмуш ўртоғим ёлғиз фарзанд эди, ота-оналари 15 йил фарзанд кутиб, даволаниб, тилаб тилаб олган ўғиллари эди! Туйдан кейин турмуш ўртоғим 2-3 та ўртоқлари билан" бизнес қиламан" деб Москвага қатнай бошладилар, мен уйда, қайнона-қайнотам билан... Менга муносабатлиги яхши эди, хеч ким хафа қилмасди, кўнглимга қарашарди, тезроқ фарзанд кўришимни жудаям хохлашарди! Турмуш уртоғим хам: "Мен ёлғизман, шунинг учун сен камида 5 та бола туғишинг керак, уйимиз болага тўлиши керак, кўп болам бўлишини хохлайман дердилар" "Хўп" дедим, бирин кетин фарзандларимиз туғилди, турмушимга 7 йил бўлганда 4 та кетма кет туғилган 3 қиз бир уғилнинг онаси эдим.... 1999 йил....5 фарзандимга хомиладор вақтим.... Адаси яна бизнес учун Москвага кетганлар....Кетсалар 1 ой қолиб кетардилар... Бу гал эса 15 кунда келдилар.... аниқроғи жасадларини олиб келишди... Кечаси рулга ўтириб, ухлаб қолганлар, машина катта юк машинасининг тагига кириб кетган.... Ўша кунларни яхши эслолмайман, додлайверганимдан тинчлантирувчи укол қилиб ухлатиб кўйяверишган, вақтидан аввал туғиб қўйяди деб жанозадан кейин туғруқхонага ётқизиб қўйишди... Хечам яшагим келмасди, "хаётим мазмуни йўқолди, энди менам ўлсам бўлади, боламам туғилмаса майли" деган шаккок фикрларгаям борардим... Лекин кўнглимни бир четида 4 та қоракўзим хам отасиз, хам онасиз қоладими деган фикр тинчлик бермасди.... Йиғлайверганимдан кўзимда ёш қолмасди, мажбурлаб овқат едиришарди.... Хуллас 5 фарзандим ўғлим, адасидан ёдгорим туғилди.... Бир ўзим боламни бағримга босиб роддомдан чиқдим.Чол кампир чўкиб қолишган, икковлашиб пана панада йиғлашади... Бағримда 5 та бола... каттаси 2 синф қолганлари хали кичкина... Қўлимда на дипломим на хунарим бор... Ота Онам ёрдам бериб туришди, лекин улар хам кекса пенсияга қараган одамлар эди... Қийинчиликлар бошланди, қайнона-қайнотамни нафақаси ўзларининг дори дармонидан ортмайди, бу ёқда 5 та бола "ейман ичаман" дейди.... Кечаси билан йиғлаб чиқаман: "бу болаларимни қандай боқаман, ўқитаман, уйли жойли қиламан" деб. Жанозадан 3 ой ўтиб, Эримнинг дўстларидан бири мехмонга келди: бир машина рўзғор қилиб... Чол кампир, мен кутиб олдик, эсладик рахматли турмуш ўртоғимнинг хаққиларига дуолар қилдик... Кетар махали эримнинг дўсти гап бошлади "Келин, энди буёғига бардам бўлинг, 5 та фарзандиз учун хам кучли бўлишингиз керак. Эрингиздан катта қарзим бор эди, бизнес қиламан деб олгандим, хамма пулни товарга тикиб қуйганман, юк машиналарини олганман, шунинг учун ойма ой узаман қарзимни майли десангиз" деди... Йиғлаб юбордим, инсофи борлигига, ўлди-ку ким билиб ўтирибди қарзим борлигини демаганига хурсанд бўлиб йиғладим... -Майли, ойма ой берсангиз хам, болаларим билан рўзғорга, кийим кечакка қийналмасдим дедим. Хуллас "хар ой- беш юз доллардан бериб узаман деди, пулни хар ой аёлим олиб келади" деб чиқиб кетди. Хар ой аёллари келади, пул олиб келади, сомсами, пирогми пишириб келади, гаплашиб ўтирамиз, дардимни эшитади далда бўлади... Энг яқин дугонамга айланди... Ўша пулларга 5 та боламни бекаму кўст боқдим, катта ховлининг тўловлари, газ, свет, солиқлар, хеч қайсисидан қарз бўлмадим, тежаб ишлатардим, "Қизларимнинг сепига" деб ул бул олиб ташлаб қўйишга хам имкон топардим. Қайнона Қайнонатам оламдан ўтишганда хам хамма маъракаларини чиройли ўтказдик, фарзандларимни хаммаси мактабда ўқиб, баравар ейман, ичаман, кияман деган пайтда хам ўша пуллар сабаб қийналмадим. Хар ой пул келганда ўша эримнинг дўстининг аёлидан сўрардим: "Эрингизга айтинг,қанча олган қарз, узилишиб қолгандир, нега айтмайдилар аниқ суммани" деб гапириб қўйярдим.... Давоми 12:25 да

Ёшликка қайтамиз. 😅

- Бугун севган йигитим иккимизни тўйимиз бўлди. Аммо у бошқага уйланди. Мен эса уни укасига турмушга чиқдим. Юрагим рашкдан ё
- Бугун севган йигитим иккимизни тўйимиз бўлди. Аммо у бошқага уйланди. Мен эса уни укасига турмушга чиқдим. Юрагим рашкдан ёниб кетаяпти. Аммо чидашга мажбурман. Энг қиззиғи овсиним билан бўй бастимиз ва ташқи кўринишимиз ўхшаш эди. Фақат юзларимиз бироз фарқ қилади. -Ошхонада эрталабдан чой тайёрлар эканман кимдир ортимдан келиб қучиб олди. Не кўз билан кўрайки қайни акам мени овсиним деб ўйлаб адашиб кетибди. Бир зум ўзимни уни қучоғида кўриб нима қилишни билмай довдираб қолдим. У эса менга ўзгача термулиб турарди. Қўлида чойнак кўтариб кириб келган овсиним бизни мана шу ахволда кўриб қолди.... У жахл билан чойнакни менга қарата улоқтириб юборди.. Қайниакам эса мени….

Ботир овчиларга хос эхтиёткорлик билан сездирмай жондорларга якин борди. Хали хам буриваччалар хеч кандай хафт- хатарни хис килмай, бир-бирлари билан сакрашиб уйнашарди. Чупон икки дакика чамаси, катта тош ёнидан пойлаб, томоша килди. Сунг....... й икки ук билан икки буриваччани бир зумда отиб йикитди. Она бури эса овчига караб бир ириллади-да, бир сакраб узини панага олди. Тонг сахар куйлардан хабар олиб келган чупон вахима аралаш Ботирни уйготди. - Туринг,тез туринг Ботир ака, куйлар йук. - Вахима килма, кандай йук булади, - деди Ботир. Бирок унинг хам кунглига гулгула тушиб, кандайдир вахм билан урнидан турди. Икковлари югуришиб, куйлар камаб куйилган курага боришди. Дарахтларнинг йугонрок шохларлидан тайёрланган ходачаларни ерга сукиб, бир-бирига боглаб, сунъий тусик хосил килинган жой бу чупонлар учун кура булиб, кечаси куйларни шу ерга камаб, узлари дам олишарди. Гуё кимдир тусикни атайлаб очиб, куйларни кун ботишдаги катта жарлик томон бошлаб кетган эди. Чупонлар тезда йурга эшакларини миниб, куй изларини коралаб илгарилаб боришди. Уч юзга якин куй-кузи изсиз кетиб колиши мумкин эмас-ку, ахир. Уч чакиримча йул босишгач, тонг хам окариб излар янада якколрок кузга ташлана бошлади. Сел аригидан утишгач, излар иккига булинди. Сурувнинг катта кисми унг томонга бурилган. Бир кисми эса тугрига, катта жар томонга кетган эди. - Сен бу томондан бор, - деди Ботир шеригига ва узи тугри катта жар томонга илдамлади. Катта жар ёкасига етиб келган Ботир хайратдан ёка ушлаб колди. Бир туда куйлар пастда устма-уст булиб ётар, юкоридан кимдир уларни ушлаб, бир жойга иргитганга ухшарди. Танаси буталаб кетган кекса тол тагида эса иккита бури ёнбошлаб, кузларини чупонга тикиб турар эди. Ботирнинг буриларга кузи тушди-ю, вокеани англагандек кунгли алланечук булиб кетди. Бурилар чупондан уч олиш максадида катта сурувни хайдаб чикишган. Карийб саксонга якин куйни ажратиб, жар томонга сикиб олиб келиб, уларни баландликдан сакрашга мажбур килишган эди... Роппа-роса бир хафта тогли кишлокчада нафакат Найим овчи хонадонида, балки кишлокнинг барча уйларида халоват булмади. Найим овчи бу учун узини асосий айбдор хисоблар, касдма-касдига олиб бури хам хар куни кок ярим кечаси кишлокка сукунат тушганда овчининг уйи рупарасидаги тепаликка чикволиб, улишни бошларди. Кишлок оксоколлари тажрибали овчилар узаро маслахатла-шиб, канчалик хушёр турмасинлар, бурини ота олмадилар. Найимнинг эса шу бир хафтада на ичганида, на еганида, на юрганида халоват булмади. Аёлининг назарида эри бир хафтада анча чукиб, соч-соколида ок купайиб, юзининг ажинлари янада чукуррок тортиб, кексайиб колгандек куринди. Етти кундан сунг бури кайтиб кишлокни хам, Найимнинг хонадонини хам бошка безовта килмади. Овчининг узига келиши учун эса бир ойдан зиёдрок вакт кетди. Бугун эрталабдан хаво илик эди. Найим овчи водийга, кишлокдан анча олисда булган туман марказига тушишга ахд килди. Куйларга арпа олиб келиши, рузгорга хам ул-бул харид килиши лозим эди. Кишлокда бор-йуги биттагина машина - Газ-51 булиб, бир хафта, баъзан бир ойда марказга тушиб келарди. Овчи хам ана шу машина билан барвакт шахарга тушди. Шахар бир кадам узок эмасми, бозорликни килиб, хар доимгидек шофёр билан бозор ичидаги олди ойнавандли ошхонадан овкатланиб йулга чикаётганларида кеч булиб колган эди. Кишлокка олиб борадиган охирги тепалик-калта довонга чикканларида уфкдаги кизил шафак буткул йуколди. Атрофни гира-шира коронгилик боса бошлади. Автоулов довондан ошиб, кишлок томонга туша бошлади. Йул бир машина аранг сигадиган, шагал тукилган, бир чеккаси паст-баланд тепалик, бир томони эса турт метрча пастдан окадиган сой билан чегараланган. Тугридаги катта кайрилишдан утсалар кишлокнинг дастлабки хонадони кузга ташланади. Шу пайт бури билан содир булган дахшатли кунлар лоп этиб овчининг эсига тушди. ​​Уни эсламасли-кка харакат килиб, машина йулига тикилди. Шу лахзада машина олдига - торгина кум тукилган йулга ён томондан каттакон бури сакраб тушди. Шофёрнинг эсхонаси чикиб кетди, тормоз босиш хаёлига хам келмай, рулни ён томонга буриб юборди........

Омадлари бор экан. Йулдан чикиб кетган машина сой киргогидаги буталаб кетган кари тут дарахтига бориб урилгани боис жарликка куламади. Кабинада утирган, куркканидан калтираётган кишлок одамлари катта хафдан кутулиб колишган эди. Сойнинг у бетидаги кукимтир бури машинага ва ичидаги карахт утирган одамларга ​караб турди-да, сунг сой ёкалаб тог томонга бир-бир кадам босиб кетди. ТАМОМ.

- Куйинг, куркитманг дадаси, - деди хотини Буритош. - Шунча йиллардан бери овчилик...... з. Куй-кузилари-мизни асраш учун канча буриларни улдирдиз, хеч кайсиси касос олгани йук-ку. Боши гувиллаб огриб, кайфияти тушган Найим эрталабгача хам бир чирим ухлолмади. Эртаси куни барча кишлок-дошлар йигилишиб, бурининг бу килигини мухокама килишди. Агар жондор хавф соладиган булса, биргалашиб курашамиз деб келишдилар. Тунги соат учлар чамаси. Худди кечагидек, кишлокка кечаги жойдан хам якинрок келиб, бури яна улий бошлади. Найим уйгониб кетиб, жон холатда кеча тайёрлаб куйган уклоглик милтикка кул чузди. Тезда кийиниб, супага чикди. Бугун кушни ховлининг супасидан туриб, бурига караб биринчи ук отилди. Бури яна сакраб, куздан гойиб булди. Найим куркувданми, совукданми калтираб уйига кирди. Керосин лампанинг хира ёгдусида вахимадан аллатовур тус олган овчининг юзига караб хотини чидаб туролмади. - Намунча, дадаси, - деди мулойимлик билан, - шунча йиллардан бери овчилик килиб, бунчалик куркувга тушмагандиз. Агар сиз шундай килсангиз, биз нима киламиз. - Эй, хотин, - деди Найим. Кейин хона бурчагидаги сандалга бориб утирди. Аёли хам бир бурчакни эггалаб, танча ичидаги чугни эски, занг босган капкир билан титкилади. Овчи калтираётган кул-оёкларини сандалнинг ичига тикиб, багрини хам курпага босди, сунг унга мултираб караб турган аёлига суз котди. - Кеча бурининг жуфтини бекор улдирдим. Узимнинг хам кунглим бошкача булди. Бури вахший хайвон булса хам, бу тог унинг хам макони-да. Уйнашга, эркин юришга уни хам хаки бор-да - Ха, нима бупти дадаси, битта бурини улдирганда шунча вахимага тушасизми - Хар бир жондорни хам овлашнинг вакти-соати булади-да онаси, - у бироз тин олди. - Мен ана шу илохий коидани буздим. Шунинг учун у мендан уч олмокчи. Аёл хам бошка хеч нарса демади, Найимнинг хам гапиришга холи йукдек жим булди, сандалнинг ичига кириб кетгудек тикилиб, чукур уйга ботди. Лоп этиб ёшлик пайтларидаги бир вокеа эсига тушди. Ушанда адашмаса бешинчи ёки олтинчи синфда укирди. Мактабдан кайтаётганда синфдоши Абрай билан тортишиб колди. Абрай буйчан, баккуват булгани учун жанжал-лашишга куркди. Лекин бир касдини олишни кунглига тугди. Абрайлар Найимларга кушни булиб, унинг каттакон олапар кучуги хар доим дарвоза олдида ётар, Найим канча утиб-кайтмасин угириб хам карамасди. Бир куни Найим кулига бир киррали тошни олди-да, итга якинлашиб бориб, тош билан бошига боплаб урди. Буни кутмаган кучук жон вахмида вангилланча кочди. Эртаси куни Найим яна кушнисининг уйи олдидан утди. Кечаги вокеани унутган, бепарво утиб борарди. Олапар хам хар доимгидек дарвоза олдида ётар эди. Найим кучукнинг тугрисига бориб колганда, олапар сакраб турди-ю, унинг болдиридан гарчиллатиб тишлаб олди. Ана шунда билган эди Найим хайвонларнинг уч олишини. Тенгкур журалар узаро сухбат курганларида Абрай чупон хам тогдаги бир вокеани сузлаб бергани кечагидек эсида. - Устозим Ботир чупон Ширдок яйловида утов тикиб, куй сурувини утлатар эканлар, - деди у бамайхотир. Сунг чойдан хуплаб, яна гапини давом эттирди. - Уша пайтлар тогларда бурилар бехисоб булган. Шу боис хар бир чупонда таёк урнида милтик булган экан. Ширдок яйловининг ён томонидаги жарликдаги чашмадан ичиш учун сув олиб келишар экан. Бир куни Ботир чупон сувга борибди. Тепаликдан энди чашмага тушаётган экан, бирдан такка тухтабди. Чашма буйида иккита буриваччаси билан кунгир тусли бури турарди. Она бури ёнбошлади. Буриваччалар эса бири бири билан олишиб уйнай бошлади. Ботир нима киларини билмай, анчагача буриваччаларнинг уйинини томоша килди. Сунг секин изига кайтиб, утовдан милтигини олиб, чашма томон кетаётганда шериги уни тухтатди. - Керак эмас, улдирманг, - деди шериги, - бури касос олиши мумкин. Барибир бизга зиён етказади. Бизнинг сурувимиз шу ерда, ахир. - Куркма, кулимизда милтигимиз бор, - деди менсимай. - Балким икки боласига кушиб онасини хам тинчитарман. Кайтанга, вахший жонзотлар бизлардан доим курксин. Шунда куйларимиз бехавотир утлайди. Давоми 9:00 да