en
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 20 599 subscribers, ranking 3 848 in the Religion & Spirituality category and 3 903 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 20 599 subscribers.

According to the latest data from 10 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -806 over the last 30 days and by 4 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 11.65%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 8.53% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 2 401 views. Within the first day, a publication typically gains 1 758 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 21.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 11 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

20 599
Subscribers
+424 hours
-1887 days
-80630 days
Posts Archive
ҚИЗҒАЛДОҚ 38-ҚИСМ ҚИЗИҚ ундан бирорта ҳам хабар келмаган. Тинчликмикана Шохруҳ тавваккалига унга ёзди. Аммо ҳадеганда жавоб келавермади. Сўнг ишларига чалғиб унутиб ҳам юборди Кеч тушгач эса яна ўша сайтга кирди. -Салом -Ва ниҳоят . -Нега ёқ болиб кетдингиза. - энди тўй югир югурлари билан. -Яхши. -Ўзиз яхшимисз. -Оллоҳга шукр -Нима гаплар энди. -Сиздан сўрасак. -Ҳаммаси яхши. Кутганимдан ҳам ало даражада хаттоки. -Сиз учун хурсандман. Сизга бир нарса айтмоқчи эдим. -Ёғэее қўйсезчи сиз айтасизми. Ишониш қийин . -Ишонаверинг. энди бемалол ҳамма саволларизга жавоб беришим мумкин. -Бу нимаси хазиллашяпсизми мен билан. -Йўқ. -Ростанми -Фақат эртага ҳозир эса кўришгунча дейман. Шохруҳ унинг хабарларини ўқиб карахт бўлиб қолди. Нега у бирданига бундай бўлиб қолди. Ким у ҚИЗҒАЛДОҚ. жумбоқлар ичида мияси ғовлаб уйига қайтди. -Ассаломалекум яхши келдизми. -Рахмат -Бугун чарчадизми -Йўқ нега. -Бошқачасиз. -Ҳаммаси яхши. -Овқат олиб келайми. -Қорним тўқ керакмас. -Ҳоп -Мен ювиниб чиқиб дам оламан. -Майли агар ҳоласез муздек айрон бор ичасизми. -Ёқ ҳозирмас кейинроқ. -Тушунарли. Агар керак бўлиб қолсам мен ойижон билан опажонни олдиларида бўламан. -Яхши. -Асалхон биз эртага опайиз Шохсанам билан бир жойга бориб келамиз. Уйда ёлғзи қолишдан қорқамайсизми. Болмаса Фарангизни ўқишдан олиб қолинг. -Йўқ нега қўрқаман. Бемалол бориб келаверинглар. Бу Асал учун кутилганидан ҳам яхши иш эди. Хурсанд бўлиб кетди. Демак эртага бемалол тайёргарлик кўрса бўлади. Аҳир озмунча кутдими бу кунни. -Бугун тушликка келасизми. -Келийми. -Уйда ҳеч ким ёқ. - ёге бўлмаса тушликка ҳеч нима қилма ўзим тайёр овқат олиб келаман. -Бунча меҳрибонсиз. Сизгаям айтадиган гапим бор. -Аҳа жудаям яхши -Мен кеттим бўлмаса. -Яхши бориб келин.. Асал Шохруҳни жўнатиб ҳаммаёқни йиғиштиришга тушди. Шохруҳ шошилганча кетиб ўзини телефони қолдириб Асалникини олиб кетганди. Буни у тушликка яқин сезиб қолди. Негадир мени ҳеч ким безовта қилмаяптими деб. Аввалига эътибор бермади лекин барибир қизиқиш устунлик қилиб телефонни олиб кўздан кечира бошлади. Ҳаммаси жойида айтарли ҳеч нарса ёқ. Фақат бир папкадаги файйлар уни эътиборини тортди. Кирганди у ерда Шохруҳ фойдаланадиган сайт. Унинг қизиқиши икки баробар орти. Ҳеч қандай пароль ҳам қо"йилмаган. Шохрух ажабланиб интернетни ёқди. Давоми бор... Дурдона Алишеровна 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

500 ta bolmabdiku. Sanab oʻtiribman 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qizgʻaldoq hikoyasidan bonus oʻqiymizmi???? Sizlarni qiynamay 500 ta reaksiya va bonus beriladi!!! 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 SHUKRONALIK KURSI (77.000 so‘m) Doim charchoq, nolish, ichki bezovtalik bormi? Bor ne’matlarni ko‘rmay, yo‘qlarga yopishib
🌿 SHUKRONALIK KURSI (77.000 so‘m) Doim charchoq, nolish, ichki bezovtalik bormi?
Bor ne’matlarni ko‘rmay, yo‘qlarga yopishib qoldingizmi?
Sizga SHUKRONALIK KURSI kerak. Bu kurs: 🌱 Ruhiy yengillik beradi 🌱 Salbiy fikrlarni tozalaydi 🌱 Rizq, tinchlik va barakani ochadi 🌱 Hayotga boshqacha nigoh beradi 📿 Shukr qilgan qalb — mo‘jizaga yaqin bo‘ladi. 💰 Narxi: 77.000 so‘m ↪️ Agar hayotingizda o‘zgarish bo‘lishini istasangiz — aynan shu kurs siz uchun. https://t.me/+luF5bo1Ma5A1ZjFi https://t.me/+luF5bo1Ma5A1ZjFi https://t.me/+luF5bo1Ma5A1ZjFi Hoziroq bizga ulanib oling 👆✔️

#Кун ҳикмати Агар уйингда кимдир сени интиқ кутса — ҳақиқий бахтлисан. Агар болажонинг бахти учун юрагинг хавотирда урса — сен раҳмдилсан. Агар энг кичик гўзалликни ҳам ҳис қила олсанг — демак, қалбинг беқиёс гўзал. Ҳаёт шунчаки — фақат унинг ҳар лаҳзасини сез, ҳар бир мўъжизасини ҳис қил ва борлиги учун қадрла. Шунчаки... энди кўзларингни юм. Вақт туннинг қаърида ғамларингни ютиб юборсин. Эртага, тонг отаётганда, сен бугунгидан кўра янада кучлироқ бўлиб уйғонасан. Чунки ҳаёт давом этади, сен ҳам. Уйқу эса — бу сенинг янги курашга тайёрланиш дам олишингдир. Сен —яхшисан!!! 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

САВОЛ ? Аллоҳ таоло ўзидан тўрт нарсани сўрамасликни ва уларни ҳеч кимга бермаганлигини таъкидлаган? ЖАВОБ
САВОЛ ? Аллоҳ таоло ўзидан тўрт нарсани сўрамасликни ва уларни ҳеч кимга бермаганлигини таъкидлаган? ЖАВОБ

ҚИЗҒАЛДОҚ 37-ҚИСМ ИККИ томоннинг орзу ниятлари амалга ошиб дабдабали тўй ҳам бўлиб ўтди. Тўй югур югурлари билан Шохруҳ ҚИЗҒАЛДОҚНИ бир муддатга унутди ҳам. Акаси Москвадан қайтган жиянлари келинойиси билан уй яна ҳам файзли бўлиб қолганди. -Диля манга қараб юбор. Диля яни Дилноза Темурнинг аёли. Гулноза опанинг катта келин. -ҳа нима гап. Вой ҳалиям ётибсизми Темур ака. -Бугун мани уйғотмадинку шунга кутб ётгандм. Оҳири чақиришга мажбур бўлдим. -Ярамас кеттик ҳаммамиз бирга нонушта қиламиз. Асалхон ҳам роса ҳаяжонланяпти. Бегона одамлар орасидаги илк куни аҳир қани кеттик. -Ўз уйинг ўлан тўшагинг деб бекорга айтишмас экана. -Албаттада -Мен бир нарсани ўйлаб қўйдим. -Нима экан у. -Бошқа Москвага қайтмаймиз. -Аҳир яна икки ойлик ўқишингиз борку -Университет масофадан ўқитишни йўлга қўйибди -Ростан -Ҳа рост. -Бунча яхши а. Қайнонажоооон. -Ҳай ҳай секина секин. Нима бўлди эртаалабдан. Асал билан Шохсанам ҳайрон. Фарангиз қотиб қотиб кулади. -Бу уйда тинчликни фақат орзу қиласизлар энди. -Нима гап Дилноза. -Суюнчи беринг. -Нимага. -Воей бунча қизганасиз берқолсангизчи энди. -Ёмон шустрийда шу келиниз -Ҳоп қани айтингчи энди. -Бошқа у ёққа кетмасаканмиз. -Қаёққа. -Москвагада. Қолган ўқишларини шу ерда туриб тамомлар эканлар. -Эрталбдан шу хабарни айтган тиллариздан ўргилай. - энди биласизку ойижон -Асалхон Шохруҳни уйғотинг нонушта қиламиз. Ишга ҳам кеч қолади бўлмаса. -Вой ойижон бугундан ишга ҳайдаяпсизми йигит шўрликни. Бир кунлик куёва. -Роса уйда ўтирадиган болада у. -Шохруҳ ака...ҳоой шохруҳ ака. -Ҳҳҳ нима гап. -Ойижон чақиряптила тураркансиз. -Ҳозир. -Бўлақолинг уҳлаб қолманг яна. -Ҳоп ҳоп. Асал бошига ҳарир рўмолини ёпиб пастга тушиб ҳаммага бир бир келин салом қилди. Энди чой қуйиб узатганди ҳамки Шохруҳ тушиб келди. Дилноза энди илмоқли гапини қиламан деб оғиз жуфтлаганди Темур стол тегидан оёгини қаттиқ босди. Асал унга ҳам салом берди. - ё керемас. Ҳамма кулиб юборди. -Кел болам ўтир. Қандай яхши ҳаммамиз биргамиз яна. Чой ичиб бўлишгач шохруҳ ўрнидан турди кийиниб тушаман деб шунда гулноза опа Асални уни ортидан киритиб юборди эрингизни кузатиб қўйинг деб. -Кийимларингиз тайёр мана. -Рахмат -Мен пастда бўламан. -Эййй қаёққа. -Ойижон... -Мени кузатиб қўймайсанми. -Ҳоп. -Бизни уйга ўрганиб олдингми. -Ҳа бу унчалик қийин бўлмади опажон бор яна қизлар . -ундай бўлса Яхши. -Пастга тушарсиз. -Эйййй -Яна нима. -Бу ёққа кел. -Нега. -Сенга тўйиб қараб олай . Кечгача соғиниб қоламана. Асални юзлари ловуллаб ёнарди биринчи марта бундай гапни эшитди Шохруҳдан. -Нега қизариб кетдинг а -Ўзим шунчаки... Шохруҳ уни бағрига босиб пеаҳонасидан ўпиб қўйдида қулоғига шивирлаб сени севаман деб айтди.... Давоми бор Дурдона Алишеровна 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰 ХИЁНАТ ТУНИ 😱 Элёр дадасининг ишхонаси томон кетди. Уйлари билан ораси бир чакиримча йул.У ферманинг катта дарвозаси томо
😰 ХИЁНАТ ТУНИ 😱 Элёр дадасининг ишхонаси томон кетди. Уйлари билан ораси бир чакиримча йул.У ферманинг катта дарвозаси томон айланиб юришни хохламади, шартта девордан ошиб тушди. Коровул хонани чироги ёник эди аммо дадаси куринмади хамма ёкни куриб чикди. Аланглаб атрофга карай бошлади. Шунда коровулхонани ёнидаги хужрадан инграган овоз эшитилди. Элёрнинг юраги шувиллаб кетди, югуриб бориб эшикни очди . Элёр куз унгидаги манзарани куриб котиб колди. Кичкина хонада кроват устида дадаси....😳😱😱 ДАВОМИНИ ЎҚИШ👉👇

#Она ҳақида сўз... БИРИ ОНАМ, БИРИ АЁЛИМ! Турмушимизнинг йигирма биринчи йилида рафиқам мендан эртага нишонланадиган аёллар кунида бир аёлнинг кўнглини олишимни, уни шаҳар бўйлаб айлантириб, кечки овқатга таклиф қилишимни илтимос қилди. Аввалига гап нимадалигини тушунмадим. “Сизни жуда яхши кўраман, азизим. Лекин у аёлнинг сизга муҳаббатини меникидан-да улуғлигини биламан. У сизнинг дийдорингизга мендан ҳам кўра интиқроқ.” Кейин гап нимадалигини тушундим. Рафиқам вақтимни ўтказишни хоҳлаётган аёл, шубҳасизки деярли 20 йилдан буён бева яшаётган, йўлимга интизор онаизорим эди. Иш, фарзандлар ва оила кам-кўстини бутлаш билан бўлиб, волидамни кўргани онда-сонда боришга одатланиб қолган эдим. Турмуш икир-чикирлари, ташвишлари кўпинча бизни биз азиз ҳисоблаган йўллардан адаштиради, бу йўлларни унутишга мажбур қилади. Ўша куни кечда қўшни шаҳарда истиқомат қиладиган онамга қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилдим. Волидам хавотир билан аҳволимни, соғлигимни сўради. Онамни шу ҳолга – кутилмаган ташриф, кечки қўнғироқ ёки таклифимдан хавотирга соладиган қилиб қўйган нотавон ўғил ҳақида ўйлар эканман, ич-ичимни бир бўлак муз парчаси шилиб ўтганини ҳис қилдим. –“Онажон, сизни жуда-жуда соғинганман. Бу учрашувда фақат мен ва сиз бўламиз. Сиз билан тўйиб суҳбатлашгим келяпти,” -жавоб қайтардим. –“Бу мен учун энг катта байрам совғанг бўлади, ўғлим,” - деди онам бир муддат ўйлаб тургач. Эрталаб онамни олиш учун уйга яқинлашаётганимда нима сабабдандир асабийлашаётганимни ҳис қилдим. Эҳтимол, бу виждон азоби бўлса керак. Онам мени эшик олдида кутиб турган экан. У бошига мен туғилган кунига берган рўмолни танғиб олган эди. Эй, Худо! Онам атайлабдан –  менинг эътиборим унинг учун қанчалар қадрли эканини кўрсатиш учун шундай қилган. Эгнига охирги марта отам билан никоҳ юбилейларининг 26 йиллигини нишонлашганида кийган, отам танлаган кўйлакни кийибди. Унинг бағрига шошар эканман, жиққа ёшга тўлган нигоҳим қаршисида шишадек қотган ёшлар орасида мени ҳаёт қийичиликларидан халос қилаётган фариштамни кўриб турардим. Мана менга таниш ҳид димоғимга урилди. –“Мени учрашувга таклиф қилганингни дўстларимга айтгандим, менга ҳаваслари келди. Учрашув тафсилотларини сабрсизлик билан кутишлари аниқ,” -деди онажоним машинага ўтиргач. Волидамга меҳр билан қараб бу учрашувдан чиндан ҳам мамнунлигимни изҳор қилдим. Нонушта қилиш учун ҳашаматли бўлмаса ҳам, шаҳардаги шинам ва чоққина тамаддихонага кирар эканмиз, онамнинг зиналардан менга суяниб чиқаётганини, қанчалар заифлашиб қолгани ва менга муҳтожлигини ҳис қилдим. Онамнинг кўзлари хиралашиб қолган, уларнинг энди катта-катта қилиб босилган ҳарфларни ўқишга қурби етарди. Шунинг учун таомномани қўлимга олиб, унга овқат номларини ва таркибини бирма-бир айта бошладим. Шунда унинг истарасида менга таниш жилмайиш гавдаланди. –“Болалигингда, ҳали ҳарф танимаган кезларингда мен сенга шундай ўқиб берар эдим, болам,”- деди онам. Шу куни шаҳар айландик. Онамни дўконларга олиб тушдим, кинога кирдик. Кечки овқатдан кейин уйга қайтганимизда онаизорим мендан "мени соғинганида учрашувга таклиф қилса, у билан кунимни бугунгидек мароқли ўтказишим учун вақт ажратишимни" сўради. Мен рози бўлдим. Уйга киришим билан рафиқам онамнинг аҳволини, кунимиз қандай ўтганини сўради. “Жуда соз, тасаввуримдагидан ҳам ажойиб ўтди!” деб борини айтдим. Орадан кўп ўтмасдан маҳаллий шифохонадан қилинган тунги қўнғироқ орқали волидамнинг юрак хуружидан вафот этгани тўғрисидаги хабарни олдим. Кунлар ўтди. Онам билан сўнгги учрашувимизга бир йил бўлиши арафасида уйимга почта орқали онамнинг дугоналаридан бирининг номидан биз овқатланган ресторан ёрлиғи туширилган конверт келди. Конверт ичидан рецепт, тўлов чеки нусхаси ҳамда хат чиқди. “Ўғлим, мен қўлингдаги буюртма учун олдиндан пул тўлаб қўйганман. Менинг бу учрашувга қадар ҳаёт бўлиш -бўлмаслигим гумон. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши мен икки кишилик стол буюртирдим. Сен ва келиним учун. Ўғлим, ўша тунда қанчалар севинганимни билсанг эди. Раҳмат сенга! Сени севиб қолувчи онанг!" Интернетдан олинди. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💚💚💚💚💚💚💚💚💚💚💚 🧘‍♀️🤸 Suyukli rafiqa bo’lish osonmi? Hozirgi zamonda yoringizga suyukli rafiqa bo’lish uchun biroz t
💚💚💚💚💚💚💚💚💚💚💚 🧘‍♀️🤸 Suyukli rafiqa bo’lish osonmi? Hozirgi zamonda yoringizga suyukli rafiqa bo’lish uchun biroz ter to’kishingizga to’g’ri keladi 🔥 🌟Nega deysizmi? Chunki ko’cha to’la boshi ochiq go’zal ayollar 💃 😁Xullas yoringizga suyukli rafiqa bo’lishni istasangiz sizga ushbu kanalni tavsiya qilamiz, bu kanalda 😀Oilaviy muammolarning psixologik yechimlari 👠 Romantik oqshom uchun har xil ideyalar 👄 Suyukli rafiqa bo’lish uchun ko’plab mutaxassis maslahatlari ❤️ Kanalga qo’shilib oling va go’zal betarkror va albatta suyukli bo’lib yuring.👇👇👇 https://t.me/+KFJGlawqMrE2OWRi https://t.me/+KFJGlawqMrE2OWRi

ҚИЗҒАЛДОҚ 36-ҚИСМ -ҚАЙСИ кинога тушамиз танлагин. Шохрух бугунги сеанслар рўйхатину интернетдан олиб Асалга берди. -Ишга қайтмаймизми. -Нима қиламиз эртага ҳам кун борку. Бугун вақтимни сен билан ўтказгим келди. Қарши бўлмасанг албатта. -Ёқ нега қарши бўлар эканман. Асал рамантик севги муҳаббатга тўла фильмларни ёқтиради аммо ҳозир Шохруҳни ҳам ўйлаши керак. Аҳир энди яхши муносабатда бўлишяпти бир бирига. Биринчи кундан уни зериктириб қўйишни истамади. Умрида кўрмаган бўлса ҳам рус тилидаги жангари фильмни танлади. -Қойилман сенга очиғи мени ҳайрон қолдиряпсан. --Нега -Одатда қизлар одамни асабини бузадиган фильмларни ёқ ёқ эртакларни ёқтиришади сен эса. Реалист экансан хурсандман. Асал ичида худога шукур деди. Агар қалбига таяниб иш тутганида..... -Шу ерда ўтирамиз маъқулми. -Ҳа бўлади. -Бугун кун жуда иссиқкуууу а. -Ҳа жудаям. -Бугун кечка қолдингми ўғлим. -Келининингиз билан бироз айлангандик. Фарангизни тишлаган печеняси оғзида қолди. -Туш кўрмаяпмиза ойи. -Бу нима деганинг. -Акам келиниз дедими ҳозир. -Ҳа бошқа нима десин.. -Бу ерда бир гап бор. -Эй шпион энди орқамдан шерлок холмслик қилишинг қолганди. -Керак бўлса қиламан ҳам -Ундан кўра бор муздероқ у бу нарса олиб кел. -Тинчликми ичингиз куйиб кетяптими дейман. -Фарангиз бўлдида энди бор олиб кел. -Ҳоп мана ҳозир. -Чарчамдингми болам. -Ёқ ҳаммаси яхши. -Унда сенга яна бир хушхабаримиз бор. -Тоғриси сила хушхабар десела одам қўрқадиган бўлиб қолган. -Нима деганинг бу. Ҳуллас тўйни кейинги ойга мўлжалламоқчимиз. Чўзиб нима қилдик. Бир ҳафтадан кейин аканглар ҳам қайтади. Таътил беришибди. Уч ойга. Ҳаммамиз бир оила бўлиб яшаганимизга етмайди барибир. Шунга даданг иккаламиз маслахатлашиб шу қарорга келдик. Эртага Ғайрат акаларникига бориб улар билан ҳам гаплашамиз -Нима қиласизлар кейинги ойни кутиб ҳозир бориб олиб келаверинг. -Аҳмоқ сенга нима десак ҳам ёқмайди а. -Тўғрисиямда а маниям режаларим бор ҳаракатларим бор. Бир ойда улгурмиманку. Бунча тез. -Гап тамом. Агар ёқмаётган бўлса... -Дадам билан гаплашаман ҳар доимгидек осонгина дадамга қаратиб қўюрин. Биласда қарши чиқолмаслигимни. -Билсанг жим ўтир. Овқатланмайсанми -Рахмат тўйдим -Ош бўлсин куёвтўра. Шохруҳ ойисига ёлғондан жилмайиш қилиб хонасига кириб кетди. Ҳамма нарса энди ўз ўрнига туша бошлаганда яна чалкаштириб ташлашади булар. Давоми бор Дурдона Алишеровна 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ 35-ҚИСМ -ҲЕЙ қаерга кетяпсан. -Ўзимни кабинамга. -Ҳазиллашдимку кеча жинни. -Ростанми. -Сени қўйиб юборарканманми. -Ниммаа.. -Бугун жуда иш кўп. -Чап томониз билан турдизми дейман. -йўқ. -Кўз тегмасин бўлмаса. -Қўлинг яхшими. -ҳа яхши. -Бугун тушликда бирор жойга борамизми. -Тушунмадим. -Бирга овқатланамизми демоқчи эдим. Асал ҳайрат тўла кўзлари билан Шохруҳга боқиб турарди Шу кечаги шу мен билган инсонми дея . -Борамизми? -М...майли. -Қани ишладик бўлмаса балки кинога ҳам тушармиз -Ҳ..ҳ..ҳоп. -Мен ҳозир келаман. Бугалтер билан гаплашишим керак. Аввалари унга қаёққа кетаётгани тугул гапирмасди ҳам. -Бўлдими ҳамма нарса тайёрми -Ҳа мана шуни жўнатиб юборсам бўлди. -Мен пастда бўламан сени кутиб тураман. -Ҳоп. -Натижаларни кутиб қоламан сиздан -Натижалар яхши ўзимни ҳам кайфиятим кўтарилди. -Асалчи. -Ҳозирча у ҳеч нарсага тушуаяпти. -Бу табиий ҳол албатта. -ҳозир бирга овқатлангани кетяпмиз кейин кинога ҳам олиб бормоқчиман. -Ажойибку шундай давом этинг кунинглар ҳайрли ўтсин омад тилаб қоламан. -Қаерга олиб борай. Нима еймиз. -Фарқи ё чиройли жой бўлса бўлди. -Шаршарага борамизми. -Зўр бўларди. -Ҳозир мавсумда одам коп бўлади телефон қилиб жой буюртириб қўяман. Улар шаршара бўйидаги столдан жой олдилар. -сенга ёқдими. Иссиқ кунда сувнинг муздек тафти одамга ҳуш ёқарди -Ҳа албатта. Сизга битта савол берсам майлими. -Майли бемалол. -Нега бирданига ўзгариб қолдингиз. -Қайси манода. -Аввал мени кўришга кўзингиз йўқ эдику. -Вақт ҳамма нарсага даво деган эди бир дўстим. Озгина вақтдан кейин биз бир оила бўламиз. Демак бир биримизга кўникиб яшашимиз керак. -Шу гапларни сиз айтяпсизми. -Мен айтяпман. Сенга ёқмаяпдими -Ёқ нега хурсандман . -Ана овқатимиз ҳам келди. Бу ҳавода барибир муздек колага ҳеч нарса етмайдида. Қани мархамат қилсинлар. Уялиш йўқ лекин. -Ҳоп😊 -Нималарни ёқтирасан. -Масалан.. -Шунчаки қизиқишларингни сўрадим. Орзуларинг бордур аҳир. -орзуларми...ҳа бор. -Билсам бўладими. -Орзуларни кўпчиликка айтиш уларни сиздан узоқлаштириши мумкин. -Мен кўпчилик эмасман -Айтмасам қўймайдиганга ўхшайсиз. Фақат кулиш йўқ. -Сўз бераман. -Ўзимни ўқув марказимни очишни орзу қиламан.Мутлақо янгича йўналишдаги ўқув маркази.. -Яхши ғоя. Бундан бошқа яна нималар масалан мен бўш вақт топдим дегунча устозимни олдига бораман. -Қанақа устоз.. -Машиналар юрагини тамирловчи устозим. -Нима сиз қўйсангизчи. -Ҳоҳласанг бир кун сени ҳам олиб бораман. -Майли -Эндо сендан эшитаман -Ишимдан ташқари энг севимли машғулотим ширинликлар тайёрлаш. Янгича рецептлар яратишни яхши кўраман. -Ажойиб. Қара одамга ўхшаб гаплашсак ҳам бўлар эканку а. -Нимасини айтасиз. Давоми бор Дурдона Алишеровна 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

* * * Баҳорни илдириб арғимчоғига, Вафодор турналар қайтмадиларми. Учиб ўтаётиб осмонингиздан, Сизга соғинганим айтмадиларми... Қумрилар қон дилни поралар этиб, Жўшқин ғазалларин битмадиларми, Ҳонишлар шивирлаб қулоғингизга, Сизга соғинганим айтмадиларми... Шамоллар шовуллаб оқиб дарёдек, Тонгда кўчангиздан ўтмадиларми, Ёрнинг бармоғидек юзингиз силаб, Сизни соғинганим айтмадиларми... Мунис кабутарнинг қанотларида, Мактублар жўнатдим,элтмадиларми, Ғуриллаб уйингиз пештоқларида, Сизни соғинганим айтмадиларми. Ўзга гул қатига илсангиз бўса, Тиканлар мен бўлиб ботмадиларми, Малаклар, Оллоҳдан ижозат бўлса, Сизни соғинганим айтмадиларми... Малика Тавфиқ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ 34-ҚИСМ ШОХРУҲ табиатан шундай инсон. Бировни жони оғриётганини кўрса ҳечам ўзини тутиб туролмайди. -Қаттиқ ачишмаяптими. -Йўқ. -Энди боғлаб қўяман. Сен уйингга кетавер . Ўзим ташлаб қўйман. -Керакмас бир соатдан кейин дадам олиб кетади. -Майли ўзинг биласан. Ҳалиги агар мени деб шундай вазият бўлган бўлса узур сўрайман. -Ҳечқиси йўқ. Шохруҳ негадир унга ачина бошлади. Тезроқ кеч киришини ва ҚИЗҒАЛДОҚ билан бу масалада жиддий гаплашиб олишни кутарди. -Ҳайрият мен сизни ҳафа қилдимми деб ўйлагандим. -Ҳафа бўлишга арзирли сабаб кўрмадим мен -Яхши. -Кайфият йўқми дейман. -Шунга яқинроқ. -Ана бўлмаса ҳўш эшитаман қандай муаммо қийнаябди сизни. -Дам олишга борганимизда бир воқеа бўлганди мен уну ҳали айтмадим сизга -Ҳўш эшитаман. -Мени Асал билан тўйим бўляпти. -Ким у Асал. -Дадамни дўстини қизи мен билан бирга ишлайди. -Ҳоп муаммо нимада. -Мен ҳали оила қиришни истамайман. Унда ҳам кўнглим йўқ. Яхши қиз лекин мен бутун бошли ҳаётимни у билан тасаввур қилолмаяпман. -Бўлмаса ҳаммасини очиқ ойдин айтинг. -Фойдаси бўлмади. -Вазият қурбони бўлдим денг -Шунақа десаям бўлади. -Қиз нима деяпти. -Билмайман ҳар ҳолда қарши ҳам эмас. -Ҳа бу жиддий масалага ўхшаяпти. -бир томондан унга ҳам раҳмим келяпти жудаям қўпол муомалада бўламан у билан. Ўзим ҳоҳламаган ҳолда дилини оғритиб қўяман. Бошим қотди. -Сизга бир нарсани айтайми . -Албатта шунинг учун дардимни достон қиляпманда сизга. -Унга биргина имконият бериб кўринг. -Қандай қилиб. -Балки у қалбингиздан жой олишни уддалар. -Ёғэее.. -Сиз бир маротаба уриниб кўринг. Тўғри сизни тушунаман. Лекин ҳаёт шу билан тохтаб қолмайдику. -Бу менга тўғри келмайди. -Нима тўғри келади бўлмаса. Тўйни тўхтинг. -Иложи йўқ -Менимча биринчи вариянт ҳақиқатга яқинроқ. -Ҳоп мен нима қилишим керак. -Аввало қўполлигингизни йўқотинг. Унга нисбатан яхши юмшоқ муомалада бўлинг. Уни бўлажак турмуш ўртоғингиз келажакда фарзандларингизни онаси сифатида тасаввур қилишни ўрганинг. Бу яхши иш беради мени айтди дейсиз. Тўй қачон. -Буни билмайман. Кузларга мўлжаллашяпти шекилли -унчалик узоқ муддат эмас. Тўйни тўхтмайсиз. Демак унга кўникишга мажбурсиз шундайми. -Шундайликка шундайкуя.. . -Ҳўш... -Қўлимдан келмасачи. -Ҳаракат қилиб кўринг. Вақтингизни бирга ўтказишга ҳаракат қилинг. Нимани яхши кўради нималарга қизиқади ўрганинг тушунинг эшитинг. -Агар буни сиздан бошқаси айтганда умуман қилмаган бўлардим. -Демак розисиз. -Ҳаракат қилиб кўраман. -Жудаям ҳурсандман. Ҳали мени айтди дейсиз ҳаммаси яхши бўлади. -Балки -Яна жиннича гапларни бошлаяпсиз. Демак уйқингиз келяпти. Ҳайрли тун. -Яна қочиб қутулдиз. Яхши дам олинг ҚИЗҒАЛДОҚ. ДАВОМИ бор Дурдона Алишеровна 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

у нима қилганинг. Бақириб юборди у. -Гаплариз мана шу еримга келди. Ортиқ чидолмайман. -Қўлинг қонаяпди. -Қўлимни кўряпсиз қалбим минг баробар қаттиқ азоб берябди ҳозир -Асал -Нима Асал... А нима.... Уни козидан ҳам аламдан ҳам оғриқдан тинмай ёш оқарди. Қон энди полга ҳам томчилаб оқа бошлади. -Кейин гаплашамиз юр буёққа. -Тегаманг менга. Шохруҳ борган сари қўрқиб кетаётганди қон тўхтай демасди ,-Кейин гаплашамиз дедим сенга. -Қўлингизни тортинг. -Болидида энди сен жиннимисан нима бало. Юр дедим. Шохруҳ уни гап сўзига ҳам қарамасдан шартта кўтариб олдида пастга олиб тушди. Масгинани ёнига бориб ерга туширди. -Бўлдими ўзингни босволдими. Қани ўтирчи. Дори қутисини олиб аста спирт билан қўлларини арта бошлади. Давоми бор Дурдона Алишеровна 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЗҒАЛДОҚ 33-ҚИСМ ҲУЛЛАС бу бир ҳафталик дам олиш бир томондан қувонч баг"ишлаган бўлса бир томондан яна янги муаммони бошлаб келганди. Катталар тўйни тезлаштириш ҳаракатида. Шохруҳ қанча қаршилик қилмасин қўлидан ҳеч нарса келмади. Энди яхши муомалада бўлаётган Асални янаям қаттиқ ёмон кўриб қолди. -Нега менга бундай қараяпсиз. -Тўйни тўхтат. -Агар бу мени қўлимда бўлганида аллақачон тўй тўхтаган бўларди -Бу шунчаки баҳона. -Ҳеч қандай баҳона эмас -Сени ўзинг ҳам ўлиб турган экансанда а. -Бу гапиз билан нима демоқчисиз. -эшитганинг. Ҳали шундай азобларни бошингга солайки бу қарорга келганингга пушаймон бўласан. Асал ҳеч нарса деёлмай қолди. Тўғри тиш тирноғи билан қаршилик қилганида бу тўй бўлмасди. Аммо ўзи буни ҳоҳламадику. Чунки у ҳам Шохруҳга пинхона ошиқ эди. Нима бўлса ҳам чидашга тайёр. Бир куни уни қалбидан жой эгаллашига ич ичидан ишонади. -Ойи бугун Шохсанам билан Фарангизни менга бериб турасиз. -Тинчликми -Ишхонамиз тамирдан чиқди. Хонамни яхшилаб тозалаш керак. -Бизми ажабланфи Фарангиз. -Ҳа сен. -Керакли ҳамма ҳужжатлар менда туради бирор муаммо чиқишини ҳоҳламайман. Илтимос қилайми энди. -Майли ўзи бугун зерика бошлагандим. Келнойим ҳам шу ердаку а. Шохруҳ индамай ўрнидан туриб кетди. -Қани тезроқ чойинглАрни ичинглар ҳозир жаҳли чиқса ҳеч кимга қарамасдан кетиб қолади. Анави буюмларни ҳам олиб кетинглАр у ерда қидириб юрмайсизлар. -ҳоп ойи ҳоп. -Ака сиз ишхонезда нима иш қиласиз. -Ётаман дам олиб бўлдими. Эрталабдан одамни асабини бузяпсан сен қиз. -Ажаб болибди билдиз. -Мана кираверинглар шу ер сизларга. -Эҳҳе намунча ифлос бўлиб ётибди дахшатку. -Тамирланди деяпман мен . -Шунақаям бўладими. Асал....ҳалиги ёрдамчиз қани келмайдими. -Билмайман. У билан нима ишим бор. -Чақирингда уҳам ишласин. Шохсанамга қараб кўзини қисиб қўйди Фарангиз. -Керак бўлса ўзинг чақир. Фарангиз қараб туринг дедида Асалга телефон қилиб уни ҳам чақирди Шохруҳ эса коридордаги ўриндиққа жойлашиб интернетни ёқди. -Ҳооой ҚИЗҒАЛДОҚ қанисиз. -Шу ердаман ҳар доимгиде. -Баракаллла. Нима қиляпсиз. -Ҳеч нима. -Нега. -Биз бунга келишмаганмизку. -Оббо аҳир яқинда бир йилдан ошади ҳалияма. -Албатта. -Очиғи сизга ўрганиб қоляпман. -Нега энди. -Менга турмушга чиқмайсизми. -Вах хаааах хааа. Балки ойингиз тенги одамдурман. Қаердан биласиз. -Йўқ аниқ биламан бундай эмас. -Бунчалар ишонч қаердан а. -Кўнглим сезяпди. Шохруҳ унга Асал билан турмуш қураётгани ҳақида ҳеч нарса айтмаганди. -Сезмай қўяқолсин. Майли бугунги суҳбатимиз тугаганга ўхшайди. Ҳайр. -Эйй тўхтанг бўлди қайтариб олдим. Ҳазиллашдим. бошқа қайтиб ёзмади. Шу орада Асал ҳам етиб келганди. Шохруҳни ёнидан ўтиб кетолмай салом берди. У эса телефондан бошини кўтармай қуруққина қилиб яхшимисан деб қўйди. Асал ҳам қизларни олдига кирди. -Вой келдизми зўр бўлдида. -Чарчамдилами. -Ҳозирча ёқ. Хонела чиройли чиқибди безаклари -Ҳа анча ўзгариб кетибди. -Ҳааа деди Шохруҳ ҳам чўзиб жуда чиройли фақат бу мени хонам. Сизга бошқа жойдан айратилди дея пастга ишчилар ишлайдиган жойдаги кабинага ишора қилди. Асал яна индамади. Ойналарни тозалашга киришиб кетди. Краска доғларини кетказиш осон эмасди. У эҳтиёткорлик билан лезвияда тозлай бошлади. -Ака шкафдан мана бу қоғозларни олиб туринг қўлимиз ёмон эди. Шохруҳ ичкарига кирди . Фарангиз Шохсанамни имлаб баҳона билан чиқиб кетишди. Буни иккиси ҳам сезиб бўлганда. -Ёлғондан чақирса ҳам етиб келганиничи. Кўзимиз тўрт бўлиб кутаётгандик. Асал индамай ишини давом эттираверди жилмайганча. -Тавба одамларга ҳам ҳайронсан. Суймаганга суйкалиб нима наф . Асал индамасада ойнани қаттиқроқ ишқалай бошлади. -Гапирганни фойдаси ё барибир тасир қилмайди. Бўлди сабр бардош шу ергача экан. Жаҳлдан аламдан қолини шундай қаттиқ қисдики лезвия бармоқлари билан кафтини кесиб ташлади қон эса тирқираб оқиб кетди. -Бўлдими тугадими . Қачонгача мени ерга уриб масхаралаб юрмоқчисиз. Шохруҳ у томонга қараб қўрқиб кетди. -Эсинг жойидами б 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Эртаси куни тонгда Орзигул барвақт турди. Бобо тайинлаганидай, таҳорат олиб,сураларни ўқиди. Кейин икки сиқим жийдани еди. Ухлаб ётган Нозигулни қўлига олиб, қайнонасининг хонасига борди. Уйқуси бузилганидан тихирлик қилиб йиғлаётган қизчани тиззасига олиб, кўзларини ялаб туфлаб ташлади. Бу осон эмас эди. Нозигул типирчилар, “дада”,”биби” деб йиғларди. Х​олбиби хола уни ширин сўзлар билан овутишга ҳаракат қиларди. Орзигул эса қизига азоб бераётгани учун ўзи ҳам унга қўшилиб, бир йиғлаб олди. Шундай бўлса-да,бобонинг кўрсатмаларини ўзи тушунтирганидай астойдил бажарди. Бу ишни қирқ кун давомида ихлос билан, яратгандан шифо сўраб қилди. Нозигул ҳам онасининг ҳар кун шу ишни қилишига ўрганди. Ёш она ҳар куни қизининг кўзларини ялаб бўлгач, унинг кўзларини илиқ кўк чой билан ювар,лекин қорачиқларини очиб қарашга юраги дов бермасди. Бир ойдан сўнг Нозигул ўзи уй ичида югуриб юрадиган бўлди. Унинг инжиқланиб йиғлаши ҳам камайди. Ниҳоят имтиҳонга ўхшайдиган қирқ кун ҳам охирига етди. Қирқ биринчи кун эрталаб Орзигул нонушта тайёрлаш учун ошхонага кирди. Ширчой пишириб, қозоннинг тагини пасайтириб қўйди-да, ўзларининг хонасига қайтди. Бу орада Ўктамжон ҳам уйғониб,ҳовлига чиққан шекилли, хонада кўринмасди. Нозигул диваннинг ёнбошига суяб қўйилган ўйинчоқлар тўла сумкадан қўғирчоғини олаётган экан. У онасини кўриб, жойидан турди-да, ”Нанажон”, деб югуриб келганча қучоғига отилди. ―Сен.. сен мени кўряпсанми, қизим?―Бўғзини чангаллаган ҳаяжондан нафаси қисиб сўради Орзигул. Сўнг қизчасини қаттиқ қучоқлаб олди. ―Ҳа,нанажон. Бибим қанилар? Бибимни ёнларига бораман, ―Нозигул худди аввалгидек бийрон гапириб, унинг қўлидан сирғаниб пастга тушди-да, ташқари эшикка қараб югурди. Орзигул қизалоғининг изидан қараб қоларкан, иссиқ кўзёшлари юзини ювиб тушаётганини сезмасди. Ўша куни қизини шифокорга олиб борган Ўктамжон уйга келиб Холбиби холани қучоқлаб олди. ― Яшанг, онажон. Бугун Яшин ака Нозигулнинг кўзларини махсус лупалар билан текшириб кўрди. ”Кўзларидаги гул қани?Бўлиши мумкин эмас,” ―деб роса ҳайратланди. “Йигирма йилдан бери кўз шифокори бўлиб ишлайман. Лекин бунақасини биринчи марта кўришим,” ―деди. Онажоним, раҳмат сизга. ―Раҳматни менга эмас, Зокир бобога айтишинг керак ўғлим, ―деди Холбиби хола қувончи ичига сиғмаётган ўғлига қараб. ―Аввало худо-ку, лекин халқ табобатида ҳам гап кўп. Сен бўлсанг уни саводсизга чиқаргандинг. Зокир бобо тиғ теккизмасдан қизингнинг кўзларини даволади... (Тамом) Моҳигул НАЗАРОВА

У кишига бир ўқитиб келаман, китоб ҳам кўрсатаман.” Шу таскин билан кўнгли бироз ёришган хола жойидан туриб, ўзининг хонасига кирди. Кечагина ўзи ёпган нонлардан иккитасини олиб, янги белбоққа ўради. Орасига қанд-қурс, пул қўйди. Тушдан кейин уйғонган Нозигулни кўтарган қайнона-келин йўлга тушишди. Маҳалла бошида яшайдиган Зокир бобонинг аёли Ҳадия хола уларни хушмуомалалик билан қарши олиб, ичкарига бошлади. Мулла бобонинг пешин намозини ўқиб бўлишини бироз кутиб туришларига тўғри келди. Зокир бобо мадраса кўрган, табибликдан ҳам хабари бор одам эди. Холбиби холанинг гапларини бўлмасдан тинглади. Нозигулни қўлига олиб, кўзларини бармоғи билан очиб, ичига қаради. Дуолар ўқиб,куф-суф қилди. ―Эртага яна бир бор келасизлар.... Мен китобларимни ўқиб, аниқ бир жавоб айтаман, ―деди Зокир бобо. Ўша куни Нозигул анча тинч ухлади. Эртаси куни эрталаб, Ўктамжонни ишга кузатган қайнона-келин яна Зокир бобоникига йўл олишди. Бобо ҳовлисидаги супа устида тасбеҳ ўгириб ўтирган экан. Ҳадия хола уларни тўғри ўша ерга бошлади. ―Келинглар, ҳамсоялар. Мен китобларимни титкилаб,бир даволаш услубини топдим. ―Зокир бобо қўлидаги тасбеҳини ёнига қўйди. ―Бу бироз қийин, лекин ишончли, синалган услуб. Нозигулни овутиб ўтирган Орзигул “ялт” этиб бобога қаради. Ўтган кунлар ичида жажжи қизининг тақдирини ўйлаб, сиқилиб кетган онанинг кўзларида умид пайдо бўлди. ―Айтинг, бобожон. Нима десангиз, ҳаммасини қиламан. Фақат қизим айбли бўлиб қолмаса бўлди, ―деди келинчак овози титраб. ―Кўзлари яна аввалгидек кўрса бўлди. ―Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.  “Дардни берган шифосини ҳам беради,” ―дейдилар. Фақат сиз бу ишни ихлос ва ишонч билан қилишингиз керак бўлади. ―Зокир бобо қироат билан давом этди. ―Ҳар куни эрталаб қуёш чиқмасдан уйғонасиз. Таҳорат қилиб,аввал “Фотиҳа”, ”Ихлос”,”Нос”, сураларини, ”Оятул курси”ни ўқийсиз. Биласизми, бу сураларни? ―Фақат “Оятул курси”ни билмайди. Қолганларини билади. Келинимнинг зеҳни яхши. Бир кундаёқ ёдлайди, насиб бўлса. ―Холбиби хола саволга жавоб бераркан, сўради. ―Кейин нима қилиши керак? ―Бозордан икки килоча жийда сотиб оласизлар. Келинингиз мен айтган сураларни ўқиб бўлгач, ҳар куни икки сиқим жийдани ейди. Кейин эса қизчасининг кўзларини ялаб, тупуриб ташлайди. Буни қирқ кун давомида тонг пайтида қуёш чиқмасдан олдин қилиш керак бўлади. ―Ия, бу гапингиз қизиқ бўлди-ку. ―Холбиби хола ўтирган жойидан туриб кетди. ―Кўзини ялайди? Қандай қилиб? ―Қандай қилиб бўларди? Жийдани еганидан кейин келиннинг тилида жийданинг караши нима десам экан,жийданинг кичик қириб ташловчи бўлаклари қолади. Ўша билан кўз қорачиғи яланса, пайдо бўлган гул ҳам қириб олиб ташланади. Қизча ҳали жуда ёш,бу ишни ҳозир қилиш мумкин. Бир йилдан кейин эса кеч бўлади. Яъни, қорачиқларда гул чуқур ўрнашиб олмасдан улгуриш керак. Орзигул Зокир бобога қараб бир зум ўйланиб қолди. Кейин худди уйқудан уйғонгандай бир сесканиб, қўлидаги қизчасини бағрига маҳкамроқ босди. ―Розиман, бобожон. Ҳаммасини айтганингиздек қиламан. Қизим шифо топса, бўлди. бўлса,ҳаммасини қиламан. ― Ҳа, кейин яна бир гапни айтай. Кеча қизчангизнинг тақдиридан китоб кўрдим. Қизчангиз албатта тузалиб кетади. Улғайгач,ақлли, ўқимишли, бахтли инсон бўлади. Зокир бобо шу сўзларни айтиб, қўлларини дуога очди. ―Қани, илоҳо омин! Яратганнинг ўзи мададкор бўлиб, Нозигулой тузалиб кетсин. Оллоҳу акбар. Ўша куниёқ Холбиби хола бозорга бориб, жийда олиб келди. Аммо Зокир бобонинг сўзларини эшитган Ўктамжон “Қаёқдаги бесавод бобонинг гапига кириб, қизимнинг кўзи баттар бўлса-чи? Мен бунга йўл қўймайман”, ―деб туриб олди. Ўғлининг бундай қаршилик кўрсатиши Холбиби холанинг жаҳлини чиқарди. ―Менга қара ҳой бола. Сен Зокир бобони саводсиз дема.У кишининг отаси,бобоси табиб ўтганидан, кўпгина одамларни даволашганидан хабарим бор. Қизингни кўзини операция қилишганидан кўра шу усул билан даво топгани яхши эмасми?―койинди хола.―Оллоҳга таваккал қилиб, ҳаммасини бобо айтганидай қилайлик-чи. Худо ҳоҳласа, қизинг тузалиб кетади.

#Ҳикоялар ОНА  МЕҲРИ...... (Ушбу воқеий ҳикоямни эҳтиром билан онажонимга бағишлайман.) Ҳаммаси ўша куни Орзигулнинг қўшнининг уйига эндигина бир ёшга тўлган қизчаси Нозигулни кўтариб чиққанидан бошланди. Кўчадан айланиб боргиси келмай, эринган келинчак қоронғи омборхонадаги дарча орқали қўшнининг ҳовлисига ўтди. Аслида у қўшниникига чиққан қайнонасига Нозигулни бериб, ўзи кечки овқатга уннамоқчи эди. Аммо “Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор”― деганларидек,ъаёллар ўртасида суҳбат қизиб кетди. Айниқса, эндигина тили чиққан Нозигулнинг бийронгина гап-сўзларидан завқланган қўшни аёллар маза қилиб кулишди. ― Тавба, мана бу қалдирғочни қаранглар, ―Марям опа Нозигулнинг бурнидан чимдиб гап бошлади. ―Мени ўғлим энди-энди нана,нон деяпти. Бу эса роса бидирлайди-я. ―Кўз тегмасин денг булбулчамга, ―Нозигулни қўлига олган Холбиби хола Марям опага норози нигоҳ ташлаганча, келинига юзланди. ―Боринг, келин овқатингизни бошланг. Ҳали замон Ўктамжоним ҳам ишдан келиб қолади. Орзигул овқатини солиштириб бўлар-бўлмас, Холбиби хола Нозигулни қўлтиғига қистириб кириб келди. Тўхтамасдан йиғлаётган қизалоғини кўриб, Орзигулнинг эсхонаси чиқиб кетди. ―Нима бўлди, ойижон? Нимага йиғлаяпти бу? ―Билмасам, келин. Сиз кетганингиздан бери тинмай йиғлаяпти. Ҳайронман,бунақа одати йўқ эди-ку,―деди Холбиби хола ташвишли овозда. ―Охири кўтариб, уйга қайтдим. Нозигул ўша тунда умуман ухламади. Унга қараб ота-онаси-ю, Холбиби хола ҳам тонггача киприк қоқишмади. Орзигул қизалоғини гоҳ бешикка белар,гоҳ беланчакка солар, гоҳо тиззасига ётқизиб аллаларди. Лекин бу ишларнинг барчаси бефойда бўлди. Эрталаб терлаб кетган қизалоғининг кўйлакчасини алмаштираётган Орзигул унинг ёруғликдан сесканиб, кўзларини чирт юмиб олаётганини сезди. Кўнглига хавотир оралаган ёш она унинг кўзларини бармоқлари билан йириб очиб кўрди-да,қўрқиб кетди. Нозигулнинг кўз қорачиқлари устида халқ тилида “гул “ деб аталадиган игнанинг тешигидай катталикдаги оппоқ томчилар аниқ кўриниб турарди. ―Вой худойим. Бу...бу.. қандай қилиб?―Орзигул уввос тортиб йиғлаб юборди. ―Нима бўлди Нозигулга? Ўша куни қизчани олиб поликлиникага чиқиб келган Орзигул ва Ўктам кайфиятлари тушиб қайтишди. ―Тошкентга олиб бориш керак экан,онажон,―деди Ўктамжон ўзларини хавотир билан қаршилаган онасига. ―Операция қилмаса бўлмас экан. Яшин ака деган таниқли кўз шифокори бор-ку. Ўша киши шундай деди. ―Уни тезроқ олиб боришимиз керак. ―Йиғлайвериб кўзлари қизариб кетган Орзигул эрига ўтинч билан термулди. ―Албатта, олиб борамиз.  Юрагимни ғаш қилиб йиғлайверма. Эртага ишимдан жавоб сўрайман, ―деди Ўктамжон. Икки кундан сўнг Тошкентга жўнаб кетган эр-хотин тарвузлари қўлтиғидан тушиб қайтишди. Шифокорлар “Олти ойдан кейин олиб келасизлар, қизча жуда кичик, ҳозир операцияни кўтаролмаслиги мумкин, бироз улғайсин,”-  дейишганмиш. Ўктамжон шу гапни онасига айтди-да, шошилганича ишига кетди. ―Майли болаларим,кўп сиқилманглар. ―Холбиби хола Нозигулни қўлига оларкан,унинг аввалгидек бидирлаб гапирмаётганини, оз фурсат ичида озиб қушдек енгил бўлиб қолганини кўриб, юраги увушиб кетди. ―Боламга бирданига нима бўлганини тушунолмаяпман. ― Ойижон, биз билан болалар боғчасида Онахон деган қиз ишларди. Жуда чиройли бўлса-да, битта кўзида “гул”и бор эди. Тўрт мучаси бутун, ўзидай кўркам йигитга турмушга чиқиб кетди. Гоҳо қизларимиз орқасидан “Кўзи кўр бўлсаям,энг чиройли йигитни илдириб тегиб кетди”,―деб гапиришарди. Лекин мен Онахоннинг устидан ҳеч қачон кулмаганман. Аксинча, бахтини топганидан хурсанд бўлганман. ―Орзигул ғамгин оҳангда сўзларкан, кўзлари юмилиб кетаётган қизчасини қайнонасининг қўлидан олиб, диванга ётқизди. ―Ухла,алла қил,эркатойим. ―Ўзингиз ҳам бир оз дамингизни олинг, йўлдан чарчаб келгансиз, қизим. ―Холбиби хола жойидан туриб, ташқарига йўналди. ―Овқат ҳам қилиб қўйганман. “Шу боламга кўз тегди-ёв. ―Дарвозахонадаги стулга ўтираркан, набирасининг биғиллаб йиғлаётганини эшитган кекса аёлнинг хаёлидан шу гап кечди. ―Ўша куни ҳамма аёллар фақат Нозигулимни гапиришганди. Тушдан кейин уни мулла Зокир бобога олиб бораман.

Яқиндагина содир бўлган воқеа 😢 — Ҳозир уйдагиларим билан танишасан, — деди у собиқ мактабдошига сирли боқиб. — Қўрқма, ****
Яқиндагина содир бўлган воқеа 😢 — Ҳозир уйдагиларим билан танишасан, — деди у собиқ мактабдошига сирли боқиб. — Қўрқма, **** қўйишмайди. Яхши кутиб олишади… Шу аҳволда Мажид уни қандайдир ҳовлига олиб кирди. Нилуфарни кўзи ожиз бўлгани сабаб унга эргашишдан бошқа йўли қолмади. Бу орада Мажид Нилуфарни ичкари хоналардан бирига етаклаб кирди-да, оҳиста каравотга ўтқазиб ташқари эшикни қулфлади. Сўнг Нилуфарнинг тепасига келиб, икки елкасидан маҳкам тутди-ю, ўзига тортди. Бундай бўлиши етти ухлаб тушига кирмаган Нилуфар жонҳолатда ўзини нари олишга уринди. Кучи етмади... Ҳирсга тўлган йигит ўзини тутиб туролмади... Чунки дахшат... 😨 ДАВОМИ 👇👇👇