en
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Channel 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 20 971 subscribers, ranking 3 784 in the Religion & Spirituality category and 3 848 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 20 971 subscribers.

According to the latest data from 26 June, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -546 over the last 30 days and by -24 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 12.40%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 8.82% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 2 605 views. Within the first day, a publication typically gains 1 852 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 20.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 27 June, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

20 971
Subscribers
-2424 hours
-1727 days
-54630 days
Posts Archive
Оқибатни унутган аёл: «Бева синглингиз уйимдан кетсин» — Ака, жон ака, бир иложини қилинг. Бу пиёниста эрим умримни хазон қилди, болаларимнинг пешонасига “ўғрининг боласи” деган тамғани қўйди. Барча нарсаларимизни тортиб олишди. Бутунлай кўчада қолдик. Қарз сўраб, бир нечта дўстлариникига борсам, бари ўзини олиб қочди. Тўғри-да, эрим қамоқда, мен аёл киши бўлиб икки болам билан беш миллионни қандай қайтараман? Нилуфарнинг олдида мунғайиб ўтирган болаларини бағримга босдим. — Майли, бир иложини топаман. Ўзингни қийнайверма, болаларни ҳам қўрқитиб қўйибсан. Қани, Дониёр, Элёр, туринглар, акаларинг билан ўйнанглар. Комил оғир хўрсинди-да, беш миллион пул топиш йўлларини ўйлай бошлади. — Саида… — Комил аёлини чақирдию, қандай гап бошлашни билмай, каловланиб қолди. — Ҳа, нима дейсиз, тинчликми? — Нилуфарнинг аҳволини кўряпсан. Терговчилар тунов куни ишхонамга келиб, 30 кун ичида қарз миқдори қопланиши лозимлигини айтишди. Шунга ҳовлини сотиб, бошқа уч хоналик уй олсакми, деяётгандим. Кейинчалик яна ишлаб, бундан ҳам яхши ҳовли-жойлар қиламиз. Ахир биттаю битта синглим. — Комил ака, ўйлаб гапиряпсизми? Эри урганида ҳафталаб қоларди. Тишимни тишимга қўйиб чидардим, “Ҳа, майли, кетади-ку барибир”, деб. Бир ойдан буён бизникида. Болалари бир-биридан тарбиясиз. Анави каттаси Насибани турткилагани-турткилаган. Бечора қизим ўз уйида бева аммасининг ўғлидан калтак ейи­ши қолувди. Энди уй-жойни ҳам бўшатиб беришим керакми? Бекорларнинг бештасини айтибсиз! Уй сотилмайди! Болаларингизнинг ризқини қирқманг. Иссиқ уйи­мизни совутманг. — Нималар деяпсан, Саида? Ахир у менинг синглим! Сен тарбиясиз дея атаётган норасидалар эса жиянларим! Бизникидан бошқа қаерга борсин? Ўйлаб гапиряпсанми? Икки опамнинг шароитини ўзинг яхши биласан-ку. Қайнонаси бир кунга ҳам дод дейди. Ахир ака бўлиб синглимга кўмаклашмасам, Аллоҳнинг олдида қандай жавоб бераман? — Яхши. Сизга ўз аёлингиз, фарзандларингиздан кўра, ўша синглингиз ва жиянларингиз афзал экан-да! Биз кетамиз! Истасангиз, уйни сотинг, пулини пиёниста куёвингизнинг қарзлари учун тўланг! — Саида, қаерга кетасан? Мени ҳам тушунсанг-чи. Онам ҳам Худонинг зорини қиляпти-ку. — Онамникига! Етар шунча сабр қилганим. Саида болаларини олди-да, барча нарсаларини йиғиштириб, онасиникига кетди. Қайнонаси, эри, қайнсинглиси қанча тўхтатишга ҳаракат қилмасин, ўз фикрида қатъий туриб олди. Ота уйига келгач, келинининг олдида ўзини хотиржам тутишга ҳаракат қилдию, барибир, уддалай олмади. Онасига дарду ҳасратини тўкиб солди. Отаси аввалига бу воқеалардан хабар топгач, куёвидан ранжиса-да, қизига буни сездирмади. Ярим тунда чол-кампир айвон сўрисида ўтиришар экан, ичкаридан Саиданинг болаларини жеркиб-жеркиб ухлатаётгани эшитилди. “Ўчир овозингни, қани тез, ухла. Сенинг хархашанг етмай турувди. Йўқ даданг, ҳеч қанақа уй ҳам йўқ. Кўзингни юм, ухланглар”. Нозим ака оғир хўрсинди-да, аёлига юзланди: — Эр йигит дегани шундай бўлиши керак. Сингилга кўмаклашиш, уни ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоялаш аканинг вазифаси. Комилжон тўғри иш қилибди. Қизинг оғирроқ бўлиши керак эди. Саидага айт, эртагаёқ қайтиб бориб, кечирим сўрасин. Иссиқ ўрни совимасдан. Эртага икки норасидани етим қилмоқчими? Бундай келишмовчиликлар ҳар бир оилада бўлиб туради. — Мен ҳам айтдим, дадаси. Нима қилай тушунмаса? “Мен каталакдай уйда турмайман. Тўрт болани қандай эплайман, қайнсинглим бир ой ҳам ўтирмасдан ишга тушаман деб туриб олади”, деяпти. Майли, ҳайдаманг, тура турсин. Келин билан яхши чиқишади. Комил уйни сотиб, куёвининг қарзларини тўлади. Уч хонали уй сотиб олди. Синглисини ишга, жиянларини кўп қаватли уй яқинидаги болалар боғчасига жойлаштирди. Хотини ва болаларини кўргани ҳар ҳафта қайнотасиникига қатнади. Аммо қайсар Саида қайтишни хоҳламади. Уларнинг орасига Саиданинг ота-онаси ҳам, Комилнинг аяси ҳам тушди. Комил тақдирга тан бериб, эндиликда қайнотасиникига фақатгина фарзандлари учун келадиган бўлди. Орадан вақт ўтгани сари Саида ота уйига бегоналигини ҳис этиб борар, келинининг таънали кесатиқлари жон-жонидан ўтиб кетарди......

Farzandingiz matematikani oson o'rganib, har kuni mentorlari tomonidan darslarida qattiq nazoratda bo'lishi xohlaysizmi? Qalan uz platformasi bilan buning iloji bor🤩. Platformada farzandingiz bilimi diagnostika (bilimidagi kamchiliklar aniqlanib) qilinib, shunga mos, qiziqarli va individiual matematika darslari beriladi. Farzandingiz matematikani oson va qiziqarli tarzda o'rganib, har kuni misol ishlagani uchun 2 ming so'mdan keshbek ham oladi. Yig'ilgan keshbeklarni oy oxirida hisoblab o'z kartangizga yechib olishingiz ham mumkin 💸. Videoni oxirigacha ko'ring va HAVOLA orqali ariza qoldiring 42% chegirmaga ega bo'ling: 👉 HAVOLA

#TAVSIYA 😥 Yigʼlab oʼqiladigan satrlar 🌀 Psixologik maslahatlar, ibratli roliklar 🧏‍♀Oiladagi ajrimlarga sabab va yechimla
#TAVSIYA 😥 Yigʼlab oʼqiladigan satrlar 🌀 Psixologik maslahatlar, ibratli roliklar 🧏‍♀Oiladagi ajrimlarga sabab va yechimlar 👩‍❤️‍👨Er~xotin munosabatlari va nozik masalalar 👩‍👧‍👦Bolalar tarbiyasida onaning roli 🥗Sog‘lom ovqatlanish 👍Ro‘zg‘or uchun foydali lifehaklar ⚡️Motivatsiya va meditatsiya 💕Kayfiyatni ko‘taruvchi postlar https://t.me/+966MRw3XSUNkYTli https://t.me/+966MRw3XSUNkYTli

• Аёл ўзи бемор бўлса ҳам эрининг дори ичишига кўмаклашади. • Аёл ўзи ғамга ботган бўлса ҳам эрига тасалли беради. • Аёл ўзи чарчаган бўлса ҳам эри учун бедор бўлади. • Аёл танимаган кишисининг мусибати учун ҳам қайғуриб, йиғлайди. Шундай экан, жуфтларингизга мулойимроқ бўлинглар, эркаклар.

Ғазабланиш оқибати ёхуд синган ойнанинг оғир бадали. Дам олиш куни. Бир бола уй ичида ўйнар эди. Ўйнаб туриб бехостан деразани синдириб қўйди. Ойнанинг қарсиллаб синган товушини эшитган онаси кела солиб айюҳаннос қила кетди. “Ҳа, қўлгинангузилиб тушсин сани илойим!.. Дадаси мана бу ярамасни қилган ишига қарамайсизми, деразани синдирди?!.. Қачон бундо ота бўлиб, болангизни уришасиз а?!..”. Бу гаплар эрга оғир ботди ва ғазаб билан келиб, бор аччиғини болага сочди. Қараса ҳовлининг бир четида тахта бўлаги ётган эди. Ўшани олиб болани савалай кетди. Ҳали санмисан ойнани синдирадиган, дея боланинг кафтларини очиб таёқ билан шарақлатиб роса урди. Бола йиғлаб, чинқирар эди. Аммо ота шу топда нима қилаётганининг ҳам фарқида эмасди. Чунки, хотиннинг бояги ачитма гаплари уни ўз мувозанатидан чиқарганди. Яхши гапга илон инидан чиқади, ёмон гапга мусулмон динидан, деган сўз гўё мана шу ҳолатда ўз ифодасини топгандек эди. У жонидан ортиқ кўрувчи ўғлини, жигарпорасини уриб чарчагач, бошини чангаллаганча ҳолсизланиб ерга ўтириб қолди. Куннинг аввалиданоқ бутун кайфияти бузилиб, дили хуфтон бўлди. Кейин сиқилиб кетганидан кўчага чиқиб кетди. Бола эса оғриқдан ингранган кўйи базўр ўрнига етиб олди. Анча вақтгача кўз ёшлари тинмай, нафас олишга ҳам қийналиб, ўпкаси тўлиб, ҳиқиллаб ётди. Кўзлари бир нуқтага қадалиб қолган, даҳшатдан ўзини билмай ҳиқиллаб ётарди. Баданидаги оғриқлардан ҳам кўра, қалбига етган зарбалар алами уни кўпроқ қийнарди. Зеро, у дадасини жуда ҳам яхши кўрарди. Дадаси ҳам уни чексиз яхши кўрар, мен сен билан фахрланаман ўғлим, сен менинг ҳаётим давомчисисан, катта бўлсанг олим бўлиб, қори бўлиб мени масъуд қиласан, қиёматда бошимга тож кийдирасан, дея алқаб қўярди. Аммо бугун у отасини умуман танимай қолганди.

— Орзулари бисёр, ниятлари эса самимий бўлган қиз эдим. Аммо мени орзуйим ва ниятларим орасида, ўзимдан 15 ёш катта инсонга т
— Орзулари бисёр, ниятлари эса самимий бўлган қиз эдим. Аммо мени орзуйим ва ниятларим орасида, ўзимдан 15 ёш катта инсонга тегиш ёқ эди. Ҳаммасига сабаб дугонамни уйига бир кеча ётгани борганимда бошланди. Орадан бир ҳафта ўтиб эса онаси уйимизга совчиликка келди. Бошида бундан ҳурсанд бўлдим. Чунки дугонамни акасини ёқтирардим. Ўша куни мендан бахтли инсон ёқ эди. Аммо аммо мени у учун эмас. Балким дугонамни иккита хотини бор тоғаси учун сўраб келишган экан. Бу сўзларни эшитган оним ўзимни ёқотиб қойдим. Аммо мени томоман адо қилган иш отамни бу тойга розилиги бўлди... Тойим куни эрим деб аталмиш эркакдан олдин дугонамни акаси хонамда мени...

ИМКОН Жалолиддиннинг анчадан буён кўнглига туккан нияти бугун амалга ошди. Абдуқодир қори домла унинг янги ҳонадонида ўтказилаётган эҳсон дастурхонида амри-маъруф маърузасини қилиб беришга кўндилар . Жалолиддин домладан шунчалик ўтиниб сўради-ки , домла унинг нима сабабдан бунчалик қатъий туриб тихирлик қилгани учун хатто қандай хаёлга боришга ҳам таажжубда қолган эдилар ... Домла Жалолиддиннинг янги ҳонадонига ташриф буюрганида белгиланган вақтга ўн дақиқалар чамаси қолган эди . Абдуқодир домла кўча юзида келди-кетдини кутиб турган эркаклар издиҳоми билан тезгина кўришиб , ичкарига йўл олдилар. Домла ажратилган тўрдаги столга ўтирар эканлар , ёнларида яна бир жой бўш қолганини кўрдилар. " Бу жой мен каби яна бир ваъз қилгувчи меҳмонга ажратилинганмикан ?!" деган хаёлда , ўзларини бошлаб келган уй эгасининг қариндоши бўлган йигитга савол назари билан им қоқдилар. У йигит фаросатлигина экан. Қўлини кўксига қўйганча "Ҳозир" деди- ю , зум ўтмай домланинг ёнларига ихчамгина нуроний бир қарияни бошлаб келди . Йигит домлага секин эгилиб изоҳ берган бўлиб шипшиди : - Бу киши Жамолиддин акамнинг дадалари бўладилар. Ибратли маърузаларингиз туфайли уларнинг сизга жуда меҳрлари тушиб қолган экан . Шунга Жалолиддин акам "Дадам Абдуқодир домлани кўрсалар , суҳбатларида бўлсалар, мен янги ҳонадонга кўчганимдан ҳам кўра ҳурсанд бўлар эдилар . Уларнинг ҳурсанд бўлганларини кўришдан аълоси йўқ мен учун" дегандилар Абдуқодир домла индамади. Ота билан боя кираверишда кўришганлиги учун секин бош ирғаб сўрашган бўлди- ю , маърузасини бошлади . Амри- маъруф маърузаси жудаям таъсирли бўлди . Маъруза охирида Абдуқодир ака дуога қўл очди : - Азиз биродарлар , мана "Икки дунё саодати" ҳақидаги маърузамиз ниҳоясига етди. Маърузани якунлар эканман , барчангиз кафтларингизни дуо учун очишингизни сўрайман . Ҳозир Жалолиддин укамизнинг оталари дуо қиладилар , уларни омин дея қўллаб турамиз . Дунёдаги энг бой инсон- отаси бор инсон . Келинг, ана шундай инсонимиз Жалолиддинга икки дунё саодатини тилайлик. Фарзанд "Отам учун" дедими,- Абдуқодир домланинг овози титраб кетди ,- унинг қанча гуноҳлари тўкилиб кетишини санаб саноғига етиб бўлмайди ... Абдуқодир домла мезбон қарияга меҳр билан боқиб , ўктам овозда дилдан сўради : -Қани , отажон , сиз дуо қилинг , мен ҳам савобдан бебаҳра қолмай , аввал ўғлингизни , сўнгра ... мени ҳам дуо қилинг ... Бундай имкон... ,- деди домла овози товланганча ,- ҳар қадамда берилавермайди ... Хазонрезги

Aссалому алайкум! ЧОРШАНБА тонги муборак бўлсин Азизларим! 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! Аллоҳим тонгингизни нурафшон, Кўнглингизни хотиржам, Чеҳрангизни нурли қилсин. Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!

КЕЧАСИ УХЛАШДАН АВВАЛ ТОМИЗИНГ ВА ЭРТАСИГАЁК КУРИШ ҚОБИЛИЯТИНГИЗ ТИКЛАНАДИ‼️ Кўз нури пасайиши табиий деганлар адашган. Уни қ
КЕЧАСИ УХЛАШДАН АВВАЛ ТОМИЗИНГ ВА ЭРТАСИГАЁК КУРИШ ҚОБИЛИЯТИНГИЗ ТИКЛАНАДИ‼️ Кўз нури пасайиши табиий деганлар адашган. Уни қайта тиклаш — мумкин. Ҳам табиий, ҳам осон усул билан.
🔖(Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг)👇
https://dexxpress.uz/kristal-8.1/ https://dexxpress.uz/kristal-8.1/
✅ХОЗИРОК КУК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА СИЗНИ КИЙНАЕТГАН МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИНГ! 👩‍⚕️Сизга малакали мутахассисимиз БЕПУЛ консультация беришади!

🌙ХАЙРЛИ  ТУН💫                                                  🍃✨Кунингиз қандай ўтган бўлса ҳам, эртага ИншаАллоҳ чиройли тонг ва файзли кун бор асло ёддан чиқарманг... 🌙Тунингиз осуда ва хотиржамликда ўтсин. ⭐️Аллохга омонатсизлар тонгда ғойибона дийдор кўришгунча Азизлар. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda! Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#У‌ткинчи_дунё #No_36 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Доктор, бемор ўзига келди. Ўзини уриб тинчланмаяпти. Ҳамшира хонадан югуриб чиқиб, Докторга гапирди —Тинчғантирувчи тайёрланг. Доктор хонага кириб, Мунирани махкам ушлади. —Ўзингизни босинг. Доктор қаттиқ гапирди. Мунира, сал ўзини босди. —Уколни уланг. Доктор ҳамширага қаради. Ҳамшира тезда уколни жўнатди. —Доктор, чоки очилиб кетибди. Ҳамшира, кийимига қон сизиб чиқган Мунирага қараб докторга гапирди. —Эртароқ чақириш керак эди. Шунчаликка етгунча, қараб турдингизми? Доктор жахл қилди. —Кучим етмади. Ҳамшира айбдорона гапирди —Тез тайёрланг, чокини янгилаш керак. 💫💫💫💫 —Сен кимдан сўраб, тез ёрдам чақирдинг? Ботир, Марямни сочидан судраб уйга олиб кирди. —Нима ўлиб қолишига хам қараб туришим керакмиди? Марям, сочини ушлаб гапирди. —Сенга нима эди. Ўладими қоладими? Ботир, Марямни силтаб ташлади —Ўз болангизни хам нобут қилибсиз, одам шунчалик бўладими? Марям, Мунирага ичи ачишиб йиғлаб гапирди —Бу нарса бўлмаганда хам, туғилмасди у бола. Ботир ерда ўтириб қолган Марямни қулоғи тагида бақириб гапирди. —Нега, қачонгача шундай ўтмоқчисиз. Шунча аёлни бахтини ўғрилаб. Сизга фарзанд керак бўлмаса, бизга керак. Марям алам билан гапирди —Пулинг бўлса, кўчадаги хамма фарзанд бўлади. —Пулингиз бўлмасачи? Марям, Ботирни гапини бўлди. —Бўлади. Мен ўзимга ишонаман. Мен ўлгунимча пулсиз қолмайман. Ботир керилиб гапирди. —Эртага нима бўлишингизни билмайсиз. Сув хам бир текисда оқмайди, шундай экан ўзингизга бунчалик катта бахо берманг. Марям, қатъий гапирди. —Сени анча тилинг чиқиб қолди, кўрмаганни кўргани қурсин. Бир гадойвачча эдинг. 💫💫💫💫 —Қизим, яхшимисан? Латофат шифтга тикилганча ётган, Мунирани олдига кириб секин гапирди. —Нийятингизга етдингизми? Мунирани кўзларидаги ёш, ёстиқга сингиб кетарди. —Мени нийятим бу эмас қизим. Сени бахтли кўришни хохлагандим. Ўзинг хам эпсиз қиз бўлдинг, битта чолни хам эплаб солиб, пулини шилмайсанми?

#У‌ткинчи_дунё #No_35 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Хуллас шикоят ёзганингиз билан, ўзингиз ютқазасиз. Менга бу ишлар, хеч нима эмас. Шунчаки озгина йигитларимни вақтини олади холос. Мунирани мендан олиб кета олмайсиз, мен сотиб олганман қизни. Пулини тўлаб олиб кетаверасизлар, менга хеч қандай минус томони йўқ. Ботир бепарво гапирди. —Сиз шу холга солсангиз хам, жим ўтиришим керакми? Латофатни жазаваси қўзиди. —Йўқ. Бемалол ариза ёзинг. Сен.. Ботир, Муслимга қўлини пеш қилди. Хамма қарзингни бугуноқ топиб келасан, машинани калити хам эсингдан чиқмасин. Ботир ўрнидан турди. —Бизни давойимиз йўқ. Эр ва хотинни ўртасида бўлиб турадида Латофат мулойим гапирди. —Энди ўзингизга келдингиз. Мен хам ўзимдан ўзим урмадим. Айби борки калтак ейди. Сиз манабу пулни ишлатиб туринг, яна керак бўлса сўрарсиз. Ботир, чўнтагидан бир пачка пулни чиқариб, Латофатни қўлига бериб, ташқарига чиқиб кетди. —Мунира хам яхши қиз эмас ўзи. Шундай эрни йўлга солишни билмайди. Қани эди мени эрим шунақа бўлса Латофат қўлидаги пулга қараб гапирди. —Ойи, сал қолди. Шунча пулни қаердан топиб берардим. Муслим, кўйлагини иккита тугмасини бўшатиб чуқур нафас олди. —Сени чигал вазиятга ташлаб қўярмидим. Дадангни бу ахволи хам, бизга фойда бўлди. Энди хеч нима қилолмайди, биз режаларимиз томон олға қадам босамиз. 💫💫💫💫 —Ойижон, мен сиз билан қолмоқчи бўлдим. Мени хохламадингизми? Мен ёруғ дунёни кўришни хохлагандим, сизни юзингизни кўришни хохлагандим. Сизни яхши кўраман онажон. Чақалоқни овози ва йиғисидан Мунира, чўчиб кўзини очди. Ўрнидан турмоқчи бўлганда, қорнидаги қаттиқ оғриқдан ётиб қолиб, қаттиқ ихради. —Сизга мумкин эмас, ётинг жойингизда. Ҳамшира елкасидан ушлаб секин жойига тўғрилаб ёткизиб қўйди. —Менга нима бўлди? Мунира хамон оғриган жойини ушлаганча гапирди. —Ҳомилангиз ичингизда нобут бўлибди, кесарча кесиш йўли билан олиб ташлашга мажбур бўлдик. Қовурғангизга хам шикаст етган, қимирламай ётишингиз керак. —Нима? Қанақа хомила? Мунира йиғламсираб гапирди. —Билмасмидингиз? Сиз хомиладор экансиз.. —Йўқ, болам... Мунира қорнига қўлини қўйиб, бақириб юборди.

#У‌ткинчи_дунё #No_34 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Кимдан сўраб олиб келдинг. Марямга гинали қаради. —Олиб келмасам, ўлиб қоларди. Марям қўрқиб зўрға гапирди —Ўлса сенга нима эди? Уйга бор, сен билан гаплашамиз. Шифохонага келишгач, Ботир Марямни чиройли сўзлар билан сийлаб қўйди. 💫💫💫💫 —Ойи, Мунира хам шу ерда экан Муслим, анчадан кейин Латофатга гапирди —Дадангни кўришга келибдими? Қаердан эшитибди? —Йўқ, ўзини олиб келибди. Эри дўппослаб, хушидан кетиб қолибди. —Вой шўрим. Қайси хонада экан. Латофат ховлиқиб ўрнидан турди. —Қизишманг ойи. Юринг олиб бораман, лекин ёнига қўймаяпти экан. —Тур, нега ўтирибсан. Мени олиб бор олдига. Латофат Муслимни ортидан халпишлаб кетди. 💫💫💫💫 —Пулим бор, хохлаганимни қиламан деб ўйладингми? Латофат, Ботирни кўриши билан ёққасига ёпишди. —Еғиштир онангни.. Ботир, Латофатни ўзидан итариб, Муслимга қараб гапирди. —Ойи, қизишманг. Вазиятни билайлик. Муслим, деворга суяниб қолган Латофатни елкасидан тутди. —Бизга сизни аризангиз керак. Милиция ходимлари, Латофатни олдига келди. —Сиз шошманг, ариза ёзиш қочиб кетмайди. Мен қайнонам билан гаплашиб олай. Ботир бемалол гапирди. —Биз гаплашиб олайлик, кейин сиз билан гаплашамиз. Муслим, Милиция ходимларига гапирди. —Сизлар ишингизни қилаверинглар. Биз гаплашиб олайлик. Ботир йўл бошлади. 💫💫💫💫 —Назо, нега уйланишига қараб турдингиз? Ахир ўзи шунча хотин бўлсак. Камола, уйда хеч ким йўқ эканидан фойдаланиб, Назо билан гаплашиб олмоқчи бўлди. —Бу хабарни бир кун олдин эшитдим. Хабарим йўқ эди. Акасини катта қарзи бор экан, шуни эвазига синглисини берибди. —Барибир, бунга йўл қўймаслигингиз керак эди. Хали анави илон хам етиб келса, ана томоша. —Кўп қолмайди, хали кўрасиз. Марям билан иккисини, думини чугаман бу уйдан. Назо, қатъий гапирди —Шундай қилинг. Ахир бизга бошқаси керакмас, ўзимиз етиб ортамиз бу бойликларни бўлишга. Камола кулиб қўйди

.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙ХАЙРЛИ  ТУН💫                                                  🍃✨Кунингиз қандай ўтган бўлса ҳам, эртага ИншаАллоҳ чиройли тонг ва файзли кун бор асло ёддан чиқарманг... 🌙Тунингиз осуда ва хотиржамликда ўтсин. ⭐️Аллохга омонатсизлар тонгда ғойибона дийдор кўришгунча Азизлар.

РЕАЛ ВОҚЕАЛАРГА АСОСЛАНГАН Мен ёлғиз яшайман. Ҳар сафар эрталаб уйғонганимда телефонимнинг хотираси тўлиб қолганини кўрардим.
РЕАЛ ВОҚЕАЛАРГА АСОСЛАНГАН Мен ёлғиз яшайман. Ҳар сафар эрталаб уйғонганимда телефонимнинг хотираси тўлиб қолганини кўрардим. Галереяни очсам, юзлаб суратлар... Ҳаммаси менинг ухлаб ётган ҳолатимдаги расмларим! Энг даҳшати, суратлар менинг тепамдан, шифтга яқин жойдан олинган. Ва энг охирги суратда, менинг каравотим тагидан чиқиб келаётган қўллар аниқ кўриниб турарди. Бугун тунда телефонимни "видео ёзиш" режимига қўйиб ухладим. Эрталаб видеони кўрдим-у, юрагим тўхтаб қолай деди. Видеода... Дахшат... 👇👇👇

ани қўймади. Йўлда давом эта бошладик. Раҳим иккимиз сездирмай орқада қолиб, Қора зовга тушишга келишиб олдик. Секин-секин орқада қолиб, тош кавагига беркиниб олдик. Буни ҳеч ким сезмади. Болалар анча олислаб кетгач, иккаламиз орқага қайтиб, яна Қора зов бўйига келдик. Қўрқа-писа зовга қарай бошлаган эдим, Раҳим биқинимга туртди. — Анавиларни қара, зовга тушишяпти. — Ким? — деб зов тарафга алангладим. Қарасам, зовнинг нариги бўйидан тошдан-тошга ўтиб, бир йигит билан қиз пастга тушаётган экан. Улар бизни кўрмади. Мен Раҳимнинг қўлидан шартта тортдим, негадир яширинишимиз керакдай ўзимизни тош панасига олиб, ошиқ-маъшуқларни кузата бошладик. Раҳим йигитни таниди: — У Тов қишлоқдан, отамнинг жўраси Нурулло чўпоннинг ули Йўлчи ака-ку! — деб бошини чўзиб-чўзиб қараб қўйди. Раҳимнинг отаси ҳам чўпон бўлиб, у отасининг отига мингашиб, Тоғ қишлоққа кўп келган, бу ердаги одамларнинг кўпчилигини танирди. Йигит билан қиз бахт нашидасидан сармаст ҳолатда зовга эниб борарди. Қулайроқ жойда тўхтаб, тошга суянганича, қўлларидаги чўғдек тоғ лолаларини бир-бирларининг юзларига теккизиб ҳазиллашишарди. Пастда Қора зов ваҳимали ҳувиллар, Раҳим иккимиз тош панасидан мўралаганча, завқ ва ҳавас билан уларга термилиб турардик. Бир пайт қаршимиздаги баҳайбат қоя устида, ним пушти тусда гуллаган наъматаклар орасидан иккита каклик бараварига сайраб юборишди. Какликлар сайрашини эшитган қиз илкис ўша томонга қаради. Иккала каклик ҳам бир-бирига навбат бермай узоқ сайради. Биз ҳамон йигит билан қизга мўралаб турардик. Улар аста-секин пастлай бошлашди, йигит олдинда, қиз эса орқада бир нималар деб кулар, қўлидаги лолалар билан йигитнинг бошига оҳиста уриб қўярди. Улар Қора зовга етай деганда қиз чинқирганча пастга қулади. Қўлидаги алвон лолалар ҳар тарафга сочилиб кетди. Йигит турган жойида қотиб қолди. Сўнг ўзига келди-ю, тошдан-тошга сакраб ўтиб, қизнинг олдига югурди. Биз ҳам тошнинг панасидан чиқиб, сочлари тўзғиганича типирчилаётган қизга қараб турардик. У оёқларини ерга уриб, бошини кўтаришга ҳаракат қилар, лекин сира овози чиқмасди. Йигит унинг олдига етиб келгач, қизни кўтариб олди. Бир пасдан сўнг у қаттиқ ўкириб юборди. У «Энди мен нима қиламан?!» дея гоҳ ўзини қизнинг устига ташлар, гоҳ ерни муштлаб йиғларди. Йигитнинг овози тоғу-тошларга акс садо берарди. Мен қўрққанимдан дир-дир титрай бошладим. Раҳимнинг ҳам ранги оқариб кетди ва шу заҳоти «Буни ўқитувчимизга айтишимиз керак», дея югуриб кетдик. Аммо сира қадамимиз унмас, қўрқувданми, ҳаяжонданми, гоҳ мен, гоҳ Раҳим олдинга ўтиб кетар, оёғимиз салга тойиб йиқилиб тушар, яна туриб чопардик. Ниҳоят, синфдошларимизга Каптар ғорига чиқаверишдаги булоқ бўйида етиб олдик. Ям-яшил барг ёзган катта тут тагида ўқитувчимиз билан бирга синфдошларимиз уйларидан олиб келган егуликлар билан тамадди қилишаётган экан. Синф раҳбаримиз бизни кўриши биланоқ, уриша кетди: — Қаерда дайдиб юрибсизлар. Ҳаммани илҳақ қилиб ўлдирдиларинг! Шошмай туринглар, сизлар билан эртага мактабда гаплашаман. Қўрққаним учунми, тилим ҳеч айланмасди. Раҳим кўрганларимизни чала-чулпа қилиб гапириб берди. Воқеадан ҳамма хабар топди. Синф раҳбаримиз ва икки ўқитувчи тезда Қора зов тарафга йўл олди. Кун бўйи томоғимдан ҳеч нарса ўтмади, онам тайёрлаб берган егуликларни очиб ҳам қарамадим. Лола тергим ҳам келмади. Ўқитувчилар пешинга яқин қайтиб келишди. Йигит билан қиз Тоғ қишлоғидан эканлигини, бундан бир ҳафта олдин турмуш қуриб, бугун қишлоқ одатига кўра тоққа саёҳатга чиққанини, келинчак бошидан қаттиқ яраланиб, шу заҳоти жон берганини айтишди. Улар йигитнинг уйидагиларини воқеадан хабардор этишибди. Кеч тушиб, баҳор салқини сезила бошлаганида ортга қайтдик. Тоғ-тошлар оралаб келар эканмиз, негадир ҳамма жим эди. Кутилмаганда бир каклик тепамиздан учиб ўтди-да, тоғнинг нариги бетига бориб қўнди ва тошлар орасидан чўзиб-чўзиб сайрай бошлади. Энди унинг сайраши қулоғимга зов бўйида эшитганимдек ёқимли туйилмади. Энди у «Келинчак ўлди, келинчак ўлди», деяётгандек эди гўё. Раимқул СУЯРОВ

Қора зовга учган келинчак Бир пасдан сўнг у қаттиқ ўкириб юборди. У «Энди мен нима қиламан?!» дея гоҳ ўзини қизнинг устига ташлар, гоҳ ерни муштлаб йиғларди. Йигитнинг овози тоғу-тошларга акс садо берарди. Қор-музлари эриб, қўнғиртоб тус олган адоқсиз қир-адирлар яшилликка бурканган. Енгил шабададан тебранаётган майсаларнинг хушбўй ҳиди димоғларни қитиқлаб, кишига ҳузур бағишлайди. Офтоб қиздиргани сайин намиқиб ётган далалардан аёвсиз ҳовур кўтарилади. Олам ҳар қачонгидан-да мунаввар бўлиб кетгандек. Синфдошим Раҳим билан мактаб орқасидаги тепаликка чиқиб, узоқ-узоқларга тикиламиз. Ёруғликдан кўзларимиз қамашади. Қўнғироқ чалиниб, дарс бошланса ҳам ичкарига киргимиз келмайди. Сал наридаги қирда берилиб ўтлаётган, оналари бағрида ўйноқлаб чопаётган қўзичоғу улоқчаларга қўшилиб тентирагимиз, қир-адирлар узра шамолдай учгимиз келади… Шундай кунларнинг бирида кўклам ҳавосига тўйиб, беҳад шодланиб мактабга чопдик. Ўқитувчимиз аллақачон кириб, дарсни бошлаган экан. Кечикканимиз учун озроқ танбеҳ берди. Жойимизга бориб ўтирдик. Ўқитувчимиз секин ўрнидан турди-да, хуш кайфиятда гап бошлади: — Болалар, мана, кунлар ҳам исиб кетди. Эртага табиат қўйнига саёҳат уюштирамиз, тайёргарлик кўриб, эртароқ келинглар. Бу гапни эшитишимиз билан қийқириб юбордик. Қувончимиз ичимизга сиғмасди. Айни шу дамларни интиқлик билан кутаётгандик. Чунки ҳар йили кўкламда тоққа саёҳатга олиб чиқарди. Ўшанда мен олтинчи синфда ўқирдим. Бувамнинг оппоқ эшаги бор эди. Бўйи баланд бўлгани учун унга бировнинг ёрдамисиз мина олмасдим. Бунинг устига, ҳанги анчагина асов ҳам эди. Кўпинча охур олдига етаклаб келиб, бир сакраб миниб олардим. Дарс тугаб, уйга келгач, негадир мен ҳам ўқитувчимизга ўхшаб тоққа эшак миниб чиқмоқчи бўлдим. Кечга томон ҳангининг думи ва ёлини қўй қайчи билан қиртишлаб чиқдим. Ўзим тенги қитмирроқ бир боланинг айтишича, шундай қилсам, эшак ювош бўлиб қолармиш. Қаёқда дейсиз, ювош бўлиш ўрнига, кўрган одамнинг кулгисини қистатадиган ҳолга келди. Устига-устак, бундан бувам ҳам хабар топиб, мени роса койиди. Хуллас, ниятим амалга ошмади, ҳамма қатори саёҳатга пою-пиёда йўл оладиган бўлдим. Эртаси куни азонлаб уйғондим, онам халтачага майда-чуйда нарсалар солиб қўйган экан. Кун ёйилиб, офтоб қиздира бошлаганида йўлга тушдик. Хурсандчилигимизнинг чек-чегараси йўқ, ўқитувчига биримиз Каптар ғорини томоша қилгач, Қора зовни ҳам бориб кўришни айтсак, бошқамиз Рустам мерганнинг чорбоғидан Зиндон сойга ошиб ўтишни таклиф этардик. Қувноқ кайфиятда кетаётган ўқитувчимиз: “Улгурсак, ҳаммасига борамиз”, дея барчанинг фикрини маъқулларди. Катта-кичик, узун-қисқа сойликлардан иборат қишлоқ ортда қолиб, Ғиштбандга етиб келдик. Мана шу ердан тоғ бошланарди. Тоғнинг нариги томони Қора зов бўлса, тўғрида, икки тоғнинг ўртасидан туянинг ўркачидек бўртиб турган баланд қоялар остида Каптар ғори жойлашганди. Ундан ҳам нарида кичикроқ бир қишлоқча бор эди. Биз у томонга ўтишдан олдин тоғнинг орқа тарафидаги Қора зовни томоша қиладиган бўлдик. Аммо унгача анча йўл, баланд тоғни ошиб ўтиш зарур, бунинг устига, тоғнинг айрим жойларида эҳтиёт бўлмаса, оёқ тойиб, пастга қулаб кетиш ҳам ҳеч гап эмас. Шунинг учун ўқитувчимиз бизни ҳар қадамда тўхтатиб, хавфсизроқ жойлардан юришга ундарди. Биз эса қулоқ солмай, тошдан-тошга сакраб, юқорига кўтарилардик. Қора зовни томоша қилиш иштиёқи бизга сира тинчлик бермасди. Тоғнинг тепасида тош кам, барқ уриб ўсган ям-яшил майсаларнинг ёқимли ифори ён-атрофга таралар, кенг қулоч ёзган оч яшил тусдаги андизлар майин эсаётган шабададан гўё рақсга тушаётгандек енгил тебранарди. Тоғ ёнбағирлаб пастга, Қора зовга туша бошладик. Тоққа кўтарилишдан кўра пастга тушиш қийинроқ кечди. Шунинг учун ҳам жуда секинлик билан ҳаракат қилдик ва бир пасда тоғ этагига — Қора зов лабига етиб келдик. Бамисоли ғорни эслатувчи Қора зов уч томондан улкан қоялар билан ўралган бўлиб, бошидан охиригача қора-қўнғир тошлардан иборат эди. Қоялардан қараганда зов қоп-қора бўлиб кўринар, унга қарашга кишининг юраги бетламасди. Зов остида одам ўзини улкан ғор ичида тургандек ҳис этарди. Аммо ўқитувчимиз у ерга тушг