cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

АДВОКАТ 24

Сизнинг адвокатингиз. Ҳуқуқий масалалар. Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг. Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг! Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг. ☎️ Бизнинг телефон +998338342403

Show more
Advertising posts
7 511Subscribers
+2524 hours
-27 days
+11330 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViewsSharesViews dynamics
01
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ФАҚАТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛАРГА БЕРИЛАДИМИ ? ⚡️ САВОЛ; Ипотека кредити бўйича уй-жой сотиб олиш учун субсидия олмоқчи эдим, Танишларим субсидия фақат кам таъминланган оилаларга берилади дейишмоқда. Шу тўғрими ? ⚡️ЖАВОБ; Ўша танишларингиз нотўғри айтибди. Ҳукуматнинг 25.03.2020  йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун талабгор шахс ёки оила, уларнинг яшаш ҳудудига қараб ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2.7 барваридан 9,2 барваригача бўлган оралиқдаги маблағга эга бўлиши кераклиги кўрсатилган. (Шу миқдорларни ўзи бу турдаги субсидия фақат кам таъминланганларга берилмаслигини кўрсатиб турибди). ✏️ Субсидия асосида уй-жой олиш учун талабгорларнинг доимий пул келиб турадиган жойи бўлиши керак ва пул келиб турадиган жойини тасдиқлайдиган расмий хужжатини сўралган жойга тақдим қилиши керак. Талабгорлар энг камида бир ойда 2 646 000 сўмдан юқори миқдорда пул топа оладиган бўлиши керак. Субсидия асосида уй оламан деган оила даромад бўйича манашу талабларга ва юқоридаги низомнинг бошқа талабларига мос келган тақдирдагина субсидия билан уй олиб,— "Мен уйимни севаман, менга уйим ёқади, энди менга қизиғи йўқ, ким қанақа боқади, зато шахсий уйим бор, ижарага эмасман зор, сиз хам уй ҳоҳласангиз, хужжат топширинг такрор" деган қўшиқни айтиши мумкин... Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
1 67726Loading...
02
❗️ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТ ЎТАШ ВАҚТИДА ОЙЛИК ОЛИШЛАРИ МУМКИН 📄 Ҳукуматнинг 08.01.2024 йил кунги 11-сон қарори билан тегишли низом тасдиқланган ➖ Низомга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади. ❗️Амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади. ⚡️ Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади. ▪️Танловда қатнашиш учун талаба: 1) ➖ битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши; 2) ➖таълим йўналиши (мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши; 3) ➖Ўзбекистон резиденти бўлиши лозим. ✅ Амалиёт 1 ойдан 3 ойгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади. ✅ Танловни ғолиб талабаларининг амалиёти бўйича харажатлари 15 кун давомида тегишли тартибда қопланади. ➖ Бунда талабага БҲМнинг 2 баравари миқдорида иш ҳақи ва унга ҳисобланган ижтимоий солиқ тегишли ҳисобрақамига ўтказилади. ❗️Низом ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига таллуқли эмас. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
1 95517Loading...
03
❗️УЙ-ЖОЙГА МУХТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР АСОСИДА УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган. ⚡️Қарорга кўра, ❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг; 🟢 10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига; 🟢 90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади. ✏️ Бу дегани юқорида кўрсатилган тоифадаги хотин-қизларга олаётган уй-жойи учун 10% бошланғич бадал тўлаб берилади ва уй-жойнинг бошланғич тўловдан қолган қисми эса уларга 20 йил муддатга тижорат банкларининг имтиёзли ипотека кредити қилиб берилади. ➖ Шунингдек қарорда яна бир норма бор. Унга кўра, агар талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига унинг ипотека кредити тўлаб борилиши мумкин. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
2 85460Loading...
04
ҚАРЗНИ БЎЛИБ-БЎЛИБ ТЎЛАСА БЎЛАДИМИ? "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 32-моддасига кўра ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижрони қарздор тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақли. Ижро ҳужжатини ижро этиш кечиктирилган тақдирда, ижро этишни кечиктирган суд ёки бошқа орган томонидан белгиланган муддат ичида ижро ҳаракатлари амалга оширилишига йўл қўйилмайди. ❗️Қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган хатлов кечиктириш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган тақдирда кечиктириш муддатига олиб ташланади. Ижро ҳужжати бўлиб-бўлиб ижро этилган тақдирда, ижро ҳужжати уни бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган қисм ва муддатлар бўйича ижро этилади. Демак, бу ҳолатда МИБ ходими ёки қарздор ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
2 10910Loading...
05
❗️Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш НОҚОНУНИЙ Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш ноқонуний. Меҳнат кодексининг 160-моддасига асосан ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Бунда ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир. ❗️Ходим аризани ўз ташаббуси билан (ўз хоҳиши билан) ёзади. Агар иш берувчи аризани бошқа ҳар қандай усулда олса, унда ходимда ишга тикланиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Қаранг! Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 11-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилишга фақат ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиб, у ҳақиқатдан унинг меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги хоҳиш-истагини намоён этиши лозим. Бунда қарор 20-бандига кўра қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъий назар аризасини қайтариб олишга ҳақли. ✅ Шундай экан сизда аризани қайтариб олиш ҳуқуқи мавжуд. ❗️Ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқаришда эса иш берувчи телефондаги расмни эмас, аксинча аризанинг асл нусхасини олиши керак. Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу ташкилотдаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади (Қарор 21-банди). Бунда судларнинг эътибори, ходимни ариза ёзишга нафақат мажбурлаш, босим ёки тазйиқ ўтказиш, балки ходимда меҳнат муносабатларини тугатиш истаги бўлмай туриб, иш берувчи томонидан уни ариза ёзишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари ҳам қистов сифатида баҳоланиши лозимлигига қаратилган. ✅ Шунга кўра сиз бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим. Шуни ҳам айтиш керакки, мактабларда ўринбосарларини ишдан бўшатиш фақат иш берувчининг ваколатига тегишлидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сон Фармонига кўра умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилган. Яъни иш берувчи директор ҳисобланади. ❌ Шундай экан сизни ММТБ мудири ишдан бўшатиши яна бир асосга кўра ноқонунийдир.
2 84257Loading...
06
⚡️Rasman: Prezident maktablari ustozlarining oylik maoshiga 350% ustama to‘lanadi 🇺🇿 Prezident farmoniga ko‘ra: Prezident maktablarining mahalliy o‘qituvchilariga ularning tarif stavkasiga nisbatan 350 foiz miqdorida har oylik qo‘shimcha ustama to‘lash tartibi joriy etiladi. 👉 Bunda, ustama pedagoglar tomonidan quyidagi shartlarning barchasi bajarilgan taqdirda to‘lanadi: ➖ Kembridj (Cambridge Assessment International Education) xalqaro ta’lim dasturlari asosida dars beriladigan fanlarni o‘qitish bo‘yicha 3 ta (Introductory, Extension, Marking) kursni muvaffaqiyatli tugatish va bu haqida tegishli sertifikat olish; ➖ Prezident maktablarida kamida 1 yillik ish stajiga va chet tilini bilish bo‘yicha kamida C1 darajadagi yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega bo‘lish. ✅ @advokat24uz
2 76019Loading...
07
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик. Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради. Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇 @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva @Yuridik_yordam_24 га мурожаат қилинг.
48410Loading...
08
✅ СИЗ ПРОФЕССИОНАЛ ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? Ундай бўлса бизнинг хизматимиздан фойдаланишингиз мумкин. 🔔 Кўплаб талаб ва таклифларга кўра оилавий масалаларда давлат орган ва ташкилотларига ва судларга даъво ариза ва аризалар ёзиб бериш хизматини йўлга қўйганмиз. Хизматларимиз Ўзбекистон бўйича. ✅ судга ва тегишли ташкилотларга ариза, даъво ариза, шикоят ариза, илтимосномалар тайёрлаб, онлайн жўнатиб бериш; ✅ Алимент масалалари; ✅ шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш; ✅ юридик ҳуқуқий маслаҳатлар; ✅ оилавий низолар; ✅ фуқаролик низолар; ✅ маъмурий низолар; ✅ жиноий низолар; ✅ иқтисодий низолар; ✅ тадбиркорлик низолари; ✅ меҳнат низолари; ✅ ер ва уй- жой низолари 👉 Никоҳ давомидаги мол-мулк низолари бўйича, ажрим ва бошқа шу каби оилавий низолар бўйича @advokat24uzbot га мурожаат қилиб онлайн тартибда аризага буюртма беришингиз мумкин. Биз Сизларга қонуний асослантирилган ҳолда ариза тайёрлаб берамиз. Аризага буюртма бериш   👉@advokat24uzbot 👈
1 27210Loading...
09
Янги тартиб бўйича ер учаскаларини аукцион савдаларидан ютиб олинган тақдирда, ерга бўлган ижара ҳуқуқини ва ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш онлайн шаклда амалга оширилади. Хабарингиз бор ўтган куни Вазирлар маҳкамасининг 223-сонли қарори билан "Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисида" ги низом тасдиқланди. Мазкур низом билан ерлар онлайн танлов эмас балки аукцион савдолари орқали ижрага олиш мумкинлиги белгиланди. Низомда эътиборимни тортган бир жиҳат бу ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ жараён бўлди. Биринчи босқичда, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ижрочи томонидан ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси «E-ijara» АТда электрон ахборот алмашинуви орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмаларига юборилади. Иккинчи босқичда, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси асосида икки иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали ижрочига юборади. Учинчи босқичда, Ижрочи электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган куннинг ўзида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича реестрдан кўчирмани электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига «E-ijara» АТ орқали юборади. Аукцион ғолибига ерни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ жараённинг ҳаммаси автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
2 96519Loading...
10
Ер учаскасини ижарага бериш юзасидан 2024 1 майдан киритилаётган ўзгартиришлар.
2 39117Loading...
11
☎️Зўравонликка учраган аёл-қизлар қаерга мурожаат қилиши керак – муҳим контактлар Республикада зўравонликка учраган аёлларга ёрдам кўрсатувчи 10 дан ортиқ ташкилотлар бор. ▪️ИИВ Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ишонч рақами : 1259 ▪️Республика зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази : 1146 ▪️ИИВ ишонч телефони: 1102 ▪️ИИВ Хотин-қизлар билан ишлаш бошқармаси: +998 (71) 256-14-18 @advokat24uz
2 55438Loading...
12
❗️"ГАИ"дан келадиган жаримани тўламаса ҳам бўлади, қачонки... Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган ( рўйхат рақами № 2240) «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 69-бандига мувофиқ агар маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, ҳуқуқбузарнинг ишлаш, яшаш жойига ёки давлат ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ. к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. ❗️Бундан кўриниб турибдики, жарима солиш ҳақидаги қарор нусхаси МЖТК 309-1-моддасида белгиланган муддатда ҳуқуқбузарга етказилмаса, унда бу қарор ижрога қаратилмайди. Соддароқ айтганда, агар қарор нусхаси юборилмаган бўлса, унда жаримани тўламаса ҳам бўлади. ✅ Шунга кўра сиз ушбу жарималарни суд орқали бекор қилишингиз мумкин. ❗️Бунинг учун маъмурий судга жарима тайинлаш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ҳақида ариза беришингиз керак. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
3 17729Loading...
13
Алимент учун чет элга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартиби Алимент тўловчи айрим шахсларнинг бевосита даромад манбаи чет элга чиқиш, миграция билан боғлиқ. Бундай ҳолларда чет элга чиқишга қўйилган тақиқни алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент бўйича гаров шартномасини тузиш орқали олиб ташлаш мумкин. 1. Чет-элга чиқишга тақиқни қандай олиб ташлаш мумкин? Суд ёки МИБ томонидан алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин. Чет элга чиқишга тақиқни 2 та усул билан олиб ташлаш мумкин: 👉 алиментни олдиндан тўлаш; 👉 алимент бўйича гаров шартномасини тузиш. 2. Алиментнинг қанча даврини олдиндан тўлаш керак? Алимент олдиндан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга тўланиши керак. Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади. 3. Гаров шартномаси миқдори қанча? Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш ҳам мумкин ва бунда гаров қиймати БҲМнинг 250 баравари (85 млн сўм)дан кам бўлмаслиги лозим. Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин. 4. Кимга мурожаат қилиш керак? Алиментни олдиндан тўлаш ёки алиментни гаров билан таъминлаш учун ижро ҳужжатини берган фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилинади. Бунда судга ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза берилади. Ариза намуналарини бу ерда олиш мумкин. Аризага МИБ томонидан берилган алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома, давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарори илова қилиниши шарт. Алимент гаров билан таъминланганда эса гаров шартномаси ҳам илова қилиниши керак. Бундан ташқари, аризада алиментни ойма-ой тўлаб бориш учун тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар кўрсатилади (бошқа мамлакатга ташриф буюриш тўғрисида таклифнома, бошқа мамлакатда ишга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ва ҳ.к.). 5. МИБ маълумотномани қанча муддатда бериши лозим? Қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар миқдорини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини бериш тўғрисидаги ариза 7 иш кунида кўриб чиқилади. Ҳужжатларни қўшимча ўрганиш талаб этилганда ариза 15 иш кунида кўриб чиқилиши мумкин. Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддат давомида амал қилади, бу ҳақда қарорда кўрсатилади. 6. Гаров шартномаси қандай тузилади? Гаров шартномаси нотариал тартибда тасдиқланади. Шартноманинг намунавий нусхасини бу ердан олиш мумкин. Алимент 2 ойдан ортиқ муддатда тўланмаса, ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
2 48830Loading...
14
❗️ОТА ЁКИ ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ БЎЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ ? 📄 Оила кодексининг 81-моддасига кўра, ➖ Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан ундан таъминот олиш, шунингдек болали фуқаролар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлади. ❗️Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди. ✅ Ота ёки онаси ўзига нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бола, агар у фарзандликка олинган бўлмаса, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади, шунингдек ота ёки онаси ва бошқа қон-қариндошлари билан туғишганлик фактига асосланган барча мулкий ҳуқуқларини, жумладан мерос олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. ✅ Болани ота ёки онасига беришнинг имконияти бўлмаган ёки ота-онанинг ҳар иккаласи ҳам ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда, бола васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига олиб берилади. ❗️Ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда болани фарзандликка олишга улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган кундан кейин камида олти ой ўтгач йўл қўйилади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
2 51218Loading...
15
❗️БОЛАЛАРНИНГ ТАЪМИНОТИ УЧУН ҚИЛИНАДИГАН ҚЎШИМЧА ХАРАЖАТЛАРДА ОТА-ОНА БИРДЕК ИШТИРОК ЭТИШИ ШАРТ! 📄 Оила кодексининг 103-моддасига асосан, ➖Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт. ➖Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота ёки онадан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин. ✏️ Савол туғилиши мумкин, масалан қандайдир сабаб билан эр-хотин бирга яшамайди ва ота боласига алимент тўлайди. Агар алимент олаётган бола касал бўлиб қолса алимент тўлаётган ота болага алиментдан ташқари яна қўшимча моддий ёрдам бериши керакми деб. Ха, бундай ҳолатда ота болага қўшимча моддий таъминот бериши керак. Чунки юқоридаги нормада қўшимча харажатлар учун дейилмоқда. Алимент эса қўшимча харажатлар учун тўланмайди. Нафақат ота, она хам боланинг қўшимча харажатлари учун ота билан бирдек масъул. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
2 94027Loading...
16
Телеграм бот орқали фирибгарларга пулимни олдириб қўйдим, энди нима қилсам бўлади? ❗️Ҳурматли фуқаро бу вазиятда зудлик билан туман прокуратурасига ариза беришингиз лозим. Бунда ўша шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши очилади. ❕Лекин бир нарсани эътиборга олиш керак. Прокуратура ёки бошқа органлар ўша шахсларни аниқлай олсагина жавобгарлик чораси қўлланилади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
2 9236Loading...
17
Судья бирон бир кишига маслаҳат беришга ҳақли эмас Судьянинг тарафлар вакиллари, шунингдек, бошқа шахслар билан ишларни муҳокама қилиши унинг беғаразлигини шубҳа остига қўяди ва шунинг учун бунга йўл қўйилмайди. Судья фақат маслаҳатхонада ишни муҳокамасида қатнашганда уни мазмунан ҳал қилишга доир фикрини билдиради. Судья, шунингдек, муайян ишни ҳал қилиш бўйича бирон бир кишига маслаҳат беришга ва ўз фикрини билдиришга ҳақли эмас, чунки келгусида бу иш унинг ҳал этиш доирасида бўлиб қолиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қўшма қарорининг 8-банди Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
2 76013Loading...
18
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик. Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради. Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇 @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva @Yuridik_yordam_24 га мурожаат қилинг.
9278Loading...
19
❗️Мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг маоши оширилади ❗️ 2024-йил 1-июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
5 911146Loading...
20
❗️Диққат: Телеграмнинг «Plus» иловасини янгиламанг Телеграмни «Plus» иловасининг сўнги янгиланишда муаммо юзага келди. Иловага киришни иложи бўлмай қолади. Бу ҳақида кўплаб фойдаланувчилар хабар бермоқда. «Plus» иловаси дастурчиларига муаммо ҳақида хабар топилган ва тез орада тузатилади. Яқинларингизга ҳам юбориб огоҳлантириб қўйинг. 👉🏻 @advokat24uz
4 00131Loading...
21
❗️СУБСИДИЯ НИМА ДЕГАНИ ? ✅ СУБСИДИЯ лотинча. subsidium — ёрдам, нафақа, қўллаб-қувватлаш деган маънони англатади.  ✅ СУБСИДИЯ—давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар маблағлари ёки махсус фондлардан жисмоний ва юридик шахсларга, маҳаллий органларга, бошқа давлатларга бериладиган пул маблағи ёки натура шаклидаги ёрдам хисобланади. ✅ Субсидия давлат томонидан ҚАЙТАРИБ ОЛМАСЛИК ШАРТИ БИЛАН ажратилади. ✏️ Уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш учун бериладиган субсидия хам, тадбиркорларга бериладиган субсидия хам, умуман, хар қандай йўналишга ажратиладиган субсидия хам қайтариб олинмайди. Субсидия қайтариб олинадиган субсидиялар ва қайтарилиши шарт бўлмаган субсидияларга бўлинмайди. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
3 88934Loading...
22
#onlayn_NKT Yirik savdo tarmoqlarida sotilayotgan eng muhim iste’mol tovarlarining o‘rtacha narxi* O'rtacha xarajatlarni hisoblash uchun Soliq qo'mitasi onlayn-nazorat kassa texnikalari orqali sotilgan mahsulotlarning narxlari to‘g‘risidagi ma’lumotlardan foydalanadi. Joriy yilning I choragida asosiy iste’mol mahsulotlarning o‘rtacha narxi: ▪️mol goʻshti (kg) – 74 480 soʻm; ▪️qoʻy goʻshti (kg) – 83 726 soʻm ▪️tovuq goʻshti (kg) – 42 950 soʻm; ▪️kungaboqar yogʻi (1 litr) – 19 900 soʻm; ▪️guruch (kg) – 23 000 soʻm; ▪️tuxum (30 dona) – 24 989 soʻm; ▪️un (kg) – 15 700 soʻm; ▪️shakar (kg) – 15 000 soʻm; ▪️kartoshka (kg) – 5 490 soʻm; ▪️piyoz (kg) – 4 018 soʻm. *1 ta tovarning oʻrtacha narxi mediana asosida aniqlangan. Mediana - bu raqamlar to‘plamining o‘rtasi bo‘lgan raqam, yaʼni raqamlarning yarmi medianadan kattaroq qiymatlarga ega va raqamlarning yarmi medianadan kichikroq qiymatlarga ega. @advokat24uz
2 3194Loading...
23
Суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва уларнинг миқдорларини камайтириш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 133-моддасига кўра давлат божини тўлашни кечиктиришга қонунчиликда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги 14-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 11-бандига асосан ФПК 133-моддасига асосан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсдан давлат фойдасига ундириладиган суд харажатларини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки миқдорини камайтириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга қурби етмаслиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни (масалан, иш ҳақи (даромади), банкда маблағлари мавжудлиги, унинг эгалигида бўлган мулклар ҳақидаги маълумот, вояга етмаган фарзандлари, бошқа боқимандалари борлиги ва ҳ.к. тўғрисидаги маълумотларни) текшириши лозим. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
3 31920Loading...
24
Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.
4 04421Loading...
25
Ассалому алайкум! Бир саволим бор эди. ОТМ талабаларига ҳам декрет таътили ва пули бериладими? Агар берилса қандай имтиёзлари бор. Шу масалада ёрдам керак эди. 👉 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сон қарорига 1-ИЛОВА “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисида” низом Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш ва академик таътилдан сўнг уларнинг ўқишини давом эттириш тартибини белгилайди. 👉 Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин: ҳарбий хизматни ўташ учун; саломатлигини тиклаш учун; ҳомиладорлик ва туғиш учун; болаларни парвариш қилиш учун; оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун. ❗️Сизга доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси асосида ОТМ томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига (Меҳнат кодекси 404-405-моддалари) академик таътил берилиши мумкин. 📌Ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун академик таътилда бўлган талабалар камида кейинги ўқув йилининг талаба томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган семестри бошланиши муддатига ўқишга қайтиши мумкин. ❌Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди. ⚠️P.S. Агар талаба меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган бўлса, иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. Агар талаба ҳеч қаерда ишламай, фақат ўқиётган бўлса унга декрет пули тўланмайди. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
3 08411Loading...
26
Йўл транспорт ҳодисаларида хайдовчини жавобгарликка тортиш масаласи (Жиноят Кодекси 266-моддаси билан) Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 26.06.2015-йилда қабул қилинган "Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги 10-сонли қарорининг 9-бандига мувофиқ, йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини текширишда йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг қайси бандлари бузилганлигини ва улардан қайсилари Жиноят Кодексининг 266-моддасида назарда тутилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлганлигини аниқлаш зарур. Йўл ҳаракати қоидалари икки ёки ундан ортиқ йўл ҳаракати иштирокчиси томонидан бузилган ҳолларда, ЖК 266-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик фақат транспорт воситасини бошқариш борасидаги ҳаракатлари мазкур моддада кўрсатиб ўтилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлган ҳайдовчидагина келиб чиқади. Яъни йўловчиларнинг вафоти ҳайдовчининг айби билан юз берган бўлсагина у айбдор деб топилади. Автоалокатда ҳайдовчининг айби борлиги, у йўл қоидасини бузган ёки бузмаганлигини аниқлаш учун, махсус билим талаб қиладиган масалаларни йўл-транспорт ҳодисаси хусусиятларидан (транспорт воситалари ҳаракатланиш тезлиги, ҳайдовчида йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун техник имконият бор-йўқлиги, йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ҳаракатларининг “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларига мувофиқлиги) келиб чиқиб, аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси тайинланиши лозим. Йўл-транспорт ҳодисасининг бошқа ҳолатларини аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси ҳал қиладиган масалалар билан бир қаторда суд-трассология ва бошқа экспертизаларга оид масалаларни қамраб олувчи комплекс экспертизалар тайинланиши мумкин. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
3 2267Loading...
27
Машинамга газ баллон ўрнатсам тех паспорт учун 2.7 млн тўлов қиламанми? Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғига иловада тасдиқланган Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар Ставкалари 7-1-бандига кўра электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 6,84 баравари  яъни 2 325 600 сўм тўлаш лозим. ❗️Шунга кўра сиз автотранспорт воситасига газ баллон ўрнатгандан кейин қайта рўйхатдан ўтказсангиз, унда БҲМ 6,84 баравари  яъни 2 325 600 сўм миқдорда тўлов тўлайсиз. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
3 35229Loading...
28
O‘quvchilarga stul ko‘targizib qo‘ygan o‘qituvchi ishi bo'yicha tergovga qadar tekshiruv boshlandi Ijtimoiy tarmoqlarda Jizzax viloyatidagi maktabda tahsil olayotgan 1-sinf o‘quvchilari stul ko‘tarib turganliklari aks etgan video tarqaldi. Shundan so‘ng Bolalar ombudsmani mazkur holatni o‘z kuzatuviga olganini ma’lum qildi. Hozirda mazkur holat yuzasidan IIB tomonidan tergovga qadar tekshiruv harakatlari boshlangani aytildi. @advokat24uz
3 49910Loading...
29
"Нехиа 3" ва "Кобальт" русумли автомобилларга мобиль радарлар ўрнатилгани ҳақида ҳайдовчилар огоҳлантирилиши шартми? Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра 5.41 (Фото ва видео қайд этиш) йўлларда автомобиль ҳайдовчилари Қоидалар талабига риоя этиши электрон қурилмалар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгисидир. Ушбу йўл белгиси Қоидалар талабига риоя этилиши стационар электрон қурилмалар орқали назоратга олинган жойларга ўрнатилади. Қоидаларга асосан 5.43 (Радар) йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгисидир. Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилади. ❗️Шунингдек, вилоят, туман, шаҳарлар бошланадиган жойлардаги кўча ва йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ўрнатилиши мумкин. Демак, "Нехиа 3" ва Кобальт русумли автомобилларга ўрнатилган мобиль радарлар стационар яъни жойидан қўзғалмайдиган махсус техника воситаларига кирмайди. Чунки уларни бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчириш мумкин. 5.43. йўл белгиси эса йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдиради ва ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилиши шарт! ❗️Лекин Йўл ҳаракати Қоидаларида ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ушбу белги ўрнатилиши мумкин дейилган. Бу дегани хоҳласа ўрнатишади хоҳламаса йўқ. Демак, "Нехиа 3" ва Кобальт русумли автомобилларга ўрнатилган мобиль радарлар борлиги ҳақида огоҳлантиришлари уларнинг ихтиёрида экан. Огоҳлантиришмаса ҳам қонуний бўлаверади. Шу сабабли йўлларда ҳаракат тезлигини белгиланган меъёрдан оширманг! Зеро, йўл қоидаси умр фойдаси. ✅Эслатиб ўтамиз, бизнинг канал орқали барча юридик ҳужжатларга, шунингдек юқоридаги даъво аризасига ҳам буюртма қилишингиз мумкин Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
3 18519Loading...
30
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик. Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради. Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇 @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva @Yuridik_yordam_24 га мурожаат қилинг.
5254Loading...
31
⚡️ Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида келмаса бекор бўлади      🔹 Қонун лойиҳаси билан автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
3 14322Loading...
32
Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади Жиноят кодексининг 141³-моддасига кўра, шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
3 47032Loading...
33

10Loading...
34

35
Йигит қизга қилган тўй ҳаражатини қайтариб олиши мумкинми? ❗️Бу вазиятда синглингиз пулни қайтармасликка ҳақли. Негаки ҳуқуқий жиҳатдан ўша йигит пулларни синглингизга ҳадя қилган. Фуқаролик кодексининг 502-моддасидаа ҳадя қилувчи ҳадя олувчига ашёни текинга мулк қилиб бериши ёки бериш мажбуриятини олиши ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилиши ёинки озод қилиш мажбуриятини олиши ҳадя сифатида қайд этилган. Сизлардаги ҳолатда ҳам айнан ҳадянинг конструксияси қўлланилган. Яъни йигит маълум миқдордаги маблағни синглингизга ҳадя қилган. Ундан ташқари улар ўртасида қонуний никоҳ қайд этилгандан бошлаб уларнинг биргаликдаги олган даромадлари Оила кодексининг 23-моддасига асосан уларнинг умумий мулки ҳисобланади. Ушбу кодекс 24-моддасига асосан улар умумий мулкдан фойдаланишда, уларни тассаруф этишда (сарфлашда) тенг ҳуқуқлидир. Юқоридаги қоидаларга кўра синглингиздан унга берилган пуллар қайтарилмайди. Уларнинг ҳар иккиси ҳеч қандай низосиз (бизнингча, улар ўртасида низо мавжуд. Пулларни қайтариш ҳақидаги масала ҳам низо) биргаликда ФҲДЁга ариза берган тақдирда Оила кодексининг 42-моддасига асосан ФҲДЁ улар ўртасидаги никоҳни бекор қилади. Соддароқ айтганда улар ЗАГС орқали ажрашишлари мумкин. Лекин бизнингча йигит пулни қайтариш ҳақида талаб билан қатъий туриб олса, ФҲДЁ улар ўртасида низо мавжудлиги сабабли никоҳни бекор қилмайди. Бундай ҳолатда никоҳ суд томонидан бекор қилинади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
3 35021Loading...
36
"Нехиа 3" ва "Кобальт" русумли автомобилларга мобиль радарлар ўрнатилгани ҳақида ҳайдовчилар огоҳлантирилиши шартми? Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра 5.41 (Фото ва видео қайд этиш) йўлларда автомобиль ҳайдовчилари Қоидалар талабига риоя этиши электрон қурилмалар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгисидир. Ушбу йўл белгиси Қоидалар талабига риоя этилиши стационар электрон қурилмалар орқали назоратга олинган жойларга ўрнатилади. Қоидаларга асосан 5.43 (Радар) йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгисидир. Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилади. ❗️Шунингдек, вилоят, туман, шаҳарлар бошланадиган жойлардаги кўча ва йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ўрнатилиши мумкин. Демак, "Нехиа 3" ва Кобальт русумли автомобилларга ўрнатилган мобиль радарлар стационар яъни жойидан қўзғалмайдиган махсус техника воситаларига кирмайди. Чунки уларни бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчириш мумкин. 5.43. йўл белгиси эса йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдиради ва ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилиши шарт! ❗️Лекин Йўл ҳаракати Қоидаларида ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ушбу белги ўрнатилиши мумкин дейилган. Бу дегани хоҳласа ўрнатишади хоҳламаса йўқ. Демак, "Нехиа 3" ва Кобальт русумли автомобилларга ўрнатилган мобиль радарлар борлиги ҳақида огоҳлантиришлари уларнинг ихтиёрида экан. Огоҳлантиришмаса ҳам қонуний бўлаверади. Шу сабабли йўлларда ҳаракат тезлигини белгиланган меъёрдан оширманг! Зеро, йўл қоидаси умр фойдаси. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
3 99225Loading...
37
⚡️2024 йил 1 майдан аҳоли учун белгиланган электр энергияси ва табиий газ тарифлари @advokat24uz
4197Loading...
38
#Тезкор Ўқитувчилар учун хушхабар! Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг топшириғи билан: Умумтаълим муассасаларида “Табиий фан“, «Тарбия» ва «Информатика ва ахборот технологиялари» фанларини бошланғич синфларда «Бошланғич таълим» ўқитувчилари, “Табиий фан“ни 5-6-синфларда эса «География», «Биология» ва «Физика» ўқитувчилари, 5-11-синфларда «Тарбия» фанини, Тарих, Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ мутахассислигига эга фан ўқитувчилари дарс ўтишларига: “Табиий фан“ ва «Тарбия» фанидан дарс бераётган бошланғич таълим, шунингдек, физика, география, биология, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан амалдаги малака тоифаларига мос равишда ҳақ тўланишига розилик берилди.
3 46646Loading...
39
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик. Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради. Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇 @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva @Yuridik_yordam_24 га мурожаат қилинг.
1 2613Loading...
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ФАҚАТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛАРГА БЕРИЛАДИМИ ? ⚡️ САВОЛ; Ипотека кредити бўйича уй-жой сотиб олиш учун субсидия олмоқчи эдим, Танишларим субсидия фақат кам таъминланган оилаларга берилади дейишмоқда. Шу тўғрими ? ⚡️ЖАВОБ; Ўша танишларингиз нотўғри айтибди. Ҳукуматнинг 25.03.2020  йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун талабгор шахс ёки оила, уларнинг яшаш ҳудудига қараб ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2.7 барваридан 9,2 барваригача бўлган оралиқдаги маблағга эга бўлиши кераклиги кўрсатилган. (Шу миқдорларни ўзи бу турдаги субсидия фақат кам таъминланганларга берилмаслигини кўрсатиб турибди). ✏️ Субсидия асосида уй-жой олиш учун талабгорларнинг доимий пул келиб турадиган жойи бўлиши керак ва пул келиб турадиган жойини тасдиқлайдиган расмий хужжатини сўралган жойга тақдим қилиши керак. Талабгорлар энг камида бир ойда 2 646 000 сўмдан юқори миқдорда пул топа оладиган бўлиши керак. Субсидия асосида уй оламан деган оила даромад бўйича манашу талабларга ва юқоридаги низомнинг бошқа талабларига мос келган тақдирдагина субсидия билан уй олиб,— "Мен уйимни севаман, менга уйим ёқади, энди менга қизиғи йўқ, ким қанақа боқади, зато шахсий уйим бор, ижарага эмасман зор, сиз хам уй ҳоҳласангиз, хужжат топширинг такрор" деган қўшиқни айтиши мумкин... Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Show all...
👍 3😁 3 2😢 1
❗️ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТ ЎТАШ ВАҚТИДА ОЙЛИК ОЛИШЛАРИ МУМКИН 📄 Ҳукуматнинг 08.01.2024 йил кунги 11-сон қарори билан тегишли низом тасдиқланган ➖ Низомга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади. ❗️Амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади. ⚡️ Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади. ▪️Танловда қатнашиш учун талаба: 1) ➖ битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши; 2) ➖таълим йўналиши (мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши; 3) ➖Ўзбекистон резиденти бўлиши лозим. ✅ Амалиёт 1 ойдан 3 ойгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади. ✅ Танловни ғолиб талабаларининг амалиёти бўйича харажатлари 15 кун давомида тегишли тартибда қопланади. ➖ Бунда талабага БҲМнинг 2 баравари миқдорида иш ҳақи ва унга ҳисобланган ижтимоий солиқ тегишли ҳисобрақамига ўтказилади. ❗️Низом ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига таллуқли эмас. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Show all...
❗️УЙ-ЖОЙГА МУХТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР АСОСИДА УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган. ⚡️Қарорга кўра, ❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг; 🟢 10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига; 🟢 90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади. ✏️ Бу дегани юқорида кўрсатилган тоифадаги хотин-қизларга олаётган уй-жойи учун 10% бошланғич бадал тўлаб берилади ва уй-жойнинг бошланғич тўловдан қолган қисми эса уларга 20 йил муддатга тижорат банкларининг имтиёзли ипотека кредити қилиб берилади. ➖ Шунингдек қарорда яна бир норма бор. Унга кўра, агар талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига унинг ипотека кредити тўлаб борилиши мумкин. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Show all...
👍 6
ҚАРЗНИ БЎЛИБ-БЎЛИБ ТЎЛАСА БЎЛАДИМИ? "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 32-моддасига кўра ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижрони қарздор тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақли. Ижро ҳужжатини ижро этиш кечиктирилган тақдирда, ижро этишни кечиктирган суд ёки бошқа орган томонидан белгиланган муддат ичида ижро ҳаракатлари амалга оширилишига йўл қўйилмайди. ❗️Қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган хатлов кечиктириш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган тақдирда кечиктириш муддатига олиб ташланади. Ижро ҳужжати бўлиб-бўлиб ижро этилган тақдирда, ижро ҳужжати уни бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган қисм ва муддатлар бўйича ижро этилади. Демак, бу ҳолатда МИБ ходими ёки қарздор ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Show all...
❗️Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш НОҚОНУНИЙ Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш ноқонуний. Меҳнат кодексининг 160-моддасига асосан ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Бунда ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир. ❗️Ходим аризани ўз ташаббуси билан (ўз хоҳиши билан) ёзади. Агар иш берувчи аризани бошқа ҳар қандай усулда олса, унда ходимда ишга тикланиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Қаранг! Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 11-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилишга фақат ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиб, у ҳақиқатдан унинг меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги хоҳиш-истагини намоён этиши лозим. Бунда қарор 20-бандига кўра қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъий назар аризасини қайтариб олишга ҳақли. ✅ Шундай экан сизда аризани қайтариб олиш ҳуқуқи мавжуд. ❗️Ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқаришда эса иш берувчи телефондаги расмни эмас, аксинча аризанинг асл нусхасини олиши керак. Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу ташкилотдаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади (Қарор 21-банди). Бунда судларнинг эътибори, ходимни ариза ёзишга нафақат мажбурлаш, босим ёки тазйиқ ўтказиш, балки ходимда меҳнат муносабатларини тугатиш истаги бўлмай туриб, иш берувчи томонидан уни ариза ёзишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари ҳам қистов сифатида баҳоланиши лозимлигига қаратилган. ✅ Шунга кўра сиз бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим. Шуни ҳам айтиш керакки, мактабларда ўринбосарларини ишдан бўшатиш фақат иш берувчининг ваколатига тегишлидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сон Фармонига кўра умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилган. Яъни иш берувчи директор ҳисобланади. ❌ Шундай экан сизни ММТБ мудири ишдан бўшатиши яна бир асосга кўра ноқонунийдир.
Show all...
👍 9
⚡️Rasman: Prezident maktablari ustozlarining oylik maoshiga 350% ustama to‘lanadi 🇺🇿 Prezident farmoniga ko‘ra: Prezident maktablarining mahalliy o‘qituvchilariga ularning tarif stavkasiga nisbatan 350 foiz miqdorida har oylik qo‘shimcha ustama to‘lash tartibi joriy etiladi. 👉 Bunda, ustama pedagoglar tomonidan quyidagi shartlarning barchasi bajarilgan taqdirda to‘lanadi: ➖ Kembridj (Cambridge Assessment International Education) xalqaro ta’lim dasturlari asosida dars beriladigan fanlarni o‘qitish bo‘yicha 3 ta (Introductory, Extension, Marking) kursni muvaffaqiyatli tugatish va bu haqida tegishli sertifikat olish; ➖ Prezident maktablarida kamida 1 yillik ish stajiga va chet tilini bilish bo‘yicha kamida C1 darajadagi yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega bo‘lish. ✅ @advokat24uz
Show all...
👍 1
Repost from АДВОКАТ 24
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик. Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради. Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇 @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva @Yuridik_yordam_24 га мурожаат қилинг.
Show all...
👍 5
Repost from АДВОКАТ 24
✅ СИЗ ПРОФЕССИОНАЛ ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? Ундай бўлса бизнинг хизматимиздан фойдаланишингиз мумкин. 🔔 Кўплаб талаб ва таклифларга кўра оилавий масалаларда давлат орган ва ташкилотларига ва судларга даъво ариза ва аризалар ёзиб бериш хизматини йўлга қўйганмиз. Хизматларимиз Ўзбекистон бўйича. ✅ судга ва тегишли ташкилотларга ариза, даъво ариза, шикоят ариза, илтимосномалар тайёрлаб, онлайн жўнатиб бериш; ✅ Алимент масалалари; ✅ шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш; ✅ юридик ҳуқуқий маслаҳатлар; ✅ оилавий низолар; ✅ фуқаролик низолар; ✅ маъмурий низолар; ✅ жиноий низолар; ✅ иқтисодий низолар; ✅ тадбиркорлик низолари; ✅ меҳнат низолари; ✅ ер ва уй- жой низолари 👉 Никоҳ давомидаги мол-мулк низолари бўйича, ажрим ва бошқа шу каби оилавий низолар бўйича @advokat24uzbot га мурожаат қилиб онлайн тартибда аризага буюртма беришингиз мумкин. Биз Сизларга қонуний асослантирилган ҳолда ариза тайёрлаб берамиз. Аризага буюртма бериш   👉@advokat24uzbot 👈
Show all...
👍 3🤔 1