683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга чиқдилар ва: Омин, омин, омин, дедилар. Айтилдики:
- Ё Расулаллоҳ! Сиз минбарга чиқаётиб: Омин, омин, омин, дедингиз? Айтдилар:
- Жибрил олдимга келди ва:
Ким Рамазон ойига етишса-ю, у мағфират қилинмаса, ўтга киради ва Аллоҳ уни Ўзидан узоқ қилибди, деб: Омин, денг, деди: Омин, дедим.
Ким ота-онаси бўлиб ёки улардан бири бўлса, уларга яхшилик қилиб олмаган бўлса, кейин улар вафот топиб ўтиб кетса, ўтга киради ва Аллоҳ уни Ўзидан узоқ қилибди, деб: Омин, денг, деди: Омин, дедим.
Кимнинг олдида сиз зикр қилинсангиз-у, сизга ўлиб кетса ҳам, саловат айтмаса, ўтга киради ва Аллоҳ уни Ўзидан узоқ қилибди, деб: Омин, денг, деди: Омин, дедим.
© Ровийлар: Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон, Табароний, Абу Яъло, Байҳаққий. Шайх Албоний саҳиҳ, деганлар.
683
Савол: Ассалому алайкум. Сиздан закот ҳакида сўрамоқчи эдим. Бокувчиси йуқ оилаларга берса буладими? Умуман олганда Закотни кимларга бериш мумкин?
Жавоб: Ва алайкумуссалам. Алҳамдулиллаҳ...
- Закот олувчилар, яъни закот аҳли Қуръони каримда айтилган, улар саккиз тоифа: «Садқалар фақатгина: фақирлар, мискинлар, унга (закот тарқатишга масъул бўлган) ишчилар, улар (яъни Исломга моиллиги бўлган кишилар) нинг қалбларини(Исломга) боғлаб қўйиш, бўйин-озод қилиш (қуллар ёки зиндонбанд мўминларни), қарздор кишилар, Аллоҳ йўлидагилар ва йўловчилар учундир». (Тавба: 60). Манашу саккиз тоифадан бўлган кишиларга закот берса бўлади, албатта.
- Оятдаги «Садақалардан» мурод: Исломнинг учинчи рукни Закотдир.
- Оятдаги тартибга келсак, у ғолибан закот, садақага муҳтожлар шу тартибда бўлгани учун айтилган, лекин баъзида муҳтожроқ кишилар тартибга кўра эмас, балки зарурат, эҳтиёжга қараб ҳар хил бўлиши тез-тез учраб туради. Шунга кўра тартиб эмас, фойда зарардаги маслаҳатга қаралади.
Боқувчиси йўқ кишилар, оилалар гоҳида закотга эҳтиёжли бўлмайди, яъни баъзан закот аҳлидан бўлмаслиги мумкин, ўзларига тўқ бўлиши мумкин. Лекин боқувчиси йўқдан мурод, камбағал фақир, ёки куни зўрға ўтадиган мискин бечора бўлса.. ёки қарздор ва ҳаказо закот аҳлидаги сифатлар топилсагина; ўша боқувчиси йўқ бўлган оилалар, кишилар, заиф-заифалар ҳам закотга ҳақли бўлади.
Валлоҳу аълам.
© Умар Шоҳир
® Risolat
683
ОЙ ТЎЛДИ
- Алҳамдулиллаҳ... Сўнгра:
🌕 Мана ой ҳам тўлди! Тўлин ойга боқинг..
🌖🌗🌘 Тўлишгандан кейин камайиб нуқсонга қараб кетиш ҳам бор, албатта!
🌗 Рамазон ойининг ўн беш куни қолди, ҳеч сусткашлик қилманглар, ғайрат отига маҳкам мининглар; дуо қилинглар, Аллоҳ таоло ҳаммамизни кечирсин, Динида собит қадам қилсин, зулмни кўтарсин, мазлумларга ёрдам берсин... омин, денглар.
🌙 Ким Рамазон ойи кириб келганида, унинг истиқболига чиройли чиқиб кутиб олмаган бўлса, видовлашувга яхшироқ ҳозирлик кўриб қйўсин, хайрлашишда соғиниб, соғинтириб кузатсин, то келаси сафар истиқболига чопиб чиқсин.., соғинч билан қучиб учрашингки - ҳар сафар видолашувни ҳам зўр қилинг!
t.me/risolat_net
683
МУСТАЖОБ ВАҚТ:
Салафлардан бири айтдики: Кимнинг жумъа куни тўғри ўтса, қолган ҳафтаси ҳам тўғри истиқомтда бўлади.
Солиҳлардан бири айтади: Жумъа куни Аллоҳга аср ва шом орасида бирор дуо қилган бўлсам, албатта Раббим менга уни ижобат қилган!
Салафлар ва жумъа кунинг аср намози:
- Товус ибн Кийсон раҳимаҳуллоҳ агар жумъа кунида аср намозини ўқиб бўлсалар, қиблага юзланиб олиб, то қуёш ботгунича бирор кишига гапирмас эди. (Тариху Восит).
- Муфаззал ибн Фузола раҳимаҳуллоҳ жумъа кунида аср намозини ўқиб бўлсалар, масжид чеккасида бир ўзи қоларди, то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди. (Ахборул қудоти).
- Саъид ибн Жубаир раҳимаҳуллоҳ агарда аср намозини ўқисалар, то қуёш ботгунича бирор кишига гапирмас эди, (яъни дуо билан банд бўлардилар). (Ибнул Қоййим, "Зодул маъод", 1/283).
Ихлос билан дуо қилишнинг фазли:
- Сомт ибн Бистомнинг кўзлари кўрмай қолди, шунда биродарлари жумъа куни аср вақтида ўтириб олишиб дуо қила бошладилар, қуёш ботишидан олдин акса ура-ура кўз кўриши қайтди. (Тариху Дамашқ).
- Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: У вақт (яъни дуо ижобат бўладиган вақт), асрдан кейин охирги вақтидир. У вақтни барча тоифадагилар қадрлардилар. (Ибнул Қоййим, "Зодул маъод", 1/483).
Муборак Жумъа куни хайрли ўтсин!
Risolat каналига аъзо бўлинг!
683
КАТТА СЎРОҚ:❓
Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Ибн Аббос розиаллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади:
Намозда - Аллоҳга осийилик қилишдан қайтарувчи, зажр қилувчи (хусусият) бор. Кимни агар намози фаҳш-бузуқлик ва мункардан қайтармаса, унинг намози фақатгина Аллоҳдан узоқлашишни зиёда қилибди холос!
© (Аҳмад, «Зуҳд», 881. Табароний, «Кабир», 8465. Табарий, «Тафсир», 20/155. Ибн Аби Ҳотим, «Тафсир», 8190. Санади саҳиҳ).
Энди бенамоз қаерда турибди?! Бенамознинг Аллоҳга ҳеч қандай яқинлиги йўқ, чунки у: дунёдаги энг улуғ мақом намоз мақомидан юз ўгирди, Аллоҳга энг яқин ҳолат сажда қилишдан бош тортди, энг муқаддас қибладан юз ўгирди...
Қандай Аллоҳ уни Ўзига яқин кўрсин? Осий, гуноҳдан тийилмас намоз қилувчини Ўзига яқин билмас экан ахир?!
• Кўзни очинг эй бенамоз?!
• Кўзни очинг эй осий?!
Кеч бўлса аттанг, аттанг, бўлур!!
Аллоҳ таоло бенамозларни намозга қайтарсин, осий намозхонларни тақвога қайтарсир, омин. Бизларни ҳам намозларимиз тақвога буюрсин, фаҳш, мункар ишлардан сақласин, қайтарсин - то Аллоҳ Ўзига яқин бандалардан қилсин, омин!
Risolat каналига аъзо бўлинг, кузатинг, улашинг!
683
ТУҒЁН - халқ уйғонишидан, қалб кўзлари очилишидан қўрққанича бошқа нарсадан қўрқмайди.
Тўғри тушунчани берувчи, фикр уйғонишига чақирувчини ёмон кўрганича бошқасини шунча ёмон кўрмайди.
Уйғониш арафасида турганларни ичидан қимирлатиб уйғотиб юборадиганлардан қўрқиб емирилганидек, бошқасидан шунчалик қўрқиб емирилмайди.
© Саид ҚУТБ
® Risolat
683
Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан, айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- «Менга дўзах кўрсатилди, ўша кунги манзарадан ёмонроғини ҳеч кўрмаганман, (хунук, жирканч, даҳшат эди). Ва, унинг аксар аҳлини - аёлларлигини кўрдим». Шунда:
- Нима сабаб, ё Расулуллоҳ? - деб сўрадилар. Айтдилар:
- «Куфрлари сабаб». Шунда:
- Аллоҳга кофир бўлишлари сабабми? - дейилди. Айтдилар:
- «Эрларига кофир бўладилар ва яхшиликка кофир бўладилар. Улардан бирига бутун умр яхшилик қилсангиз, сўнгра сиздан бир (ёқимсиз) нарсани кўрса: сендан ҳеч яхшилик кўрмадим, дейди». (Бухорий).
® Risolat
683
5. Лайлатул қадр кечасида айтиладиган дуо:
{اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي}
[Аллоҳумма иннака аъфуун туҳиббул аъфва фа аъфву аънний]. (Ибн Можа).
• Маъноси: Эй Аллоҳ, Сен афв қилгувчи Зотсан, афв этишни суясан, мени ҳам афв этгин.
Биз билан кузатиб боринг: t.me/risolat_net
Risolat
Умар Шоҳир
_____
• Афв ва мағфират сўрашнинг фарқи:
- Афв: гуноҳларни мутлақо кечириб, саҳифадан ўчирилишини сўрамоқ.
- Мағфират: Гуноҳларни кечиришини сўрамоқ холос.
683
РАМАЗОН АҲКОМЛАРИ:
1 - Рамазоний зикр ва дуолар.
1. Витр намозидан кейин салом бергач айтиладиган дуо:
{سُبْحَانَ الْمَلِكِ الْقُدُّوسِ}
[Субҳанал Маликил Қуддус] кетма кет уч марта товуш чиқариб жаҳрий дуо қилиш.
• Маъноси: Пок Подишоҳ бўлган Малик Қуддус барча айби нуқсонлардан покдир. Учинчисида:
{رَبِّ الْمَلائِكَةِ وَالرُّوحِ}
[Роббул малаикати вар руҳ], деб дуо қилиш. (Насоий).
• Маъноси: Фаришталар ва Руҳнинг Раббиси.
2. Ифтор вақтидаги дуо:
{ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللَّهُ}
[Заҳабаз зомаъ вабталлатил уъруқ ва сабатал ажру ин ша Аллоҳ]. (Абу Довуд, ҳадис ҳасан).
• Маъноси: Чанқоқ кетди, томирлар ҳўлланди ва ин ша Аллоҳ ажр собит бўлди.
3. Рўзадор одамлар билан бирга ўтириб ифтор қилганида айтадиган дуоси:
{أَفْطَرَ عِنْدَكُمْ الصَّائِمُونَ، وَأَكَلَ طَعَامَكُمُ الأَبْرَارُ، وَصَلَّتْ عَلَيْكُمُ الْمَلائِكَةُ}
[Афторо иъндакумус соимуна ва акала тоъамакумул аброр ва назалат аълайкумул малаика]. (Аҳмад).
• Маъноси: Ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилди ва таомларингизни аброрлар еди ва фаришталар сизларга (раҳмат олиб) тушдилар.
4. Қунут дуоси:
{اللهُمَّ اهْدِنِي فِيمَنْ هَدَيْتَ، وَعَافِنِي فِيمَنْ عَافَيْتَ، وَتَوَلَّنِي فِيمَنْ تَوَلَّيْتَ، وَبَارِكْ لِي فِيمَا أَعْطَيْتَ، وَقِنِي شَرَّ مَا قَضَيْتَ، فَإِنَّكَ تَقْضِي وَلاَ يُقْضَى عَلَيْكَ، إِنَّهُ لاَ يَذِلُّ مَنْ وَالَيْتَ، وَلاَ يَعِزُّ مَنْ عَادَيْتَ، تَبَارَكْتَ رَبَّنَا وَتَعَالَيْتَ}
[Аллоҳумма иҳдиний фиман ҳадайта ва аъафиний фиман аъфайта ва тавалланий фиман таваллайта. Ва барик лий фиман аътойта ва қиний шарро ма қозойта. Фа иннака тақзий ва лаа юқзо аълайка. Иннаҳу лаа язиллу ман ваалайта ва яъиззу ман аъадйта. Табарокта Роббана ва таъалайта. Лаа манжаа минка илла илайка]. (Термизий).
• Маъноси: Эй Аллоҳ, мени ҳидоят этган кишиларинг қаторида ҳидоят қилгин. Офият (сиҳат-соғлик, гуноҳлардан поклик) ато этганларинг қаторида офият бергин. Ўзингга дўст тутганларинг қаторида мени ҳам Ўзингга дўст тутгин. Берган нарсаларингни мен учун баракали қилгин. Қазо-ҳукм этган нарсаларинг ёмонлигидан мени асрагин. Албатта, Сен ҳукм этасан. Сенга (қарши) ҳукм қилинмас. Сен дўст тутган киши хор бўлмас ва Сен душман тутган киши азиз бўлмас. Раббимиз карамли ва олий бўлган Зотдир. Ўзингдан бошқасига муножаат қилинмас.
{اللَّهُمَّ أَعوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ ، وَبِمُعَافَاتِكَ من عُقُوبَتِكَ ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ ، لا أُحْصِي ثَنَاء عَليك ، أنْتَ كما أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ}
[Аллоҳумма аъзу биризока аън сохатика ва бимуъафатика мин уъқубатика ва аъузу бика минка лаа уҳсий сано аълайка анта кама аснайта кама нафсака]. (Ибн Можа).
• Маъноси: Эй Аллоҳ, Сенинг розилигинг билан менга ғазаб қилишингдан, афву қилишинг билан мени азоблашингдан, Сенинг (азобинг ва ғазабингдан) Ўзингдан паноҳ беришингни тилайман. Сенга ҳамду сано айтиб қойил мақом қилолмайман. Сен Ўзингни мақтаган, сано айтганинг кабидирсан.
Умрадаги мавқифда қўшилиб айтиладиган дуо:
{اللَّهُمَّ إِيَّاكَ نَعْبُدُ، وَلَكَ نُصَلِّي وَنَسْجُدُ، وَإِلَيْكَ نَسْعَى وَنَحْفِدُ، نَرْجُو رَحْمَتَكَ، وَنَخْشَى عَذَابَكَ، إِنَّ عَذَابَكَ بِالْكَافِرِينَ مُلْحَقٌ، اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْتَعِينُكَ، وَنَسْتَغْفِرُكَ، وَنُثْنِي عَلَيْكَ الْخَيْرَ، وَلاَ نَكْفُرُكَ، وَنُؤْمِنُ بِكَ، وَنَخْضَعُ لَكَ، وَنَخْلَعُ مَنْ يَكْفُرُكَ}
[Аллоҳумма ийяка наъбуду валака нусоллий ва насжуд. Ва илайка насъа ва наҳфид. Наржу роҳматака ва нахшаа аъзабака, инна аъзабака билкафирийна мулҳақ. Аллоҳумма инна настаъинука ва настағфирука ва нусний аълайкал хойр. Ва лаа накфурука ва нуъмину бика ва нахзоъ лака ва нахлаъ ман якфурука]. (Байҳақий).
• Маъноси: Эй Аллоҳ, Сенга ибодат қиламиз ва Сенгагина намоз ва саждалар қиламиз. Сен (томон)га талпинамиз ва ошиқамиз. Раҳматингдан умидвормиз, азобингдан қўрқамиз. Албатта, азобинг кофирларга етувчидир. Эй Аллоҳ, биз Сендан мадад сўраймиз, мағфират тилаймиз, Сенга яхши сано-мақтовлар айтамиз. Сенга иймон келтириб, кофир бўлмаймиз, Сенга бўйин эгамиз ва Сенга кофир бўлган кимсаларни тарк қиламиз.
683
Ифтор дуоси: «Чанқоқ кетди, томирлар ҳўлланди ва ин ша Аллоҳ ажр собит бўлди». (Саҳиҳ Абу Довуд).
• 13/Рамазон/1438 ҳ-й.
• 8/Июн/2017 м-й.
683
Савол: Ассаламу алайкум. Бизда касса ўйналади, хабариз бўлса керак, шу жоизми?
Жавоб: Ва алайкумуссалам. Касса ўйнидан мурод пул йиғиб ойма-ой ёки қайсидир кунни белигилаб пул тўплаш жамғармаси бўлса, бу маъруф иш.
Бунинг асли қарзга қиёсан жоиз кўрилган, яъни биздаги касса ўйни, ин ша Оллоҳ яхши ишлардан, деб саналган, албатта.
Лекин, бу ерда баъзи шартларни, нуқталарни билиб олишимиз лозим:
Биринчидан: Тўпланадиган пул миқдори маълум бўлиши шарт. Номалум бўлса жоиз эмас.
Иккинчидан: Тўпланадиган кун вақти ҳам маълум бўлиши, тайинли кун белгиланиши шарт.
Учинчидан: Касса ўйнидаги иштирокчи шахслар, пулни қачон олишлари, навбатини аниқ билиши ҳам, маълум қилинган бўлиши шарт.
Билишимча, бизда кўпчилик айтиб ўтилган учинчи шартга амал қилмайди ё эътибор қилмай сўрамаган ёки кўпроқ билмаганидан бўлса керак. Иккала ҳолатда ҳам, сўрашга буюрилганлар, билмасдан муомала қилиш дуруст бўлмайди, албатта, Аллоҳ таоло: «Бас, билмайдиган бўлсангизлар зикр аҳлидан сўрангизлар", деди.
Шунинг учун касса ўйнаётган кишилар тўпланган ҳар ойдаги пулни қачон олишини, ўз навбатини билиши, навбатлар аниқ белгиланиши шартлигини, билишлари шартдир.
Бу ерда икки хил мубоҳ йўл билан навбат белгилашни тавсия қиламан:
1. Маслаҳат билан ким кўпроқ эҳтиёжли бўлса, жамғармадаги шахсларнинг фойда-зарарига қараб навбатлар аниқланиши афзал, бўлади. Чунки аслида, бу муомаладан мақсад ўзаро ёрдам, кўмак беришдир, зарардан фойдага олиб чиқиш ёки умуман кимнидир фойдалантириш бўлади. Масалан: кимдир уйланишга эҳтиёжи бор, кимдир қарз тўлашга эҳтиёжли бўлагани каби.
2. Қуръа ўйнини аввал бошида жорий қилиш, (бу қуръату мусаббақо), дейилади. Манашу қуръани жорий қилиш билан навбатлар белгиланади. Бу фақат бир марта ўйин бошида навбатларни аниқлаш учун қилинади холос.
Аммо, ҳар ойда янгиттан қуръа ташлаб ўйнашлик билан қолган шартлари топилса ҳам бу жамғармада иштирок этиш жоиз эмас. Чунки навбатлар ноаниқ, ким-кимдан кейин олишини аниқ билмайди, белгиланмаган, бу эса мажҳул номалум бўлган муомалага киради. Бундай муомала шариятда ҳаром қилинган.
Валлоҳу аълам.
© Умар Шоҳир
® Risolat
683
Савол: Ассаламу алайкум, мусулмон киши рўза тутмаса нима бўлади?
Жавоб: ва алайкумуссалам. Мусулмон киши ғолибан рўзани узрли ҳолида тутмайди. Аммо рўза тутмайдиганлар уч хил:
1. Рўзани фарз эканлигини инкор қилиб тутмайдиганлар: Имом Косоний Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Уммат Рамазоннинг фарзлигига ижмоъ қилди ва уни фақат кофиргина инкор қилади. (Бадоиъ Саноъи, 2/75).
2. Рўзани фарз деб билади, аммо дангасалик қилиб тутмайдиганлар: улар асли мусулмонлар, лекин Ислом рукнларидан бири бўлмиш рўза тутишни тарк қилганлар, улар ниҳоятда катта гуноҳни қилган бўлиб фосиқ-фожирлардан, деб айтилади. Улардан рўзани қазо қилиб тутиб бериш зиммасида абадий қолади. Рўзани бошлагунича шаръий таъзирлар билар чора кўрилиб борилади.
3. Рўза тутишга қудрати етмайди, қодир эмас: ё соғлиги чидамайди ё қаричилик каби узрлар билан тутмайдиган, ё тутишдан монеълиги бўлган (ҳайз, нифос, заиф ҳомиладор ёки эмизаётган) аёл кишилар: улар узрлик бўлганлари учун, қачон қодир бўлсалар қазо қилиб тутиб берадилар.
Шарият мусофир, бетоб кишиларга рўзани кейнчалик қодир бўлганида тутиб беришни вожиб қилган. Ёки соғайиб кетиши, шифо топишидан умидсиз бўлган касалликка дучор бўлсалар фидя берадилар:
«Эй иймон келтирганлар, сизлардан олдингиларга фарз қилингани каби, сизларга тақво қилишларингиз учун рўза тутиш фарз қилинди. Белгиланган кунлардадир. Энди ким сизлардан бетоб бўлса ёки сафарга чиққан бўлса, унда бошқа кунлардан (тутмаганича) ададидир (яъни қанча тутмаган бўлса ададини санаб тутади). Ва унга тоқати етмайдиганларга (қариялар, шифо топиши умидсиз бетоблар зиммасига) мискиннинг таоми (ярим соъа миқдорида) фидя бор. Энди ким яхшиликни зиёда қилса (яъни фидяни кўпроқ берса), унда у (яхшилиги) ўзига яхшироқдир. Ва агар билсангизлар рўза тутишингиз сизларга яхшироқ (агар қодир бўлса рўза тутишлик албатта яхшироқдир)». (Бақара: 183, 184).
Аллоҳ билгувчироқ.
© Умар Шоҳир
® Risolat
683
#0197
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Шарият:
- Аллоҳнинг Ўз бандалари орасидаги адолатидир,
- У Зотнинг халқлар орасидаги раҳматидир,
- У Зотнинг Ер юзидаги соясидир,
- У Зотга далолат қилувчи ҳикматидир.
«Иъламул Муваққиъийн» 3/3.
683
Савол: Ассаламу алайкум, савол: уйланса ризқи ростан кўпаядими? Раҳмат жавоб учун.
Жавоб: Ва алайкумуссалам. Албатта, уйланса шубҳасиз ризққа барака киради. Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: Бойлик-беҳожатликни никоҳдан истанглар. (Ибн Жарир Тафсирда саҳиҳ йўл билан ривоят қилган).
Демак, уйланиш ризқ келиш сабабларидан: «Ва сизлардан тул-бева бўлганларни ва солиҳ бўлган қул ва чўриларингизни уйлаб қўйинглар, агарда улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазли билан беҳожат қилади. Ва, Аллоҳ (фазли марҳамати) кенг бўлган, билгувчидир». (Нур: 32).
Аллоҳ таолонинг: «агарда улар камбағал бўлсалар», сўзи: уйланаман ёки турмушга чиқаман, деган киёв ва келинлар тушунилади, Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ уларни Ўз фазли билан беҳожат қилади», шунинг учун уларни ўзлари ҳам бошқаси ҳам никоҳдан тўсмаслиги керак: «Ва, Аллоҳ (фазли марҳамати) кенг бўлган, билгувчидир». Никоҳ қуриш учун кўп нарса талаб қилинмайди: Яшашга уй, қўлдан келса кичик ё ўртача дастурхон солиб валима беради, ё тўй қилиб ўтказади, холос.
Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтади: Аллоҳ уларни уйланишга рағбат қилиб қизиқтирди, ҳур ва қулларга амр қилди ва уларни беҳожат қилишига ҳам ваъда берди.
Шунинг учун фақирликдан қўрқмасдан уйланавериш керак.., уйланишга эҳтиёж борми? Тамом, қиз топиб, ёқтириб уйланавериш керак, албатта.
Абу Бакр Сиддиқ розиаллоҳу анҳу айтган экан: Аллоҳга сизларни никоҳдан нимага буюрган бўлса итоат қилинглар, тезда беҳожат қилади сизларни. (Ибн Аби Ҳотим Тафсирида келтирганлар.
Бу бобда оят, ҳадис ва осорлар саноқсиз келган... Ҳозирча шулар билан кифояланамиз!
Аллоҳ таоло ризқларимизни кенг қилсин, уйланишга эҳтиёжи борларни уйланишга осон қилсин, омин.
Валлоҳу аълам.
© Умар Шоҳир
® Risolat
