683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Савол: Ассаламу алайкум, домла яхшимисиз? Қиз фарзанди кутаётган эдик, исм қўйишга ёрдам қилсангиз, Аллоҳ рози бўлсин.
Жавоб: Ва алайкумуссалам. Алҳамдулиллаҳ...
Аллоҳ таоло сизларга бераётган ҳадяси барокатли бўлсин, неъматига шукр қилиш насиб қилсин, вояга етганида яхшилигини кўринг, омин.
Фарзанд неъмати Аллоҳ таолодан ота-онага қувончли бир ҳадядир. Шу билан бирга фарзанднинг ҳам ота-онасида ҳаққи бўларкан. Шулардан саволда сўралган унга исм қўйишдир.
Фарзандга чиройли, маъноли исм ихтиёр қилиш унинг келажакдаги ҳаётига бериладиган биринчи безак ҳисобланади. Шунинг учун исм танлашда ҳам боланинг исми жисмига мос, салобат берадиган, ҳайбатли, хушчақириқли бўлиши матлубдир.
Ин ша Оллоҳ бу ишга ёрдам бўлиши учун умумий тарзда баъзи қайдларни зикр қилиб ўтамиз:
1. Исм яхши маънога эга бўлиши лозим, токи исм олган фарзанд чиройли сифатга эга бўлсин албатта.
Маъноси хунук, бузуқ, ёмон, эрмак бўлган исмларни қўйиш жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маъноси хунук исмларни ўзгартириб қўяр эдилар. Демак, маъноси дуруст бўлмаган исмларни ўзгартириш тўғри бўлади.
2. Чақалоқнинг оиласининг ҳолатига мос, урфда мазаммат, мазах қилинмайдиган, миллатига, диний урф-ананасига лоиқ бўлиши керак.
Йўқса фарзанд келажакда турли лақаблар ортириб олиши турган гап. Ва бу, унинг ҳаққини тўғри ўтамасликдан бўлади.
3. Баъзан мусулмонлигимиз учун арабча исмларни ихтиёр қилгимиз келади, лекин бу ҳақида баъзи ҳадисларда махсус исмлар тавсия қилинган холос, масалан: Абдуллоҳ, Абдураҳмон ва ҳаказо. Ҳадисларда шу каби тавсия қилинганлари суннат бўлади.
Саҳоблар ёки саҳобияларнинг исмларини қўйиш суннат эмас. Лекин улардан маъноси соғлом бўлганларини ихтиёр қилиш жоиз албатта, масалан Умар, Али, Усмон, Зайд ва ҳаказо.
4. Мусулмон кишига, оилага - асло динсиз кофирларнинг исмларидан ихтиёр қилиш жоиз эмас. Чунки бу уларга ўхшашга кириб қолади, саҳиҳ ҳадисда: "Ким бир қавмга ўхшаса у ўшалардандир". (Абу Довуд).
Бугунги оммави балолардан бири мусулмонлар ўз фарзандларини таниқли спортчи, қўшиқчилар исми билан номлашидир, у фосиқ, кофирлигига қаралмаяпти, бу эса хорликдан бошқа нарса эмас. Бу ҳолда албатта исмларни мусулмонларнинг исмларидан бирига ўзгартириш вожиб бўлади.
5. Шунингдек шаҳвоний исмларни қўйиш ҳам дуруст эмас, масалан Мафтуна, Маҳлиё исмлари бизда тез-тез учраб туради, худдики ўзига мафтун этсин, ўзига ром этсин, маҳлиё қилсин, деган маънода. Бу исмларни ўзгартириш ҳам тўғри бўлади, аввало қўйилмасин.
6. Баъзи уламолар яна хоссатан қизлар учун фаришталар исмини қўйишни ҳам жоиз кўрмаганлар, чунки фаришталарни Аллоҳнинг қизлари дейдиган кофирлар шундай қилишар эди, дейдилар, манашуларга ўхшаб қолмасликни ҳам алоҳида таакидлаб ўтганлар: "Аниқки охиратга иймон келтирмайдиганлар фаришталарни аёллар номи билан номлайдилар". (Нажм: 27).
683
Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: Солиҳ қўшни, енгил маркаб, кенг уй - кишининг бахтидандир.
© Имом Аҳмад.
683
ГУНОҲЛАРНИ ЮВИНГ: Таҳорат фазли
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Агарда мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилиб юзини ювса, юзидан икки кўзи билан қараган барча хатолари сув билан ёки сувнинг охирги қатраси билан чиқиб кетади.
- Агар икки қўлини ювса, қўли билан ушлаган барча хатолари иккала қўлидан сув билан ёки сувнинг охирги қатраси билан чиқиб кетади.
- Агар икки оёғини ювса, оёғи билан юрган барча хатолари иккала оёғидан сув билан ёки сувнинг охирги қатраси билан чиқиб кетади, ҳаттоки гуноҳдан топ-тоза бўлиб чиқади.
© Саҳиҳи Муслим
683
#АҲКОМЛАР: Саловат айтиш масаласи:
«Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга мақтов айтадилар, албатта. Эй иймон келтирганлар! Сизлар унга мақтов ва саломни тўкис айтинглар».
Ушу оятни ўқиганда ёки умуман Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларидан бири зикр қилинганида, албатта, саловат ва салом айтиш вожиб. Чунки, айни ушбу оятда бунга буйруқ бор. Буйруқ вожибга далолат қилиб келяпти, бу ҳукмни ўзгартирувчи яъни мандуб даражасига-ҳукмига ўзгартирувчи бошқа қорина-далил йўқ. Қачонки ушбу оят ўқилса ёки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак исмлари зикр қилинса, саловат ва салом айтиш вожиб, кечиктириш дуруст эмас. Чунки айни ушбу зикр ибодати ҳам, вақти чегараланган ибодатлардан бири. Унинг вақти: эшитилганда ёки зикр қилинган пайтидадир. Бироқ, гап оят ҳаида экан, бу оятдан баъзи уламолар умри давомида бир марта айтса ҳам етади, деб айтканлари ҳам бор. Чунки оят мутлоқ буйруқ бўлиб келади, дейдилар. Лекин, ҳадисларда: «бирортаси олдида зикр қилинсам», деб келгани учун, қачон одамлар олидида зикр қилинсалар алайҳиссалом, ўша вақтда саловат айтиш вожиб бўлишини кўрсатади, дейди аксар уламолар. Яна: Саловат айтиш вожиб ёки мандублигида келган ихтилофдан: бир мажлисда такрор ушбу оят ёки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилинса, ҳар зикр қилинганида айтиш вожибми? - деган масла бор. Хулоса: Бир мажлисда такрор зикр қилинса ва такрорлик ораси яқин бўлса, бир марта айтиш вожиб, қолганида мандуб, дейди олимлар. Агар такрорлик орасида узилиш узоқроқ бўлса ҳар зикри келганида айтиш вожиб, дейдилар. Яна агар киши мажлисдан ташқарига чиқиб келса ҳам, ёки янги қўшилганида эшитса ҳам айтади.
Баъзи олимлар: Кимнинг муҳаббати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаттиқроқ бўлишини истсаса ёки муҳаббатилироқ кишилар ҳар зикрда айтади, деганлар.
Аммо, хутба вақтида айтишлик кайфияти: шивирлаб ичида айтилади. Бошқаларни хутбани тинглашдан чалғитмаслик учун.
Валлоҳуаълам.
© Умар Шоҳир
683
Мустафо ﷺ нинг ҳақ-ҳуқуқларига вафо қилиш;
• У кишига чин иймон келтириш, олиб келган нарсаларини тасдиқлаш.
• У кишига итоат қилиш вожиблиги, осийлик қилишдан ҳазир бўлиш.
• У кишига эргашиш, барча ишларда етакчи қилиб олиш, йўлларига иқтидо қилиш.
• У кишини фарзандлардан, ота-онадан, барча инсонлардан кўра кўпроқ севиш-яхши кўриш.
• У кишини ҳурмат қилиш, одоб сақлаш, нусрат бериш.
• Саловат айтиш: (ﷺ)🌷
• Ҳукмда у кишига таҳокум қилиш, чиқарган ҳукмига рози бўлиш.
• У кишини ғулувга кетмасдан, тақсирга йўл қўймасдан ўз ўрнига қўйишлик.
© Шайх Мунажжид.
683
САЛОВАТНИ КЎПАЙТИРИНГ
«Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловат-мақтов айтадилар, албатта. Эй иймон келтирганлар, унга саловат-мақтов ва салом айтинглар».
Жобир ибн Самуро розиаллоҳу анҳу айтади:
- Расулуллоҳ алайҳис солату вас саломни ойдин кечанинг бирида кўрдим. Устиларида қизил бир кийим бор эди. Кейин мен, бир у кишига ва бир ойга қарай бошладим. Шубҳасиз, у киши кўзларимда ойданда ҳусинлироқ эди аниқ. (Термизи, саҳиҳ).
Қачонки ойни кўрсам; Расулуллоҳ алайҳис солату вас саломни эслайман, у кишини кўришга ошиқиб, саловат айтишни ҳам, кўпайтириб юбораман.
© Risolat
683
Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга чиқдилар ва: Омин, омин, омин, дедилар. Айтилдики:
- Ё Расулаллоҳ! Сиз минбарга чиқаётиб: Омин, омин, омин, дедингиз? Айтдилар:
- Жибрил олдимга келди ва:
Ким Рамазон ойига етишса-ю, у мағфират қилинмаса, ўтга киради ва Аллоҳ уни Ўзидан узоқ қилибди, деб: Омин, денг, деди: Омин, дедим.
Ким ота-онаси бўлиб ёки улардан бири бўлса, уларга яхшилик қилиб олмаган бўлса, кейин улар вафот топиб ўтиб кетса, ўтга киради ва Аллоҳ уни Ўзидан узоқ қилибди, деб: Омин, денг, деди: Омин, дедим.
Кимнинг олдида сиз зикр қилинсангиз-у, сизга ўлиб кетса ҳам, саловат айтмаса, ўтга киради ва Аллоҳ уни Ўзидан узоқ қилибди, деб: Омин, денг, деди: Омин, дедим.
© Ровийлар: Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон, Табароний, Абу Яъло, Байҳаққий. Шайх Албоний саҳиҳ, деганлар.
683
52-Савол
Ассаламу алайкум
3 ва 6 яшар қизим бор Уларни Қандай исломий тарбия қилсам бўлади маслахат беринг ?
Жавоб:
Ва алайкумуссалам. Фарзанд учун энг аввал ота-онанинг ўзлари асосий намуна, ибрат вазифасини ўтайди. Шунинг учун уйда имкон қадар Исломдаги етук ахлоқларни болаларга ота-оналарнинг ўзлари намуна ўлароқ ибрат кўрсатишлари билан таълим бериб боришлари шарт.
Сўнгра ибодатларни ҳам, албатта, чунки одам боласи дунёга келишидан мақсад Аллоҳ таолога ибодат қилиш, шуни алоҳида тушуниб етишлари лозим ва лобид.
Бунинг учун таҳорат, намоз каби ибодатларни ота-она ўзлари ўргатадиган даражада салоҳиятли бўлиши шарт.
Ундан кейин Қуръон ва ҳадислар таълимини бериш билан, Исломий қиссаларни айтиб бериш билан таълим босқичи то умри охиригача давом этаверади.
© Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ.
@Zulmatdan_nurga
683
53-Савол
Ассаламу алайкум
Баьзи жойларда ханузгача маьрака пайшанбалик 20 ,40, 52 йил маросимлари утказилади шундай жойларга чакирилганда боришликнинг хукмини ва баьзи жойларда доиимий одатга айланган мавлуд утказиш ва унга чакирилганда бориш хукмини айтиб берсангиз Аллох хойрли мукофотлар билан мукофатласин
Жавоб:
Ва алайкумуссалам. Ундай ношаръий жойларга бориш жоиз эмас.
Валлоҳу аълам.
© Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
@Zulmatdan_nurga
683
51-Савол
Ассалому алайкум .Бир савол билан мурожаат килмокчийдим. Тахажжуд намози хакида тушунча берилса днгандим. Кай тартибда яъни неча раъкат намоз укилади. Шу хакида иложи булса батафсил тушунча беришда ёрдам берсангиз. Олдиндан миннатдорчилик билдирамиз
Жавоб:
Ва алайкумуссалам. Таҳажжуд намози кечанинг учдан бирида ўқилади, яъни бир ухлаб туриб кечанинг охирги учинчи қисмида, суннатда шундай келган.
Адади борасида уламолар энг ози икки ракаат деб иттифоқ қилганлар, Шофеъий ва Ҳанбалилар ададанинг чегараси йўқ, деган. Ҳанафий мазҳабида саккиз раакат деганлар, Моликийлар ўн ракаат деганлар.
Суннатда витр билан қўшиб ўн бир раккат ўқиганлар, деб саҳиҳ келган. Яъни ўн ракаат таҳажжуд, бир ракаат витр ўқиганлар.
Валлоҳу аълам.
© Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
@Zulmatdan_nurga
683
Фитналарни тўсиб турган дарвоза
Ислом тарихига назар ташлар эканмиз, саҳобалар даври тугаб-тугамай, бу ёруғ динга яҳуд ва насоролар ва мажуслар ва файласуфлар томонидан ҳужумлар бошланди. Бу Дин – Ислом дини ниҳоятда тез тарқалиши ва дунё бўйлаб ўрнашиши дин душманларини анча саросимага солиб қўйди. Ислом қаршисида жангу жадалда ва ҳарбий курашда тура олишмагач макр-ҳийла йўлига ўтишди. Ҳар хил фитналар ва шак-шубҳаларни янги динни қабул қилган мусулмонлар орасида ёя бошлашди. Сўнг қандай фитнани қўзғашмасин, уни ўчириб турадиган ва унинг қаршисида тура оладиган ва Ислом умматига фитналарни киргизмайдиган катта дарвоза турганини билишди. Ва у дарвоза – Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эдилар.
Дин душманлари ўзаро келишиб, ўша мустаҳкам дарвозани синдириш-йиқитиш йўлини қидира бошлашди!
Имом Муслим ўзининг "Саҳиҳи"да Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берган денгиз тўлқини каби тўлқинланиб келадиган фитналар ҳақида сўради. Шунда Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: "Эй Амирул мўминин, у (фитналарнинг) сизга алоқаси йўқ. Чунки сиз билан ўша фитналар орасида бир ёпиқ дарвоза бор", – дейди. Умар розияллоҳу анҳу: "Ўша дарвоза очиладими ёки синдириладими-бузиладими?" – деб сўрадилар. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: "(Очилмайди) балки, бузулади", – дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: "Модомики синдирилибдими (дарвоза синдириладиган бўлса), энди унинг ёпилмаслиги аниқ", – дедилар. Кейинчалик Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан: "Амирул мўминин Умар розияллоҳу анҳу ўзларини ўша дарвоза эканликларини билармидилар", деб сўрашганида, у киши: "Ҳа, бугундан кейин эрта келишини қандай билган бўлсалар, худди шундай ўзини ҳам ўша дарвоза эканликларини билардилар!" – деб жавоб бердилар.
Фитналар ўша дарвозанинг синдирилиши — Умар розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлиши билан Ислом оламига кириб келди. Бу мажусий ва яҳудийлар мажлисида бўлиб ўтган келишув натижасида амалга оширилди. Умар розияллоҳу анҳу барча фитна эшикларини тўсиб турардилар. Умар розияллоҳу анҳунинг ҳаётлатларига назар ташлаган киши бу нарсаларни яхши билади. Умар розияллоҳу анҳу доим уйғоқ эдилар. Бирон-бир фитна қўзғалса, дарҳол уни янги туғилган вақтида бешикдаги ҳолидаёқ ўчирардилар. Бунга Сабиғ ибн Иъслнинг қиссаси гувоҳдир. Сабиғ бир қанча шубҳали сўзларни ёзиб, уни инсонлар орасида уларнинг эътиқодларини бузиш мақсадида тарқатди. Бу нарса Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди. Амирул мўминин дарҳол уни Мадинага чақиртирди. Уни бир муддат қамади ва тинмай урди. Сўнг у тавба қилди ва тавбасини эълон қилди. Амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Сабиғни юртига қайтарди ва барча мусулмонларга у билан гаплашишларини ва бирга ўтиришларини ман қилди. Ровий айтади: "Мен Сабиғни Басра кўчаларида гўё қўтир босган туяга ўхшаб қолганини, унга ҳеч ким яқинлашмаётганини кўрдим. Бу — Амирул мўминин Умар розияллоҳу анҳунинг қатъиятлари ва азм қарорлари эди".
Умматни ва унинг динини ва эътиқодини дин душманларидан ва бидъатчилардан ҳимоя қилиш – мана шундоқ бўлибди. Мусулмон Ҳоким, дин пешвоси мана шундай бўлади. Бу умматнинг ақидасини ва ахлоқини ҳар хил бидъатлардан тозалаб туради. Аллоҳ таоло меҳроб шаҳиди Умар розияллоҳу анҳуни Ўз раҳматига олсин, кенг жаннатларига жойлаштирсин ва бизларни Қиёмат кунида у киши билан бирга тирилтирсин. Биз Умарни яхши кўрамиз!
("Тадвинус сунна" китобидан).
683
28-Савол
Assalamu alaykum hurmatli ustozla! Savolim: 4 rak'atli farz namozlarining oxirgi 2 rak'atida faqat fotiha surasi o'qiladimi? Nafl va sunnat namozlaridachi? Javob uchun oldindan rahmat. Alloh rozi bo'sin.
Жавоб:
Ва алайкумуссалам. Алҳамдулиллаҳ...
Тўрт ракаатли намозларда, масалан Пешин, Аср, Хуфтон намозларининг аввалги икки ракаатида зам сура ўқиш шариятда машруъ бўлган. Аммо, тўрт ракаатли намозларнинг уч ва тўртинчи ракаатида ёки Шом намозининг учинчи ракаатида ҳам Фотиҳа билан кифояланиш суннат, Абу Қатадо ва бошқалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўрт ракаатли намозларнинг охирги икки ракаати ва Шомнинг учинчи ракаатида Фотиҳа билан кифояланар эди, деб айтадилар.
Лекин, баъзи уламолар чўзиб юбормасдан, қисқа суралар ё оятлардан ўқишни жоиз, деб кўрганлар. Бироқ бу суннат эмас, деганлар.
Валлоҳу аълам.
© Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
@Zulmatdan_nurga
683
34-Савол
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ ва барокатуҳ.
Бир саволим бор эди.
Аёл киши эридан ажрашгандан кейин (жоҳилликдан) идда ӯтирмаса кейин орадан йиллар ӯтиб яна бошқа турмуш қуриш учун идда ӯтирадими?
Жавоб:
Ва алайкумуссалам. Йўқ, бошқа ўтирмайди. Идда аёлнинг қини поклигини исботлаш учун ўтирилади. Агар пок бўлса (уч ҳайз ёки уч ойдан кейин) ўтирмайди.
Жоҳиллик қилиб идда ўтирмагани яъни билмасдан бўлса узрли, жоҳилликдан мурод ўзбошимчалик қилган бўлса, идда ўтиришга итоат қилмаган бўлса, унда гуноҳи бор.
Валлоҳу аълам.
© Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
@Zulmatdan_nurga
683
35-Савол
Бундан бир неча йил аввал эрим россияда туриб кум талок килган йиллар утиб келди биз ярашдик ва никох укилди лекин мен куп илм укидиму хаетим харом деган шубхага тушдим ва 5 ой булди уйдан эримдан оллохим йулида уйдан бутунлай 3 та кизим бн ижара уй олиб кетдим чунки энди оллохимни олдига борсам халолман деб кунглим таскин топди у хеч качон бизга иктисодий моддий тамонламаям ердами тегмаган тез тез ичиб юрадиган инсон эди мен тугри килдимми мени эшитганиз ун олдиндан рахмат
Энди ота онам мени бошкасига узатамиз дейишяпди бунинг ун узокка кетган эримдан яна талок сурашим шартми
Жавоб:
Ҳа, шарт. Модомики биринчи эр талоқ берганидан кейин Имом домлалар никоҳни қайта янгилаган бўлса, сўнгра хотин эрнинг ичкилигига чидамай янги ҳаёт бошлаши учун бошқасига тегмоқчи бўлиб ажрашмоқчи бўлса: биринчи эридан талоғини олиши ёки хулъа (ўзини ажратиб олиши) шарт.
Агар талоқ бермайдиган қайсар эр бўлса унда хотин ўз шаҳридаги бош Имомга мурожаат қилишга ҳақли, сўнгра Имом ажрашишни тўғри деб қарор чиқарса эр-хотин ўрталарида фасх қилиб ажраштиради.
Валлоҳу аълам.
© Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
@Zulmatdan_nurga
683
ЗЕРИКМА
- Одамлардан эшитиб ҳайрон бўлганим; зерикябман, дейишлари...!
• Мўмин одам ҳеч зерикмайди... қалбида мақсади билан интилиб яшайди; ибодат қилади, охират учун яшайди, одамларга манфаат етказишни ўйлайди, кундан-кунга ўсади...
• Зерикиб қолишдан Аллоҳ асрасин, бундай қабиҳ ҳолатга тушурмасин, Аллоҳ бизларни зериктирмасин, қалбимизни Ўзи билан машғул қилсин, омин.
© Умар Шоҳир
