683
Subscribers
-124 hours
-57 days
-2030 days
Posts Archive
683
Шўъбадан ривоят қилинади, айтдики: «Минҳолнинг уйига бордим, шунда танбур товушини эшитдим ва қайтдим».
وروي عن شعبة قال: "أتيت منزل المنهال، فسمعت صوت الطنبور فرجعت".
ابن القيم، "تهذيب السنن" (7/140).
Ибнул Қаййим, «Таҳзибус сунан», 7/140.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ айтади:
مالك بن أنس رحمه الله أنه قال: "مَن ابتدع في الإسلام بدعةً يراها حسنةً؛ فقد زعم أن محمدًا - صلى الله عليه وآله وسلم - خان الرسالة؛ اقرؤوا قول الله - تبارك وتعالى: ((الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا)). قال مالك رحمه الله: "ولا يصلح آخر هذه الأمَّة إلا بما صَلُحَ به أوَّلها؛ فما لم يكن يومئذٍ دينًا لا يكون اليوم دينًا". هذا من فقه الإمام مالك رحمه الله إمام دار الهجرة حيث صرَّحَ بلسان عربيٍّ مبين.
(الإحكام في أصول الأحكام لابن حزم الأندلسي: 6/791.
الاعتصام، للشاطبى: 1/49).
«Ким исломда бир бидъат пайдо қилиб уни яхши, деб билса; дарҳақиқат, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатга хиёнат қилибди, деб даъво қилган бўлади. Аллоҳ таолонинг қавлини ўқинглар: «Бугун сизлар учун динингизни комил қилдим ва сизларга неъматимни тўлиқ қилдим ҳамда сизларга исломни дин, деб рози бўлдим». (Моида: 3). Яна Имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ушбу умматнинг охири фақатгина аввалгиси салоҳиятли бўлган нарса билангина салоҳиятли бўлади; у кунда дин бўлмаган нарса, бугун ҳам дин эмас». Мана шу Имом Моликнинг фиқҳидандир ва у киши Дорул ҳижратнинг имомидир, бу нарсани очиқ араб тилида сариҳ айтган».
©️ Ибн Ҳазм, «Ал-иҳкаму фил усулил аҳкам», 6/791. Шотибий, «Иътисом», 1/49, 167. 2/198.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўпроқ: «Астағфируллоҳ ва Унга тавба қилдим», деган бирортасини кўрмадим.
«Саҳиҳ Ибн Ҳиббон», 928.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال ابن القيم ـ رحمه الله ـ في زاد المعاد: علم عبارة الرؤيا حق لا باطل؛ لأن الرؤيا مستندة إلى الوحي المنامي، وهي جزء من أجزاء النبوة، ولهذا كلما كان الرائي أصدق كانت رؤياه أصدق، وكلما كان المعبر أصدق، وأبر وأعلم كان تعبيره أصح، بخلاف الكاهن والمنجم وأضرابهما ممن لهم مدد من إخوانهم من الشياطين، فإن صناعتهم لا تصح من صادق ولا بار، ولا متقيد بالشريعة، بل هم أشبه بالسحرة الذين كلما كان أحدهم أكذب وأفجر، وأبعد عن الله ورسوله ودينه، كان السحر معه أقوى وأشد تأثيرا، بخلاف علم الشرع والحق، فإن صاحبه كلما كان أبر وأصدق وأدين كان علمه به ونفوذه فيه أقوى. انتهى.
«Туш таъбирининг илми ҳақдир, ботил эмас; чунки туш уйқу ваҳийсига суянгандир, у эса нубувват жузларидан бир жуздир. Шунинг учун туш кўрган қанча ростгўй бўлса, туши ҳам шунчалик рост бўлади. Туш таъбир қилувчи ҳам қанчалик ростгўй, солиҳ ва олим бўлса; таъбири ҳам тўғрироқ бўлади. Шайтон дўстларидан ёрдам олиб турадиган коҳин, мунажжим ва бу иккаласига ўхшаганлар хилофидалар; чунки уларнинг қилган ишлари ростгўйга ҳам, солиҳга ҳам тўғри келмайди, қолаверса шариатга боғланмаган ҳам. Балки улардан бирлари қанчалик каззоб ва фожир бўлсалар ва Аллоҳдан, Расули ва динидан қанчалик узоқ бўласалар, сеҳр ҳам шунчалик улар билан кучли ва қаттиқ таъсирли бўлади. Шариат ва ҳақ илмига эса (бу) хилофдир, (туш) таъбир қилувчи қанчалик солиҳ, ростгўй ва диндор бўлса, у ҳақида илми ва ундаги кўрсатмаси кучли бўлади».
«Зодул маъод»
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Абу Зайд Қийравоний Моликий раҳимаҳуллоҳ айтади:
وفي الفواكه الدواني شرح رسالة ابن أبي زيد القيرواني المالكي قال: ولا يجوز تعبير الرؤيا بمجرد النظر في كتاب التفسير كما يفعله بعض الجهلة يكشف نحو ابن سيرين عندما يقال له أنا رأيت كذا، والحال أنه لا علم له بأصول التعبير فهذا حرام؛ لأنها تختلف باختلاف الأشخاص والأحوال والأزمان وأوصاف الرائين فعلمها عويص يحتاج إلى مزيد معرفة بالمناسبات، ولذلك سأل رجل ابن سيرين بأن قال له: أنا رأيت نفسي أؤذن في النوم فقال له تسرق وتقطع يدك، وسأله آخر وقال له مثل ما قاله الأول فقال له تحج، فوجد كل منهما ما فسر له به فقيل له في ذلك فقال: رأيت هذا بسمة حسنة والآخر بسمة قبيحة، ولا تخرج الرؤيا عن معناها ولو فسرت بغيره على الصحيح.
«Тафсир китобига шунчаки назар солиб туш таъбирини қилиш жоиз эмас, худди баъзи жоҳилларга: мен тушумда буни кўрдим, деб қўйса Ибн Сийринга ўхшаб кашф қиламан дейди. Ҳолат эса унда таъбир асосларининг илми йўқ, бу эса ҳаромдир; чунки туш кўрган шахслар, ҳолатлар, замонлар ва сифатлари турлича бўлади, бу (туш) илми осон иш эмас ва (ҳар ҳолатга) муносиб маълумотлардан кўпроғига эҳтиёж бўлади. Шунинг учун бир киши Ибн Сийриндан: «Мен тушумда ўзимни азон айтган ҳолимда кўрдим», деганда. Унга айтдики: «Ўғирлик қиласан ва қўлинг кесилади». Бошқасига эса худди аввалгиси айтган нарса билан сўраганда, унга: «Ҳаж қиласан», деди. Иккаласи ҳам изоҳ қилинган нарсани топган. Шунда ундан (Ибн Сийириндан) бу ҳақида сўралганида: «Бирининг истарасини яхши кўрдим, бошқасининг истараси қабоҳат эди». Туш ўз маъносининг ташқарисига чиқмайди, гарчи тўғри (маънода) бошқача изоҳ қилинса ҳам».
«ал Фавокиҳид давоний шарҳ рисалати Ибн Аби Зайд ал Қийравоний».
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Имом Молик раҳимаҳуллоҳга айтилдики:
قيل لمالك رحمه الله: أيعبر الرؤيا كل أحد؟ فقال: أبالنبوة يلعب؟ وقال مالك: لا يعبر الرؤيا إلا من يحسنها، فإن رأى خيرا أخبر به، وإن رأى مكروها فليقل خيرا أو ليصمت، قيل: فهل يعبرها على الخير، وهي عنده على المكروه لقول من قال: إنها على ما أولت عليه؟ فقال: لا، ثم قال: الرؤيا جزء من النبوة فلا يتلاعب بالنبوة.
«Ҳар ким тушни таъбир қилаверадими?» У шундай деди: «Нубувват билан ўйнашадими?» Молик яна айтдики: «Тушни фақатгина яхши таъбир қилувчи таъбир қилади; агар яхшилик кўрса у ҳақида хабар беради, агар ёқимсизини кўрса яхши гап айтсин ёки сукут қилсин». Шунда яна айтишди: «Ўзига ёқимсиз бўлса ҳам; нимага кўра айтилса шунга кўра бўлади, деган сўзга биноан яхшиликка йўйиб таъбир қилаверадими?» Айтдики: «Йўқ». Кейин яна: «Туш нубувватдан бир жуздир, нубувват билан ўйнашмайди», деди.
«Тафсири Қуртубий», 3/1075.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
𖦹 ТУШ ҲАҚИДА
Абу Саъид ал-Худрий розиаллоҳу анҳудан. У киши айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар бирортангиз ўзига ёққан тушни кўрган бўлса, у албатта Аллоҳдандир, уни (кўргани) учун Аллоҳга ҳамд айтсин ва у ҳақида айтаверсин. Агарда ўзига ёқмаган нарсалардан бошқа (ёмон туш) кўрса, албатта у шайтондандир. Энди унинг ёмонлигидан паноҳ сўраб ва у ҳақида ҳеч кимга айтмасин, албатта у (шунда) зарар қилмас». (Бухорий, 6584, Муслим, 5862).
Абу Қатадо розиаллоҳу анҳудан, у киши айтадики: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Яхши туш Аллоҳдандир. Бемаъни туш шайтондандир. Бас, кимки ўзига ёқимсиз ёмон тушни кўрган бўлса, чап тарафига уч марта енгил туфласин ва шайтондан паноҳ сўрасин. Шунда у зарар қилмас». (Бухорий, 6594, Муслим, 5862).
- Туфлаш деганда: Енгил туфлаш, тушунилади.
Жобир розиаллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, у киши айтадилар: «Бирортангиз ёмон туш кўрса, бас, чап тарафига уч марта туфласин ва Аллоҳдан шайтон (ёмонлиги)дан уч марта истиоза-паноҳ сўрасин ва илгари ётган ҳолатидан (ҳолатини) бошқа тарафга ўзгартирсин». (Муслим, 5864)
- Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади:
• Яхши туш одобидан, деб айтилган нарсалар, уч одобни ҳосил қилган:
1. Аллоҳга ҳамд айтмоқ.
2. У ҳақида башорат беради, хушхабар улашади.
3. У ҳақида сўзлаб айтаверади, лекин ўзи ёқтирганига айтади, ёқтирмаган кишисига эмас.
• Ёмон туш одобидан, деб айтилган одоб ҳақида тўртта масала ўтган:
1. Унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрамоқ.
2. Ва шайтоннинг ёмонлигидан ҳам (паноҳ сўралади).
3. Уйқисида кўриб уйғониб кетса, чап тарафига уч марта енгил туфлайди.
4. Ва ҳеч кимга у ҳақида умуман сўзламайди.
5. Бухорийда бешинчи одоби ҳам келган: Уйқуда айтилган нарсалар бобида, келади. Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан, унда айтиладики: «Ким ёқимсиз-туш кўрса уни ҳеч кимга айтмайди ва туриб намоз ўқийди». Имом Муслим ҳам буни ўз Саҳиҳида келтирган.
6. Имом Муслим зиёда қилиб олтинчи ишни келтиради: Олдин ётган ҳолатидан бошқа тарафга ёнбошлаб (ҳолатини) ўзгартиради, дейилган.
Умуман барча одоблар мана олтитага етди. Тўрттаси олдин ўтди, масалан: Икки ракаат намоз ўқиш ва яна мисол учун илгари ётган ён тарифини бошқа ён тарафга ўзгартириб ухлаш каби. («Фатҳул Борийга» қаранг, 12/370).
© islamqa.com Ислом савол ва жавоб саҳифасидан таржима қилинди.
Мутаржим: Абу Солиҳ 14.06.2019 й.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Маълумки, Аллоҳ: билимсизлик, шак, иккиланиш ва залолатни суймайди. У фақатгина: дин, илм ва аниқ ишончни суяди».
«Мажмуъул фатаво», 5/178.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Имом, аллома Ибн Абдулбар (436 ҳ.й.) раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال الامام العلامة ابن عبد البر رحمه الله:_المتوفى سنة_(436هـ).
«يقال: إن من بركة العلم أن تضيف الشيء إلى قائله».
[جامع بيان العلم وفضله (2/89)].
«Илмнинг баракаси; маълум нарсани уни айтган кишига қўшиб келтиришдир, деб айтилган».
«Жомеъ баёнил илм ва фазлиҳи», (2/89).
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Фирқаларнинг усулдаги фарқлари:
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
يقول ابن تيمية رحمه الله: وَ "الْأَشْعَرِيَّةُ" الْأَغْلَبُ عَلَيْهِمْ أَنَّهُمْ مُرْجِئَةٌ فِي "بَابِ الْأَسْمَاءِ وَالْأَحْكَامِ" . جَبْرِيَّةٌ فِي "بَابِ الْقَدَرِ" ؛ وَأَمَّا فِي الصِّفَاتِ فَلَيْسُوا جهمية مَحْضَةً بَلْ فِيهِمْ نَوْعٌ مِنْ التَّجَهُّمِ. وَ "الْمُعْتَزِلَةُ" وَعِيدِيَّةٌ فِي "بَابِ الْأَسْمَاءِ وَالْأَحْكَامِ" . قَدَرِيَّةٌ فِي "بَابِ الْقَدَرِ" . جهمية مَحْضَةٌ - وَاتَّبَعَهُمْ عَلَى ذَلِكَ مُتَأَخِّرُو الشِّيعَةِ وَزَادُوا عَلَيْهِمْ الْإِمَامَةَ وَالتَّفْضِيلَ وَخَالَفُوهُمْ فِي الْوَعِيدِ - وَهُمْ أَيْضًا يَرَوْنَ الْخُرُوجَ عَلَى الْأَئِمَّةِ. وَأَمَّا "الْأَشْعَرِيَّةُ" فَلَا يَرَوْنَ السَّيْفَ مُوَافَقَةً لِأَهْلِ الْحَدِيثِ وَهُمْ فِي الْجُمْلَةِ أَقْرَبُ الْمُتَكَلِّمِينَ إلَى مَذْهَبِ أَهْلِ السُّنَّةِ وَالْحَدِيثِ. وَ "الْكُلَّابِيَة وَكَذَلِكَ الكَرَّامِيَة" فِيهِمْ قُرْبٌ إلَى أَهْلِ السُّنَّةِ وَالْحَدِيثِ وَإِنْ كَانَ فِي مَقَالَةِ كُلٍّ مِنْ الْأَقْوَالِ مَا يُخَالِفُ أَهْلَ السُّنَّةِ وَالْحَدِيثِ.
الفتاوى، ٥٥/٦.
«Ва «Ашъарийлар»: «исм ва ҳукмлар бобида» улардаги ғолиб нарса муржияликдир, «қадар бобида» жабарийдир. Аммо сифатда нақд жаҳмия эмаслар, балки уларда жаҳмиялардан бир нав бор.
«Мўътазила»: «исм ва ҳукмлар бобида» ваъидиядир, «қадар бобида» қадарийдир ва нақд жаҳмиядирлар. Ва уларга бунда «кейинги шиалар» ҳам эргашган ҳамда бунга имомлик ва тафзилни (Алини афзал кўриш масаласини) қўшганлар ва ваъид (масаласида) эса (аъшарийларга) хилоф келганлар, яна улар имомларга қарши чиқишни жоиз кўрадилар. Аммо, «Ашъарийлар» ҳадис аҳлига мувофиқ ўлароқ (имомга қарши) қилич кўтаришни жоиз кўрмайдилар, умуман олганда улар суннат ва ҳадис аҳли мазҳабига мутакаллимлардан кўра яқинроқ. «Куллобиялар» эса шунингдек «Карромияларда» ҳам суннат ва ҳадис аҳлига яқинлик бор, гарчи ҳар бирининг сўзларида суннат ва ҳадис аҳлига мухолиф сўзлари бўлса ҳам».
«Фатаво», 6/55.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Эркинлик қалб эркинлигидир, қулчилик қалб қулчилигидир, худди бойлик нафс бойлиги бўлгандай».
«Уъбудият», 88.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ҳаромни ҳалол қилувчининг гуноҳи каттароқ, уни (ҳаром амал) қилгандан кўра!»
«Мажмуъул фатаво», 20/280.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Тўрт мазҳабда мусиқа ҳукми
1. Ҳанафий олимлари мазҳаб боши Абу Ҳанифа ва икки катта шогирди Қози Абу Юсуф ва Муҳаммад ибнул Ҳасан раҳимаҳумуллоҳдан бошлаб барчаси, токи мазҳабнинг энг охирги муҳаққиқи, деб ном олган Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳгача: Мусиқа асбобларининг барчасини эшитишни ҳаром, деб билади. Балки бу масаладаги энг оғир сўзларни айтганлар.
يرى علماء الحنفية قاطبة حرمة الاستماع لآت المعازف كلها؛ ابتداء بأئمة المذهب الثلاثة -أبي حنيفة وأبي يوسف ومحمد بن الحسن- رحمهم الله، إلى ابن عابدين -خاتمة محققي المذهب- بل إن مذهب الحنفية في هذا من أشد المذاهب، حيث يقول الإمام ابن القيم رحمه الله: “مذهب أبى حنيفة في ذلك من أشد المذاهب، وقوله فيه أغلظُ الأقوال، وقد صرح أصحابه بتحريم سماع الملاهي كلها، كالمِزْمار، والدّف، حتى الضرب بالقَضيب، وصرحوا بأنه معصية، يوجب الفسق، وتُرَدُّ به الشهادة”.
(إغاثة اللهفان في مصايد الشيطان، 1/405).
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Абу Ҳанифанинг мазҳаби бу борада энг қаттиқ мазҳаблардан, у ҳақидаги сўзи қавлларнинг энг ғализидир. Асҳоблари барча куй асбобларини эшитиш ҳаром, деб очиқчасига айтган, сурнай, чилдирма бўлсин, ҳатто дўмбира урушни ҳам (чунки куй асбобларидан фақат дўмбира истисно кўриб жоиз, деганлар бор эди). Қолаверса уни маъсият, деб - фисққа олиб бориши ва гувоҳлик ҳам у сабаб рад қилинишини сариҳ айтганлар». («Иғосатул луҳфон», 1/405).
• Ҳанафий фуқаҳоларидан баъзи очиқ айтган сўзлари:
Марғиноний Ҳанафий (вафоти 593 ҳ.й.) раҳимаҳуллоҳ айтади: «Малоҳий [яъни мусийқа асбоблари]: барчаси ҳаром, ҳатто дўмбира уриб шеър айтиш ҳам». («Ҳидоя», 4/365).
يقول المرغيناني الحنفي رحمه الله (ت 593 هـ): “ودلت المسألة على أن الملاهي كلها حرام حتى التغني بضرب القضيب”.
(الهداية في شرح بداية المبتدي، 4/365).
Бурҳониддин ибн Мозаҳ ал Бухорий Ҳанафий (вафоти 616 ҳ.й.) раҳимаҳуллоҳ «Аҳли Самарқанд фатволари»да айтади: «Мусиқа асбобларини тинглаш, мисол найга пуфлаш каби ва бошқа куйлар ҳам ҳаромдир». («ал-Муҳитул бурҳоний», 5/369).
ويقول برهان الدين ابن مازه البخاري الحنفي رحمه الله (ت 616 هـ): “في «فتاوى أهل سمرقند» استماع صوت الملاهي كالضرب بالقصب، وغير ذلك من الملاهي حرام”.
(المحيط البرهاني في الفقه النعماني، 5/369).
Абу Абдуллоҳ бин Абу Бакр Розий (вафоти 666 ҳ.й.) раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мусиқа асбобларини тинглаш ва куйларнинг товушини эшитиш - барчаси ҳаромдир. Қўққисдан эшитиш узрлидир, кейин уни иккаласи (яъни қулоқлари) билан эшитмасликка имкон қадар ҳаракат қилади». («Туҳфатул мулук», 238).
ويقول أبو عبد الله بن أبي بكر الرازي الحنفي رحمه الله (ت 666 هـ): “استماع الملاهي وسماع صوت الملاهي كلها حرام، فإن سمع بغتة فهو معذور ثم يجتهد أن لا يسمع مهما أمكنه”.
(تحفة الملوك، ص: 238).
Абу Фазл ал Мавсулий Ҳанафий (вафоти 683 ҳ.й.) раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мусиқа асбобларини тинглаш ҳаромдир, мисол дўмбира-ноғора уриш, чилдирма, сурнай ва бошқалари ҳам». («ал-Ихтиёр ли таълилил мухтор», 4/165).
ويقول أبو الفضل عبد الله الموصلي الحنفي رحمه الله (ت 683 هـ): “واستماع الملاهي حرام: كالضرب بالقضيب والدف والمزمار وغير ذلك”.
(الاختيار لتعليل المختار، 4/165).
Ибн Нужайм Ҳанафий (вафоти 970 ҳ.й. ) раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мусиқа асбобларининг товушини тинглаш ҳаромдир, мисол найга пуфлаш ва бошқаси ҳам». («ал-Баҳрур роиқ», 8/215).
ويقول ابن نجيم الحنفي رحمه الله (ت 970 هـ): “واستماع صوت الملاهي حرام كالضرب بالقصب وغيره”.
(البحر الرائق شرح كنز الدقائق ومنحة الخالق وتكملة الطوري، 8/215).
Ибн Обидин Ҳанафий (вафоти 1088 ҳ.й) раҳимаҳуллоҳ «Баззозия»да айтади: «Мусиқа асбобларининг товушини тинглаш ҳаромдир, мисол найга пуфлаш каби ва бошқаси ҳам ҳаромдир». («ад-Дуррул мухтор», 652).
ويقول ابن عابدين الحنفي رحمه الله (ت 1088 هـ): “وفي البزازية: استماع صوت الملاهي كضرب قصب ونحوه حرام”.
(الدر المختار شرح تنوير الأبصار وجامع البحار، ص: 652).
Давоми бор…
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Тор ҳаётнинг муолажаси ҳақида Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Унинг давоси Аллоҳга илтижо қилиш, давомий сиғиниб дуо қилиш, маъсур дуоларни ўрганиш ва ижобат бўладиган ўринларда ҳозир бўлиш, мисол: туннинг охири, азон ва иқомат вақтлари, сажда ҳолатларида ва намозлар ортидан.
Ва бунга истиғфорни қўшиш, чунки ким Аллоҳга истиғфор айтиб тавба қилса; маълум вақтгача чиройли матоҳлар билан унга ҳузур беради.
Кун чиқиш ва ботиш вақтларида, ухлаш вақтида зикрдан бир шингил тотиш.
Ва йўлида келаётган тўсиқлар ва тарқоқ ишларга сабр қилади; чунки кўп вақт ўтмай Аллоҳ Ўз тарафидан Руҳ билан мадад беради ва унинг қалбига иймон битади.
Шунингдек, беш вақт намозларини ичини ҳам, ташини ҳам мукаммал қилишга ҳарис бўлсин, чунки у дин устунидир. Яна: ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил аълийл аъзийм, деб қайтариб турсин, чунки шу сабаб: оғирликларни кўтаришга куч топади, қийинчиликларни кўтаришга тоқат топади ва яхши ҳолатларга кўтарилади, дуодан ҳеч малолланмасин, албатта».
«Фатаво», 1/214.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Салафлар ўзаро улфатни сақлаб қолган ҳолда, ҳурматларини сақлаб ва оралари бузулмаган ҳолда фаръий масалаларда ихтилоф қилардилар».
© Ибн Таймия, «Фатаво кубро», 6/92.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Замонамиздаги тоғутлар:
• Илмонийлик тоғути,
• Қавмчилик тоғути,
• Демократия тоғути,
• Либераллик тоғути,
• Шўро (Совет) тоғути,
• Демократ ва илмонийлик партиялар тоғути,
• Тўқима дастурдаги қонунлар тоғути,
• Қубурийлик тоғути,
• Сеҳр ва коҳинлар тоғути,
• Мақбара ва ҳайкал тоғути,
• Инсонпарварлик тоғути.
Тоғутлик: Ҳаққи бўлмаган ишларда туғёнга кетишдир.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Шайх Ибн Усаймийин раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:
Мажлисида ўтирган бир кишига айтган экан: «Қани нима деяётган эдим?»
У киши: «Билмайман», деди.
Шундай Шайх: «Дарсга нега келдинг унда?» - деди.
Айтдики: «Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганки: «Улар шундай қавмки, улар билан мажлисда ўтирган бахтсиз бўлмайди!»
Шунда Шайх йиғлаб юбориб айтган экан: «Биз дарс берамиз десак, бизга дарс берди», деб.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 М А Қ С А Д
وَكَانَ الْمَقْصُودُ بِالدَّعْوَةِ : وُصُولَ الْعِبَادِ إِلَى مَا خُلِقُوا لَهُ مِنْ عِبَادَةِ رَبِّهِمْ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَالْعِبَادَةُ أَصْلُهَا عِبَادَةُ الْقَلْبِ الْمُسْتَتْبِعِ لِلْجَوَارِحِ فَإِنَّ الْقَلْبَ هُوَ الْمَلِكُ وَالْأَعْضَاءُ جُنُودُهُ وَهُوَ الْمُضْغَةُ الَّذِي إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ لَهَا سَائِرُ الْجَسَدِ وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ لَهَا سَائِرُ الْجَسَدِ. وَإِنَّمَا ذَلِكَ بِعِلْمِهِ وَحَالِهِ كَانَ هَذَا الْأَصْلُ الَّذِي هُوَ عِبَادَةُ اللَّهِ: بِمَعْرِفَتِهِ وَمَحَبَّتِهِ : هُوَ أَصْلُ الدَّعْوَةِ فِي الْقُرْآنِ. فَقَالَ
تَعَالَى: {وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ}.
«Бу даъватдан мақсад: Бандалар нима учун яратилган бўлсалар унга етишишлари учун бўлиб; шериги бўлмаган ўзларининг ягона Раббисининг ибодати учун, бўлган эди. Ибодатнинг асли аъзоларни эргаштирадиган қалбнинг ибодатидир. Чунки қалб подшоҳдир, аъзолар эса аскарлардир. У шундай бир қисмки; агар у салоҳиятли бўлса барча жасад унга тўғри бўлади, агар у бузилса қолган жасад ҳам унга нисбатан бузилади. Бу фақатгина унинг илми ва ҳолати сабабидандир, мана шу Аллоҳнинг ибодати бўлган аслликдир: Унинг маърифати ва муҳаббати билан. Мана шу Қуръондаги даъватнинг аслидир, Аллоҳ таоло: «Мен жин ва инсни фақатгина Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим», деди».
© Ибн Таймия, «Фатаво», 2/6.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
وفي هذا يقول العلامة ابن القيم رحمه الله:
«إن دعوة الرسل تدور على ثلاثة أمور: تعريف الرب المدعو إليه بأسمائه وصفاته وأفعاله الأصل الثاني: معرفة الطريقة الموصلة إليه، وهي ذكره وشكره وعبادته التي تجمع كمال حبه وكمال الذل له، الأصل الثالث: تعريفهم ما لهم بعد الوصول إليه في دار كرامته من النعيم الذي أفضله وأجله رضاه عنهم وتجليه لهم ورؤيتهم وجهه الأعلى وسلامه عليهم وتكليمه إياهم».
«الصواعق المرسلة، 4/1489.
«Пайғамбарларнинг даъвати учта ишда давра олади:
1. Даъват қилинаётганга Рабб таолони исмлари, сифатлари ва феъллари билан танитиш.
2. Унга етишиш йўлини билиш; муҳаббат ва ҳокисорликни камолига етказиб тўплайдиган ибодат, шукр ва Уни зикр қилиш.
3. Унга етишгандан кейин каромат диёрида уларга энг афзал қилиб тайёрлаган неъматларини уларга билдириш ва уларнинг энг улуғи эса Унинг розилигидир, ҳамда уларга тажаллий қилиб кўриниши ва энг олий юзини уларга кўрсатишидир, ҳамда уларга салом бериши ва уларга сўзлашидир».
«Савоиқул мурсала», 4/1489.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
