Setoraofficialgroup |
Добро пожаловать на официальный канал группы Сетора! Здесь вы сможете найти лучшие и новые хиты! Горячие новости и видео с выступлениями! Всё это только здесь!Присоединяйтесь и добавляйте своих друзей! 👨💻 Свяжитесь с администра @zohid_mamasoliyev
Show more- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Data loading in progress...
Ushbu videodagi qo'shiqni SSR xalq artisti Zeynab Xanlarova ijro etgan raqsida O'zbekiston xalq artisti Malika Ahmedova, qo'shiq nomi "Sev Kardashim" deb nomlanadi.
26 ёшли Фароғат Аҳмадова 2020 йилда кўкрак бези саратони касаллигига чалинди. Аввало Яратган, сўнгра шифокорлар сабаб, барча ҳолатда ҳам, давосиз деб келинган оғир дардни енгиб келмоқдаман, дейди Фароғат. Одамзод нега оила қуради? Никоҳнинг шартлари ҳам бахт-у дардда бирга бўлишдир. Садоқат ана шундай қийин пайтда билинар экан дейди, қаҳрамонимиз. Фароғат ҳозир ҳам узлуксиз даволаниб кетяпти. Эътиборлиси, аёл бирор марта ҳеч бир идорадан ёрдам сўрамаган. Унинг дардга чалинганини маҳалла раиси Муқаддас опа матёқубова хатлов жараёнида билиб қолади. Шундан сўнг, аёл ёшлар дафтари, темир дафтарга киритилиб мунтазам моддий ёрдам бериб келиняпти. Савобли ишга Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги, 4 сектор, маҳалла ва саховатли инсонлар бош қўшишган. Маълумот учун: 2020–2024 йилларда гематология соҳасини ривожлантириш учун 546 миллиард сўмдан зиёд ва қарийб 71 миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Унинг ҳисобидан шифохоналар дори воситалари, тиббий буюмлар, реактив ва реагентлар билан таъминланмоқда. Давлат томонидан бўладиган ташаббуслар Ўзбекистонда ҳам саратонга чалинган беморларнинг тузалиб, яшаб кетиш даражасининг ортишига салмоқли ҳисса қўшади деган умиддамиз.
Нима учун юртдошларимизга айнан ушбу савол билан мурожаат этдик.Қизиқми, Сабаби, хар биримиз у ёки бу мобил алоқа оператори хизматидан фойдаланамиз. Аммо алоқа сифати ўзгарса ёки сиз учун қулай хизмат кўрсатилмаса хам баъзан қадрдон рақам сабаб ундан воз кечолмайсиз. Замонавий тилда бу Мобил қуллик дегани. Сизнинг алоқа операторингиздан ташқари яна 4 та алоқа оператори бор Ўзбекистонда. Аммо сиз уларнинг қулайлигию, таклиф этаётган хизматларидан хам бехабарсиз бунинг ечими 2 сим картали телефон ёки 2-телефон хариди. Аммо бу ортиқча харажат дегани. Эндиликда бунга хожат йўқ. Сиз ўзингизга бир неча йиллик қадрдон рақам билан бошқа алоқа оператори абоненти хам бўлишингиз мумкин. Ушбу тизим MNP яъни Mobile Number Portability, ICTWEEK UZBEKISTAN-2023» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида тақдимоти ўтказилиб, ўша куннинг ўзида ишга туширилди. Хўш, бу хизматдан қандай фойдаланиш мумкин. Сиз шунчаки Телефон рақамни бошқа уяли алоқа операторига улаш учун янги компания офисига ариза билан мурожаат қиласиз... Бунда рақам расмийлаштирилган шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ҳарбий гувоҳнома) ҳам бўлиши мумкин. Аммо мутахасисларнинг билдиришича, Рақамни кўчириш борасидаги ариза бир қанча сабабларга кўра рад этилиши ҳам мумкин. Бир марталик тўлов абонент ўтаётган операторга тўланади, тўлов миқдори ҳар бир мобил алоқа оператори томонидан мустақил белгиланади. Ҳозирда аксар компанияларда мазкур хизмат учун ўртача 60 минг сўм миқдорида тўлов белгиланган. Қайд қилинишича, «мобил қуллик»ни бекор қилишнинг техник асослари ўтган йили тайёр бўлган, аммо идора ва компаниялар ўртасида келишув жараёни туфайли у бироз кечиктирилган. Аслида бундай тажриба кўплаб ривожланган давлатларда бор ва бу улар учун янгилик эмас. Аммо энг асосийси ушбу тизимнинг бизда хам жорий этилиши, мобил алоқа йўналишида яна бир мухим қадамлардан бири.