cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Qur'on qalb shifosi

📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim 💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon

Show more
Advertising posts
21 759
Subscribers
-1124 hours
-1017 days
-47330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Австралияда қадоқланадиган маҳсулот этикеткасига *“Оқиб турган дарё бўйида бўлсанг ҳам, сувни исроф қилма!”* деб ёзилиб, остига “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам” деб имзо қўйилган. Ҳадиснинг асл матни мана бундай: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳунинг таҳорат олаётиб сувни меъёридан ортиқ ишлатганларини кўриб қолдилар. - Ҳой, Саъд! Бу қандай исрофгарчилик? – дедилар. - Эй Аллоҳнинг Расули, таҳоратда ҳам исроф бўлурми? – сўради Саъд разияллоҳу анҳу. - Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёнинг ёқасида бўлсанг ҳам, дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам. 👉
Show all...
УШБУ МАЪЛУМОТ СИЗНИ ТУНДА ИККИ РАКАТ БЎЛСА ҲАМ ТАҲАЖЖУД ЎҚИШГА УНДАЙДИ ИНШААЛЛОҲ Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради. Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар. Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар. НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Show all...
НАМОЗНИ УНУТИШ Абдулазиз домла 👉
Show all...
​​#Биласизми ЖАННАТГА ЗАНЖИРЛАР БИЛАН КИРУВЧИ ИНСОНЛАР Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: Раббимиз азза ва жалла жаннатга занжирларда олиб борилувчи қавмдан ажабланди” (Имом Абу Довуд ривояти). Қандай қилиб инсон ўзи хоҳламаган ҳолида жаннатга киргизилади? Бу ҳадис дунёда имон йўлига ўзи хоҳламаган ҳолда олиб борилган бир неча тоифаларни ўз ичига олади. Биринчи тоифа – урушда асир тушган кофирлар. Улар аввалда занжирлар билан мусулмонлар жамоасига олиб келинади. Улар чиройли ҳолда имонга тарғиб қилинади. Фикрлаш натижасида имонни қабул қиладилар. Сўнг солиҳ амаллар қилиб жаннат аҳлидан бўлдилар. Иккинчи тоифа – ўзи хоҳламай мажбур ҳолда илм ва зикр мажлисларига борган инсонлар. Мисол учун, кўзи ожиз бир отахоннинг фарзанди бор. Отахон масжидга бориб намоз ўқиш ва у ерда мавъиза эшитишни хоҳлайди. Фарзанд ўзи истамаса-да, отасини олиб боради ва мавъиза эшитади. Натижада Аллоҳ уни ҳидоят қилади. Бу ҳол уни имон келтириб, солиҳ амаллар қилишига сабаб бўлади. Шу каби ўзи хоҳламаган ҳолда бирор сабаб билан ҳидоят йўлига кирган инсонлар мазкур ҳадис зимнига кириб, жаннатга занжирлар билан олиб борилувчи мўминларга ўхшайдилар. “Ҳеч қандай солиҳ амал қилмаган инсон ҳам жаннатга кириши мумкинми?” – деган саволга уламоларимиз, ҳа, деб жавоб беришган. Мисоли – бир киши имон келтириб, мусулмон бўлди, сўнг шу заҳоти бирор сабаб билан вафот топди. У жаннатга киради. Жаннат аҳли дўзах аҳлига нисбатан минг кишига битта тўғри келиши айтилган. Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Аллоҳ таоло: “Эй Одам!” деб нидо қилади. Одам (алайҳиссалом): “Лаббай, ё Раббим! Яхшиликлар сенинг измингда”, дейди. Аллоҳ таоло айтади: “Дўзахга юборилувчиларни чиқар”. Одам (алайҳиссалом): “Дўзахга юборилувчилар ким?” деб сўрайди. Аллоҳ таоло: “Улар ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси”, дейди. Шунда Одам (алайҳиссалом) ҳузуридаги ёш бола (қўрқинчдан) қариб қолади. “...ва ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар ҳамда одамларни маст ҳолда кўрасиз, ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир” . “Ё Расулуллоҳ, ўша битта қайси биримиз?” деб сўрашади. Шунда у зот: “Хурсанд бўлинглар, сизлардан бир киши. Яъжуж ва Маъжуждан эса, мингта”, дедилар. "Жаннат ва дўзах сифатлари" китобидан. 👉
Show all...

#Жума_муборак 🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг! 👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Show all...
Кечаси воқеа сурасини ўқиш фазилати •Воқеа сураси-ризқ сураси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 👉
Show all...
​​– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима? – Иймонни асраб-авайламоқ. – Иймондан кейинги нарса нима? – Аллоҳ таолонинг дийдорини кўрмоқ. – Усули дин – диннинг асослари нечта? – Усули дин саккизтадир: тавҳид – Аллоҳ таолони якка-ю ягона деб билмоқ; адл – ҳар ишда адолатли ва инсофли бўлмоқ; имомат – охират ишини дунё ишидан олдин бажармоқ; нубувват – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан олмоқ; амри маъруф – Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларини адо қилмоқ; наҳйи мункар – Аллоҳ таолонинг қайтарган нарсаларидан узоқ бўлмоқ; табарро – Аллоҳ таолонинг душманларини душман деб билмоқ; тавалло – Аллоҳ таолонинг дўстларини дўст тутмоқ. – Иймоннинг қалъаси нечта? – Иймоннинг қалъаси учтадир: фарзларни билиб амал қилмоқ; вожибларни билиб амал қилмоқ ва суннатларни билиб амал қилмоқ. – Иймоннинг нуқсони нечта? – Иймонга нуқсон етказадиган нарсалар учтадир: куфр, ширк ва шак-шубҳа. Исломда жаҳолат узр эмас! – Мўъмин вафот этганида иймон қаерга кетади? – Иймоннинг феъли жони билан қолади, иймоннинг ҳукми тани билан қолади. (“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”). Каналга уланиш👇 👉
Show all...

Йўлда Аллоҳни зикр қилиб юриш Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 👉
Show all...
​​Аллоҳ билан гаплашган оми Ҳасан Басрийнинг бир оми муридлари бўлиб, доим у кишини зиёрат қиларкан. Анча пайт зиёратга келмаган муридларини бир куни шайх кўчада кўриб қолиб, нега келмаётганлигини сўрабдилар. — Тақсир, мен Худога етишиб қолдим. Ҳар куни хуфтондан сўнг Аллоҳ билан гаплашяпман. — Бугун ҳам Худо билан муножот қилганингда менинг номимни ҳам эслаб қўй, — дебдилар шайх. Оми шогирд ўз тасаввурича бу кеча ҳам Худо билан муножот қилаётиб, устознинг гапини эслаб, Ҳасан Басрий дебди. Шунда тасаввури буткул тарқаб, гўнгхонада ўтирганини кўрибди. Шайтон ҳар куни васваса қилиб, уни гўнгтепага олиб келар ва гўё худо билан гаплашаётгандек тасаввур уйғотарди. Сўфи Оллоёр айтадилар: «Кўрдингизми, яхши одамнинг номики шайтоннинг ишини хабата қилиб, уни қочирдими, энди ўша яхши одам уйингизда пайдо бўлса, у хонадонга шайтон кира олармиди? Шундай экан фарзандингизни яхши одам қилиб тарбияланг, уларни илмли қилинг!» "Ибратли ҳикоялар" китобидан. 👉
Show all...

Гуноҳ қилдингизми? Дарҳол тавба қилишга шошилинг! 👤 Сардор Домла 👉
Show all...