MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa
Open in Telegram
YouTube каналимиз: youtube.com/@madinastudiotv Instagram саҳифамиз: instagram.com/madina_studio_uz Алоқа учун: @madinastudiobot
Show more6 174
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-8830 days
Posts Archive
Аллоҳ азза ва жалла айтади:
Банда гуноҳ қилди ва деди: "Ё Роббим, албатта, мен гуноҳ қилиб қўйдим. Гуноҳимни мағфират қилгин!" Аллоҳ азза ва жалла айтди: "Бандам унинг гуноҳларни кечиргувчи ва гуноҳлар сабабли бандаларини тутгувчи Роббиси борлигини билди. Бас, Мен бандамни кечирдим".
Сўнгра банда иккинчи марта гуноҳ қилади ва дейди: "Ё Роббим, албатта, мен гуноҳ қилиб қўйдим. Гуноҳимни мағфират қилгин!" Аллоҳ азза ва жалла айтади: "Бандам унинг гуноҳларни кечиргувчи ва гуноҳлар сабабли бандаларни тутгувчи Роббиси борлигини билди. Бас, Мен бандамни кечирдим".
Бундан сўнг банда яна гуноҳ қилади ва дейди: "Ё Роббим, албатта, мен гуноҳ қилиб қўйдим". Аллоҳ азза ва жалла айтади: "Бандам унинг гуноҳларни кечиргувчи ва гуноҳлар сабабли бандаларини тутгувчи Роббиси борлигини билди. Бас, бандам нимани истаса қилсин, албатта, Мен уни кечирдим".
Ҳатто банда гуноҳларга такрор-такрор қўл уриб қўйса ҳам, токи ҳар сафар гуноҳ содир этганида унинг бандалик руҳи қўзғалар, айбдорликни ҳис қилар, надомат ила тавба қиларкан, Роббисини фақат ва фақат Ғафур ва Роҳийм ҳолда топадир.
| Шайх Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ
Telegram | Instagram | YouTube
Тадаббур ва тафсир ўртасидаги фарқ
Қуръонни фақатгина аҳли тафсир (муфассирлар) ва тилшунослар тафсир қиладилар. Аммо, тадаббур барча мусуломнлар учун вожибдир.
Ким билишни истаса тадаббур ва тафсир ўртасидаги фарқ манашудир:
Кўпчилик савол беради:
Барчамиз Аллоҳ таолонинг китобини тадаббур қилиш жуда ҳам муҳим ва гўзал амал эканини тушуниб етдик, савол шундаки, тадаббур билан тафсирнинг ўртасида фарқ борми? Ёки тадаббур билан тафсир бир нарсами?
Азиз биродарларим! Тадаббур билан тафсир ўртасида жуда катта фарқ бор. Тадаббур тафсирдан кўра анча кенгроқ тушунча.
Тафсирнинг мақсади маънони очиб беришдир. Қуръонни тадаббур қилувчи эса, бир оятдан таъсирланади ва ўша оятга амал қилади.
Фаҳд ал Кандарийнинг «Қуръон билан ҳамсафар» кўрсатувидан.
Telegram | Instagram | YouTube
РАМАЗОНДАН КЕЙИН-ЧИ?
«Барча ойларнинг Робби бирдир. Рамазоннинг Робби — Шаввол, Шаъбон ва бошқа ойларнинг ҳам Роббидир. Барча вақт ва ҳолатларда ҳам Аллоҳга ибодат қилиш ва У Зотга осий бўлишдан ўзни йироқ тутиш мусулмон устидаги мажбурият ҳисобланади».
| Шайх Абдураззоқ ал-Бадр
Telegram | Instagram | YouTube
🌙Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, ҳаммангизни Рамазон ҳайити Ийдул-Фитр билан муборакбод этамиз! Барчамизга Аллоҳ азза ва жалла хайрли умр, баракали ризқ, манфаатли илм ва икки дунё саодатини берсин.
Аллоҳим, барча мазлум мўмин-мусулмонларга нусрат бер, хусусан Масжидул Ақсодаги мусулмонларни ҳифзи ҳимоянгда асра. Жароҳат олганларига шифо, маҳбусларига озодлик, мақтулларига шаҳодат бергин. Амин!
Telegram | Instagram | YouTube
Рўза тугади. Ҳатто Рамазон ойи тугаганидан бир неча кун ўтиб ҳам нима бўлишини биласизми? Бир дона бананга қўл узатишдан олдин ҳам икки марталаб ўйлаб кўрасиз. Ёки бирор нарса еб қўйсангиз ҳам "Вой, нима қилиб қўйдим?! — деб ўйлаб қоласиз. — Айтганча, Рамазон тугади-ку!"
Чунки шу тартибга мослашиб қолгандингиз, тўғрими? Нега бундай? Чунки маълум бир муддат давомида доимий равишда тутилган рўза сиз билан менга Аллоҳ таолонинг доимий кузатиб турувчи эканини ҳис қилиб яшашни машқ қилдирди. Мазкур бир ой давомида биз тақво билан яшадик. Тақво — мавҳум нарса, у билан сизда Аллоҳ кўриб турибди деган тафаккур бўлади. Тақвони ошириш учун қандай онг машқларини бажарсам бўлади, дейдиган бўлсак, Аллоҳ таоло бизга ажойиб рўза институтини бериб қўйган. Рўза — ҳаётингизга тақво олиб кирадиган жудаям ажойиб амал!
— Нўъмон Али Хон ҳафизаҳуллоҳ
Telegram | Instagram | YouTube
Каҳф сураси, 45-53-оятлар
Қори: Даврон Каримов
Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Каҳф» сурасини Жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки Жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
Telegram | YouTube | Instagram
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Мен: «Ё Росулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»
(Маъноси: «Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт».)
(Термизий, Ибн Можа ривояти)
Telegram | YouTube | Instagram
Шу кунларда ушбу видео кенг оммага тарқалди. Аллоҳ таоло бизнинг мазкур оятни эшитишимизни ирода қилди ва уни бизга насиб этди: «Сен: «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир. Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди», – деб айт». (Анъом сураси, 149-оят). Оятга эътибор беринг. Ушбу оят Аллоҳнинг фазли билан қисқа муддат ичида бир миллиарддан ортиқ инсонлар томонидан кўриб тингланди. Бунга биргина мушук сабаб бўлди. Бу бизга шу нарсани англатадики, агар Аллоҳ таоло бир ишнинг амалга ошишини хоҳласа, кичик нарсани ҳам сабаб қилиб қўйишга Қодир Зотдир. У зот мазкур оятда: «Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди», деб марҳамат қилган. Аллоҳ таоло ушбу видеолавҳа орқали бизга «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир», деган оятни эшитишимизни ирода қилди. Далил, ҳужжат, оят, мўъжиза Роббимиз Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир. Биз фақат Аллоҳнинг иродаси кетган ишни амалга оширамиз. Субҳаналллоҳ!
Telegram | YouTube | Instagram
Агар инсонлар Қуръон ўқиш ва унинг устида тафаккур қилишнинг фойдасини билганларида эди, бутун вақтларини шу фаолиятга бағишлардилар. Ва агар қалблари шифо бўлиши учун зарур бўлган оятга дуч келсалар уни юз марта, ҳатто тун бўйи такрорлар эдилар. Дарҳақиқат, биргина оятни ўқиб, маъноси ҳақида фикр юритиш, Қуръонни умуман ўйламай ўқишдан афзалдир, қалбга фойдалироқдир ва энг муҳими иймонни мустаҳкамлашга, Қуръоннинг мағзини туйишга хизмат қилади. Бу, тун бўйи тонггача бир оятни такрорлаб чиқиш, салаф солиҳларнинг одати эди. Ва Қуръонни тафаккур қилиб ўқиш қалбнинг солиҳлигининг асосидир.
Ибн ал-Қоййим роҳимаҳуллоҳ
Telegram | YouTube | Instagram
Аллоҳим, золим яҳудларга Ўзинг кифоя қил!
Эй мусулмонлар жамоаси, Рамазон ойида мазлум мусулмон биродарларимизни дуо қилишни унутмайлик!
Мусулмонларнинг биринчи қибласи Масжидул Ақсони дуо қилишни унутмайлик!
رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ
Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишимиздаги исрофимизни Ўзинг кечиргин, собитқадам қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин!
Telegram | YouTube | Instagram
"Ва Аллоҳни камдан-кам зикр қилурлар" (Нисо, 142).
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ бу оятни шундай шарҳлаган эканлар:
"Аллоҳни камдан-кам зикр қилишларининг сабаби шуки, улар зикрни Аллоҳдан бошқа учун қиладилар".
Бу шарҳга худди шу оятнинг аввалги қисми ҳам далил бўла олади:
"Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турурлар" (Нисо, 142).
Бундан келиб чиқиб, риё ва мунофиқликдан ҳимояланмоқчи бўлган киши Аллоҳни кўп зикр қилиши лозим, дейиш мумкин.
Шу маънода Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг гаплари бор:
"Ким Аллоҳни кўп зикр қилса, шубҳасиз, мунофиқликдан омонда бўлибди".
Мунофиқлар Аллоҳни камдан-кам зикр қилувчилар экан, У Зотни кўп зикр қилиш мунофиқликдан йироқ бўлган кишининг белгисидир.
Шундай белгилардан яна бири — мунофиқ бўлиб қолишдан қўрқмоқ. Бу борадаги гўзал ривоятлардан бири Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ҳақларидаги ривоятдир. Бир киши у зотдан сўрайди:
"Мунофиқ эмасмиканман, деб қўрқаман".
У киши жавоб бериб айтадилар:
"Ҳақиқатда мунофиқ бўлганингда эди, мунофиқ бўлиб қолишдан қўрқмаган бўлардинг".
Шунинг учун ҳам жуда кўп саҳобалар мунофиқликдан қўрқишарди. Ибн Абу Мулайка роҳимаҳуллоҳ айтганларидек:
"Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўттизта саҳобаларини кўрдим. Улардан ҳар бирлари мунофиқ бўлиб қолишдан қўрқишарди. Ҳеч бирлари Жаброил ёки Микоилнинг иймонидек иймонни даъво қилишмасди".
Шундай экан, келинг, тўғри йўлдаги зотларга ўхшашга ва айнан уларга тақлид қилишга ҳаракат қилайлик.
"Гарчи уларнинг мислидек бўлолмасангиз-да, (ул зотларга) эргашинглар. Албатта, олийҳиммат, карамлиларга эргашмоқ — муваффақиятдир".
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🌙 MADINA STUDIO — илм ила иймон сари йўл!
Telegram | YouTube | Instagram
🌙 Таровиҳ шукуҳи!
(31.03.23)
Қалбларни титратувчи қироат
Қори: Давронбек Каримов
(Наҳл сураси, 113-119-оятлар)
YouTube | Instagram | Telegram
Сизга Рамазондаги насиҳатим
Шуруқ жалсасини – яъни, бомдод намозини ўқиб бўлгач, қуёш кўтарилгунга қадар (зикру дуолар қилиб) ўтиришни зое қилманг. Муддати тақрибан бир соатни олади. Ушбу жалсада улуғ савоблар ва улкан хайр, яхшиликлар бор. Шунингдек, ушбу амал набий зот - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннатдир.
Фақат бир шарти бор: Ҳеч ким билан сўзлашмай, телефонингизга тикилмай ўтирасиз. Ўтиришингизда фақат сиз ва Аллоҳнинг ўртасидаги бир хилват бўлсин. (Қалбингиз) фақат Аллоҳ билан бўлсин. Қуръон ўқинг, Аллоҳни зикр қилинг.
Мажид Закий.
Изоҳ: Бомдод намозидан кейин Қуёш чиқиб бир найза миқдорича кўтарилгунга қадар ухламасдан тонгги зикрларни ўқиб, Қуръони каримни тиловат қилиб ўтириш афзал. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва салафи солиҳлар зуҳо вақтигача ухламасдан, ибодат билан банд бўлардилар.
©arabicuz
Telegram | Instagram | YouTube
#видеоролик
Жин менга зарба берди...Охири Исломни топдим - Муҳаммад Клеон ҳикояси
🌙•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•🌙
Telegram | YouTube | Instagram
