en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Open in Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ИБРАТЛИ ДУНЁ

Channel ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 111 039 subscribers, ranking 294 in the Religion & Spirituality category and 472 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 111 039 subscribers.

According to the latest data from 27 November, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -2 062 over the last 30 days and by -211 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 27.22%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 18.05% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 30 249 views. Within the first day, a publication typically gains 20 056 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 35.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 28 November, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

111 861
Subscribers
-21124 hours
+1807 days
-2 06230 days
Posts Archive
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 21:44

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 21:31
30 Oct 2024, ~21:44

‼️‼️‼️📤📤📤📤 Андижон шахридан Аюбҳон домла қандли диабет сабаб қийналиб келган эканлар. Стоп диабет ичганларидан сўнг ўзида бўлган ўзгаришларни ҳолис айтиб бердилар. (Ушбу касалликдан қийналиб юрган яқинларингиз билан улашинг) Аюбҳон домла каби СТОП ДИАБЕТ ичиб келаётган инсонлар билан гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг👇👇 💬https://t.me/qandli_diabet_muhokama 💬https://t.me/qandli_diabet_muhokama Батафсил маълумот учун: +998(55)503-05-05 Тўлиқ суҳбатни кўриш👉 ВИДЕО
Стоп диабет олиш мажбурий эмас, ичиб юрган одамлар билан гаплашиб ишонч ҳосил қилиб кейин буюртма беришингиз мумкин😊
30 Oct 2024, 21:31
31 Oct 2024, ~21:44

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин! Доим «Алҳамдулиллаҳ» деган руҳни табассум тарк этмайди. Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» деган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади. Аллоҳим! Биз Сендан -доимий имонни, -қўрқувчи қалбни, -содиқ ишончни, -тўғри динни, -барча балолардан офиятни -офиятга шукр этишни ва -инсонлардан беҳожат бўлишни сўраймиз.  Кунимиз хайрли, барокатли, савобли амалларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 20:30

“Хайрлиси“ номли бир йўл бор... Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин... Хайрли тун, қадрдон! Яхши дам олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 12:02

#Мулоҳаза Бир қарасанг хурсанд, бир қарасанг қайғулимиз. Бир қарасанг, Яратганга муҳаббатли, бир қарасанг қадарнинг ҳукмига ш
#Мулоҳаза Бир қарасанг хурсанд, бир қарасанг қайғулимиз. Бир қарасанг, Яратганга муҳаббатли, бир қарасанг қадарнинг ҳукмига шубҳамиздан андишадамиз... Тинимсиз ранги ўзгарадиган кўнглимизнинг тутуруғи йўқ. Ҳар доим хайрни, умид, севги, сабр ва шукрни ҳис қилиб урадиган юракли бўлиш меҳнат ва дуо талаб қилади, роббимиз Раҳимдан ёрдам сўрашни тақозо қилади. Шунинг учун "Эй, Роббим, қалбимни диним узра собит қилгин!" дея мудом дуода бўлмоғимиз керак... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 11:40

...ОДАМЛАР... Одамга ҳам ўхшамас асли Мени адо қилган одамлар... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 11:20

Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди. Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам эмас. Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикринг етарлича тиниқлашмабди. Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаган бўлсанг, демак тизгининг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен хали хам бу тутқунликдан чиқолмабсан. Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак яшашнинг асл моҳиятини англаб етмабсан. Aгар ҳали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан... Ҳазрати Шамс Табрезий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 10:50

​​Қуръонда "Яхшилик"  сўзи 167   марта ва "Ёмонлик" сўзи ҳам 167  марта такрорланган... Баъзан кимгадир яхшилик қилсангиз,  эвазига юзингизга тупиришади,  сабабсиз четга суришади,  турли ҳил жазолар ўйлаб топишади... Сиз эса бир четда юрак чангаллайсиз,  гавдангиз эгилиб катта сўроқ шаклига кирасиз:  "Нима учун?!" "Қайси айбим учун?!" Кейин кимдир келади,  сизни қўллайди,  ёрдам беради ва ҳеч қандай таъмасиз... Шулар Аллоҳнинг нажот чопарларидир.       Биласизми,  улар нега сизга ёрдам беришади? Ўша яхшилик ва ёмонлик тарозисининг ўқи қийшаймаслиги учун,  ёмонлик ортиқ тош босмаслиги учун... Агар сиз ҳам - айни дамда изтироблар ичида бўлсангиз,  яхшилиги унутилган, ўзи ҳам, исми ҳам ўчирилганлар  рўйхатда бўлсангиз, ташвишланманг, сабр қилинг... Яхшилик дунёда қанча бўлса, ёмонлик ҳам ўшанча... Яхшилик тутган чопарлар сиз томон шошганда, кимларгадир ёмонлик илинган йўқловчилар - меҳмон бу дамда... Дунё шунақа! Умму Зайнаб 📖 Telegram.me/IBRATLI  - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
30 Oct 2024, 10:01

Қуръонда : — «Иймон» сўзи 25 марта, «Куфр» сўзи 25 марта, — «Дунё» сўзи 115 марта, «Охират» сўзи 115 марта, — «Малоиклар» сўзи 88 марта, «Шайтон» сўзи 88 марта, — «Ҳаёт» сўзи 145 марта, «Ўлим» сўзи 145 марта, — «Яхшилик» сўзи 167 марта, «Ёмонлик» сўзи 167 марта зикр қилинган... Булар ҳар бир яхши ва ёмон тушунчалар тенг қийматли ва ёнма-ён эканлигини англатади. Лекин бир маълумотни ўқиганимда титраб кетаман, сиз Қуръонда «Жазо» сўзи 117 марта, «МАҒФИРАТ» сўзи ундан икки баробар кўп, яъни 234 марта келганлигини биласизми?! ...Аллоҳим, мағфиратингдан умидвормиз... 🤲 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 09:31

ЁЛҒОН ДУНЁ... Ёлғонлар дунёни тарк этиб, хамма бир кун рост сўзлаганда...
30 Oct 2024, 08:46

ЎҒРИ  КЕЛИНЧАК Шаҳардан қайтаётиб, автобусга чиқдим. Одам сийрак, уловнинг ҳали жўнайдиган шашти йўқ. Бир-иккита китоб харид қилгандим, мутолаага киришдим. Бир пайт: – Бу жой бўшми, опа? – дея сўради кимдир. – Ҳа, бемалол. Ҳеч ким йўқ, – дедим. Қарасам, қўлида бола кўтариб олган ёш келинчак. – Опа, телефонингизни бериб туролмайсизми? Онамга қўнғироқ қилиб олсам, дегандим, – сўради у. Онаси билан бир йиғламсираб, бир асабий гаплашди. Негадир, унга ачиндим, кўнгил сўраган бўлдим. – Қачонлардир қилган хатоларимнинг жабрини тортяпман. Аслида менга шу ҳам кам, – деди ўзини Мунира деб таништирган ҳамроҳим. – Нега ундай дейсиз, сабрли бўлинг. Қаранг, қандай ширин фарзандингиз бор экан, – дедим юпатган бўлиб. – Айтинг-чи, кўринишимдан ўғрига ўхшайманми? Жавобингиз аниқ, йўқ, тўғрими? Лекин бу ҳақиқат! …Мен ўғриман. Қўли эгрилик ўқувчилик давримдан оилам барбод бўлгунга қадар ортимдан соядек эргашиб юрди. Дастлаб синфдошларим мендан юз ўгиришди, устозларим аввал насиҳат, сўнг дакки бериб чарчашди. Мактабни битирдим ва улар ўғридан қутулишди. Коллежда курсдошларимнинг пуллари, нарсалари йўқола бошлади. Бора-бора мендан ўзларини олиб қочадиган бўлишди. Маҳалла-кўй ҳам биларди. Шу сабаб, чекка қишлоқдан келган совчиларга ота-онам раъйимга ҳам қарамай, узатиб юборишди. Энди ундай қилмайман, ҳар ҳолда оилали аёлман, дея ўзим-ўзимга сўз бердим. Йўқ. Букрини гўр тузатар экан. Қайнона-қайнотамнинг омонатига ҳам тап тортмай хиёнат қиладиган бўлдим. Бир куни қайнонам сўраб қолди: – Келинжон, шкафнинг устидаги пулларга кўзингиз тушмадими? Қайнотангиз сўраётганди. – Йўқ! – дедим уларнинг кўзига тик қараб. Аммо ўша куни илк бор мендан шубҳаланишаётганини сездим. Охири ўғрилигим ошкор бўлди. Қўни-қўшни, тўй-маъракага борсак ҳам яна ўша эски ҳунар… яқинларимни уятга қолдирардим. – Номусга ўлдирдинг, йўқол кўзимдан. Ортиқ сен билан яшамайман, – дея эрим уйдан хайдаб юборди. Қилмишларим касрига ота-онамнинг юзи ерга қаради. Осойишта ҳаётим бузилди. Бахтим ҳам ўғирланди. Йўқ, уни ўзим ўғирладим… Автобус бир муддатга тўхтади. Йўловчилар тоза ҳавога чиқишди. Мен ҳам ҳозир келаман, дея сув ичгани тушдим. Кўп ўтмай яна йўлда давом этдик. Суҳбат билан чалғиб, манзилга ҳам етиб келганимизни сезмай қолибман. У билан хайрлашаётиб: – Синглим, эгилган бошни қилич кесмас, дейишади. Ҳали ҳам кеч эмас. Бориб кечирим сўранг, фарзандингиз келажагини ўйланг, – дедим. У – Маслаҳатингиз учун раҳмат, опажон. Кўнглимга анча таскин бердингиз. Сиз айтгандек қиламан, – деб хайрлашди. Автобусдан  тушиб қишлоғимизга қатнайдиган таксига ўтирдим. Уйга етгач, йўл кира ҳаққини тўлай, деб сумкамга қарасам, ҳамёним йўқ экан… •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 08:07

​​📖 ХИКМАТЛАР  ХАЗИНАСИ 📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади. 📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир. 📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади. 📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил. 📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир. 📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди. 📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 07:09

Стив Жобс 1997 йилда ижодий фикрловчи ходимларни ишга олиш учун берган саволи. Бунга 200 та номзоддан фақат биттасигинаси тўғ
Стив Жобс 1997 йилда ижодий фикрловчи ходимларни ишга олиш учун берган саволи. Бунга 200 та номзоддан фақат биттасигинаси тўғри жавоб берган. Фараз қилинг: сиз шахсий автомобилингизда кечаси ёмғирли ҳавода йўлда кетаяпсиз. Шу пайтда автобус бекатида уч кишини кўриб қолдингиз: 1. Булар бемор кўринишидаги мункиллаб турган онахон; 2. Бир пайтлар ҳаётингизни сақлаб қолган дўстингиз; 3. Орзуингиздаги аёл. Автомобилингиз икки ўринли бўлса, йўл-йўлакай улардан қай бирини олиб кетган бўлардингиз? Тўғри жавоб...
30 Oct 2024, 06:59
31 Oct 2024, ~08:10

❓САВОЛ – ЖАВОБЛАР ❓– Энг гўзал нарса нима? ✅– Одам. Чунки у Тангрининг маҳсулидир. ❓– Энг тез нарса нима? ✅– Ақл. У ҳамма нар
❓САВОЛ – ЖАВОБЛАР ❓– Энг гўзал нарса нима? ✅– Одам. Чунки у Тангрининг маҳсулидир. ❓– Энг тез нарса нима? ✅– Ақл. У ҳамма нарсани ортда қолдиради. ❓– Ҳаммадан донороқ нарса-чи? ✅– Вақт. Чунки ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдинлаштиради. ❓– Ҳамма учун энг умумий нарса нима? ✅– Умид. Чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам мавжуддир. ❓– Энг кучли нарса нима? ✅– Зарурият. Чунки у ҳамма нарсанинг устидан ҳукмронлик қилади. ❓– Энг қийин нарса нима? ✅– Ўзни англаш. ❓– Энг осон нарса-чи? ✅– Ўзгаларга маслаҳат бериш. ❓– Кимни бахтли санаш мумкин? ✅– Жисмоний соғлом, руҳий хотиржам ҳамда истеъдодини ўстира олган кишини. ❓– Бахтсизликка дош беришнинг осон йўли нима? ✅– Ғанимларнинг сендан-да ёмон аҳволга тушиб қолганига гувоҳ бўлиш. Акбаршоҳ Расулов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA .
30 Oct 2024, 06:14

❓САВОЛ – ЖАВОБЛАР ❓– Энг гўзал нарса нима? ✅– Одам. Чунки у Тангрининг маҳсулидир. ❓– Энг тез нарса нима? ✅– Ақл. У ҳамма нар
❓САВОЛ – ЖАВОБЛАР ❓– Энг гўзал нарса нима? ✅– Одам. Чунки у Тангрининг маҳсулидир. ❓– Энг тез нарса нима? ✅– Ақл. У ҳамма нарсани ортда қолдиради. ❓– Ҳаммадан донороқ нарса-чи? ✅– Вақт. Чунки ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдинлаштиради. ❓– Ҳамма учун энг умумий нарса нима? ✅– Умид. Чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам мавжуддир. ❓– Энг кучли нарса нима? ✅– Зарурият. Чунки у ҳамма нарсанинг устидан ҳукмронлик қилади. ❓– Энг қийин нарса нима? ✅– Ўзни англаш. ❓– Энг осон нарса-чи? ✅– Ўзгаларга маслаҳат бериш. ❓– Кимни бахтли санаш мумкин? ✅– Жисмоний соғлом, руҳий хотиржам ҳамда истеъдодини ўстира олган кишини. ❓– Бахтсизликка дош беришнинг осон йўли нима? ✅– Ғанимларнинг сендан-да ёмон аҳволга тушиб қолганига гувоҳ бўлиш. Акбаршоҳ Расулов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 05:59
30 Oct 2024, ~06:00

📞 Телефонни кўтарганда айтадиган илк сўзингиз нима? 📱 Биринчи айтилган сўздан инсонни қандайлигини билса бўлади. 🤔 Жавобла
📞 Телефонни кўтарганда айтадиган илк сўзингиз нима? 📱 Биринчи айтилган сўздан инсонни қандайлигини билса бўлади. 🤔 Жавобларини кўриб ҳайрон қоласиз! ЎЗИНГИЗ АЙТАДИГАН СЎЗГА БОСИНГ?👇🏼
30 Oct 2024, 05:59
31 Oct 2024, ~05:26

«АКА-СИНГИЛ» қиссаси Синглиси бор акалар диққатли бўлинг. Кўринг ва ҳулоса қилинг Ака-ука, Опа-сингил, дўст ва жигарларга юбориб қўямиз •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 05:30

​​ХАҚДОР (ҳаётий воқеа) Тўсатдан келган мусибат ҳаммани саросимага солиб қўйди. Айниқса, жигарларини. Ёлғизгина сингил бўзлаб йиғлади. Ҳолидан хабар олиб тургувчи меҳрибони тўсатдан вафот этди. Ҳеч қачон бирор жойидан шикоят қилмаган, доим шошиб юрадиган, ишбилармон, бойвачча, сахий укаларининг айни қирққа тўлганда дунёдан кўз юмиши акаларига оғир зарба бўлди... Инсон ўз номи билан унитувчи. Ҳамма нарсага кўнади. Фотиҳага келиб кетувчилар камайиб қолди. Ҳа деса, ўзидан кетиб қолаётган хотини ҳам, "дадам" лаб ҳамманинг юрак-бағрини эзган болалари ҳам мусибатга кўнгандек ҳовлида ғимирлаб юрар эдилар. Йўлакка териб қўйилган стулларда қатор ўтирган акалар ҳам одамлар камайгач, энди тин олаётган эдилар. —Ака, Муҳиддин тушимга кирибди деди,— иккинчи ўғил. Ака, қарзим бор, тўлаб қўйинглар, савол-жавобдан ўтолмаяпман,—деяпти, —ўйчан давом этди Шарофиддин. —Тушга нималар кирмайди, —домла сўраганда ҳеч ким индамади-ку, ўзига тўқ бўлса, кимдан ҳам қарз оларди, —овутган бўлди акаси Шаҳобиддин. Аммо бу мавзу ёпилмади. Марҳум эртасига катта аканинг тушига кириб, қандайдир қарз ҳақида гапирибди, кейин  ўғлининг тушига кирибди. Амаки тоғаларга маслаҳат солинди. Муҳиддин кимдан қарз бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб кўрдилар. Ҳамкорликда ишлаган банклар суриштирилди. Ҳаммаси жойида. Бир тийин қарзи йўқ. Ошна-оғайнилар суриштирилди, бу орада энг кичик ака ҳам шу тушни кўрди. Пайшанба куни уч ўғил ва ёлғиз қиз ўзлари марҳумнинг хонадонига йиғилдилар. Қуръон тиловатидан сўнг  Нодира акасини эслаб, кўзига ёш олди. —Акам жудаям яхши одам эдилар. Вафотларидан уч кун олдин ҳам менга кўйлак олиб берувдилар. "Қайнэгачим қиз чиқаряпти", десам, "Мани синглим энг чиройли кўйлак кийиши керак", деб  дўконга олиб кирдилар. Кўйлак бир миллион саккиз юз минг экан, акам 150 доллар  тўлаб, қолганини сўмда тўламоқчи эдилар, ёнларида ўзбек пули йўқ экан, шундоқ одам, икки юз минг сўмни қарзга ёздириб қўйдилар. Шунисини ўзим берай десам ҳам рухсат бермадилар. Оҳ, акам-а, жигарим-а, гўрингиз нурга тўлсин.. Ака-укалар бир-бирига қараб қолдилар. —Ўша кўйлакни қаердан олгандинг? Баравар сўради улар. Кийим дўконга бирга бордилар. Сотувчи аёл Муҳиддиннинг вафотини эшитган, пулдан умидини узган экан... Жигарининг қарзини тўлаб чиқар эканлар дунёнинг омонат эканлигини, бировнинг бир сўм пули ҳам қарз эканлигини ўйлаб, ўзи учун арзимас кўринган, аммо  кимдандир олиб, қайтарилмаган омонатлари ҳақида ўйга чўмиб бормоқда эдилар. Феруза Салходжаева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 05:02

«АКА-СИНГИЛ» қиссаси Синглиси бор акалар диққатли бўлинг. Кўринг ва ҳулоса қилинг Ака-ука, Опа-сингил, дўст ва жигарларга юбориб қўямиз •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 Oct 2024, 04:30