en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Open in Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ИБРАТЛИ ДУНЁ

Channel ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 112 300 subscribers, ranking 296 in the Religion & Spirituality category and 466 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 112 300 subscribers.

According to the latest data from 14 November, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -272 over the last 30 days and by -260 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 27.09%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 19.51% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 30 479 views. Within the first day, a publication typically gains 21 946 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 36.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 15 November, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

112 294
Subscribers
-26024 hours
-2 0107 days
-27230 days
Posts Archive
#Илтижо АЛЛОҲИМ, УМР БЕР, МЕНИНГ ОНАМГА... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дунёда ёмон она бўлмайди, тажрибасиз оналар бўлади. Агар оналарни яхши ва ёмон деб ажратиш керак бўлганида эди, Росулуллоҳ со
Дунёда ёмон она бўлмайди, тажрибасиз оналар бўлади. Агар оналарни яхши ва ёмон деб ажратиш керак бўлганида эди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадис ворид бўлмасди: «Бир киши Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг Росули, одамлар ичида яхшилик қилишимга ким ҳақлироқ ?"  деб сўради. У зот:" Онанг", дедилар. У киши: "Сўнгра ким ?" деди. У зот: "Онанг", дедилар. У киши:" Кейинчи ?" деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Онанг", дедилар ва ниҳоят тўртинчи марта сўраганида, " Отанг", дедилар» Сенга яхшилик қилган, тушунган инсонга демаяптилар. Хатолари бўлса ҳам онанга деяптилар. Шундай экан, яхши она бўлолмаяпман, деб куйинманг. Сиз фарзандингиз учун энг яхши танловсизки, Аллоҳ сизни танлади. Сиз фарзандингизга қилган яхшилигингизни унутгандирсиз, лекин Аллоҳ унутмайди. Шунинг учун ҳам Жаннат, айнан сиз оналар оёғи остида. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Бисмиллаҳ 📆 Туғилган санангиз қайси сурага тўғри келишини биласизми? Меники Лайл сурасига тўғри келди 🤩 Туғилган санангиз устига босиб кўрингчи сизга қайси сура тўғри келар экан 👇  17,  5,  23,  1,  19    14,  29,  4,  21,  8    30,  11,  26,  10,  28    9,  6,  2,  7,  13,  31  15,  18,  3,  22,  27  25,  12,  16,  24,  20

Видеога изоҳ Эрнинг хотинига танбеҳи: –  То онам ҳаёт экан, бу жой фақат онам учун, сен ўз ўрнингни билгин! Оилада мувозанатни ўз ўрнида тутган эркаклардан Аллоҳ рози бўлсин! Сизнингча оилада мувозанат бузилишига нима сабаб бўлади? Изоҳда ёзиб қолдиринг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир келин айтади: "Эрим мени севишининг асосий сабаблари: — Ҳеч қачон оиласини ёмонламадим, — Онасини ўзимнинг онамдан ортиқ
Бир келин айтади: "Эрим мени севишининг асосий сабаблари: — Ҳеч қачон оиласини ёмонламадим, — Онасини ўзимнинг онамдан ортиқ кўрдим, — Ака-укаларига ўз жигарларимдек жон куйдирдим, — Ўзимни оиламдан унинг оиласини устун қўйдим, — Оқибатли бўлишлари учун ҳар ҳафта овқат қилиб чақирдим, — Эримнинг уйидаги гапни она уйимга бориб айтмадим" Ҳозир шу ишлар одатимга айланган! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🔥 АҚЛНИ СИНАЙДИГАН ТОПИШМОҚ! Хасаннинг укаси — сизнинг ўғлингизни дадаси. ❓ Сиз Хасанга ким бўласиз? 🤍 Осон деб ўйладингизми? 👉 Жавобни билиш учун каналга обуна бўлинг!

ОНАНГИЗНИ КЎРИБ КЕЛИНГ 🎙Мархабо Каримова Қайнонасига меҳрибон келинлардан Аллоҳ рози бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Мувозанат МЕҲР ОҒУШИ Ота-онангизни қучинг – қалбингиз таскин топади. Севимли инсонингизни қучинг – бахтли эканингизни чуқурр
#Мувозанат МЕҲР ОҒУШИ Ота-онангизни қучинг – қалбингиз таскин топади. Севимли инсонингизни қучинг – бахтли эканингизни чуқурроқ ҳис этасиз. Болаларни қучинг – меҳр беришга қодирлигингизни англайсиз. Дўстларни қучинг – самимият ришталарини мустаҳкамлайсиз. Жигарларингизни қучинг – бағрингиз кенгаяди. Ҳаётни қучинг – турмушингиз енгиллашади, гўзаллашади. Бутун ер юзини изласак ҳам: ОНА каби чексиз меҳрибон ОТА каби тенгсиз қадрдон ИЙМОН каби туганмас давлат ИСЛОМ каби тенги йўқ қудрат ТИНЧЛИК каби буюк неъмат топа олмаймиз… Буларга эга эканмиз Аллоҳга шукроналар келтиришни унутмайлик Азизлар!         АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ Бошланган кун хайрли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

4 та болани сотиб олган кишига ушбу хотин қўшиб берилади Ню Жерсий штатидан ўтар эканман ушбу 4 бола ва 1 аёл сотилаётганига
4 та болани сотиб олган кишига ушбу хотин қўшиб берилади Ню Жерсий штатидан ўтар эканман ушбу 4 бола ва 1 аёл сотилаётганига кўзим тушди улар атиги 4 долларга сотилаётган эди. Бундай виждонсизликка чидаб тура олмадим ва уларни сотиб олиб уйимга олиб келдим. Аммо эртасига мен ҳам уларни сотиш ҳақида эълон беришга мажбур бўлдим негаки....

СИЗ ЯХШИСИЗ, ХАММАДАН ЯХШИ 🎙Осиё Муҳтарова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЯХШИМИСИЗ,  ЯХШИ  ИНСОНИМ? Йироқлашиб кетдингиз бироз, Сизни ўйлаб ўтмоқда оним, Ҳол сўрашлар энди жуда оз, Яхшимисиз яхши инсоним? Кўринмайсиз гуруҳларда  ҳам, Ҳувиллаган каби ҳар ёним. Тўлдирайлик бўлса бирор кам, Яхшимисиз яхши инсоним? Ҳафамисиз кимдан дилда дод, Недир бўлган комил имоним, На ўзингиз на бордир ижод, Яхшимисиз яхши инсоним? Қалбдан ишонч гули сўлмасин, Дил оғритсам оғрийди жоним, Шоир учун ижод ўлмасин, Яхшимисиз яхши инсоним? Оҳири йўқ ўйлайман ўйнинг, Сабаб излаб ўтмоқда оним, Бир он бўлсин кўриниб қўйинг Яхшимисиз яхши инсоним? Қалбим тўрин ҳасратлар олди, Сиз эмасми қувонч бўстоним, Йўқлигингиз сезилиб қолди, Яхшимисиз яхши инсоним? Бегонадай кетманг йўқ бўлиб, Суҳбати зўр меҳрга коним, Соғинябман меҳрга тўлиб, Яхшимисиз яхши инсоним? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❌Хотинимни ер қабул қилмади… Кеч бўлдиямки қабр қазилмаябти, Ҳамма хайрон нега унақа бўлди.. Гўрков қабр қазишга ожиз… Хотини
❌Хотинимни ер қабул қилмади… Кеч бўлдиямки қабр қазилмаябти, Ҳамма хайрон нега унақа бўлди.. Гўрков қабр қазишга ожиз… Хотинимнинг гуноҳи шу қадар кўпми? ❗️Аёл нима гуноҳ қилган эканки қабр чиқмади. Давоми

Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Азизларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Шанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Она ўлган боласини 20 йил уйда сақлади ва бу бежизга эмас экан...😢 2019 йилда шаҳар шифохоналаридан бирига, ўлик боласи била
Она ўлган боласини 20 йил уйда сақлади ва бу бежизга эмас экан...😢 2019 йилда шаҳар шифохоналаридан бирига, ўлик боласи билан, бир аёл келган. Она шифокорларга, боланинг ўлганига ишона олмаслигига ва унинг танаси билан яшашга қарор қилганини айтди. Сўнг, шифокорлар, ўлган боланинг танасини ДНК тестидан ўтказишга қарор қилишди ва ўтказишди. Натижани кўришгач, шокка тушиб қолишти. Гап шундаки, ўлган бола…Давоми👇🏻👇🏻 ДАВОМИНИ ЎҚИШ ⬇️

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз файзу барокатли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

Аллоҳ уйи Маккага боринг. Дилга умид оловин солинг. Ёш қарининг дуосин олинг. Иймон ила қурбингиз етса. Аллоҳ уйи Маккага боринг. Фаришталар нидоси билан. Шайтонларнинг жазоси билан. Азонларнинг садоси билан. Аллоҳ уйи Маккага боринг. Кунлар ўтиб ортда қолар ғам. Тугаб битар ташвишу алам. Умрингизда бир бор бўлса ҳам. Аллоҳ уйи Маккага боринг. У жойларда бўлмас хавф хатар. Деманг бумас бошқа бир сафар. Мусулмонман десангиз агар. Аллоҳ уйи Маккага боринг. Ёлғон эмас чиндан куласиз. Олам-олам завққа тўласиз. Гуноҳлардан ҳалос бўласиз. Аллоҳ уйи Маккага боринг. Мўмин бари Маккага чопар, Сизга дўзаҳ эшигин ёпар. Юрагингиз ҳаловат топар. Аллоҳ уйи Маккага боринг. Яратганнинг гувоҳлигида. Виждонингиз огоҳлигида. Оилангиз ҳамроҳлигида. Аллоҳ уйи Маккага боринг. Бу амаллар фарздур билсангиз. Аламмасми бормай ўлсангиз. Жаннатларни орзу қилсангиз. Аллоҳ уйи Маккага боринг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Мен Парвардигоримни кўп ибодатлар, тунги намозлар ва кундузги рўзалар билан топмадим. Мен Уни бир қалби синиқ одамнинг кўнгли
Мен Парвардигоримни кўп ибодатлар, тунги намозлар ва кундузги рўзалар билан топмадим. Мен Уни бир қалби синиқ одамнинг кўнглини олиш билан топдим. Агар жаннатнинг эшиги олдида турсам ва менга "Ичкарига кир" дейилса, мен тўхтаб турардим. Токи мендан кейин келаётган мазлумлар ва муҳтожлар кириб кетмагунча... Муҳаббат бу фақат "Севаман" дейиш эмас, балки Суюклигинг суйганларни ҳам ардоқлашдир. 🕊 Боязид Бистомий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми? Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак кишига
Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми? Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак кишига гуноҳми? ЖАВОБ:👇

САДАҚА ҚИЛИНГ... 🎙Қамариддин Бекмухаммад •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

САДАҚА Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан. Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди. Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган. Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди. Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир. Анвар Аҳмад таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA