en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Open in Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ИБРАТЛИ ДУНЁ

Channel ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 111 039 subscribers, ranking 294 in the Religion & Spirituality category and 472 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 111 039 subscribers.

According to the latest data from 27 November, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -2 062 over the last 30 days and by -211 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 27.22%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 18.05% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 30 249 views. Within the first day, a publication typically gains 20 056 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 35.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 28 November, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

111 861
Subscribers
-21124 hours
+1807 days
-2 06230 days
Posts Archive
Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда ҳеч кимнинг қолмаслигида. Қалбимиздаги азизларимиз омон бўлсинлар! Қалбимиздагилар, барчангизга      КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2024, 22:30

19 Nov 2024, 20:30

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Омонмисиз, қадрдон... Муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин! Қалбингиз Аллоҳнинг уйи! Кўксингиз меҳрнинг чашмаси! Кўзингиз гўзаллик шайдоси! Қўлларингиз ҳайрнинг аскари! Оёқларингиз яхшиликнинг чопари! Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!" Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас! Қалбингизни эгасига очинг... Меҳр бисотингизни сочинг... Кўзларингиз гўзаллик нурига, Қўлларингиз дуонинг зўрига, Оёқларингиз Покнинг ҳузурига Сизни еткизмагунича толмасин! Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2024, 19:30

🥀Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда... Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз... 🕊 Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин... Хайрли оқшом... Аллоҳимга омонатсиз.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2024, 11:26

Хотин бўлиш қийин эмас! Қийини... Қийини — эрнинг жахли чиққанида битта гапдан қолиб, гап қайтармасликдир; Қийини — қорни оч келганида, ярим кечаси бўлса хам, туриб овқатини олдига қўйишдир; Қийини — ачитиб, кесатиб олишнинг ўрни келганида, уни ранжитмаслик учун тилни тия билиш, уни аяй олишдир; Қийини — унинг хам ўз шахсий худуди борлигини тан олиш, унга дахл қилмасликдир; Қийини — хаёт ташвишларидан чарчаб, аламини сиздан олганида, уни тўғри тушуниш, хафа бўлавермасликдир; Қийини — кайфиятингиз яхши бўладими ёки ёмон, кўчадан кириб келганида уни жилмайиб кутиб олишдир; Қийини — баъзида хафа қилиб, ранжитса-да, хаққига самимий дуолар қила билишдир. Қийини — қанчалик қизиқ ва сирли туюлса хам, телефонини очиб, ичини титмасликдир; Қийини — нафсга ёқмаса хам, итоат қилиш, бўйсуна олишдир; Қийини — айблари, камчиликлари бўлса-да, болаларга отасини дунёдаги энг яхши инсон деб кўрсата билишдир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2024, 10:05

​​#Ибрат Остонангизга назар ташлаб қўйинг,... Онам айтардилар: “Даданг кўчадан келсалар, оёқ кийимлари остонада қолмасин, дар
​​#Ибрат Остонангизга назар ташлаб қўйинг,... Онам айтардилар: “Даданг кўчадан келсалар, оёқ кийимлари остонада қолмасин, дарров тозалаб ичкарига олинглар, чунки эркак кишига иззат, ҳурмат остонадан бошланади...” Одатингиздан айланай онам! Ҳақиқатдан аёлнинг фаросатини, хожасига ҳурматини остонадан пайқаш қийин эмас. Жуфтининг оёқ  кийимини ҳам оёқ остида қолдирмай, ҳатто фарзандларига ҳам эзғилатмаган аёллар ‒ Асл Ўзбекойимлардир. Эркакка  ўзини султондек ҳис қилдириш, унинг азизлигини билдириб туриш аёлнинг зиммасидаги биринчи вазифадир. Остонангизга назар ташлаб қўйинг.... Ахир ҳурмат ва эҳтиром остонадан бошланади. Осиё Абдулазим 📖 Telegram.me/IBRATLI - Хикоя ва хаётий воқеалар
19 Nov 2024, 09:39

Javobi topilmagan qiziqarli savol!🧐 Inson organizimida shunday joy borki uni nomini teskari o‘qisangiz shirinlikni nomi keli
Javobi topilmagan qiziqarli savol!🧐 Inson organizimida shunday joy borki uni nomini teskari o‘qisangiz shirinlikni nomi kelib chiqadi. Uni xamma sevib istemol qiladi. Bu Nima?😉 ⏰ O‘zingizni sinab ko‘ring👇
19 Nov 2024, 09:29
20 Nov 2024, ~09:34

Қадимда бир ўтинчи бўлган экан. Ўтинчи тоғлардан ўтин териб келиб, шаҳарда сотиб, хотини ва ўғилларини боқар эди. Ўғиллари эса ўтинчининг фарзанди эканлигидан ор қилишарди. Аммо ўтинчининг хотини оқила, итоатгўй аёл эди. У доимо эри уйга қайтиб келишини сабрсизлик билан кутар, чарчаб қайтган эрини ширин сўзлар билан кутиб олар, дарров қўлига сув куйиб, сочиқ тутарди. Эрининг ўтинчилик асбобларини ҳам жой-жойига ювиб тозадаб қўйиб қўярди. Дарров дастурхонга чой-нон қўяр, эри бир-икки пиёла чой ичгунча овқат ҳам сузиб келарди. Эрининг топиб келган пулини бир ҳамён тилла олгандек севиниб олар, "Бугун доимгидан ҳам кўп пул топиб келибсиз", дерди. Баъзида эри "Бугун камроқ пул топдим" деганида ҳам, "Ҳафа бўлманг, баракасини берсин. Бугун камроқ топган бўлсангиз, Аллоҳим эртага кўпрок берар", деб унинг кўнглини кўтарарди. Бир куни ўғиллари онасидан сўрашди: - Онажон, отамиз бир оддий ўтинчи бўлса, нега отамиз уйга келганида бунча гирдикапалак бўласиз? - деди катта ўғли. - Рост, отамизни кўришингиз билан ўзингизни қўярга жой тополмай қоласиз-а? - деди ўртанча ўғил. - Хатто отамизнинг оёқларини ўзингиз ювиб қўйишингизни тушунмаймиз - деди кенжа ўғил. - Биз эса отамиз ўтинчилигидан уяламиз, - дейишди бир овоздан. - Эҳ, болаларим-а, деди аёл. Оталаринг кўчада ўтинчи, уйда эса ҳақиқий Султон... Иллохим... Хар бир эркакка ўз оиласида "султон" бўлиш насиб қилсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2024, 09:01

БУ ҲАҚИҚАТ ХАММАНИ ЛАРЗАГА СОЛДИ. (Кўринг, факат йиғламанг) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2024, 06:45

​​Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Мени кўриши биланоқ доимгидек яна арзи-ҳолини бошлади. Унга айтдим: Уйингда ўтирибсан, ҳализамон болаларинг мактаб-боғчаларидан қайтишади. Овқат қилишинг керак. Аксига олиб музлатгичда гўшт ҳам, тухум ҳам қолмаган. Ҳаво совуқ. Болаларнинг эса қорни оч. Тўрт-беш соатни амаллаб ўтказдиларинг. Энди совуқ ва очлик азоб беришни бошлади. Камига электр ҳам ўчиб қолган. Кичигинг қорни очиб, йиғини қўйиб юборди. Пластигингда эса пул тугаганига анча бўлди. Нима қилишни билмай кўчага чиқдинг. Ўзига тўқроқ қўшнингдан 50 минг сўм қарз сўраш учун. Юзингни суви етти томиб кирдинг қўшниникига. Рад жавобини оларкан, ер ёрилса-ю, кириб кетиш фикри ҳам ўтди бирров хаёлингдан. Шу пайт кўчанинг бошида яшайдиган бошқа бир қўшнининг қораси кўринди. Болаларинг кўплигини, совуқ кунда қийналиб қолганингни юз ифодангдан пайқадими, сен билан сўрашди-да, уйига кириб кетди. Сен ҳам минг изтироб билан, қуруқ қўл билан уйингга қайтдинг. Орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, эшик тақиллади. Очиб қарасанг, ҳалиги қўшни аёл. Қўлида бетига иккита нон ёпилган бир лаган палов ва пластик карточка. "Ассалому алайкум қўшни, мени сизникига эрим жўнатдилар, совуқнинг кунида болалар билан қийналиб қолган кўринасиз, мана буни олинг, камингизга ишлатарсиз" деди-да, олмайман дейишингга ҳам қарамай, беш юз минг сўм солинган пластикни ташлаб чиқиб кетди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, улар бошқа жойга кўчиб кетишди. Бир йилдан кейин у аёл ва унинг эрини, уларнинг сенга қилган яхшилигини эсингдан чиқарасанми? - Йўқ- деди, танишим. - Ўн йилдан кейинчи? - Йўқ, уларнинг қилган яхшилигини умримнинг охиригача унутмайман! - Қўшнингни бир лаган ошини унутмайсан, лекин эрингнинг сени ва болаларингни тўйдиришини сендан олган қарзини қайтаргани каби беписанд қабул қиласан. Хато-камчиликлари бўлса ҳам, таъминотларингни қилиши уни севишингга, ҳурматини жойига қўйишингга етарли эмасми? Нега улар кўзингга кўринмайди? У жим бўлиб қолди... Ҳа, биз бошқалар яхшилик қилса, улардан миннатдор бўламиз, лекин эримизнинг бизга қилганларини у буни қилишга мажбур деб биламиз. Қилади-да, вазифаси деймиз. Қадрига етмаймиз... Неъматнинг қадрига етишимиз, аҳамиятини ҳис қилишимиз учун ундан мосуво бўлишимиз шартми? Сиз нима деб ўйлайсиз? 📖 Telegram.me/IBRATLI - хикоя ва хаётий воқеалар
19 Nov 2024, 06:17

Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради. Расмда биринчи нимани кўрдингиз? Жавобни танланг👇
Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради. Расмда биринчи нимани кўрдингиз? Жавобни танланг👇
19 Nov 2024, 06:07
20 Nov 2024, ~08:07

ЭРЛАРНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ, АЁЛЛАР... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2024, 05:40

ИҚРОРНОМА ​Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда; "Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан. - У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан. - Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан. - Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар. - У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан. - Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов! - Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво. - Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан. Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан. Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан. Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар." Арабчадан таржима қилинди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2024, 05:14

ҚАДРИНГНИ БИЛ Ўқитувчи аудиторияга кириб, саломдан сўнг чўнтагидан 100 $ чиқарди. Ва: - Ҳеч қандай шартсиз, ким буни олишни хоҳлайди? - деди. Талабаларнинг барчаси қўл кўтарди. Сўнг уни икки кафти орасига олиб ғижимлади. Сўнг: - Ҳеч қандай шартсиз, ким буни олишни хоҳлайди? - деди. Яна ҳамма қўл кўтарди. Ўқитувчи уни оёқлари остига ташлаб босди. У кир бўлди. Ва: - Ҳеч қандай шартсиз, ким буни олишни хоҳлайди? - деди. Талабалар иккиланиш ва истиҳола қилиб туришганида бир йигит қўл кўтарди. Устоз ундан: - Бу кир бўлгандан кейин ҳам олгинг келдими? - деб сўради. Талаба: - Мен уни тозалайман. У ишлатса бўладиган 100 $ айланади, - деди. Ўқитувчи табассум қилди. Талабаларга қараб: - Бугунги дарс - шу. Сен бу қоғозни қанчалик ўзгартирма, у ўз қийматида туради. Сизлар ҳам шундай бўлишингиз керак. Ҳаётда сизни яксон қилмоқчи, йўлингизга тўғаноқ бўлувчи, юксалишингиздан тўсувчи, қадрингизни тушурувчи, хор бўлишингизни хоҳлагувчилар чиқади. Сиз ўз қадрингизни биларкансиз, бошқалар истамасалар - да вақти келиб эътироф буни этадилар. Сиз ўзингизга ишончингизни йўқотсангиз, ана ўшанда қийматсиз инсонга айланасиз! - деди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2024, 05:14
19 Nov 2024, ~05:14

✳️ Психологик ўрганишлар шуни кўрсатадики, одамлар туғилган ойларига қараб, ўзига ҳос ҳарактерга эга бўлар экан. 🔥 Сиз қайси
✳️ Психологик ўрганишлар шуни кўрсатадики, одамлар туғилган ойларига қараб, ўзига ҳос ҳарактерга эга бўлар экан. 🔥 Сиз қайси ойда туғилгансиз? Пастдаги тугмалардан мосини босиб, билиб олинг👇
19 Nov 2024, 04:59
20 Nov 2024, ~07:00

​​Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета мухбирининг хатоси туртки бўлгани ҳақида биласизми? Швециялик машҳур олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета мухбирларидан бири янглишиб, Альфред Нобель вафот этибди деб газетада эълон бериб юборади. Ўзи хақидаги таъзияномани ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида - “Ажал савдогари, ажал ихтирочиси ўлди” деб ёзилганди. Бу нарса олимга қаттиқ таъсир қилади - "Ҳа, мана жамият мен хақимда қандай фикрларкан" деб хулоса қилганди олим. Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди. Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради. 1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди: - Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман. 1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга; 2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга; 3. Физиология ва Медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга; 4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига; 5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга ушбу мукофотнинг берилишини буюраман. - Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар мукофотни олишини истайман ва васият қиламан. Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар. Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар
19 Nov 2024, 03:16

БОЛА ТАҚДИРИГА ДАХЛДОР... Истеъфога чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байтни берди ва: - Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди. Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни доскага ёзди. Уни маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб: - Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади. Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи: - Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдур кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдур ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Натижада ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади. Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди. У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: «Инсонлар икки тоифадирлар: бирлари яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағшлайди. Сиздаги оғриқни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади. Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан - қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2024, 03:13
19 Nov 2024, ~03:17

ОДАМЛАР ОРАСИДАН ОДАМ ИЗЛАДИМ
19 Nov 2024, 01:25

Биз атрофимиздаги инсонларга ўхшаб бораверамиз Бир дўстим бор, доим ҳаётдан нолийди. Замонни қоралайди. Одамлардан фақат негатив томонларни қидиради. Яхшиликларини тан ололмайди. Шу дўстим билан кўпроқ бирга бўлсам ўзимда ҳам ношукурлик кўпайиб бораётганини билдим ва алоқаларни камайтирдим. Ва ўзимда анча енгиллик сездим. Ёнингиздаги инсоннинг аурасига кирар экансиз ўз-ўзидан унга мослашасиз. Атрофингиздаги инсонларни тўғри танланг. Барибир ташқи муҳит сизга таъсир этмай қолмайди. Ш.Наврўзова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 Nov 2024, 23:30

Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш. Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш... Аллоҳ сизу бизга шукрли забон, қаноатли нафс ва дуоларида бизни ҳам эсловчи дўстларни ҳамроҳ қилсин! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 Nov 2024, 23:01