en
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Open in Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ИБРАТЛИ ДУНЁ

Channel ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 118 582 subscribers, ranking 276 in the Religion & Spirituality category and 436 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 118 582 subscribers.

According to the latest data from 10 July, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -144 over the last 30 days and by 37 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 28.40%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 18.72% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 33 697 views. Within the first day, a publication typically gains 22 208 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 37.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 11 July, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

118 582
Subscribers
+3724 hours
+2327 days
-14430 days
Posts Archive
Мен хам... Сиз хам... Хаммамиз хам ... Кимнингдир Энг севимли... Энг керакли инсонимиз... Шуни унутманг! ХАЙРЛИ ТУН, ҚАДРДОН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Баъзи биродарларимиз доимо аламзада кайфиятда юришади, атрофга аламларини сочгилари келади. Шароитлар йўқлигидан, тўсиқларни кўплигидан, ҳақсизликларга чидай олишмайди. Аммо, илтимос аламингизни биродарларингиздан, яқинларингиздан олманг. Кўпроқ ўқинг, доимо қийинчиликлар бўлишини, дунё синов ҳовлиси эканини тушунинг. Тўхтаманг, ҳаракат қилаверинг. Заҳрингизни душманларга асраб қўйинг. Дўстлар шундоқ ҳам камайиб кетмоқда. Унутманг, ҳамма азоб чекаяпти, ҳамманинг ҳислари, аламлари бор. Биз ҳам жаннатда яшамаяпмиз. Қудратуллоҳ Ахмад •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

НИМА КЎРДИНГ БОЛАНГДАН, ОНА ?! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

МЕҲМОН Жунайд Суави Автомашинам бир неча марта тақиллаб, оқибат буткул тўхтаб қолди. Умримда кўрмаганим, билмаганим жойларда чорасиз қолдим. Боягина ёғишни бошлаган қора, олд ойнани буткул қоплаган, ташқарини фақат ён томондаги ойналардан кўра олиш мумкин. “Январ ойида саёҳатга чиқиб нима қилардинг? Ҳаво бироз илиганига ёз келди деб ўйлаганмидинг?” дедим ўзимга ўзим. Ҳа, хатоимни тан олишга мажбур эдим. Боз катта йўлда мошина тиқилинч бўлгани учун, мана бу ўнқир-чўнқир йўлдан юрдим ва алалоқибат тоғлар орасида қолиб кетдим. Оёғим совуқдан увишиб, тишларим тақиллашга тушди. Қаердадир жон сақлашим керак эди. Машинадан чиқиб, атрофга кўз югуртирдим. Қалин ёғаётган қор пачалари орасида кўзларим бир амаллаб дарахтлар орасидаги уч-тўрт уйни илғади. Хотиржам нафас олдим ва машинани қулфлаб, яқинроқдаги уйни мўлжаллаб юра бошладим. Оҳиста тақиллатганим эшикни очган қизалоқ юзимга ҳайрат билан тикилди-да: — Ота! – деди баланд овозда.- Бир амаки экан. Йўғон овозли эркак: — Кирсин!- деди- Ичкарига ол. Оҳиста ичкарига кириб, эшикни ёпдим. Айвони кенг экан. Ичкаридагилар печкага яқин солинган ўринда ётган аёлнинг атрофида тўплангандилар. Кутилмаган меҳмон бўлганим учун аҳволимни очиқлашим керак эди. Уларга бу ерларга биринчи марта келаётганимни, машинам бузилиб қолганини айтмоқчи эдим. Салом-аликдан кейин: — Узоқлардан келяпман,- дедим.- Машинам... Сўзимни тугатмасимдан ётоқдаги аёл машаққат билан ўрнидан қўзғалиб: — Сенсан!- деди.- Ўзингсан-а? Билардим келишингни, жуда яхши билардим!.. Ҳеч нарсани тушунмай ҳайрон атрофимдагиларга қарадим. Аёлнинг боши устида турганлардан бири ёнимга яқинлашиб: — Сени Германиядаги ўғлига ўхшатяпти. У ерда бир немис аёл билан оила қурдию, ҳатто онасига бир мактуб ҳам ёзмади. Аёл шўрлик ўғлини йўлига кўз тикиб узилолмай ётибди... Аёлнинг ётоғига қараб юргандим, кекса аёл: — Ҳа, сенсан! – дея яна такрорларди. – Ниҳоят келдинг. Келдинг-а, болам?! - дерди. Ёнига бориб қўлини тавоф қилдим. Унинг юзи парда тушган кўзларидан оққан ёшлар билан намланган эди. Титроқ қўллари билан юзимни силаганида: — Ҳа,- дедим,- келдим. Менман, онажон! Кичкина уйда икки кун қолиб кетдим ва аёлга тинимсиз Германиядаги ишларим, келини, неваралари ҳақида гапириб бердим. Табиийки, аёл бояқиш тўқима ҳикоямни роҳатланиб эшитарди. Орада хушидан кетиб қолар, ўзига келганида яна сўзлашимни истарди. Кекса аёл учинчи куни тонгда омонатини Эгасига топширди. Уни қишлоқ қабристонига дафн қилдик. Қабристондан чиқар эканман, бир неча минг километр узоқдан нима сабаб билан бу ерларга келиб қолганимни яхши англагандим... ✍ Жунайд Суави Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

МЕНГА БИТТА ЯХШИ СЎЗ АЙТИНГ, ОНА... 🎙Ферузабону •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ 📖Ҳаётингда маҳкам тутишинг керак бўлган энг ажойиб ҳикмат – Сен ҳақингда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингдир 📖Кимлигингни бошқалардан кўра ўзинг яхшироқ биласан Аллоҳ сенинг ҳолатинг ва ниятингни ўзингдан ҳам яхшироқ билади 📖Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру- қимматингни тушириб юрма! 📖Ҳаётингдаги муваффақиятсизликнинг сабаби – барчани рози қилишга уринишдир! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🤔 Видеодаги саволни 2 соат ўйлаб ҳам топа олмадим. Жавобини кўриб ҳайрон қолдим. Сиз ҳам уриниб кўринг! Азал - азалдан Сурхондарё ва Қашқадарё томонларда янги туғилган ўғил чақалоқларни илк чўмилтириш маросимида "чақалоқ келажакда полвон, бақувват бўлсин" деб сувга бир сирли нарса қўшиб юборишар экан... САВОЛ: БУ СИРЛИ НАРСА НИМА? 👇

Бир келин айтади: "Эрим мени севишининг асосий сабаблари: — Ҳеч қачон оиласини ёмонламадим, — Онасини ўзимнинг онамдан ортиқ кўрдим, — Ака-укаларига ўз жигарларимдек жон куйдирдим, — Ўзимни оиламдан унинг оиласини устун қўйдим, — Оқибатли бўлишлари учун ҳар ҳафта овқат қилиб чақирдим, — Эримнинг уйидаги гапни она уйимга бориб айтмадим" Шу ишлар доимий одатимга айланган! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​АЁЛ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛАДИ? – Аёл – нафис олам! Унинг бахти – кўнгил. Аёл ана шу оламдан ўзи учун хаё ва ибо нуридан ёруғ йўл
​​АЁЛ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛАДИ? – Аёл – нафис олам! Унинг бахти – кўнгил. Аёл ана шу оламдан ўзи учун хаё ва ибо нуридан ёруғ йўл излайди. Кўнгили эса ширин сўзга доимо эҳтиёж сезади. Бу ҳақиқат, аммо бу ҳақиқатга олиб борувчи сўқмоқлар анчагина. Оила, фарзандлар камоли, уларнинг соғ-саломат униб-ўсиб, жамият, ота-она корига ярайдиган фарзандлар бўлиб вояга етиши ҳам аёлнинг бахтидир. Аёл оиласини бекаму кўст кўришни истайди. Гарчи бахт молу дунё билан ўлчанмасада, аммо у ҳаёт кемтикларини тўлдирувчи, орзу-умидларини қўллаб-қувватлаб турувчи дунёвий воситалардир. Нима бўлганда ҳам сўз яна кўнгилга бориб тақалади. “Ширин сўз – жон озиғи”, – деганларидек аёлга озгина эътибор, бир оғиз ширин сўз бўлса, турмушнинг барча камчиликларига кўз юмади ва дунёда ўзини энг бахтли аёл ҳисоблайди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ДУНЁНИ ШОККА ТУШИРГАН ЧАҚАЛОҚ...😱 👼Австралия туғруқхонасида Илон исмли чақалоқ дунёга келди ва шу захоти дунёдаги энг ақилл
ДУНЁНИ ШОККА ТУШИРГАН ЧАҚАЛОҚ...😱 👼Австралия туғруқхонасида Илон исмли чақалоқ дунёга келди ва шу захоти дунёдаги энг ақиллий чақалоқ эканлигини аниқланди. Болакай ушбу қобиляти эвазига Гиннес рекордларига кирди! 😯Бу болакайни қобилятини кўрган шифокор ва хамширалар хайратдан лол қолишди! Гап шундаки, чақалоқда хеч кимда учрамайдиган... ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇🏻👇🏻

#Хайрли_кун Бу курраи заминда бир марта яшайсан, шундай экан, хатога йўл қўйсанг узр сўра, шод бўлсанг мамнуният изҳор қил. Ҳамиша гўзал хулқла хулқланиб, гўзал сўзлаки, суҳбатинг яқинларингга ҳузурли бўлсин. Айтган дил изхорларинг кўнгилларни яшнатсин. Бугунги кун хайрли ва баракотли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Хайрли_кун Бу курраи заминда бир марта яшайсан, шундай экан, хатога йўл қўйсанг узр сўра, шод бўлсанг мамнуният изҳор қил. Ҳамиша гўзал хулқла хулқланиб, гўзал сўзлаки, суҳбатинг яқинларингга ҳузурли бўлсин. Айтган дил изхорларинг кўнгилларни яшнатсин. Бугунги кун хайрли ва баракотли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ Омонмисиз, қадрдон! Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша... Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин. Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин! Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!    Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Хайрли тун, қадрдон... Тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу-барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин. Аллохга  омонатсиз..! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кўп одамлар алданиб, ундан унумли фойдалана олмайдиган икки неъмат бор – СОҒЛИҚ ва БЎШ  ВАҚТ»,  дедилар. Имом Термизий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Одам боласи қиёмат куни беш нарсадан сўралмагунича Роббиси олдидан унинг қадами жилмайди: Умрини қандай кечирди, йигитлик даврини нима билан ўтказди, молини қаердан топдию, қаерга сарфлади ва билган нарсаларига қандай амал қилди». •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир йигит донишманднинг олдига келиб, салом аликдан сўнг: - Тақсир, ҳаққимга дуо қилсангиз, мен ҳам бадавлат бўлиб кетсам ва кўп кўп эҳсонлар қилсам”, деди. У зот: - Ўғлим, бой бўлсангиз ўзгариб қолишингиз ҳам мумкин, ана кўринг, минг-минглаб бойлар бор, лекин кўпчилиги эҳсон қилишдан қочади. Сиз бой бўлмасингиздан туриб ҳам эҳсон қилаверинг”, - деб айтди. - Менинг ҳеч нарсам йўқ-ку, қандай эҳсон қиламан? - Тўрт мучангиз бутун ва бешта аъзоингиз – кўз, оғиз, қулоқ, қўл, оёқларингиз соғлом, шулар билан эҳсон қиласиз”. - Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг. Кўзим билан қандай эҳсон қиламан? - Одамларга меҳр назари билан қаранг, ҳеч кимга ҳасад билан қараб “бу одам бунча бойликни қаердан олди, у нима иш қилар экан, бойлигини менга берса эди”, деган ўйларга борманг. Аёлларга шафқат назари билан қаранг, шаҳват билан эмас. Чунки биринчидан, у сизга номаҳрам, иккинчидан, ҳар бир аёл ё кимнингдир қизи ёки кимнингдир хотини бўлади. Одамларга қўлингиздан келганча меҳр кўрсатингки, токи улар ҳам сизга меҳр билан жавоб қайтаришсин. Қуёшни кўрмайсизми, ҳаммага бирдек кулиб қарайди, шу сабабли уни ҳамма яхши кўради”. - Оғзим билан қандай эҳсон қиламан? - Оғзингизни фақат яхши, хайрли сўзлар айтишга хизмат қилдиринг. Ёлғон, бўҳтон, сўкиш сўзларини айтишдан узоқ бўлинг. Бировларни сохта такаллуф ва мақтовлар билан ўзингизга оғдиришга уринманг. -Қулоғим билан қандай эҳсон қиламан? -Қулоғингизни ёмон сўзлар, ёмон суҳбатларга тутманг; ғийбат бўлаётган жойдан қочинг, агар кучингиз етса, ўша ғийбатни тўхтатинг ёки ғийбат қилинаётган инсонни ҳимоя қилинг, бу сиз учун фойдали бўлади; ногоҳ бирор ножоиз суҳбатга йўлиқиб қолсангиз, ўзингизни эшитмаганга олиб, ўша жойдан узоқлашинг ва бу суҳбатни ҳеч ерда ошкор қилманг. - Қўлим билан қандай эҳсон қиламан? - Қўлингиз билан солиҳ амаллар бажарасиз; имконингиз борича одамларга ёрдам қиласиз; бирор жойда ёмон ишни кўриб қолсангиз, қўлингиз билан тўхтатинг, шунда ўша ёмонлик қилмоқчи бўлганларга Аллоҳ йўлида яхшилик қилган бўласиз. — Оёғим билан қандай эҳсон қиламан? - Гуноҳ иш бўлаётган, бирор фитна уюштирилаётган жойларга қадам босмайсиз, яхши иш бўлаётган жойларга, ишларга қараб юрасиз. Шундан кейин донишманд йигитнинг ҳақига дуойи хайр қилибди. Йигит эса хурсанд бўлиб: - Сизга катта раҳмат! Менда шундай кенг имкониятлар борлигига эътибор бермас эканман, албатта, айтганларингизни қиламан дебди. Донишманд эса: “ - Болам, ҳимматингизни баланд тутсангиз Раззоқ Эгам қўлингизга давлат берганини билмай ҳам қоласиз”, - дея йигитни узоқ дуо қилибди. Йигит рахмат айтиб, дилига юксак ниятлар тугиб, донишманднинг ҳузуридан чиқибди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Имом Ибн Жавзий айтадилар: * Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники; * Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳд
Имом Ибн Жавзий айтадилар: * Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники; * Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан; * Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида; * Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур; * Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам  Аллоҳ ҳеч қачон унутмас; * Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг; * Очиққўл бўлинг ва шу билан  мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз. "Қалам" учун арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Имом Ибн Жавзий айтадилар: * Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники; * Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳд
Имом Ибн Жавзий айтадилар: * Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники; * Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан; * Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида; * Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур; * Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам  Аллоҳ ҳеч қачон унутмас; * Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг; * Очиққўл бўлинг ва шу билан  мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз. "Қалам" учун арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Қайси мучалда туғилгансиз😍❤️‍🔥 Ўз мучалингизни танланг ва ўз ҳислатингиз ҳақида қизиқарли ва сирли фактларни билиб олинг👇❤️ Сигир 🐄. От 🐎 Сичқон 🐀. Қўй 🐑 Йўлбарс 🐅. Маймун 🐒 Қуён 🐇. Товуқ 🐔 Балиқ 🐟. Ит 🐕 Илон 🐍. Тўнғиз 🐖 Ўз мучалингизни танлаб устига босиб билиб олинг ↘️🌹