en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Open in Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ИБРАТЛИ ДУНЁ

Channel ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 112 201 subscribers, ranking 294 in the Religion & Spirituality category and 472 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 112 201 subscribers.

According to the latest data from 27 November, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -2 062 over the last 30 days and by -211 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 27.22%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 18.05% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 30 249 views. Within the first day, a publication typically gains 20 056 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 35.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 28 November, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

112 194
Subscribers
-21124 hours
+1807 days
-2 06230 days
Posts Archive
✨Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин! Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъмат ва имконлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ сизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!         ЯХШИ  ДАМ  ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Sep 2024, 11:50

🕌 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен ҳам сизларга жаннатнинг кафолатини бераман” дедилар. 1. Гапирганда рост сўзланглар. 2. Ваъда берсангиз устидан чиқинглар. 3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар. 4. Фаржни (яъни жинсий аъзоларингизни ҳаромдан) сақланглар. 5. Кўзларингизни(номаҳрамдан), 6. Қўлларингизни ҳаромдан тийинглар. Имом Аҳмад ривояти. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Sep 2024, 11:26

🥹Мен ҳам бахтли бўлай, жуда кўп қийинчиликлар кўрдим... Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб, ажримгача бордим. Ажрашишимизг
🥹Мен ҳам бахтли бўлай, жуда кўп қийинчиликлар кўрдим... Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб, ажримгача бордим. Ажрашишимизга 1 кун қолганда қайнонам 3 та дуо ёзилган бир қоғоз бердилар ва 1 марта бўлса ҳам ўқинг деб чиқиб кеттилар. 1-марта ўқиб тугатишимдан 2 соат ўтиб эрим иккимиз ўртамиздаги девор қулашни бошлади. Ундан ҳам қизиғи: эримнинг айтишича кундан кунга юзим нурли ва дилкаш бўлиб, менга муҳаббати ошиб бораётган экан. Ишониш қийин, аммо бу ҳақиқат! Эрингизни муҳаббатини кўтаролмай семириб кетишингиз мумкин синаб кўринг😉 1-дуо... Давоми бу ерда👇
20 Sep 2024, 11:16
21 Sep 2024, ~10:34

Дуо қилинг, деган дўстга дуоларимиз ато бўлсин. Дуоларимдасиз деган дўстга, жонимиз фидо бўлсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Биз
Дуо қилинг, деган дўстга дуоларимиз ато бўлсин. Дуоларимдасиз деган дўстга, жонимиз фидо бўлсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Sep 2024, 10:03

Банда — банданинг дуоси билан нажот топади. Эсингизда бўлсин, кимдир сиздан дуо сўраганида "Астағфируллоҳ, биз ким бўлдикки сизга дуо қиламиз" деманг. Зеро дуо қилинг, дуо қилганга фойдаси бўладими, қилингангами уёғини Аллоҳ билади. Бизнинг вазифамиз дуо қилиш. Дуои заҳрулғойиб ижобатга макрум, дейди эскилар. Яъни, ғойибона, ҳақига дуо қилинаётган киши бехабар бўлган, махфий қилинган дуо ижобатга яқин дейиладики ниҳоятда катта имкон, хушхабар ҳисобланади. Биз дин биродаримиз ҳақида дуо қилганимизда, унинг учун қандайдир хайрли ният қилганимизда Ҳақ таоло бир фаришта яратади ва у фаришта дуоимизга ҳамроҳлик қилади. Ва дейдики: "Ё Роббий, бу банданг фалончи банданг ҳақига нимаики сўраса, аввало ўзига бер!" Яъни, ижобати катта эҳтимол билан муқаррар. Ўзинг муҳтож бўлган неъматга ҳам бир дин биродаринг ҳаққига дуо қилиш билан эришишинг мумкин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Sep 2024, 08:59

​​Бугун аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! Ижобат қилинадиган
​​Бугун аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! Ижобат қилинадиган икки дуонинг бири ёмғир пайтидаги дуо, иккинчиси, жума куни ижобат бўладиган фурсатдаги дуодир. Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Sep 2024, 08:42

ОНАЛАРИМИЗНИ БОРИДА ҚАДРЛАЙЛИК •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Sep 2024, 07:35

​БАРАКАНИНГ РИЗҚДАГИ ОМИЛЛАРИ 1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа). 2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа). 3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий). 4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний). 5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба). 6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий). 7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин). 8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа). 9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад). 10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим). 11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий). 12. Барака буюкларингизда (Рафиий). 13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир). 14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий). 15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх). 16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий). 17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий). 18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий). 19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор). 20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор). 21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий). 22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи). 23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий). 24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом). 25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта). 26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа). 27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий). 28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий). 29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий). 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
20 Sep 2024, 07:08

ЗАКОВАТНИ ПОРТЛАТГАН САВОЛ 🤯 7 - синф ўқувчиси берган саволга, 92% одамлар тўғри жавоб бера олмади, хатто заковатчилар хам!
ЗАКОВАТНИ ПОРТЛАТГАН САВОЛ 🤯 7 - синф ўқувчиси берган саволга, 92% одамлар тўғри жавоб бера олмади, хатто заковатчилар хам! ИНСОННИНГ ҚАЙСИ ОРГАНИ, ИНСОН ВАФОТИДАН КЕЙН ХАМ ЎСА ОЛАДИ? (яъни бу орган, инсон қабрда ётканида ҳам ишлаб туради ва ўсади 😮) Жавоби бу ерда👇
20 Sep 2024, 06:59
21 Sep 2024, ~07:10

​​​​Қадрдоним, яшаш шундайки, ҳислар борасида ҳам бизлар КИМЛАРДАНДИР ҚАРЗМИЗ... Йўл қараб кутган кўзларни... Бизни деб йўл босган оёқларни... Йўқлигимизда шаънимиз учун курашганларни... Дуоларига ўзимиз билмас-исмимизни қўшганларни... Бошимизга мушкулот тушганда чўзилган қўлларни... Кўзларнинг совуқ жангини ҳис қилганимизда-бизга далда бўлган ҳайриҳоҳликни... Қарзини узолмадик... Дўстим бир иш қилсангиз- "Аллоҳ йўлига"  деб қилинг... Яхшилик кўрсангиз "Аллоҳ рози бўлсин!" денг... Сиз бормаганда у кутган кўзларга Аллоҳнинг нури борсин... Сизни деб елган оёқларнинг табибга иши тушмасин... Мудом у даврада йўқ экансиз,  шаънингизни ҳимоя этувчилар-ўзи ёлғиз қолмасин... Сизга ёрдам учун узатилган қўлларга Аллоҳнинг арқони кифоя қилсин! Ўша ҳайриҳоҳ нигоҳлар Аллоҳдан ажрини олсин... Дуоларингизда сиз ҳам ғойибларни дуо қилинг! Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
20 Sep 2024, 06:16

Оилада нечинчи фарзандсиз 🫠 1. Котта 😠 2. Ўртанча 😐 3. Кенжа😎 Оилада нечинчи фарзандлигизни танланг ва устига босинг сизга нима беркитиб қўйилган экан🥰
20 Sep 2024, 06:04
21 Sep 2024, ~07:10

Ё, РАХМОН РАХИЙМ... 🎤Сардор Рахимхон •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Sep 2024, 05:31

Бир дўстим билан суҳбатлашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен ибодатимни якунлаб чиқишимни илтимос қилдим. У ҳазил аралаш: - Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди. - Албатта! - Кириб Унга нима дейман? - "Я Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди. У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди. Индамай ортимдан кирди. Мен уни масжидга кузатдим, ўзим "Таҳоратхона" томон юзландим. Мен масжидни бошқа томонида намозни адо қилдим. Кетар чоғ дўстимни олдига бордим. Аммо уни топа олмадим. Ташқарига чиқиб кеткандир дея кўчага чиқдим. Масжид ҳовлисидан уни топа олмадим. Қалбимда бироз шубга ортди. Нотўғри гапириб қўйдиммикин? Ёки кетиб қолдимикин, деб рақамига қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ. Бироз ҳижил бўлиб масжидга кирдим. Масжиднинг бир чеккароғига ўтириб, қилган ишларимни сарҳисоб қилай, қаерда хато қилдим, ранжитдимми йўқми деб ўйлай бошладим. Мендан сал нарироқда кимдир паст овозда йиғларди. Таажжубланиб қарасам дўстим. Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаябди. Танам музлаб кетди. Индамадим. Ортидан жим кузатдим. У нималарнидир пичирлар, "Илтимос кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб уни кузатиб туравердим. Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим. Бироздан сўнг у мени пайқади. Масжиддан чиққунча лом-мим демади. Сўнг чуқур нафас олиб: - "Сен ёмон дўст экансан!" деди. Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У: - "Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг!" деди. Нафасим бўғзимга тиқилиб қолди... • • • "Роббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос мени ҳам рад этма..." •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Sep 2024, 05:00

Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон! 🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин. 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
20 Sep 2024, 03:30

#Биласизми 🍃 Қуръони каримда тиббиёт, фалакиёт, география каби кўпгина аниқ фанларга оид жуда тўлиқ маълумотлар мавжуд. Булар борасида бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Шулардан бир жиҳати Қуръони каримда ададга оид мўъжизалардир. Шулардан баъзи бирларини эслатиб ўтмоқчимиз: 🍃 1) "Кунлар" ("айём") сўзи 365 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги кунлар ададидир. 🍃 2) Алоҳида "кун" ("ёвм") сўзи эса 30 маротаба зикр қилинган, бу эса бир ойдаги кунлар ададидир. 🍃 3) "Ой" ("қамар") сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса қамарий ойлар ададидир. 🍃 4) "Ой" ("шаҳр") сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги ойлар ададидир. 🍃 5) "Имон" сўзи 25 маротаба зикр қилинган, "куфр" ҳам 25 маротаба зикр қилинган. 🍃 6) "Дунё" сўзи 115 маротаба зикр қилинган, "охират" ҳам 115 маротаба. 🍃 7) "Фаришталар" ("малоиклар") 88 маротаба зикр қилинган, "шайтон" ҳам 88 маротаба. 🍃 8) "Одамлар" сўзи 50 маротаба зикр қилинган, "Пайғамбарлар" ҳам 50 маротаба. 🍃 9) "Эркаклар" сўзи 24 маротаба зикр қилинган, "аёллар" ҳам 24 маротаба. 🍃 10) "Ҳаёт" сўзи 145 маротаба зикр қилинган, "ўлим" сўзи ҳам 145 маротаба. 🍃 11) "Яхшилик" сўзи 167 маротаба зикр қилинган, "ёмонлик" ҳам 167 маротаба. 🍃 12) "Осмонлар" ("самовот") 7 маротаба ўзининг ададига мос равишда зикр қилинган. 🍃 13) "Жазо" сўзи 117 маротаба зикр қилинган бўлса, "мағфират" сўзи эса 234 маротаба яъни, ундан икки баробар кўп. 🍃 Мазкур мўъжизалар яна бир карра Қуръони каримнинг улуғлигига далолат қилади. PS. Муборак ва хайрли Жума куни баракотидан барча аҳли иймонни баҳраманд айласин. Амин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Sep 2024, 03:02

​​ҲАДИСИ ШАРИФ Енгил, аммо савоби улуғ амаллар – Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар. – Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар. – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). – Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради. – Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир. – Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг. – Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди. – Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади. – Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин. – Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир. – Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
20 Sep 2024, 02:30

Мирзо Кенжабек шеъри. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Sep 2024, 02:09

🌹ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН ! Бугун: - Ота-она ва яқинлар ҳолидан хабар олинадиган; - Эҳсон - садақалар кўпайтириладиган; - Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган кундир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Sep 2024, 01:22

​​​​​​📝МАККАДА ЙЎҚОЛГАН ҲАМЁН (Ҳётий ҳикоя) Бу воқеани тошкентлик бир танишимиз сўзлаб бердилар: – Бир йили муҳтарама онамиз билан ҳажга борган эдик. Онамизнинг ёшлари анча ўтиб қолган, қийналиб қадам босадилар. Ҳаж кўп йиллик орзулари бўлгани учун ана шу сабабларга ҳам қарамай, сафарга отландилар. Орзиқиб кутганимиз Маккага етиб, Масжидул- Ҳаромга кириб бордик. Дунёнинг турли бурчакларидан келган миллионлаб мусулмонлар Каъбани тавоф қилиб, ҳаж арконларидан бирини адо этишяпти. Катта маърака ичида онажонимнинг қийналиб қолишларини ўйлаб махсус аравачада тавоф қилдирмоқчи бўлдим. Кўнмадилар: “Шунча жойдан келиб, Аллоҳ буюрган фарзни аравада талтайи-иб бажараманми?” деб туриб олдилар. Ўз ҳолларига қўяй десам, оломон орасида эзилиб қоладилар. Шунда бир ҳадисда айтилганидек, елкамда опичлаб тавоф қилдиришни ўйладим. Ҳам онажонимга қулай, ҳам розиликларини олишим менга фойда. Опичлаб тавофни бошладим. Ҳужжатлар ва пуллар солинган чарм сумкачани қўлларига тутқазиб, эҳтиётлашни тайинладим. Онам елкамда тинмай дуо ўқиб боряптилар. Каъбани муаззамани учинчи бор айланганимизда онам сумкачани тушириб қўйганларини айтиб қолдилар. Аъзои баданим музлаб кетди. Шу куни элликбошимиз паспортларимизни ҳам қўлимизга бериб қўйган эди. Совға-саломга аталган пулларимиз ҳам сумкада эди. Бирдан миямга истиржо айтиш фикри келди: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”. Аллоҳ таолога илтижо қилиб ёлбордим: “Ё Роббим, онам розилигини топай деб ҳажга олиб келдим, елкамда кўтариб тавоф қилдиряпман. Аммо бу йўқотиш сабаб бўлиб у кишини дилларини оғритиб қўйишдан Ўзинг паноҳ бер!” Ҳозирги ҳолатимизда тўхташни ҳам, сумкачани ахтаришнинг ҳам асло иложи йўқ. Қолаверса, нега бепарво бўлдингиз, деб волидаи шарифамни айблаб ҳам бўлмайди. Кўнглимда шундай ўй ўтди: “Пулни ҳалол йўл билан топганман, ҳаж ниятим ҳам холис эди. Демак, Аллоҳ бизни сарсон қилиб қўймайди, ҳужжат билан боғлиқ дилхиралик ва оворагарчиликларга рўбарў қўймайди”. Кўнгилда “Аллоҳим, Ўзингга таваккал қилдим, ҳожатларимни Ўзингга ҳавола этдим!” деган ишонч билан, хотиржам ҳолатда тавофни давом эттира бошладим. Олтинчи бор айланаётганимда оёғимга нимадир илашиб, юришга ҳалақит бера бошлади. Кейинги айланишлар одатдагидан тезроқ бўлгани учун тўхтаб олиб ташлашнинг асло иложи йўқ эди. Қийналиб, терга ботиб кетдим. Тавофни тугатиб, сал четроққа чиқиб, онажонимни елкамдан туширдим. Шу пайт оёғимга илашган нарса эсимга тушди. Не кўз билан кўрайки, йўқотган сумкачамиз экан. У қандай тушиб қолди, орадан бирор вақт ўтиб яна қандай топилди ва, энг асосийси ва ҳайратланарлиси, қай тарзда айнан менинг оёғимга илашди – бу саволлар мени анча шошириб қўйди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Sep 2024, 00:33

#Жума_муборак                      Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан хаж ва умра  ибодатини  Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
20 Sep 2024, 00:02