en
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Open in Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ИБРАТЛИ ДУНЁ

Channel ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 118 277 subscribers, ranking 277 in the Religion & Spirituality category and 434 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 118 277 subscribers.

According to the latest data from 26 June, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -888 over the last 30 days and by -345 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 27.49%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 20.52% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 32 616 views. Within the first day, a publication typically gains 24 343 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 36.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 27 June, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

118 277
Subscribers
-34524 hours
-8067 days
-88830 days
Posts Archive
ҚАЙТАР ДУНЁ БУ... ✍Ҳайрулла Ҳамидов 🎙Ферузабону •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҚАЙТАР ДУНЁ 📝 Қизим , юмшоққина мастава пишириб бермайсизми?Анчадан буён ичгим келяпти... Кичик ҳужрача томондан аранг эшитилган ҳастахол овоз Ҳамиданинг ғашини келтирди. Хола-хола ўйнамоқчи бўлиб турган қизчасига ўйинчоқ идиш- товоқларни узатар экан уф тортгач, жавранди: - Хўўўп, ойижон!- Сўнг овозини ҳиёл пасайтириб киноя билан вишиллади,- Маставамиш?! Ажалнинг уруғи ширинроқ эмасми? Ҳар куни пишириб берардим... - Бир нима дедингизми болам? Ҳамиданинг энсаси қотди. Ўн йилдан бери бир жойдаю, қулоқ ўлгур лакатор. Пичирлаб айтилган гапни ҳам илғаб олади. У қайнонаси ётган уй деразасидан ичкари мўралар экан, ясама табассумини қизғонмади: - Ўғлингиз олиб келган қўй сарпанжасидан бор. Ҳозир, ширингина мастава ташаб қўяман деяпман ... Кампир маъқул дегандай бош ирғаб, кемшик тишларини кўрсатиб жилмайиб дуо қилди... - Қўлингиз ширинда болам, барака топинг... Илҳақ қилган хушхўр мастава тез тайёр бўлди. Қайнонасига сузиб, ичкарига ташлаб чиққан Ҳамида айвончага дастурхон тузар экан болаларини чақирди: -Ҳулкар. Ҳулкаар қаттасан? Отабек, бор синглингни топиб кел, овқатланамиз! Ўртоқлари билан ўйнаётгандир. Бир пасдан сўнг синглисини топиб келган ака унга ишора қилиб, қовоқ уйди : - Қизингизнинг афтига қаранг ойи. Хола- хола ўйнаб ҳамма жойини расво қилибди. Қўлидаги бир балоларни ҳам ташламади. Эндигина бешга тўлган Ҳулкар бир силтаниб аканинг қўлидан чиқар экан, дадилланиб ўзини оқлади: - Бу, бир бало эмас. Овқат! Атайин ойижонимга пиширдим. Ҳамиданинг мижжасига ёш қалқди, ўйин тарзида бўлса ҳам меҳрини изҳор қилишга уринган Ҳулкарини қучоқлаб, идишчадаги ажабтотовур таомдан тотиб кўрди. - Бай-бай-бай! Мунча ширин! Ростдан ўзинг пиширдингми? -Ҳа!- дея бош ирғаган қизининг оғзи қулоғида, ойисига ёқишини биларди-да! Онаизор эса қизидан яна ширинроқ изоҳ эшитиш илинжида эди. - Буниси узум, олмадан ҳам солибсан, анор, ёнғоқ... Ўхўў, шафтоли ҳам борку Овқатингни оти нима? - Ўзингиз топингчи? Ҳамида болалигини эслади. Улар ҳам дугоналари билан шунақа ўйинлар ўйнашарди. Турли мевалар, сабзавотларни тўғраб салатлар тайёрлашар, баъзан қум, тош, гул, барглардан ҳам «овқат» пишираверишарди. У ширин хотираларга берилганча, жавоб қайтарди. - Бу- мевали салат! Ҳулкар кулиб юборди. Соддагина онажонисини қучоқлар экан, қулоғига пичирлади: - Тополмадингиз ойижон! Яна еб кўрингда, бўлмаса шаҳар берасиз! Ҳамида илжайди. - Шаҳар бердим! Онаси енгилганини тан олгачгина, у товоқчани юқори кўтарди, тантанавор эълон қилди: - Бу таомнинг номи - Ажалнинг уруғи! Энди сизга ҳар куни пишириб бераман.... Ҳамиданинг оёғи остидаги ер қалқди. Ҳужра томондан эса косага урилаётган қошиқ товуши ва кампирнинг дуосигина эшитилиб турарди: - Мендан қайтмаса, Худодан қайтсин... Худодан қайтсин, болам! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Хотини икки йил олдин вафот этди. Олти ой давомида у ўзига кела олмади, уйдан чиқмади, ҳеч нарсага қизиқмади, Кейин у аста-се
Хотини икки йил олдин вафот этди. Олти ой давомида у ўзига кела олмади, уйдан чиқмади, ҳеч нарсага қизиқмади, Кейин у аста-секин яхшиланди,Орадан Бир йил ўтиб у яхши ва меҳрибон қиз билан учрашди. Севиб қолди, бир неча ойдан кейин улар турмуш қуришга қарор қилишди. Орадан Икки ой ўтиб нарсаларни тартибга солаётганида Ногоҳон нарсалар орасида марҳум хотининг исми ёзилган қутига дуч келди😳 Унинг нарсалари, қандайдир заргарлик буюмлари бор эди ва қутининг орқасида хат бор эди, шундан кейин қиз билан ажрашди.. Хатда фақат битта ибора ёзилган эди: Давомини ўқинг

ТУШИНДИМ СИЗНИ ОНА,  МЕНИ  КЕЧИРИНГ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Тухумсотар аёл У ёмғир шаррос қуйиб тургани учун бозордан эртароқ чиқишга мажбур бўлди. Боз устига соябонсиз ҳаммаёғи ивиб ке
Тухумсотар аёл У ёмғир шаррос қуйиб тургани учун бозордан эртароқ чиқишга мажбур бўлди. Боз устига соябонсиз ҳаммаёғи ивиб кетганди. Шамоллаб қолмаслик учун тезроқ қишлоққа жўнашни ўйлаб, шаҳар қоқ марказидаги кўчадан тухум челагини маҳкам тутганча зўр-базўр юриб бораркан, ногоҳ қимматбаҳо ресторан деразаси ёнида чиройли хоним билан ўтирган таниш чеҳрага нигоҳи тушди. Тўхтаган жойида чарчоқ инган кўзлари чақчайганча анграйиб қолди.У кечагина йиққан-терганини, бор-будини қўлига тутқазиб ўқишга жўнатган ўғли эди. Манзура Aбдуллаева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Севган инсонингизни ёки турмуш ўртоғингизни туғилган ойига ўзингизни туғилган ойингизни қўшиб кўринг. Ўртангиздаги ҳақиқий му
Севган инсонингизни ёки турмуш ўртоғингизни туғилган ойига ўзингизни туғилган ойингизни қўшиб кўринг. Ўртангиздаги ҳақиқий муносабатлар қандай эканлиги келиб чиқар экан, мен жавобни кўриб ҳайрон қолдим 👇 Январь ❤️ Февраль 💙 Март 🫀               ❤️ + ❤️ 👈 Апрель ❤️            ❤️ + 💙   👈 Май 💙                 ❤️ + 🫀   👈 Июнь 🫀                 💙 + 💙   👈 Июль ❤️ 💙 + 🫀 👈 Август 💙           🫀 + 🫀 👈 Сентябрь 🫀 Октябрь ❤️ Ноябр 💙 Декабр 🫀 Жавобларни кўриб хайратда қолишингиз аниқ👇

​​ОНА... ОНА, сизга меҳр бердимми..? Сиздан кутдим.., ўзимдан кўпроқ... Боламни минг дуолар қилсам... Сизни юз бор сўрадим, бироқ... Болаликда ажралмас кўнгил... Она бўлдим... балки бўлинди... Сиз томонга яқин манзиллар, Вақт йўғида узоқ кўринди. Боламнинг хизматига шай... Шод қилай, деб елиб, югурдим. Тилагини келтирдим бажо Не истаса дарров угурдим. Сизни кўргим келса, онажон Қўлим солиб бордим чўнтакка... Сиз тунлари айтган ҳикматлар Айландими бугун чўпчакка? Борсам дарров тўкасиз борингиз... Дийдорларим сиз учун байрам, Ўтиб кетган шунча кунларни Гоҳо сезмай қолганим алам. Она, сиздек чин дўст топилмас Англамаган икки дунё хор! Гоҳо сизни тингламай, она Гапларингиз бўлганларим бор. Асли бу дийдорлар инъом Яҳши она-- берилган неъмат. Яна Ҳудо билгувчи, она Балки, мен сизга ғанимат. Қаршингизда узрим кўпдир Наҳот-ки буни сезмадим... Яҳши она эканлигим тайин Яҳши фарзандманми... билмадим..? Онаси йўқ момо ҳавонинг У одамнинг жисмидан ато. Фарзандига, одам атога Баҳш айлаган умрини ҳатто. Балки шундан меҳр бўлинар Ўйларимдан ранжидим, она, Яҳшиликка ёйиб ҳар ишни Эплолмайсиз қилишни гина. Мен кетаман... қоласиз ёлғиз Ҳайрлашиб чиқаман дилдан, Пойма-- пой узрлар айтиб... Бепарвоман, онажон, чиндан. Ўз -- ўзимдан оғриди дилим, Сиздан ортиғ кўрсам боламни...! Балки у ҳам мендек келади... Кўриб қўйяй, дейди-- онамни. ✍️Муаллифга рахмат •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​🌸 ГЎЗАЛ ФИКР! Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи соябон сотадиган савдогарга турмушга чиққан эди, кичкинаси эса лағмон сотувчининг хотини эди. Аёл ҳаво очилиб, қуёш чарақлаётганини кўрганда, йиғларди ва ўйларди: - Қандай дахшат, энди қизалоғимни дўконидан ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Энди нима қилади? Ҳаво бузилиб, ёмғир ёға бошласа, яна кўз ёш тўкарди, энди кичкина қизини ўйларди: - Лағмонлар қуёшда қуримаса, қизим уларни сотолмайди. Энди нима қилади? Шундай қилиб у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ҳасрат чекарди: ҳали катта қизи учун, ҳали кичкина қизи учун. Кунлардан бир кун аёл бир донишмандга дуч келди, у аёл нега бундай аччиқ кўз ёш тўкаётгани билан қизиқди. Аёл унга бор ғамини сўйлаб берди. Донишманднинг юзига табассум югурди ва у шундай деди: - Сен, шунчаки, фикрлаш тарзингни ўзгартир, чунки сен, барибир, об-ҳавони ўзгартиролмайсан. Қуёш чарақлаганда, сен катта қизингни соябонлари ҳақида ўйлама, сен кичкина қизингни лағмонлари ҳақида ўйла. - Қуёш нур сочяпти, кичкина қизимни лағмонлари яхши қурийди, бугун савдоси баракали бўлади, деб қувон Ёмғир ёғса катта қизингни соябонларини эсла - Мана, ёмғир бошланди! Қизимни савдоси яхши бўладиганга ўхшайди, деб айт Аёлга бу маслаҳат жуда ёқди. У донишмандга миннатдорчилик билдириб, унинг тавсияларига риоя қила бошлади. Шу кундан бошлаб аёл ортиқ кўз ёш тўкмай қўйди, ҳар он қизлари учун хурсанд бўла бошлади, натижада онасини овутолмаётган қизларининг ҳам, ўзининг ҳам ҳаётига қувонч кириб келди. Қиссадан ҳисса: Ҳақиқат дунё каби қадимийдир - сиз вазиятни ўзгартира олмасангиз, унга муносабатингизни ўзгартиринг. Атрофга бошқа назар билан қарай бошлашингиз билан, ҳаётингиз ҳам бошқа оқим бўйлаб оқа бошлайди. Назарингиз яхшиликда бўлса, бахт сизга ҳамроҳ бўлади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🌹СИЗДЕК ЯХШИЛАРНИНГ БОРИГА ШУКР... 🎙Ферузабону •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​🌸 ГЎЗАЛ ФИКР! Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи соябон сотадиган савдогарга турмушга чиққан эди, кичкинаси эса лағмон сотувчининг хотини эди. Аёл ҳаво очилиб, қуёш чарақлаётганини кўрганда, йиғларди ва ўйларди: - Қандай дахшат, энди қизалоғимни дўконидан ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Энди нима қилади? Ҳаво бузилиб, ёмғир ёға бошласа, яна кўз ёш тўкарди, энди кичкина қизини ўйларди: - Лағмонлар қуёшда қуримаса, қизим уларни сотолмайди. Энди нима қилади? Шундай қилиб у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ҳасрат чекарди: ҳали катта қизи учун, ҳали кичкина қизи учун. Кунлардан бир кун аёл бир донишмандга дуч келди, у аёл нега бундай аччиқ кўз ёш тўкаётгани билан қизиқди. Аёл унга бор ғамини сўйлаб берди. Донишманднинг юзига табассум югурди ва у шундай деди: - Сен, шунчаки, фикрлаш тарзингни ўзгартир, чунки сен, барибир, об-ҳавони ўзгартиролмайсан. Қуёш чарақлаганда, сен катта қизингни соябонлари ҳақида ўйлама, сен кичкина қизингни лағмонлари ҳақида ўйла. - Қуёш нур сочяпти, кичкина қизимни лағмонлари яхши қурийди, бугун савдоси баракали бўлади, деб қувон Ёмғир ёғса катта қизингни соябонларини эсла - Мана, ёмғир бошланди! Қизимни савдоси яхши бўладиганга ўхшайди, деб айт Аёлга бу маслаҳат жуда ёқди. У донишмандга миннатдорчилик билдириб, унинг тавсияларига риоя қила бошлади. Шу кундан бошлаб аёл ортиқ кўз ёш тўкмай қўйди, ҳар он қизлари учун хурсанд бўла бошлади, натижада онасини овутолмаётган қизларининг ҳам, ўзининг ҳам ҳаётига қувонч кириб келди. Қиссадан ҳисса: Ҳақиқат дунё каби қадимийдир - сиз вазиятни ўзгартира олмасангиз, унга муносабатингизни ўзгартиринг. Атрофга бошқа назар билан қарай бошлашингиз билан, ҳаётингиз ҳам бошқа оқим бўйлаб оқа бошлайди. Назарингиз яхшиликда бўлса, бахт сизга ҳамроҳ бўлади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЯХШИМИСИЗ, ЯХШИ  ОДАМ ?! Меҳр дилга ҳаловатми, Эй юраги нақши одам!? Тан-жонингиз саломатми, Яхшимисиз, яхши одам!? Аҳволимни сўрабсизми, Қалбим нурга ўрабсизми, Ўзингизчи, юрибсизми, Яхшимисиз, яхши одам!? Ҳар кўнгилда ҳидоят бор, Ҳар дилда бир ҳикоят бор, Соғликдан не шикоят бор, Яхшимисиз, яхши одам!? Ёнингизда турай дейман, Иқболингиз кўрай дейман, Ҳолингизни сўрай дейман, Яхшимисиз, яхши одам!? Бухоро ё Кешданмисиз, Фарғона ё Шошданмисиз, Қошғарданми,  Ўшданмисиз, Яхшимисиз, яхши одам!? Қуруқ сўздан нима навфлар, Тил ёлғончи, алдар лаблар, Кўнглингизда нима гаплар, Яхшимисиз, яхши одам!? Дардларимни ёрайми ё, Дилга умид солайми ё, Келасизми, борайми ё, Яхшимисиз, яхши одам!? Келинг, дийдор тўлсин сиздан, Дил ёруғлик кўрсин сиздан, Аллоҳ рози бўлсин сиздан, Яхшимисиз, яхши одам!? Ўлмасбек Самарқандий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​Бир отахон чегарадан доим мотоциклда бир қоп олиб ўтаркан. Чегарачилар бошлиғи доим шубҳаланиб уни текширар экан. Аксига ол
​​Бир отахон чегарадан доим мотоциклда бир қоп олиб ўтаркан. Чегарачилар бошлиғи доим шубҳаланиб уни текширар экан. Аксига олиб қопда оддий қумдан бошқа ҳеч нима йўқ бўларкан. Ҳатто қумни элакдан ҳам ўтказиб кўришибди. Лекин ҳеч нима чиқмапти. Орадан вақт ўтиб божхона бошлиғи нафақага чиқибди. Ҳалиги отахонни топиб бориб: — Бўлди, мен нафақага чиқдим. Сизни фош қила олмадим. Ўзингиз айтинг энди қопда нима олиб ўтгансиз? - деса, ОТАХОН...😱

Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Азизларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

"Меновазин" хар бир оиланинг тиббиёт қутисида 100% бор, лекин уни қандай қилиб тўғри ишлатишни жуда кам одам билади! Дорихона
"Меновазин" хар бир оиланинг тиббиёт қутисида 100% бор, лекин уни қандай қилиб тўғри ишлатишни жуда кам одам билади! Дорихонада эса бу хақда сизга айтишмайди! Аптекаларда 2 минг сўмга сотиладиган меновазинни қўллашни бошлаганимга 1 ҳафта бўлди. Уни тўғри ишлатиб 10 йилга ёшардим, гинекологик ва 15 хил касаллик турларига даво бўлди! Докторга ишим тушмай қўйди… ✅️Бу усулни доимий қўлласангиз, касаллик нималигини 60 ёшда ҳам билмай ўтасиз! Батафсил билиб олинг 👇

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг, Азизлар! Шанба тонгги барчамизга муборак булсин! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин! Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган... Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат, пок имон насибадорлари бўлиш насиб қилсин.         ХАЙРЛИ  ТУН! АЛЛОҲГА  ОМОНАТСИЗ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ОНА СОҒИНЧИ... Ота-она дийдорига зорлар бор, борида уларни йўқлаб туринг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ХАЁТ  САБОҒИ Болалигимдан ота-онам билан яшардим. Ўшанда улардан хеч қачон ажралмайман, уларсиз бир он хам яшолмайман деб ўйлардим. Аммо бир кун келиб улар вафот этишди. Кейин ака-укаларим билан яшадим. Улардан хам ажралмайман дердим, лекин улар оилали бўлишди ва ўз оилалари билан яшай бошлашди... Мен хам уйландим. Қизлар, ўғиллар кўрдим, улардан хам айро яшолмайман деб ўйлардим. Улар хам оилали бўлиб, ўз йўлларига равона бўлишди. Шунда билдимки, одам билан Парвардигоридан бошқа хеч ким абадий қолмас, Одамнинг Роббисига бўлган алоқадан бошқа барчаси  узилиши мумкин экан. Алий Тантовий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ер юзида биринчи қилинган гуноҳ нима? Ҳеч ким топа олмаябди Жавоби👇