en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Open in Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ИБРАТЛИ ДУНЁ

Channel ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 112 070 subscribers, ranking 298 in the Religion & Spirituality category and 467 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 112 070 subscribers.

According to the latest data from 15 November, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -1 487 over the last 30 days and by -292 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 27.46%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 19.70% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 30 815 views. Within the first day, a publication typically gains 22 102 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 36.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 16 November, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

112 070
Subscribers
-29224 hours
-1 9937 days
-1 48730 days
Posts Archive
НЕГА ҚАЙҒУРЯПСАН..?! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Хаётингиздаги хатолар, афсус қилиш учун эмас, тўғри хулоса чиқариб ва тажриба тўплаб комилликка етишиш учун берилган Аллохнинг инъомидир. • • • Ўтмишни ўзгартира олмаймиз, Лекин келажагимизни яхшилаш учун бугунги ҳозиримизни ўзгартиришга қодирмиз! • • • Ҳеч қайси ёрдам давомий бўлмайди. Шунинг учун, инсон қиладиган ишида ўзга инсонга суянмаслиги, бандасининг ёрдамидан умидвор бўлиб яшамаслиги керак... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Мантиқий савол❗️ 😅 Саволни зўри диққат қилинг! Нимада тўртта ҳарф Гоҳида олтита ҳарф Доимий олтита ҳарф Лекин, кўпинча еттита ҳарф Сиз топа олдингизми? Жавоби жуда қизиқ Жавобларни кўриш учун пастдаги тугмани босинг!👇

РИЗҚ ҲАҚИДА Йиғилган ва қўлга киритилган мол-дунё ризқ ҳисобланмайди, балки ундан фойдаланилган қисмигина ризқ ҳисобланади. Чунки, гоҳида сен катта молни қўлга киритасан, лекин уни сарфламайсан ва ундан фойдаланмайсан. Демак, бу сенинг ризқинг эмас, аксинча у бошқанинг ризқидир. Сен эса уни то соҳибига етиб боргунича сарфламасдан қўриқлаб борувчи қоровул бўласан халос. Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...

Манашу топишмоққа ҳеч ким жавоб топа олмаяпти. Сиз биласизми? Мен ҳеч қачон бўлмаганман Мени ҳеч ким кўрмаган Мени доим кутишади Бу дунёда яшаётган барча тирик мавжудот менга таянади ДИҚҚАТ САВОЛ: МЕН КИММАН? 😳 👇

Фарзанд тарбиясида ушбу тавсияларга риоя қилинг: 🔹 Болангизга шукур қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хаттоки қаттиқ нон билан сув ичиб ўтирганингизда ҳам яратганга шукур  айтишни унутманг. 🔹 Болангизни нутқи гўзал бўлишини истасангиз, ўзингиз сўзлаётган жумлаларингизга эътиборли бўлинг. 🔹 Болангиз етук ва омадли шахс бўлишини истасангиз, унга орзу қилишни ва шу орзуларини мақсадга айлантиришни ўргатинг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Хайрли_кун Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг. Чунки кунингиз - кўзингиз билан  кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан хис қилганингиздек ўтади. Кунингиз ва кўнглингиз ойдин бўлсин! ХАЙРЛИ КУН,  АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ Омонмисиз, Азизлар! Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша... Барчангизга бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин. Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфират ва тугамайдиган неъматларини сочиб қўйсин! Роббим Сизларни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!    Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир кишини оғзидан бадбўй ҳид келаркан шунга ҳеч ким унга тегмас экан. Маҳалла раисига бориб: — Мени уйлантириб қўймасангиз м
Бир кишини оғзидан бадбўй ҳид келаркан шунга ҳеч ким унга тегмас экан. Маҳалла раисига бориб: — Мени уйлантириб қўймасангиз мен ҳокимятга устингиздан арз қиламан, - дебди. Оқсоқол бошқа оқсоқоллар билан гаплашиб ҳидни билмайдиган бир хотин топиб, уйлаб қўйибди. Орадан 1 ҳафта ўтиб бояги хотин Раисни олдига келибди: — Мен у билан яшамайман, - деган экан — Нимага? - деб сўрабди оқсоқол. 😂👇 Давомини ўқиб кулгудан думалаб қоласиз😂👇

🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчани соғ-омон етказсин! Хайрли тун, Азизлар! Аллоҳга омонатсиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#5_факт АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ ҲАҚИДА ЯНА 5 ФАКТ 1️⃣ Aлишер Навоий ижодкор зиёлилар оиласида туғилган. Боболари Aбу Саи
#5_факт АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ ҲАҚИДА ЯНА 5 ФАКТ 1️⃣ Aлишер Навоий ижодкор зиёлилар оиласида туғилган. Боболари Aбу Саид шоир, Муҳаммад Aли эса мусиқачи ва хаттот сифатида танилган. 2️⃣ Шоир "Навоий" тахаллусини "куй" сўзидан эмас, "баҳра" сўзидан олган. Бу ҳақда ўзи шундай деган: Даҳр боғида бўлиб комим раво, Комронлар топди назмимдин наво. 3️⃣ Алломанинг ҳар бир фаолияти Қуръони карим ояти карималарида қайд этилган фикрлар билан мос келади. 4️⃣ Aлишер Навоий туркий, форсий тилларидан ташқари, чиғатой лисонида ҳам ижод қилган. Усмонлилар олимлари чиғатой тилини “Навоий тили” деб атаган. Чиғатой тилининг машҳур усмонли луғати ҳам шоир асарлари асосида тузилган. 5️⃣ 2009 йилда Меркурийдаги кратер Aлишер Навоий шарафига номланган. Шунингдек, Москва, Боку, Шанхай, Токио, Ўш каби шаҳарларда шоир шарафига ёдгорлик-хайкаллари ўрнатилган ва бу Вашингтонда ҳам режалаштирилган. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

МАҲР ЙИГИТ ВА ҚИЗ КЎРИШИШДИ. ЙИГИТ ҚИЗГА МАҲРГА НИМА ОЛИБ БЕРИШНИ СЎРАДИ, ШУНДА ҚИЗ 2 ҲОНАЛИ УЙ СЎРАДИ, ЙИГИТГА ҚИЗ ЁҚҚАН ЭДИ БИР АММАЛЛАРМАН ДЕБ КЕТДИ. БУ ОРАДИ ЙИГИТНИНГ ОПАСИ ҲАМ БОР ЭДИ УЛАР ИЖАРАДА ТУРАР ҚИЙИНЧИЛИКДА ЯШАШАР ЭДИ. ЙИГИТ ОПАСИГА ЭМАС КЕЛИНГА 2ҲОНАЛИ УЙ ОЛИБ БЕРДИ. ШУНДА ОПАСИ... 🥺 Оҳиригача кўринг 👇

«НАВОИЙНИНГ ОНАСИ» ✍ Ўлмасбек Самарқандий. 🎤 Мурод Ражабов. 📖 Навоийнинг онасин излаб, Минг олимнинг сочи оқарди. На сийратин, на исмин топмай Мозий узра ҳайрон боқарди. Беш асрки, ишқ билиб, гуё, Нишонсиз зот сийратин ўпар, Ҳамон жавоб излайди дунё, Ким эди у, мушфиқ - муштипар? Бир сўз йўқдир, тахминдан бўлак, Энди қалбнинг амрига кўнгил: Навоийнинг Ватани - юрак, Навоийнинг онаси - кўнгил! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Мантиқий савол ⁉️ 😱Қабр устида бир аёл йиғлаябди. Қабр ичидаги инсонни онаси йиғлаётган аёлнинг онасининг қайнонаси.  Диққат савол: Қабр ичидаги инсон йиғлаётган аёлга ким бўлади? 👀
Сиз топа олдингизми? Жавоби жуда қизиқ
Жавобини кўриш учун пастдаги тугмани босинг!👇

​​#Алишер_Навоий ДАВЛАТ АРБОБИ Ўқув дарсликларида Алишер Навоий - «давлат арбоби, мутафаккир» дейилади-ю, лекин ҳазратнинг давлат арбобилик фаолиятлари ҳақида тузукроқ маълумотлар берилмайди. Бу борада тарих манбааларига назар солишни таклиф этамиз. Мир Алишер Навоий ҳақидаги тарихий манбаларда Ҳазрат ўз даромадлари ҳисобидан Ҳиротда «Ихлосия», «Шифоия», «Низомия» мадрасаларини, «Халосия» хонақоҳи ва яна бир қанча масжидларни; Марвда «Хисравия» мадрасасини қурдирганлари; Фаридуддин Аттор қабрига мақбара ўрнаттирганлари хақида маълумотлар келтирилган. У киши қурдирган тўғонларининг аниқ ҳисоби йўқлиги, халқ учун нақ 300та иншоот қурдириб берганлари, ҳаммаси ўз ҳисобларидан қурилган – эҳсон йиғилмаган, ғазнадан ўмарилмаган, пиар қилинмаган. Тарихчи Хондамирнинг «Хулосат ул-ахбор» деган асари бор, ўқиб кўринг, Навоий ҳазратларининг зилзиладан шикастланган Ҳиротни қайта тиклаш ишларига ўз ҳисобларидан қанча маблағ сарфлаганларидан, қанча масжидни, қанча минора ва работларни таъмирлаб берганларидан хабардор бўласиз. Навоий ҳазратларининг халққа жабр бўлмасин дея, бутун бошли Ҳирот аҳлига солинган солиқни бир неча бор ўз ҳисобларидан тўлаб берганларига бир эмас, бир нечта тарихчилар ўз асарлари орқали гувоҳлик беришади. Манбаларга кўра, мадрасаларнинг нақ 12 минг нафар талабаси тўлиқ Навоий ҳазратнинг таъминотларида бўлган, яъни у зот бу талабаларнинг мавсумий кийим-кечагидан тортиб, ўқув қуролларию озиқ-овқатига қадар ўз зиммаларига олганлар. Яна шу тарихчимизнинг ёзишича, Навоий ҳазратлари ҳар йил бошида минг нафар камбағалга бошдан оёқ сарпо ҳадя этишни одатга айлантирганлар. Бошқа манбаларда қайд этилишича, ҳазрат Навоий Халосия хонақоҳида ҳар куни мингдан ортиқ фақирлар учун овқат пиширтириб тарқаттирар эканлар. Машҳад шаҳридаги Имом Ризо боғида Дор-ул-ҳуффо номли иморат барпо қилдириб, у ерда ҳам ҳар куни камбағаллар, муҳтожлар, касалмандлар, етим-есирларга уч маҳал овқат тарқаттирган эканлар. Маълумотларга кўра, Дор-ул-ҳуффода ҳар куни мингга яқин фақирнинг қорни тўяр экан. Навоий ҳазратларининг саховатлари шу билан тугамайди. У зотнинг ўзлари қурдирган иншоотларда ишлаган усталарни; ўзларига қарашли ерларда, дўконларда, боғларда ишлаган одамларни қандай рағбатлантирганларини, мукофотлаганларини ёзаман десангиз, бир китоб бўлади. Тасаввур учун тарихчиларнинг биттагина таърифи кифоя: «Мир Алишер ҳазратлари у ишчиларни шу қадар иззатлар эдиларки, бундай иззатга давлат арбоблари ҳам мушарраф бўлмаган...» Бутун бир тарихимизда ўзининг умрини, иқтидорини ва бор мол-мулкини илм-фан тараққиёти йўлида, эл ободлиги йўлида, юрт равнақи йўлида сарф этган бошқа бир арбобни топмайсиз. Ҳусайн Бойқаро салтанатини неча марталаб ўз дипломатик оқилона тадбирлари билан шармандаликлардан, таназзуллардан сақлаб қолган ҳам ҳазрат Навоий эдилар. Мир Алишер Навоий ҳақидаги манбалардан. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...

​#Тарихга_назар 📚 АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАҚИДА 20 МАЪЛУМОТ 🔹1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган. 🔹2. Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган. 🔹3. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган. 🔹4. Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёддан билган. 🔹5. Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган. 🔹6. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган. 🔹7. Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган. 🔹8. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган. 🔹9. Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган. 🔹10. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган. 🔹11. Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди. 🔹12. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади. 🔹13. Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади. 🔹14. Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади (“ҳилол” – янги чиққан ой). 🔹15. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган. 🔹16. Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган. 🔹17. Навоий туркий тилдаги илк “Хамса"ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ. 🔹18. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ «Хазойинул-маоний» номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган. 🔹19. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган. 🔹20. Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро «Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди» деб таъкидлаган. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...

Азизларим, барчангизга файзли тонг муборак бўлсин! Бугун 9-февраль, бобокалонимиз - шоир, мутафаккир, ҳазрат Мир Алишер Навой
Азизларим, барчангизга файзли тонг муборак бўлсин! Бугун 9-февраль, бобокалонимиз - шоир, мутафаккир, ҳазрат Мир Алишер Навойи таваллуд топган кун.  Ҳазрати Навоий бобомизга ҳурматимиз чексиз, уларнинг ҳар бир сўзлари кўзимизга нур, қалбимизга хидоят бағишлайди. Одамий эрсанг, демагил одами, Оники йўқ халқ ғамидин ғами.   Навоий бобомиз айтганларидек, ҳамиша халқ ғамида бўлайлик. Юртимиз тинч, халқмиз омон бўлсин! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир кишини оғзидан бадбўй ҳид келаркан шунга ҳеч ким унга тегмас экан. Маҳалла раисига бориб: — Мени уйлантириб қўймасангиз м
Бир кишини оғзидан бадбўй ҳид келаркан шунга ҳеч ким унга тегмас экан. Маҳалла раисига бориб: — Мени уйлантириб қўймасангиз мен ҳокимятга устингиздан арз қиламан, - дебди. Оқсоқол бошқа оқсоқоллар билан гаплашиб ҳидни билмайдиган бир хотин топиб, уйлаб қўйибди. Орадан 1 ҳафта ўтиб бояги хотин Раисни олдига келибди: — Мен у билан яшамайман, - деган экан — Нимага? - деб сўрабди оқсоқол. 😂👇 Давомини ўқиб кулгудан думалаб қоласиз😂👇

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Қадрдоним    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файзу - барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA