en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Open in Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ИБРАТЛИ ДУНЁ

Channel ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 111 937 subscribers, ranking 297 in the Religion & Spirituality category and 477 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 111 937 subscribers.

According to the latest data from 24 November, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -2 222 over the last 30 days and by 1 468 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 26.97%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 17.90% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 30 145 views. Within the first day, a publication typically gains 20 005 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 35.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 25 November, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

111 950
Subscribers
+1 46824 hours
+677 days
-2 22230 days
Posts Archive
20 Nov 2025, 19:01

БЕГОНАГА АРЗ ҚИЛДИМ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Nov 2025, 06:40

МЕН КИМЛАРГА ИШОНАЙ, ОНА.?! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Nov 2025, 06:35
20 Nov 2025, ~06:35

Баъзи инсонлар сизни яхши кўрганлари сабабли уларни хафа қилсангиз ҳам ҳеч нарса демайдилар. Жавоб қайтаришдан уларни муҳаббатлари тўсиб туради. Улар сиз билан боғлиқ ришталарини қадрлайдилар. Сиз эса бундан фойдаланасиз. Жамолиддин Муҳаммад •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Nov 2025, 06:12

❗️93-97% аниқ чиқадиган тест 👀Эшиклардан бирини танланг ва Қайси жавҳада омадлик эканлигизни билиб олинг Жавоблари
❗️93-97% аниқ чиқадиган тест 👀Эшиклардан бирини танланг ва Қайси жавҳада омадлик эканлигизни билиб олинг Жавоблари
20 Nov 2025, 06:02
21 Nov 2025, ~09:36

Гўзаллик Аллоҳнинг ҳадясидир. Унинг энг қуйиси - шакл гўзаллиги, Ўртачаси - сўз гўзаллиги, Энг олийси - хулқ гўзаллигидир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Nov 2025, 04:16

Тўғилган санангиз сиз ҳақингизда нималарни гапиришини биласизми? Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. Туғилган ой ва сана инсонларни
Тўғилган санангиз сиз ҳақингизда нималарни гапиришини биласизми? Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. Туғилган ой ва сана инсонларнинг деярли 100% характерини сўзлаб берар экан. Ҳаттоки оилавий муносабатларни ва оиладаги ўрнингизни айтиб берувчи тест: танланг қайси санада туғилгансиз? А) 1-6-11-16-21-26 Б) 2-7-12-17-22-27 В) 3-8-13-18-23-28 Г) 4-9-14-19-24-29 Д) 5-10-15-20-25-30-31 Туғилган санангизни танланг👇
20 Nov 2025, 04:06
21 Nov 2025, ~04:26

🇯🇵 Японияда таҳсил олган бир ёш африкалик Facebook’даги саҳифасида шундай деб ёзганди: "Мен Япониядаги беш юлдузли отелларни бирида меҳмон бўлгандим. Яшаётган меҳмонхонанинг ҳовузига чўмилиш учун борганимда, бассейнда мендан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Сувда қистаб қолганди, шартта сувга чоптирвордим. Бирдан... атрофимдаги сув пушти рангга кирди ва сигнал чалинди. Дарҳол меҳмонхона ишчилари етиб келишиб, мени бассейндан чиқариб олишди. Кейин улар сувни бўшатиб, ҳовузни тозалашларини ва мен меҳмонхонанинг муҳим ҳудудидаги тартибни бузганлигимни айтишди (ичимдан дарз кетиш бўлди). Шундан сўнг улар менинг хонамга қўнғироқ қилишди. Меҳмонхона котибаси менга паспортимни қайтариб берар экан, меҳмонхонани тарк этишимни сўради. Бу меҳмонхонадан чиқиб, бошқа бир шунга ўхшаш, бассейни бор бўлган муқобилини излар эканман, ҳар сафар бирор меҳмонхонага кирганимда қабулхона ходими паспортимга қараб: “Кечирасиз, бу сизмисиз.... Эҳ...,” дея узр сўрашар ва мени қабул қилолмаслигини айтишарди. Аҳвол шундай давом этарди. Оҳири менга ҳеч қандай меҳмонхонада қолишга рухсат беришмаётгани учун элчихонамга мурожаат қилдим. Элчихонадагилар менга бассейни бўлмаган меҳмонхонага боришни маслаҳат беришди... Япониядан чиқиб кетаётганимда паспортимга муҳр босар экан, паспорт нозири: “Умид қиламанки, сен яхшигина сабоқ олдинг", деди. Ҳуллас... Бассейнга ҳожатимни чиқарганимни бутун Япония билди... Facebook’ дан олинди ❗️Ҳқуқ химоячилари лоқайд бўлмаган жойда нафақат бассейн, жамият ҳам тоза бўлади •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Nov 2025, 03:37

МИЛЛИАРДEР БЎЛГАН ОДДИЙ КОТИБА 😳 Бир миллиардер кўп йиллар давомида ёнида ишлаган котибасини пенсияга кузатар экан, унга 2 м
МИЛЛИАРДEР БЎЛГАН ОДДИЙ КОТИБА 😳 Бир миллиардер кўп йиллар давомида ёнида ишлаган котибасини пенсияга кузатар экан, унга 2 миллион доллар совға қилмоқчи бўлди. Котиба эса ҳайрон бўлиб шундай дейди: — Нима қилаяпсиз? Нима учун? Менда аллақачон бир неча миллиард доллар бор! Миллиардер: — Қандай қилиб? Ахир сен фақат 5–6 минг долларлик маош билан ишлагансан-ку?! Котиба жавобини эшитиб миллиардер ҳайратда қолди. Котибанинг жавоби...👇
20 Nov 2025, 03:27
21 Nov 2025, ~04:26

​​Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета мухбирининг хатоси туртки бўлгани ҳақида биласизми? Швециялик машҳур олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета мухбирларидан бири янглишиб, Альфред Нобель вафот этибди деб газетада эълон бериб юборади. Ўзи хақидаги таъзияномани ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида - “Ажал савдогари, ажал ихтирочиси ўлди” деб ёзилганди. Бу нарса олимга қаттиқ таъсир қилади - "Ҳа, мана жамият мен хақимда қандай фикрларкан" деб хулоса қилганди олим. Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди. Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради. 1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди: - Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман. 1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга; 2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга; 3. Физиология ва Медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга; 4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига; 5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга ушбу мукофотнинг берилишини буюраман. - Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар мукофотни олишини истайман ва васият қиламан. Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар. Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар
20 Nov 2025, 00:33

🌹СИЗДЕК ЯХШИЛАРНИНГ БОРИГА ШУКР... 🎙Ферузабону •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2025, 23:43

ЯХШИЛАРГА  ХАЙРЛИ  КУН! Салом юзи қуёшлиларим, Тонга етган бардошлиларим, Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Салом кўнгли қордек оқларим, Гина-гудрат, кибри йўқларим, Охиратдан кўнгли тўқларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Мени билган, билмаганларга, Кулиб турган, кулмаганларга, Ҳали салом бермаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тонга етиб шукур қилганлар, Ўтган кундан фикр қилганлар, Ибодатдан ҳузур қилганлар, Хайрли кун сизга яхшилар! Суйганлару, суймаганларга, Куйсам, бирга куймаганларга, Дийдоримга тўймаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тилагим бор сизга ушбу чоғ, Сиздан нари юрсин ғам, фироқ, Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ, Хайрли кун сизга яхшилар! Яратганга ҳамдлар айтайлик, Кўп тонгларга омон етайлик, Кетсак, жаннатларга кетайлик, Хайрли кун сизга яхшилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
19 Nov 2025, 22:15

Суратда нима акс этганини бир қарашда миянгиз қабул қилмайди, қабул қилгач эса, кўзларингизга ишонмайсиз 😆 Савол: Суратда ни
Суратда нима акс этганини бир қарашда миянгиз қабул қилмайди, қабул қилгач эса, кўзларингизга ишонмайсиз 😆 Савол: Суратда нима акс этган?
19 Nov 2025, 22:05
20 Nov 2025, ~22:07

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим 🍁 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2025, 21:02

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Тонг хайрли бўлсин, Азизлар! Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин. Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин. Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз: ё дуоингиз ижобат бўлади, ё сиздан ёмонлик арийди, ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади! Сизларга дуолар ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!             ​​​ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2025, 20:05

27 дақиқага ўлган аёл у дунё ҳақида гапирди 😢 Аризона штатида яшовчи Тина Хайн тўсатдан юрак хуружига учради ва 6 дақиқадан
27 дақиқага ўлган аёл у дунё ҳақида гапирди 😢 Аризона штатида яшовчи Тина Хайн тўсатдан юрак хуружига учради ва 6 дақиқадан сўнг юраги яна уриб кетди Уйғонган заҳотиёқ, америкалик ручка билан бир варақ қоғоз олди ва шундай деб ёзди: 😰👇
19 Nov 2025, 19:50
20 Nov 2025, ~20:02

Инсон тонгга тун орқали етиб боради. Аллоҳ  ҳар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин. Аллоҳга омонатсиз Яхши дам олинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2025, 10:56

Бир донишманддан: “Қайси одам афзал?” деб сўрадилар. Шунда у: “Суҳбатлашганда, уни ҳикматли деб биладиган, ғазабланганда ҳалим бўладиган, ютуққа эришганда саховатли бўладиган, бирор нарса сўраганингда кўп нарса берадиган, аҳд қилганда, вафо қиладиган, унга шикоят қилганингда раҳмли бўладиган” деб жавоб берди. Роббим мунофиқлардан қилмасин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Nov 2025, 09:41

​​Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Мени кўриши биланоқ доимгидек яна арзи-ҳолини бошлади. Унга айтдим: Уйингда ўтирибсан, ҳализамон болаларинг мактаб-боғчаларидан қайтишади. Овқат қилишинг керак. Аксига олиб музлатгичда гўшт ҳам, тухум ҳам қолмаган. Ҳаво совуқ. Болаларнинг эса қорни оч. Тўрт-беш соатни амаллаб ўтказдиларинг. Энди совуқ ва очлик азоб беришни бошлади. Камига электр ҳам ўчиб қолган. Кичигинг қорни очиб, йиғини қўйиб юборди. Пластигингда эса пул тугаганига анча бўлди. Нима қилишни билмай кўчага чиқдинг. Ўзига тўқроқ қўшнингдан 50 минг сўм қарз сўраш учун. Юзингни суви етти томиб кирдинг қўшниникига. Рад жавобини оларкан, ер ёрилса-ю, кириб кетиш фикри ҳам ўтди бирров хаёлингдан. Шу пайт кўчанинг бошида яшайдиган бошқа бир қўшнининг қораси кўринди. Болаларинг кўплигини, совуқ кунда қийналиб қолганингни юз ифодангдан пайқадими, сен билан сўрашди-да, уйига кириб кетди. Сен ҳам минг изтироб билан, қуруқ қўл билан уйингга қайтдинг. Орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, эшик тақиллади. Очиб қарасанг, ҳалиги қўшни аёл. Қўлида бетига иккита нон ёпилган бир лаган палов ва пластик карточка. "Ассалому алайкум қўшни, мени сизникига эрим жўнатдилар, совуқнинг кунида болалар билан қийналиб қолган кўринасиз, мана буни олинг, камингизга ишлатарсиз" деди-да, олмайман дейишингга ҳам қарамай, беш юз минг сўм солинган пластикни ташлаб чиқиб кетди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, улар бошқа жойга кўчиб кетишди. Бир йилдан кейин у аёл ва унинг эрини, уларнинг сенга қилган яхшилигини эсингдан чиқарасанми? - Йўқ- деди, танишим. - Ўн йилдан кейинчи? - Йўқ, уларнинг қилган яхшилигини умримнинг охиригача унутмайман! - Қўшнингни бир лаган ошини унутмайсан, лекин эрингнинг сени ва болаларингни тўйдиришини сендан олган қарзини қайтаргани каби беписанд қабул қиласан. Хато-камчиликлари бўлса ҳам, таъминотларингни қилиши уни севишингга, ҳурматини жойига қўйишингга етарли эмасми? Нега улар кўзингга кўринмайди? У жим бўлиб қолди... Ҳа, биз бошқалар яхшилик қилса, улардан миннатдор бўламиз, лекин эримизнинг бизга қилганларини у буни қилишга мажбур деб биламиз. Қилади-да, вазифаси деймиз. Қадрига етмаймиз... Неъматнинг қадрига етишимиз, аҳамиятини ҳис қилишимиз учун ундан мосуво бўлишимиз шартми? Сиз нима деб ўйлайсиз? 📖 Telegram.me/IBRATLI - хикоя ва хаётий воқеалар
19 Nov 2025, 08:33

​​Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Мени кўриши биланоқ доимгидек яна арзи-ҳолини бошлади. Унга айтдим: Уйингда ўтирибсан, ҳализамон болаларинг мактаб-боғчаларидан қайтишади. Овқат қилишинг керак. Аксига олиб музлатгичда гўшт ҳам, тухум ҳам қолмаган. Ҳаво совуқ. Болаларнинг эса қорни оч. Тўрт-беш соатни амаллаб ўтказдиларинг. Энди совуқ ва очлик азоб беришни бошлади. Камига электр ҳам ўчиб қолган. Кичигинг қорни очиб, йиғини қўйиб юборди. Пластигингда эса пул тугаганига анча бўлди. Нима қилишни билмай кўчага чиқдинг. Ўзига тўқроқ қўшнингдан 50 минг сўм қарз сўраш учун. Юзингни суви етти томиб кирдинг қўшниникига. Рад жавобини оларкан, ер ёрилса-ю, кириб кетиш фикри ҳам ўтди бирров хаёлингдан. Шу пайт кўчанинг бошида яшайдиган бошқа бир қўшнининг қораси кўринди. Болаларинг кўплигини, совуқ кунда қийналиб қолганингни юз ифодангдан пайқадими, сен билан сўрашди-да, уйига кириб кетди. Сен ҳам минг изтироб билан, қуруқ қўл билан уйингга қайтдинг. Орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, эшик тақиллади. Очиб қарасанг, ҳалиги қўшни аёл. Қўлида бетига иккита нон ёпилган бир лаган палов ва пластик карточка. "Ассалому алайкум қўшни, мени сизникига эрим жўнатдилар, совуқнинг кунида болалар билан қийналиб қолган кўринасиз, мана буни олинг, камингизга ишлатарсиз" деди-да, олмайман дейишингга ҳам қарамай, беш юз минг сўм солинган пластикни ташлаб чиқиб кетди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, улар бошқа жойга кўчиб кетишди. Бир йилдан кейин у аёл ва унинг эрини, уларнинг сенга қилган яхшилигини эсингдан чиқарасанми? - Йўқ- деди, танишим. - Ўн йилдан кейинчи? - Йўқ, уларнинг қилган яхшилигини умримнинг охиригача унутмайман! - Қўшнингни бир лаган ошини унутмайсан, лекин эрингнинг сени ва болаларингни тўйдиришини сендан олган қарзини қайтаргани каби беписанд қабул қиласан. Хато-камчиликлари бўлса ҳам, таъминотларингни қилиши уни севишингга, ҳурматини жойига қўйишингга етарли эмасми? Нега улар кўзингга кўринмайди? У жим бўлиб қолди... Ҳа, биз бошқалар яхшилик қилса, улардан миннатдор бўламиз, лекин эримизнинг бизга қилганларини у буни қилишга мажбур деб биламиз. Қилади-да, вазифаси деймиз. Қадрига етмаймиз... Неъматнинг қадрига етишимиз, аҳамиятини ҳис қилишимиз учун ундан мосуво бўлишимиз шартми? Сиз нима деб ўйлайсиз? 📖 Telegram.me/IBRATLI - хикоя ва хаётий воқеалар
19 Nov 2025, 08:28
19 Nov 2025, ~08:33