@IJOD_GULSHANI ИЖОД ГУЛШАНИ
Open in Telegram
414
Subscribers
-124 hours
-27 days
-530 days
Posts Archive
Нурали уни елкасидан қучиб бағрига босди. Мақсадали бошини укаси елкасига қўяркан қайноқ кўз ёшлари укасининг бўйнига оқиб тушди.
–Ака, хаммаси яхши бўлади! Кўрмагандек бўлиб кетади хали. Тўйларида қудачиликка борамиз. Қовурғалар сидириб еймиз. Сиз манави пулни олинг. Тошкентга олиб бориб, олиб келадиган машина хам гаплашиб қўйдим ака.
Мақсадали укаси қўлига тутқизган пулларга қараб хайрон қолди. Бир даста юз долларлик купюралар.
–Қарз олдингми?
–Мошинани сотдим ака. Уч минг уч юзга кирди.
–Нега?
–Юлдузчамни даволатиш учун ака! Тўйимда шер айтиб даврани бошлаб бермаса тўй қилмайман. Оппоқ кўйлаклар кийиб даврада рақс тушмаса тўй татийдими акажо–он?!–“акажон” деганда Нуралининг хам овози қалтираб кетди.–Шошилиш керак ака, тўйгача Тошкентга олиб бориб келасиз.
Нурали тўғри айтган эди, тўй яқинлашяпти. Мақсадали ва Шоира қизларини олиб Тошкентга кетттилар. Улар кетггандан сўнг Толибжон тўйни ортга сурамиз деб таклиф киритди. Набираси соғайиб келса кейин тўй қиламиз деди. Бироқ, бу гапдан хабар топган Мақсадали дадасига қўнғироқ қилиб бу фикридан қайтарди.
–Тўйни тўхтатманг, тўйга етиб борамиз, набирангиз соғайяпти дада.
Юлдуз хам отаси билан телефонда гаплашиб ўзининг яхши эканини ўз тили билан айтди.
Уларнинг гапи билан тўй вақтини ўзгартиришмади. Аммо, тўй куни тонгда хам улар етиб келишмади.
Нурали хар кун телефон қилиб қачон келаслар деб суриштирарди. Тўй куни халққа тонгги нонушта беришаётганда хам қўнғироқ қилди. “Борамиз укажон, албатта борамиз” деб жавоб қилди акаси.
Нурали тушунди, акаси тўй тўхтамаслиги учун борамиз дея алдаб келди шу кунгача. Шу қарорга келган бўлса хам ана келиб қолар, мана келиб қолар деган илинжда юрди. Кеч тушиб келин даврага кириб келди. “Ёр–ёр” садолари остида ўз жойларига бориб ўтирганларида хам йигитнинг юзига ташвиш парда солиб турарди.
Табриклар бўляпти, одамлар рақсга тушяпти хамма хурсанд. Нурали тез–тез атрофга қараб кимнидир қидиради.
Бир пайт одамлар боши узра айвонда турган онасига кўзи тушиб қолди. Манзура ёнидаги аёл билан гаплашиб турар, аниқроғи рўмоли учи билан оғзини тўсиб йиғларди. “Юлдуз...Юлдузчам” Нуралинг хаёлига шу исм келди. Беихтиёр ўрнидан туриб онасини кузата бошлади. “Нахотки жияним...” деди–ю давомини ўйлашгаям қўрқиб кетди. Ана акаси... Мақсадалими ёнига бораётган. Ана, онасини бағрига босди. Аям йиғлаяптими? Ха, Акам хам кўзи ёшми? Эй Худойим! Эй Худойим рахминг келсин!!!
Бирдан, даврани жиянининг қўнғироқдек овози эгаллади:
–Тўйда ўйнайман деб олган
Оқ кўйлагим бой.
Хамма куёвдан полвон
Зўй амаким бой.
Бўлди, Нурали ортиқ ўзини тутиб туролмади. Шартта ўрнидан триб ўртоқлари орасини ёриб ўтди-да жиянчаси томон чопди. Етиб келдию оёқ остида топталиб қуми чиққан ерга тиззалаб қизчани қучоқлади:
–Юлдузчам ўзимни!
Унинг овози қизча қўлидаги микрафон орқали гумбурлаб эшитилганда шовқинли давра бир неча сонияга сув қуйгандек жим–жит бўлиб қолди.
Нурали эса хеч нарсани ўйламас, хеч нарсани эшитмасди. “Юлдузчам” дея жиянчасини юз–кўзларидан ўпарди.
*****
Мана азизлар, нихоят хикоямизга сўнгги нуқтани қўяр вақт хам етиб келди. Хатолари ва камчиликлари учун узр дўстларим. Узоқ муддатда ёзилган хикоямни сабр билан кутиб ўқиган дўстларимиз омон бўлсинлар! Яратган эгам хеч бир бандасини тўғри йўлдан адаштирмасин! Барчаларингизга эзгу тилакларим. Рахматли отам ибораси билан айтганда “Уйингиз буғдойга тўлсин!”
05.01.2024
Дониёр Аҳмаджонов
#адолат
Мақсадали ерга тикилиб ўтираркан бошида оғриқ турди. Бу ўша, қачонлардан бери йўқолиб кетган оғриқ. У энди хеч нарсани эшитмасди. Ерга тикилганча ўсал бўлиб ўтирар, қаерда эканини хам англамасди. Укаси узатган пиёлани кўрди аммо қўл узатиб олишни фахмламади. Оятилло яна ўн дақиқача ўтириб, хайрлаша бошлади. У ўрнидан тургунча хам Мақсадали бошини кўтармади.
–Майли ака, қўюринг, сизни ўзим кузатиб қўяман!–Нурали унга йўл бошлади.–Аммо, сизга катта рахмат ака. Қачонлардан бери тортишамиз, талашамиз, хеч ўз билганидан қолмасди. Мени гапларим етиб бормасакан энди билсам. Сиз бир соатга қолмай отдан тушириб қўйдингиз.
–Нурали аканг менимча хатоларини тушуниб етди. Тўғри йўлдан адаштирмасин хеч биримизни. Майли ука, сен киравер. Биззикига чиқинглар, кутаман.
–Хўб ака!
–Ўзингниям тўйинг яқин шекилли а?
–Август ўнинчисига белгилашди мулла ака.
–Ха, хеч қанча қолмабдику. Уй ремонтини қачон бошлайсан?
–Сизни тўйигиздан кейин бошлаймиз.
–Ха, майли, ишларимизга барака берсин.
Мақсадали ўша тун тонггача ухлолмади. Истма чиққандек бутун танаси қизиб, халоватини йўқотди. Тонгда нонушта қилиб ўтиришаркан, дадасига навбатдаги режаларини айтди:
–Уч уйга кўчмоқчиман дада. Дехқончилик билан шуғулланаман. Шунга оқ фотихангиз керак бизга.
–Ие, мактаб нима бўлади? Спорт мактаби нима бўлади?
–Дада... кўриб турибсизу ойликни баракаси йўқ. Иккита жойда ишлайман хеч нима орттиролмаяпман.
–Барака шукрда ўғлим. Худога шукр, ойликлар анча яхши бўлиб қолди хозир. Сенлар эслайсанми йўқми, янги мустақил бўлган йилларимиз маошни чинданам баракаси йўқ эди. Мен замдиректор Валижон акам директор эди. Бир куни ойликни олиб уйга қайтяппиз Фурқатни магазинига ун келибди. Шунда Валижон акам ун оламиз энди Толибжон, деб магазинга бурилди. Ишонасанми, Диреткорни пули бир қоп унга етмади. Мен рахбарликдан ташқари дарс соатларим хам борлиги учун озгина ортиб қолди. Директорга бердим, натижада иккаламизни ойлигимиз қўшилиб икки қоп ун олдик. Э–эх, шунақа оғир кунларниям бошдан ўтказганмиз. Хозир маошинга қанча ун оляпсан?
–Мактабдагисига ўн қопдан ошиқ...
–Ана, кўп эканку, нега шукр қилмайсан?
–Дада, шукр қиламану, энди бу ёғи укамни уйлашимиз керак, Сингиллларни узатамиз. Кўпроқ ишлай деяпман. Бир томони, Нуралига уйни бўшатиш керакку. Маблағ йиғиб ер олармиз, уй қурамиз.
–Хозирча бурчакдаги бир хонага кўчиб тураверинглар, шунга чўлга кўчиб кетиш шартми?
Мақсадали дилидаги бор гапларни айтолмасди. Дадаси эса уни кетишига рози бўладиган эмас.
–Дада, Уч уй мактабидан дарс оламан. Ўша ерда оғайним бор, шоли экиладиган ерни хам гаплашиб қўйишим керак, сотилиб кетади тезроқ бормасам.
–Шунчалик қаттиқ ахд қилдингми?
–Ха дада.
–Майли, нима дердим,–Толибжон хотинига им қоқди.–Бувиси, сен нима дейсан?
–Мен нима дердим, қуш учирма бўлгач мустақил қаноқ қоққиси келади.
–Келин нима деркин?–сўради Толибжон
–Хўкиз қаёққа тортса омоч ўша ёққа юратта дадаси.–Манзура пиёлани дастурхонга қўйди.
Мақсадали ўша куниёқ Уч уй(Зафаробод) қишлоғига жўнаб кетди. Орадан бир хафтача ўтиб юк машинаси билан келди. Ака–ука иккиси Шоира тахлаб берган кўч–кўронни машинага орта бошладилар. Чеккадаги бир хонали уйга ётоқ жихозларини кўчириб ўтказишди. Тушликни қилиб бўлгач, катталарнинг оқ фотихалари билан чўлга кўчиб кетишди. Орадан бир хафта – ўн кун ўтиб эса Нуралига касалхонадан телефон қилиб қолди.
–Нури, Юлдузни олиб келдик! Пул керак.
Нурали ўзида пул камлиги учун онасига учрашди. Она–бола пул билан тезда касалхонага етиб бордилар. Қизчани ахволи оғир эди. Ёмони шуки, нима бўлганини аниқлай олмадилар. Бир хафталик даволанишлардан сўнг хам қизнинг ахволи ўзгармади. Ё Андижонга ёки Тошкентга олиб боринглар деб маслахат берганлар кўп эди. ТОшкентга олиб бориш учун эса катта пул керак эди. Бир томони оила тўй арафасида, бор пулларини сарфлаб бўлгандилар хисоб.
Саккизинчи куни Нурали шомдан ейин касалхонага борди. Кенннаяси деразага юзини босганча сўзсиз йиғларди. Акаси эса коридордаги курсида бошини солинтирганча миқ этмай ўтирганди.
–Ака, тузукми?–деди акаси ёнига чўкиб.
–Мен тавба қилдимку!–акасининг овози қалтираб чиқарди.–Нима бўлса мени бошимга тушса бўлмайдими?
–Дўстим, тавба қил! Адашганинг тан олиб Оллохимга тавба қил, ибодатга зўр бер. Оллохим кечиримли. Сен эхтимол билмгансан, тушунмагансан. Дўстим, хар бир ишни ўз бажарувчиси бор. Хар ким ўз вазифасини қилса иншаоллох, хайрли бўлади.
Масалан, Фаришталарга жуда кўплаб хилма–хил вазифалар юклатилган. Айтайлик, Жаброил алайҳиссалом. Бу зот Руҳул Амийн деб ҳам номланган. Жаброил алайҳиссалом пайғамбарларга ваҳий олиб тушиш вазифасига тайин қилинган.
Микоил алайҳиссаломга эса ёмғир ва набототларга вакил қилинган. Исрофил алайҳиссалом, Қиёмат куни бўлганда сурга пуфлашга вакил қилинган. Уламолар сурни Аллоҳ таолонинг буйруғига кўра Исрофил алайҳиссалом пуфлайдиган шохга ўхшаш нарсадир, деганлар.
Малакул мавт (Азроил) алайҳиссалом. Бу зот руҳларни олишга вакил қилинганлар.
Ризвон фаришта жаннатга қўриқчи ва у ерда хизмат қиладиганларга бошлиқ ҳисобланади. Ёки, Мункар ва Накирни олиб қарайлик. Бу фаришталарнинг номлари “Нотаниш” маъносини англатади. Чунки булар маййитга нотаниш бўладилар. Маййит улардек кўринишни олдин кўрмаган бўлади. Бу иккала фаришта қабрга қўйилган инсонларни сўроқ–савол қилишга тайин қилинганлар.
Энди жамиятимизни қара, сен мана болаларни спортга ўргатасан. Мақсад кўчада уришиш учунми ё соғлик учунми? Сен ўқитувчи бўлганинг учун соғликни асарашни биринчи ўринга қўясан тўғрими?
Укангчи, жиноятчиларини, хуқуқбузарларни тергов қилади. Суд хукм чиқаради, адвокат оқлайди, прокурор қоралайди. Суд ижрочиси хукмни ижро қилади, қўриқчи қўриқлайди. Эътибор бер хар ким ўз вазифаси билан шуғуллансагина хаётимиз гўзал бўлади. Сен нима қиляпсан? Гохи прокурорсан, гохи адвокат. Гохи судя гохи ижрочи.
Қўй дўстиим, сен ўқитувчисан, болаларга таълим бер. Қолган ишларни эса эгаларига қўйиб бер.
–Эгалари чора кўрмасачи?–Мақсадали эътироз билдираркан, ўзини оқлашга имкон топгандек бўлди.
–Дўстим, Яратган эгам бирон ишни чала қилганини эшитганмисан? Хавотир олма, хар бир ишни жавоби бор!
Тамом, Мақсадали буткул таслим бўлди. Ўртоғи хадислардан парчалар келтириб гапиряптию, қулоғига хеч нарса кирмайди. Шу пайтгача қилган барча ишлари кўз ўнгидан ўтаверди, ўтаверди. Илгари, бирон махфий ишга киришса, бу ишни мендан бошқа одам мувозанатга келтирмайди деб ишонарди. Энди эса, Хар бир ишларида улар аралашмаса бошқа кимдир чора кўриши мумкинлигини тасаввур қилиб кўра бошлади. Фақат, анави бузуқни арига талатган иши эсига тушганда иккиланиб қолди. Лола учун қасос олмаса Вахоб ака ўзи эплолмасди. Кучи етмасди.
–Лолани ўлими хақда эшитганмисан?–Мақсадали Оятилло олдида ўзини оқлашга асос топилганидан дадилланиб кетди.
Оятиллло эса дўстим мени тинглаяпти деб берилиб гапираётганди. Энди билса дўсти уни эшитмаётган экан. Шундай бўлса хам мулойимлик билан дўстига тикилди:
–Қайси Лола, Вахоб акани қизими?
–Ха...
–Ха, эшитгандим. Ёш қиз... жабр... Оллох рахматига олсин уни.–деди Оятилло қироат билан.–Шошма, нега уларни эслаб қолдинг? Балки анави Махмудни сен...
–Ха, мен эдим...
–Бу хам хатоларингга бир далил дўстим. Мен бўлмасам Махмуд қутилиб кетарди, демоқчимисан? Дадаси борку, онаси бор. Уларни аризаларига биноан давлат чора кўрарди аралашмаганингда. Энди нима бўлди, икки хафта даволаниб яна кўчада бемалол юрибдими? Кейин, бу ерда бир гап бор, эшитмаган кўринасан.
–Қанақа гап?
–Вахоб акани уйланиш тарихини эшитмаганмисан?
–Йўқ, қандай уйланган?
–Энди–и, бу хақда гапирсам ғийбат бўлиб қолади дўстим. Сен шуни билки, Вахоб ака хотинини никохдан олдин хотин қиволиб, кейин никох ўқитган. Бир қарашда хеч нарса бўлмагандек кўриняпти сенга, аслида тўйгача у қизни ота–онаси Худога нола қилмаганми? Ота-она юзини ерга қаратган қизларини қарғамаганми? Қизларини номуссиз қилган йигитни қарғамаганми? Ота қарғиши ўқ бўлади дўстим.
Мақсадали бу гапларни ростдан эшитмаган экан. Оятиллони тингларкан хайратдан кўзлари катта–ката бўлиб кетди.
–Дўстим, хаёт бўлсанг кўраверасан, хеч бир иш жавобсиз қолмайди. Узоғи билан қиёматгача...
Адолат тарозиси–62.
Тўғри одам худди тўғри бамбук каби камдан-кам учрайди. Самурайлар хикматидан.
*****
Мақсадали тушунди, Нурали акасини қайтариш учун энди Оятиллони ишга солибди. Бир гал айтганди, дадам, аям сиз мен тўртталамиз ўтириб гаплашиб олишимиз керак деб. Қайсар бола, айтганини қилади шекилли.
–Нурали бирон нима дедими мен хақимда.
–Баъзи гапларни айтти ўртоқ, аммо тўлиғини сендан эшитмоқчиман?
–Нимани эшитмоқчисан?
–Нега зулм йўлига кириб қолганингни билмоқчиман?
–Бу зулм йўлими?
–Нима унда?
–Адолат учун... мазлумлар учун кураш...
–Кимдир сенга шундай фатво бердими? Шунга хуқуқ бердими?
–Эзгулик учун фатво керакми?
–Кимгадир эзгулик қилиш учун бошқаларга зулм қилиш тўғри эмас.
–Қотилга жазо бериш хамми? Ахир у Оллохнинг омонати кимнингдир жонини оладику? -Қотилга аввало шариатда хукм ўқилади. Замонавий қилиб айтсак суд хукм чиқаради. Буни эса ижро қилувчи махсус одамлар бўлади. Бу ижрочилар ўз ихтиёри билан эмас шариат учун бажаради. Мана, араб давлатларида ўғрини қўлини кесишади. Жавобгарлик қўл кесганда эмаску. Демак гунох бўлса хам хукм чиқарган гарданида қолади.
Ёки, ўзинг кўриб юрган кинолардан олиб қара, жангда аскар ўзи ўлдирган душман учун жавобгар эмас. Уни буйруқ билан жангга солган генерал жавобгар.
Ов пайти ўқ қуённи ўлдиради. Бунга ўқ эмас, тепкини босган қўл сабабчи.
Сен Мақсадали, аскар хам ўқ хам эмассан. Сен Жисмоний тарбия ўқитувчисисан. Яниким, Оллохнинг бир муслим бандасисан. Тўғри, динимиз эхсон қилиш, яхшилик қилишни буюради. Аммо, бу ўз хисобимиздан бўлиши керак эмасми? Сен нима қиляпсан? Кимнингдир пулини олиб беряпсанми? Қандай қилиб? Уриб, қўрқитиб, тўғрими? Ё ўзинг ишлаб топган пулдан эхсон қиляпсанми?
–Оятилло, бир гап борку, зулм қилаётганларни кўрсанг кучинг етганча уларни бу ишдан қайтар. Эплолмасанг тилинг билан қайтар. Бу хам бўлмаса кўзинг билан қайтар. Мен шунга...
–Хўб, кимни қайтардинг дўстим? Қайтролдингми? Унда нур устига ало нур! Аммо, билишимча сен бўлиб ўтган иш учун қасд оляпсан. Айтайлик, жабрдийдалар номидан қасд оляпсан. Шу гапим яқинроқми сен қилган ишга? Эх дўстим, қасос бандани иши эмас. Ал қасос ул минал хақ, яни қасос Хақдандир дўстим.
–Дўстим, бу айтаётганларинг равшан менга, аммо бу ишларни хам ўзига яраша сабаблари бор билсанг.
–Мақсадали, мана сен карате билан шуғулланасан. Карате ватани Япониямиди, самурайлар жанг санъатими бу? Ўша самурайларингда бир гап бор сенга қарши. Яни, сабабни исталган жойга ёпиштириш мумкин.
–Қўй дўстим, бу ишларинг шариатга хам маърифатга хам, қонунга хам тўғри келмайди. Эхтимол баъзи ишларинг ўринлидир, аммо барибир сени бу йўлдан қайтараман. Оллох насиб, жаннатда хам сен билан бирга бўлмоқчиман. Билакс, охиратда йўлимиз айро тушса бўйнимга осиласан, сен жондўстим бўла туриб мени бу йўлдан қайтармагансан, деб. Дўстим, уч киши ўтирган жойда икки киши бу ишни қилма деса, қилмаслик керак.
Аввало, қилаётган ишингдан бошқалар озор чекмаслиги керак. Энди, ўзингга савол бер, бу ишингдан хеч ким озор чекмайдими? Қара, фош бўлиб қолдинг дейлик, аввало оиланг бошига мусибат олиб келмайсанми? Фош бўлишни қўя тур, хозирни ўзида бошингга мусибат тушиб турганини ўзи етарли эмасми сенга? Келинимни хомиласидан айрилиши нимага юз берди деб ўйлайсан? Бу сенга Хақдан жавоб эмасми? Қилаётган нотўғри ишларинг учун огохлантириш эмасми? Нимага шуни фахмламайсан? Ё яна кимдир жабр кўрсинми?
Мақсадали лабаларини тишлаганча бошини эгди. Дўстининг айтаётган гаплари нақ юрагига бориб қадаларди.
-Йўқ, Мақсадали, лабингни қимтима? Оллох адашган бандаларини турлича жазолайди. Айнан ўзига эмас, унинг яқинлариа мусибат етказиш билан хам синайди. Севимлиларидан айириб синашига нима дейсан? Бугун мана туғулажак фарзандинг нобуд бўлди. Оллохим асрасин, эртага дадангга навбат келсинми? Ё онангга навбат келса тушунасанми? Балки Нуралини чеккан дардларига хам сени ишларинг сабабчидир, Валлоҳу аълам.
Мақсадали бошини кўтаролмай қолди. Шу пайтгача ўзини эзгулик йўлидаман деб билган йигит асли нотўғри йўлдалигини англай бошлаганди.
–Кираман дединг кирмадинг? Мана, охири ўзим чиқдим кўришга?
–Ажаб, боя ўтаётганимда уйингда йигитларни қораси кўрингандек бўлди?
–Ха, синфдошлар келишган. Тўй арафаси иш кўп, кундузи келолмаяпмиз, деб шомдан кейин келишяпти, барака топишсин.
–Ака, уч кундан бери ўртоқларингиз хашарга келяпти, сиз кирмаяпсизда.–Нурали чой қуйиб акасига узатди.
–Кўрдингку Нури, опангни тоби қочиб қолди...
–Ха эшиттим дўстим, Нурали айтиб турувди. Ўзи, мени чақириб чиқишигаям шу сабабми укам?–Оятилло Нуралига маъноли қараб олди.
–Чақириб чиқдими?!–Мақсадали бир нимани сезгандек укасига тикилди. Нурали эса кўзини олиб қочаркан, чойнакни кўтариб ўрнидан турди.
–Сизлар гаплашиб туринглар, мен чойни янгилаб чиқаман.
–Тинчликми Оятилло?–Мақсадали хамон хайрон эди.
–Алхамдулиллах, тичлик дўстим. Ўзим, сен билан бир гаплашиб кетай деб чиқдим. Бу ёғи, Нуралини хам илтимоси сабаб.
–Қанақа илтимос экан?
–Шу, уччовлон бир гаплашиб ўтирайлик деди–да.
–Хмм,–Мақсадали шамол қаёқдан эсаётганини чамалай бошлади.
01.01.2024
Дониёр Аҳмаджонов
#адолат
Мақсадали у билан хайрлашиб газни босди. Шифохонага бориб, аёллар бўлимига ўтди. Нурали эшик тагида кутиб турган экан. Юзи ташвишли, бир ахволда турибди. Акасига бўлган ишни қандай айтсам деб тараддудланарди.
–Нима бўлди Нури?
–Ака, ўзи берган ўзи олади. Худога ёқмаган ишимиз бормикан, бошимизга шу кунлар тушяпти.
–Чайналма?
– Бола она қорнида нобуд бўпти. Рашида опам ўғил экан деди.
–Нимага нобуд бўлади?
–Ривожланишдан тўхтаб қолган шекилли. Тафсилотларини опам бафуржа тушинтиради. Рашида опам коридорда, кироринг сизни кутяпти.
–Бўпти, сен боравер уйга.
Мақсадали олиб келган буюмларни кеннаясига олиб кириб берди. Шоирани хали палатага олишмаган экан, кўриб чиқишга рухсат бўлмади.
Орадан икки соат ўтгандагина бирров кириб чиқишга муваффақ бўлди. Аммо, бу ўтган икки соат мобайнида кўнгил хар кўчага кириб чиқди. Аввалига, Шоирани ахволи оғирмикан, нега кўрсатишмаяпти деб хам ўйлади. Лекин Рашида опаси кириб чиққач бироз хотиржам қилди. Кейин эса, энди фарзанд кўролмаймиз деб қўрқа бошлади. Операция билан бола олинса қайта туғиш мумкинмас деб эшитган экан кимдандир. Шу гап миясини тинмай пармаларди. Йўқ, охири бу хақда кеннаясига гап очганди, Рашида бироз табассум билан жавоб қилди:
–Бекорларни айтибди ким айтган бўлса хам. Хали қўчқордек ўғиллар туғиб беради овсиним, сира хавотирга тушманг.
–Опа, нега нобуд бўпти бола? Йиқилганми, оғир юк кўтарганми?
–Шоирахон йиқилганим йўқ дедику. Менам хайронман очиғи. Диққатчилик, стресдан десам, хеч бир–бирингиз билан урушмагансиз. Ким билсин, балки бирон нимадан қаттиқ чўчиб кетгандир. Хуллас, Худони айтгани боракан, сабрли бўламиз укажон.
Йигитнинг нега нобуд бўлади, деган саволга кўнгил тубида бир жавоб бор эди, юзалантирмай босиб турарди. Шунинг учунми кеннаяси “Худони айтгани боракан” деганида хам, Нуралининг “Худога ёқмаган ишимиз бормикан, бошимизга шу кунлар тушяпти” деган гапни хар эслаганда хам ўша жавоб ниш урган майсадек юқорига интиларди.
Мундоқ олиб қараса бошқа арзирли жавоб йўқ эди. Шоира оғир юк кўтармасди, Манзура доим уни назорат қилиб туради. Эр–хотин хеч уришмасдилар хам, асабийлашадиган вазият бўлмасди уйда. Бирон нимадан қўрқдими деса, хечам ёлғиз юрмасди, айниқса тунда эшикка чиқмасди у.
Йигит Шоирани кўришга рухсат бўлиб олдига кирганида хотини кўзини олиб қочди. Йигит бундан ичида зил кетса хам, сездирмасликка уринди. Хол–ахволини сўраб, унга далда бўладиган гапларни айта бошлади. Хотини шу ўн дақиқа ичида бир марта саломига алик олган бўлса, охирида рахмат айтди холос.
–Мендан норози! Ха, аввалдан норозилигини сездириб юрарди. Бугун эса худди мен айбдордек юзини терс қилди. Гапиргисиям келмади хатто.
Нуралинг “Худога ёқмаган ишимиз бормикан, бошимизга шу кунлар тушяпти” деган гапи миясига тўқмоқдек урила бошлади. Бирдан, табиб бобонинг гаплари қулоқлари остида жаранглаб кетди “қалбингиздаги оқ жойлар ўрни кулранг тус олибди, шайтонга хай беринг”.
Бугун биринчи марта Хуршиднинг телефонига жавоб қилмади. Хар қўнғироқ қилганда табиб бобо гаплари жаранглайверди.
“Сени кутяпмиз, хаммаси тайёр” деб ёзган ўртоғининг СМСига хам қисқа қилиб “отмен қил” дея жавоб берди холос.
Шифокорларнинг сайи–харакатлари билан Шоира тез оёққа турди. Ўзининг илтимоси билан қайнонасиникига ташлаб чиқишди. Бир–икки кун онаси қаромоғида дам олсин дейишди катталар хам.
Бироз ўзига келиб олган йигит Хуршидга телефон қилиб Риштондаги ишни бугун хал қилишга келишиб олдилар. Кечги овқатдан сўнг кўчага чиқиб кетган Мақсадали ярим соатга қолмай қайтиб келди. Ўлжа қўлга тушибди, бугун шомда уйини ички ишлар босибди.
Мақсадали уйга қайтаркан бу тасодифми ё ишора, деб ўйлади. Ким билсин, тасодифлар тасодифан юз бермайдику ахир.
Майли, Оятилллоникига киролмаётган эдим, бугун вақти экан, деб кийимларини алмаштира бошлади. Аммо, қулоғига қўшни хонадан эркак кишиларнинг ғўнгиллаган овозлари эшитила бошлади. Уйга кираётиб эътибор бермабди, Нуралининг чироғи ёниқ эди. Овозини эшитганда телефонда гапиряпти деб тахмин қилганди. Ховлига чиқиб деразага қараса кимса –дўсти Оятиллонинг ўзи ўтирибди ичкарида.
–Тушимми ўнгимми?–Кирди ичкарига.–БИз ғарибларниям йўқларкансан а дўстим?
Укаси ишдан кетгандан кейин уни ўзи ишлайдиган спорт мактабига жалб қилмоқчи бўлди. Мактаб директори Нуралига бирон тўгаракни беришга, ишга қабул қилишга рози бўлди. Мураббийнинг оқсоқланиши мухиммас, яхши шогирдлар етиштириб чиқарса, мусобақаларда нуфузли ўринлар олиб туман шанини муносиб химоя қилса бас.
Мақсадали шундай кунларнинг бирида уйга келса Нурали йўқ, машинаси кўринмаяпти. Агар Дилрабони олдига учрашувга кетган бўлса Фарғонадан кеч келади, деб тахмин қилди. Бугун Риштон туманида махфий ишлари бор эди. Ишни осон хал қиламиз деб чамалаган йигитлар, Андижон ва Наманганлик ўртоқларини жалб қилишмади, Фарғоналикларнинг ўзлари уддалашларига ишонишарди. У спорт кийимларини олиш учун уйга кирса хотини хам қизи хам кўринмади. Ажабланиб, онаси ўтирадиган хонага ўтди. Қизи шу ерда бувисининг қучоғида ўтирган экан.
–Ая, яхши ўтирибсизми?
–Келдингми болам, уканг роса телефон қилиб тушолмади сенга?
–Тинчликмиди, хали дарсга кираётиб беззвук қилувдим, шундай қолиб кетибди.
–Ха, телефонинг хам бор бўлсин.
–Шоира кўринмайдими?
–Уканг балнисага олиб кетди.
Мақсадалининг юраг “шув” этиб кетди. Хотини хомиладор эди, тинчликмикан ишқилиб.
–Нима бўлди?
–Қизинг шотини тагида холакам ўйнаб ўтириб ўша ерда ухлаб қолибди. Шоирахон уни кўриб, шотидан йиқилиб ётибди деб қўриб кетибди. Қизингни тепасига борганда тоби қочиб қолди. Уканг балнисага олиб кетти, сенга телефон қилиб тушолмади. Менам борай десам кеннаянг чиқиб қолди, хавотир олманг ўзим олиб бораман деб мени ташлаб кетишди.
Рашида кеннаяси бирга кетган бўлса яхши, бироз хотиржам тортди йигит. Мухторали акасини домга кўчиб кетаман деганда рози бўлмай, шу ердан ер олиб уй қуриб чиқаришганди. Жигарлар яқин бўлса яхшида, шунақа пайтлари бакар келади, ўйлади у.
–Шошилишда пул бервормапман. Укангга телпон қилчи, пул керак бўлса олиб борасанмикан?
–Хўб, хозир!
Йигит укасини рақмини терди. Нурали ха деганда олавермади. Бундан она – бола хавотирга туша бошладилар.
–Ишқилиб тинчлик бўлсин–да. Шоирахон ўзи шу икки–уч кундан бери ғалатироқ юрувди.
–Йўғе, бир яхши юрибди ая, вахима қилманг.
–Сен биласанми мен биламанми? Босган қадамидан, олган нафасидан нима дарди борлигини билиб оламан. Бўл, яна боғланчи уканг билан.
Бу сафар Нурали қўнғироқни қабул қилди. Акасининг бераётган пайдар–пай саволларини эшитиб жим тураркан, имкон қадар хотиржамлик билан жавоб қилди:
–Ака, Рашида опам бирга кириб кетган, нима гаплигини хозирча билмайман. Сиз телефон қилганда аптекага кириб чиққандим. Назаримда опамни олиб қолишади шекилли. Сизни олиб келайми бориб?
–Йўқ, ўша ерда бўл, у–бу нарса керак бўлса опам сени қидириб қолмасин. Мен ўзим бораман хозир. Бўпти ўчиряпман.
–Нима бўпти?–Манзура ташвиш билан ўғлиги тикилди.
–Келинингизни бир–икки кун олиб қолиб даволашади шекилли.
–Ха, даволашсин, тузалиб кетсин илоё.
–Мен борайчи ая, Нурини қайтарвораман борсам.
–Пул берай сенга. Ха, айтганча, чойнак пиёла, кўрпа ёстиқ олишинг керак. Сен битта тугунга тугиб тур, мен пул олиб чиқай.
Мақсадали мотоциклга керакли буюмларни ортиб йўлга тушди. Хали катта кўчага чиқмасидан қаршисидан келаётган машина таниш кўринди. Машина хам унга яқинлашганда тўхтади. Ие, Оятиллоку, Мақсадали уни таниб юзига табассум югурди.
–Жўрам бормисан? Уйлаймиз деса келаркансан-да а, махаллага?–Мақсадали унга пешвоз юрди.
–Шуни айт дўстим, бошингни иккита қиламиз деб мажбур чақирволишди. Ўзинг саломатмисан, тоғам, холам, келин, жиянча яхши юришибдими?
–Худога шукр рахмат дўстим.–Мақсадали қаёққа кетаётганимни сўраб қолмасин деб шошиб гапира бошлади.–Энди шетта бўласанми?
–Иншааллох дўстим. Шу ерда иш бошлайдиган бўлиб келяпман.
–Яхши унда, кечроқ кираман, хизмат бўлса тайёрлаб тур. Тўй тадориги ўзи бўлмайдию.
–Ха, албатта, кир, бир пиёла чой устида сухбатинг олай. Рангларинг тиниқиб қолибди, шифо бергани рост бўлсин.
–Ха, Худони каромати дўстим. Бўпти, мен бир жойга ўтиб келай, кейин кираман уйга.
–Яхши бориб кел дўстим, кутаман. Синфдошлар хам келадиган бўлишди.
Адолат тарозиси–61.
Агар Аллохдан изн бўлмаса товонингга тикон кирмайди. (Бобомнинг эслатмаларидан)
*****
Гохида кутилмаган тасодифлар, ходислар олдида лол қоламиз. Ўн беш десак ўттиз, ўттиз десак тўққиз бўлиб чиқади. Хом сут эмган бандалармиз, хаёт тилсимотлари олдида ожизу нотавонмиз.
Яртганнинг иродаси олдида ўн йил ўқиб диплом олган мутахасисларам, хатосиз ишлайди деб қараладиган компютерларимиз хам ожиз. Буни эса яшаган кўраверади...
Дадасининг қистови билан ота–бола яна Чодак қишлоғига бориб келишди. Табиб йигитни таниб одатича қўш–қўллаб сўрашаркан, кўзларига синчиклаб қараб олди:
–Дуруст бой йигит, дард чекинибди. Аммо, қалбингиздаги оқ жойлар ўрни кулранг тус олибди, шайтонга хай беринг! Биз хом сут эмган бандалар ўзимизники бўлмаган ишларга кўп бурун суқамиз. Охири бахайр бўлсин!
–Хожи бува, сизга катта рахмат айтгани келдик. Мана, сизни шарофатингиз билан болам дарддан фориғ бўла бошлади.
–Оллони иродаси иним, Оллони иродаси. Биз бир сабабчи холос.
–Ха, Худога шукр. Дўхтирларам текшириб кўриб, шу муолажани давом эттиринглар дейишяпти. Шунга, яна олдингизга нажот сўраб келдик.
–Ўғлингизга энди мендан хеч қандай ёрдам керакмас, ўша берган дамламалар етарли эди.
–Хожи бува, агар уларни узоқ ичиш зарарли бўлмаса, яна икки ойлик тайёрлаб берсангиз. Дардни батамом илдизи қурисин дейманда...
–Зарарику унчалик жиддий эмас, бироз вазн ташлайди, қон босим хам меёрдан камроқ бўлади. Шу ёшдаги йигитларга бу қувватсизлик, тез чарчаш аломатларини беради.
–Давленани туширса, менам ичиб юрсам бўлаверарканда а, хожи бува?
–Албатта, табиий гиёхларку, иншааллох саломатлигингиз учун хеч бир хавф солмайди.
Толибжон табиб хузуридан қайтишаркан, қалби хотиржам тортди. Шунинг учун ўғли эртасига курсдошлари олдига – пахта теримига қайтиб кетаман деганда қаршилик қилмади.
Мақсадали гурухдошлари олдига қайтишга ошиққанининг ўзига яраша сабаблари бор эди. Тўртта ўртоғи ўзи билан беш киши махфий гурух тузишган, ёрдамга мухтожлар учун ўзларини адолат тикловчилар деб ахдлашишганди.
Пахта терими тугаб, ўқишлар бошлангач бу гурух ўз фаолиятини бошлади. Гохи Наманган, гохи Андижон гохида эса Фарғона вилоятидаги ўзлари билган кўмакка мухтож одамларга пинхона ёрдам қилардилар. Улар хар бир ишга киришишдан олдин вазиятни яхшилаб ўрганишарди албатта. Орган ходимларидан хеч қандай ёрдамга умид қолмаса ёхуд мансаб ва пул туфайли нотўғри хукм чиқарилган вазиятлар бўлса албатта тарози палласини тўғрилишга киришардилар.
Битирувчи курс йигитлари бўлишгани учун ўз кўнгилларида институтни битирсак бу гурух тарқаб кетади деб тахмин қилишар, имкон қадар кўпроқ амалиёт ўтказиб қолишга чоғланардилар. Аммо, Институтни битиришганда хам, хар бирлари уйланиб оилали бўлганларида хам гурух сақланиб қолди. Сабаби, курсдош йигитлар икки ойда бир тўпланиб, зиёфат қилишга келишиб олгандилар. Аввалига Қўқондаги шундай учрашувларда бешовлон навбатдаги режаларини тузиб олардилар. Кейинчалик эса уяли телефонлар оммалаша бошлагач, ишлари янаям осон кўча бошлади. Уларни рухлантирган жихатлардан бири шу эдики, хар бир амалий ишлари муваффақиятли чиқар, қўлга тушиб қолиш, фош бўлиб қолиш эхтимоли жуда кам эди. Хатто мазлумлар хам ўзларига ким ёрдам қилганини билишмасди. Иштаха овқат махали очилади деганларидек, йигитларнинг ўзларига бўлган ишончлари ортиб, баъзи холларда бир ўзлари хам мустақил иш қила бошлагандилар. Азиз ўқувчим уларнинг баъзи ишлари хақида хикоямиз давомида танишиб олганларини унутмаган бўлса керак.
Ишлар силлиққина бораётганди токи, Нурали ўқишини битириб ички ишларда иш бошлагунча. Хабарингиз бор ука акасини фош қилди. Бу йўлдан қайтариш учун имкон қадар кураша бошади. Айниқса, Нурали автохалокат туфайли ишдан кетгач, кўпроқ уйда бўлиб, акасининг хар қадамини кузата бошлади.
Мақсадали эса хабарингиз бор, укасига сир бергиси келмас, айёр тулкидек изини думи билан супириб кетарди.
Нурали қизга тикилгача жим қолди. Дилрабо хам унинг кўзига қараб тураркан, қаршисида ўша аввалги севимли Нурали акаси турганини хис қилиб турарди. Шундай бўлса хам йигитни тушунишга харакат қиларди. Унгаям осонмас, сал қолса бошқа бировни хасми бўлиб юрган бўларди. Тақдирнинг... ха шавқатсиз тақдирнинг бир зарбаси билан ўртадаги бир одам, йўғе икки одам оламдан ўтиб кетти. Дугонам Нилузар, бечора дугонам... Мени деб оламдан ўтти. Минг афсус, қаниди уни асраб қолишганда...
Дугонасини эслаши билан қизнинг юзи яна тундлашди. Нахотки тақдир бизни бирлаштириш учун икки кишини қурбон қилса! Нақадар аянчли!
-Дилрабо?
-Лаббай?
-Паспортингни олиб чиқ!
-Нимага?
-Паспорт столга борамиз, янгисини оламиз?
-ЗАГС печатни дебми? Нурали ака, биз ЗАГСдан ўтмагандик хали.
28.12.2023
Дониёр Аҳмаджонов
#адолат
-Вой!-Дирабонинг йиғидан қизарган кўзлари йигитга ажабланиб тикилди.-Сизни мен чақирдимми ?
-Мана,-йигит смсни қизга кўрсатди.
Дилрабо хабарни ўқиб кўраркан, эшитилар эшитилмас қилиб дугонасини сўкиб қўйди:”Ярамас Ази, одамни хижолатдан ўлдиради булар!”
-Дугонанг ёзганмиди? Нега бунақа қилишади?
-Билмадим Нурака!-Дилрабо хўрсинганча юзини четга бурди. Унинг “Нурака” дейиши йигитнинг юрагини хаприқтириб юборди. Шундай бўлса хам бу бевафодан қаттиқ ранжиган, юраги остидан бош кўтарётган мехр-мухаббатни қайта кўммоққа шайланди.
-Мендан нима истайсан?
-Хеч нима! Кечиринг... кечиринг илтимос! Қизлар сизни овора қилишибди.-Дилрабо тушиш учун эшик тутқичини тортди.
-Шошма!-Йигитнинг гапи зардали чиқдики, қиз беихтиёр қўлини тортиб олди.
-Нимага йиғладинг?
-Сизга нима?-зарда қилиш навбати қизга етди.
-Ўтиб қолган эрингга халиям аза тутяпсанми?
-Нурака? Сиз қачондан бери шунақа жохилга айланиб қолгансиз?-қизнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди.
-Сен бевафолик қилган кундан бери...
-Мен бевафо эмасман?-қизнинг овози яна бир парда кўтарилди.-Мен дадасининг измидан чиқолмайдиган ўзбек қизиман!
-Сал пастроққа туш Дилрабо! Паспортингни оч, ЗАГС печатини ўқивол.
-Мендан нима истайсиз ўзи?
-Хеч нима! Кўп танламай тегадиганингга тегиб кет!
-Тегаман!
-Тезроқ тег!
-Сиз совчиларни тинч қўйинг эди... Уйига бориб уришиб келмасдан жим юринг эди... Энди саволимга очиқ жавоб беринг, мендан нима истайсиз ўзи?
-Бевафони ортиқ кўришни истамайман. Бугун эрта тўйи бўладиган қиз шартта бошқасига тегиб кетиши мумкинми а? Эссиз мухаббат, эссиз ишонч! Қандай кўнглинг борди бунга? Сендаям юрак борми? Виждон борми?
Йигит ўзи билмаган холда бақириб гапирар, хар гапирганда қўлини шунчалик силтардики худди қизга тарсаки тортиб юбораётгандек кўринарди.
-Нима қилай? Дадамни райига қанаққиб қарши бораман?-Дилрабо шунчалар сокин, хокисор гапирдики, Нуралининг олов бўлиб ёнаётган асабларига сув сепилгандек бўлди.-Биз қизларнинг қисматимиз азалдан шундайку.
Сиз менга айтинг Нурака, қизингизни кимгадир узатмоқчи бўлсангизу, аммо юзингизга сапчиб норозилик қилса нима қилардингиз?
-Мени қизим бунақа қилмайди?
-Мен хам Нурака, дадамга қарши чиқолмадим! Нима қилай ахир, безбетлик қилолмадим! Дадамни кўзига тик қаролмадим ахир! Ўшанда Нилузар ўрнига мен ўлиб кетсам бўларкан! Эй Худойим, нега жонимни олмадинг ўшанда!
-Худони ишига аралашма! Яхшиси тезроқ турмуш қил! Махалладан тезроқ кет.
-Нега турмуш қиларканман? Ўзингиз уйланинг. Тезроқ уйланинг қулоғингиз тинчийди.
-Сен кетсанг кейин уйланаман.
-Мен сиздан кейин турмуш қиламан. Тўйингиз ўтиши билан биринчи келган совчига рози бўламан. Кўрми карми, чолми, ёшми суриштириб ўтирмайман.
-Индамай тегиб кетурасанми чолгаям?
-Сизга нима?
-Менга нима ростданам. Бор, истаганингга тег. Аммо, тезроқ бўл, мен уйланолмай кутиб юруврмай.
Улар бир-бирларига аччиқ-киноя, зарда билан гапиряптилару аммо бунинг замирида киши билмас эркалик, мухаббат уфуриб турарди. Азиз ўқувчим хам сезгандир, улар урушаётган бўлсалар хам аслида ярашаётган эдилар.
-Уйланолмайсиз. Чунки мен сиздан кейин...
-Бекор айтибсан! Даданг барибир менга бермайди, шунчун битта чўлоққа таасублашмай тегиб кетавер.
-Ўша чўлоққа бераман деб хеч бир совчига рози бўлмаяптиларку, билмайсиз-да.
-Нима, мени чўлоқ деяпсанми?
-Ўзингиз биринчи тилга олдингизку.
-Бўпти, дадангга бориб айт, сизни бевафо қизингизга чўлоқларам уйланмасакан де.
-Бўпти. Дадажон, сизнинг сўзингиздан чиқмайдиган қизингиз Нуракамга керакмасакан дейман.
-Мен бунақа демадим. Э-э, севгишунос!
-Яхши бўпти! Сизга керак бўлмасам, совчиларни тинч қўйинг эди.
-Менмас, Мақсадни иши бу.
-Қарангга, мен ахмоқ Нуракам хақиқий йигит киши, қизларга ўхшаб аразлаб юрмайди деб ўйлабман.
-Нима?
-Эшитганингиз!
Толибжон уйга қайтаркан Нурали билан жиддийроқ гаплашиб олишни ўйлаб келарди. Ярамас бола, нега совчи қўйганлар билан уришади, деб ўғлидан аччиғи чиқиб келарди. Боплаб таъзирини бериш учун кела солиб Нуралини чақира бошлади.
-Тинчликми дадаси?-Манзура унинг овозини эшитиб чопиб чиқди.
-Қани анави шўртумшуқ! Совчиларни урадиган зўмбир боланг қани?
Манзура эри айтган гаплардан хабардор эди. Бундай қилма деб Мақсадалини доим тергаб турарди, лекин нима қилсин боллари хам дадаларига ўхшаб қайсар, ўз билганидан қолмайди.
-Мақсадали келин билан сигир соғишяпти бостирмада.
-Мақсадни сўрамадим, Нури қани?
-Дадаси, Нуралини бу гаплардан хабари йўқ! Мақсадингизни иши бу?
-Нима?!-Толибжон бир бостирма томон бир хотини томон бурилиб қараркан, тараддудланиб қолди.
-Ха, дадаси шундай. Қўйинг, бўғилманг, ўзим гаплашиб қўйдим, қайтиб бундай номақул иш қилмайди.
-Уфф, уйга юрчи, бошқа гап бор!-Толибжон хотини олдига ўтиб йўл бошларкан тоғани гапини қандай тушинтирсам экан деб чамалаб кўрарди.
-Нима гап дадаси?
-Тоға билан гаплашувдим...
-Нима хақда?
-Нурали хақда, келин хақда...
-Вой дадаси, менам шуни сизга қандай айтсам экан деб ўйлаб юрувдим. Бу ёқда Нуралингиз туни билан ухламай ховлида юриб чиқяпти. Анави қопини гумбиллатиб тепиб қоладимией... тошларини кўтариб қоладимией...
-Униям чақириб чиқ, биргалашиб хал қиламиз.
-Ие, унутдингизми Фарғонага бораман дегандику кеча. Ўшанга тонг отмасидан чиқиб кетди. Кўрикдан ўтаркан, агар яхши чиқса ишини тикламоқчи.
-Тиззаси букилмаяптику, ишини унутсин энди.
-Билмасам, кўрикдан ўтиб келай дедидку. Акаси эса спорт мактабда иш бор, тренерлик қилавер деб маслахат бераётганди.
-Хмм, кеттими?
-Ха дадаси, кетган.
-Бўпти, эшит унда. Агар, ўғлинг йўқ демаса, яна совчиликка кириб чиқасанмикан? Қуданг, тоғага шуни шама қилибди. Мениям кирсин, узримни сўрай, гинани унутайлик дебди.
-Яхшию, менам шуни ўйлаб юрувдим. Кеча Нуралига шу хақда гап очувдим...
-Нима деди?
-Керакмас деди! Тегиб кетаверсин деди. Аччиқ қилиб айтяпти дадаси, унга индамай фотихани тиклайлик. Хурсанд бўлади охири.
-Бекор айтибсан. Менам Нуралини ўрнида бўлсам уйланмасдим унга.
-Ие дадаси, қўйинг энди шу гапларни!
-Рост-да, бировга тегиб кеттию! Энди яна Нуралидан умид узолмаяпти.
-Нима қилсин қиз бечора? Дадасига қарши чиқолмайдику.
-Хуллас, ўғлинг келсин, кўнглида нима гап бор билайлик. Шунга қараб иш қилармиз.
Аммочи, ўғлинг нима исташини аниқ сўраб бил, уқтингми?
-Хўб дадаси. Нонуштани шу ерда қиласми?
-Йўқ, газхонага жой қилавер, хамма билан ўтирамиз.
Манзура тўғри айтганди, Нурали бомдоддан сўнг Фарғонага жўнаб кетганди. Уйдагиларга медкўрикдан ўтаман деган бўлса хам, аслида Дилрабо билан кўришиб гаплашиб олмоқчи эди. Аммо, уйдагиларга буни очиқ айтолмади.
Кеча Дилрабо дугонасининг телефонидан смс йўллабди: “Эртага юрак ютиб келолсангиз юзма-юз гаплашиб оламиз”. У анчадан бери телефон ишлатмай қўйганди.
Йигит бу хабардан иззат нафси оғриб дарров телефон қилди. Дилрабо дугонасига билдирмай рақамини қора рўйхатга киритибди шекилли хеч тушолмади.
-Яхши, эртага бориб юзма-юз туриб айтаман, тегиб кетавер истаганинга деб,-Нурали зардасини муштига тўплаб қопга зарба берди.
Тунни бир амаллаб ўтказдию, шахарга йўл олди. Дилрабо ва дугоналари ижарада турадиган квартира манзилини биларди. Соат етти бўлмай “дом” остига етиб келди. Азизанинг рақамини топиб қўнғироқ қилди. Яна чақирмади, халиям қора рўйхатда шекилли. Йигит беихтиёр машина сигналини босиб, қизлар турадиган учинчи қават деразасига тикилди. Ана, кимдир пардани кўтариб қаради. Нурали қўлини силтаб, келдим дегандек ишора қилди. Дераза ёнда иккинчи бош кўринди. Нурали унинг юзига қараб, Дилрабо эмас деб тахмин қилди. Ана, учинчи бош хам кўринди. Буниси энди аниқ Дилрабо эди.
Нурали машинадн тушмай кута бошлади. Хар галгидек, қизнинг ўзи кийиниб пастга тушди. Йигит олд эшикни очиб қўйди. Қиз уни пастга тушади деб бироз кутмоқчи бўлдию, атрофдан ўтиб турган одамлардан ийманиб, машинага чиқиб ўтиришни маъқул кўрди.
-Ассалому алайкум.
-Валекум ассалом! Тузукмисан?
-Чидаса бўлади.
-Нега мени чорнилаб қўйдиларинг?
-Хеч ким билан гаплашишни истамагним учун...
-Нега чақирдинг унда?
Адолат тарозиси–60.
Мухаббат бўлса чечак яраси ёноқдаги чуқурчалардек гўзал бўлади. (Самурайларнинг элликта доно фикрларидан)
*****
Мадумар тоға бомдоддан кейин одатига биноан ўрнидан қўзғолмай ўтирарди. Одамлар хайрлашиб ташқарига чиқа бошладилар. Тоға хамма чиқиб бўлач дараза оша Толибжонни чақирди:
-Толибжон, бироз кутиб тур, маслахатли иш бор жиян!
-Хўб тоға!-Толибжон ортидан келаётганлар йўл бериш учун девор остига ўтиб турди.
Тоға шошилмасдан юрганча ташқарига чиқиб келди. Ўрик тагидаги сўри томон юришига қараганда сухбат кўпроқ бўлади шекилли. Толибжон хам унга яқинроқ келаркан ичида нима масалада сухбат бўлишини тахмин қила бошлади. Ўзи гапирмаган тоға қолди холос, хамма икки қудани яраштириш тараддудида юрибди. Мана, охири тоға хам шу ишга киришди, ўйларди ичида. Толибжон тўғри тахмин қилган экан, тоғани мақсади хам уларни яраштириш бўлиб чиқди.
-Толиб, жияним, биламан қудангдан ранжигансан. Аммо, сен куёвни отасисан, биринчи қадамни сен қўйишинг керак эди...
-Тоға, қўйинг, шу мавзуда гаплашмайлик.
-Гаплашмиз жиян, гаплашамиз! Аввал гапимни охиригача эшит. Биламан, қуданг Маъруфхўжа охирги марта гаплашганимизда қаттиқроқ гапирганди.
-Хақорат қилган денг тоға!
-Хўб, хақорат қилди хам дейлик. Аммо, адашган экан, мана охири тушуниб етди. Бурнига сув кирибди, ўзи келиб ёрилди менга! Энди, ўзингдан қолар гап йўқ, эгилган бошни қилич кесмас дейишади. Қиз томонки бошини эгиб турганда сен қовоқ-тумшуқ қилиб турсанг ярашмайди. Аллох кечиримли бандаларини суяди жиян.
-Майли, ундан гинам йўқ, кечирдим тоға! Аммо, қизи энди бизга керакмас, узатаверсин истаган одамига.
-Нега керакмас экан? Ха, совчи қўйган йигитларни ўғлинг бориб уриб келяпти эканку. Қайтиб совчи жўнатмайдиган қилиб келяпти эканку Нуралинг?
-Йўғе, Нури уришиб кептими?
-Ха, бирмас, бир нечтасини уриб келган эмиш. Келган совчилар қайтиб келмаётган эмиш. Ит пичан емас, уни отга хам бермас, бўляптида. Уйланмаган йигитларни айтяпман. Ажрашган йигитларга эса Хўжани ўзи бергиси келмаяпти.
Хуллас, ўғлинг билан, уйингдагилар билан маслахатлашиб кўринглар. Сен истамаганинг билан ўғлинг кўнглини узолмаётган кўринади.
Ёмон одам хатосини оқлашга, яхши одам уни тузатишга харакат қилади. Сен қай бирисану Маъруфхўжа ким, бир мулохаза қилиб кўр. Темирни қизиғида босиш керак жияним, совуган сутни ичиш қийин бўлади. Хуллас, кетаётганни ушлаб қолма, келганни эса хайдама.
Ассалому алайкум қадрдонларим. Мен группадан чиқаман. Хафа бўлмайсизлар. Ортиқча гап ҳам керак эмас. Тўғри тушунарсизлар, деган умиддаман. Орқамдан ҳам ёмон гап гапирманглар илтимос. Яхши-ёмон гапирган бўлсам ёки ёмон ишлар қилиб кимнингдир дилини оғритган бўлсам чин юракдан узр сўрайман. Менинг йилим ниҳоясига етди,- дебди куён баликка.
2024 йил- балик йилида осмонимиз мусаффо юртимиз тинч бўлсин!!!
Тешик қулоқ эшитади, дейишади. Бу гапни Дилрабонинг оиласи хам эшитди албатта. Қизку, аллақачон тақдирига кўниб бўлган, олти ой тунлари тинимсиз йиғлаши оқибатида, “Худонинг айтгани бўлади” деган гапга ўзини ишонтирганди. Кейин эса ўқишларига чалғиб, ғамни унутгандек бўлди. Аммо, дадаси ва онаси Нуралидан умид қилиб юришаркан. Бу гапни эшитишгандан сўнг онаси дами чиққан шардек чўкиб кетди. Дадаси эса, аксинча, бироз аччиқланиб, кескин қарорга келди.
–Онаси, шу келаётган совчиларга қизингни узатамиз!–деди қатий қилиб.
–Дадаси, болали одамга узатамизми?
–Нима қибди, ажрашганку.
–Хали заксдан ажрашмаган дейишдию.
–Ажрашмаса ажарашади.
–Шошмайлик дадаси, бир марта шошилиб шу ахволга тушиб ўтирибмиз.
–Мен шунақа бўлсин дебманми? Қаёқдан билай мен...
–Хар бир ишни жавоби борку дадаси... Аввалги ахдимиздан қайтиб мана жазосини тортиб ўтирибмиз. Мелинсани ёмон кўраман, мелинсани ёмон кўраман деявердингиз. Мана, мелинсачиликдан чиқди, нега ўшаларга узатмадик?
Нихоят онаси дилидаги гапларни тилига кўчирди. Шу пайтгача эрига тик қарамаган аёл энди тана билан кўзига тикилиб жавоб кутарди.
–Холанг қўймадию фотихани буз, ўзим келин қиламан деб.
–Шунақа нияти бўлса нега аввалроқ келишмади?
–Мен қайдан биламан, сени холанг, сен яхши биласан–да?
–Улар ўқиши тугашини кутишган, чиқимдан қочган. Буни сизга айтганман ўшандаям. Ўзингиз бойлигига қизиқдингиз дадаси.
–Э–э, валдирама! Бойлигини менга нима нафи бор? Ўзинг хам оғзингни суви оқиб юрдингку, қизим камлик кўрмай яшайди деб.
–Мен фотихани бузиб уларга узатайлик демадим–да дадаси. Манзура опани кўзига қаролмай қолдим энди. Узоқроқ бўлсамя бир нави, кўчага чиқсанг кўзинг кўзингга тушади. Жуда уят иш бўлди.
–Мен нима қилай хўб? Ялинайми уларга кириб?
–Вой, нимага ялинасиз? Қиз керак бўлса чиқишар...
–Шу–да, чиқишмаса нима қилай? Мана, бошқа келин қидиришга тушишганмишку...
–Уфф, дадаси, улар биздан ранжиганда. Шу... ўқиши битгунча сабр қилсакмикан?
–Билмасам, гап сўзлардан тўйиб кеттим. Шу совчиларга шартта узатиб юборсак хам бўлади. Оиласи яхши экану, боласиям тузукдир. Олмани тагига олма тушадику.
Унинг аччиқ қилиб гапирган гапи аёлга дастак бўлди. Сув олиш учун кўчага чиқаркан, гап олмоқчи бўлган қўшниларга “эрим шу совчиларга бергиси бор” деб шама қилиб ўтти.
Миш–мишлар хам вирусга ўхшайди гўё. Ўз–ўзидан кўпайиб, ховлидан ховлига ўтиб кетаверади экан. Айланиб–айланиб Толибжоннинг хонадонига хам албатта семириб, кўпайиб етиб келди. Эмишки, келаси хафта Дилрабони қўшни Бағдод қишлоғидаги энг нуфузли оилага фотиха қилишармиш. Куёв бўлмиш хокимиятда рахбар лавозимида ишларкан.
22.12.2023
Дониёр Аҳмаджонов
#адолат
–Рахмат ака,–қиз йиғлаб юбормалик учун лабларини қаттиқ тишлаб олди.
–Қўрқманг акаси, қизимизни ахволи яхши,–хамшира қизни кроватига жойлаштираркан, қўлидаги дорилар ёзлиган қоғозни Мақсадалига узатти.–Шу иккита дорини олиб келасми?
–Майли беринг!–Мақсадали қоғозни олиб, ташқарига чиқиб кетди.
–Дили,–Нурали хонада хеч ким қолмагач қизнинг оёқ томонига келиб ўтирди.–опошмисан?
–Нурали ака, илтимос сиздан... хозир ёлғиз қолгим келяпти... хафа бўлманг, майлими?
–Хўб, керак бўлсам ташқарида бўламан!
–Йўқ, яхшиманку, уйга кета қолинг!–қиз уятданми хижолатчиликданми кўзларини ундан олиб қочар, қарашга юраги дов бермасди.
Нурали унинг ахволини тушунгандек, ортига қайтди:
–Шифо берсин, кўрмагандек бўлиб кетасан хали!–деди эшикни ёпишдан олдин. Йигит коридор бўлаб ташқарига йўл оларкан ховлида эшикка қараб чопиб келаётган таниш одамларга кўзи тушди. Улар вахимадан кўзлари чақчайиб кетган Дилрабонинг ота–онаси эди. Йигит улар ичкарига кирганда юзини девордагги афишаларга ўгириб турганди, пайқамай ўтиб кетишди.
Нақадар аянчли холат, тўй куни дахшатли автохалокат юз берсаю, куёв бўлмиш оламдан ўтса. Энди қиз бева хисобланадими? Чимилдиқ кўрмаган бева...
Бу воқеадан кейин кўпчилик энди қиз Нуралига қолди, бемалол уйланверади, деб хисобларди. Бироқ, на Нурали ва на унинг оила аъзолари тўй хақида мутлоқо ўйламасдилар.
Икки оила ўртасида гина пайдо бўлган, қиз томон хам йигит томон ўртадаги муносабатларни тиклаш учун қадам ташлаш хақида ўйламасдилар.
Кутардилар... Ха, шунчаки кутардилар. Қизнинг отасида танлаш имконияти йўқ, қилган иши бехайр бўлгани сабаб тилини тишлаб кутар, оила аъзоларини эса хар гапда итдек қопарди.
Толибжон ва Манзура эса, қиз томондан садо чиқмагунча ўзлари оғиз очишга ботинишмасди. Ўртада қандайдир ланж муносабат юзага келганди.
Отнинг ўлими итнинг байрами деганларидек, Дилрабонинг куёви ўтиб қолганидан сўнг, энди кимга бўлса узатаверади, деган фикрдаги оилали, аниқроғи оиласи бузилган йигитлар отни қамчилашга тушдилар. Кунора ажрашган, ёки аёли вафот этган эркаклардан совчилар кўпая бошлади. Гарчи, ЗАГС дан ўтган бўлсаларда, хали чимилдиқ кўрмаган Дилрабони гулдек қиз хисоблаган катталар, келаётган совчилар тарифлаётган йигит хақидаги гапларни эшитиб ичларидан зил кетардилар. Энди бола кўрган одамга узатамизми қизимизни, деган аламли савол онасини хам дадасини хам қаддини букиб қўйди. Эр–хотин ёлғиз қолиб қизлари хақида гаплашишаркан, хар иккиси хам Нуралини тилга олиб юбормаслик учун жуда хушёр бўлиб гапирардилар. Бир–бирига хали хаммаси яхши бўлиши, Дилрабога муносиб жойдан совчи келиши хақида гапирардилару, ичларида Нурали хақида ўйлардилар. Нурали ва унинг оиласига қилган лавфсизликлари оқибатида ўртада хунук ишлар бўлиб ўтгани, икки киши дунёдан кўз юмгани хақида эса ичларида, ха, фақат ичларидагина гапирардилар.
Кунлар ўтиб қизга бўйдоқ йигитлардан хам совчилар кела бошлади. Бироқ, суриштириб кўрганларида куёв бўлмиш куёвликка муносиб бўлмаган йигит бўлиб чиқарди. Тарбияли, тамизли хонадонлар эса Нуралини ўйлармидилар, ёки ростанам қизни шумқадам деб ишонармидилар, хартугул совчи қўймас эдилар.
Оқтепа ва Тўқайтепа одамлари то бахоргача бу икки оилани кузатиб турдилар. Бу икки қишлоқ одамлари Толибжонни хам Нуралини хам яхши танишар, хурмат қилишарди, улардан аввал совчи қўйишга истихола қилардилар. Аммо, орадан ўтиб бораётган вақт энди домла ўғлига бошқа келин қидирса керак, шу пайтгача жимку, деган хулосага кела бошладилар.
Айниқса, Гулшаннинг ўртоқлари қачон тўй қиласизлар деб дугоналаридан қизиқиб сўраганларида “акамга келин топсак” деб жавоб бергани бир зумда қишлоққа тарқалди. “Акамга келин топсак” деган гап бошқаларга етиб бораркан “энди Дилрабо опани келин қилмаймиз” деган жумла билан алмашиниб кетди.
Икки ўртоқ рул талашгунча катта йўлга яқинлашиб қолдилар. Одатда хайдовчилар катта йўлга чиқишдан олдин бир тўхтаб оладилар. Бизнинг куёв тўрамиз эса аксинча, газни босди. Машина тезлашгани учун бурилиш радиуси кенгайиб, қарама–қарши йўналишга чиқиб кетди. Бахтга қарши у томондан пишган ғишт ортиб Камаз келаётган экан. Юк машинаси вахимали сигнал билан уларни огохлантирди. Куёвтўра рулни кескин ўнгга буриб юборди. Агар тормоз босмагандаку ўз йўлига ўтиб олишга улгуриши хам мумкин эди, лекин тормоз босилгани сабаб машина сирпаниб Камаз томон бораверди. Камаз хайдовчиси сигнал ва Тормозни баробар босиб юборди. Аммо, масофа яқинлиги сабаб тўқнашув юз берди. Қаттиқ зарбадан кейин Нексия ўнг томонга ағанаб кетти. Машинанинг чап томони ўртага қараб пучмайиб кетган экан, ёрдамга келган одамлар куёвни чиқариб олишга қийналдилар. Келинни ва олд ўриндиқдаги Шахзодбекни эса тезда чиқариб олдилар. Иккиси хам оғир ахволда, қонга беланган холда эдилар. Тез ёрдамни кутмай кимлардир уларни машиналарига ортиб шифохонага олиб кетишди. Бошқалар эса қўлга илинган темир буюмлар билан хайдовчи ва орқасида ўтирган қизни чиқариб олишга урина бошладилар. Биринчи бўлиб қизни олдилар, юзи қон, хушсиз холда эди. Айни шу холат устига Нурали ва Мақсадалилар етиб келишди. Куёвни чиқаришга эса анча уринишди. Бу орада иккита тез ёрдам машинаси келиб тўхтади.
–Келин қани? Келин қани?–Мақсадали атрофдаги одамларга юзланди. Келин йўқлигини эндигина пайқашганди ака-укалар.
–Кетди...
–Балнисага олиб кетишди...–жавоб қила бошлади тўпланган одамлар.
Нурали машинаси томон чопди. Мақсадали эса Нилузарни тез ёрдам машинасига ортишда кўмаклашди.
–Ким бирга кетади?–хамшира қиз атрофга алнглади,–Бирон яқини борми?
–Мен қариндошиман, хайданг кетдик!–йигит қизни ёнига чиқиб ўтирди.
Хамшира қизни тепасида тикка туриб олганча биринчи ёрдам кўрсатиб борарди. Аммо, йўл ярмига етганларида қизнинг жони узилди. Камаз келиб урилганда ойнани синдириб бошига теккан экан. Чап томони ёрилган қонлар қота бошлаганди. Мақсадали ва хамшира бир зум бир–бирларига тикилиб қолишди. Кейин эса Мақсадали хам ўрнидан туриб кетди:
–Опа қаранг, бирон нима қилинг опа-а!!!–бақириб юборди у. Ўзи эса гўё туртса ўзига келадигандек Нилузарнинг оёғини тинимсиз силтарди.
–Бақирманг ука!–хамшира совуққонлик билан жавоб қилди.–Қўлимдан келанини қилдим ахир! Мен Худо эмаску!
Мақсадали тез тиббий олдида машинадан тушаркан оёқ–қўлида мадор қолмаганди. Нилузар ўз синглисидек эди. Битта махаллада катта бўлишган, бунинг устига унинг онаси ва Толибжон ака–уканинг фарзандлари, қариндош эдилар.
Мақсадалини кўриб Нурали яқин келди. У акаси қандай келиб қолганига хайрон эди.
–Ака, қачон келдингиз?
–Нол учда келдим, Нилузар билан?
–Нилузарни ахволи қандай, ичкарига олишдими?
–Жони узилди ука, боши пачоқланиб кетибди.
–Э–эх!–Нурали мушт тугилган қўлини силтади.
–Сен нима қилиб турибсан? Дилрабога нима қилибди?
–Реанимацияда экан, ичкарига қўйишмади мени.
–Вазиятни билдингми?
–Ха, хуши ўзида экан, бироздан кейин палатага оламиз, ахволи жиддий эмас дейишди. Юзида, қўлида ёрилган, шилинган жойлари бор экан, ювуб боғлашяпти.
–Худога шукр, омон бўлсин! Аммо, анови куёв...
–Нима қибди куёвга?
–Хозир тез ёрдам машинаси олиб келса керак. Лекин, ўлган у... менга шунақа кўринди. Ўша холатда одам тирик қолмайди. Машина ғижимланиб кетибдию, одам тирик қоладими?
–Афсус!–Нуралининг юзи ташвишли тус олди.
–Ачиняпсанми?
–Ачинмай бўладими ака? Уям кимнидир боласи... Кимнидир эркатойи...
–Ха, шуни айт. Лекин бу эркатой ўзи билан мана яна бир кишини хаётдан олиб кетди. Ўзини ўртоғиям балнисада... Дилрабо балнисада... Бу ёқда тўй... тўй эмас энди аза!
Ака–ука гаплашганча касалхона ичкарисига киришди. Дилрабони палатаага олиб чиқишаётгган экан. Қандай ачинарли холат. Оппоқ либосдаги келин, қўли юзлари боғланган. Ёрилган қовоғидан оққан қонлар оқ либосдан қорамтир қизил доғлар қолдирган. Коридорда юрган одамларнинг кимлари ажабланиб, кимлари ачиниб уни кузатишмоқда. Тўйи куни касалхонага тушиб қолган қизга ким ачинмайди дейсиз.
–Дилрабо, тузукмисан синглим!–Мақсадали палатага кираркан тўғри қизга қараб юрди.
Адолат тарозиси–59.
Одам бир нарсадан диққат бўлса хеч қаерга сиғмай қоларкан. Уй деворлари тўрт томондан сиқиб келаётгандек гўё. Нурали нафаси қисаётгани учун ховлига чиқди. Ўтиролмади уйда, қандайдир кўринмас қўллар бўғиб тургандек, юзлари хам қизариб кетганди.
Яхшики тўй садолари аллақачон тинган, бўлмаса бу овозлар уни ховлида хам нафас олишига қўймасди.
Тўй овозларику тинганди, аммо махалладан катта йўлга олиб чиқувчи кўчада келинни олиб кетаётган машиналарнинг қувноқ сигналлари эшитилиб турарди. Бир пайт, катта йўлда қандайдир катта машинанинг йўғон, вахимали сигнали эшитилди. Ана, яна чалинди ва бу сигнал қандайдир “қарс” этган қўрқинчли овоздан кейин тинди. Нурали хушёр тортди, чунки куёвнавкарларнинг машиналаридан чалинаётган қувноқ сигналлар хам жимиб қолганди. Йигит шотидан ўрмалаб бостирма томига чиқдида катта йўл томонга тикилди. Қуш йўли билан бир чақиримга бориб–бормайдиган масофадан катта йўлдаги тўпланаётган машиналар аниқ кўриниб турарди.
Шу пайт Мақсадали кўчадан чопиб кириб келди. Нурали томда турганини кўриб, қўли билан имлади:
–Туш, машинангни мин, авария бўлди шекилли!
Нурали шошиб пастга туша бошлади. Оқсоқ оёғига қарамай машина томон чопди.
Ха, улар тўғри тахмин қилган эдилар. Катта йўлда автохалокат юз берганди. Бу қандай бўлди ўзи?
Хабарингиз бор тўйда жанжал кўтарилганди. Жанжалга сабаб, куёвнавкарлар базмда махалла қизларига ошкора қилиқ қилиб, рақс тушаётган жойларида йўлларини тўсиб эркалик қилишаётганди. Озроқ “оқ зорманда”дан отиб олган йигитларни қони қизиб, шилқимлик қилаётгани тўйда хизмат қилиб юрган қўшни йигитларни, Дилрабонинг даврада ўтирган синфдошларини хамиятига оғир ботганди. Шилқимлик қилаётганларини тартибга чақирмоқчи бўлишганди, ўртада низо келиб чиқди, хатто муштлар ишга тушди. Яхшики, катталар орага тушиб жанжални тўхтата бошладилар. Шу пайт куёв томондаги аёллар келинни олиб кетишса жанжал тўхташини тахмин қилишиб, дарров куёвни тортқилашди.
–Бўл, келинни ол, йўлга туш! Ортингдан етиб борамиз!
Куёв тўра хам ўртоқлари қатори ичиб олган экан аввалига тихирлик қилиб олди. Жанжаллашаётган йигитлар ичига ўзини уриб, куч билан хал қилмоқчи бўлди. Аммо дайди мушт чаккасига келиб тушганда кайфи бироз тарқаб, воқеани асл холича кўра бошлади. Агар хозир жўнамаса, махалла йигитлари муштга кўмиб ташлашади. Шундан сўнг жойида ўтирган келиннинг қўлидан зарб биллан тортиб ўрнидан турғиздида, кўчага судради. Дилрабо хам анойи эмас, киши билмас тарзда қўлини ториб олганди, куёв мувозанатини йўқотиб, ерга қулади. Баттар жахли чиққан куёвни холалари амалари машина томон тортқиллашди, баъзилари келинни унинг ортидан кўчага олиб чиқишди. Куёв хали аламидан тушмаган экан, рулга ўтираётган ўртоғини итариб ташлаб рулга ўзи ўтирди. Орқа ўриндиқнинг ўнг томонига келинни, хайдовчи ортига эса дугонаси Нилузарни чиқаришди. Куёвтўра машинани хайдаб келган ўртоғи олд ўриндиққа ўтириши билан газни босди.
–Бек, секинроқ хайда ўртоқ, йўлни ахволини қара!
–Манга ўргатма Шох!
–Тўхтат машинани, рулни менга бер! Ичволгансану ахир.
–Жим кет!
–Ака, биласиз Тошкентга боришни ўзи бўлмайди. Харажатларини хисобга олиб, иложи борича тезроқ келганингиз яхши. Мен Тошкентга йўлланма ёзиб бераман. У ерда ўртоғим ишлайди, аввалги текширувларни ўзи ўтқиздирган. Анализ қоғозларини олишни унутманглар.
Толибжон айтганидек, Мақсадалини уйига олиб кетди. Уйдаги бор маблағни сархисоб қилдилар. Камдек туюлди. Яқинда туғадиган сигирига қўшниси Улуғбек ишқибоз эди. Даллол чақириб сигирни сотишди. Қайноғаси Икромжондан хам минг доллар қарз олишди. Якшанба куни кечқурун эса ота–бола Тошкентга йўл олдилар. Лочинбек айтган жойни қийналмай топиб келишди. Абдурахмон уларни кутиб олди, Лочинбек телефон қилиб қўйган экан. Мақсадалини палатага жойлаб, текширувни бошлаб юбордилар.
–Ака, МРТ қилайлик, унгача сабр қилиб турасиз.– Абдурахмон тинимсиз савол бераётган Толибжондан бироз ранжигандек жавоб қилди.–Кейин аввалги тасвирлар билан таққослаймиз. Хулоса охирида бўлади. Шунга қараб операция кунини белгилаймиз.
Эртасига Абдурахмон мия рентгени тасвирларини қўлига олиб қараркан, қошлари чимирилди.
–Нахотки,–деб юборди беихтиёр. Лочинбекни кўз олдига келтираркан, мийиғида кулиб қўйди. Унинг назарида Лочинбек беморни Абдурахмон билмаган метод билан даволаган, унга сюрприз бўлсин деб атай бу ёққа қайта текширув учун жўнатганди. -Ха яхши, дадасини тинчлантирамиз энди.
Шифокор Толибжонни хонасига олиб кириб, текширув натижалари билан таништирди. Икки қўлига иккит тасвирни ушлаб олганди.
–Ака, муолажани тўғри олиб боришибди. Мана биринчи тасвирга қарасангиз мияда бир нима бор. Биз уни ўсимта деб тахмин қилганмиз. Чунки, мия бошқарадиган, ўсимта пайдо бўлгач эса издан чиқиши мумкин бўлган муҳим бўлган вазифалардан бири ҳаракат ва мувозанат ҳисобланади. ўғлингизда юраётганда гандираклаш, бошқа томонга оғиш ёки қоронғида ҳаракатланишга қийинчилик сезиш ҳамда тез–тез мувозанатни йўқотиш кузатилган экан. Бу хаммаси мияда ўсимта ривожланаётгани аломати хисобланади.
Хўш, энди иккинчи тасвирда эса қаранг, бешдан бир қисми қолибди. Демак бу ўсимта эмас, шиш бўлиб чиқяпти. Одатда, қаттиқ зарбадан кейин мияда сув тўпланиши шундай шиш хосил қилади.
Мен ўғлингиз билан гаплашганимда ўзини яхши хис қилаётганини айтти. Демак, хозирча операция қилишга шошилмаслик керак.
–Айтмоқчисизки, бу шиш сўрилиб кетади, шундайми? Мияни кесишга хожат қолмайдими шунда?–Толибжон қўрқа-писа сўради.
–Хозир аниқ айтомайман ака. Лочинга қайтиб бориб муолажани давом эттирасизлар. Қолган гапларни уни ўзи айтади сизларга.
Мақсадали опеарция қилинмай ортга қайтишаётганда хаммаси тугади деб ўйлади. Операцияга энди хожат қолмади, дейишгандир–да. Дадасининг хурсандчилиги бу жўжа кўрсинга бўляпти. Ўғлим тинчлансин деб атай ўзини хотиржам кўрсатишга уриняпти.
Қўқонга етгунларича хам, Лочинбекнинг клиникасига тушишганда хам шундай фикрда эди. Аммо, Лочинбек табиб хақида, у берган гиёхлар хақида жиддий суриштириб қолгач, дадасининг хотиржамлиги табиий эканини тушуна бошлади.
18.12.2023
Дониёр Аҳмаджонов
#адолат
–Ўғлим,–деди уни тирсагидан ушлаб бир четга бошларкан.–Сиз биласизми йўқми, Мақсадалини бироз тоби йўқ эди. Чоршанба куни шифохонага бирга бормоқчи эдик.
–Ха хабарим бор тоға. Уни акам олиб борганку Тошкентга. Биз ўртоқлар стипендиядан пул йиғиб берганмиз.
–Тошкентга борганмиди?!–Толибжон анграйиб қолди.
–Ха тоға, бош мияни ренген қиладиган апарат хозирча бу ерда йўқку, шунга Тошкентга боришган. Акам ўзи бирга бориб, текширтириб келишган.
–Исмингиз нима эди ўғлим?
–Ойбек.
–Ойбек, унда мен акангиз билан кўришишим керак!–Толибжоннинг юрагига ғулғула тушиб қолди. Чунки, ўғлининг ўртоғи томдан тараша тушгандек айтган бу гаплари уни қўрқитиб юборганди.
–Майли тоға касалхонага борсангиз ўша ерда бўлади.
–Менга манзилини ёзиб беринг ўғлим, такси тутаман.
У таксида кетиб бораркан нафаси қиса бошлади. Хали Лочинбек билан гаплашмай туриб, ўғлининг дарди ўзи ўйлагандан анча жиддийроқ эканини фахмлаб турарди.
Таксида ўн минутча хам юрмадилар, хаёлида эса жуда узоқ юргандек хеч етиб бормасдилар. Нихоят айтилган манзилга етиб келаркан, машина эшигини хам ёпмай ичкарига чопди.
–Ие тоға, мунча шошасиз! Пулини ким беради ахир?–Орқасидан хайдовчи бақириб қолди.
Толибжон уни рози қилиб яна шифохаона томон чопди. Сўраб суриштириб Лочинбекни топди. Ўзини таништираркан:
–Ўғлимни сиз текширган экансиз, даволамоқчи бўлган экансиз. Бугун яна сизни олдингизга келиб текширувдан ўтмоқчи эдик, пахтага чиқиб кетибди студентлар!–дея мақсадга ўтди.
–Ака, узр, бизга кўплаб беморлар келиб даволанади, ўғлингизни эслолмаяман хозир.–Лочинбек хижолат бўлгандек елкаларини ичига тортди.– Анализ қоғозларини берингчи, кўрмасам бир фикр айтолмайман–да.
–Қоғозлар?!–Толибжон тараддудланиб қолди.–Укажон, рости мени хабарим йўғиди. Бизга айтмаган ярамас бола. Ёзда бир ўртоғи билан табибга бориб келишди. Ўша табиб берган дамламаларни ичиб юрарди. Ахволи анча яхши эди, шу... шу яна бир кўрикдан ўтиб дарди буткул аридими дея аниқлаштирмоқчи эдик. Келсам, пахтага кетиб қолишибди. Тасодифан укангиз билан гаплашиб қолдик. Ойбек жўнатди бу ерга.
–Шошманг, Ойбекни курсдошимиди ўғлингиз. Исми Мақсадалимиди?
–Ха, ха худди ўша бола.
–Бўлди, эсладим ака, эсладим. Мен ўғлингизга тайинлагандим ота–отанг билан маслахатлаш, тезроқ операция қилиш керак дегандим. Агар ўсимта катталашса ахвол оғирлашади. Ўзи шундоғам вақти кам қолган. Ие, ака?! Ўзингизни қўлга олинг ака!
Лочинбек ўзидан кетиб қолаёзган Толибжонни тутиб қолди. Девор остидаги курсига ўтқиздираркан, дарров сув қуйиб унга узатди:–Ичинг ака, сув!
Толибжон сувни ичолмади. Лочинбек коридорга чиқиб хамширани чақирди. Биргалашиб уни беморлар палатасига олиб чиқиб кроватга ётқизишди.
–Қон босимини ўлчанг!–кўрсатма берди Лочинбек ёнидаги хамширага. Кейин эшик олдига келган хамширага тайинлади.–Ахад акани чақиринглар, бир кўриб қўйсин!
Қон босими ошиб кетган экан. Ахад Муротович доим ёнида олиб юрадиган томчи доридан пиёлага қуйиб ичирдилар. Хамшира уни бироз елпиб турди. Толибжон ярим соатларда аста ўзига кела бошлади.
–Ака тузукмисиз? Қон босимингиз бормиди?
–Ха дохтир, мактабни фойдасида бу,–Толибжон кроватда туриб ўтирди.–Бўлди ўтиб кетди.
–Турманг ака, дам олинг.
–Дам олиб бўларканми дохтир шу махалда. Бу бола юракни едику. Нега менга айтмади ахир.
–Мен хабарингиз бор деб ўйлабман ака. Табибга ишонмай тезда Тошкентга олиб бориш керак.
–Даволаса бўладими?
–Бўлади ака, қўрқманг,–Лочинбек уни тинчлантирмоқчи бўлди.
–Ука, ростини айтаверинг! Шунга қараб тезроқ харакатни бошлашимиз керак.
–Энди ака... ўзи вақт кам қолган. Операцияни бошламасак бўлмайди. Рости, натижа хақида айтадиган бўлсам...
–Очиқ айтинг ука...
–Бу ёғи элликка эллик...
Толибжон бу гапдан сўнг бир нуқтага тикилганча қотиб қолди. Ахвол шунчалик жиддий экан бу ярамас бола нега бизни алдайди? Жонида қасди борми? Бизни ўйламаганичи ...
–Дохтир, мен хозироқ институтга бориб ўғлимни пахатадан олиб келиш хақида ариза ёзаман. Ўша ердан тўғри бориб ўғлимни қайтариб келаман. Сизни олдингизга қачон келайлик.
