cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ИЛМ бу НУР

БИСМИЛЛАҲ Аллоҳ таоло айтади: "Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур" Шиоримиз: Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш. Ўрган, излан, тафаккур қил! Лаа илааҳа иллаллоҳ @Ilmvaihlos_bot✍ мурожаат учун...☝

Show more
Advertising posts
297
Subscribers
+324 hours
+17 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
05:04
Video unavailableShow in Telegram
37.96 MB
МЎМИНЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларнинг энг яхшиси маҳмум қалбли ва рост сўзли бўлганидир”, дедилар. “Ё Расулуллоҳ, биз рост сўзликни тушиндик, аммо маҳмум қалблидан мақсад нима?” деб сўрашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам: “Аллоҳдан қўрқадиган, гуноҳ, зулм ва ҳасаддан холи пок ва тоза қалбдир”. дедилар. "Ундан кейин одамларнинг энг яхшиси ким?" деб сўрашди. "Дунёни ёмон кўрадиган ва охиратни яхши кўрадиганлардир". дедилар. “Ундан кейин ким?” деб яна сўрадилар. “Гўзал ахлоқли мўминлардир.” деб жавоб бердилар.   АШУРО КУНИ НИМАЛАР ҚИЛИНАДИ? Ашуро куни уйнинг баъзи кам-кўслари учун бозорлик қилинса, уйда бир йил тўкин-сочинлик бўлади. Камида ўнта мусулмонга  ёки бир мусулмонга ўн марта салом берилади. Камбағал фақирлар суюнтирилади. Ашуро куни ғусл қилганлар, бир йил давомида кичик касалликлар кўрмайди. 10 марта “Субҳаналлоҳи мил ал-мийзан ва мунтаҳал-илми ва маблағор-ризо ва зинатал-арш” дуоси ўқилади. Ашуро кунига махсус чошгоҳ вақтида 2 ракат намоз ўқилади. Ҳар ракатда 1 та “Фотиҳаи шарифа” ва 50 та ихлоси шариф ўқилади. Намоздан кейин 100 марта қуйидаги саловот ўқилади: “Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммадин ва ала аали саййидина Муҳаммадин ва Адама ва Нуҳин ва Иброҳим ва Мусо ва Исо вама байнаҳум минан-набиййина вал-мурсалийн. Саловатуллоҳи ва саламуҳу алейҳим ажмаъин." Пешин ва аср оралиғида 4 ракат намоз ўқилади.  Ҳар ракатда 1 та Фотиҳа сураси ва 50 та ихлос сураси ўқилади. Намоздан кейин: 70 истиғфори шариф, 70 салавати шарифа, 70 марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил-алиййил-азим” дейилади. Кейин Уммати Муҳаммад соллаллоҳу алейҳи ва салламнинг ҳидояти ва нажоти учун дуолар қилинади.   13 iyul 2024 Фазилат тақвими
Show all...
👍 2
قَالَ النَّبِىُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مِنْ حُسْنِ اِسْلَامِ الْمَرْءِ تَرْكُهُ مَا لَا يَعْنِيهِ . (ت) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон малоянини (дин ва дунёсига фойдаси бўлмаган нарсаларни) тарк эташи, гўзал исломий тарбия олганидандир”, дедилар. (Сунан-и Термизий)
Show all...
Show all...
Имом Бухорий ҳаёти 25

Соҳилсиз Денгиз

2015 йил. Божхона кўригидан ўтаётганимда назоратчи мени бошқалардан кўра кўпроқ текшириб қолди. Тез-тез менга, компутерга қарайверишининг ўзи мени шубҳага туширди. Бир пайт бошқа ходим келиб "биз билан юрасиз" деб, қўлимга кишан(наручник) солиб қўйди... "Яна нима бўлди, яна...!?" деб хавотирга тушдим... Идорасига олиб кирганида ичкарида ўттиз беш ёшлар атрофдаги аёлни бир киши сўроқ қилаётган эди. Мени ўша хонанинг темир панжарали жойига олиб кириб, қулфлаб қўйди. Бўлаётган савол-жавобдан тахминимча аёл нима учундир юртдан ташқарига чиқиши мумкин эмаслиги, аёл эса, бепарво бўлиб четга чиқиб келмоқчи эканлиги, иши жиддийлигини англамаганлигини тушундим. "Ака, хўп, энди тушундим, мени қўйиб юборинг, ёзманг, қайтиб кетаман" дерди. Ходим шунда аёлга "опа, ўзингиз зўрға юрган аёл экансиз, телефонга Қуръон, мавъиза ёзиб нима кераги бор эди? Биз ҳам мусулмонмиз, тушунамиз, тўғри, ёмон гап йўқ, лекин, буйруқ бор, энди нариги ишингиз бунинг олдида ҳеч нарса эмас, энди бу эскичаларингиз билан нима бўлишингизни биласизми?" деб, қоғозини тўлдиришни бошлади. "Тўхтанг, ака, илтимос, мен ўзим ёзмаганман, телеграммдаги гуруҳлардан келган, атайи қилмаганман-ку" дерди ялиниб. "Мен ҳам нима қилай!? Яна қайтариб айтаман, биз ҳам мусулмонмиз, ёмонлик йўқлигини кўриб турибмиз, лекин, нима қилайлик, ишимиз шу, хизматчилик! Айб ўзингизда, шундоқ боссангиз ўчиб кетарди. Энди жавоб беришингизга тўғри келади" деди ишини давом эттириб. Шу пайт қалбимга "Қиёматда шу ишдан сўралмай, индамай туравермай, Аллоҳ учун гапириб қўяй" деб, Роббимдан қўрқув-у, ўзимнинг вазиятим қалтис бўлса ҳам, ходимга нисбатан қаердандир шижоат пайдо бўлди. Панжара ортидан турганимча "Сизга бир оғиз гапим бор эди" дедим. Мен томонга қараб "гапиринг" деди. "Мусулмонман дедингиз-а?" дедим. "Ҳа, мусулмонман" деди. "Ўзингиз кўриб турибман, ичида ёмон нарсаси йўқ, Қуръон холос дедингиз" дедим. "Ҳа" деди. "Яна, шундоқ босганингизда ўчиб кетарди, муаммо бўлмас эди, дедингиз" дедим. "Ҳа" деди. "Сиз ҳам айтганингиздек мусулмон экансиз, ўшани шундоқ босиб ўзингиз ўчириб қўя қолсангизчи!?" дедим. Зобит жим бўлиб қолди. Бирор дақиқа менга қараб, ўйланиб турди. Кейин қўлига телефонни олди-да, бир четдан ҳаммасини ўчириб юборди, ҳатто, қоғозларини ҳам йиртиб ташлади. Буни кўриб аёл ҳўнграб йиғлаб юборди... Орадан беш дақиқалар ўтди. Эшик очилиб, мени олиб келган ҳарбий кириб келди, мен турган панжарали қафас эшигини очиб "Сиз чиқаверинг, адашмовчилик бўлган экан" деди. Мен чиқиб кетдим. У пайтда нега адашилди, нега кирдим тушунмагандим. Бу ишдан уч йил ўтди. Йўлда ҳамроҳимга айтдим, "Сиз буни ёзинг, энг ибратли воқеалардан экан, сиз тушунмаганмидингиз, аёлнинг чиқиб кетиши учун у ерга сизни Аллоҳ олиб кирди" деди. Ҳа, ўйлаб қарасам, бир аёлнинг қамоқдан чиқиши учун, мени Аллоҳ қамоққа юбориб, яна қайтариб чиқарганди.
Show all...
Show all...
Сиз ҳам шундай қила оласизми?

Солиҳлар ҳаёти

3
Show all...
Ёд олиш учун ТУНАЖЖИНА салавоти такрор

https://youtu.be/qzNquRlGpEg?si=HuNnSHEaZ9PPYbf4

Салавотлар фазилаьи ҳақида

👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
2🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
👍 3 3
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.