en
Feedback
PROTODAY.UZ

PROTODAY.UZ

Open in Telegram

Protoday.uz сайтининг расмий Телеграм канали 📸: https://instagram.com/protodayuz Реклама: +998 95 1773335

Show more
828
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-1430 days
Posts Archive
Repost from N/a
«Чай – символ гармонии, аромат встреч» 21 мая 2026 года в Hyatt Regency Tashkent компания PROART совместно с Посольством Китая в Узбекистане организовала Женский чайный культурный форум Китая и Узбекистана. Мероприятие прошло в атмосфере утончённости, культурного обмена и дружбы между двумя странами, объединив представителей дипломатического сообщества, бизнеса, культуры и творческой сферы. В рамках форума гости познакомились с традициями китайской и узбекской чайной культуры, приняли участие в чайной церемонии, насладились художественной программой и живым общением в тёплой и эстетичной атмосфере. Программа мероприятия включала: 🍃 лекции о чайной культуре Китая и Узбекистана 🍵 демонстрацию традиционной чайной церемонии ✨ дегустацию китайского чая и чайных закусок 🎭 художественные выступления студентов Университета мировых языков 📸 совместную фотосессию и свободное общение гостей Форум стал символом гармонии, взаимного уважения и укрепления культурных связей между Китаем и Узбекистаном.

❗️10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди Экология қўмитаси аҳолининг экологик маданияти ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Эко-фаол фуқаро” платформасини ишга туширди. 📱 Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин. Маълум қилинишича, “10 минг қадам пиёда” акцияси учун пул тўлаш механизми ҳозирда босқичма-босқич ишлаб чиқилмоқда.

Маишатбозлик, ичкиликбозликка йўл қўймаслик, давлат хизматига оид масалаларни муҳокама қилмаслик, қимматбаҳо совға олмаслик, хизмат гувоҳномаси, хизмат автомобилидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслик, қимор ўйнамаслик — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда тизим ташкилотлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди.

Тарихий лаҳза: UZNIF Лондон фонд биржасига чиқди — Ўзбекистон илк бор халқаро IPO майдонига қадам қўйди 18 май куни Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси — UzNIF Лондон фонд биржасида ўзининг IPO’сини ўтказмоқда. Бу Ўзбекистон тарихида халқаро бозорда акцияларни дастлабки оммавий жойлаштириш бўйича илк тажриба ҳисобланади. Изоҳ: Жонли эфирда кўрсатилаётган акция нархининг фоиз ўзгариши ИПЎнинг бир акция учун белгиланган 25 долларлик бошланғич нархига нисбатан ҳисобланган. London Stock Exchange Group (LSEG) ҳақида LSEG — халқаро молия бозорлари инфратузилмаси соҳасида фаолият юритувчи глобал компания бўлиб, 300 йилдан ортиқ вақт давомида мижозлар ишончини қозониб келмоқда. Компания капитал жалб қилиш, интеллектуал мулк, рискларни ва балансни бошқариш соҳаларида бой тажрибага эга. Молиявий индекслар, бенчмарклар ва аналитик хизматлар бўйича жаҳон етакчиларидан бири сифатида LSEG халқаро капитал бозорларига кенг имкониятлар эшигини очиб беради.

Пешлавҳалар реклама баннери ҳисобланмайди Тадбиркорлик субъектининг номи ва фаолият тури тўғрисида бинога жойлаштирилган ахборот реклама сифатида баҳоламанмайди ва бунинг учун тегишли паспортларни расмийлаштириш бекор қилинади — президент.

Repost from N/a
🎭 FENTEZI MYUZIKL UCHUN KASTING! ✨ Yangi yirik fentezi myuzikl uchun kasting ochildi! Kerak: ⚔️ Bosh rollar uchun aktyor va
🎭 FENTEZI MYUZIKL UCHUN KASTING! ✨ Yangi yirik fentezi myuzikl uchun kasting ochildi! Kerak: ⚔️ Bosh rollar uchun aktyor va aktrisalar 🧝 Ommaviy sahnalar uchun personajlar 🎤 Vokalistlar 💃 Raqqoslar 👤 Yosh: 16 yoshdan 30 yoshgacha 📩 Yuborish kerak: 🎬 Portret foto va to‘liq bo‘y surat (sifatli) 🎬 Aktyorlik, vokal yoki raqs bilan qisqa video 🎬 F.I.Sh. 🎬 Yosh 🎬 Bo‘yi 🎬 Millati 🎬 Aloqa uchun telefon raqami ✨ Agar siz sahna va fentezi olamini sevsangiz hamda katta shouning bir qismi bo‘lishni istasangiz — sizni kutamiz! 📲 Arizalar Telegram orqali: +998951773334 @promodeloffice

❗️Иссиқхоналар Сурхондарёга кўчирилади Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги иссиқхоналар босқичма-босқич Сурхондарё вилоятидаги “Surxon-Agro” эркин иқтисодий зонасига кўчирилади. Бўшаган ерларда боғдорчилик, узумчилик ва “яшил боғлар” ташкил этишга рухсат берилади. Айрим туманларда янги иссиқхоналарга чекловлар жорий этилиб, 2026 йилдан газ таъминоти тўхтатилади ва солиқлар оширилади. Кўчиб ўтган тадбиркорларга компенсация ва енгилликлар берилади.

😁😆😁 Телеграмда ноодатий ва кишиларни бироз қўрқитадиган тренд пайдо бўлди. Сиз бу ҳақида нима дейсиз?

2026 йил 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтаси режимига ўтказилди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Илк ўзбекистонлик космонавтни коинотга учириш бўйича учта давлат билан музокаралар ўтказиляпти
“Ҳозир космонавтни учириш имкони бор давлатлар билан музокаралар олиб боряпмиз. Космонавтлар бутун дунёда ўзи учта мамлакат — АҚШ, Россия, Хитойдан учирилади. Космонавтни учириш учун ўзингизнинг ракетангиз, космик станциянгиз бўлиши шарт эмас. Биз ракетада битта ўрин сотиб олиб, космонавтимизни учирамиз ва станцияга олиб чиқамиз. Станцияда у ўз фаолиятини юргизади. Бугунги кунда космонавтни танлаш, унга қўйиладиган талаблар бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда. Албатта, бу жуда ҳам оғир масала. Ўзбекистон учун биринчи марта шундай иш билан шуғулланяпмиз. Шунинг учун хато қилишга ҳақимиз йўқ”.
Муҳиддин Иброҳимов, “Ўзбеккосмос” агентлиги директори ўринбосари

Муаммоли кредитни ундиришнинг янги тизими жорий этилади. Эндиликда ушбу юмуш билан ихтисослаштирилган давлат ижрочилари шуғулланади. Бунинг учун қўшимча 400 та ихтисослаштирилган давлат ижрочиси штат бирлиги ажратилади. Штат бирликлари тижорат банклари томонидан молиялаштирилади.

Марказий банк вакили Самиғжон Иноғомовга кўра, Яқин Шарқдаги уруш туфайли Ўзбекистонда ҳам ёнилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашиши эҳтимоли бор. Айниқса, Ҳормуз бўғози ёпилса, товарлар етказиб бериш қийинлашиб, нархлар янада ошиши мумкин.

❗️Марказий Осиёда сув хавфи: музликлар тез эрияпти Жаҳон метеорология ташкилоти (WMO) ҳисоботига кўра, Марказий Осиё дарёлари жиддий ўзгариш босқичига кирмоқда. 2024/2025 гидрологик йили музликлар учун энг оғир йиллардан бири бўлиб, ҳажм йўқотиш кўрсаткичлари 1950 йилдан бери энг ёмон даражалар қаторига кирди. Помир, Тян-Шан ва Ҳиндикуш музликлари Амударё, Сирдарё, Зарафшон ва Панж дарёларини таъминлайди. Мутахассисларга кўра, дастлаб сув оқими ошади, кейин эса узоқ муддатли сув танқислиги юзага келади. Шунингдек, Роғун ГЭС ва Қамбарота ГЭС-1 каби йирик лойиҳалар вазиятга қўшимча таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳолат Оролбўйи минтақаси учун ҳам жиддий хавф туғдиради.

Электросамокат минишга ҳам "права" керак бўлади Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, энди нафақат скутер ва мопедлар учун, тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 см3 гача бўлган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттгача бўлган кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларида ҳаракатланиш учун ҳам А1 тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинади. Аввалроқ, ўтган йили октябрда скутер ва мопед ҳайдовчиларига "енгиллик бериш" важи билан А1 тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этишганида буни кўпчилик эътиборсиз қолдирганди. Ўзгартириш ва қўшимчалар мазмунидан келиб чиқилса, айтайлик электросамокатдан фойдаланишга ҳам права керак бўлади. Энди навбат велосипедгами ё коляскаларга?

Яна ўлпон Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома 5 йил муддатга расмийлаштирилиши белгиланди — ҳукумат қарори

❗️Тошкент вилоятидаги Красногорск дам олиш ҳудуди бир кунда 1,7 тонна чиқиндидан тозаланди.

🌧 Тошкентда сунъий ёмғир ёғдириш режалаштирилмоқда. 2027 йил 1 октябргача ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳри ва вилоятида сунъий ёмғир технологияси жорий этилади — Президент фармони.

Repost from N/a
в HUMO ARENA ГРАНДИОЗНОЕ СОБЫТИЕ! 20 мая | 🕗 20:00STAR BOOM PARTY ✨ DJs: KADAMIQUE [close friends] TRACE [close friends] Это СОВЕРШЕННО НОВЫЙ ФОРМАТ! 💥 Мощная атмосфера, зажигательная энергия и незабываемое шоу! 🎟 Билеты: Iticket.uz 📞 +998 95 177 33 35 Количество мест ограничено 🚀

❗️Ўзбекистонда санъаткорлардан ҳар бир тўй учун солиқ ундириш режалаштирилмоқда 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб ижрочилар ва ижодий жамоаларнинг ижодий фаолияти билан боғлиқ барча хизматлари (тўй ва бошқа томошалар) солиқ органларининг «Soliq» мобил иловасида рўйхатга олиниши ҳамда ижрочилар 2026 йил 1 сентябрдан 2029 йил 1 январга қадар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашни “бир хизмат – бир тўлов” тамойили асосида табақалаштирилган қатъий миқдорларда амалга ошириши белгиланмоқда. Шунингдек, 2029 йил 1 январдан бошлаб концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижрочилар ва ижодий жамоа томонидан фақат нақдсиз тўлов асосида амалга ошириши белгиланмоқда.

Тошкент шаҳри ва вилоятида Рамазон ҳайити намози 20 март куни соат 06:50 да ўқилади — Ўзбекистон мусулмонлари идораси.