Imom Buxoriy
Open in Telegram
Imom Buxoriy yodgorlik majmuasini saqlash departamenti
Show moreThe country is not specifiedThe category is not specified
1 037
Subscribers
-11924 hours
-1767 days
-33830 days
Posts Archive
1 035
1 035
#кун_ҳикмати
Сиз эртанги тақдирни ҳаттоки доно бўлсангиз ҳам олдиндан била олмайсиз; шундай экан, бугунги кунни бекор ўтказманг, зеро у ҳеч қачон қайтиб келмайди.
Умар Ҳайём
@albuxoriymajmuasiuz
1 035
+2
NURONIY VELOSAYYOHLAR IMOM BUXORIY MAJMUASIDA
Hayotda shunday voqealar bo‘ladiki, ularning ma’no-mazmunini na so‘z to‘liq ifoda eta oladi, na qalam. Shu kunlarda Imom Buxoriy majmuasida ana shunday unutilmas lahzalardan biri yuz berdi.
👉 BATAFSIL
@albuxoriymajmuasiuz
1 035
#кун_ҳикмати
Тўрт нарсани тўрт нарсадан, яъни дилни ҳасаддан, тилни ёлғондан ва ғийбатдан, қилган ишингни мунофиқликдан, қорнингни ҳаром-ҳаришдан пок тут, шундагина чин одам ҳисобланасан.
Фаридиддин Аттор
@albuxoriymajmuasiuz
1 035
+3
ИШЧИНИ ЭЪЗОЗЛА – ИШИ ГУЛЛАЙДИ
Халқимизда шундай гап бор: “Ишчини эъзозла – иши гуллайди”. Дарҳақиқат, касби орқали қадр топган инсон келгусида ҳар бир ишига некбинлик билан ёндашади. Ишлаётган муассасида эзгу мақсадлар билан фаолият олиб боради.
Бугун Имом Бухорий мажмуасини сақлаш департаменти Кўкаламзорлаштириш бўлимининг бир гуруҳ ишчилари раҳбарият томонидан Мажмуа ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ирригация ишларида фаол иштирок этиб, ўзининг ҳалол меҳнати, масъулияти ва ташаббускорлиги билан жамоага ўрнак бўлиб келаётгани учун рағбатлантирилди.
“Албатта, бу бошланиши, - дейди бўлим раҳбари Элёр Нормурадов. - Ушбу анъанани давом эттириб, ҳар ой якунида энг фаол ишчиларни тақдирлашни мақсад қилганмиз”.
Бундай эзгу ташаббус нафақат ишчиларнинг руҳини кўтаради, балки жамоада соғлом рақобат муҳитини шакллантиради. Зеро, меҳнатининг қадрланишини ҳис этган ходим ўз ишига янада масъулият ва ихлос билан ёндашади.
@albuxoriymajmuasiuz
1 035
+5
Имконияти чекланган ёшлар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида
Самарқанд имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникуми ўқувчилари бугун, 2 июнь куни, буюк муҳаддис Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.
Мазкур тадбир ёш ўқувчиларга ислом илмининг йирик намояндаси Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси билан яқиндан танишиш имконини берди. Мажмуа ходимлари томонидан ўтказилган экскурсия давомида техникум ўқувчилари буюк алломанинг асарлари, унинг дунё илм-фанидаги ўрни ва Самарқанд заминидаги тарихий аҳамияти ҳақида батафсил маълумот олди.
Тадбирнинг асосий мақсади имконияти чекланган ёшларда ватанга муҳаббат, тарихий меросга ҳурмат туйғусини янада мустаҳкамлаш, уларни маънавий жиҳатдан камол топтиришдан иборатдир.
Техникум ўқитувчилари бундай зиёратлар ўқувчилар дунёқарашини кенгайтириши ва ўз юрти тарихига қизиқишини оширишида муҳим роль ўйнашини қайд этди.
Таълим ва маънавий тарбияни уйғунлаштирган мазкур тадбир қатнашчилар қалбида чуқур таассурот қолдирди.
@albuxoriymajmuasiuz
1 035
Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси айвонига "Саҳиҳул Бухорий"дан битилган ўн бешинчи ҳадис.
Инсонларга раҳм қилмаганга Аллоҳ ҳам раҳм қилмайди.Имом Бухорий ривояти 👉@albuxoriymajmuasiuz
1 035
#кун_ҳикмати
Инсон ҳар доим қувноқ, хушчақчақ бўлиши ва бахтиёр яшамоғи лозим.
Абу Наср Форобий
@albuxoriymajmuasiuz
1 035
#кун_ҳикмати
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
Ўткир Ҳошимов
@albuxoriymajmuasiuz
1 035
#ОАВ_биз_ҳақимизда
SAMARQAND YANGILIKLARI | ZIYORAT TURIZMI RIVOJLANMOQDA
28.05.2026-YIL
@albuxoriymajmuasiuz
1 035
#taassurot
Қурбон ҳайити муносабати билан берилган дам олиш кунларида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига келувчи зиёратчилар янада кўпайди. Бундан маҳаллий зиёратчиларимизнинг мамнун эканликларини нафақат сўзлари, кўзлари ҳам айтиб турибда.
👉@albuxoriymajmuasiuz
