Imom Buxoriy
Open in Telegram
Imom Buxoriy yodgorlik majmuasini saqlash departamenti
Show moreThe country is not specifiedThe category is not specified
1 211
Subscribers
-424 hours
-447 days
-22430 days
Posts Archive
1 210
+2
YANGI O‘ZBEKISTONDA EL AZIZ, INSON AZIZ!
✨Jizzax viloyatidagi ijtimoiy ko‘makka muhtoj fuqarolar uchun Samarqand shahriga ma’naviy-ma’rifiy sayohat tashkil etildi
O‘zbekiston Respublikasi Davlat mustaqilligining 35 yilligi arafasida yurtimizda inson qadrini ulug‘lash, aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlariga har tomonlama ko‘mak va e’tibor ko‘rsatish, ularning ma’naviy-ma’rifiy hordiq chiqarishini ta’minlashga qaratilgan ezgu tashabbuslar izchil amalga oshirilmoqda.
Shu maqsadda Jizzax viloyatida istiqomat qiluvchi ijtimoiy ko‘makka muhtoj shaxslar hamda ularning oila a’zolari uchun “Yangi O‘zbekistonda el aziz, inson aziz!” shiori ostida Samarqand shahrining tarixiy, madaniy va diqqatga sazovor maskanlariga ma’naviy-ma’rifiy sayohat uyushtirildi.
Sayohat davomida ziyoratchilar Samarqandning boy tarixidan so‘zlovchi, xalqimizning ko‘p asrlik ma’naviy-madaniy merosini o‘zida mujassam etgan qator tabarruk qadamjolar va tarixiy obidalar bilan yaqindan tanishdilar. Jumladan, mehmonlar Imom Buxoriy yodgorlik majmuasini ziyorat qildi. Imom Buxoriyning boy ilmiy-ma’naviy merosi, u zotning hayot yo‘li va ilm yo‘lidagi fidoyiligi ziyoratchilarda katta taassurot qoldirdi.
Bunday sayohatlar nafaqat tarixiy va madaniy merosimiz bilan tanishish, balki yurtdoshlarimiz qalbida milliy g‘urur va Vatanga daxldorlik tuyg‘usini yuksaltirish, ularga ko‘tarinki kayfiyat bag‘ishlash, jamiyatda o‘zaro mehr-oqibat va insonparvarlik muhitini yanada mustahkamlashga xizmat qiladi.
Rasmiy kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!👇
👉 Imom Buxoriy
1 210
+5
ГИД-ЭКСКУРСАВОДЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛДИ
Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги Инновацион музейда фаолият юритувчи гид-экскурсоводларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, хизмат кўрсатиш стандартларини такомиллаштириш ҳамда зиёратчиларга сифатли экскурсия хизматларини кўрсатиш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Ислом маърифати, ҳадис илми ва Имом Бухорий мероси” мавзусида малака ошириш ўқув курси ўтказилди.
Уч кун давом этган семинар-тренинг “Имом Бухорий мажмуасининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Йўл харитаси” ижроси доирасида ташкил этилди. Машғулотлар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини сақлаш департаменти, Дин ишлари бўйича қўмита, Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида ўтказилди.
Амалий машғулотларда гид-экскурсоводнинг касбий маҳорати, зиёрат объектларида хизмат кўрсатиш қоидалари, тарихий маълумотларни ишончли манбалар асосида етказиш, тарихий факт ва ривоятларни фарқлаш, диний масалаларда холислик, мулоқот маданияти ва бағрикенглик тамойилларига амал қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар-тренинг якунида гид-экскурсоводларнинг касбий ва маърифий салоҳиятини мунтазам ошириш, зиёратгоҳнинг маънавий муҳитини асраш ва ташриф буюрувчиларга юқори савияда хизмат кўрсатиш зиёрат туризмини янада ривожлантиришнинг муҳим омили экани таъкидланди.
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг 👇
👉 Imom Buxoriy
1 210
+6
ТУРКИЯЛИК ЁШ МЕҲМОНЛАР ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИДА
Айни кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турган Туркиянинг «Türk Metal» касаба уюшмаси аъзоларининг бир гуруҳ фарзандлари ҳамда уларга ҳамроҳлик қилаётган касаба уюшмаси ходимлари Самарқанд вилоятидаги тарихий ва маънавий масканлар билан танишмоқда.
Бугун меҳмонлар буюк муҳаддис, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳазратлари мангу қўним топган муқаддас қадамжо – Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.
Меҳмонларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши раиси Сухроб Рафиқов ҳамда Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини сақлаш департаменти директори Саҳобиддин Арзиқулов ҳамроҳлик қилди.
Ташриф давомида туркиялик ёшлар мажмуанинг меъморий қиёфаси, бу ерда яратилган замонавий шароитлар, буюк алломанинг ҳаёти ва илмий мероси, шуниндек, мажмуа ҳудудида жойлашган замонавий Инновацион музей билан яқиндан танишди. Хусусан, Имом Бухорийнинг жаҳон илм-фани ва ислом цивилизацияси тараққиётида тутган беқиёс ўрни ҳақида меҳмонларга атрофлича маълумот берилди.
Самимий мулоқот ва мазмунли экскурсия шаклида ўтган ташриф туркиялик меҳмонларда Ўзбекистоннинг бой тарихи, буюк аждодлари ва маънавий меросига катта қизиқиш уйғотди.
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг 👇
1 210
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОШ ИМОМ-ХАТИБИНИНГ ЎРИНБОСАРИ МУСАХОН ДОМЛА БОБОЕВ ИМОМ БУХОРИЙ ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТАДИЛАР
✅ 14 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти бош имом-хатибининг ўринбосари Мусахон домла Бобоев Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Хўжа Исмоил шаҳарчасидаги Имом Бухорий жоме масжидида жума намозини адо этадилар.
🕌 Жума намозидан аввал Мусахон домла Бобоевнинг барчамиз учун манфаатли ва ибратли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг 👇
👉 Imom Buxoriy
1 210
+5
ЗИЁРАТГОҲЛАРДА ОСОЙИШТАЛИК ВА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ УСТУВОР ВАЗИФА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-полковник Баҳодир Ҳамидович Тошматов Самарқанд вилоятида хизмат фаолиятининг устувор йўналишлари, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
Ташриф доирасида қўмондон Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида ҳам бўлиб, бу ерда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, зиёратчилар учун муносиб шароит яратиш ҳамда хизматни самарали ташкил этиш жараёни билан танишди.
Мажмуа ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар ходимларининг фаолияти, хусусан, жамоат тартибини сақлаш, ички тартиб-қоидаларга риоя этилишини таъминлаш, зиёратчилар хавфсизлигини муҳофаза қилиш ва юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўриб чиқилди.
Ташриф давомида масъулларга хизмат вазифаларини сифатли ва виждонан бажариш, хизмат интизомига қатъий амал қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалалик ва юксак касбий маданият тамойилларига риоя этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Белгиланган вазифалар ижроси назоратга олинди.
Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан, шунингдек, хорижий давлатлардан кўплаб зиёратчилар ташриф буюради. Шу боис бу ерда хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва зиёратчилар учун осуда муҳит яратишга қаратилган чора-тадбирлар мунтазам такомиллаштириб борилади.
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг 👇
👉 Imom Buxoriy
1 210
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати бўлими бошлиғи Фарҳод Фозилов таассуротлари
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг 👇
👉 Imom Buxoriy
1 210
+6
ИМОМ БУХОРИЙ ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИДА ТОЗАЛИК ВА САНИТАРИЯГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА
Зиёратчилар учун озода, хавфсиз ва муносиб муҳит яратиш Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини сақлаш департаменти фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Шу боис, Мажмуада ҳудуднинг ободлиги, тозалиги ва санитария-гигиена ҳолатини таъминлаш борасида мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, маъмурият биноси, масжиднинг кириш-чиқиш қисмлари, таҳоратхоналар ҳафтада икки марта махсус дезинфекция воситалари билан санитар ишловдан ўтказилмоқда. Дезинфекция ишлари белгиланган тартиб асосида амалга оширилиб, ҳудудда тозалик ва гигиена меъёрларини юқори даражада сақлаш чоралари кўрилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, санитария-гигиена ишлари фақат дезинфекция билан чекланиб қолмай, мажмуа ҳудудини мунтазам тозалаш, ободонлаштириш ва умумий санитария ҳолатини назорат қилиш ишлари билан доимо уйғун ҳолда олиб борилади.
Ушбу ишлардан кўзланган мақсад шуки, Имом Бухорий ҳазратлари номи билан боғлиқ ушбу табаррук масканга ташриф буюрувчилар учун ҳар жиҳатдан муносиб шароит яратиш, зиёратларни файзли, хотиржам ва кўтаринки руҳда ўтказишга хизмат қиладиган муҳитни таъминлаш.
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг 👇
👉 Imom Buxoriy
1 210
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Ўқув-методика ва ҳарбий ватанпарварлик бўлими бошлиғи Маъмура Зоҳидова
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг 👇
👉 Imom Buxoriy
1 210
+5
ЖИЗЗАХЛИК ЁШЛАР ИМОМ БУХОРИЙ ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Биз Янги Ўзбекистоннинг янги авлодларимиз!” шиори остида Жиззах вилоятидаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари учун Самарқанд шаҳрининг тарихий ва маданий масканларига маърифий саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Навбатдаги ташриф доирасида бир гуруҳ жиззахлик ёшлар буюк муҳаддис Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди.
Ташриф давомида ёшларга Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти, ҳадис илми ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, жаҳон илм-фани тарихида тутган юксак ўрни ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, мажмуанинг тарихи, меъморий ўзига хослиги ҳамда бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишилди.
Бундай маърифий зиёратлар ёшларнинг тарихий ва маънавий меросимизга қизиқишини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда аждодларимизга муносиб ворис бўлиш туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Кристоф Бауманн-Кестен таассуротлари
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг 👇
👉 Imom Buxoriy
1 210
Туркиянинг Истанбул шаҳридан ташриф буюрган меҳмон Фотима Билгиннинг таассуротлари
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг 👇
👉 Imom Buxoriy
1 210
+4
АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИНИНГ ЖАНУБИЙ ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЁРДАМЧИСИ ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИГА ТАШРИФ БУЮРДИ
2026 йил 8 август куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Пол Капур Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари, жумладан, Имом Бухорий мажмуасида бўлди.
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг👇
👉 Imom Buxoriy
1 210
ТОШКЕНТ ШАҲАР "ҲАСТИ ИМОМ" ЖОМЕ МАСЖИДИ БОШ ИМОМ-ХАТИБИ ҲАБИБУЛЛОҲ ДОМЛА АБДУРАЗЗОҚОВ "ИМОМ БУХОРИЙ" ЖОМЕ МАСЖИДИДА БАРЧАМИЗ УЧУН МАНФААТЛИ СУҲБАТЛАРИДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ
🎙Жума маърузаси онлайн тарзда жонли эфирда олиб борилмоқда.
Жума маърузасни онлине кориш учун линк устига босинг 👇👇👇
https://youtube.com/live/jCmiksZsfBY?feature=share
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг👇
👉 Imom Buxoriy
1 210
ТОШКЕНТ ШАҲАР " ҲАСТИ ИМОМ ЖОМЕ МАСЖИДИ" БОШ ИМОМ-ХАТИБИ ҲАБИБУЛЛОҲ ДОМЛА АБДУРАЗЗОҚОВ "ИМОМ БУХОРИЙ ЖОМЕ МАСЖИДИ"ДА ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТАДИЛАР
✅ 7 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар "Ҳасти Имом жоме масжиди" бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Хўжа Исмоил шаҳарчаси “Имом Бухорий жоме масжиди"да жума намозини адо этадилар.
🕌 Жума намозидан аввал Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқовнинг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг👇
👉 Imom Buxoriy
1 210
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан ташриф буюрган Регинахоним ўз таассуротлари билан ўртоқлашди
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг 👇
👉 Imom Buxoriy
1 210
#кун_ҳикмати
Бугуннинг чорасини кўриб, эртага эҳтиёжи қолмаган киши ақллидир.
Абу Райҳон Беруний
1 210
Хайрли тонг!
Ассалому алайкум. Бошланган янги кунингиз муборак бўлсин!
Ҳар бир тонгингиз янги умидлар ва қувонч олиб келсин! ☀️
Кунингиз фақат хушхабарлар ва самимий табассумларга бой бўлишини тилаймиз. Бажараётган ҳар бир ишингизда унум ва ривож бўлсин. Кайфиятингиз аъло, шижоат ва куч-ғайрат ҳамроҳингиз бўлсин!
Расмий каналимизга обуна бўлишни унутманг 👇
👉 Imom Buxoriy