en
Feedback
PROLAB SAFETY | O'QUV MARKAZI

PROLAB SAFETY | O'QUV MARKAZI

Open in Telegram

Show more
The country is not specifiedThe category is not specified
1 038
Subscribers
-524 hours
+787 days
+7830 days
Posts Archive
#tibbiy_yordam 💊 БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ▪️Бахтсиз ҳодиса, жароҳат ёки соғлиқка хавф туғилган ҳолатларда тиббий хизмат
#tibbiy_yordam 💊 БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ▪️Бахтсиз ҳодиса, жароҳат ёки соғлиқка хавф туғилган ҳолатларда тиббий хизмат етиб келгунга қадар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муҳим ҳисобланади. 🫁 1. СУНЪИЙ НАФАС БЕРИШ Агар жабрланувчи нафас олмаётган бўлса: 🥰 уни қаттиқ, текис жойга ётқизиш; 🥰 оғиз бўшлиғини текшириш; 🥰 бошини орқага енгил қайириш. Усуллар: 🥰 Оғиздан-оғизга нафас бериш 🥰 Оғиздан-буринга нафас бериш ⚠️ Ҳар 5–6 сонияда 1 марта нафас берилади. 🩸 2. ҚОН ОҚИШНИ ТЎХТАТИШ Кучли қон кетиш ҳолатида: 🥰 қон томирини тегишли артерияга босиб ушлаб туриш; 🥰 зарур ҳолда резинкали жгут қўйиш. ⏱️ Жгутни: 🥰 1,5–2 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас; 🥰 қўйилган вақт ёзиб қўйилиши шарт. ❤️ 3. ЮРАКНИ ТАШҚАРИДАН УҚАЛАШ 🥰 Юрак уриши тўхтаган ҳолда: 🥰 жабрланувчи текис жойга ётқизилади; 🥰 қўллар кўкрак қафасининг ўртасига қўйилади; 🥰 3–5 см чуқурликда босиб уқаланади. 🔁 Уқалаш тезлиги: 100–120 марта/дақиқа 🩹 4. ТАХТАКАШ (ШИНА) ҚЎЙИШ 🥰 Синиш ёки чиқиш ҳолатларида: 🥰 шикастланган аъзони қимирлатмаслик; 🥰 тахтакашни маҳкам, лекин қаттиқ сиқмасдан боғлаш. Қўлланилади: 🥰 қўл синишида 🥰 елка, оёқ (сон, болдир) синишида ⚠️ Синиқ жойни тўғрилашга уриниш қатъиян тақиқланади. 🚑 ЭСДА ТУТИНГ! Биринчи ёрдам — вақтинчалик чора Ҳар қандай ҳолатда тез тиббий ёрдам чақириш шарт. Жабрланувчини назоратсиз қолдирмаслик керак! ✉️ Telegram | Web | Facebook

#maslahat 🔵Вакиллар (Жамоат назоратчилари) нималар қилиши керак? ▪️Агар сиз вакил этиб сайланган бўлсангиз, ҳар куни қуйидаг
#maslahat 🔵Вакиллар (Жамоат назоратчилари) нималар қилиши керак? ▪️Агар сиз вакил этиб сайланган бўлсангиз, ҳар куни қуйидагиларга эътибор беринг: ✔️ Ходимлар ишга маст ҳолатда келмаганми? ✔️ Техникаларнинг ҳимоя тўсиқлари жойидами? ✔️ Иш жойида ёритиш ва вентиляция етарлими? ✔️ Ходимлар ШҲВ (масалан, каска ёки қўлқоп) кийганми? ✔️ Ўт ўчириш воситаларининг муддати ўтмаганми? Вакил аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича раҳбариятга "Тақдимнома" киритиш ҳуқуқига эга. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#jahon_tajribasi 🔵Германиянинг "Ишчи кенгашлари" (Betriebsrat) ▪️Германияда меҳнат муҳофазаси жуда кучли ривожланган бўлиб,
#jahon_tajribasi 🔵Германиянинг "Ишчи кенгашлари" (Betriebsrat) ▪️Германияда меҳнат муҳофазаси жуда кучли ривожланган бўлиб, бунда Ишчи кенгашлари асосий рол ўйнайди. ❗️ Немис тажрибаси: ✔️ Германия қонунчилигига кўра, иш берувчи меҳнат муҳофазасига оид ҳар қандай янгиликни (масалан, янги техника сотиб олиш ёки иш вақтини ўзгартириш) ходимлар вакиллари билан келишмасдан амалга ошира олмайди. ✔️ Агар вакиллар "Бу техника ходим соғлиғи учун хавфли" деб ҳисобласа, улар "Вето" (тақиқ) қўйиш ҳуқуқига эга. Бу тизим иш берувчи ва ишчи ўртасида "ижтимоий шериклик"ни таъминлайди ва жароҳатланиш даражасини деярли нолга туширади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik 🔵Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ким ва у қандай сайланади? ▪️Низомнинг 3-иловасига мувофиқ, ҳар бир ташкилотда
#qonunchilik 🔵Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ким ва у қандай сайланади? ▪️Низомнинг 3-иловасига мувофиқ, ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоат назоратчиси — Вакил сайланиши керак. ▪️ Сайланиш тартиби: 🥰 Вакил касаба уюшмаси ёки ходимларнинг умумий йиғилиши томонидан 2 йил муддатга сайланади. 🥰 У ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ишлайди. 🥰 Вакил этиб меҳнатни муҳофаза қилиш ишига бефарқ бўлмаган, тажрибали ходимлар сайланиши мақсадга мувофиқ. Вакил бўлиб ташкилот раҳбари ёки меҳнат муҳофазаси мутахассиси сайланиши мумкин эмас (чунки улар ўз-ўзини назорат қилолмайди). ✉️ Telegram | Web | Facebook

#maslahat 💻 ИШ ХОНАЛАРИДА КОМПЬЮТЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ ◾️Компьютер билан ишлашда соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик қоидалар
#maslahat 💻 ИШ ХОНАЛАРИДА КОМПЬЮТЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ ◾️Компьютер билан ишлашда соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш жуда муҳим. 🔹 Иш жойини тўғри ташкил этиш ▪️Монитор кўздан 60–70 см масофада жойлаштирилиши керак ▪️Клавиатура стол четидан 10–30 см ичкарида бўлиши лозим ▪️Стол ва стул инсон бўйига мос, барқарор бўлиши шарт 🔹 Ўтириш ҳолати (эргономика) ▪️Орқа тик, елкалар бўш ҳолатда ▪️Оёқлар полга тўлиқ тегиб туриши ▪️Тиззалар 90° бурчакда ▪️Бош бироз олдинга эгилган, монитор маркази кўз сатҳидан пастроқ 🔹 Ёритиш талаблари ▪️Табиий ёруғлик ён томондан тушиши керак ▪️Мониторга тўғридан-тўғри нур тушмаслиги лозим ▪️Қўшимча стол чироғи зарур ҳолда ишлатилади 🔹 Масофалар меъёри ▪️Иш жойлари орасида камида 1,5–2 метр масофа ▪️Деворгача бўлган масофа 1 м дан кам бўлмаслиги керак 🔹 Электр хавфсизлиги ▪️Симлар, розеткалар ва улагичлар бутун бўлиши шарт ▪️Ерга уланган (заземление) розеткалардан фойдаланиш ▪️Нам қўл билан ускуналарга тегмаслик 🔹 Иш вақти ва дам олиш ▪️Ҳар 45–60 дақиқада 5–10 дақиқа танаффус қилиш ▪️Кўзлар учун машқлар бажариш ▪️Узоқ вақт узлуксиз ишламаслик 🔹 Соғлиқни сақлаш ▪️ Кўз, бўйин ва бел соҳасида оғриқ сезилса ишни тўхтатиш ▪️ Компьютер олдида нотўғри ҳолатда ўтирмаслик 🔹 Ёнғин хавфсизлиги ▪️Иш хонасида ёнғинга қарши воситалар бўлиши ▪️Компьютерни иш тугагач ўчириш ▪️Электр ускуналарини назоратсиз қолдирмаслик ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik ⚡️ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғи ✉️ Telegram | Web
#qonunchilik ⚡️ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғи ✉️ Telegram | Web | Facebook

#jahon_tajribasi ▶️ "Stop Work Authority" (Ишни тўхтатиш ваколати) ◾️ Халқаро компанияларда (масалан, Chevron, Shell, Rio Tin
#jahon_tajribasi ▶️ "Stop Work Authority" (Ишни тўхтатиш ваколати) ◾️ Халқаро компанияларда (масалан, Chevron, Shell, Rio Tinto) "Stop Work Authority" деган тушунча бор. Бу нима дегани? ▪️Корхонанинг исталган ходими — меҳнат стажи ва лавозимидан қатъи назар — агар хавфли вазиятни кўрса, ишни тўхтатишга ҳуқуқли ва мажбурдир. ▪️Яъни, оддий ишчи бош муҳандисга: "Тўхтанг, сиз каскасиз хавфли ҳудудга киряпсиз, ишни тўхтатаман", деб айта олади. Ва бунинг учун унга ҳеч ким танбеҳ бермайди, аксинча, "хавфнинг олдини олгани учун" ташаккурнома берилади. Хавфсизлик — бу жамоавий масъулият. Кўрдингизми — тўхтатинг! ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik 🔵Ходим нималарни талаб қилишга ҳақли? ▪️Ҳар бир ходим ўз ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш учун қуйидаги ҳуқуқларг
#qonunchilik 🔵Ходим нималарни талаб қилишга ҳақли? ▪️Ҳар бир ходим ўз ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: ✔️ Хавфсиз иш жойи: Давлат стандартларига жавоб берадиган иш жойига эга бўлиш. ✔️ Маълумот олиш: Иш жойидаги зарарли омиллар ва хавфлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш. ✔️ Бепул таъминот: Махсус кийим, пойабзал ва бошқа ҳимоя воситалари билан бепул таъминланиш. ✔️ Рад этиш: Агар иш жойида унинг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита хавф туғилса, ишни бажаришни рад этиш (бунинг учун уни жазолаш мумкин эмас). Сизнинг соғлигингиз ҳар қандай ишлаб чиқариш режасидан устун! ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik 🔵Ходимнинг меҳнатни муҳофаза бўйича мажбуриятлари ▪️Кўпчилик фақат "иш берувчи айбдор" деб ўйлайди, лекин Низом
#qonunchilik 🔵Ходимнинг меҳнатни муҳофаза бўйича мажбуриятлари ▪️Кўпчилик фақат "иш берувчи айбдор" деб ўйлайди, лекин Низом ва Меҳнат кодексига кўра ходим ҳам қуйидагиларга мажбур: ➡️ Қоидаларга риоя қилиш: Меҳнатни муҳофаза қилиш нормалари ва йўриқномаларига қатъий амал қилиш. ➡️ ШҲВдан фойдаланиш: Берилган махсус кийим ва ҳимоя воситаларини тўғри кийиш (уларни уйга олиб кетиш ёки ишлатмасдан сақлаш тақиқланади). ➡️ Ўқиш: ММ бўйича ўқувлардан ва йўриқномалардан ўтиш. ➡️ Хабар бериш: Иш жойидаги ҳар қандай носозлик ёки хавфли вазият ҳақида раҳбарга зудлик билан хабар бериш. ➡️ Тиббий кўрик: Белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш. Ходим мажбуриятларини бажармаса, унга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилиши мумкин. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik 🔵Қоидабузарлик учун қандай жазо бор? ❗️ Меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя қилмаслик нафақат жаримага, балки жи
#qonunchilik 🔵Қоидабузарлик учун қандай жазо бор? ❗️ Меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя қилмаслик нафақат жаримага, балки жиддийроқ оқибатларга олиб келиши мумкин. 🥰 Маъмурий жавобгарлик (МЖтК 49-модда): Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш — БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (Такроран содир этилса, жарима миқдори ортади). 🥰 Жиноий жавобгарлик (ЖК 257-модда): Агар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бузилиши оқибатида одамнинг соғлиғига шикаст етса ёки ўлим ҳолати юз берса, масъул шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилади. 🔵Хавфсизликка сарфланган маблағ — бу жарима ва кўнгилсизликлардан сақланиш учун энг яхши суғуртадир. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#maslahat 🔵 Агар сиз ташкилотда меҳнат муҳофазаси мутахассиси бўлсангиз, раҳбарингизга қуйидаги 3 та оддий қадамни таклиф қи
#maslahat 🔵 Агар сиз ташкилотда меҳнат муҳофазаси мутахассиси бўлсангиз, раҳбарингизга қуйидаги 3 та оддий қадамни таклиф қилинг: ✔️ "Хавфсизлик дақиқаси": Ҳар бир мажлис бошида 2 дақиқа хавфсизлик масаласини муҳокама қилиш. ✔️ Шахсий намуна: Раҳбар иш ҳудудига кирганда барча ШҲВ (каска, кўзойнак, нимча)ни тақиб олиши. ✔️ Рағбатлантириш: Меҳнат муҳофазаси қоидаларига энг яхши амал қилган ходим ёки бўлимни чорак якунида мукофотлаш. Бу қадамлар корхонада меҳнат муҳофазаси хизматининг нуфузини кескин оширади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#jahon_tajribasi ▶️ ISO 45001 – Халқаро етакчилик стандарти ▪️Дунёнинг энг йирик корпорациялари (Samsung, Toyota, Apple) ISO
#jahon_tajribasi ▶️ ISO 45001 – Халқаро етакчилик стандарти ▪️Дунёнинг энг йирик корпорациялари (Samsung, Toyota, Apple) ISO 45001 халқаро стандарти асосида ишлайди. Ушбу стандартнинг энг асосий талаби — "Leadership" (Раҳбарият етакчилиги). ▪️ Халқаро тажрибада раҳбар нима қилади? ✔️ Фақат буйруқ бермайди, балки ўзи ҳам цехга кирганда каска ва махсус кийим кияди. ✔️ ММ бўйича бюджетни "ортиқча харажат" эмас, "инвестиция" деб ҳисоблайди. ✔️ Ҳар бир йиғилишни ишлаб чиқариш эмас, балки хавфсизлик масаласи билан бошлайди. Раҳбар эътибор берган жойда ходимлар ҳам қоидаларга амал қилади. Бу "Хавфсизлик маданияти" деб аталади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik 🔵Меҳнат муҳофазаси учун асосий масъул ким? ▪️Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги
#qonunchilik 🔵Меҳнат муҳофазаси учун асосий масъул ким? ▪️Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни ва амалдаги Низомга асосан: ✔️ Корхонада меҳнат муҳофазаси бўйича хавфсиз шароитларни яратиш ва соғлом муҳитни таъминлаш учун бевосита ИШ БЕРУВЧИ (Раҳбар) жавобгардир. ✔️ Иш берувчининг асосий мажбуриятлари: 🥰 Иш жойларида хавфсизликни таъминлаш. 🥰 Ходимларни бепул махсус кийим ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш. 🥰Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш (ўз маблағи ҳисобидан). 🥰 Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва йўриқномалар берилишини назорат қилиш. 🥰 Ходимларни бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурта қилиш. Эслатма: ММ мутахассиси — бу раҳбарнинг маслаҳатчиси ва ижрочиси, лекин якуний жавобгарлик раҳбар зиммасида қолади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

🔴2025 йилда меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ▪️Давлат меҳнат инспекцияси маълумотларига кўра, республикада 849
🔴2025 йилда меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ▪️Давлат меҳнат инспекцияси маълумотларига кўра, республикада 849 та меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар текширилиб, ҳисобга олинди. Статистика: 🔵50 та — гуруҳий; 🔵583 та — оғир оқибатли; 🔵216 та — ўлим билан тугаган. ▪️Жабрланганлар сони — 961 нафар: ▪️680 нафари — оғир жароҳатланган; ▪️33 нафари — енгил жароҳатланган; ▪️248 нафари — вафот этган. Кўрилган чоралар: ➡️ 432 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди; ➡️ 241 нафарига маъмурий жарима қўлланилди. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#maslahat ✔️ Меҳнат муҳофазаси мутахассисининг кунлик назорат рўйхати (Checklist) Ҳар куни эрталаб ишни нимадан бошлаш керак?
#maslahat ✔️ Меҳнат муҳофазаси мутахассисининг кунлик назорат рўйхати (Checklist) Ҳар куни эрталаб ишни нимадан бошлаш керак? ➡️ Ходимларнинг махсус кийим (ШҲВ)да эканлиги. ➡️ Хавфли ҳудудларда огоҳлантирувчи белгилар борлиги. ➡️ Йўлаклар ва эвакуация чиқиш йўллари очиқлиги. ➡️ Электр щитлари ва симларнинг созлиги. ➡️ Янги келган ходимларнинг йўриқномадан ўтганлиги. Бу рўйхатни принтердан чиқариб, иш столинггизга қўйиб олинг! ✉️ Telegram | Web | Facebook

#jahon_tajribasi 🔵Япониянинг "5S" тизими ▪️Меҳнат муҳофазаси ва тартиб бўйича дунёда энг илғор давлатлардан бири бу — Япония
#jahon_tajribasi 🔵Япониянинг "5S" тизими ▪️Меҳнат муҳофазаси ва тартиб бўйича дунёда энг илғор давлатлардан бири бу — Япония. Уларда машҳур "5S" тизими мавжуд бўлиб, у хавфсизликнинг пойдевори ҳисобланади: ✔️ Seiri (Саралаш): Иш жойидаги кераксиз буюмларни йўқотиш. ✔️ Seiton (Тартиб): Ҳар бир асбобнинг ўз жойи бўлиши ва улар осон топилиши. ✔️ Seiso (Тозалик): Иш жойининг доимий тозалиги (чиқинди ва мой доғлари бахтсиз ҳодисага сабаб бўлади). ✔️ Seiketsu (Стандартлаштириш): Биринчи 3 та қоидани одатга айлантириш. ✔️ Shitsuke (Интизом): Қоидаларга доимий риоя қилиш ва тизимни такомиллаштириш. Япония корхоналарида бу тизим туфайли жароҳатланиш даражаси минимал даражага тушган. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik 🔵Меҳнат муҳофазаси мутахассиси қандай ҳуқуқларга эга? ▪️Кўпчилик меҳнат муҳофазаси мутахассисини фақат ҳужжат т
#qonunchilik 🔵Меҳнат муҳофазаси мутахассиси қандай ҳуқуқларга эга? ▪️Кўпчилик меҳнат муҳофазаси мутахассисини фақат ҳужжат тўлдирувчи деб ўйлайди. Аслида, Низом бўйича улар катта ҳуқуқларга эга: 🥰 Кўрсатма бериш: меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузган бўлинма раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган "Ёзма кўрсатмалар" (Предписание) бериш. 🥰 Ишни тўхтатиш: ходимлар ҳаётига хавф туғилганда, дастгоҳ ёки бутун бир цех ишини зудлик билан тўхтатиш. 🥰 Чора кўриш: меҳнат муҳофазаси талабларини бузган шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш бўйича раҳбариятга таклиф киритиш. 🥰 Талаб қилиш: бўлинмалардан меҳнат муҳофазасига оид барча ҳужжат ва маълумотларни талаб қилиб олиш. Ўз ҳуқуқларингизни билинг! Сизнинг қатъиятингиз кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik 📄 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сонли қарори ✉️ Telegram | Web | Fa
#qonunchilik 📄 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сонли қарори ✉️ Telegram | Web | Facebook

#qonunchilik 🔵Меҳнат муҳофазаси хизматининг асосий вазифалари нималардан иборат? ▪️Низомнинг 2-бўлимига мувофиқ, ММ хизматин
#qonunchilik 🔵Меҳнат муҳофазаси хизматининг асосий вазифалари нималардан иборат? ▪️Низомнинг 2-бўлимига мувофиқ, ММ хизматининг (ёки мутахассисининг) асосий вазифалари қуйидагилар: ➡️ Назорат қилиш: Корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш қонунлари ва меъёрий ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш. ➡️ Профилактика: Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш. ➡️ Ўқитиш: Ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш, йўриқномалар бериш ва билимларини синовдан ўтказишни ташкил этиш. ➡️ Текширув: Иш жойларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациясини ўтказишда иштирок этиш. ➡️ Ҳисобот: Бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш. Меҳнат муҳофазаси мутахассиси корхонада "хавфсизлик кўзгуси" ҳисобланади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#jahon_tajribasi ▶️ "Vision Zero" концепцияси нима? ▪️Дунёнинг энг ривожланган давлатларида меҳнат муҳофазаси шунчаки қоғозбо
#jahon_tajribasi ▶️ "Vision Zero" концепцияси нима? ▪️Дунёнинг энг ривожланган давлатларида меҳнат муҳофазаси шунчаки қоғозбозлик эмас, балки "Vision Zero" (Нол даражадаги шикастланиш) стратегияси асосига қурилган. ▪️Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси (ISSA) томонидан ишлаб чиқилган бу концепциянинг асосий ғояси шундан иборатки: "Ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай бахтсиз ҳодисанинг олдини олса бўлади!" ▪️Бу стратегия 7 та олтин қоидага асосланади: ➡️ Етакчи бўлинг – Раҳбарият хавфсизлик бўйича шахсий намуна кўрсатиши шарт. ➡️Хавфларни аниқланг – Иш жойидаги хавфларни содир бўлишидан олдин назорат қилинг. ➡️Мақсадларни белгиланг – Хавфсизлик бўйича аниқ ва тушунарли дастурлар ишлаб чиқинг. ➡️Тизимни ташкил этинг – Хавфсизликни корхонанинг ҳар бир бўғинига сингдиринг. ➡️Техника ва технологиялар хавфсизлигини таъминланг – Замонавий ва хавфсиз ускуналардан фойдаланинг. ➡️Малакани оширинг – Ходимларни доимий равишда ўқитиб боринг. ➡️Инсонларга сармоя киритинг – Ходимларни хавфсизлик жараёнига жалб қилинг ва уларнинг таклифларини тингланг. 🔵Бу нима учун муҳим? Европа ва Америка тажрибаси шуни кўрсатадики, "Vision Zero"ни жорий қилган корхоналарда нафақат жароҳатланиш камаяди, балки иш самарадорлиги ва ишчиларнинг содиқлиги кескин ортади. Хавфсизлик — бу тақдир эмас, бу бизнинг танловимиз ва тўғри ташкил этилган тизим натижасидир! ✉️ Telegram | Web | Facebook