с
Open in Telegram
7 912
Subscribers
-22324 hours
+2 9857 days
+4 62530 days
Posts Archive
7 819
«Биз 10 йил аввалгидан анча бойроқ яшаяпмиз… Шунчаки буни сезмай қолдик»
Бойлик ҳар доим ҳам пулда акс этмайди. Баъзан у 10 йил олдин қўл етмаган нарсаларнинг бугун оддий ҳолга айланганида намоён бўлади.
7 819
⚡️Трампнинг маълум қилишича, Қатар, БАА ва Саудия Арабистони, шунингдек Эроннинг ўзи илтимос қилгани сабабли у Эронга режалаштирилган зарбани бекор қилган.
Шунингдек, АҚШ президентининг айтишича, душанба куни АҚШ ва Эрон ўртасида музокаралар бошланади.
7 819
Боғчаларда ишлаётган ўрта махсус маълумотли педагоглар учун дуал таълим тартиби жорий этилиши мумкин
Дуал таълимда ўқиш муддати 4 йил этиб белгиланади. Ўқув жараёни бир кун педагогика олий таълим ташкилотида, беш кун мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилади.
7 819
Палма ёғига акциз солиғи жорий этиш таклиф қилинмоқда
Фискал таҳлиллар институти 2027 йилги солиқ сиёсати бўйича таклифлари қаторида палма ёғига 10 фоизлик акциз солиғи жорий этишни ҳам илгари сурди. Институт бу орқали маҳсулот истеъмолини камайтириш ва бюджетга қўшимча 22 миллиард сўм тушум олиш мумкинлигини билдирди.
Бироқ фискал мулоқот иштирокчилари бундай солиқ озиқ-овқат нархларига таъсир қилиши ва муаммони акциз эмас, яширин иқтисодиётни қисқартириш орқали ҳал қилиш кераклигини таъкидлади.
7 819
Россиянинг Киевга ҳужуми оқибатида камида 9 киши вафот этди
Россия армияси 1 августга ўтар кечаси Украина пойтахти Киевга баллистик ракеталар билан ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, яна 23 нафар фуқаро турли даражада жароҳат олди.
Қутқарув хизматлари вайроналарни тозалаш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишларини давом эттирмоқда.
7 819
Тошкентда учта кўчанинг айрим қисмлари уч кунга ёпилади
Тошкент шаҳрида Мустақиллик шоҳкўчасининг иккинчи босқичида асфалт ётқизиш ишларини якунлаш муносабати билан 31 июл кечасидан 3 август кечасига қадар айрим кўчаларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш тавсия этилди.
7 819
Учкўприкда “Инсон” ижтимоий хизматлар бўлими ходими фожиaли тарзда ҳалок бўлди
Тумандаги ободонлаштириш ишларига жалб қилинган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 34 ёшли ходими Тоҳиржон Жўраев тозалов ишларини олиб бораётган вақтида майса ўрадиган қурилманинг ўткир тиғли мосламаси чиқиб кетиб, юрагига санчилиб қолган.
“Бюджет ташкилоти ходимларини ҳашар ёки мажбурий ободонлаштириш ишларига жалб этиш амалиёти тўлиқ бекор қилиниши керак. Мажбурий меҳнат яна бир инсон умрига зомин бўлди”, дейди марҳумнинг ҳамкасбларидан бири.
7 819
ФИФАнинг ЖЧни хусусийлаштириш режаси тўхтатилди
ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионатидаги улушларни инвесторларга сотмоқчи ва молиявий ишлар устидан назоратни Трампнинг қариндошига топширмоқчи бўлди. Бутун дунё бўйлаб футбол мулозимлари бу ғояга қарши чиқишди ва якунда Инфантино ортга чекинишга мажбур бўлди.
7 819
+3
Иссиқкўлда сувдаги «Формула-1» мусобақасига старт берилди
Қирғизистоннинг Иссиқкўл соҳилида сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-приси — F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи тантанали равишда очилди.
Марказий Осиёда илк бор ўтказилаётган нуфузли мусобақа очилишида минтақа давлатлари раҳбарлари иштирок этди.
7 819
Июнда 2,5 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридан 25 фоизга кам
2026 йилнинг биринчи ярмида газ қазиб олиш ҳажми 18,3 млрд куб метрни ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 3,6 млрд куб метрга ёки 16,4 фоизга, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан эса 4,2 млрд куб метрга ёки 18,6 фоизга қисқарди.
Хусусан, июн ойида газ қазиб олиш ҳажми 2,5 млрд куб метргача камайди ва жорий йилдаги энг минимал кўрсаткични қайд этди.
7 819
Мирободдаги болалар майдончаси ўрнидаги ноқонуний қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Аввалроқ Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Миробод туманидаги “Лолазор” маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борганди.
Мазкур ҳолат юзасидан 27 июл куни туман прокуратураси томонидан "Al-Latif Hearts Tower" МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
7 819
«Бунёдкор» клубига 5 млрд сўм ажратилди
Клуб матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон президентининг футболни молиялаштиришга оид март ойидаги қарори асосида “Бунёдкор”га кеча, 31 июл куни 5 млрд сўм ажратилган.
Бу қарорда Суперлига клубларига давлат бюджетидан жорий мавсум учун 35 млрд сўмдан ажратилиши белгиланган эди.
“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб “Қизилқум”га қарши ўйин учун Навоий вилоятига боролмагани туфайли клубга техник мағлубият ёзилди. Клуб кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттиради.
7 819
Қуролли Кучлар вазирлик ва идораларининг мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон ҳарбий прокурори Қ.Исроилов раислигида Қуролли Кучлар вазирлик ва идораларининг мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Видеоконференцалоқада мудофаа вазири Ш.Холмуҳаммедов, фавқулодда вазиятлар вазири А.Икромов, миллий гвардия қўмондони Б.Тошматов, ИИВ Қоровул қўшинлари ва ДХХ Чегара қўшинлари, Қуролли Кучлар тизимидаги барча ҳарбий округ, қўшилма, ҳарбий қисм, муассаса, доимий назорат-текширув идоралари, ҳарбий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биринчи раҳбарлари иштирок этди.
Мулоқотда жорий йилнинг ўтган даврида қўшинларнинг қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти кўриб чиқилди.
7 819
Бухоро вилояти ССБга янги раҳбар тайинланди
2024 йил октябридан буён Бухоро вилояти ССБ раҳбари бўлган Элёр Олтиев ўрнини Муҳсин Ражабов эгаллади.
7 819
Москвадаги ресторанда теракт рўй берди
Нишонда шу куни ресторанда туғилган кунини нишонлаётган генерал Александр Чайко эди. Аммо «совға» ичкарига киритилмаган ва бинонинг кириш қисмида портлаб кетган. Уч киши ҳалок бўлиб, 21 киши яраланган.
7 819
Пойтахтнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатиб турилади
Вақтинчалик узилиш 22 та маҳалла, 884 та кўп хонадонли уй, 7 006 та якка тартибдаги хонадон, 242 та давлат ва ижтимоий соҳа муассасасига ҳамда 33 017 нафар аҳолига таъсир қилади.
Марказлашган сув таъминотидан вақтинча узилган барча маҳаллалар, шунингдек, давлат ва ижтимоий соҳа муассасаларига ичимлик суви махсус транспортда етказиб берилади.
7 819
Вашингтонликларнинг якшанбаси: қарийб 4 млрд долларлик бандаргоҳдан репортаж
Америкаликлар душанбадан жумагача қаттиқ ишлайди, ишга вақтли боради ва эътиборини тўлиқ ишга қаратади. Шунинг учун ҳам шанба ва якшанба улар учун чинакам дам олиш кунлари.
Kun.uzʼнинг АҚШдаги мухбири пойтахтликлар бўш вақтларида ва ҳафта охирида севиб борадиган манзиллардан бири – The Wharf бандаргоҳидан репортаж тайёрлади. Марказ қурилиши режаси 2000-йиллардан бери бўлса-да, ҳозирги ҳокимлик буни битирди. Халқ ҳокимидан хурсанд, чунки The Wharf улар ошиқадиган нуқтага айланди.
7 819
+1
Дунёнинг энг машҳур алпинисти ҳалок бўлди
Нирмал Пуржа ва яна тўққиз алпинист Покистондаги чўққига кўтарилиш чоғида қор кўчкиси остида қолиб кетишган.
Пуржа 2019 йилда баландлиги саккиз минг метрдан ортиқ бўлган 14 та тоғнинг барчасини забт этиш учун етти ойдан камроқ вақт сарфлаб, рекорд ўрнатганди. Ундан олдинги рекорд натижа қарийб саккиз йилга тенг бўлган.
