en
Feedback
in my new era

in my new era

Open in Telegram

🪽💌🤍🩰 шахсий - @eclatlueurr яна бир каналим - https://t.me/nasiyybb

Show more
The country is not specifiedThe category is not specified
304
Subscribers
-224 hours
+447 days
+4630 days
Posts Archive
Абдуллоҳ ибн Амр р.а дан ривоят қилинади: "Набий : «Икки хислат ёки одат бор. Мӯмин банда уларни муҳофаза қилса, албатта, жаннатга киради. Иккиси осондир ва уларга амал қиладиган оздир. Ҳар бир намоздан кейин 10 марта тасбиҳ айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд айтади ва 10 марта такбир айтади. Ӯша ҳаммаси тилда 150 та. Тарозуда 1500 та».
Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «Ҳар бир намоздан кейин 10 марта тасбиҳ айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд айтади ва 10 марта такбир айтади. Ӯша ҳаммаси тилда бир юз элликта» дейилганда беш вақт намоз кӯзда тутилган. Имом Муслимнинг ривоятида:
"Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: «Ким ҳар намоздан кейин, 33 марта Аллоҳга тасбиҳ айтса, 33 марта Аллоҳга ҳамд айтса, 33 марта Аллоҳу акбар, деса ҳаммаси 99 бӯлур, юзтанинг тамом бӯлиши учун: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр"ни айтса унинг гуноҳлари денгиз кӯпиклари каби бӯлса ҳам мағфират қилинур»" дейилган. ©islom uz

Намоздан кейинги Зикрлар ва Тасбеҳ Абу Зарр р.а дан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ ﷺ : «Ким Бомдод намозидан кейин, оёгини йиққан ҳолида туриб, гапирмасдан олдин 10 марта "Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса, унга 10 ҳасанот ёзилур, унинг 10 хатоси ӯчирилур, унинг 10 даражаси кӯтарилур. Ӯша куни у барча ёқимсиз нарсадан ҳимояда бӯлур ва шайтондан сақланур. Ӯша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаган бӯлса», дедилар". Убайда ибн Шуъайб ас-Сабаъий р.а дан ривоят қилинади: "Набий ﷺ : «Ким шомдан кейин 10 марта "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса, Аллоҳ уни тонг отгунча шайтондан маҳофаза қиладиган силоҳланган фариштани юборадир, Аллоҳ унга бу ила вожиб бӯлган 10 ҳасанот ёзадир, унинг 10 та ҳалок қилувчи хатосини ӯчирадир ва бу унинг учун 10 та озод қилинган қул каби бӯлур», дедилар". Иккисини Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳам Шом намозини ӯқиб бӯлгандан сӯнг ва дунёвий гап гапирмасдан олдин бӯлиши керак. 👇🏻

Shunday qilganimda shunday bo’lardi demang, balki "Alloh shuni taqdir qildi va xohlagani bo’ldi", deng!

Video message00:09

Илмнинг самараси аста-секин кўринади. У бир кунда инсонни ўзгартирмайди, бир ойда обрў келтирмайди. Аммо бир марта ўзлаштирил
Илмнинг самараси аста-секин кўринади. У бир кунда инсонни ўзгартирмайди, бир ойда обрў келтирмайди. Аммо бир марта ўзлаштирилган илм, юракда пишган билим бутун умр сиз билан қолади. Вақт ўтади, холатлар ўзгаради, одамлар кетади, сиз эса ичингизда бир хазина билан яшайсиз.
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратлари бир сухбатларида шундай деган эдилар: "Илм — энг баракали бойлик. Уни биров ўғирлай олмайди, уни эгасидан тортиб олиш мумкин эмас".

Ёзиш эшитишдан фарқли, ўқишдан хам чуқурроқ ўрганишдир. Нега? Чунки ёзиш учун онгли харакат қиласиз. Хаёлингиз бошка жойда бўлиб ўқиб ёки эшитиб қуймайсиз. Бир марта диққат билан ўқийсиз ёки тинглайсиз, иккинчи марта яна шундай диққат билан ёзасиз. Бунда кўз, қулоқ, қўл иштирок этгани сабабли хам эслаб қолиш осонлашади. Шунингдек, ёзув нафақат дафтарга мухрланади, балки онгингизга хам мухрланади бир ўқ билан икки қуённи урган бўласиз. Балки қуёнлар тўдасинидир. Бугун аёллар илм ўрганмоқда: дарс эшитмоқда, видеолар томоша қилмоқда, фойдали китоблар мутолаа қилмоқда. Аммо кўпчилиги ёзмайди. "Ёдимда қолди", дейди. Вақт ўтади — эшитилган сўз, ўқилган сахифа унутилади. Аммо ёзилган сўз дафтарда ва энг мухими, хотирада яхшироқ қолади. Мен бир аёл билан танишман. У хар эшитган дарсидан кейин дафтарга ёзади. Дафтарининг сахифалари кўк, яшил, бинафшаранг ёзувлар билан тўлиб кетган. "Бу дафтарнинг хар бир чизиғи мени ўзгартирган. Ёзганим сари тушундим. Тушунганим сари ўзгардим", дейди у.
Имом Шофеий айтганлар: "Илмни ёзмасдан сақлаш сувни элакда ушламоқдир".
Ёзиш нафақат эслаб қолиш учун керак, балки илмга, устозга бўлган хурмат, онгли ёндашув ифодаси хамдир. Ёзиш орқали сиз ўрганаётган илмингизни ўзингиз тахлил қилиб чиқасиз. Сиз ўз фикрингизни тилингизда ёзасиз. Бу — англашнинг энг чуқур босқичидир. Аёллар дафтарни севадилар. Аммо бу дафтарлар кўп холларда рецептлар, рўйхатлар,тўй режаси, буюртма ёзуви билан тўлади. Нега ўша севимли дафтарларимизда бир нечта сахифани илм учун ажратмаймиз? Хар бир дарсдан сўнг битта ибора ёзиш, биргина саволни ёзиб қуйиш сизга эртага керак бўлиши мумкин бўлган ёдномадир. Қиз бола ёзишни одат қилса, фикр юритиши чуқурлашади. Оила қуришда хам қандай оила қурмоқчи эканингизни ёзиб чиқинг. Орадан ойлар, йиллар ўтиб ёзган дафтарларингизни варақлайсиз. Ўзингиз билан, ўтмишда қолган ўзингиз билан сухбат қиласиз, ўтган кунлардаги орзу-истакларингизни ёдга оласиз... Шунинг учун хам кундалик тутган афзал. Дарсларни хам албатта ёзинг. Ўқиган китобларингиздан таъсир қилган ибораларни ёзинг. Саволларингизни ёзинг. Юрагингизда ғимирлаб турган фикрларни ёзинг. Қачондир улар сизга куч, халоват, йўл курсатадиган нур булиб қайтади. Бугун қайси бир ибора юрагингизга таъсир қилди? Қайси жумлани унутиб қуймасликни истадингиз? Нега хали ёзмадингиз? Балки сизда дафтар бор, аммо ният йўқдир. Балки ният бор, аммо бошлашга журьат етмаётгандир. Шунчаки битта сахифа очинг. У сизнинг илм йўлингиздаги энг мухим бурилишингиз бўлиши мумкин.
Ўқинг эй аёллар!

Бугун телефонингиздаги сахифалар сизни қандай инсонга айлантиряпти? Кузатаётган сахифаларингиз сизни қаерга бошлаяпти? Экран ёруги илм нурини сўндиряптими ёки йўл кўрсатяптими? Шу саволлар устида бир дақиқагина ўйлаб куринг. Балки илмга очиладиган эшик сиз кузатаётган сахифани ёпиш билан бошланар.

Хаммасига тайёр туринг ва бу йўлдан қайтманг, собит туринг!
Хаммасига тайёр туринг ва бу йўлдан қайтманг, собит туринг!

Biz - istalgan vaqt tugashi mumkun bo’lgan hayot uchun juda ham ko’p kurashamiz.

Базида одам дам олиши учун ёқтирган ичимлиги ва китоби билан бўлиши кифоя қилади)
+1
Базида одам дам олиши учун ёқтирган ичимлиги ва китоби билан бўлиши кифоя қилади)

Eng yaqin inson — bu sening o'tmishingni bilib, kelajagingga ishonadigan va buguningni boringcha qabul qiladigan insondir.

Бахт бу - сабабсиз берилган китоб ва гул)

"Замон кундан кунга оғирлашиб бормоқда", дейди баъзилар. Аслида эса замон осонлашмоқда. Оғир бўлгани биздаги мухаббатсизлик, иштиёқсизлик, бахоналарга енгилишдир...

🧸
+5
🧸

Alloh sizni sevsin, sevdirsin va sevintirsin...

Ijobatiga aniq ishonib duo qil. Chunki Alloh taolo ijobatni istamaganda senga duo eshigini ochmagan boʻlar edi. Ijobat u xohlagan vaqtda boʻladi, sen xohlagan vaqtda emas. U xohlagan tarzda boʻladi, sen xohlagan tarzda emas. Agar soʻrovingni kechiktirayotgan boʻlsa bilginki, U sening ovozingni eshitishni yaxshi koʻrar ekan..

Таслимият нима биласанми? Таслимият - мусибат пайти дарров ундан кутилишга уриниш урнига, аввало: " Бу сендан келди Раббим. Демак, менинг даражам кутариляпти, устимда ар-Рофиъ исминг тажаллий этяпти", дея умид билан кутишдир...

Илм нурдир…
Илм нурдир…

inshaalloh one day)
+1
inshaalloh one day)

photo content
+1