en
Feedback
in my new era

in my new era

Closed channel

🪽💌🤍🩰 шахсий - @eclatlueurr яна бир каналим - https://t.me/nasiyybb

Show more
The country is not specifiedThe category is not specified
311
Subscribers
+124 hours
+467 days
+4130 days
Posts Archive
Хар тонгнинг бир туни бор, Ёнмоқнинг тутуни бор. Яратилган хар жоннинг, Ўлчовли ой, куни бор. Бобо-момонг ўтиши - Сенга навбат етиши! Бир пасда ўтиб кетар, Кутмас ё кутиб кетар... Бироз ғафлатда қолсанг, Бу дунё ютиб кетар. Ота-онанг ўтиши - Сенга навбат етиши! Кеча эдинг-ку бола, Бугун отасан, она. Тиззангда ўтирарди, Боланг бўй етди, ана. Амма-тоғанг ўтиши - Сенга навбат етиши! Ғофил, кўп ухлаб ётма, Эхтимол, бу кун ботмас. Дам шу дамдир, йўқотма, Кун ботса-да, тонг отмас... Бир оғрикнинг тутиши - Сенга навбат етиши! Раббим, рахматингга ол, Ўтганларимни сийла. Наслимни этма завол, Қолганларимни қўлла. Балки баҳорда қишинг - Сенга навбат етиши! Юзимиз ёруғ айла, Дуомизни қайтарма. Ожизлармиз, авайла, Ҳузурингга қайтарда. Қуёшнинг хар ботиши - Бизга навбат етиши!...
Абдулатиф АБДУЛЛОХ,

📖 Ўйлаб кўрсак, кўпгина муаммоларнинг сабабчиси ўзимиз. Уни хал этиш учун аввало, ўзимизни ислоҳ қилишимизга тўғри келади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас" (Раъд сураси, 11-оят).

однажды кто нибудь заметит, что ты любишь дальние дороги, любишь рассветы и закаты и любишь пионы💗

Инсон хар доим дўст танлашда эхтиёт бўлиши керак. Чунки киши дўстига қараб ё саодат топади, ё халок бўлади. Мева-мевадан ранг олгани каби бир жойда ёнма-ён ўтирган, узоқ вақт хамсухбат бўлган хамрохлар бир-биридан яхши ёки ёмон маьнода ўрнак олади. Бу холат секин-аста рўй бергани учун инсон ўзининг у ўзгарганини сезмай хам қолади. Шу сабаб киши ўзига дўст танлашда диққатли бўлиши лозим. Расулуллох, соллаллоху алайхи ва саллам сахобаларга доимо дўстлари, бирга ўтирган сухбатдошларининг кимлигига эътибор қаратишлари хақида кўрсатма берганлар: "Ким ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас, у ўша қавмдандир", деганлар (Имом Ахмад, Имом Абу Довуд, Имом Табароний ривояти). Шунингдек, Абу Мусо Ашарий розияллоху анху ривоят қилган хадисда Пайгамбаримиз алайхиссалом: "Солих дўст билан ёмон дўст мушки анбар сотувчи аттор билан темирчининг дам ургичига ўхшайди. Мушки анбар сохиби ё сизга (хушбўйидан) хадя беради, ё ундан сотиб оласиз, ё ундан хушбўй хид топасиз. Темирчининг дам уриши ё кийимингизни куйдиради ё ундан бадбўй хидни топасиз", деб таълим берганлар. Ибн Атоуллох, Сакандарий рахимахуллох айтдилар: "Сўзи сизни тўғри йўлга далолат қилмайдиган, амали эса Аллоҳ таоло томон йўналтирмайдиган киши билан дўст бўлманг!" Аллох барчамизни солиҳ дўстларга хамрох қилсин!

📖 "Хатоларингга йиғла". Инсон борки, хато-камчиликдан холи эмас. Хато вақтида тавба-тазарру қилиш нажотга сабаб бўлади. Хакимлардан бири айтади: "Шундай кишилар борки, худди хазина излагандек ўзгаларнинг камчилик ва хатоларини қидиради. Бу эса азобга дучор қилади". Шу боис киши доим ўзини ислох қилиш пайидан бўлиши лозим. Инсоннинг хатоларини кўз ёши ювади. Хакимлар айтади: "Кўз ёш шундай нарсаки, ташқарига тўкилади, лекин ичкарини тозалайди". Холи жойда Аллоҳдан қўрқиб кўз ёш тўкишнинг ажри шу даражада улуғки,бундай инсонлар қиёматда Аршнинг соясидан жой олишади. Зеро, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам ёш тўкмайдиган кўздан панох сўраганлар: "Эй Аллохим, мен Сендан йиғламайдиган кўздан панох (беришингни) сўрайман" (Ибн Хажар, "Фатхул Борий").

Қуръони каримда:
"Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (хам) жуда қаттикдир", дейилади. (Иброхим сураси, 7-оят).
Биз "Алҳамдулиллаҳ!" дейлик. Ўзи бандаларига меҳрибон Зотдир.

Repost from N/a

Как сказал Гуф: «Не ругайте себя за прошлое, совсем скоро рассеется дым».

IMG_6936.JPG10.05 KB

китобни ёпар эканман, қалбимда бир дуо пайдо бўлди:
Эй Роббим… Менга ҳам шайхимиз оилалари каби иймон билан қурилган, муҳаббат билан яшайдиган, Қуръон нури ва суннат ҳаётининг ажралмас қисми бўлган хонадонни насиб эт. Уйимизда ҳар бир сўз Сенинг розилигинг учун айтилсин, ҳар бир қадам Сенга яқинлаштирсин. Қалбларимизга меҳр, сабр, ҳикмат ва раҳматни жойла. Турмуш ўртоғимни мен учун динимга ёрдамчи, кўзимнинг қувончи, қалбимнинг оромини топадиган инсон қил. Мени эса унга солиҳа жуфт, омонатга вафодор, Сен рози бўладиган банда қил. Хонадонимиздан Қуръон садоси, зикр ва дуолар асло узилмасин. Унда ўсадиган фарзандларимиз динга хизмат қиладиган, одоби ва ахлоқи билан инсонларга намуна бўладиган солиҳ фарзандлардан бўлишсин. Бизга шундай бир оила насиб этгинки, унга қараган ҳар бир инсон Сенинг раҳматинг ва баракангни ҳис қилсин. Эй Аллоҳ, бу ниятимни энг гўзал тақдир билан рўёбга чиқар. Мен учун дунёда ҳам, охиратда ҳам бахт сабабчиси бўладиган хонадонни насиб эт. Аминь)

Китоб мутаоласи тугатилди Баъзи китоблар ақлни бойитади. Баъзилари эса… қалбни тарбиялайди. «Исломга бағишланган умр»ни ўқига
+1
Китоб мутаоласи тугатилди
Баъзи китоблар ақлни бойитади. Баъзилари эса… қалбни тарбиялайди. «Исломга бағишланган умр»ни ўқиганимда қалбимда ажиб бир сакинатни ҳис қилдим. Бу китобни ўқиганимда қалбимда таърифлаб бўлмас бир туйғу уйғонди… Ҳар бир саҳифаси қалбимни дунё шовқинидан бироз узоқлаштириб, Раббимга яқинлаштиргандек бўлди.

Ҳиджабда иссиқ эмасми дейишади улар, Қаердан ҳам билишарди хиджаб остидаги жаннат шабадаларини))

Qalbini Allohga bog'lagan insonlar… Faqat zohiran emas, chin dildan bog'langanlar... Har doim xotirjam bo'lishadi. Tushunyapsizmi? Atrofingizdagi dunyo ostin-ustun bo'lib ketsa ham... Ular xotirjam qolaveradilar! Chunki ularning qalbi Alloh bilan) Biz shunchaki gapiradigan tavakkul va taqvoni, Ular amalda yashab o'tadilar. Ular har bir narsada Allohni ko'radilar! Har bir narsada, hatto biz yomon deb o'ylagan ishlarda ham… Allohning hikmatini ko'ra olsangiz, Hayotga qarashingiz butunlay o'zgaradi! Hayotga yuzaki qaramay qo'yasiz. Va bu dunyoni oliy maqsad deb bilmaysiz! Bizning eng katta xatomiz ham shunda: Oliy maqsadimiz — bu dunyo emas! Agar maqsadimiz faqat shu dunyo bo'lsa, Yakunda bizni katta umidsizlik kutadi...

Кимдир бу ерда фақат китобларни кўради. Мен эса сабрни кўраман. Юзлаб саҳифалар, минглаб сатрлар, саноқсиз такрорлар… Ҳар бир дафтар — қилинган меҳнатнинг гувоҳи. Ҳар бир варақ — уйқусиз тунларнинг изи. Бугун ерга терилган китоблар, эртага ҳаётимнинг энг баланд натижаларига айланишига ишонаман. Чунки орзулар тасодиф билан эмас, меҳнат билан рўёбга чиқади. Булар билан ўтган уйқусиз тунлар, қилинган дуолар ва тўкилган меҳнат ҳаётимнинг энг қимматли хотиралари бўлиб қолади.

Video message00:08

проблема не в том, чтобы любить. у кого не спросишь, все любят. важно уметь любить красиво. не ломая не разрушая не утомляя не причиняя боли.

photo content

photo content
+1

Дунё бошқа, дунёйим бошқа. Мен бошқаман, Одамлар бошқа, қарашлар бошқа. Сўзлар бошқа, овозлар бошқа. Орзулар бошқа, хоҳишлар бошқа. Соғинчлар бошқа, кутишлар бошқа. Йўллар бошқа, манзиллар бошқа. Вақт бошқа, тақдирлар бошқа. Кулгулар бошқа, дардлар бошқа. Ҳамма нарса ўзгарган... Ҳамма ўз йўлига бурилган... Фақат бу юрак — ҳамон бошқача. Унинг сукути бошқа, севгиси бошқа, оғриғи бошқа, сабри бошқа. Дунё бошқа... Дунёйим бошқа... Мен бошқаман... Шунинг учун ҳам, менинг ҳикоям — бошқача.