en
Feedback
SEN va MEN

SEN va MEN

Open in Telegram

Qalbi muhabbat ummonida suzayotganlar kanali! Hammasi Sen va Men haqimda!

Show more
The country is not specifiedThe category is not specified

📈 Analytical overview of Telegram channel SEN va MEN

Channel SEN va MEN (@sen_mendir) is an active participant. Currently, the community unites 27 967 subscribers, ranking in the Other category.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 27 967 subscribers.

According to the latest data from 06 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 2 390 over the last 30 days and by -276 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 12.49%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 9.08% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 3 507 views. Within the first day, a publication typically gains 2 548 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 52.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Qalbi muhabbat ummonida suzayotganlar kanali! Hammasi Sen va Men haqimda!

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 07 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Other category.

27 967
Subscribers
-27624 hours
-1 2327 days
+2 39030 days
Posts Archive
Мактабни тугатишим олди бир ўқитувчимизнинг менга нисбатан қарашлари ўзгарганини сездим. Аввалига эътибор бермадим. Бироқ уст
Мактабни тугатишим олди бир ўқитувчимизнинг менга нисбатан қарашлари ўзгарганини сездим. Аввалига эътибор бермадим. Бироқ устозим очиқчасига ҳушомат қилишга ўтиб кетди. Мен қанча устоз ва ўқувчи эканлигимизми айтсам ҳам қулоқ солмай, кечаси телефонда беҳаё расмлар ва видеолар жўната бошлади. Энг даҳшатлиси эса битирув кечамизда содир бўлди. Ҳамма ўйин кулгу билан овора маҳал, ичган ичимлигимдан бошим айланиб бораётганини сезиб қўл ювиш хонасига йўл олдим. Муздек сувга юзимни ювиб энди кетмоқчи бўлганимда эшик ичкаридан қулфланди. Қаршимда менга ҳунук жилмайиб у қараб турарди. — Бузоқни югургани сомонхонагача экан. Деди ва...

"ҚУЁШИМ" асарини  ёпиқ каналда бир нафасда ўқинг! Асар ёпиқ каналга тўлиқ жойланган! Бонус сифатида яна битта асар тўлиқ жойланган,  иккита асарни тўлиқ мазза қилиб ўқинг! Танлов ихтиёрий. Уланмоқчи бўлганлар шу админга ёзинг.👇👇 @adm_usanboyeva Асар ушбу катта каналга ҳам ҳар куни ўз вақтида жойлаб борилади.

#қуёшим 167-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева - Шу пайтгача ўша виждон қаерда адашиб юрган экан? Аввал шуни бир сўранг-чи? -қиқирлайди Меҳрона ҳам. - Сенга гап топиб бериб бўлмади-я, Опа! – кулади Гулифор. – Қаердан мунча гапдонсан? - Китоб ўқиш керак, сингилгинам, китоб- кулади Меҳрона ҳам. Шу пайт Усмон Меҳронанинг елкасига осилади. - Менгаям китоб ўқиб беринг, опа... Шунинг билан улар қалдирғочдек тизилиб ётишади. Меҳрона эса уларга китоб ўқиб бера бошлайди... * * * Эртаси кун. Гўшт дўкони. Ҳамиднинг бугун учрашуви бор. У нақ игнанинг устида ўтиргандек ўтирибди. Аксига олгандек бугун ҳамманинг уйига меҳмон келадиганми, гўшт олувчи ҳам кўп. У охирги ҳаридорни жўнатаркан енгил тин олди. Ўзига ўзи тўнғиллади: - Бугун дўконни эртароқ ёпаман деганимда бунча одам бўлди-я. Ҳамма менинг муҳаббатимни қаршими, дейман? Ҳали сартарошга боришим керак. Мен сочларимни тартибга солиб келгунимча, Раъно кийимларимни тайёрлаб турса... Ҳамид шоша-пиша дўконини ёпади. Кейин шитоб билан юриб уйига киради. - Раъно? Қаердасан? - Ҳа, дадаси? – ун қўлларини билан чиқиб келади Раъно. – Эрта қайтибсизми? - Шаҳарга боришим керак. Кийимларимни тайёрлаб тур. Мен сартарошга ўтиб кетай.... - Шаҳарда нима қиласиз? – ҳамма нарсадан хабари бўлса-да, шубҳа уйғотмаслик учун ҳар доимгек сўраб қўяди Раъно. - Ишим бор. - Сизнинг шаҳарда нима ишингиз бор? - Бор-да. Менам одамман, менда иш чиқади. Кўп гапирмай, кийимларимни тайёрда. - Хўп, - энса қайтариб кириб кетади. Давоми бор Ёндирмачоқ бу - кайфият! @sen_mendir

#қуёшим 166-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева - Бир ўзим ётганимдан кўра, сизларнинг ёнингизда ётганим яхши-ку. - Бемалол. Ўзингга маъқул бўлса, ётавер, - деди Гулифор хурсанд бўлиб. Меҳрона ҳам севиниб кетди. Нисо билан ҳазил-ҳузул қилиб жойларини солди. Гулифор унга тикилиб нақалар худбинлик қилганини, кўп бора хапа қилганини англади. - Меҳрона... мени кечир... Ўзимни бошқара олмай сени кўп хафа қилдим... - Опа десангиз кечираман, - қиқирлади Меҳрона. Гулифорнинг кўзлари катта-катта бўлади, у ҳам тегиша бошлайди: - Майли, опа дейман. Лекин энди “сиз”лай оламайман-да... Иккаласи ҳам қаҳ-қаҳ отади. Гулифор кула-кула ўйга толади. Қачонки шу қиз билан яқин бўлса, яхши гапирса, қалби ёришяпти, ҳаётида ёрқин ранглар жилоланяпти. - Ярамас, - жилмайганча ўйлайди ичида Гулифор. – Нимасидир бор, у Опанинг. Ўзи айтганидек, у – Қуёш. Наҳот, бора, бора уни Қуёшим десам-а? Кейин эсига Умар тушади. Хўрсинади. Ширин энтикади. - Умарим... – юраги тез уради аёлнинг. – Вафодорим... Муҳаббатим... Ягонам... Гулифорнинг кўзлари ёшга тўлади. - Ойи, нега йиғлаяпсиз? – қўрқиб кетади Нисо. - Йиғламанг, ойи, - Усмон ҳам суйкалади. - Бирор жойингиз оғрияптими? – хавотир билан сўрайди Меҳрона ҳам. - Сени опа дея олмаётганимга виждоним қийналиб йиғлаяпман, - кўзларида ёш билан жилмаяди Гулифор Меҳронага қараб. У шу ҳолида у тонгда гулбаргига шудринг қўнган атиргул каби гўзал эди. Давоми бор Ёндирмачоқ бу – сизнинг менга муносабатингиз! @sen_mendir

#Бисмиллах Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!🌺 🌸🌷Шукур етдик шу кунга, 🌷🌸Кўнгил тўлар таскинга, 🌸🌷Ҳаж мақоми мискинга, 🌷🌸Жума муборак бўлсин. ✨ЖУМАНИНГ ХАЙРУ БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН ҚАДИРДОН!🌷 @sen_mendir

Гижжа қурт паразитлардан 2 соатда асар ҳам қолмайди https://shop.mxmedia.uz/medus/?web=3 Бунинг учун кечқурун... 👇👇👇👇👇 Б
Гижжа қурт паразитлардан 2 соатда асар ҳам қолмайди https://shop.mxmedia.uz/medus/?web=3 Бунинг учун кечқурун... 👇👇👇👇👇 Буни билиш учун шу линкга кириб ўқиб олинг... https://shop.mxmedia.uz/medus/?web=3 .

Нега Сенга вафоси йўқ нарсаларга бунчалар ошиқсан, кетидан қувма бироз тин ол, бир тафаккур қил, эй инсон. Яқинларга юбориб қўямиз. @sen_mendir

Ишлаётганим сабаб ўғлимга энага ёлладим.Бошида энагани қандай қараркин деб ўғлимдан роса ҳавотир олдим аммо бора-бора ўғлим мендан ҳам кўра кўпроқ энагага талпинаётганини сездим.Бир куни эса ўғлимни қорин соҳасида чандиққа кўзим тушиб яна ҳавотирим ортди.Энагани синаш учун ишдан эрта қайтиб калит билан секин уйни очиб кирдим ошхона тарафдан йиғи овози келарди не кўз билан кўрайки энага ўғлимни...

Repost from N/a
O‘zbek Telegram kanallarida reklama bering 🚀 Magfi Ads orqali brendingizga mos Telegram jamoalarini toping, reklamangizni te
O‘zbek Telegram kanallarida reklama bering 🚀 Magfi Ads orqali brendingizga mos Telegram jamoalarini toping, reklamangizni tez ishga tushiring va auditoriyangizni kengaytiring. 🔗 Reklama berishni boshlang → #reklama · Magfi Ads

Repost from SEN va MEN
"ҚУЁШИМ" асарини  ёпиқ каналда бир нафасда ўқинг! Асар ёпиқ каналга тўлиқ жойланган! Бонус сифатида яна битта асар тўлиқ жойланган,  иккита асарни тўлиқ мазза қилиб ўқинг! Танлов ихтиёрий. Уланмоқчи бўлганлар шу админга ёзинг.👇👇 @adm_usanboyeva Асар ушбу катта каналга ҳам ҳар куни ўз вақтида жойлаб борилади.

#қуёшим 165-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева - Синмабдими? – ҳавотир билан сўрайди Дилфуза. - Йўқ, синмабди сал дарз кетган дебди дўхтир, - дейди Раҳима хола. - Пайи ҳам чўзилган. Боса олмаяпти. - Гипс қилмадими? - Қилибди. Ҳозир Феруз уйига олиб кетди. Бизам уйга келяпмиз. - Ҳеч тинч ўтирмас экансизлар-да, - кесатади Дилфуза. – Бир кун соғ ўтирсаларингиз зерикиб қоласизлар, а? - Шуна айт. Шунга ҳайронман. Ҳалиям Худо асрабди. Бели чиқиб кетса нима бўларди. - Ўзи шу опамга минг марта айтдим, “ҳайдаманг шу тракторни, машина олинг”, дедим. “Поччангдан қолганда, поччангнинг ҳидлари бор-да”, дейди. Сира поччамнинг ҳиди кетмаскан-да, у трактордан. - Опанг учун қадрли-да, унақа дема, - Маҳфузанинг ёнини олади Раҳима хола. - Ойи, битта енгил машина олса бўлади-ку, пули бор. Мана энди гипс оёқ билан юра олмайди, ким қарайди? Қизи бўлса экан? - Ўғиллари қиздан яхши қарайди. Ферузам, Хумоюн ҳам меҳрибон. Асабийлашма... - Бўпти, ойи. Опамнинг ўзига телефон қилай-чи? Поччамдан қолган ёдгорликдан энди воз кечармикан, бир сўрай-чи? - Майли қизим, - Раҳима хола телефонини ўчиради. * * * Умарнинг уйи. Тун. Гулифорнинг хонасида Меҳрона ва Нисо ухлаш учун жой ҳозирлаяпти. - Нисо, сенинг ёнингдан ўзимга ҳам жой соламан, рухсат берасанми? – Меҳрона Нисодан рухсат сўраган киши бўлса-да, икки кўзи Гулифорда эди. - Вой, биз билан ухлайсизми? - Шундай қилсамми, деётгандим, - жилмаяди Меҳрона. - Ўзи сенга “У ёқда қўрқаётган бўлсанг, шу ерда ёт”, деб айтмоқчи эдим. Яна... ёқтирасанми, йўқми деб индамадим. Давоми бор Ёндирмачоқ бу – менга бўлган меҳрингиз! @sen_mendir

КEЧИРГИН БОЛАМ Бир кун келиб кексайиб қолсам, Гапиришдан, юришдан толсам, Сени қийнаб, ташвишга солсам, Инжиқлигим кечиргин болам. Уст бошимни булғаласа лой, Яноғимда қолмаса чирой, Дастурхонга тўкиб қўйсам чой, Инжиқлигим кечиргин болам. Ташвиш бўлсам йил ўтган сари, Эзмалансам бола сингари, Юзингни ҳеч бурмагин нари, Инжиқлигим кечиргин болам. Ҳасратларим қалашиб кетса, Инжиқлигим сал ошиб кетса, Сўзларимдан ҳарф тушиб кетса, Инжиқлигим кечиргин болам. Тутдек бўлиб ерга тўкилсам, Давраларда бошингни эгсам, Эҳ баъзида жонинга тегсам, Инжиқлигим кечиргин болам. Овқатимни чайнолмай қолсам, Бир коринга яролмай қолсам, Оёқ тортиб, юролмай қолсам, Инжиқлигим кечиргин болам. Кўп гапирсам тутмагин бошинг, Эзмалансам уймагин қошинг, Тўкиб қўйсам устимга ошинг, Инжиқлигим кечиргин болам Қоматингдан ўзим ўргилай Кулгуингдан таскинлар терай Зардаларинг кўрмай жон берай, Мен шўрликни кечир жон болам. @sen_mendir

Адам тасодифан бир қиз билан танишиб қолди.Қиз у билан доим кечки пайт кўришарди.Адам қизнинг бой оиладан эканини эшитиб бир кун қиз оилавий дам олишга кетябмиз деганда қизнинг уйига ўғриликка тушди.Уйга кириш осон бўлмади аммо уйга киргач қоронғуда кетиб бораркан бир нарса эътиборини тортди.Девордаги суратда қиз ва унинг оиласи акс этганди аммо бу 10 йил олдинги сурат эди.Йигит дахшатга тушиб ортга тисарилди.Шунда суратдаги қиз бирдан йўқолиб қолди.Меҳрож эса шифтда нимадир борлигини сезди... ТЕПАГА ҚАРАГАНДИ ҲАМКИ БИРДАН....😱

Доим айтиб юриш учун манфаатли дуо. 🌗🌘🌑🌒🌓 Ибрат излаганга — ибратдир дунё 🌗🌘🌑🌒🌓

♦️🔺 ➡️ 🔺🔺kg ❗️ 1 oyda -1️⃣3️⃣ kg Dietasiz. Och qolmasdan. Shirinlikni tashlamasdan. Farqi — nazorat. 💌 “MEN HAM” deb yozi
♦️🔺 ➡️ 🔺🔺kg ❗️ 1 oyda -1️⃣3️⃣ kg Dietasiz. Och qolmasdan. Shirinlikni tashlamasdan. Farqi — nazorat. 💌 “MEN HAM” deb yozing Batafsil 👇👇 @qiynalmasdanOZISH @qiynalmasdanOZISH

ИДРОК Бангладешлик Идрок бутун умри давомида қизининг сифатли таълим олиши учун ўз касбини ундан яшириб келди. У кўчаларнинг энг ифлос жойларини ва ҳожатхоналарни тозаловчи бўлиб ишларди. — Фарзандларим мен туфайли тенгқурлари орасида уятга қолишларини ҳеч қачон истамаганман. Кичик қизим мендан ишим ҳақда сўраганида, унга қора ишчи эканлигимни айтганман холос", — дейди у. Идрок ҳар оқшом уйга қайтар экан, жамоат ҳожатхонасида ўзига, уст-бошига қарар, ўзини тартибга келтирар эди. Ўз касбини ўта закийлик билан беркитарди. Унинг бу қадар қийналиши сабаби бор эди: жамият, қизи ўқиётган мактаб табақага ажралган эди. Ўқитувчилар, ўқувчилар ва ҳатто автобус ҳайдовчилари ҳам ўқувчиларнинг қандай оиладан эканлигига қараб муомала қилишарди, таълим беришарди. Идрок бу ҳолат билан жуда кўп тўқнаш келганди. Унинг қизи мактабни битириб, коллежга ўқишга кирди. Кунлардан бир кун ўқиш учун тўловга пулни ҳеч қаердан топа олмагач, чиқиндилар ичра уввос солиб йиғлади. Бошларини тиззалари орасига олиб узоқ ўтирди. Уни қалбан тушунган ҳамкасблари, оз-оздан бўлса-да, унга пул йиғиб беришди. Улар бор-будларини Идрокка беришар экан, шундай дейишди: "Майли, бир кун оч қолармиз, аммо қизимиз ўқишни давом эттирсин!.." Бугунги кунда Идрокнинг қизи Бангладеш Халқ маорифи вазирлигида фаолият юритади. Унинг қистови билан отаси бошқа ишламай қўйди. Аммо Идрок қора меҳнат ортидан сариқ чақа топиб, бу пулларга ўз фарзандларини ўқитаётган ота-оналарни жуда қадрлайди ва уларга тез-тез ёрдам бериб туради. @sen_mendir

Ҳар тун соат учда қайнонам хонамга аста кириб, каравотим ёнига бир пиёла ширин сут қўйиб кетарди. У доим "Ичиб ол, келин, соғлом бўласан", дерди. Аммо ҳар сафар шу сутни ичгач, эрталабгача оғир уйқуга кетар, гангиб уйғонардим. Шубҳа мени тинч қўймай, бир куни сутни билдирмай тўкиб ташладим-да, ўзимни чуқур уйқуга солдим. Тун ярмида эшик аста ғичирлаб очилди. Қоронғуликда бир соя ёнимга келиб, юзимга эгилди ва муздек бармоқлари билан сочларимни силай бошлади. Даҳшатдан нафасим бўғзимга тиқилди. Чунки тепамда турган инсон қайнонам эмас, балки...

#ғалати_дунё 86-қисм Лайло фақат битта аёл билан суҳбатлашишни ёқтирарди. Ёши номаълум, жуда пакана бўлгани учун болалар бўлимидан кийим харид қилишга мажбур бўладиган араб аёл билан. Унинг исми Зайнаб эди, кайфиятига қараб исмини Зайнаб, Зейнаб, Зайнеб, Зейнеп деб ёзарди. У ўз исмини 122 хил усулда ёза олишини таъкидларди. Бу рақам унинг бўйи билан ҳам боғлиқ эди - аниқ 122 сантиметр. Гном, Пакана ёки Бармоқвой - уни шундай ёки ундан-да ёмонроқ аташарди. Одамларнинг унга тикилиб қараб, бўйини ичларида тахмин қилишларидан шунчалик безган эдики, бу рақамни ўз исмига қўшиб қўйган эди. Билаклари танасига номутаносиб, бармоқлари йўғон ва жуда калта, бўйни эса деярли йўқ эди. Кенг пешонаси, қуён лаби ва кенг жойлашган ақлли шифер-кулранг кўзлари унинг юзидаги энг кўзга ташланадиган хусусиятлар эди. У турк тилида равон гапирарди, лекин келиб чиқишини кўрсатиб турадиган бўғиқ талаффуз билан. Полларни ювиш, ҳожатхоналарни тозалаш, хоналарни чангютгич билан йиғиштириш - Зайнаб-122 кўп ишларди, ҳатто фоҳишаларга ҳам ёрдам берарди. Буларнинг барчаси унга осон эмас эди, чунки Зайнабнинг нафақат қўл-оёқлари жуда калта, балки умуртқа поғонаси ҳам қийшиқ бўлгани учун узоқ вақт тик туришга ҳам қийналарди. Бўш вақтларида Зайнаб-122 фол очарди, лекин фақат ўзи ёқтирган одамларга. У ҳар куни икки маҳал Лайлога қаҳва дамлаб берарди. Уни ичиб бўлгач, Зайнаб пиёла тубидаги қуйқани кўздан кечирар, ўтмиш ҳақида ҳам, келажак ҳақида ҳам эмас, фақат ҳозирги кун ҳақида гапирарди. У фақат бир ҳафта ичида, кўпи билан бир неча ой ичида содир бўладиган воқеаларни башорат қиларди. Бироқ бир куни Зайнаб-122 ўз қоидасини бузди. - Бугун пиёлангда кўп кутилмаган нарсалар бор. Мен бунақасини ҳеч қачон кўрмаганман. Улар каравотда ёнма-ён ўтиришарди. Кўчада, узоқларда Лайлога болалигидаги музқаймоқ машиналарини эслатувчи қувноқ куй янграрди. - Қара, бургут тоғ чўққисида ўтирибди, - деди Зайнаб-122 пиёлани айлантираркан. - Бошининг атрофида нур ҳалқаси бор. Яхши аломат. Ана у ерда эса қарға. - Бу ёмон аломатми? - Шарт эмас. Бу зиддият белгиси. - Зайнаб-122 пиёлани яна бир бор айлантирди. - Вой, худойим! Бунга бир қарасанг эди! Давоми бор @sen_mendir

Катта ҳовлида ёлғиз ўзи қолган янги келинчак шундоқ ҳам қўрқиб ўтирарди,акс олиб свет ҳам ўчиб қолди.Эрига хабар жўнатди тезроқ келинг деб.Эри оз қолди етай деб қолдим деб ёзгани учун сал бўлса ҳам хонани ёритиш учун шам қидира бошлади.Афсуски шам ҳам йўқ..энди йиғлаётганди қадам товушлари эшитилди.Келинчак қувониб кетди. -келдингизми?-дея эшик ёнида турган қора шарпани эрим деб ўйлаб маҳкам қучди-жудаям қўрқдим сизсиз боз устига..-деб эрини танасига ўхшамайдиган танага қўрқув ила боқди.Ортга қочмоқчи эди шарпа уни белидан маҳкам қучиб ўзига тортди.Шу вақтда ярқ этиб бирдан чироқ ёнди. Янги келинчак тўғрисидаги шарпага дахшат билан боқди... ЧУНКИ У....😱😨

"ҚУЁШИМ" асарини  ёпиқ каналда бир нафасда ўқинг! Асар ёпиқ каналга тўлиқ жойланган! Бонус сифатида яна битта асар тўлиқ жойланган,  иккита асарни тўлиқ мазза қилиб ўқинг! Танлов ихтиёрий. Уланмоқчи бўлганлар шу админга ёзинг.👇👇 @adm_usanboyeva Асар ушбу катта каналга ҳам ҳар куни ўз вақтида жойлаб борилади.