en
Feedback
SEN va MEN

SEN va MEN

Open in Telegram

Qalbi muhabbat ummonida suzayotganlar kanali! Hammasi Sen va Men haqimda!

Show more
The country is not specifiedThe category is not specified

📈 Analytical overview of Telegram channel SEN va MEN

Channel SEN va MEN (@sen_mendir) is an active participant. Currently, the community unites 28 191 subscribers, ranking in the Other category.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 28 191 subscribers.

According to the latest data from 05 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 2 223 over the last 30 days and by 132 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 12.41%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 9.04% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 3 519 views. Within the first day, a publication typically gains 2 562 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 51.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Qalbi muhabbat ummonida suzayotganlar kanali! Hammasi Sen va Men haqimda!

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 06 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Other category.

28 191
Subscribers
+13224 hours
-1 1427 days
+2 22330 days
Posts Archive
Ишим сабаб коп қаватли уйлардан бирига бордим, айтилган манзилга боргач, қошни уй остонасида эримга кечагина совга қилган оёқ кийимга козим тушди. Юрагим қандайдир бесаранжом болди, лекин фақат эримда борми бундай оёқ кийим деб, озимга таскин бериб бошқа хонадонга кириб, ишимни органдим. Жиноят содир болгани учун гувоҳлар керак болгани сабаб, оша қошни уйга киришга мажбур болдим. Энди эшикни таққиллатмоқчи болганимда, эшик очиқ эканини билиб ичкарига кирдим. Ичкаридан келаётган таниш овозлардан бошим айланиб, овоз келаётган хона томон бориб, эшикни очдим. Не коз билан қарайки, эрим ва огай қайнонам.... Дахшат....

#ғалати_дунё 100-қисм Унинг янги ўртоқлари мавжуд тартибларни бузиб, ҳамма нарсани қайта қуришни хоҳлашарди, Д’Али ҳам шуни истарди. Умуман олганда, 1968 йил июль ойида Лайлонинг эшиги олдида пайдо бўлганида, у Олтинчи флотга қарши намойишни тарқатаётган полициядан қочиб келганди, ундан кўздан ёш оқизувчи газ ва радикал ғоялар ҳиди анқирди, у мураккаб ўтмиш ва самимий табассумга эга эди. - Бу ерга қандай келиб қолдинг? - тез-тез сўрашарди эркаклар. Ҳар сафар Лайло турлича ҳикоя қиларди: унинг фикрича, эркак нимани эшитишни хоҳлашига қараб - мижознинг эҳтиёжларига мослаштирилган ҳикоя. Бу истеъдодни у Бадбашара онадан ўрганганди. Аммо Д’Али билан боғлиқ вазиятда у бундай қилмаган бўларди, у эса сўрамаган ҳам эди. У қиз ҳақида бошқа нарсаларни билишни истарди: болалигида Ванда нонушталар мазали бўлганми, у узоқ ўтмишдаги қишнинг қайси ҳидларини аниқроқ эслайди? Агар шаҳарларни ҳидлар билан таърифлашга тўғри келса, Истанбулга қандай ҳид мос келарди? Агар эркинлик таом бўлганида, унинг фикрича, у тилда қандай таъм берарди? Ватан-чи? Д’Али дунёни таъм ва ҳидлар, ҳатто бахт ва муҳаббат каби мавҳум тушунчалар орқали идрок этаётгандек туюларди. Вақт ўтиши билан бу икковлари учун ўйинга айланди: улар қандайдир муҳим лаҳзаларни эслаб, уларни таъм ва ҳидларга ўгиришарди. Лайло унинг овози оҳангидан завқланиб, соатлаб Д’Алини тинглай оларди ва бу ҳеч қачон зериктирмасди. Унинг ҳузурида у кўп йиллардан бери ҳис қилмаган енгилликни туярди. Умид булоғи - Лайло энди бундай ҳис-туйғуларга қодир эмасман, деб ўйларди - унинг томирларига кириб, юрагини тез-тез уришга мажбур қиларди. Бу туйғу болалигида Вандаги уйнинг томида ўтириб, гўё эртага ҳеч нарса бўлмайдигандек манзарани томоша қилган пайтдаги ҳис-туйғуга ўхшарди. Д’Алининг Лайло учун энг катта жумбоғи шундаки, у бошиданоқ унга тенг муносабатда бўларди, гўё фоҳишахона университетдаги оддий аудитория, Лайло эса ярим ёритилган йўлакларда вақти-вақти билан дуч келадиган талаба эди. Айнан шу нарса уни кўпроқ ҳайратга соларди - кутилмаган тенглик туйғуси. Албатта, бу хомхаёл эди, лекин Лайло уни жуда қадрларди. Нотаниш ҳудудга тушиб қолиб, уни таниб, ўзини ҳам қайтадан англарди. Уни кўрганида кўзлари чақнаб кетишини ҳамма сезарди, лекин бу ҳаяжон айбдорлик хуружлари билан бирга кечишини кўпчилик тушунмасди. - Энди бу ерга келмаслигинг керак, - деди бир куни Лайло. - Бунинг яхши томони йўқ. Бу ерда бошдан-оёқ бахтсизликлар, кўрмаяпсанми? Улар инсон руҳи учун юқумли. Ўзингни бундан юқори деб ўйламаслигинг керак, чунки бу ботқоқликка тортиб кетади. Бу ерда соғлом одамлар йўқ - биронта ҳам. Бу ерда ҳеч қандай табиийлик ҳам йўқ. Энди ёнимда ўтиришингни истамайман. Нега бунчалик тез-тез келиб турасан, агар сен ҳатто... Давоми бор @sen_mendir

Ҳаётини туну кун мол-дунё йиғиш билан ўтказди. Ва тўсатдан ўлим олиб кетди. У ё қўлидаги дунёсидан фойдаланмади ва ё Охирати
Ҳаётини туну кун мол-дунё йиғиш билан ўтказди. Ва тўсатдан ўлим олиб кетди. У ё қўлидаги дунёсидан фойдаланмади ва ё Охирати учун амал қилиб қолмади. Энди мол-дунёси бошқаларники, ҳисобни эса у беради. Анас Солиҳ @sen_mendir

"ҚУЁШИМ" асарини  ёпиқ каналда бир нафасда ўқинг! Асар ёпиқ каналга тўлиқ жойланган! Бонус сифатида яна битта асар тўлиқ жойланган,  иккита асарни тўлиқ мазза қилиб ўқинг! Танлов ихтиёрий. Уланмоқчи бўлганлар шу админга ёзинг.👇👇 @adm_usanboyeva Асар ушбу катта каналга ҳам ҳар куни ўз вақтида жойлаб борилади.

#қуёшим 188-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева Унга қулоқ солмайди. Қайнонам бир нима дегандир? Бугун қайнонам келмаганида гаплашиб олардим, эсиз. Майли, 3-4-кунда яна келаман. Ўшанда гаплашамиз. Умар ухламоқчи бўлиб кўзларини юмади. Лекин кўзларига уйқу бегона. Кўз олдидан Гулифорнинг унга кулиб гапирган чеҳраси кетмайди. Чалқанча ётаркан, яна ўйга берилади: - Эртага ишга борай, телефон қиламан, Гулифорга. Мени “блоклаб” қўйганди, “блок”дан чиқардимикан? Чиқармаган бўлса, чиқартираман. Нисога мактаб гаплашаман. Хуллас, эртага ишим кўп экан. Ухлашим керак. Умар ўнг томонга ёнбошлайди-ю, кўзларини юмади. * * * Тонг. Маҳфузанинг уйи. Дилфуза опасининг олдига нонушта қўйяпти. - Дилпиз, яхшиям сен бор экансан. Ўзим нима қилардим-а? Гулифорни ўйласам... Бечоранинг опа-синглиси ҳам йўқ. - Онаси бор-ку. - Онаси ҳам анча қарайди, - дейди Маҳфуза. - Уйига келиб ҳам қаради, уйига олиб кетиб ҳам қаради. Лекин оналарга ўз боласининг ногирон бўлиб қолганини кўриш жуда азоб. Ҳеч кимнинг бошига солмасин... - Менам шуни ўйладим. Онасининг қийналганини кўрмаслик учун ҳам Гулифор ўз уйига келиб олди-да. Опа, кетишимда Гулифорни кўриб кетаман. Бечора, охири мана кундошликка кўнибди... - Шуни айт. - Опа, “Қўриқчи”нинг бўйида йўқми? - Билмадим... У билан жа яқин олиб гаплашмайман, билмайман. Гулифор мен билан гаплашмайди. Вақт ўтса биламиз-да. - Кетишимда Умарларникига ойим билан бораман, - айёрона жилмаяди Дилфуза. – Ойимга сўратаман. Ойим билан билиб оламиз, ҳомиладорми, йўқми? Давоми бор Ёндирмачоқ бу – кечки кайфият! @sen_mendir

#қуёшим 187-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева - У ёғини сўрасангиз, ойи, - дейди Гулифор кулиб. - Меҳрона мендан бир ёш катта экан. Мен уни “сенлаб” юрибман. У мени “Опа”лаб юрибди. Улар баравар қиқирлаб кулишади. Шу пайт дарвозанинг очилгани эшитилади. - Умар қайтди, шекилли опасиникидан... – дейди Гулнор опа. - Қара-чи... - Меҳронага қарайди Гулифор. Меҳрона ўрнидан туриб чиқиб кетади ва сал ўтмай, Нисо ва Усмонни етаклаб келади. - Ойи, ойи, аммамлар сизнинг ошингизни биттада таниди, - бидирлайди Усмон. - Дилфуза аммам ойинг тезроқ тузалса, торт пиширтирамиз деди, - қўшимча қилади Нисо. Болаларнинг ўзида йўқ хурсанд, шод эканлиги юзидан билинади. Гулифорнинг ҳам чеҳраси гул-гул яшнаб кетади ва эшикка суяниб ўзига тикилиб турган Умарга қарайди: - Аммалари яхшимикан? - Яхши, - дейди Умар. - Умар, келинг ўтиринг. Биз жойларни солиб олибмиз, - хижолат бўлиб дейди Гулнор опа. - Йўқ, бемалол дам олаверинг. Менам ётаман. Эрталаб ишга кетишим керак. Яхши дам олинглар... – дейди Умар кета туриб. Гулифор унинг ортидан қараб қолади. * * * Тун. Умарнинг уйи. Умар ётоғида ётибди. Кайфияти яхши. - Гулифор мен билан гаплашяпти,- хурсанд бўлиб ўйлайди Умар. - Демак, кечирибди. Жаҳлидан тушишига нима сабаб бўлди экан? Меҳрона бир нима дедимикан? Давоми бор Ёндирмачоқ бу – кечки хурсандчилик! @sen_mendir

Сунъий (пластик) мочалкалардан кўра, ковак (тыква) оиласига кирувчи қуритилган ўсимликдан тайёрланадиган табиий люфа мочалкал
Сунъий (пластик) мочалкалардан кўра, ковак (тыква) оиласига кирувчи қуритилган ўсимликдан тайёрланадиган табиий люфа мочалкалари дерматологик жиҳатдан анча хавфсиз. Унинг толалари тери капиллярларида қон айланишини яхшилайди ва лимфа оқимини рағбатлантиради (целлюлитга қарши самара беради). Табиий люфа терини шикастламасдан, ўлик қатламни юмшоқ тозалайди (эксфолиация қилади). Аммо табиий толалар органик бўлгани учун уларда бактериялар сунъий пластикка қараганда янада тезроқ кўпаяди. TAVSIYA обўна бўлинг

Сунъий (пластик) мочалкалардан кўра, ковак (тыква) оиласига кирувчи қуритилган ўсимликдан тайёрланадиган табиий люфа мочалкал
Сунъий (пластик) мочалкалардан кўра, ковак (тыква) оиласига кирувчи қуритилган ўсимликдан тайёрланадиган табиий люфа мочалкалари дерматологик жиҳатдан анча хавфсиз. Унинг толалари тери капиллярларида қон айланишини яхшилайди ва лимфа оқимини рағбатлантиради (целлюлитга қарши самара беради). Табиий люфа терини шикастламасдан, ўлик қатламни юмшоқ тозалайди (эксфолиация қилади). Аммо табиий толалар органик бўлгани учун уларда бактериялар сунъий пластикка қараганда янада тезроқ кўпаяди. TAVSIYA обўна бўлинг

Бўғимлар емирилишини тўхтатиб бўлмайди дейишганди... Улар адашишди! 10 йил бўғимларим емирилиб келган эди, оддий ҳаракат ҳам
Бўғимлар емирилишини тўхтатиб бўлмайди дейишганди... Улар адашишди! 10 йил бўғимларим емирилиб келган эди, оддий ҳаракат ҳам азоб берарди. Дорилар ёрдам бермай қўйганди. Лекин мен ўша машҳур усулни топдим ва ҳозир соғлом ҳаётга қайтдим! Ҳаракатланиш эркинлигини яна ҳис қиляпман. БАТАФСИЛ КЎРИШ:👇👇👇 https://tabobat.org/osteo/?r=2 Ушбу услуб кўпчиликга ёрдам бериб келмоқда, линк ортида тўлиқ маълумот жойланган!

Repost from N/a
#ғалати_дунё 99-қисм Д’Али ўн саккиз ёшга тўлганида, унинг опа-сингиллари дугонасининг зиёфатига боришди. Ўша оқшом жуда хунук воқеа юз берди. Эгизаклардан бирига кечки соат саккизгача меҳмон бўлишга рухсат берилганига қарамай, уйига қайтмади. Эртаси куни эрталаб қизалоқ шосседа беҳуш ҳолда топилди. Уни зудлик билан "тез ёрдам" машинасида шифохонага олиб боришди ва спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш натижасида юзага келган гипогликемик комадан чиқаришга ҳаракат қилишди. Уни дори-дармонлар билан шунчалик тўйдиришдики, гўё жонини сиқиб чиқаришмоқчи эдилар. Д’Алининг онаси бу воқеани эридан яширди - у ўшанда тунги сменага кетганди. Кичик шаҳарчада ва ҳар қандай муҳожирлар жамоасида миш-мишлар тез тарқалади - қанчалик катта бўлмасин, қишлоқ қишлоқлигича қолади. Охир-оқибат бу воқеа отасига етиб борди. Бутун водийга ғазабини сочган бўрондек у оиласини жазолади. Бу сўнгги томчи бўлди. Унинг фарзандлари Туркияга қайтиши керак. Ҳаммаси. Ота-оналар нафақага чиққунча Германияда қолишади, ёш авлод эса бундан буён Истанбулдаги қариндошлариникида яшайди. Европада қиз фарзандни, айниқса, икки қизни тарбиялаш мумкин эмас. Д’Али Истанбул университетида ўқиши ва опа-сингиллари ҳамда укасига яхшилаб қараши керак эди. Бирор нохушлик юз берса, жавобгарлик унинг зиммасига тушади. Шундай қилиб, у ўн тўққиз ёшида Истанбулга келиб, чала туркчада гапирарди, ўзини немислардек тутарди - буни ўзгартириб бўлмасди. У Германияда бегона бўлишга ўрганиб қолганди, аммо Истанбулга кўчиб ўтгунга қадар Туркияда ўзини шундай, ҳатто ундан ҳам ёмонроқ ҳис қилишини ўйламаганди. Уни ҳатто урғуси ҳам, гапнинг охирига кўпинча "жа" ва "ач со" қўшиши ҳам ажратиб турмасди! Гап юз ифодасида эди - у кўрган, эшитган ва иштирок этишга мажбур бўлмаган нарсалардан доимо норози ва ҳафсаласи пир бўлгандек кўринарди. Ғазаб. Пойтахтдаги дастлабки ойларида уни тез-тез ғазаб хуружлари қамраб оларди - Германия ва Туркияга эмас, балки қабул қилинган тартибга, капиталистик тузум оилаларни қандай вайрон қилаётганига, ишчиларнинг тер ва қони эвазига яшайдиган буржуйларга, уни ҳамма жойда бегона қилиб қўйган эгри тизимга. Мактабнинг ўрта синфларида ўқиб юрган кезлари йигитча марксизм ҳақида кўп ўқирди ва Берлинда фрайкорчилар томонидан ўлдирилиб, Кройтсберг туманидан бемалол оқиб ўтувчи каналга ташлаб юборилган жасур ва ақлли аёл Роза Люксембургга ҳамиша қойил қоларди. Д’Али у ерга бир неча бор борган, ҳатто бир марта яширинча сувга гул ташлаган эди. Роза учун атиргул. Бироқ у Истанбул университетида ўқишни бошлагандан кейингина ашаддий сўллар гуруҳига қўшилди. Давоми бор @sen_mendir

Янги келин бўлиб тушганимда қайнотамни ногиронлар аравачасига михланганини кўриб раҳмим келди.Эримни айтишича дадаси уч йилдан бери юра олмайди.Қайнонам йўқ пайтлари қайнотамга ўзим ёрдам берардим.Бир куни эса хонамиз яқинидаги оёқ изларидан ҳайрон бўлдим.Эримни оёғи бундай эмас қайнонамники ҳам.Қайнотам юра олмайди,унда бу кимни оёқ изи? Ўша кун тунда хонам яқинида қадам товушлари эшитилди бошида эримми деб ўйладим аммо у бундай юрмайди шу пайт эшик ғийқ этиб очилди остонада....😨😱

#қуёшим 186-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева - Биз еб келдинг, олинг. Маҳфуза ошни оғзига солиб чайнайди-ю, Умарга қарайди. Луқмасини шошиб ютиб сўрайди: - Умар, бу... Гулифорнинг иши-ку. Умарнинг юзига табассум югуради. Нисо қиқирлаб кулади. - Ҳа, Гулифорнинг ўзи пиширди, - дейди Умар. - Битта еб билиб қолдингиз-а, амма? – дейди Нисо. - Ўзи пиширди? – ҳайрон бўлади Дилфуза. – Гулифор... соғайдими? - Йўқ ҳали... - Меҳрона опам ойимга аравачада ўзи юришни ўргатяпти, - яна суқилади Нисо. - Барака топсин, Меҳрона... – ошдан яна оларкан дейди Маҳфуза. – Ойингдек ҳеч ким ош қила олмайди, Нисо. Шунинг учун ойингни ошини биттада таниймиз. Иммм, ширинлигини қара... Гуручлари дона-дона ўрмалаб кетаман дейди. - Ҳа, Гулифорнинг оши бошқача... Ойинг тезроқ аравачада юришни ўрганса, торт пиширтирардик. Иммм, унинг тортлари! – дейд Дилфуза. – Худога шукр, ойинг яна аввалги ҳолига қайтяпти, экан. Умар ич-ичидан хурсанд бўлиб, илжайиб қўяди. * * * Тун. Умарнинг уйи. Гулифорнинг хонасига узун қилиб ўрин-тўшаклар солинган. Бирида Гулнор опа ёнбошлаб ётибди. Бирида Меҳрона ўтирибди. Суҳбат қизғин. - Меҳрона ўзи бошқа-да, - дейди Гулифор онасига қараб. - Қўйсангиз-чи? – уялгандек бўлади Меҳрона. - Мен билмаганман-да, шунинг учун Меҳронани уришганман. Барака топинг, қизим, - дейди Гулнор унга қараб. – Қизимнинг кундоши. Кундош – ёмон, деганман-да! Давоми бор Ёндирмачоқ бу – меҳр! @sen_mendir

Repost from Nargiza USANBOYEVA
#қуёшим 186-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева - Биз еб келдинг, олинг. Маҳфуза ошни оғзига солиб чайнайди-ю, Умарга қарайди. Луқмасини шошиб ютиб сўрайди: - Умар, бу... Гулифорнинг иши-ку. Умарнинг юзига табассум югуради. Нисо қиқирлаб кулади. - Ҳа, Гулифорнинг ўзи пиширди, - дейди Умар. - Битта еб билиб қолдингиз-а, амма? – дейди Нисо. - Ўзи пиширди? – ҳайрон бўлади Дилфуза. – Гулифор... соғайдими? - Йўқ ҳали... - Меҳрона опам ойимга аравачада ўзи юришни ўргатяпти, - яна суқилади Нисо. - Барака топсин, Меҳрона... – ошдан яна оларкан дейди Маҳфуза. – Ойингдек ҳеч ким ош қила олмайди, Нисо. Шунинг учун ойингни ошини биттада таниймиз. Иммм, ширинлигини қара... Гуручлари дона-дона ўрмалаб кетаман дейди. - Ҳа, Гулифорнинг оши бошқача... Ойинг тезроқ аравачада юришни ўрганса, торт пиширтирардик. Иммм, унинг тортлари! – дейд Дилфуза. – Худога шукр, ойинг яна аввалги ҳолига қайтяпти, экан. Умар ич-ичидан хурсанд бўлиб, илжайиб қўяди. * * * Тун. Умарнинг уйи. Гулифорнинг хонасига узун қилиб ўрин-тўшаклар солинган. Бирида Гулнор опа ёнбошлаб ётибди. Бирида Меҳрона ўтирибди. Суҳбат қизғин. - Меҳрона ўзи бошқа-да, - дейди Гулифор онасига қараб. - Қўйсангиз-чи? – уялгандек бўлади Меҳрона. - Мен билмаганман-да, шунинг учун Меҳронани уришганман. Барака топинг, қизим, - дейди Гулнор унга қараб. – Қизимнинг кундоши. Кундош – ёмон, деганман-да! Давоми бор Ёндирмачоқ бу – меҳр! @usanboyeva

Инсон танасидаги қон айланишини юрак бошқарса, ички тозалаш тизими бўлган лимфа айланишини фақат мушакларнинг қисқариши ҳарак
Инсон танасидаги қон айланишини юрак бошқарса, ички тозалаш тизими бўлган лимфа айланишини фақат мушакларнинг қисқариши ҳаракатга келтиради. Камҳаракат ҳаёт тарзида лимфа суюқлиги тўхтаб қолади (стаз), бу эса танада шишлар ва токсинлар йўналишини келтириб чиқаради. Массаж ҳаракатлари лимфа томирлари бўйлаб суюқлик оқимини бир неча баробар тезлаштиради. Мунтазам массаж олиш танадаги ортиқча шишларни йўқотади, тери рангини яхшилайди ва ҳужайра даражасидаги тозаланишни таъминлайди. @sen_mendir

"У ЕРДА НИМА БОРЛИГИНИ БИЛСАНГИЗ, СИЗ ҲАМ ЭШИКНИ ОЧМАС ЭДИНГИЗ...😨" Келин бўлиб тушганимдан бери бир сир мени тинч қўймасди... Қайнонам ҳар куни бир вақтда ҳеч ким кирмайдиган хонага кириб, узоқ вақт ўша ерда қоларди. Бу хонага кириш эса қатъиян тақиқланган. Эрим: — У хонага қизиқма, — деб қўяр, холос. Аммо менинг қизиқишим кун сайин ортиб борарди. Ниҳоят, бир куни тақдир менга имконият берди... Қайнонам тўйга шошиб кетаркан, ўша хона калитини унутиб қолдирди. Титраган қўлларим билан қулфни очдим... Эшик секин очилди... Ичкарида кўрган манзарам эса мени қўрқитиб юборди... ЧУНКИ У ЕРДА...😱

💥Барака дуоси.... 🤲 Яқинларга юбориб қўямиз. @sen_mendir

СУВ ИЧАМИЗ ВА ОЗАМИЗ ❗️ДИЕТАГА ЎТМАНГ, биз хоҳлаганимизни истеъмол қиламиз ва жадвалга мувофиқ сув ичамиз: 08:50 - 250 мл 09:30 - BATAFSIL O’qing 👇👇👇 11 КG ozing!!! bunaqasi hali bo’lmagan Batafsil 👇👇👇 @suvbilanozish @suvbilanozish @suvbilanozish

🧑🏻‍🏫Болам олим бўлсин десангиз райҳон едиринг 🌿Энг кўп асосий витаминлар райҳонда мавжуд ✅Видео манфаатли бўлган бўлса яқинларингизга ҳам юборишни унутманг! @sen_mendir

Инсон табиатан ижтимоий мавжудотдир. Ёлғизликда мия автоматик равишда "хавф-хатар" ва "ҳимоясизлик" фазасига ўтади. Натижада
Инсон табиатан ижтимоий мавжудотдир. Ёлғизликда мия автоматик равишда "хавф-хатар" ва "ҳимоясизлик" фазасига ўтади. Натижада стресс гормонлари — кортизол ва адреналин сурункали юқори даражада сақланиб қолади. Бу эса қон босимини ошириб, юрак инфаркти ва инсульт хавфини 30% га кўпайтиради. Ёлғиз бўлманг! @sen_mendir

#ғалати_дунё 98-қисм Бир йил ўтгач, хотини, Д’Али ва унинг иккита эгизак синглиси отасининг олдига кўчиб ўтди. Дастлаб ҳамма нарса улар кутгандек бўлмади. Австрияга кўчиб ўтишга муваффақиятсиз уринишдан сўнг, оила Германияга қайтиб келди. Кёлндаги "Форд" заводига ишчилар керак эди ва улар унинг яқинига жойлашишди - бу ерда ёмғирдан кейин кўчалардан асфальт ҳиди келарди, уйлар мутлақо бир хил кўринарди, пастки қаватда яшовчи кампир эса уларнинг хонадонидан озгина шовқин эшитилса, полицияга қўнғироқ қиларди. Онаси ҳаммага бир жуфтдан юмшоқ шиппак олиб берди ва улар паст овозда гапиришга ўрганиб қолишди. Улар телевизорни паст овозда кўришар, кечқурунлари эса ҳеч қачон мусиқа қўйишмас, ҳаттоки ҳожатхонадаги сувни ҳам тўкишмасди - бу ерда бунга ҳам тоқат қилишмасди. Кёлнда Д’Алининг укаси туғилди ва бу ерда уларнинг барчаси Рейн дарёсининг шовқини остида улғайишди. Қора соч ва тўртбурчак иякни мерос қилиб олган Д’Алининг отаси тез-тез Туркияга қайтиш ҳақида гапирарди. Етарлича пул йиғиб, бу совуқ ва такаббур мамлакатдаги барча ишларни тугатишгач, улар йўлга чиқишади. У ўз қишлоғида уй қуради. Ҳовуз ва боғли катта уй. Кечқурунлари улар водийнинг гувиллаши ва каптарнинг сийрак қичқириғини тинглашади ва энди юмшоқ шиппак кийиб, паст овозда гапиришларига ҳожат қолмайди. Йиллар ўтган саин унинг қайтиш режалари янада мураккаблашиб борди. Қариндош-уруғлар буни жиддий қабул қилмай қўйишди. Германия уларнинг уйи эди. Германия ватанга айланди - гарчи оила бошлиғи бу ҳақиқатни тан олишни истамаса-да. Д’Али ўрта мактабга ўқишга кирганида, унинг рассом бўлиши ҳаммага - ўқитувчиларга ҳам, синфдошларига ҳам аён эди. Бироқ унинг санъатга бўлган иштиёқи оилада ҳеч қачон қўллаб-қувватланмаган. Ота-онаси боланинг севимли ўқитувчиси улар билан гаплашгани келганида ҳам ҳеч нарсани тушунишмади. Д’Али ўшанда ҳис қилган уят туйғусини ҳеч унутолмади: тўладан келган Кригер хоним стулда ўтириб, қўлида чой солинган кичкина пиёлани зўрға ушлаб, ота-онасига ўғиллари ҳақиқатан ҳам жуда истеъдодли эканлигини, агар уни яхшилаб тайёрланса, санъат ва дизайн мактабига кириши мумкинлигини тушунтиришга уринарди. Д’Али отасини кузатиб турарди: у жилмайиб тингларди, лекин бу табассум унинг кўзларига етиб бормади - у ўз ўғлига қандай муносабатда бўлиш кераклигини уқтираётган лосось рангидаги терили ва калта сочли немис аёлига ачинаётгандек эди. Давоми бор @sen_mendir