Migratsiya agentligi
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1 📞1282, 71 202 33 55 🌐www.gov.uz/ru/migration 📥 info@migration.uz 📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi 📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya 📲 @migratsiyaagentligi
显示更多📈 Telegram 频道 Migratsiya agentligi 的分析概览
频道 Migratsiya agentligi (@uzmigration) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 88 760 名订阅者,在 教育 类别中位列第 1 648,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 704 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 88 760 名订阅者。
根据 21 九月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 924,过去 24 小时变化为 64,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 46.68%。内容发布后 24 小时内通常能获得 21.82% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 41 433 次浏览,首日通常累积 19 365 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 91。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentli...”
凭借高频更新(最新数据采集于 22 九月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 教育 类别中的关键影响点。
Учрашувда ҳамюртларимизнинг меҳнат фаолияти ва иш визалари, қонуний бандлик, иш берувчилар билан боғлиқ масалалар, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда Кореяда қайта ишга жойлашиш юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди.Ҳар бир мурожаат бўйича тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар назоратга олиниб, тегишли тартибда ҳал этиш чоралари белгиланди. 🇬🇧 EN 🇷🇺 RU 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида мушкул вазиятга тушсангиз, Миграция агентлигига мурожаат қилинг. 📞 1282 — қисқа рақам 📲 @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 ҳуқуқий ёрдам🇬🇧 EN 🇷🇺 RU 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration
📌 Asosiy mavzular: — mehnat faoliyati va ish vizalari; — ish qidirish va qonuniy bandlik; — ish beruvchi bilan bog‘liq masalalar; — mehnat huquqlarini himoya qilish; — O‘zbekistonga qaytish va qayta ishga joylashish; — davlat tomonidan ko‘rsatiladigan moliyaviy yordam; — migratsiyaga oid boshqa masalalar.📆 Sana: 13-sentabr, 2026-yil 🕙 Vaqt: 10:00–14:00 📍 Manzil: Seul shahri HANPASS kompaniyasi binosi B2, S Tower, 92 Achasan-ro, Seongdong-gu, Seoul 서울특별시 성동구 아차산로 92, 에스타워 B2층 📍Lokatsiya Barcha yurtdoshlarimizni ochiq muloqotda faol ishtirok etishga taklif qilamiz. 🇬🇧 EN 🇷🇺 RU 📢 Yaqinlaringizga ham ulashing! So‘nggi yangiliklardan XORIJDA ISH kanali orqali xabardor bo‘lib turing!
💰 Грант маблағи қўлга бериладими? 🌍 Қайси давлатдан қайтганлар иштирок эта олади? 📊 Ғолиблар қандай танланади? 💼 Ўз маблағингизни киритиш шартми?Хорижда ишлаб қайтган фуқаролар учун эълон қилинган грант танлови бўйича энг кўп берилаётган саволларга ушбу видеода жавоб берамиз. ▶️ Видеони кўринг ва танлов шартлари билан батафсил танишинг. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration
Мулоқотда 300 нафарга яқин аёллар иштирок этиб, ҳужжатларни расмийлаштириш, Ватанга қайтиш, фарзандлар таълими, бандлик, тадбиркорлик, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилди.Мурожаатлар бўйича амалий чоралар ҳам белгиланди. Хусусан, Актау шаҳрида бўлиб турган, Ватанга қайтиш истагини билдирган 5 нафар аёл ва уларнинг фарзандлари учун авиачипталар харид қилинди. Улар 12 сентябрь куни Ўзбекистонга қайтиб келади. 20 га яқин ҳамюртларимизнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган бошқа масалалар ҳам назоратга олинди. 🇬🇧 EN 🇷🇺 RU 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration
Юртдошларимиз Японияда ҳавоза ўрнатувчи ва қолипчи йўналишларида фаолият олиб боради. 💴 Ойлик соф даромад — ўртача 150–160 минг иенаЭгалланган тил ва касбий кўникмалар — халқаро меҳнат бозорида муносиб иш ўрнига эришишнинг муҳим омилидир. 🇬🇧 EN 🇷🇺 RU 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration
Учрашувда Сербия томони мамлакатда ўтказиладиган EXPO 2027 халқаро кўргазмаси объектлари қурилишига ўзбекистонлик малакали мутахассисларни жалб қилишдан манфаатдор эканини билдирди. Бу йўналишда кадрларни олдиндан тайёрлаш ва муносиб меҳнат шароитларига эга иш ўринларига йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, Сербиянинг Ўзбекистонда элчихона очиши режалаштирилаётгани маълум қилинди. Бу ҳамюртларимиз учун ҳозирда Астана шаҳри орқали амалга оширилаётган виза расмийлаштириш жараёнларини анча соддалаштириши кутилмоқда. Музокаралар Сербия Миллий бандлик хизмати директори Милан Боснич билан давом эттирилди. Томонлар Ҳукуматлараро битим ратификация қилингач, икки идора ўртасида меҳнат миграцияси ва ишчи кучи мобиллиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Баённомани имзолашга келишиб олди. 🇷🇺 RU 🇬🇧 EN 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration
“Ҳужжат Сербияда ишлайдиган Ўзбекистон фуқароларига тизимли кафолат беради. Улар маҳаллий ходимлар билан мутлақо тенг ҳуқуқларга эга бўлади”,— деди вазир. Унинг маълум қилишича, 2027-йил бошидан Сербияда энг кам ойлик 600 еврони ташкил этади, йил якунига бориб эса бу кўрсаткич 650 еврога етиши кутилмоқда. Яқин йилларда Сербия Экспо кўргазмасига мезбонлик қилиши сабабли тиришқоқ, малакали ва меҳнаткаш кадрларга талаб янада ошади. Келишувни амалиётга татбиқ этиш учун Ўзбекистон Миграция агентлиги Сербиядаги ишчи кучига эҳтиёжи бор корхоналар билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бормоқда. Milisa Stamenkovski таъкидлашича, ҳозирда Ўзбекистон Сербия билан бундай келишув имзолаган биринчи ва ягона давлат. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration
«Dhaef Global» ва «Mir Power» хусусий бандлик агентликлари томонидан ташкил этилган «Mohir Usta» марказида токарлик, металлга ишлов бериш, CNC технологиялари, пайвандлаш ва бошқа талаб юқори касблар бўйича мутахассислар тайёрланмоқда.🎥 Видеода — хусусий секторнинг миллий кадрлар сифатини ошириш ва уларни халқаро меҳнат бозорига тайёр мутахассис сифатида олиб чиқишдаги ўрни ҳақида. 📌 Айни пайтда марказда пайвандчилар учун ISO 9606 халқаро сертификатини олиш имконияти мавжуд. Синовлар MIG/MAG, TIG ва электр пайвандлаш йўналишларида ўтказилади. 📍 Қибрай, ТошГРЭС кўчаси, 14 📞 +998 77 736 90 90 📩 @mohirusta_support 👉 @uzmigration
