Strategic Focus: LIVE
前往频道在 Telegram
O'zbekiston va dunyodagi eng ko'p muhokama qilingan va muhim voqealar Tahliliy kanal: @StratFocusCA Aloqa uchun: https://t.me/sfca_admin
显示更多6 433
订阅者
-3224 小时
-1477 天
-76430 天
帖子存档
🇰🇿🇷🇺 Токаев Бишкекда Путин билан учрашувда:
"Қозоқлар ва руслар ўртасида ҳеч қандай можаро бўлмаган."
Strategic Focus: LIVE
🇧🇭🇺🇸🇮🇷 Эроннинг Шаҳед-136 дрони АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Баҳрайн пойтахти Манамадаги 5-флоти қароргоҳига зарба берди.
Strategic Focus: LIVE
🇹🇭🇺🇿 Таиланд расман Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди
15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Таиландга бориш учун олдиндан виза олиши керак бўлади. Янги тартиб Таиланд ҳукумати томонидан расман тасдиқланди ва 15 сентябрдан кучга киради.
Энди сафардан олдин Thai e-Visa тизими орқали онлайн ариза топшириш талаб этилади. Виза нархи — 40 доллар. Ариза онлайн тўлдирилади, зарур ҳужжатлар юкланади ва виза тасдиғи электрон почта орқали юборилади. Шу тариқа, сўнгги йилларда ўзбекистонликлар орасида энг оммабоп сайёҳлик йўналишларидан бири бўлган Таиландга визасиз сафар қилиш имконияти тугайди.
Strategic Focus: LIVE
🇷🇺🇩🇪 Путин германияликларнинг Мерцга нисбатан ишончи қолмаганини айтди
“Канцлер Мерц оғир кунларни бошидан кечирмоқда. У ўз халқининг ишончидан маҳрум бўлди, чунки миллий манфаатларни ҳимоя қилмаяпти. У Германия миллий манфаатларини сотмоқда. Улар яққол хатоларга йўл қўйди. Одамлар иш ўринини йўқотмоқда. Турмуш шароити тобора ёмонлашиб бормоқда”, деган Россия етакчиси.
Strategic Focus: LIVE
🇷🇺🇺🇦 Маҳаллий ОАВ хабар беришича, Россия "Шаҳедлар"и Киевнинг Марказий вокзали яқинидаги темир йўл инфратузилмасига ҳужум қилишган.
Strategic Focus: LIVE
🇺🇸🇮🇷 Эрон парламенти спикери АҚШни “буюк шайтон” деб атади
“Минабдаги мактаб: болаларни қирғин қилиш. Ламерддаги спорт зали: болалар шафқатсизларча ўлдирилди. Кўҳестакдаги тўй: болалар ўз оилалари билан бирга ўлдирилди.
Агар қудратли давлат ўзини шайтон каби тутса, нишонларни шайтон каби танласа ва шайтон каби ўлдирса – бу шайтондир. Худди шундай ишни қилаётган кичик шайтонни паноҳига оляптими? Демак, бу буюк шайтондир”, деб ёзди Моҳаммад Бағир Ғолибов Х платформасида.
Strategic Focus: LIVE
🇰🇼🇺🇸🇮🇷 Эрон Қувайтдаги АҚШ базасига зарба берилганини маълум қилди
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Қувайтдаги “Али ас-Салем” АҚШ ҳарбий базасига мажмуавий ракета ва дроун зарбалари берилганини маълум қилган.
ИИҚК баёнотига кўра, ҳужумдан мақсад қўмондонлик пункти ва АҚШ қўмондонлиги жойлашган ҳудуд, шунингдек, Эронга берилаётган зарбаларда иштирок этаётган дронсиз аппаратларнинг ангарлари ҳамда майдончалари бўлган.
Strategic Focus: LIVE
🇷🇺🇺🇦 Бир ҳафта ичида Москва вилоятига 8670 та дронсиз аппарат ҳужум қилди – Собянин
Россия пойтахти мерининг сўзларига кўра, 1-августдан 1-сентябргача бўлган даврда Москва вилояти томонга 8670 та дронсиз аппарат учиб келган. Уларнинг аксарияти Ҳаво мудофааси кучлари томонидан олис ҳудудларда йўқ қилинган. 795 та дронсиз аппарат Москвага яқинлашишда йўқ қилинган.
Strategic Focus: LIVE
🇹🇷🇺🇦🇷🇺 Туркия Россияга авиапарвозларни бекор қилишни бошлади
Сўнгги 24 соат ичида Москва аэропортларида 80 га яқин рейс бекор қилинди ёки кечиктирилди. Жумладан, Анталиядаги туристлар Домодедовога деярли 10 соатдан бери учиб кета олмаяпти. “Бизни нима кутаётганини билмаймиз, Туркия томони парвозларни тақиқламоқда”, дейилади Pegasus авиакомпанияси хабарида.
Таъкидланишича, бунга ҳаво ҳудудидаги вазият сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Аввалроқ, Зеленский Украина Россия ҳаво ҳудудини блокировка қилиш кампаниясини бошлаганини маьлум қилган эди.
Strategic Focus: LIVE
+1
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев марҳум биринчи президентимиз Ислом Каримов хотирасини ёд этди.
Strategic Focus: LIVE
🇯🇴🇺🇸🇮🇷 Иорданиядаги АҚШ базасига баллистик ракета билан зарба берилган лаҳза.
Strategic Focus: LIVE
🇰🇿 Энди Қозоғистонга кириш пулли бўлади
Қозоғистон хорижликлар, жумладан, ўзбекистонликлар учун пулли электрон рухсатнома (ETA) жорий этмоқда. 1 ноябрдан самолётда, 15 ноябрдан эса Ўзбекистон билан автомобиль чегараси орқали киришда ETA мажбурий бўлади. Рухсатнома 180 кун амал қилади.
Strategic Focus: LIVE
🇺🇸🇮🇷 Ҳўрмуз бўғози яқинидаги Сирик шаҳрида тўй вақтида юз берган АҚШнинг ҳужуми оқибатда 5 киши ҳалок бўлиб, 50 киши яраланди — Эрон Қизил Яримой жамияти
Меhr агентлигининг хабар қилишича, ҳалок бўлганлар орасида 4 ёшли бола ҳам бор. IRNA агентлиги эса вилоят расмийсига таяниб, ярадорлар сони 68 кишига етганини маълум қилди.
Strategic Focus: LIVE
🇷🇺🇦🇿🇦🇲 Биз Озарбайжоннинг ички ишларига аралашишимиз керакмиди? - Путин
Россия президентининг бошқа баёнотлари:
- Арманистон билан муносабатлардаги ҳозирги вазият Қорабоғ билан боғлиқ муаммолар билан бошланган, аммо Ереваннинг ўзи бу минтақани Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олган.
- Пашинян КХШТ чегаранинг айрим қисмларини қамраб олиши керак, деб ҳисоблайди. Аммо КХШТ жавоб беради: агар делимитация бўлмаса, чегара нима ҳисобланади?
- Агар Арманистон Гюмрида Россия базасига эҳтиёж йўқ деб ҳисобласа, биз эртага кетамиз, лекин Арманистон бунга тайёрми?
- Агар Ереван Европа Иттифоқига томон ҳаракатланишга қарор қилса, бу унинг суверен қарори, лекин бир вақтнинг ўзида ҳам у ерда, ҳам ЕОИИда бўлиш мумкин эмас.
- Путин Пашинянни Россия ва Арманистоннинг барча соҳалардаги қўшма ишларини "бемалол" таҳлил қилиш учун Москвага таклиф қилди.
Strategic Focus: LIVE
🇷🇺🇺🇦 Биз урушни тугатиб, узоқ тинчликка эришмоқчимиз – Путин
Россия президентининг бошқа баёнотлари:
- Россия Украина бўйича истаган ҳар бир киши билан музокара олиб боришга тайёр.
- Украинадаги ҳар қандай ҳарбий иншоотлар, жумладан, Британия ҳарбий иншоотлари, Россия учун қонуний нишон ҳисобланади.
- Россиянинг Украина экспортига қарши қасоскор зарбалари учта инқирозга олиб келади – валюта, бюджет ва банк тизими.
- Путин сайловдан кейинги сафарбарлик ҳақидаги миш-мишлар ҳақида: "Бемаънилик. Бу Россияга қарши ахборот ҳужуми."
- Москва ва Токио ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашиши бутунлай Япония ҳукуматининг айби.
Strategic Focus: LIVE
🇷🇺🇬🇧 Журналист: Британиядаги ҳарбий саноат иншоотлари Россия ҳарбий нишонига айланиши мумкинми?
Путин: Бу сир, ҳарбий сир.
Strategic Focus: LIVE
🇺🇸 АҚШ юк ташиш бизнеслари ва юк машинаси ҳайдовчиларига қарши уруш эълон қилди
Кеча тарқатилган хабарга кўра, Иммиграция хизмати, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги биргаликда ҳайдовчилар, ҳайдовчиларни тайёрловчи мактаблар, тест марказлари, юк ташувчи truck компаниялари ва уларга лицензия берувчи штат органлари устиган федерал даражада кенг кўламли текширувлар бошлаган.
Аллақачон 28 минг ҳайдовчи инглиз тилини етарли даражада билмагани учун юк машинасини ҳайдаш лицензиясидан маҳрум қилинган. 300 га яқин ҳайдовчиликка тайёрлаш мактаблари ёпилган.
Федерал агентлар юзлаб труcк бизнеслари устидан текширув бошлаган. Улар CDL гувоҳномаларини ноқонуний қўлга киритиш, ишлаш ҳуқуқига ва тегишли иммиграцион мақомга эга бўлмаган хорижликларни ишга ёллаш каби қонунбузарликларда айбланмоқда.
Йўлларда юк машиналарни тўхтатиш ва ҳайдовчиларни текшириш ҳолатлари сони кескин ошган.
Strategic Focus: LIVE
🇷🇺🇺🇦 Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина Россия ҳаво ҳудудини блокировка қилиш кампаниясини бошламоқда
"Россия ҳаво ҳудуди амалда ёпилади. Бугун биз барча авиакомпанияларни ва Россиянинг асосий аэропортларидан фойдаланишда давом этаётганларни огоҳлантирмоқчимиз: Россия ҳаво ҳудуди бутунлай хавфли бўлиб бормоқда.
"Украина фуқаро авиацияси ёки фуқаролик самолётларига ҳеч қандай таҳдид солмайди, аммо Россия осмонидаги дронлар сони кўпаяди.
Биз бегуноҳ одамларнинг ҳаётини йўқотишни истамаймиз, шунинг учун биз шерикларимизни огоҳлантирмоқдамиз: Россия осмонидаги хавфсиз даврлар тугади. Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа муҳим шаҳарларига парвозларни давом эттираётган элчилар, ҳукуматлар ва авиакомпаниялар бу хабарни эшитишлари муҳимдир. Фуқаро авиациясининг дронлар орасида ўрни йўқ" - деди Украина раҳбари.
Strategic Focus: LIVE
🇯🇴🇺🇸🇮🇷 Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Иорданиядаги АҚШ денгиз пиёдалари базасига, яъни Титин лагерига ҳужум қилди.
Ҳужум натижасида кўплаб АҚШ ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди ва бир нечта муҳим душман иншоотлари ва ҳужум вертолётлари йўқ қилинди.
База Қизил денгизнинг шимолий чеккасида, Ақаба порти яқинида, Исроилнинг Эйлат порти ва Саудия Арабистони чегарасига нисбатан яқин жойлашган. Бу уни АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг машқлари, денгиз инфратузилмасини ҳимоя қилиш, амфибия операциялари ва ускуналарнинг тезкор ҳаракатланиши учун мос қилади.
Strategic Focus: LIVE
🇺🇸🇮🇷 Бунга жавобан Эрон АҚШнинг Иордания, Кувайт, Баҳрайн ва Ироқдаги ҳарбий объектларига авиазарбалар йўллади.
Strategic Focus: LIVE
