Quantum
前往频道在 Telegram
Scientia potentia est. Илм-фан тарғиботига бағишланади. Лойиҳа муаллифи – таълим масалалари бўйича халқаро эксперт, андрагог, социолог, этнолингвист, гендеролог, профессионал медиатор, фалсафа доктори, доцент Моҳира Халикова
显示更多235
订阅者
无数据24 小时
无数据7 天
无数据30 天
帖子存档
235
Деярли ҳар бир дунё динининг ўзига хос "муқаддас рақамлари" бор ва ҳар бир рақам маълум бир маънони англатади.
“0” ўлимнинг йўқлигини ва айлана ичидаги мутлақ ҳаётни кўрсатади. Каббала таълимотида у чексизлик рамзи.
“1” бирламчи ибтидони билдиради.
“2” – Инь ва Янь.
“7” рақами деярли барча маданиятларда муқаддас, илоҳий, сеҳрли ва бахтли ҳисобланади.
Вавилонда маъбудлар шарафига етти босқичли ибодатхона қурилган.
Юнон мифологиясида Крит оролидаги лабиринтда яшовчи минотаврга ҳар йили Афина аҳолиси ўлпон сифатида етти йигит ва етти қизни ейиш учун юборган.
“Дунёнинг етти мўжизаси” барчамизга таниш.
Ислом, насронийлик ва иудаизм коинотни яратишнинг етти босқичли ҳаракатини тан олади.
Етти рақами кўплаб белгилар, мақолларда акс этган:
Етти қават осмон; 7 ёшдан 70 ёшгача; Етти ўлчаб, бир кес...
235
Сонларнинг мистификацияси
Қадим замонлардан бери рақамлар инсон ҳаётида муҳим роль ўйнаган.
Инсонлар уларга ғайритабиий хусусиятларни беришган; баъзи рақамлар бахт ва муваффақиятни ваъда қилади, бошқалари тақдирнинг зарбасига олиб келиши мумкин эди.
Кўпгина маданиятларда (Вавилон, Миср, Халдей, Ҳинд), Пифагореизмда рақам ҳамма нарсанинг бошланишидир.
Рақамлар ҳақидаги таълимотнинг асосчиси Пифагор "Дунё рақамлар аосида қурилган" деган.
Кейинчалик нумерология бошқа маданиятларда ҳам ривожланган.
Биз ҳам қайсидир маънода пифагореистлармиз)
Рақамларнинг метафизик ва сирли хоссаларига, бахт ва омад келтиришига ишонамиз.
235
Пифагорчилар 10 та қарама-қаршилик жадвалини туздилар.
Ўз вақтида Аристотель буни ўзининг "Метафизика"сида келтириб ўтган:
чегара - чексиз
тоқ - жуфт
битта - кўп
ўнг - чап
эркак - аёл
сокинлик - ҳаракат
тўғри - эгри
ёруғлик - зулмат
яхшилик - ёмонлик
квадрат - чўзиқ шакллар
235
Маълум бўлган ҳар бир нарсанинг ўз рақами бор, усиз ҳеч нарсани тушуниш ёки билиш мумкин эмас.
Пифагор
235
Пифагореизм (Pythagóreioi) - милоддан аввалги 6-4-асрларда Қадимги Юнонистонда пайдо бўлган ахлоқий-фалсафий таълимот.
Бу фалсафий оқимнинг отаси юнон файласуфи, мистик ва математик Пифагордир. У милоддан аввалги 530-йилларда Самос оролида яшаган.
Пифагореизмнинг асосий ғояси сонлар ва рақамлар қонунларига бўйсунадиган космогония, ягона ва уйғун математик комбинация сифатидаги олам ҳақидаги таълимот эди.
235
+2
Чумолининг IQси 300га тенг!
Йиллар давомида чумолиларни (лот. Formicidae) ўрганиш билан шуғулланган олимлар бу мавжудотлар ва эволюциянинг энг юқори босқичи вакиллари - гоминидлар ўртасидаги кўплаб ўхшашликларни аниқладилар.
Чумоли уяси - мукаммал жамият, улкан шаҳар, ҳатто полис (шаҳар-давлат).
Уяда аҳоли доимий бир-бири билан мулоқот қилади, қўзиқорин етиштиради, душманларни кимёвий моддалар ёрдамида чалғитади, аскарларини урушга жўнатади.
Чумоли уясининг ўз болалар боғчаси бор, у ерда тарбиячилар ишлайди ва болаларни мунтазам тоза ҳавога олиб чиқади.
Уяда меҳнат стратификацияси, яъни меҳнат тақсимоти йўлга қўйилган. Масалан, аскар чумолиларнинг вазифаси уяни ҳимоя қилишдир.
Энг интеллектуал элита - бу скаутлар. Улар озиқ-овқатнинг янги манбаларини излаб топадилар.
Скаутларнинг саноқ тизимидан фойдаланиш, маълумотни архивлаш, айириш ва қўшиш қобилиятига эга эканлиги аниқланган.
Чумолилар социуми қатъий иерархияга асосланган ва унинг бошида Қиролича туради.
Ва чумолининг IQси 300га тенг!
235
ЭКСПОНЕНЦИАЛ ЖАМИЯТДА
ЯНГИ ШАКЛЛАНАЁТГАН КАСБЛАР
Product Owner
Экоаналитик
IT-шифокор
Виртуал архитектор
Онлайн-PR
Таргетолог
Космогеолог
SEO-мутахассис
Техномедиатор
Дрон-оператор
Контент-менежер
Нейроинтерфейс-лойиҳачи
UX/UI Designer
Data Scientist
3D Engineer
Биоинформатик
Нейролингвист
Биофармаколог
Нейропсихолог
Генетик консультант
235
Coursera – онлайн курслар провайдери томонидан эълон қилинган “Job Skills of 2023” ҳисоботга кўра, 10 та “тез ўсиб бораётган” Human Skills (юмшоқ кўникмалар):
- Storytelling (интерактив матн яратиш)
- Change management (ўзгаришларни бошқариш)
- Organizational development (ташкилий ривожланиш)
- Influencing (бошқаларга таъсир кўрсата олиш)
- People management (инсонларни бошқариш)
- Culture (маданият)
- Collaboration (ҳамкорлик)
- Decision-making (қарор қабул қилиш)
- Communication (мулоқот)
- Planning (режалаштириш).
235
Tinch uxlang, xato boshqa takrorlanmaydi.
— Xirosimadagi atom bombasi portlashi qurbonlari yodgorligidagi yozuv.
235
6 августда бутун дунёда Хиросима куни — Жаҳон ядро қуролини тақиқлаш учун кураш куни кенг нишонланади.
Атом бомбаси портлаши оқибатида саноқли дақиқалар ичида 100 мингга яқин инсон ҳалок бўлди.
6 август куни Япония
Хиросима фожиасининг 78 йиллиги муносабати билан фожеа қурбонларини хотирлайди.
Маросимда 7 мингга яқин киши, жумладан, 100 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади.
Технологияларнинг мислсиз тараққиёти улардан фойдаланишнинг ахлоқий-гуманитар аспектларининг долзарблигини сақлаб қолади.
235
Ернинг тезлиги қандай?
Сайёрамиз ўз ўқи атрофида 1600 км/соат ҳамда Қуёш атрофида 107000 км/с тезликда ҳаракат қилади.
Аммо нима учун биз бу қадар улкан тезликни ҳис қила олмаслигимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Жавоб ҳаракатнинг табиатида мужассам: биз доимий ҳаракатни ҳис қилмаймиз.
Ҳаракатни фақат тезлик ёки ҳаракат йўналиши ўзгарганда ҳис қиламиз.
235
Энди Google Maps технологияси нафақат ер усти, балки сувости локацияларни топиш имконини беради.
235
Табиатда ҳар сонияда чексиз метаморфозалар (эврилишлар) юз беради.
Тасвирда ипак қуртининг капалакка айланиш жараёни акс этган.
Ипакдан турли матолар, жарроҳлик, тикув иплари тайёрланади, махсус соҳаларда (электротехника, ҳарбий, космос, парашют ва
тиббиёт) кенг фойдаланилади.
Шу ўринда Алишер Навоийнинг мазкур сатрлари ёдга тушади:
Тухм ерга кириб, чечак бўлди, Қурт жондин кечиб, ипак бўлди.
Лола тухмича ғайратинг йўқму?!
Пилла қуртича ҳимматинг йўқму?!
