ar
Feedback
Quantum

Quantum

الذهاب إلى القناة على Telegram

Scientia potentia est. Илм-фан тарғиботига бағишланади. Лойиҳа муаллифи – таълим масалалари бўйича халқаро эксперт, андрагог, социолог, этнолингвист, гендеролог, профессионал медиатор, фалсафа доктори, доцент Моҳира Халикова

إظهار المزيد
235
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام
أرشيف المشاركات
Деярли ҳар бир дунё динининг ўзига хос "муқаддас рақамлари" бор ва ҳар бир рақам маълум бир маънони англатади. “0” ўлимнинг й
Деярли ҳар бир дунё динининг ўзига хос "муқаддас рақамлари" бор ва ҳар бир рақам маълум бир маънони англатади. “0” ўлимнинг йўқлигини ва айлана ичидаги мутлақ ҳаётни кўрсатади. Каббала таълимотида у чексизлик рамзи. “1” бирламчи ибтидони билдиради. “2” – Инь ва Янь. “7” рақами деярли барча маданиятларда муқаддас, илоҳий, сеҳрли ва бахтли ҳисобланади. Вавилонда маъбудлар шарафига етти босқичли ибодатхона қурилган. Юнон мифологиясида Крит оролидаги лабиринтда яшовчи минотаврга ҳар йили Афина аҳолиси ўлпон сифатида етти йигит ва етти қизни ейиш учун юборган. “Дунёнинг етти мўжизаси” барчамизга таниш. Ислом, насронийлик ва иудаизм коинотни яратишнинг етти босқичли ҳаракатини тан олади. Етти рақами кўплаб белгилар, мақолларда акс этган: Етти қават осмон; 7 ёшдан 70 ёшгача; Етти ўлчаб, бир кес...

Сонларнинг мистификацияси Қадим замонлардан бери рақамлар инсон ҳаётида муҳим роль ўйнаган. Инсонлар уларга ғайритабиий хусус
Сонларнинг мистификацияси Қадим замонлардан бери рақамлар инсон ҳаётида муҳим роль ўйнаган. Инсонлар уларга ғайритабиий хусусиятларни беришган; баъзи рақамлар бахт ва муваффақиятни ваъда қилади, бошқалари тақдирнинг зарбасига олиб келиши мумкин эди. Кўпгина маданиятларда (Вавилон, Миср, Халдей, Ҳинд), Пифагореизмда рақам ҳамма нарсанинг бошланишидир. Рақамлар ҳақидаги таълимотнинг асосчиси Пифагор "Дунё рақамлар аосида қурилган" деган. Кейинчалик нумерология бошқа маданиятларда ҳам ривожланган. Биз ҳам қайсидир маънода пифагореистлармиз) Рақамларнинг метафизик ва сирли хоссаларига, бахт ва омад келтиришига ишонамиз.

Пифагорчилар 10 та қарама-қаршилик жадвалини туздилар. Ўз вақтида Аристотель буни ўзининг "Метафизика"сида келтириб ўтган: че
Пифагорчилар 10 та қарама-қаршилик жадвалини туздилар. Ўз вақтида Аристотель буни ўзининг "Метафизика"сида келтириб ўтган: чегара - чексиз тоқ - жуфт битта - кўп ўнг - чап эркак - аёл сокинлик - ҳаракат тўғри - эгри ёруғлик - зулмат яхшилик - ёмонлик квадрат - чўзиқ шакллар

Маълум бўлган ҳар бир нарсанинг ўз рақами бор, усиз ҳеч нарсани тушуниш ёки билиш мумкин эмас. Пифагор
Маълум бўлган ҳар бир нарсанинг ўз рақами бор, усиз ҳеч нарсани тушуниш ёки билиш мумкин эмас. Пифагор

Пифагореизм (Pythagóreioi) - милоддан аввалги 6-4-асрларда Қадимги Юнонистонда пайдо бўлган ахлоқий-фалсафий таълимот. Бу фал
Пифагореизм (Pythagóreioi) - милоддан аввалги 6-4-асрларда Қадимги Юнонистонда пайдо бўлган ахлоқий-фалсафий таълимот. Бу фалсафий оқимнинг отаси юнон файласуфи, мистик ва математик Пифагордир. У милоддан аввалги 530-йилларда Самос оролида яшаган. Пифагореизмнинг асосий ғояси сонлар ва рақамлар қонунларига бўйсунадиган космогония, ягона ва уйғун математик комбинация сифатидаги олам ҳақидаги таълимот эди.

Цивилизациянинг буюк вазифаси инсонни фикрлашга ўргатишдир. Томас Эдисон
Цивилизациянинг буюк вазифаси инсонни фикрлашга ўргатишдир. Томас Эдисон

Чумолининг IQси 300га тенг! Йиллар давомида чумолиларни (лот. Formicidae) ўрганиш билан шуғулланган олимлар бу мавжудотлар ва
+2
Чумолининг IQси 300га тенг! Йиллар давомида чумолиларни (лот. Formicidae) ўрганиш билан шуғулланган олимлар бу мавжудотлар ва эволюциянинг энг юқори босқичи вакиллари - гоминидлар ўртасидаги кўплаб ўхшашликларни аниқладилар. Чумоли уяси - мукаммал жамият, улкан шаҳар, ҳатто полис (шаҳар-давлат). Уяда аҳоли доимий бир-бири билан мулоқот қилади, қўзиқорин етиштиради, душманларни кимёвий моддалар ёрдамида чалғитади, аскарларини урушга жўнатади. Чумоли уясининг ўз болалар боғчаси бор, у ерда тарбиячилар ишлайди ва болаларни мунтазам тоза ҳавога олиб чиқади. Уяда меҳнат стратификацияси, яъни меҳнат тақсимоти йўлга қўйилган. Масалан, аскар чумолиларнинг вазифаси уяни ҳимоя қилишдир. Энг интеллектуал элита - бу скаутлар. Улар озиқ-овқатнинг янги манбаларини излаб топадилар. Скаутларнинг саноқ тизимидан фойдаланиш, маълумотни архивлаш, айириш ва қўшиш қобилиятига эга эканлиги аниқланган. Чумолилар социуми қатъий иерархияга асосланган ва унинг бошида Қиролича туради. Ва чумолининг IQси 300га тенг!

ЭКСПОНЕНЦИАЛ ЖАМИЯТДА ЯНГИ ШАКЛЛАНАЁТГАН КАСБЛАР Product Owner Экоаналитик IT-шифокор Виртуал архитектор Онлайн-PR Таргетолог
ЭКСПОНЕНЦИАЛ ЖАМИЯТДА ЯНГИ ШАКЛЛАНАЁТГАН КАСБЛАР Product Owner Экоаналитик IT-шифокор Виртуал архитектор Онлайн-PR Таргетолог Космогеолог SEO-мутахассис Техномедиатор Дрон-оператор Контент-менежер Нейроинтерфейс-лойиҳачи UX/UI Designer Data Scientist 3D Engineer Биоинформатик Нейролингвист Биофармаколог Нейропсихолог Генетик консультант

2030 йилда дунё қандай бўлади? Албатта, буни ҳеч ким аниқ билмайди, лекин Делл маълумотларига кўра, ҳозир ишлаётганларнинг 85 фоизи ҳали мавжуд бўлмаган касб ва лавозимларда фаолият олиб боришига тўғри келади.

Фан инсон руҳини жасоратга даъват этишнинг энг қулай йўлидир. Жордано Бруно
Фан инсон руҳини жасоратга даъват этишнинг энг қулай йўлидир. Жордано Бруно

Coursera – онлайн курслар провайдери томонидан эълон қилинган “Job Skills of 2023” ҳисоботга кўра, 10 та “тез ўсиб бораётган”
Coursera – онлайн курслар провайдери томонидан эълон қилинган “Job Skills of 2023” ҳисоботга кўра, 10 та “тез ўсиб бораётган” Human Skills (юмшоқ кўникмалар): - Storytelling (интерактив матн яратиш) - Change management (ўзгаришларни бошқариш) - Organizational development (ташкилий ривожланиш) - Influencing (бошқаларга таъсир кўрсата олиш) - People management (инсонларни бошқариш) - Culture (маданият) - Collaboration (ҳамкорлик) - Decision-making (қарор қабул қилиш) - Communication (мулоқот) - Planning (режалаштириш).

Замонавий 3D реклама

Tinch uxlang, xato boshqa takrorlanmaydi. — Xirosimadagi atom bombasi portlashi qurbonlari yodgorligidagi yozuv.
Tinch uxlang, xato boshqa takrorlanmaydi. — Xirosimadagi atom bombasi portlashi qurbonlari yodgorligidagi yozuv.

6 августда бутун дунёда Хиросима куни — Жаҳон ядро қуролини тақиқлаш учун кураш куни кенг нишонланади. Атом бомбаси портлаши
6 августда бутун дунёда Хиросима куни — Жаҳон ядро қуролини тақиқлаш учун кураш куни кенг нишонланади. Атом бомбаси портлаши оқибатида саноқли дақиқалар ичида 100 мингга яқин инсон ҳалок бўлди. 6 август куни Япония Хиросима фожиасининг 78 йиллиги муносабати билан фожеа қурбонларини хотирлайди. Маросимда 7 мингга яқин киши, жумладан, 100 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади. Технологияларнинг мислсиз тараққиёти улардан фойдаланишнинг ахлоқий-гуманитар аспектларининг долзарблигини сақлаб қолади.

Ернинг тезлиги қандай? Сайёрамиз ўз ўқи атрофида 1600 км/соат ҳамда Қуёш атрофида 107000 км/с тезликда ҳаракат қилади. Аммо нима учун биз бу қадар улкан тезликни ҳис қила олмаслигимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Жавоб ҳаракатнинг табиатида мужассам: биз доимий ҳаракатни ҳис қилмаймиз. Ҳаракатни фақат тезлик ёки ҳаракат йўналиши ўзгарганда ҳис қиламиз.

Микрокосмнинг фантастик олами
+2
Микрокосмнинг фантастик олами

photo content
+9

Энди Google Maps технологияси нафақат ер усти, балки сувости локацияларни топиш имконини беради.

Қуёш тизими шаклан ... креветка кўринишига эга.                            

Табиатда ҳар сонияда чексиз метаморфозалар (эврилишлар) юз беради. Тасвирда ипак қуртининг капалакка айланиш жараёни акс этган. Ипакдан турли матолар, жарроҳлик, тикув иплари тайёрланади, махсус соҳаларда (электротехника, ҳарбий, космос, парашют ва тиббиёт) кенг фойдаланилади. Шу ўринда Алишер Навоийнинг мазкур сатрлари ёдга тушади: Тухм ерга кириб, чечак бўлди, Қурт жондин кечиб, ипак бўлди. Лола тухмича ғайратинг йўқму?! Пилла қуртича ҳимматинг йўқму?!