зишга киришди. "Укажон, уйғонганингда менга телефон қил. Сендан алағдаман..." жумласини Бахтиёрнинг рақамларига жўнатди. Шу иш бажарилганига бир дақиқа ҳам бўлмай унинг телефони куй таратиб юборди. Худди шу рақамларнинг ўзидан.
Мавлуда шошиб гапира кетди:
-Уйғотиб юбордимми? Узр, укажон? Қаердасан ўзи?
-Сизми Мавлуда опа? Ҳали ухламагандим. Хижолат бўлманг.-қадрдон овоз келди нариги тарафдан.
-Қаерларда ётиб юрибсан,-овози титраб кетди Мавлуданинг.-Биз, опаларинг ҳали тирик бўла туриб, кўча-кўйларда санғиб юрибсанми? Бизникига келганингда отамизга ўхшаб қувиб солармидик ё, а?
Нариги тарафдан жавоб бўлмади.
-Гапир, Бахтиёр...
-Хавотир олманг, опажон. Бир уйда турибман. Ижарада. Эгаси яхши одам экан...
-Ижара дейсанми?-жаҳли чиқиб кетди Мавлуданинг.-Эсингни еб қўйибсан. Тайёр уйинг бўла туриб... Менга қара. Эртага уйга келиб кет. Майлими?
-Опа, эртага маърака йўқку? Отамнинг уйига эса бормайман энди.
-Мен сенга уйимга келиб кет деяпман. Меникига...
-Уфф! Нимага? Гапингиз бўлса, мана телефонда айтаверинг.
-Йўқ, ўзингни кўришим керак.
-Опа, ахир...
-Агар келмасанг, мен билан ҳам гапирма, опа дема бошқа...-аразлагудек бўлиб деди Мавлуда. Бахтиёржон ноилож қолди, шекилли, охир розилик берди. Мавлуда хотиржам тортиб, укаси билан яна бироз гаплашди-да, сўнг унга яхши тун тилаб, ўзи ҳам уйқуга ётди.
💥Ижара уй. Хушвақт ака хонадони.
Бахтиёржон ҳозиргина Мавлуда опасининг олдидан келган эди. Кеча ярим оқшом телефон қилиб, йиғи-сиғи қилганида, раҳми келганди. Мана ҳозир бекор борибман дея афсусланди. Борса, Мавлуда опасининг ўзи эмас, ҳамма опалари ўтириб, уни кутиб ўтиришган экан. Кейин Бахтиёржонни ўртага олиб, бири у ёғидан, иккинчиси бу ғидан турткилайверди.
-Отамнинг ёлғиз ўзи уйда...
-Отамнинг битта гапига аччиқ қилиб кетиб қолдингми?
-Отам ҳайдаса, ижарага кўчиб ўтасанми, мана биз опаларинг борку? Худога шукр, кўнглимиз ҳам кенг, уйимиз ҳам...
-Одамларнинг олдида уятга қўйдинг...
Бирортаси "Бахтиёржон ука, айб фақат сенда эмас, бизда ҳам айб бор, хомлик қилиб қўйдик, ўйламай иш қилдик", демади. Эҳтимол бу уларнинг бирортасининг хаёлига ҳам келмаган бўлса керак. Акс ҳолда ҳеч бўлмаганда шунга шаъма қилишган бўларди.
Бахтиёржон опаларига бас кела олмади. Уларнинг маломатига қолиб кетди. Бири қўйиб, бошқаси талай кетса-я... Кейин муддаога ўтишди. Нозима опаси бошлади:
-Бахтиёр ука, ҳаётинг ҳозир ит ётиш мирза туриш. Қачонгача бундай яшайсан? Ўртоқларингдан, маҳалла-кўйдан, қариндошлардан уялмайсанми? Афтингни ўгирма, гапирсам жоним ачиганидан гапиряпан. Фойдангни кўзлаб гапиряпман. Гап шу анави шумқадамнинг жавобини бериб қўя қол. Ярашган тақдирингда ҳам барибир эл бўлмайди бизга.
Бахтиёр иш бу даражагача боради деб ўйламаганди. Опаларининг асл мақсади шу экан - уни ҳали чимилдиққа кирмаган келинчакдан айириш экан. Шу мақсадда чақиришган экан.
Бахтиёр Нозима опасининг қарорига нима деб жавоб беришини билмади. Ўзи эса бир қарорга келмаган эди. Ажрашишни эса хаёлига-да келтирмаган эди. Бахтиёрнинг иккиланаётганини кўриб, бошқа опалари Нозима опани қўллаб-қувватлай кетишди:
-Опам тўғри айтди. Шумқадам келиннинг хосияти йўқ, ука. Остона ҳатлаб кирибоқ барчамиз мусибат остида қолдик. Бу ёқда отамиз биз билан чаппа бўлиб қолди.
-Тинчимиз йўқолди. Еб-ичганимиз татимай қолди.
-Мана шу касофатнинг касрига қолиб, кўчада қолдинг...
Сўнгги нуқтани Мавлуда қўйди.
-Бошқасига уйлантирамиз сени. Онаси ўпмаганига, ука.
Ҳеч кутилмаган гап. Бахтиёр гангиб қолди. У нима дейишни ҳам билмади. Яна бир муддат ўтирса, миясини қоқиб, қўлига беришни фаҳмлаган йигит ўрнидан шарт туриб кетди.
-Ҳа, ука, қаёққа?-ҳайрон қолди Мавлуда.
Бахтиёр индамади. Эшиккача борди-да, сўнг опалари томонга бурилиб, шу гапни айтди:
-Мен ортиқ у уйда яшамайман. Сенлар эса ойимнинг тупроғи совимай туриб, яна тўйдан гапиряпсизлар? Раҳмат сизларга!
Бахтиёр улардан жавоб кутмай шошиб чиқиб кетди. Ортидан опаларининг жавраб қолгани эшитилди
-Яхшиликка бўлган раҳматинг шуми?
-Биз бунинг тақдирини ўйласак, бу нима деяпти?
-Нодон!
-Садқаи яхшилик кетсин, қўйинглар бошқа гапирманглар...
...Бахтиёр сигарет хумори тутию, балконга ўтди. Дераза дарчаси очиқ қолган экан. Ичкари би