ашдида янги ускуналар сотиб олишди, доимий ишчилар ёллашди. Уч ойда харажатлар қопланди. Тўртинчи ойга ўтиб Фарход аввалгисидан хам каттароқ зотдор сигир олди.
Муқобил хизматни битирганига 6 йил бўлганда уйларни янгитдан данғиллама қилиб солди, машина олди. Қўрада мол-қўйларни кўпайтирди. Гарчи онаси ишлатмаса хам орзуси ушалсин деб замонавий тикув машинаси, битта буқани майдалаб сиғдирса бўладиган катта холодилник сотиб олди. Мансур тоға вадага вафо қилиб фойдани доим тенг тақсимларди. Қахрамонимиз энди қишлоқнинг янги бойлари сафига қўшилиб қолди, лекин дилида чироқ ёқса ёришмасди. Гўзални ўйлаб тунларини бедор ўтказар, читтакдек ундан бунга сакраб юрган, хеч кимни чин юракдан севолмаган бевафони деб азоб чекарди.
Гўзал бу пайтга келиб қишлоқдаги кўп йигитлар билан “севишиб” улгурган, хеч қайсиниси совчи жунатмагач, бутун диққатини яна дўстига қаратишга уринаётганди. Қишлоқдаги келишган, ўзига тўқ оиладаги йигитлардан совчи келмас, бошқа келганларига эса қиз рози бўлмай, ёши хам “ўтиб” борарди. Секин аста совчиларнинг хам оёғи узилди. У Фарходнинг севгисидан умид қилмасди, барибир тилига кўчирмайди бу бола, лекин бир куни албатта менга совчи қўяди деган ширин илинжда тонг оттирарди.
Фарход хамон уни севарди. Ха, у хеч қачон ишқини ошкор қилмасликка онт ичган, севги бойлик билан ўлчаниб, кишиларнинг юрагини парчалайдиган бўлса, керакмас бундай мухаббат деган қарорга келиб бўлганди. Аммо, барибир мактабда охирги қўнғироқ пайти иккиси тушган расмни хар тун қайта-қайта томоша қилар, юрак ховурини бироз босиб оларди. “Сен мени танламадинг, начора, мен албатта бойликка етиб бораман, аммо, энди сен хам менга керакмассан!”
Ўғлининг ёши ўтиб бораётганидан хавотирланган она хар куни унинг оғзини пойлайди:
-Ўғлим, Гўзалларникига кираверайми, мен хам келин кўрай, невара ўйнатай! Қачонгача аразлашиб юрасизлар?
-Ая, шошмай туринг,- дерди хар сафар,-Озгина ишларим бор, амалга оширволай.
Бир куни Мансур тоғаникида зиёфат бўлди. Ошналарига катта қизи Хасан-Хусан ўғил кўргани учун ош қилиб берди. Зиёфатга Фарход хам айтилганди. У ёш бўлгани учун , тоғанинг учинчи қизи Феруза иккови югуриб-елиб хизматда бўлди. Фарход қоп-қора Ферузани болалигидан бери биларди-ю, аммо қачон бўйи етиб, чиройли қиз бўлганини сезмай қолибди. Ранглари хам бироз оқарган, сочлари тизза бўйи ўсган, бошига рўмоли ярашган бу қиз эътиборидан четда қолмади. Аммо, қиздан ортиқча сўз эшитмади. Берилган саволларга хам ё “ха” ёки “йўқ” деб деб жавоб бераркан, одамнинг кўзига тик қарамасди. Эртаси куни тонгда онасига у хақда гапириб берди. Онаси хам у қизни таниркан, ўғлининг танловидан эсанкираб қолди.
-Гўзал сени кутиб юрибди-ку, унга нима дейсан?
-У кутган одамлар уйланиб кетган. Мен хеч кимга вада бермаганман,-Фарходнинг авзойи ўзгарди.
-Майли болам, Феруза ажойиб қиз, менга хам ёқди. Бугуноқ кўчасини супириб келаман.
Муштипар онанинг кўзлари ёшланди. Кеча шомда ўғли хурсанд кириб келгани бежиз эмасаканда. Худога шукр, унинг хам чехраси очиларкан!
Буёғи тезлашиб кетди. Икки томон хам тўйга тайёрлиги маълум бўлгач, бир ойга қолмай тўй бошлаб юбордилар. Фарход никох тўйига онаси ёқтирган хонанда Яхёбек Мўминовни айтиб келди. Хушовоз хонанда тўйни қизитгани сари Қўшни хонадондаги қизнинг аламлари хам авж оларди.
Қани ул сен билан ўтган
Ўшал дамлар, ўшал дамлар
Фақат қолганга ўхшайди
У дамларда алам ғамлар...
ДониёрАхмаджонов
Дўстларга хам улашинг 👇👇