💥Қотил қизнинг қисмати. 1-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Туни билан ёғиб чиққан ёмғир қишлоқнинг тупроқли кўчаларини ўша шеър ва қўшиқларга мавзу бўлган лой кўчаларга айлантирди. Хўроз билан баробар уйғонадиган қишлоқ одамлари бундай манзараларга ўрганиб кетган, қайтанга, "экинларга яхши бўлди, ёғсин", деб қўйишади. Ана шу эрта тонгдан гап тез тарқаладиган уни устига ҳар бир бурчакларда янги қўшимчаси билан тарқаладиган қишлоқда яна гап тарқалди, одамлар бир-бирига пичирлашар, қўшиб-чатиб бир-бирига етказишар эди.
"Эшитдингизми анов Мавжуда келин эрини ўлдириб қўйибди", "ҳой сиз ҳали эшитмадингизми бугун тунда Мавжуда эрини чопиб ташлабди" деган узун-қулоқ гаплар зумда бутун қишлоққа тарқалди.
Ҳақиқатдан ҳам Абдусамаднинг уйи олдида тумонат одам йиғилган, тез ёрдам, милиция ва ҳатто негадир ўт ўчириш машиналари ҳам турибди. Бир гуруҳ милиция ходимлари профилактика инспектори бошчилигида дарвоза олдида туриб, ҳеч кимни ичкарига қўйишмаяпти, хоҳ у қариндош бўлсин, хоҳ у бегона оддий томошабин бўлсин, ҳеч кимга рухсат йўқ ичкарига киришга. Ичкарида экспертлар гуруҳи иш олиб бормоқда, прокурор, туман милицияси бошлиғи ҳам шу ерда, терговчилар дастлабки суриштирувни бошлаб юборишган, улар Абдусамадни ён қўшниси ҳам акаси Абдураҳим акани сўроқ қилишмоқда, билиндики воқеанинг биринчи гувоҳи шу ака экан.
Ётоқхонада боши ёрилиб, очилиб кетган Абдусамад ётар, унинг атрофида қон халқоб бўлиб қотиб қолган эди, алпқоматли эркак аянчли ҳолатда ўз хотинининг қўлида ўлим топиб шу тақлид умрига якун ясалди. Нарироқда жиноят қуроли уйда фақат ўтин ёриш учун ишлатилган ўткир ойболтанинг тиғи ҳатто сопи ҳам оч алвон рангда ётар эди.
Қўшни хонада Мавжуда, қўллари кишанланган, сочлари ёйилган, тиззаларини қучоқлаганча бошини эгиб ўтирар эди. У терговчилар ва прокурорнинг битта ҳам саволига жавоб бермади, фақат бир нуқтага термулиб ўтираверди, ҳатто йиғламади ҳам, унинг кўзларида шу онда қўрқув ҳам, қилиб қўйган ишидан пушаймонлик ҳам йўқ эди, кўзлар маъносиз боқар ёки Мавжуда бошини эгиб олар ва гўё ҳеч кимни эшитмас эди.
Прокурор буйруғи билан ишини тугатган экспертлар гуруҳи жасадни устини ёпиб далиллар билан бирга олиб чиқишга киришишди, орқасидан Мавжудани ҳам олиб чиқишмоқда. Аммо бу осон иш эмас эди, ҳовлида ва кўчада тўпланганларнинг ярми томошабин бўлса ярми Абдусамаднинг қариндошлари эди, улар дарвозани қўриқлаётган милиция ходимларини "ёриб" ўтиб ўзларини ичкарига уришга интилишарди, жасад солинган замбилни ўн чоғли милиция ходими ўраб олди, оломонни ёриб ўтган замбилни тезда тез ёрдам машинасига солишиб жўнатиб юборишди, энди айбдорни олиб чиқиш керак. Шовқин солаётган аёллар Абдусамаднинг опа-сингиллари экан, улар боягина худди акасини жасадини сўнгги манзилга олиб кетишаётгандек ўзларини тутишган бўлса, энди бараварига Мавжудага чанг солишга шайланиб кетишди. Мавжудани ҳам ўраб олиб кетаётган милиция ходимлари ҳам бундай вазиятда шошиб қолишди, аёллар Мавжуда томон ташланишди, яхшиям Мавжудани олиб чиқаётган жиноят қидирув ходими келбатли экан, у гавдаси билан уни тўсиб "қалқон" бўлди ва чаққонлик билан дарвозахонагача орқаси билан кириб тайёр турган УАЗга ўзи билан бирга олиб кириб кетиб ойналари панжарали эшикни қарсиллатиб ёпди-да ҳайдовчига "ҳайда" деб бақиргач, айбдорни ҳам олиб кетишди.
У ерда қолган милиция ходимлари ҳамма тарқалгунча шу ерда туриб туришди, уйнинг эшик ва дарвозаларини ёпишиб, муҳрлашди. Олти нафар фуқаро кийимидаги милиция ходимлари профилактика инспектори ҳамроҳлигида қўшимча суриштирув ишларини олиб боришга киришиб кетишди. Милиция битта-битта қишлоқ аҳлини сўроқ қилаётганини кўрган томошаталаб одамлар зумда бу ерни тарк этиб, ҳозиргина қий-чув тўполон бўлган жойда ҳам жимлик ҳукм сура бошлади, фақатгина бу осойишталикни яна бошланган ёмғирнинг майдалаб ёғиши бузиб турар эди.
***
Мавжуда шаҳарлик шаддодгина қиз эди, у мактабни аъло баҳоларда битириб, ўз билими билан тўқимачилик институтига ўқишга кирди. Уйлари шахар четида бўлгани сабаб, у курсдошлари билан ётоқхонада яшади, улар билан бирга ўқишга қатнади. Абдусамад ва Мавжуда айнан ўша кезлар ётоқхонада танишишган эди, Абдусамаднинг синглиси бўлм