ch
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

前往频道在 Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

显示更多

📈 Telegram 频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 的分析概览

频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 45 961 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 1 277,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 679

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 45 961 名订阅者。

根据 08 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 025,过去 24 小时变化为 6 038,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 15.99%。内容发布后 24 小时内通常能获得 12.06% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 7 367 次浏览,首日通常累积 5 555 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 131

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

凭借高频更新(最新数据采集于 09 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

45 961
订阅者
+6 03824 小时
+3 2217
-1 02530
帖子存档
Diniy topishmoq Yakkayu yagona 2 dugona 5 ta askar 30 lashkar...? Javobi ...👇

* * * Улкан аравасин ғилдиратганча, Шахарни кезади минглаб армонлар, Оқ-қора тушларда яшар тонггача, Бир-бирин соғинмай қўйган одамлар! Кичкина телефонга жойланган олам, Кўнгиллар карахтлар, туйғулар мавҳум. Улар ҳаётида ҳаммасидан ҳам, Автобус кечикмай келиши муҳим. Минглаб катакларда турфа қисматлар, Бир девор нарини исмин билмас, ёт. Ҳаёт тугаяпди дейиш нотўғри, Уларни тугатиб бормоқда ҳаёт! Сен шахарга келма, Қўй шу шахарни, Бўйинбоғ боғлашинг керак бўғилиб, Кўрмайсанми мендек телба шоирни, Адашиб шахарда қолган туғилиб. Бу вайсақи шахар бездирди, рости, Ҳусни-жамоли ҳам кўзимни ўйган. Негаки шу бетон деворлар сабаб, Одамлар бир-бирин соғинмай қўйган! Малика Тавфиқ ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

#ДИҚҚАТ ( ЯҚИНРОҚ КЕЛИНГ ) ИНСОННИНГ АСЛ ТАБИАТИНИ КЎРСАТУВЧИ СИРЛИ ТЕСТ 😰 Расмда биринчи нимани кўрдингиз ? Тез ку́риб олин
#ДИҚҚАТ ( ЯҚИНРОҚ КЕЛИНГ ) ИНСОННИНГ АСЛ ТАБИАТИНИ КЎРСАТУВЧИ СИРЛИ ТЕСТ 😰 Расмда биринчи нимани кўрдингиз ? Тез ку́риб олинг 👇👇👇

дралиб ўша чироқ ёниб турган кулбагача судралиб бориб дарчани бир тақиллатибтию,ҳушдан кетибти.Қиз ҳушига келиб кўзини очса тахта чорпояда ётганмиш.Дашт совуғи суяк суягидан ўтиб кетган вужуди ёқимли иссиқдан бўшашиб кўзини очишга мажоли бўлмасада атрофга кўз югуртирибти.Ётган жойи фақат бир кишигина ёта оладиган чорпоя сиғадиган тор кулба экан.Иккинчи киши тик турса ҳам,ўтирса ҳам сиғмасмиш.Кичкина дарча ғийқиллаб очилиб ,қора човгумда қайнатилган сут олиб бир киши кирган экан,қиз у кишининг ўтириши учун оёқларини йиғиб бир бурчакка тиқилиб олибти.Сутдан ичиб бир оз ўзига келибти.Чорпоянинг нариги бурчагида ўтирган кишига разм солса эллик ёшлардан ўтган,нуроний ва хушсурат киши ердан кўз узмай ўтирар экан. -Раҳмат ота-дебти қиз.-Мени қутқариб қолдингиз.Мен фалон вилоят ҳокимининг завжасиман.Қароқчилар ҳужум қилиб қолишди.Эрим мени қочирдию,ўзи тирикми ,ўликми Аллоҳга аён.Ўзингиз бу кимсасиз ерларда нима қилиб юрибсиз?Қаердансиз?Исмингиз ким? -Менинг исмим сизга ҳеч нарсани аён қилмайди қизим.Бу ерларга эса тақдир тақаззоси билан келиб қолганман.Бир кунда аёлим ва тўрт боламдан фано мени жудо этгач ёлғизликка ўзимни отдим.Қўй боқиб тирикчилик қиламан.Сиз бемалол ётиб дам олинг.Тонг отгач худо бир йўлга бошлар. Шундай деб у киши чиқиб кетди.Мен чарчоқдан қотиб ухлаб қолибман.Бир маҳал қулоғимга ит ғингшиганига ўхшаганми,чақалоқ йиғисига ўхшаб ўхшамаганми бир сасдан уйғониб кетдим.Ташқаридан эшитилаётган бу товуш йиғига ҳам ора сира уйқашиб кетгандек бўларди.Эшикни очиб ташқарига чиқдим.Совуқки беадад!Тиғ кесгандек кесгувчи совуқ.Товуш келаётган томонга қараб юрдим.Не кўз билан кўрайки мени қутқарган халоскорим бир пўстакнинг устида чопонини ёпиниб ғужанак бўлиб ётар,совуқдан қалтирарди.Бу овоз унинг овози экан.Шоша пиша уни уйғотдим.Бир амаллаб ичкарига киришга кўндирдим.Кирмаса ўлмоғи аниқ эди.Мени ўлимдан халос қилган кимсани ажалга рўбарў қилиб шарм -ҳаё,ибони ўйлашга фурсат ҳам йўқ эди,шароит ҳам имкон бермасди.Хуллас ўша эркак билан бир кишилик ўринда ётибти қиз.Совуқ суяк суягидан ўтиб кетган эркакни ечинтириб ўзи ҳам ечиниб баданининг ҳарорати билан иситибти.... Эртаси кеч пайти эрининг сарбозлари топиб келиб олиб кетишибти.Ҳалиги эркак ҳар қанча кўндиришга уринишмасин бирга кетишга унамапти.Иним,Сиз шоҳсиз.Энди адолат билан айтингчи у қизни қатлга буюрса тўғрими?Ахир у номаҳрам билан яланғоч ётдику? -Асло қатлга буюрмак адолат бўлмас!-деди шоҳ.-Бир инсон ўлиши мумкин эди.Ҳар иккисини ҳам мукофотлаб,эҳтиром этмоққа лойиқ деб топган бўлардим. Шоҳнинг опаси билан келган иккинчи аёл ҳикоясини бошлабти: -Бир гўзал қиз бўларди.Ўн олти ёшида тоғасининг ўғли уни,у эса тоғанинг ўғлини жонидан ортиқ севарди.Аммо қизнинг оқилалиги,гўзаллигини эшитган ниҳоятда бир бой кимса қизга совчи қўйди.Табиийки қиз ҳам,отаси ҳам рад жавобини беришди.Ахир бойнинг ёши етмиш тўртда эдида.Бойнинг совчилари индамай кетишдию,аммо маккор бой шафқатсиз ўч олди бу оиладан.Қизнинг отасини ўлдириб кетишди,онаси заҳарланиб ўлди,қиз шўрлик икки нораста сингли билан қолди.Қарангки улар яшаб турган уйнинг ҳам «эгаси» чиқиб қолди.Шўрлик қизни тоғаси уйига олиб кетди.Бир куни тунда тоғанинг уйига бостириб кирган каллакесарлар тоғани ва унинг хотинини ўлдиришибти.Ўша куни уйда бўлмаган тоғанинг ўғли тонг саҳарда келиб бу ҳолни кўриб эсдан оғибти.Қиз шўрлик икки синглиси билан яна кўчада,ночорликда қолиб кетаверибти.Бир ҳафта зор-хор кун кечиргач,дуч келган эшикни тақиллатиб хизматкорликка олишларини сўраркан шўрлик.Сингилчалари оч наҳор,ёниб кетган тоғанинг уйи совуқ,эсдан оғиб қолган севиклиси эса бедарак кетган экан.Қизга бир аёл ёнига келиб хизматкор сўраган кимса борлигини,истаса ўша хонадонга олиб боришини айтган экан,ўйлаб ҳам ўтирмай рози бўлибти.Аёл қизни бир ҳашаматли уйга бошлаб келибти.Қарангки бу ўша баттол чолнинг уйи экан.Хуллас қизни чол никоҳига олибти.Орадан ўн йил ўтиб чол саксон тўртга,қиз йигирма олтига кирибти.Фарзанд йўқ,чол пуштсиз экан.Сингилларини узатган қиз бир куни бозорда тентираб юрган ўша тоғасининг ўғлини кўриб қолибти.Унга бир кампир бир бурда нон узатиб,сўнг ёнидаги шеригига дермиш: -Бу шўрлик савдойи агар севикл

БЕРАҲМ ОНА Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади. "Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "ОЙИЖОН... ДАВОМИ..

(Бўлган воқеа) Ўша воқеадан кейин Амир ўзгариб қолди. У синглиси таъқиб қилаётганди. Буни Зарифа опа сезиб юрарди. Кутилмаган
(Бўлган воқеа) Ўша воқеадан кейин Амир ўзгариб қолди. У синглиси таъқиб қилаётганди. Буни Зарифа опа сезиб юрарди. Кутилмаганда уйда қизи кўринмай қолди. — Сабина! — титраб-қақшаб чақирди онаизор. – Сабина дедим! Зарифа опа ҳовлига чиқди, ошхонага қаради, молхона томон борди. Ҳеч қаерда йўқ, қизи. Ҳовлида Амир бепарво ўтирарди. — Амир! — деди Зарифа опа ўғлига қараб. — Синглингни нима қилдинг? - Мен нима қиламан? - кўзларини олиб қочди ўғил. - Синглинг қаерда? Нима қилдинг, уни? Қаерга кетди у? – Зарифа опа ваҳима босганидан ўғлининг бўйнидан буға бошлади. Нафаси қайта бошлаган Амир негадир тандирхонага қаради. Онаизор жон ҳолатда тандирхонага югурди. У ерда қизи... ДАВОМИ ДАҲШАТЛИ. ЮРАГИ БЎШЛАР ЎҚИМАСИН👇👇

💥« ХИЁНАТ ҚИЛГАН ЭДИМ...» Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Учта аёл билан суҳбатлашдим.Уччовида уч хил тақдир.Лекин якуни бир.Оиласи бузилган.Уларнинг рўзғори бузилишида тили полвонлар,гап ташувчилар ва интригантларнинг ҳиссаси катта бўлган экан.Уларга ҳам Худо бордир. Бири....мусофирда қиш куни кўчада қолиб бир диёнатли киши ўз вагонидан уч кун жой берибти.Эрига нотўғри етказишибти... Бири эса севган йигитини қаматиб,бу қизга уйлангач беадад хўрликлар бошига солингач,зўравон тўшакка бедаво касал билан михлангандан сўнг қиз шўрликни бир чақасиз кўчага ҳайдашмоқчи бўлганда олинган ўч... Бири эса Москвага йўқчилик сабаб келиб,ўз юртдоши томонидан зўрланган,хўрланган жувон. Бир инсонга айтиб бердим ҳар уччала аёл тақдирини.У киши менга айтиб берган бу воқеъликдан сўнг кўнглим таскин топди.Тинчландим.Дўстларим сафидаги азиз сингилларим!Сизлар айбдор эмассиз!Бу менинг хулосам.Бошқалар эса...билмадим...Ҳар доимгидек фикрларингизни кутаман. Бу ривоятми,афсонами билмайман...Яқинда айтиб беришди менга.Кўҳна Хоразмда аксарият кишилар,жумладан ёшлар ҳам билишидан,тилга тилга кўчиб минг йиллардан буён унутилмай келинаётганидан ҳақиқатда ҳаётда бўлиб ўтган воқеъа эканлигига шубҳам йўқ. Ҳикоя қилинишича,Хоразм шоҳи Аловуддин Отсиз ниҳоятда рашки кучли инсон бўлган экан.Оиласига хиёнат қилган эркак борки,аёл борки уларга шафқат қилмас,мислсиз қийноқли ўлим топилгувчи чоралар билан қатл этираркан.Шоҳнинг халқ орасидаги айғоқчилари озгина ҳатти ҳаракатида нуқс сезилган аёллар ҳаққида саройга маълумот етказишар,шубҳасиз ўша аёл қатл қилинаркан.Таасуфки буларнинг мобайнида бегуноҳ,туҳматга қолган,ихтиёрсиз бу иснодли тамғага дучор бўлганлар ҳам бор экан.Бундан улус орасида норизолик кучайибти.Алловуддин Отсиз номидан инсофсизларча бўҳтон сабаб қатл қилиниб,мол мулки,уй-жойини ўз ҳисобига ўтказиб олаётган нозирлар подшоҳларини халқ нафратига дучор қилишибти.Шоҳнинг вазири рафиқаси,Алловуддин Отсизнинг туғишган опасига маслаҳат солибти.Рафиқаси бир оз ўйланиб тургач завжига -Шоҳимизга шу ҳафта бозор куни эгачингиз Сизни кўргани келмоқчилар.Соғинибтилар деб хабардор қилинг-дебти. Алловуддин опасини ниҳоятда яхши кўрар,эҳтиром ва тараҳҳумда тутаркан.Бозор куни пешиндан сўнг опаси шарафига зиёфат уюштирибти.Вазири Аъзамнинг хотини,прдшоҳнинг опаси бўлмиш оқила аёл инисига болаликдан хуш кўриб егувчи таомларидан ҳозирлаб келибти.У билан бирга яна икки нафар шаҳарнинг нуфузли,ҳурматли кишиларининг ёши улуғ аёли ҳам ташриф буюрган экан.Ноз-неъматлардан тотиниб,овқатлар тортилгач опаси шоҳга у билан холироқ,тинчроқ бир гўшада дилдан суҳбатлашмоқ истаги борлигини айтибти. -Бажонудил эгачим!Бир дам шоҳдан жигарингизга,инингизга айланиб Сиз билан суҳбатлашай!-қувонч билан қабул қилибти бу таклифни Алловуддиншоҳ. Шинам ва салқин ёзги айвонда шоҳнинг суюкли аёли,эгачиси ва иккала меҳмон аёл суҳбат қуришаркан.Сўз орасида опаси шоҳга уч гўзал қизнинг бошидан ўтган ечими душвор,ҳам жазо ва ҳам авфга сазовор воқеъалар ҳаққида айтибти.Шоҳнинг қизиқиши ортибти. -Болалигимда эртаклар сўзлардингиз,мен мароқ ила эшитардим.Ҳозир ҳам шу қизларнинг кўрган кечирганларини сиз баён қилинг,мен болаликка қайтиб эшитай-дебти опасига. Опа ўз ҳикоясини бошлабти. -Қадим десам ёлғон бўлар,яқин десам лоф бўлар.Ишқилиб вақти замонида бир доно йигитга бир қизни узатишибти.Йигитнинг ақли,зийраклиги ва мардлиги назарга тушгач уни бир вилоятга ҳоким қилиб тайинланибти.Совуқ изиллаб турган қиш маҳали экан.Йигит йўлга отланибти.Ўша вилоятга хотини ва хос хизматкорларини олиб кетаётганида кеч тушган маҳали йўлда қароқчилар ҳужум қилишибти.Ёш хотинининг шаънидан ниҳоятда қўрққан йигит уни қочириш пайига тушибти.Узоқдан от чоптириб келаётган қароқчилар етиб келгунча хотинига -Ортингга қарамай қоч.Тўхтама.Тирик қолсам сени топарман ёким сен мени топарсан дебти.Қиз қоронғулик қаърига тобора чўкаётган даштда ортига қарамай чопиб кетибти.Ҳолдан тойгунча югурибти.Нафас ололмай,томоғи ачишиб ўпкаси оғзига тиқилгудай бўлсада тўхтамай югурибти.Ниҳоят узоқдан милтиллаб ёнаётган чироқ ёруғини кўринганда жисмини охирги куч тарк этаётганини ҳис қилибти.Барибир тўхтамай,су

🚨 ДИККАТ ЯНГИ ФАСОНЛАР ЧИКДИ! 👗 2026 йилнинг энг тренд моделлари 💃 Миллий ва замонавий услуб ✂️ Тикиш учун идеал вариантла
🚨 ДИККАТ ЯНГИ ФАСОНЛАР ЧИКДИ! 👗 2026 йилнинг энг тренд моделлари 💃 Миллий ва замонавий услуб ✂️ Тикиш учун идеал вариантлар Барчаси ФАСОНЛАР каналида🔥 https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy 👉 Ҳозир қўшилинг, кейин кеч бўлмасин!

Мактабда эркин темада иншо ëзинг деган вазифа қўйилди. 6 синфда ўқирдим. Мен ўқитувчимдан нима у деб сўрадим. Ўқитувчим атрофингда нима кўрсанг ëзавер деди. Мен ëздим. Она тили ўқитувчисининг расм муаллими билан ошиқ мошиқлиги. Ошхонадаги ошпаз хола ўғирлаган гўштни сумкага солиб мактаб деворидан ирғитиши. Деворнинг нариги тарафида эса ошпаз холанинг эри бу гўшт солинган сумкани коптокдай илиб олиши. Математика ўқитувчиси ўрнига мактаб қоровули дарс ўтиши¸ адабиëт муаллими помидор кўчати олиб келган иккичи қизга беш қўйгани. Помидор кўчатларини эса бу ўқитувчи ўқувчиларни уйга обкетиб эгат торттириб эктиргани. Мактаб завхози янги холодилникни обкетиб ўрнига эски холодилник олиб келиб қўйгани.... Бу иншони текширган ўқитувчим қўрқиб хушидан кетган. Директор эса иншо ëзилган дафтарни мусодара қилиб мактабда харбий холат эълон қилган. Мени харбий таълим муаллими ушлаб автомат сақланадиган хонага қамаб қўйган эди. То тақдирим ҳал бўлгунча ўша қоронғи хонада ўтирдим. Ниҳоят директор бошчилигидаги ҳайъат келиб муросавий вариантни айтди¸. Иншо дафтари йиртиб ташланади. Мен ҳеч қачон иншо ëзмайман. Лекин журналга 4 баҳо қўйишади. Мен бу вариантни қабул қилдим. Бошқа иншо ëзмадим. Тенгдошларим эса ëлғон иншолар ëзиб 5 олишар эди. Орадан йиллар ўтиб ўзбек матбуоти нега бу қадар таназзулда бўлганини текшириб хулоса чиқардим. Мактабда ëлғон иншо ëзганлар катта бўлиб ўзбек журналистикасини яратибди. ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

МАШХУР ИНСОННИНГ СЕВГАН ҚИЗИНИ МАСХАРА ҚИЛИБ НАЗАРЛАРИГА ИЛИШМАДИ. АСЛИДА У ҚИЗ... 😳 Охиригача кўринг... 👇

Унга талабалигимда қобил талаба бўлганлигим, бўш вақтимни китоб дўконларига ўтказиб, у ердан ярим тунда “Алвасти кўприк” орқали уйга қайтганимни айтиб берганимдан сўнггина ниҳоят тунд юзига табассум ўрмалади. - Демак, сиз ростдан ҳам ўшасиз! – деди у тасодифан, - Ниҳоят мен сизни топдим! Нотаниш бу йигитнинг менга айтишича унинг дунёда тенги йўқ гўзал, сочлари тилладек товланиб турадиган, кўзлари денгиз сувидек мовий бўлган онаси бор экан. Мана шу гўзал она ёшлигида бир йигит билан қаттиқ севишади. Яширинча турмуш қуришади. Бир муддат бирга яшашади ҳам. Лекин кунларнинг бирида ўртада жанжал келиб чиқиб, қиз уйдан чиқиб кетади ва ўзини дарёга отиш учун ярим кечада кўприк устига боради. Ўзини энди ўлдирмоқчи бўлиб турганида эса қаердандир китоб кўтарган киши пайдо бўлади-ю, уни ўлимдан сақлаб қолиб, ҳаёти ва келажагини ўзгартириб юборган, сеҳрли дуо ёзилган қоғоз совға қилади. Қиз бу қоғозни кўтариб уйга қайтганида эри уни кўчама-кўча излаб юрганини кўради. Йигит эса қаллиғи топилгач уни маҳкам қучиб, бошқа хеч қачон уришмасликка сўз беради. Ўша кундан бошлаб улар нимайки орзу қилишган бўлса ҳаммасига эришишади. - Сиз ўшанда нафақат бир қизни, балки унинг қорнидаги мурғак гўдакни, яъни мени ҳам қутқариб қолгансиз! Шу сабабли онам ўзининг тўкин ҳаёти ва мендек фарзанди учун миннатдорчилик билдириш мақсадида сизни жуда кўп йиллар излади. Аммо топа олмади. Умиди узилиб, сиз хақингизда деярли унитиб бўлган пайтида эса бир куни телевизордан сизни кўриб қолди-ю, бироз тикилиб тургач, “Бу ўша!” деди. Шундан сўнг у қўлимга мана буни тутқазиб сизни излаб топишимни, уни ўзингизга очтириб, дуо ёзилган гап нечта ҳарфдан иборат бўлса шу миқдордан юз баробар кўп миллионлар билан сизни мукофотлашимни ва албатта меҳмонга олиб боришимни тайинлади. Йигитнинг ҳикояси унутилган ўша кунни қайта ёдимга солди. Унинг қўлидаги кичик мунчоқчалар билан безатилган матони очиб, эскириб, сарғайиб қолган қоғоздаги ҳарфларни санаганимизда ва бу ҳарфларга тўланган мукофот пулини олганимда менга берилган бу пуллар барча муаммоларимни ҳал қилиш билан бирга, кичикроқ бир дала ҳовли сотиб олишга ҳам етарли даражада кўплигини билдим. Қоғоздаги ёзилган гаплар эса хеч қандай сеҳрли дуо эмас эди. Мен унга шунчаки араб алифбосида: “Икки килограм гуруч, икки килограм сабзи, тўрт дона тухум ва ярим килограм қуруқ чой” деб ёзиб қўйгандим. Бу рўйхат ўша куни хонадошларим томонидан менинг бўйнимга юклатилган, эртаси куни сотиб олишим керак бўлган бозорликлар рўйхати эди холос. Қизни бахтли ва бой қилган нарса эса Худога бўлган чексиз ишонч ва тинимсиз қилинган ибодат эди. Ана шундан сўнггина мен шунча йиллардан бери ҳаётимга нима етишмаётганлигини англаб етдим. Абдулла Омон. “Сеҳрли дуо” ҳикояси. ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

- Буларнинг хеч бири бўлмасанг унда мени гуноҳим кечирилиш ёки кечирилмаслигини қаердан биласан? Ахир сен Худо билан учрашмагансан-ку?! Қизнинг бу саволига қандай жавоб қайтаришни билмай қолдим. Билганимча нималардир деб ғўлдирадим. Кўзим эса қизнинг оппоқ, нозик қўлларида эди. Бу қўллар пўлат арқонларни қўйиб юборай-қўйиб юборай деб турар, уларнинг эгаси эса тириклик ва ўлим ўртасида осилиб турарди. У дарёга сакрамаслиги учун тилимга келган жамийки гапни айтдим. Қиз эса бирор гапимга ишонмас, уни қутқариш учун ўрнимдан турмоқчи бўлишим биланоқ харакатлари қалтислаша бошлар ва мен яна ўрнимга қайтиб ўтирардим. Ўртамиздаги суҳбат шу даражага етдики, муаммоларидан қутилиш ва бундан кейин бахтли яшаб кетиши учун қиз мендан ишонарли нимадир талаб қилди. Мана шундан сўнггина ёлғон гапиришга мажбур бўлдим. - Мен шундай бир дуони биламан, - дедим унга қараб, - Бу шундай сеҳрли дуоки, уни ўқиган одамнинг барча ташвишлари ўз-ўзидан ҳал бўлади ва дилида қандай орзу-ҳаваси бўлса барчаси ижобат бўлади! - Ёлғон гапиряпсан! - Сен билан таниш эмасмизку ахир. Ўлишинг ёки қолишинг менга заррача на фойда, на зиён келтиради. Шундай экан, сенга ёлғон гапириб қандай фойда топаман? Бу гапимдан сўнг қиз тепадан сакраб тушди. Шошилиб ёнимга келди-да, қўлимдаги фонарни тортиб олиб, уни тўғри юзимга тутди. - Менга айтгинчи, ўша сеҳрли дуонг христианларга ҳам таъсир қиладими? – деб сўради у. - Дунёдаги жамийки инсонлар бандалардир. Уларни яратган Худо эса ягона! Демак, дуо ҳаммага таъсир қилади, - деб жавоб қайтардим унга. Бу гапимни эшитган қиз эса: - Ўша дуони менга ҳам ўргатасан! – деб талаб қилди. Аммо шу пайт кўзи чўнтагимга қистирилган ручкага тушиб қолди-ю, - Йўқ, яхшиси уни менга ёзиб бер! – деб туриб олди. Қаршимдаги тилла сочли, мовий кўзли, ҳурлиқолардек гўзал, аммо ўлишни орзу қилиб турган қизни ҳаётга тутиб қолиш учун қанақадир ғайриоддий нарса ёзиб бериш кераклигини тушиндим. Муҳуми қизни ишонтира олсам бас. Шундан сўнг китобларнинг биридан бўш вароқ йиртиб олдим-да, фонар тутиб, ёзишимни диққат билан кузатиб турган қиз тушинмаслиги учун ўзим ҳам чала биладиган арабий имлода ҳаёлимга келган энг биринчи гапларни хат қилиб битдим. Аввалига қиз бу ёзувни тушунмаслигини айтиб норози бўлди. Аммо мен унга буни тушиниши шарт эмаслигини, дуо ўз кучини кўрсатиши учун хеч ким йўқ жойда ёзувни кўксига босиб, нимайки тилаги бўлса Худодан ёлвориб сўрашини, бу ёзув у ва Худо ўртасидаги кўприклигини, аммо бу хақида хеч кимга гапирмаслиги, кўрсатмаслиги шартлигини тайинладим. Гапларимни диққат билан эшитган қиз эса вароқни эҳтиётлаб буклаганча бағрига босар экан, фонар ёруғини яна юзимга тутиб, шундай дея огоҳлантирди: - Сенга ишондим! Худди айтганингдек қиламан. Бу дуони хеч кимга кўрсатмай, доимо ёнимда олиб юраман. Аммо билиб қўй, мен сени яхшилаб таниб олдим. Агар айтганларинг иш бермаса, сени ерни тагидан бўлса ҳам топаман ва алдаганинг учун сени ҳам, ўзимни ҳам ўлдираман! Қизнинг бу гапига розилик билдирдим. Шундан сўнг уни катта йўлгача кузатиб қўйдим ва йўлимиз шу ерда ажрашди. Уни бошқа қайтиб кўрмадим ... Бу салкам йигирма йил аввалги воқеа. Деярли эсимдан ҳам чиқиб кетганди. Шу йиллар мобайнида худди соатдек аниқ ва ҳалол ишладим. Аммо бир куни давомий етишмовчиликдан безиб раҳбарлар иштирокидаги қинғир ишга қўшилдим-у, барчасини барбод қилдим. Ишнинг миси чиқиб қолди. Шундан сўнг эса шовшув кўтарилиб, ўзини қутқаришга улгурган раҳбарлар ўрнига мени қўлга олинганлигим хақида телевизорга кўрсатув ҳам берилди. Ношукурлигим туфайли моддий аҳволим аввалгидан ҳам ёмонлашиб, атрофимда дардимни эшитадиган Худодан ўзгаси қолмади. Бу ишнинг ҳовури анча босилиб, қамалмай қолганимга шукур қилиб юрган кунларимнинг бирида елкалари кенг, навқирон бир нотаниш йигит мени сўроқлаб ишхонамга кириб келди. Жуда юқори лавозимда ишлар экан чоғи раҳбаримизни хонасидан чиқариб юбориб, мени ёнига чақирди ва моҳир терговчилардек бутун ҳаётимни бирма-бир сўроқ қилди. Хатто талабалик йилларимга ҳам қизиқди. ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

Шаҳарликлар томонидан “Алвасти”, “Жин”, “Шайтон” деган турлича номлар билан аталувчи кўприкка яқинлашаётганимда юрагимни аллақандай ғайриоддий ваҳима қамрай бошлади. Олдинга қадам босишга хеч оёғим тортмади. Камига кўприк яқинида пайдо бўлган тоғдек ахлат уюмининг ичидан тундан ҳам қора бўлган мушуклар тасодифан отилиб чиқиб йўлимни кесиб ўтар, қўрқувдан қалтираган қўлимдаги заиф нур таратиб турган фонарни улар томонга тутганимда эса чироқ нури тушган кўзлари иблисона ялтираб кўринарди. Бу ҳол қўрқувимни баттар оширса-да, иложсизликдан қўлимдаги китобларни аранг кўтариб кўприк томон қадам ташлашга мажбур бўлдим. Ҳаёлимда “Икки-уч дона кам китоб сотиб олганимда эди, такси учун тўлайдиган пулим бўлар, йўлни қисқартириш учун бу беҳосият кўприкдан юришга ҳожат ҳам қолмасди” дея ўз-ўзимни сўкиб борардим. Кўприкка босилган ҳар бир қадамим унинг эскириб кетган тахталарини даҳшатли ғичирлатарди. Гўёки бу эски тахталар қадам босишим биланоқ синиб, ўзим эса кўприк остида пишқириб оқаётган дарёга худди тошдек қулаётгандек туюлардим. Камига ҳар қадам босганимда ортимдан қанақадир ғалати овоз эшитиларди. Бу овозни эшитганимдан сўнг ортга бурилиб фонар тутмоқчи бўлганимда эса атрофда заррача ёруғлик йўқлиги сабабли тун зулмати қўлимдаги фонар нурини худди зулукдек сўриб кетар, қоронғулик бағрига қанча тикилиб қарамай кўзим хеч нарсани илғамасди. Мана шунга ўхшаш бир қадам олдинга, икки қадам ортга чекинувчи қадам босишларимдан сўнг кўприкнинг қоқ ўртасига етиб келдим. Навбатдаги қадамни ташлашдан олдин қаршимдаги нарсага кўзим тушди-ю, турган жойимга тахтадек қотиб қолдим. Бу даҳшатдан баданимдан совуқ тер чиқиб кетди. Адашмасам сочларимни тик турганини ҳам сездим. Қаршимда эса оппоқ кийинган, тилла рангли сочлари елкаси узра ҳилпираётган, бир қўлини кенг ёзганча дарёга қучоқ очиб, иккинчиси билан кўприкнинг пўлат арқонларига осилиб турган алланима турарди. Уни кўрганимдан сўнг қўлимдаги фонар ерга тушиб, ўзидан тақиллаган овоз чиқарди. Бу овозни нафақат мен, ўша мавжудот ҳам эшитди ва кутилмаганда шундай деб бақириб юборди: - Яқинлашма! Агар мен томон яна бир қадам ташлайдиган бўлсанг, ўзимни дарёга отиб ўлдираман! Аввалига бу чинқириқдан ортга қараб қочмоқчи бўлдим. Аммо оёқларим бўйсинмай, қўрқувдан худди кўприкка михлаб қўйилгандек ўз жойидан силжимагач, менга қарата айтилган бу гапларни идрок этишга уриндим. Гапнинг маъносини англаганимдан кейин эса танамдаги қўрқув анча босилди. Ўзини дарёга отиш билан қўрқитаётган экан, демак, у аллақандай жин-шайтон эмас, ўлимдан қўрқувчи оддий одам! Ҳаёлимдан ушбу фикр ўтгач, ҳалиям қалтироқ тутиб турган тиззаларимни бироз букиб, фонарни қайта қўлимга олдим. Қиз эса бу гапни қайта-қайта такрорлар, аммо ўзини дарёга отишга ботинолмасди. Қаршимдан чиққан бу эҳтимолий суицидга тасодифий гувоҳ бўлиб қолганим, у ўзини ўлдирса, эртага далил изловчилар бу ердан менга тегишли бирор бир изни топиб, қотилликка айблашлари мумкинлиги хақида фикр миямдан чақмоқ тезлигига ўтар экан, хеч нарса кўрмагандек ортга бурилиб, жўнаб қолмоқчи бўлдим. Шу ниятда уч-тўрт қадам ташладим ҳам. Лекин бир қизни қутқариб қолишим мумкин бўлганида қочиб қолишга виждоним йўл қўймади. - Ҳавотир олма. Майли, сен айтанча бўла қолсин. Сенга бир қадам ҳам яқинлашмайман. Мана, ишонмасанг ўзинг кўр – дедим қўлимдаги китобларни ерга қўйиб. Сўнгра уларни устига ўтириб олар эканман, гапимни шундай деб давом эттирдим, - Аммо дарёга сакрашга шошилма. Тўғри, мен сени танимайман. Қандай муаммо сени бу ерга етаклаб келганидан ҳам хабарим йўқ. Лекин бир нарсани яхши биламан, инсоннинг ўзини-ўзи ўлдириши кечириб бўлмас жуда оғир гуноҳдир! - Сен Худомисан?! – гапимни тугатиб улгурмасимданоқ қиз шундай деб савол берди. - Бу нима деганинг?! Жинни бўлганмисан?! Йўқ албатта! – дедим тасодифий саволдан довдираб. - Унда руҳонийдирсан эҳтимол? - Йўқ. Руҳоний ҳам эмасман. - Балки сен ҳалиги ... улар нима дейишар эди-я ... Ҳа, ҳалиги, имом ёки мулладирсан-а? - Шунақа бўлишни ҳоҳлардим. Аммо афсуски йўқ. Билим даражам уларчалик мустаҳкам эмас. ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

Зино касри. 😢 Аёлни эри қамалиб қийналиб қолди. Хатто овқат қилиш учун ҳам уйда хеч нарса йўқ эди. Дўкондан қарзга масаллиқ олгани борганида дўкончи унга у билан юришини, шунда Хамма нарсаси текин бўлишини рўзғорини таъминлашини айтди. Аёл жуда чорасиз эди, йўқ деса боласи оч қолади..Шунда аёл.

Душанбадан бошлайман, Душанбадан у қиламан, бу қиламан дейдиганлар диққатига: Душанба келди! 😉 https://t.me/ibratli_nomalar
Душанбадан бошлайман, Душанбадан у қиламан, бу қиламан дейдиганлар диққатига: Душанба келди! 😉 https://t.me/ibratli_nomalar ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄

—Сенга бу ҳам кам, семириб ётибсан, ўзингга бир қараганмисан? Устимга тупроқ ташларкан, эрим бор овози билан нафрат билан гап
—Сенга бу ҳам кам, семириб ётибсан, ўзингга бир қараганмисан? Устимга тупроқ ташларкан, эрим бор овози билан нафрат билан гапирарди. Ёнида эса, менга мазах қилгандек, қараб машуқаси хандон отиб куларди. —Ўлгани яхши бўлди, энди бизга халал бермайди. Қайнонам хам обдон устимга тупроқ ташларди Ха, улар мени ўлди деб ўйлаб, ташландиқ жойга кўмишга уринишарди Мен эса уларни гапларини эшитиб ётардим, лекин қимир эта олмадим. Чунки...

Кишининг асл қиёфасини билишни истасангиз, атрофдаги одамларнинг у ҳақида нима деганига эътибор берманг, аксинча у атрофдаги
Кишининг асл қиёфасини билишни истасангиз, атрофдаги одамларнинг у ҳақида нима деганига эътибор берманг, аксинча у атрофдаги одамлар ҳақида нима деганига аҳамият беринг. https://t.me/ibratli_nomalar ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄

​💖 Ўз образингизни Nozaria closet билан яратинг! ​Энг оммабоп трендлар ва сифатли кийимлар тўплами. Сиз бунга лойиқсиз! 💎 ​
​💖 Ўз образингизни Nozaria closet билан яратинг! ​Энг оммабоп трендлар ва сифатли кийимлар тўплами. Сиз бунга лойиқсиз! 💎 ​✔️ Замонавий бичим ✔️ 12 вилоятга доставка хизмати ​Орзуингиздаги кийимга бир қадам қолди:😘 Каналга аъзо бўлинг ва биринчилардан бўлиб танланг! 👇👇👇 https://t.me/+KWwNfeCSeoVhYTIy https://t.me/+KWwNfeCSeoVhYTIy https://t.me/+KWwNfeCSeoVhYTIy

👌 БУ СИРНИ БИЛГАНИНГИЗДАН КЕЙИН УМУМАН КАСМЕТОЛОГГА БОРМАЙ ҚЎЯСИЗ❗️ Дугонамнинг ҳечам касметологга борганини кўрмаганман. Лекин юзлари шунақа тиниқ, ҳар доим кўрсам ҳавасим келади. Мана баҳор фасли хам келди ҳамма қорайса ҳам дугонам ҳеч қораймайди... Сабабини сўраганимда жавобини эшитиб тўғриси ишонмадим. Уйга бориб мен ҳам шу усулни қўллаб кўрдим. Ҳаттоки интим зўнагача оқартириб юборди🙈 Шунча йил касметологга қатнаб олмаган натижамни шу рецептдан олганимга ҳайрон қолдим. Гап шундаки, бу рецептни  ҳафтада 2-3... Батафсил 👇