💥« ХИЁНАТ ҚИЛГАН ЭДИМ...»
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Учта аёл билан суҳбатлашдим.Уччовида уч хил тақдир.Лекин якуни бир.Оиласи бузилган.Уларнинг рўзғори бузилишида тили полвонлар,гап ташувчилар ва интригантларнинг ҳиссаси катта бўлган экан.Уларга ҳам Худо бордир.
Бири....мусофирда қиш куни кўчада қолиб бир диёнатли киши ўз вагонидан уч кун жой берибти.Эрига нотўғри етказишибти...
Бири эса севган йигитини қаматиб,бу қизга уйлангач беадад хўрликлар бошига солингач,зўравон тўшакка бедаво касал билан михлангандан сўнг қиз шўрликни бир чақасиз кўчага ҳайдашмоқчи бўлганда олинган ўч...
Бири эса Москвага йўқчилик сабаб келиб,ўз юртдоши томонидан зўрланган,хўрланган жувон.
Бир инсонга айтиб бердим ҳар уччала аёл тақдирини.У киши менга айтиб берган бу воқеъликдан сўнг кўнглим таскин топди.Тинчландим.Дўстларим сафидаги азиз сингилларим!Сизлар айбдор эмассиз!Бу менинг хулосам.Бошқалар эса...билмадим...Ҳар доимгидек фикрларингизни кутаман.
Бу ривоятми,афсонами билмайман...Яқинда айтиб беришди менга.Кўҳна Хоразмда аксарият кишилар,жумладан ёшлар ҳам билишидан,тилга тилга кўчиб минг йиллардан буён унутилмай келинаётганидан ҳақиқатда ҳаётда бўлиб ўтган воқеъа эканлигига шубҳам йўқ.
Ҳикоя қилинишича,Хоразм шоҳи Аловуддин Отсиз ниҳоятда рашки кучли инсон бўлган экан.Оиласига хиёнат қилган эркак борки,аёл борки уларга шафқат қилмас,мислсиз қийноқли ўлим топилгувчи чоралар билан қатл этираркан.Шоҳнинг халқ орасидаги айғоқчилари озгина ҳатти ҳаракатида нуқс сезилган аёллар ҳаққида саройга маълумот етказишар,шубҳасиз ўша аёл қатл қилинаркан.Таасуфки буларнинг мобайнида бегуноҳ,туҳматга қолган,ихтиёрсиз бу иснодли тамғага дучор бўлганлар ҳам бор экан.Бундан улус орасида норизолик кучайибти.Алловуддин Отсиз номидан инсофсизларча бўҳтон сабаб қатл қилиниб,мол мулки,уй-жойини ўз ҳисобига ўтказиб олаётган нозирлар подшоҳларини халқ нафратига дучор қилишибти.Шоҳнинг вазири рафиқаси,Алловуддин Отсизнинг туғишган опасига маслаҳат солибти.Рафиқаси бир оз ўйланиб тургач завжига -Шоҳимизга шу ҳафта бозор куни эгачингиз Сизни кўргани келмоқчилар.Соғинибтилар деб хабардор қилинг-дебти.
Алловуддин опасини ниҳоятда яхши кўрар,эҳтиром ва тараҳҳумда тутаркан.Бозор куни пешиндан сўнг опаси шарафига зиёфат уюштирибти.Вазири Аъзамнинг хотини,прдшоҳнинг опаси бўлмиш оқила аёл инисига болаликдан хуш кўриб егувчи таомларидан ҳозирлаб келибти.У билан бирга яна икки нафар шаҳарнинг нуфузли,ҳурматли кишиларининг ёши улуғ аёли ҳам ташриф буюрган экан.Ноз-неъматлардан тотиниб,овқатлар тортилгач опаси шоҳга у билан холироқ,тинчроқ бир гўшада дилдан суҳбатлашмоқ истаги борлигини айтибти.
-Бажонудил эгачим!Бир дам шоҳдан жигарингизга,инингизга айланиб Сиз билан суҳбатлашай!-қувонч билан қабул қилибти бу таклифни Алловуддиншоҳ.
Шинам ва салқин ёзги айвонда шоҳнинг суюкли аёли,эгачиси ва иккала меҳмон аёл суҳбат қуришаркан.Сўз орасида опаси шоҳга уч гўзал қизнинг бошидан ўтган ечими душвор,ҳам жазо ва ҳам авфга сазовор воқеъалар ҳаққида айтибти.Шоҳнинг қизиқиши ортибти.
-Болалигимда эртаклар сўзлардингиз,мен мароқ ила эшитардим.Ҳозир ҳам шу қизларнинг кўрган кечирганларини сиз баён қилинг,мен болаликка қайтиб эшитай-дебти опасига.
Опа ўз ҳикоясини бошлабти.
-Қадим десам ёлғон бўлар,яқин десам лоф бўлар.Ишқилиб вақти замонида бир доно йигитга бир қизни узатишибти.Йигитнинг ақли,зийраклиги ва мардлиги назарга тушгач уни бир вилоятга ҳоким қилиб тайинланибти.Совуқ изиллаб турган қиш маҳали экан.Йигит йўлга отланибти.Ўша вилоятга хотини ва хос хизматкорларини олиб кетаётганида кеч тушган маҳали йўлда қароқчилар ҳужум қилишибти.Ёш хотинининг шаънидан ниҳоятда қўрққан йигит уни қочириш пайига тушибти.Узоқдан от чоптириб келаётган қароқчилар етиб келгунча хотинига -Ортингга қарамай қоч.Тўхтама.Тирик қолсам сени топарман ёким сен мени топарсан дебти.Қиз қоронғулик қаърига тобора чўкаётган даштда ортига қарамай чопиб кетибти.Ҳолдан тойгунча югурибти.Нафас ололмай,томоғи ачишиб ўпкаси оғзига тиқилгудай бўлсада тўхтамай югурибти.Ниҳоят узоқдан милтиллаб ёнаётган чироқ ёруғини кўринганда жисмини охирги куч тарк этаётганини ҳис қилибти.Барибир тўхтамай,су