ассирликка ишга қўйишди. Умимий ҳисобда икки ой ишладим, ҳафтада беш кун иш,икки кун дам оламан, Охирги пайтларда Адхам қочиримлар қилиб,тегажоғлик қила бошлади, албатта Фазилат йўқ пайтларида, Адҳам билан очиқчасига гаплашиб олишга ҳаракат қилдим, ва шундай ҳам бўлди.
Адҳамни сўзларидан алглаганим шу бўлдики у ҳам мени бокиралигимга ишонмас, камида унга ўйнаш бўлишимни хохлаётганди. Унга ортиқча тушунтириш инсофга чақиришни бе фойдадеб билдим. Чунки курсдошим дўстим,қола верса энг яқин дугонамни эри бўлаткриб у ўйлаб турган фикир ва уйларини ҳазим қилиб бўлмасди. Шунинг учун дардим ичимда бўлди, Адҳамку майли дугонамни ҳаётини бузилишини истамасдим.
Адҳамгаку чексиз нафратдаман...
Москвада қишлоқдошларимиз ҳам кўп эди, аммо мен уларни манзил ва рақамларини билмасдим, Сардорга қўнғироқ қилиб узоқ бир кариндошларимиз рақамларини олдим.
Кийинчалик суриштириб билдим қандай қариндошлигимизни дадамни бувилари уларни онасини олдига чиқди она бўлган экан,
Сардор берган рақамга қўнғироқ қилдим, эркак киши овозидан танимадим ўзимни таништириб, рақамларни Сардор укамдан олганимни айтгандим гўшакни нариги томонидаги киши хурсанд бўлиб кетди,
- Мату мени танидингми жиян
- Йўқ сизни танимадим лекин мени жуда кам одамлар Мату дийишади.
- Шуда танимайсан жиян, дераза тохчасидаги бир хамир товоқ сутни тўкиб қўйиб Мату тўкди Мату тўкди деганигда сени ким тохчадан кўтириб олганди а
- Ҳаа Илҳом тоға сизмисиз ҳеч эсингиздан чиқмасакада шу воқеа
- Чиқмайдида қандоқсан жиян Москвага келганингни эшитганмиз, ҳеч тополмай юргандим сени тинч омонмисан?
- Ҳа яхшиман тоға дугонамни олдига келгандим магазинда ишлаяпман, ўзиз қандоқсиз? Ким бор яна таншлардан, қариндошлардан?
- Яхши жиян биз ҳаммамиз шу ердамизку, тўрт ака ука фақат кенжамиз қишлоқда, янгаларинг ҳам шу ерда келмайсанми бирор кун.
- Бунча яхши янгаларимни мен танимайман ҳам факат сизни аёлингиз билан, Искан тоғамни аёлларини танирдим,уларни ҳам кўрмаганимга қанча бўлди...
- Ҳа сен ҳам ўқиш билан бўлиб кетдинг биз ҳам беш йиллардан бери шу ердамиз, қачон келасан ё ўзим бориб олиб келайми?
- Йўқ тоға хурсандман сизларни топганимдан манзилингизни айтсангиз ўзим бораман дам олиш куним.
- Биз кўп йилдан бери бир жойда дворник бўлиб ишлаймиз жиян
-Майли тоға соғ бўлинг янгамларга тоғамларга салом айтинг шанба куни тушдан сўнг бораман.
-Хўп жиян соғ бўл ўзингни эҳтиёт қил, бирор ёрдам керак бўлса тортинма ҳеч хупми
- Майли тоға албатта.
Илҳом тоға билан гаплашгач анча ғуборларим кутарилди узоқ бўлса ҳам қариндошларим улар барчаси оддий беғубор одамлар, болалигимда кўп борардик, уларникига, Илҳом тоғани онасини амма дердик боғчада ишларди, оталари Сафар тоға бригадада сувчими бўлиб ишлар яна шийпонга ҳам қараув эдилар, оила анча катта эди, беш ўғил уч киз эди менимча, рост бир сафар ўйнаб юриб токчага нимага чиққан бўлсам бир товоқ сутларини гиламга тўкиб қўйганим хотирамда ўшанда жуда кичкина эдим беш ё олти ёшда, Илҳом тоға ўшанда мани токчадан кўтариб олиб,- Ким тўкди сутни деса Мату тўкди Мату деганман.
Шанба кунигача яна икки кунни бир амаллаб ўтказдим, Адхамни виждонсизлиги ортиб борар, Фазилат ҳам эрини ўзгараётганини сезган шекилли менга муомаласи анча совуқлашганди. Шанбагача Илҳом тоғани хотини Роҳила янгам икки мартта телефон қилди ҳар телефон қилганида албатта келишимни тайин тайин қиларди.
Ва ниҳоят белгиланган кун тушдан сўнг метрога тушдим белгиланган бекатдан чиқсам, Илҳом тоға билан Роҳила янга кутиб туришган экан, кўришиб сўрашдик, учрашганимиздан мендан кура улар хурсанд эди. Илҳом тоға йўл бошлади метродан пиёда йигирма дақиқалик йўл экан.
Қариндошлар шу ерда дворник аёллари подез ювувчи бўлиб ишлашаркан, яшаш жойлари подвалда экан, тўртларга якин подвалга кириб бордир бир бурчакдаги кенг хонада гиламлар тушалиб курпачалар тўшалган дастирхон безалган, тоғалару янгалар жам яна уч тўртта қариндошларни қариндошлари, гўёки мен осмондан тушдиму улар қўлига тушдим шунчалар иззат ҳурмат қилишди барибир ҳам оддий одамлар бошқача улар орасидаги меҳир оқибат,одамгарчилик самимий.
Ўша куни роса меҳмон қилишди ҳар бир оила ўзи учун