#ЎГАЙ_ОНА
#Назли
30
— Нима қилганингиз? Дилдора юзини ушлаб Зафарга нафрат билан қаради. — Нима қилдим, сизга?
Зафар шаҳд билан юриб Дилдоранинг иягидан сиқди — Мени билмайди деб ўйладингми? Кўзларига бирма-бир қараб чиқди — Гапир, ишга кетади, ишдан келади мени билмайди деб ўйлагансан, шундайми? Келин бўлиб тушганингдан бери, сени кузатаман, қани ўзингга келармикинсан дедим, отам билан онамни бекорга дам олишга жўнатмадим, сени мана шу уйдан ҳайдаш учун уларни уйдан кетигиздим. Кетасан, уйдан кетасан, болам, болам деб авайлаб катта қилаётган қизингни ҳам олиб кетасанми, ташлаб кетасанми қизиқмас, ажримга ариза ёзаман, қанча десанг бераман уйимдан кетсанг бас. Мени ташқарига чиқиб кетди, деб ўйладингда-а? Ташқарига чиқдим-у, қайтиб кирдим, бу сафар қилганларингнинг ҳаммасини кўзим билан кўрдим, қулоғим билан эшитдим. Энди сенинг керагинг йўқ. Ҳомиладор бўлганингдан кейин юзингдаги асл ниқобингни ечганингдан хурсандман.
— ддааддассии... Дилдора зўрға нафас олиб Зафарга қаради — Менда айб йўқ... Софиянинг тарбияси бузилмасин дегандим.
— Иккинчи синф қизининг тарбияси қандай бузилади? Ҳалитдан Идиш-товоқ юваётган бўлса, укасининг кийимларини юваётган бўлса, шуми сен бераётган тарбия? Бор нарсаларингни йиғгинда уйдан чиқиб кет. Сендака хотин керакмас! Сен Маҳлиёни қандай яхши кўрсанг, мен икки боламни сендан кўп яхши кўраман, улар менга Гулимдан ёдгор бўлиб қолган. Сенга яхши гап гапирилса ўзингдан кетиб қолар экансан, сениям жоним дедим, борлиғим дедим икки болага онасидек бўлолмадинг. Мен Гулсеварни унутдим, сени севишга, ардоқлашга ҳаракат қилдим, ёнингда бирор марта Гулсевар билан солиштирмадим, сенга гапирмадим. Қўлимдан нима келса қилдим, сени раҳматинг шу бўлдими? Менга хотин эмас, мана шу икки болага қарайдиган она керак эди, сени танлаб адашмабман деб хурсанд бўлаётгандим, афсус, асл юзинг бошқа экан. Бор кечгача уйдан чиқиб кет. Кечга болаларим билан борадиган жойимиз бор. — Аканг ҳам келяпти олиб кетади. Зафар ошхонадан чиқиб кетди. Дилдоранинг юзига тарсаки туширганда София югуриб чиқиб кетганди. Зафар йиғи овози эшитилаётган хонага кириб қизини бағрига босди... — Қизим, отангни кечир, сенга яхши она олиб келолмадим. Сал аввал Дилдора тортган сочларидан силаб қизини қаттиқ бағрига босди.