#ЎГАЙ_ОНА
#Назли
28
🍃🍃🍃
Ўтган вақт орасида Дилдора Зафарнинг кўзи учунгина ўзгарди...
— Адаси, айлангани чиқайлик Дилдора беш ойлик бўлган қизини ўйнатаркан телефонда нарса кўриб ўтирган Зафарга қаради
— Яхши фикр, София ҳам таътилда ойим билан адам ҳам дам олишда биз ҳам чиқсак бўлади. Телефонини қўйди — Қаерга борамиз?
— Учаламиз борайлик! Эркаланиб Зафарнинг қўлларидан ушлади.
— Учаламиз? Қошлари чимирилди, сен, мен ва Маҳлиё шундайми?
— Ҳа, шундай... учимиз борайлик, София билан Саидни холамникига ташаймиз. — Ҳаммамиз қийналиб қоламиз-да, дадаси. Ҳали-ҳамон ноз-у карашмасини йўқотмай, Зафарнинг ёнидан кетмасди.
— Йўқ, бўлмайди. Орадан анча вақт ўтган бўлса-да, ҳали ҳамон Гулсеварнинг норози қиёфаси кўз ўнгида турибди, ҳозир эса ёдига тушди-ю, рад жавобини берди — Болаларимсиз бормайман. Борсак учта боламиз билан борамиз, бўлмаса бормаймиз. Дилдора энса қотирди-ю, индамасдан Маҳлиёга гапира бошлади. — Ёш бола бўлса, нима қилади, айланишда, ана катта бўлса кўриб олишади. Бироздан сўнг аччиғига чидай олмай гапира бошлади. — Ҳали эсини танимаган-у, сиз бўлса уларсиз бормайман дейсиз!
— Катта бўлганда кўришади де, сен шу айланмоқчи бўлган жойларингни неча марта кўргансан?
— Ота уйимдалигимда кўп борардим Мақтаганнамодек гапирди
— Софиядек вақтингда, даданг айланишга олиб борармиди?
— Сизга кўрсатганман-у, расмларимни, адам бизни зериктирмасди.
— Шундай экан, менам болаларимни зериктирмасликни хоҳлайман, тушундингми? Айланишга борган жойларни кўрган экансан, сен бориб нима қиласан, Маҳлиё нимани тушунади, эсини танимаган деб Маҳлиёни айтади, ана унда борсак иккимиз борамиз, розимисан?
— Маҳлиё-чи?
— Холангга ташаймиз!
— Йўқ, йўқ холамга ташламаймиз! Холасининг характерини билган Дилдора рад жавоб берди.
— Шундай қиламиз! Кийинтир тайёрла, София, Саид, Маҳлиёни холангникига ташлаймиз-да, айланиб келамиз, иккимиз
— Йўқ, боламсиз бормайман! Зафар ташқаридан бегона овоз келгани учун чиқиб кетди. Ортидан Дилдора ҳам чиқиб борди. Зафарнинг ташқарига чиқишини кўриб, ошхонада пиёла юваётган Софиянинг ёнига борди.
— Тозалаб юв, бувинг кетиб, ҳимоячинг қолмадими? Аданг тун-у, кун ишда, бувинг йўқ, индамасдан айтганимни қилаяпсан. — Ҳозир сени деб айланиша боролмадик, ифлос! Белига тушиб турган сочларидан тортди.
— Айй, ойижон... Софиянинг кўзларидан дарров ёш оқа бошлади.
— Ингиллама, текин томоқ деразадан ташқарига қараб қўйди. — Ҳозир аданг келган-да, ада биз Салима бувимникига бормоқчимиз, Саид билан борсак майлими дейсан, эшитдингми? Сочидан қаттиқроқ тортди...
— Айтаман, ойижон... айтаман... кккеттааамииззз бувимникигааа кетамиз... София йиғлаб Дилдоранинг қўлига ёпишди...