Ойнинг ун беши. 21-қисм.
Зулайҳонинг таклифи билан
сўрига чиқиб ўтирганларидан
кейин яна одатдагидай ҳол-аҳвол
сўрашдилар. Шаҳодат уйдан
дастурхон билан мева-чева
солинган патнисни олиб чиқди.
Сўнгра чой дамлаб келди.
«Оинг-олинг», билан чой ичиб
ўтирарканлар,
ўнғайсизланаётганини
сездирмаслик учун ўғлини гапга
сола бошлади.
-Зерикмаяпсанми? Тоғаларинг
билан танишиб олдингми?
-Зерикиш нима эканлигини
билмайди,-деб Зулайҳо унинг
ўрнига жавоб бера бошлади.-
Тоғалари билан жуда тил
топишиб олганда. Ҳали униси,
ҳали буниси шаҳар айлантириб
келади. Нималар олиб
беришаётганлари фақат ўзларига
маълум.
-Унда жуда мазза қилаяпсан
эканда,- деди Ориф илжайиб
қўйган Шавкатнинг бошини силаб
қўяркан.
Ҳеч қандай ноқулайлик
туғдирмаслик учун Собиржон
сухбат жиловини ўз қўлига олди.
У ёқ, бу ёқдан гапириб ўтираркан,
Орифнинг оиласи, қилаётган
ишларини суриштирди. Одил
билан /айратга бир-иккита ҳазил
ҳам қилди. Чамаси бир соатлар
ўтиб Искандар билан Самандар
кириб келишди. Уларни кўриб
ҳаммалари ўринларидан
қўзғалишди. Самандар айтгани
учун, куёвимиз келибдида, деб
Искандар сўрига яқинлашди.
Кўришиб, сўрига ўтирганларидан
кейин қуюқ сўрашдилар. Сўнгра
Собиржон қўл очиб дуо қилди.
-Илоҳо омин, меҳр-оқибат
кўтарилмасин. Шундай яхши
кунлар ҳамиша бўлаверсин.
Шаҳодат ҳам бошқалар қатори
юзига фотиҳа тортаркан, шуми
«яхши» кунлар, дегандай
Самандарга ер остидан қараб
қўйди. У бунинг маъносига
тушуниб, индама, дегандай пастки
лабини тишлар бош чайқаб
қўйди. Шаҳодатнинг кўнгли
ғалати бўлиб кетди. Агар
Искандар, кенжа невармизни
берсанг-чи, у билан ҳам
кўришайлик, демаганида ўзиниг
ички туйғусини сездириб қўйиши
ҳам мумкин эди. Жилмайишга
ҳаракат қилиб ўғлини узатди.
Шавкат бегонасираб чириллаб
йиғлаб юборди.
-Оббо, бунинг феъли чатоқ
эканку, -деб Искандар Шавкатни
шу заҳоти қайтиб берди. Кейин
Муҳлисани ёнига чақириб
эркалади.
-Кечирасиз, булар билан бўлиб
сизни эсдан чиқарибман-ку,-деб
Искандар Орифга юзланиб уни
сухбатга тортди. Ориф биринчи
марта учрашгани учунми ёки
қайнотасининг салобати босдими,
ўзини жуда нлқулай ҳис
қилаётганди. Саволларига ўзини
йўқотгандай, баъзан узуқ- юлуқ
жавоб қайтарар, гоҳида юзлари
қизариб кетарди. Буни
бошқалардан яхшироқ сезиб
ўтирган Шаҳодат мийиғида кулиб
қўярди. Собиржонни эътиборидан
четда қолдирганини тушинган
Искандар узрли оҳангда деди:
-Собир ака, пенсияга чиқволиб,
мазза қилиб оёқни узатиб дам
олаяпсизми?
-Қаёқда, бола-чақанинг ташвиши
оёқ узаттириб қўярмиди?-деб
Собиржон қўл силтади.
-Болаларни катта қилдингиз.
Ҳаммасини уйли-жойли
қилдингиз. Яна нега уларнинг
ташвишини қиласиз?- деб
Искандар ҳазиллашиб илмоқли
савол берди.
-Болаларим аввал тўртта эди. Энди
ўн иккита бўлди. Демак
ташвишимга ташвиш
қўшилдида,-деди Собиржон
пиёласини дастурхонга қўйиб.
-Энди болаларингизни болаларини
ҳам катта қилишингиз керакми, -
деб Искандар ҳазилни давом
этирди.- Невараларингизга ота-
оналарининг ўзлари қарашсинда.
-Невараларимни болаларимдан
кўра кўпроқ яхши кўраманда.
Қандай қилиб уларни нари итара
оламан? Ўрикнинг мевасидан
мағзи ширин, деб бекорга
айтишмаган эканда,-деди
Собиржон маънолли кулимсираб-
Бунга ҳали ўзингиз ҳам неварали
бўлганингизда ишонч ҳосил
қиласиз.
-Ҳозирнинг ўзидаёқ ишонч ҳосил
қилиб турибмиз,- деб Зулайҳо
гапга қўшилди.- Қаранглар,
ҳаммамиздан кўра неваларига
эътибор бераяптилар.
-Бўлди, бўлди, мен енгилдим,- деб
Искандар хо-холаб кулганича
икки қўлини баравар кўтарди.
-Агар Самандар акам авалроқ
уйланганида невараларингиз
янаям кўпроқ бўларди,-деди
Шаҳодат .
-Самандарга уйлантиришимиз
керак. Энда сизлар
кўмаклашсаларинг ўртага олиб
бир амаллаб уйланишга
кўндирардик. Шундай катта
шаҳарда кўнглига ёқадиган қиз
топилмаса ўзим қишлоқдан
топаман. Борса мўлжаллаб
қўйганларимни кўрсатардим.
Айниқса биттаси бор, жуда
бошқачада. Кўрса Самандар
юрагини чангаллаб қолиши аниқ,-
деди бир оз дадиллашган Ориф
ҳазиллашиб.
-Ўша биттасини менга
кўрсатаверинг. Чунки акамнинг
яхши кўргани бор. Яқинда тўйии
ҳам бўлади,- деди Одил .
-Шу гап ростми?- Ориф
ишонқирамай сўради.
-Ҳа рост,-деб жавоб берди
Искандар. - Эрта- индин тўйга
айтмоқчимизку, сиз ҳали келин
қидириш билан оворасизми?
-Мен билганим
йўқда,- деди О