пишни ўргандим, ғўр - шўр к,илиб овкат
к,илишни хам ўргандим. Бари бир к,из болани
ёшликдан уй ишларига ўргатмаса
к,ийланар экан. Кўчаларни хам чала-чулпа
к,илиб зўрға супирардим.
Дилрабони тўйида энди карнай -сурнайга
к,изларга ўйнаб бермадим. "Бошим
оғрияпти" деб бахона к,илдим. Бир чеккада ўтириб келинни роса томоша к,илдим. К,из
бола бўлиб, биринчи мартта келинчакка
махлиё бўлишим. Дило жуда гўзал
келинчак бўлди. Мен энди ўзимми шу келин
либосида фараз к,илдим...
Эртаси ишга боргач яна севишганларни
кузатдим. Шу "Рамео"га к,андайдир
кўнглимда илик,лик пайдо бўлганди. У мени
дўстим деб чак,ирарди. "Жулетта"чи хамма
к,излардан к,изғонсаям мендан хеч
к,изғонмасди, сабабини биласиз.,,
Онамга уни ёқтиришимми айтдим,
"Жулетта"си борлигини хам. Онам бир оз
ўйланиб :"Хеч к,иси йўк, к,изим, шу йигитга
тегишни хохлайсанми? "- дедилар,
Мен биринчи мартта онамдан уялиб ерга
к,араб "хм" дедим. Буни иложи йўқда
афсус деб ўйландим. Онам мендан йигитни нимани яхши кўришини, нималарга к,изик,ишини , хуллас барини суриштириб билдилар. Фабрика олдига магазин бб мен хар замонда зивачка шоколад шунга ўхшаган нарсалар олиб ердим. У бола "менга сигарет огач келинг " деб пул берарди, мен
опкеб берардим.
Эртаси куни онам менга худди "Ромео"
чекадиган сигаретдан қўлимга берди ва:" У
сўраганда шуни магазиндан опкиргандай
бер, пулини эса менга олиб ке" дедилар. Мен
"хўп" дедим. Энди онам тез-тез сигарет, зивачка, шакалат берадиган бўлдилар, мен уларни пулини опкелиб берардим. Кейин билсам онам бахшига бориб шу нарсаларга дам солдириб келардикан. Севишганлар кейинги пайтда аразлашадиган бўлиб қолишди. Мен иккисига хам ўзимни яқин дўст тутиб шароитни ўрганардим ва онамга ипидан нинасигача айтберардим. Онам менга йўл -йўрик, кўрсатарди, бу иш берарди.
Севишганлар ажралишди. "Жулетта"ни тўйи бўлди. Тўйи куни мен унга "Ромеойинг сени севмасдикан , севса сенга уйланарди... " дедим , у эса " хм шунака шекилли, лекин мен уни севардим " деб йиғлади. Унга рахмим келди шу пайт, ичимда бахтим учун курашяпманда дердим. Йигит хам қизни тўйи куни аламини ароқдан олди. "Уни жонимдан ортик, севардим, усиз қандоқ яшайман энди "деб дод солди. Унга хам хамдард бўлдим....
Уйга келиб онамга "Яхши иш к,илмадикмикан
икковлари бахтсиз бугун" дедим хўрсиниб.
Онам : " Қўявер вақт ўтса эсларидан чиқади , ана энди йўлингда тўғаноқ йўқ!"- деди. Мен хам хурсандман, хам хафа. Бахшини дами кучлими, онамни макрими, хуллас мавсадимга эришардим. Йигитга онам ўргатгандек муомилада бўлардим. Йигит энди хеч кимни
севмаслигини айтиб халиям хаёли у қиздалигини , хар куни тушдарида уни
кўрятганини, қиз йиғлаётганини айтарди. Мен "Сен кўп сиқилаверма, усиз ҳам ҳаёт давом этади. Хозир Жулеттанг бахтлику, тўйи куни хам жуда бахтиёр эди. Бўлди уни унут энди, мана мени қара хеч кимни севмайман, хамма
хозир бевафо, севги йўқ нарса " дердим.
Бир кун йигит менга :" Дўстим яхшиям сен
борсан, уйдагилар мени уйлаймиз дейишяпти,
хеч бир қизга ишонмайман энди. Мен уйланмоқчи бўлган қиз ҳам кимнингдир севган ёри бўлишини хохламайман, сени бўлса яхши биламан... Сенга уйланаман десам
розимисан?" - деса бўладими. Ха! деб жавоб
берворе дедим. Ўзимни зўрға тутдим ва " Дўстим мен ота- онамни розилигисиз бир нарса деёлмайман"~дедим уялган киши бўлиб....
Уйга шошардим, онамга бу янгиликни
етказишга шошардим. Бу гапларни эшитган онам хурсанд ,мен бахтимдан қувнардим. ..
У совчи жўнатди, онасига бизни оиламиз уй
тутишларимиз ёқмабти, лекин боласини
"шундан бошкасига уйланмиман" деган сўзи
учун иложсиз рози бўлган.
Мана мен орзу қилган тўй бўлди. Тўйим куни эски дардим тутиб карнай- сурнайга "келин беркитти" уйида роса қизларга ўйнаб бериб кулдирдим хаммани. Бу сафар чин дилдан ўйнадима. Куёвни хаёли паришон эди. Мен эса жуда бахтлиман. Унга қараб «хали хаммаси йўлига тушиб кетади, бола- чақалик бўлсак" ~деб ўйладим. Қайнонам билан қайнотам мактабда ўқитувчи бўлиб ишлашарди. Куёвим оилада кенжа ўғил. Ундан катта акаси ва опаси бор. Мен аҳмоқ келин бўлишни хавас
қилибману, уй юмишларига эса умуман хушим
йўқ эди. Эрталаб эшик супуришни умуман
хохламардим. Ўлганимни кунидан зўрға ўрнимдан