ch
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

前往频道在 Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

显示更多

📈 Telegram 频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 的分析概览

频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 45 961 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 1 277,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 679

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 45 961 名订阅者。

根据 08 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 025,过去 24 小时变化为 6 038,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 15.99%。内容发布后 24 小时内通常能获得 12.06% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 7 367 次浏览,首日通常累积 5 555 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 131

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

凭借高频更新(最新数据采集于 09 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

45 961
订阅者
+6 03824 小时
+3 2217
-1 02530
帖子存档
💥АЛАМЛАРИМ ТУҲМАТГА АЙЛАНДИ... Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 (Бир опахонимизнинг илтимосларига биноан сизларнинг хукмингизга ҳавола қилмоқдамиз..) Кеча қизим яна йиғлаб келди. Куёвим уч боласининг кўз ўнгида ўласа қилиб дўппослабди. Кўзи кўкарган, қўллари моматалоқ бўлиб кетган болагинам бағримга бошини қўйиб, «Гуноҳим нима, ойи? Қайси айбим учун мени золим эр қўли билан жазолаяпти тақдир?», дея зор-зор йиғлади. Унинг гаплари юрагимга ўқдек қадалди. «Қизгинам, сенинг гуноҳинг йўқ», дедим-у, бўғзимни куйдираётган сўзни тилимга чиқара олмадим. Бўғма илондек бўғаётган виждоннинг оғриғини жисмонан ҳам ҳис қилиб турардим. Аммо журъат етмайдими, ё номус қиламанми, на улардан, на қизимдан узр тилай оламан. Ҳаммасига юрагимда тугун бўлиб ётган алам сабабчи. Ҳасадгўйлигим туфайли гуноҳдан қайтмадим, бегуноҳ келинчакка туҳмат тошини отишга ботиндим, қайтар дунёлигини, бировнинг номини қора қилишнинг жазоси борлигини унутдим. Шоҳиста билан бир маҳаллада ўсганман, қолаверса, синфдош бўлганмиз. Болалигимдан онам нуқул мени у билан солиштирарди. Кейин мактабда ўқитувчилар ҳали орасталигини, ҳали одобини, ҳали аълочилигини айтиб, намуна қилиб кўрсатарди. «Шоҳистани, қара, ҳар тонг қуёш чиқмасдан кўча-кўйга сув сепади. Сенинг қўлингда эса супурги ҳам турмайди!» «Шоҳиста ўрганган фанни нега сен ўзлаштира олмайсан? Ҳар куни уйига чиқиб, дугонангдан ўргансанг бўлмайдими?» «Шоҳиста, чеварга шогирд тушибди, бирам чиройли кўйлаклар тикаяпти эканки...» Булар менинг кўзимни очмаган, қасдма-қасд иш қилиш иштиёқини пайдо қилган, холос. Нимаики қилсам, шу қиздан ўзай, ҳамманинг оғзини ёпай, дея қилардим. Аксига олиб, ҳеч омадим кулмасди. Атрофдагилар эса бизни солиштиришгани-солиштиришган эди. Бора-бора уни кўришга кўзим бўлмай қолди. У учун чин, мен учун сохта бўлган дўстлигимиз шу тариқа якун топди. У бир уринишдаёқ талаба бўлди, мен эса нақ уч йил ҳаракат қилиб, натижага эришдим. Энг ёмони эса кўнгил қўйган йигитимнинг унга меҳри тушгани бўлди. Суйганим ва куйганимнинг тўйи куни йиллар давомида тўпланган алам вулқондек ичимда ғалаён қилди. Аммо отилмади... Тақдирни қарангки, рақибамнинг қўшнисига келин бўлдим. Шоҳиста ҳеч нарсадан бехабар мен билан яхши муомала қилар, мен эса ундан қасдимни олиш учун пайт пойлардим. Унинг обрўли жойда ишлаши, эрининг доим атрофида парвоналиги, маҳаллада ҳамма ҳурмат билан қараши баттар ичимни куйдирарди. Бироқ қўлимдан бирор иш келмас, уни отидан туширишга қурбим етмасди. Вақт ўтгани сайин эса аламзадалигим ортиб борарди. Мен ўша пайтлари ичимдаги бу оловнинг ҳасадлигини тан олмасдим. Нуқул йўлимда тўғаноқ бўлган дея уни айблаб, ўзимни жабрдийда санаб, баҳона қилардим. Тақдир мени гўёки Шоҳистанинг қўллари билан таҳқирлаётгандек туюларди-да. Кунлардан бир куни маҳалладаги йиғинда кўришиб қолдик. Ичини ёқай дея, бир уй хотиннинг олдида катта кетдим. — Ўғлимни уйлантирмоқчиман! Ҳамидулло аканинг кенжасини сўраб қўйдим! Доктор қиз-чи! Бирам яхши, бирам чиройли-ки! Фарида опа «Фарангизни узатсам, сиздек аёлнинг ўғлига узатаман-да», деб қувониб қолди совчиликка борганимда, — дедим атай Шоҳиста томонга беписандларча боқиб. Унинг йўталиб қолганидан эса баттар авжландим, — Худо хоҳласа, кузда тўй! Шоҳистанинг рангги бўздек оқариб кетди. Менинг юзимга эса қизиллик югурди. Мана, унинг ҳам ичи ёнаяпти! Ўзимча, унинг паришон бўлиб қолганини аламга йўйибман. Бир ойдан кейин эса тарвузим қўлтиғимдан тушди. Маҳаллада Шоҳистанинг ўғли Ҳабибнинг Фарангизда кўнгли борлиги, уларни тез кунларда унаштирилиши ҳақида гап тарқади. — Вой, опа, эшитдингизми? Сиз оғиз солган Фарангизни Шоҳиста опа келин қилаётган экан, — шумхабарни етказди қўшним Зулхумор. — Вой, — дедим уятга қолганимдан танам музлаб, — қанақасига? Ахир мен... — дея индамай қолдим. — Шоҳиста, келинингни у-бу жойга олиб бориб кўрдингми? — дея гап олиш мақсадида сўз очдим бир куни. — Ҳа, ўзи ҳам шифокор-ку, кўп нарсани тушунади, билади. Соғликлари жойида, нимагадир бўлмаяпти-да. Майли, ўз вақти-соати бордир, — деди Шоҳиста хотиржамлик билан. — Хафа бўлма-ку-я, аммо сенга ичим ачиганидан айтаяпман, анув аммаси бор-ку Фарангизнинг, мактабда биздан кейин ўқиган, ўша ҳам ту

Ҳамидани хотини ўлган бир боласи бор эркакка узатишди.Эркак жуда ҳам бамаъни ва яхши жойда ишлагани учун ҳеч ким шубхаланмади
Ҳамидани хотини ўлган бир боласи бор эркакка узатишди.Эркак жуда ҳам бамаъни ва яхши жойда ишлагани учун ҳеч ким шубхаланмади аммо тўй ўтгач Ҳамида эрини тез-тез телефонга қараётганини сезиб қизиқиб сўради. -тинчликми? -хотиним..-деди эркак кўзлари ғалати бўлиб- у бизни кутябди! -нима? -тезроқ уйга боришимиз керак..йўқса у бизни.. Машина шитоб билан қабристон томонга юраркан Ҳамида қўрқиб кетди. -бу уйингиз эмаску! Эри ғалати жилмайди. -бу ерда бизни уйимиз бор..энди сен ҳам у ерда яшайсан сен мен ва хотиним. Ҳамида машина тўхтатиши билан сакраб қочмоқчи эди аммо эри тутиб олиб уни қабристон томон судраб кетди энг ёмони кейин содир бўлди қабристон ичида...

Бу дунёда ҳар қандай қарзларни қайтариш мумкин... Ота-оналаримизни олдидаги қарзларимиздан ташқари... ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ http
Бу дунёда ҳар қандай қарзларни қайтариш мумкин... Ота-оналаримизни олдидаги қарзларимиздан ташқари... ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

Катта ҳовлида ёлғиз ўзи қолган янги келинчак шундоқ ҳам қўрқиб ўтирарди,акс олиб свет ҳам ўчиб қолди.Эрига хабар жўнатди тезр
Катта ҳовлида ёлғиз ўзи қолган янги келинчак шундоқ ҳам қўрқиб ўтирарди,акс олиб свет ҳам ўчиб қолди.Эрига хабар жўнатди тезроқ келинг деб.Эри оз қолди етай деб қолдим деб ёзгани учун сал бўлса ҳам хонани ёритиш учун шам қидира бошлади.Афсуски шам ҳам йўқ..энди йиғлаётганди қадам товушлари эшитилди.Келинчак қувониб кетди. -келдингизми?-дея эшик ёнида турган қора шарпани эрим деб ўйлаб маҳкам қучди-жудаям қўрқдим сизсиз боз устига..-деб эрини танасига ўхшамайдиган танага қўрқув ила боқди.Ортга қочмоқчи эди шарпа уни белидан маҳкам қучиб ўзига тортди.Шу вақтда ярқ этиб бирдан чироқ ёнди..Янги келинчак тўғрисидаги шарпага дахшат билан боқди чунки у....

Alloh har bir yoshingiz uchun kimnidir tuhfa etadi ota-ona aka-singil... raqib... suhbatdosh... doʻst... yor... Tuhfalaringizni asrang, yaxshilarim... ❤️ ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

ми шунақа?.. ​​Бехос келиб тушган тарсакидан Самадов домланинг кўз олди қоронғилашиб, гандираклаб кетди. Шунча одам олдида-я! Бу қандай шармандалик! Қандай зўравонлик бу! “Катта” бу қилган ишидан бир зум афсусланди, бироқ сездирмади. Уришишда давом этди. – Эртагаёқ аризангни ёз! – деди жаҳл билан. Ҳамма жим эди. Тарсакидан сўнг йиғилганларнинг дами ичига тушиб кетган, каттакон залда пашша учса билинарди. Самадов домла қолган гапларни эшитмади: тарсаки зарбидан қулоқлари битиб қолганди… Домла шуларни хаёлидан ўтказаркан, эртага қандай бош кўтариб юришини ўйлаб эзилди. – Тешик қулоқ эшитади, эртага ҳамма шу ҳақида гапиради, – ўзига-ўзи пичирлади у. Аламидан уҳ тортди. Кўзлари тиниб кетди. – Нима деган одам бўлдим? Ўттиз йил ўқитувчилик қилиб-а?.. Одамлар нима дейди?! – домланинг инграниб айтган гапларини ўзидан бошқа ҳеч ким эшитмади. Бояги юрак оғриғи қайталаниб, нафаси қисилди. Домла титроқ қўллари билан кўйлагининг ёқа тугмаларини ечмоқчи бўлди, эплолмади. Ёнбошига оғиб кетди… Самадов домланинг жанозасига бутун қишлоқ келди. Туман ҳокими ҳам. У ўзини жуда бепарво тутар, ора-сира атрофидагиларга ўқитувчиликнинг машаққатлари-ю, савоблари ҳақида ваъз ўқир, Самадов домланинг ўзини аямай ишлаганини, соғлиғига етарли эътибор бермаганини айтар, одамлар эса туман каттасининг гапларини тасдиқлаб, итоаткорлик билан бош силкиб туришарди… Рахшона АҲМЕДОВА https://t.me/joinchat/AAAAAFXIt8kKd1Gj_3twXA

💥ЎҚИТУВЧИНИНГ СУКУТИ Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 Йигитни ор ўлдирар, Туяни – сарбон. (Ўзбек халқ мақоли) Уйга кеч соат ўнга яқин кириб келган Самадов домланинг икки юзи қип-қизариб кетган, оғир-оғир нафас оларди. У ўзига пешвоз чиққан хотинига қарамади ҳам. Ичкариларкан, маст киши каби бир-икки туртиниб ҳам кетди. – Яхши келдингизми, дадаси? – сўради хотини эрининг орқасидан ҳайрон боқаркан. – Сенга нима? Ишингни қилавермайсанми?! – жеркиди Самадов домла. Хотинининг кўнгли оғриди, аммо сездирмади. Эрининг туш пайти қўнғироқ қилиб, “Бугун кечроқ бораман, мажлис бор”, дегани ёдига тушди. Шошиб дастурхон солди, овқат сузиб келди. Шу пайтгача ухламай ўтирган набира югуриб чиқиб, кўрпачага беҳол чўккан бобосининг бўйнига осилди: – Менга нима опкелдингиз, бобожон? Одатда, набирасининг эркаланишларидан яйраб кетадиган Самадов домланинг бу сафар чиройи очилмади, уч яшар қизчани ўзидан нари сураркан: – Олмайсанми буни? – дея хотинига ўшқирди. Хотини сал нарида турган келинига тезгина кўз қирини ташлади-ю, набирасини оҳиста ўзи томон тортди. – Қўй опоққизим, бобонгга осилмагин, – деди ялинганнамо. – Ҳозир боши оғриб турибди бобожонисининг. Эртага-чи, қизимга шикалад обкелади бобоси… Ҳозир кириб ухлагин, хўпми? Қизалоқ ўзини доим эркалатадиган бобосининг силтаб ташлашини кутмаганиданми, йиғлаб юборди. Келин иккиланиб яқинлашди-да: – Ассалому алайкум, дадажон – деди секингина. Сўнг йиғлаётган қизчасини қучоқлаганча илдам одимлаб ичкарига кириб кетди. – Тинчликми, дадаси? – ботинмайгина савол берди аёл. – Нима бўлди ўзи? Самадов домла бу саволни-да эшитмади. У ўзида эмасди, ғазаби зумда сўнадиган ҳам эмас. Хотини эрига хавотир билан тикилиб анча ўтирди, ундан садо чиқавермагач, бироз ўз ҳолига қўяй дея, секин ичкарига кириб кетди. Домла туз тотмади. Самадов домла битта мактабда ўттиз йил ишлади. Эл орасида ҳурмат топди. Қанча-қанча шогирдлар тарбиялади. Мактаб директори бўлгач, югуриб-елишлари янада кўпайди, жон куйдириб ишлади. Мактаб обрўси учун талашиб-тортишди. Уни халқ таълимидагилар ҳам, туман ҳокимиятидагилар ҳам бирдек ҳурмат қилишарди. Аммо… туман раҳбари ўзгарди-ю, барча катта-кичик раҳбарлар қатори Самадов домланинг ҳам ҳаловати йўқолди. Янги бошлиқ жуда қаттиққўл чиқди. Нуқул пахта плани дейди, ҳеч ким билан ҳисоблашмайди. Каттаю кичикни далага ҳайдайди. Ўқитувчию ўқувчилар ҳам даладан бери келмай қолди. Бир сиқим ҳам пахта қолмаган далада изғиётган ўқувчиларга жони ачиган домла раҳбарга дангал гапирди: – Икки-уч ойдан бери ўқиш йўқ, ҳамма кўсак териб далада изғийди. Болалар билим олиши керак-ку!.. «Катта» гап уқмайдиган чиқди. – Дадаси, овқатингизни емайсизми? Совиб қолди-я, – деди хотини сўрига қайтаркан. – Олинг, ҳеч бўлмаса, иссиқ-иссиқ чой ичинг… Тўлиб турган домлага хотинининг меҳрибончилиги ҳам ёқмади. – Егим келса, ейман, ичгим келса, ичаман. Бор, кириб ёт! – деди жеркиб. Аёл индамай нари кетди. Домла хотинини хафа қилиб қўйганига афсусланди. «Бу бечорада нима айб? Нега аламимни ундан оляпман», дея ўзини сўроққа тутаркан, юрагида бехос оғриқ туриб, нафаси бўғилди. Секин кўрпачага ёнбошлади. Яхшики оғриқ кўп чўзилмади. Сал енгил нафас олган домла бармоқ изи қизариб турган юзини силаркан, ҳамманинг олдида шарманда бўлиб, тарсаки еганини эслаб, ори келди. Таниш-билишларнинг юзига энди қандай қарайман, деган ўйдан юраги ёнди. Кўз олдида бугунги воқеа қайта жонланди: – Нимага одамларингни далага чиқармадинг? – «катта» юз-кўзидан ғазаб сачратиб, йигирма-ўттиз чоғли раҳбарни бирма-бир савол-жавоб қилмоқда эди. – Азиз Акбарович, – деди Самадов домла ўзига гал келганда, – икки ойдан бери ҳамма далада, ўқиш йўқ, программадан ортда қолиб кетяпмиз… Бу гапдан «катта»нинг баттар жини қўзиди. – Сенинг программанг билан менинг нима ишим бор?! Пахтани ким теради? Планни ким тўлдиради? – оғзидан тупук сачратиб ўшқирди у. – Биз қўлимиздан келганича тердик пахтани, – ўғли тенги йигитнинг сенсираётганидан алами келган Самадов домланинг овози титраб чиқди. – Нимма? Сен ҳали менга гап қайтаряпсанми? – Бўйин томирлари бўртиб кетди ҳокимнинг. – Сенларни деб вилоятда қай аҳволга тушганимни биласанми? Тилинг узун

❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ Hamma narsa yeb turib och qolmasdan ozish imk
❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ Hamma narsa yeb turib och qolmasdan ozish imkoniyati! 🔴Ishlaydigan 🔴O’qiydigan 🔴Emizikli onalar 🔴Homilador ayollar 🔴7yoshdan 75yoshgacha ayollar Vaziyatdan kelib chiqib ishlanadi 1) OY 50 MING 2) OY 100 MING 3) OY 150 MING ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ https//t.me/SOGLOM_OZISH_111 https//t.me/SOGLOM_OZISH_111 TEZ KOK YOZUVNI USTIGA BOSING GURUHGA KIRASIZ

#ЧИМИЛДИҚ_КЎРМАГАН_ОЖИЗА. Назира опа кўзини очиб ўйланиб ётган қизига қарадию у билан очиқчасига гаплашиб олиши кераклигини ў
#ЧИМИЛДИҚ_КЎРМАГАН_ОЖИЗА. Назира опа кўзини очиб ўйланиб ётган қизига қарадию у билан очиқчасига гаплашиб олиши кераклигини ўйлади. Бўлди хозир сўрайман хаммасини. —Марям менга қара. Бунақа ётганингдан фойда йўқ. Мени юзимни ерга қаратдинг. Сендан буни кутмагандим. Сени эса менга айтганинг рахматинг шу бўлдими? —Айт менга болани отаси ким? Қайси номард ифлос билан бу ишни қилдинг қиз ўлгур. Айт сендан сўраяпман ким болани отаси???? —Ойи боланинг отасини жудаям билгингиз келяптими?Яхши унда эшитинг. У одам сизнинг 😢😢😢😢

ОҚИБАТСИЗ ЖИГАРДАН КЎРА... (Ҳаётий ҳикоя) Унинг бошига иш тушди. Хотини оғир дардга чалиниб, катта қарзга ботди. Лекин дард шу билан чекинмади. Олдинда яна кимё муолажалари турарди. Олаётган маоши рўзғорни тебратишга зўрға етади, бу ёқда дори-дармон дегандай... Ҳаётда шундай вазиятлар бўлар эканки, нима қилишингни, қай деворга бошингни уришингни билмас экансан. Гўёки бутун дунё сендан юз ўгиргандай... У хотинининг эртага бўладиган муолажасига қаердан пул топишни ўйлайвериб, боши оғриб кетди... Нима қилсин, кимдан яна қарз сўрасин? Аввалги қарздорлар эшигига қарзни сўраб кела бошлашди. Бу ерда эса... У иложсизликдан “дод” деб бақиргиси келарди-ю, янаям ўзини тутиб турарди. Ўйлаб-ўйлаб охири бадавлат қариндоши – амакисининг ўғлидан ёрдам сўрашга аҳд қилди. Амакиваччаси ҳаммага ёрдам беради, лекин унинг бир ёмон одати бор эди. Пул беришдан аввал қарз олувчини обдон ерга уради, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситади, мазах қилиб кулади, хуллас устидан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилиб, кейин пул беради. Лекин у ҳозирда ноилож эди... У йўлда кетаётиб ёнидан ўтиб кетган машинанинг тўхтаб, орқага юраётганини кўрди. “Жудаям ҳайбатли машина-да Ланд крузер”. Шу пайт машина олдида тўхтади ва унинг рулида акаси ўтирган экан. Акаси уни уйига олиб кетди, йўл-йўлакай ўзининг ютуқлари ҳақида гапириб кетди. Уч қаватли уйлар билан ўралган катта ҳовлисида қурилишни тугатганини, “фалон” пулга “Ланд крузер” олганини, келаси ҳафта оиласи билан дам олгани 10 кунга чет эл саёҳатига кетаётганини, эртага новвос сўйиб, худойи қилаётганини мақтаниб гапириб берди. Шундан кейингина укасидан ҳол-аҳвол сўради. Укаси оилавий шароити, рўзғорни зўрға тебратаётгани, хотини оғир касаллиги, эртага эрталабка кимёвий муолажа учун пул кераклиги, шунинг учун амакисининг ўғлидан пул сўрагани кетаётганлиги ҳақида гапириб берди. - Э, ука, нима қиласан улардан пул сўраб? Эзворадиларку устингдан кулавериб... Бир гап бўлар, юр ундан кўра қурган уйларимни томоша қил, кейин овқатланамиз... Шу куни акаси уни кечгача уйида олиб ўтирди. Укаси ҳам ноиложликдан пул илинжида чидаб ўтирди. Лекин хайрлашар чоғи акаси пул ҳақида оғиз очмагач, секин ўзи сўради. - Ука, ҳали айтдимку, келаси ҳафта 10 кунга оилавий чет элга дам олгани кетаётибмиз. Ўзи 10000 доллар нима бўлади, ҳеч нарсага етмайдику, деб кимдандир қарз олмоқчи бўлиб турибман. Бунинг устига жиянингга “ўқишга кирсанг “Малибу” олиб бераман”, - деб лавз қилганман, у ҳам ўқишга кирди, энди ваъдани бажаришим керак. Ўзи биласанку, сани жудаям яхши кўраман, жиянларим ҳам зўр, келинга гап йўқ. Сандака меҳрибон ука ҳеч кимда йўқ. Лекин ўзимга ҳам етмаяпти, агар пулим бўлганида жоним билан берган бўлардим... У акасининг олдидан бўшашиб чиқди. Шунча олиб ўтириб, кунни тун қилиб, энг асосийси йўлдан қолдириб, пул бермай жўнатаяпти... Ахир эртага эрталабга хотинининг кимё муолажалари учун пул жудаям зарурку. У шу ўй-ҳаёллар билан кеч бўлса ҳам амакиваччасининг уйи томон йўл олди... “Майли пул беришдан аввал обдон ерга урсалар ҳам, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситсалар ҳам, мазах қилиб кулсалар ҳам, хуллас устимдан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилсалар ҳам, барибир шундан кейин пул берадиларку. Оилам тузалиб кетса бўлди. Ҳаммасига чидайман. Акамга ўхшаб бойлиги билан мақтаниб, пул бермагандан кўра, ерга уриб бўлса ҳам пул берса бўлгани... У амакиваччасининг уйига етиб келди ва дарвоза қўнғироғининг тугмасини босди... Дарвозани амакиваччасининг ўзи очди. У йиғлаб юборишдан зўрға ўзини тийиб, бор гапни айтди-қўйди. Энг қизиғи, амакиваччасини бир оғиз сўз ҳам демади. Индамай ичкарига кириб, керагидан ортиқча пул олиб чиқди ва “Қачон ва қанча пул керак бўлса уялмасдан келавер, жиян” дея пулни қўлига тутқазди... БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ. Ибрат учун яқинларга юборинг, ўқиб тафаккур қилишсин! ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

Biz ketamiz dunyodan.... Dunyooo ketmas..... Bir birmizni asraylik❤️ ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ibratli_nomalar

Diqqat bilan qarang! Birinchi ko'rgan narsangizni aytin va hozirda sizning hayotingizda nima yetishmayotganini bilib oling! 1
Diqqat bilan qarang! Birinchi ko'rgan narsangizni aytin va hozirda sizning hayotingizda nima yetishmayotganini bilib oling! 1. Lab 💋 2. Kitob 📖 3. Qayiq 🛶 Javobidan xayratda qolasiz 😨

#Хайрли_тонг 🌤🌹 Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! 😊 ✨Дуоларингиз ижобат, ниятларингиз амалга ошсин! Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин! 👉 @Xayrlikunlar Уланинг☑️ 👉 https://t.me/joinchat/bqb1CGbAzuM4OWEy

🦴 БЎҒИМЛАРИМ ЕМИРИЛИШИДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛДИМ⁉️ "Врачга борганимда гаплари совуқдек туюлди: «Операциядан бошқа чорангиз йўқ, бўғ
🦴 БЎҒИМЛАРИМ ЕМИРИЛИШИДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛДИМ⁉️ "Врачга борганимда гаплари совуқдек туюлди: «Операциядан бошқа чорангиз йўқ, бўғимларингиз тамом бўлган...» деди. Ўша лаҳзада дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Наҳотки энди фақат пичоқ остига ётиш қолган бўлса? Йўқ! Мен таслим бўлмадим. Изландим, суриштирдим ва мўъжизавий усулни топдим. Энди мен нафақат юряпман, балки ҳаётдан завқланяпман! Бўғимларимга қайта ҳаёт берган сиримни сизга ҳам айтаман… 👇👇👇👇👇 http://shop.mxmedia.uz/ostemikron/?web=8 http://shop.mxmedia.uz/ostemikron/?web=8 http://shop.mxmedia.uz/ostemikron/?web=8 ШОШИЛИНГ❗️Бу маълумот вақтирча очиқ, ҳозир кирвомасангиз кейин админлар удалить қилиб юборишади!

#ДАХШАТ #ТЕЗКОР 20 ЙИЛЛИК БЎҒИМ ОҒРИҒИ + 1 СТАКАН ДАМЛАМА = СОҒЛОМ БЎҒИМЛАР🦵✅ "Тез ёрдам" шифокори сумкасидаги мўъжиза! 🚑 Б
#ДАХШАТ #ТЕЗКОР 20 ЙИЛЛИК БЎҒИМ ОҒРИҒИ + 1 СТАКАН ДАМЛАМА = СОҒЛОМ БЎҒИМЛАР🦵✅ "Тез ёрдам" шифокори сумкасидаги мўъжиза! 🚑 Бўғим оғриғидан жуда чарчаган эдим 😔 Ҳаттоки энг қиммат дорилар ҳам ёрдам бермади. Лекин ўша куни ҳаммаси ўзгарди... Атиги 10 дақиқа ичида: •Бел оғриғи тўхтади ✔️ •Оёқ шишлари қайтди✔️ •Ҳаракатланиш эркинлиги қайтди ✔️ Шифокор айтганидек, ҳар куни дуо қиляпман. Сиз ҳам оғриқсиз ҳаётга қайтишни хоҳлайсизми? 👇 Батафсил маълумот олиш: https://shop.mxmedia.uz/maxeffect2/?web=2 https://shop.mxmedia.uz/maxeffect2/?web=2

Осуда ҳаётини барбод этган ўша даҳшатли тунда энагалик қилаётган уйида эди. Уйга катталардан бири, ёки жавоб олган хизматкор
Осуда ҳаётини барбод этган ўша даҳшатли тунда энагалик қилаётган уйида эди. Уйга катталардан бири, ёки жавоб олган хизматкор қайтгунича болаларга кўз қулоқ бўлиб туриш учун қолганди. У чанқаб ошхонага чиқди.  Сув ичиб энди орқасига қайтмоқчи эди, қаршисида  маст Амир пайдо бўлди. Қиз уни кетган деб ўйлаганди. Паст овозда салом бериб ўтиб кетмоқчи бўлди. Бироқ Амир уни маҳкам ушлаб қучоқлаб олди. Тушинарсиз нималарнидир ғудирдаб хонасига тортилади. Осуда қалтираганча бор кучи билан қаршилик кўрсатишга уринди. Кучи етавермагач ёрдамга чақирмоқчи бўлди. Бироқ Амир уни оғзини маҳкам ёпиб хона эшигини қулфлади...

Реакция белгилаб куямиз 😊

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 111-қисм Орада яна анча гаплар айтилди. Гулхаё эса бир четда қайнонасига, унинг гапираётган гапларига ажабланиб ōтирарди. Бир ома, бир аёл шунчаларам тош бағир бōлиши мумкинми? Келинику майли лекин мана бу чирқиллаб йиғлаётган уч қиз жонинг бир парчаси эмасми?! Гулхаё қайнонасидан яна бир бор оғринди. Овсини бечора ōша ховли тозалашган кун айтган гапи қулоғида жаранглади - Гулхаё, мен... Мен негадир яқинда ōладигандекман... - Эе янга ундай демангее! - гапини бōлганди Гулхаё. Аммо овсининг кōзи маюс эди - Илтимос Гулхаё агар менга бир нарса бōлса... Қизларимга эгалик қилинг? Чунки мен уларни сиздан бошқага ишонолмайман. Кōриб турибсиз акангизни аҳволини... Бувиси эса бу аҳвол. Шунга... Агар менга нимадир бōлса... Қизларим сизга омонат! Гулхаё шу гапларни эслаб юраги музлаб кетди. Қайнонасига қаради, одам шунчалар ҳам ёмон бōлиши мумкинми? Ôзи ва уч қизидан бōлак ҳеч кимни ёқтирмайди. Наима икки йил деганда энди дараги топилиб ора орада телифон қилади. Шунда ҳам тили бир қарич. Болалари шунча пайт нима еб ичди, нима кийди ишиям бōлмайди. Пул жōнатишнику гапирмаса ҳам бōлади. Шунча вақтдан бери сариқчақа ҳам жōнатмади. Сочларини алламбало рангларга бōяб буткул очиқ сочиқ кийинишга ōтиб кетган. Ҳар гапида ōзича туркча сōзлар қōшиб гапиради. Ҳалима ая эса ōзича мағрур. Нимамиш Наима турк тилини зōр ōрганиб келиб қишлоқда турк мактаби очармиш. Диплом бōлмаса, хужат бōлмаса қайда очафи дейдиган киши йōқ... Гулхаё хаёлларини хайдаб яна уй ичида ōтирганларга қаради. Бечора Шароф, онасининг миннатию тана дашномларидан бошини кōтаролмай энди йиттинчи синф бōлган қизини бағрига босиб ōтирарди. Гулхаё аста Азизбекка кōз ташлади. У ҳам бошини эгиб олган, хатто онасига ҳаммадан кōп ҳади сиғиб гапирадиган Ҳасанбой ҳам бошини қуйи солиб олган. Фақат икки қиз гōё дунёни ишини қойил қилгандек оналарининг ёнида керилиб ōтиришарди.

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 110-қисм Шароф етиб келганда аллақачон хотинининг " йитти"си ōтганди. Учала қиз йиғлаб ōзларини Шарофнинг бағрига отишди. Ҳамма нарсага фаросати етиб қолган, қолган катта қизи Замира айтиниб йиғлади - Нега пул жōнатмадингиз дада?! Нега энамни даволатмадик? Энагинам ōлиб қолдику энди нима қиламиз?! Шароф бир сōз деёлмади. Тōғри хотинини касаллигини биларди, лекин оғирлашиб қолганини, Хатто ōлганиниям билмай қолдида. Бōлмаса қарз хавола қилиб бōлса ҳам шифокорга обормасмиди?! Лекин пул жōнатгандику? Шароф кечда одамлар тарқалиб фақат ака ука ва сингиллари қолгач энасига жōнатган пуллари ҳақида аста гап очди. У пулларни Ҳалима ая ҳали фолбинга қōй олишга ҳали мавлут қилишга сарфлаб юборганди. Аммо айбини тан олмай ōлиб кетган келинини ōғрига чиқариб, ōғлини ҳам қарздор қилиб қōйди - Эе мен пулни хотинингга берганман. Нима номақул еган, пулни нимага ишлатган унисини билмайман. Лекин қōлимдан пулни олган, ана Худо гувох - деб юборди Ҳалима ая қōрқмай ёлғонига Аллоҳни аралаштириб- Кейин мени сендан қарзим йōқ, аксинча сен қарз бōп қолдинг. Хотинингни маракаларига мен пенсиямдан пул ишлатдим! Шароф онасини биринчи марта кōраётгандек анқайиб қолди. Шохистанинг катта қизи Замира эса бувисининг ёлғонига чидолмади - Ёлғон айтманг каттаена! Бир тийин ҳам берганингиз йōқ. Энамни шу холидаям чақириб Гулхаё янгамга қōшилиб хайхотдек ховлингизни бизга ōтини юлдириб ōтин тердирганингизга бор йōғи онам иккимизга ōттиз мингдан пул бердингиз. Сингилларимни шунча қилганини буларни иш қилгани хисобмас дедингиз... - ÔЧИР тарбиясиз! - бақирди Ҳалима ая-Энанг кōчама кōча одамларни шилтасини тозалайман деб сенларга тарбия беролмаган! -Энам ҳақида гапирманг! - бақирди мактабда энди тōққизинчи синф бōлган иккинчи қиз Дилзода-Энам сизни деб, сизни кōрсатган хунарларингизни деб кун кōрмай ōлиб кетди...

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 109-қисм. Шундай қилиб кунлар шамол тезлигида ōта бошлади. Гулхаё ōзининг қизи камдек Наиманинг иккта боласига қараб, оналик қилиб яна икки йилни ōтказди. Ҳалима аянинг фели ōша ōша. На эрига ва на болаларигахатто келинларига ҳам тинчлик бермай ҳали у боласиникида ҳали бу боласиникига бориб уруш чиқариб келади. Ҳалима аяни оз бōлса ҳам тартиблаб турган Фурқат Россияга ишлагани кетгач Ҳалима ая бутунлай ҳукмрон бōлиб олди. Ҳаммани ōз ноғорасига ōйнатар кимдир чизиғидан чиқса дарров касал бōлиб ётиб олиб томоша қōярди. Фурқат яхши ишлаб пул жōнатишни бошлагач Шарофни ҳам ёнига чақириб олди. Шохиста уч қизи билан чала ярим битган уйида қолди. Шохиста ахволи олдингидан анча оғирлашган бōлса ҳам ишлашга мажбур бōлди. Аммо Шохиста кōп ишлолмади. Қишлоқ аёллари билан бир ой кунлик ишга чиқач холдан тойиб ётиб қолди. Онаси ётиб қолгани учун катта қизи ишга чиқа бошлади. Иккта синглиси уйда қолиб касал, хатто ōрнидан туролмаётган оналарига қарашарди. Шуни била туриб ҳам Ҳалима ая келинидан хабар олмади. Пул томонлама ёрдам беришни ку айтмаса ҳам бōлади. Шароф ичишни буткул ташлаб онасига пул жōнатди ва ҳар гал онасига қōнғироқ қилиб хотини болачақаси ҳақида сōраганда Ҳалима ая доим - Хавотир олма улар яхши. Сен ишлайвер, ōзим хабар олиб турибман- деди. Ва охир оқибат хотини оламдан ōтганини ҳам жуда кеч эшитди. Жанозага етиб келолмади. Ёстиқдошини сōнги йōлга ōзи кузатолмади.