ch
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

前往频道在 Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

显示更多

📈 Telegram 频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 的分析概览

频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 46 077 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 1 406,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 804

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 46 077 名订阅者。

根据 13 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -4 488,过去 24 小时变化为 -666,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 15.57%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.33% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 6 727 次浏览,首日通常累积 5 758 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 119

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

凭借高频更新(最新数据采集于 14 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

46 077
订阅者
-66624 小时
+2 5687
-4 48830
帖子存档
PREMYERA 👇👇👇👇👇👇 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Muallif: 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 Muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!! 🛑

Реакция белгилаб куямиз 😊

Севиб севилмай совчилар орқали турмушга чиқдим.Ерим мени севмасди,мен ҳам севмасдим.Лекин тақдиримга кўниб еримга кўнгил қўя
Севиб севилмай совчилар орқали турмушга чиқдим.Ерим мени севмасди,мен ҳам севмасдим.Лекин тақдиримга кўниб еримга кўнгил қўя бошладим.Уни бир усул билан ўзимга қаратиб севдириб олдим. Ҳа ҳаа ўша ажойиб усул билан... Ерим ёнимдан кетмай қолди чунки уни...🤫

Реакция белгилаб куямиз 😊

Вақтингиз бўлганда, хотинингизнинг эски суратларига қаранг. Сиз «дада» сўзини эшитишингиз учун у ўзининг гўзаллигини, турмуш
Вақтингиз бўлганда, хотинингизнинг эски суратларига қаранг. Сиз «дада» сўзини эшитишингиз учун у ўзининг гўзаллигини, турмуш тарзини, уйқусини — ҳамма нарсани қурбон қилди. Шунинг учун ҳеч қачон хотинингизга: «Сен мен учун нима қилдинг?» деб айтманг. Чунки хотинингиз қилган қурбонликларни ҳеч қачон қайтариб бўлмайди, ҳатто миллионлаб долларлар билан ҳам. Турмуш ўртоғингизга юбориб қўйинг. @Qisqa_Hikoyalar1

💔 Har kecha uxlashdan oldin bir xil o'ylovlar ? "Bu qarzlar qachon tugaydi?" "Erim bilan yana janjal..." "Bolalarimga yetarl
💔 Har kecha uxlashdan oldin bir xil o'ylovlar ?
"Bu qarzlar qachon tugaydi?" "Erim bilan yana janjal..." "Bolalarimga yetarli vaqt ham, imkoniyat ham bera olmayapman..." Siz yolg'iz emassiz. Ko'pchilik ayollar xuddi shu og'irlikni ko'tarib yuradi. Lekin bilasizmi — bu holat o'zgarishi MUMKIN. 🌸 📆 29-30-31 Mart 1- Aprel kunlari. 4 kunlik BEPUL marafon o‘tkazyapman.
Siz bu marafonda:
Bu marafonda siz o'rganasiz: ✅ Yillar davomida yig'ilgan qarzlardan qanday chiqishni ✅ Asab va stressni boshqarishni — tinch va xotirjam bo'lishni ✅ Turmush o’rtog’ingiz bilan munosabatni mustahkamlashni
🎁 Marafon 100% BEPUL Faqat yopiq Telegram kanalga qo'shilishingiz kerak. 👇 Hoziroq qo'shiling: https://t.me/+2uxOzUxRDQU5Yjg1 https://t.me/+2uxOzUxRDQU5Yjg1

Ойнинг ун беши 17-кисм  Шаҳодат кундалик одати бўйичабарвақт туриб ҳовлини супурди, сигирларни соғди. Нонуштатайёрлаб, болаларини уйғотмоқчи бўлди. Лекин уларнинг ухлашига қараб туриб уйқуларни бузишгакўзи қиймади. Бир оздан кейин Ориф келиб дастурхон олдигаўтирди.-Руҳсат берсангиз акамни бир кўриб келсам,-деди Шаҳодат чойузатаркан.- Тушимга кирибди. Назаримда нимадандир безовта экан. Бир гап бўлганга ўхшайди. -Назаринг қурсинда сени,- деб Ориф ҳазиллашди.- 100 километр наридагини ҳам ҳудди қўшнингникида бўлгандай айтаверасан. -Айтаманда- деди Шаҳодат аччиқланиб.- Бошқа баҳона тополмай шундай деяпти, деб ўйлаяпсизми? Нима қипти, уч ой бўлди бормаганимга. Яхшиямки қариндош- уруғим унчалик кўп эмас. Борсам шу акамникига бораман. -Ҳа, майли, борсанг- борақол, сенга бир гап айтиб ҳам бўлмайди,-деди Ориф.- Лекин мен олиб бора олмайман. Кўриб турибсан, ишим жуда кўп. -Асабимга тегмай шундай десангиз бўлмасмиди?- деди Шаҳодат шаштидан бир оз тушиб. -Қачон борасан? Болаларни ҳам олиб борасанми?- деб сўради Ориф бўшаган пиёлани узатиб. -Эртага. Бугун тайёргарлик кўраман,-деди Шаҳодат рухсат текканидан хурсанд бўлиб.- Фақат Эркин борса дегандим. Ҳар ҳолда йўлда ҳамроҳ бўлади. -Майли, ихтиёринг. Икки-уч кундан кейин ўзим бориб олиб келаман. -Вой, бунча яхшисиз,- деди Шаҳодат севиниб. -Мен ҳар доим яхшиман-ку, билмайсанда,- деди Ориф кулимсираб.- Ўзим бориб Самандар билан гаплашмасам бўлмайди. Ёши ўттизга яқинлашаяпди-ю, уйланишни ўйламайди ҳам. Агар тузукроқ қиз тополмаётган бўлса топиб ҳам берамиз. -Ҳа. Жуда яхши иш қиласиз,- деди Шаҳодат мамнун ҳолда. Нонуштадан сўнг Мунира Шавкатни ўйната бошлади. Эркин сигирларни подага қўшиш учун ҳайдаб кетди. Шаҳодат уй юмушларини ҳар доимгидан кўра иштиёқ билан қилди. Тушгача акасига олиб борадиган нарсаларни тайёрлаб қўйди. Боғдаги мевалардан узиб ювди. Бу ишларни қилаётганида Самандар бир дақиқа бўлсада кўз олдидан кетмади. У ҳақда ўйлаган сари меҳри товланиб, қалбидаги ҳис-туйғулари жўш уриб борарди. Озгина бўлсада акасига ёрдами текканига севиниб кетарди. Лекин барибар кўнгли тўлмас, ҳудди етарли эмасдай туюлаверарди. Ҳар қанча қилсада акаси олдидаги қарзини узолмаслигини асло унутмасди. Ахир ҳаётда ўз ўрнини, бахтини топишига, энг асосийси, инсоний қадр-қимматга эга бўлишига фақат у сабаб бўла олди. Агар унинг гапларига қулоқ солмаганида нималар бўлишини, ҳаёти қандай кечишини ҳечам тасаввур қилолмайди. Лекин бу ҳақда иложи борича камроқ ўйлашга интиларди. Ойисининг юриш-туриши, қилаётган ишлари таъсир қилмай қолмади. Ҳаётнинг асл лаззати шундан иборат эканлиги ҳақидаги тушунча миясида шакллана бошлади. «Кўнглинг нимани тусаса қилавер, бошқаларнинг сен ҳақингда айтганлари бир пул», деган ақида бегона бўлмай қолди. Шу туфайли ҳам енгилтабиат бўлиб ўсди. Юриш- туриши, кийиниши ва ўзини тутиши билан бошқалардан ажралиб турарди. Аслида барчанинг диққат марказида бўлиш унинг асл мақсади эди. Кўча-кўйда йигитларнинг беибо сўзлар айтиб тегажоқлик қилишлари, суюқоёқ қизларга қиладигандай муомила қилишларига сира жаҳли чиқмасди. Аксинча, уларга кулиб,ноз-қарашма билан жавоб қайтарадиган бўлди. Ҳеч қачон ойиси тергамасди. Нима ишлар қилаяпти, кимлар билан юрибди, бу ҳақда қизиқмас. Уйга ярим тунда келганда ҳам нега кеч келдинг, деб уришмасди. Бир жойга бораман, деса ҳам райини қайтармаганди. Фақат бу эмас, тўй-ҳашамларга боришга ўзи ундар. «Уйда сиқилиб ўтирасанми, бориб ўйнаб-келсанг-чи», деб ҳоли- жонига қўймасди. Бегона кишиларнинг вақт-бевақт келишларига ҳам ўрганиб қолганди. Тез-тез бўлиб турадиган зиёфатларда келганларга хизмат қилар. Бегона кишилардан ҳеч тортинмай ойисининг истаги билан уларнинг даврасига қўшиларди. Ойисининг «бу беш кунлик дунёда ўйнаб-кулиб қолиш керак» дейиши сира ғайриоддий туюлмасди. Бунда унинг ўз қилмишларини хаспўшлаш учунгина эмас, балки бундай ҳаётга уни ҳам тайёрлаб бориш ниятида эканлигини англамаганди. Бундай ҳаётнинг қаёққа олиб боришини, қандай из қолдиришини, оқибатларини ўйлаб ҳам кўрмаганди. Эндигина ўн беш ёшга тўлган қизнинг бундай нарсаларни ўйлашга анча ёшлик қилишини кейинчалик тушуниб етди. Ойисининг хушторларидан бири бўлган Миркомил очиқчасига м

ГАРОВ Бир куни бир аёл дугоналари билан йиғилишда луббой эркак ҳиёнат қилади деди. Шунда бир дугонаси сени эринг ҳиёнат қилса қолган эркаклар ҳам ҳиёнат қилади деганимас, Сен ўзинг ёмонсан шунга эринг сендан қочиб қутулган диди. Шунда дугонаси кел гаров ўйнаймиз деб ўртага 3000$ тикаман диди. Охиригача КЎРИНГ давоми дахшат 😑 ДАВОМИ...👇👇

СССР тарихидаги енг даҳшатли тўй, фотосуратдаги ҳамма вафот этди Ҳаммани ларзага солган бу фожиали воқеа СССРда содир бўлган,
СССР тарихидаги енг даҳшатли тўй, фотосуратдаги ҳамма вафот этди Ҳаммани ларзага солган бу фожиали воқеа СССРда содир бўлган, гўё оддий тўй бўлаётгандек, ҳамма мазза қилиб, ўтирган эди, бирданига залдаги чироқлар 17 сонияга ўчди. У ёқилгандан сўнг, фотосуратда тасвирланган барча одамлар ҳалок бўлди, тергов текшируви тахминан 8 ой давом етди ва КГБ ўлим сабабини билганида, уларнинг йу‌злари ҳайратдан оқариб кетди. Бу одамларнинг ҳаммаси... Давомини ўқиш👇

қачон ботиб, уфқ қонталаш бўлиб турарди. Каналда чўмилаётганлар ҳам деярли қолмаганди. Қўлидаги ўчиб қолган сигаретини улоқтириб ўрнидан турди. Кийимига илашган хас-чўпни қоқиб ташлаб йўлга тушди.  (давоми бор)

Мани бир қадрли инсоним: “Жаннатга кирсангиз, мени сўранг мени изланг”, дедилар. Қалбим ўртаниб кетди... Лойиқманми, арзирман
Мани бир қадрли инсоним: “Жаннатга кирсангиз, мени сўранг мени изланг”, дедилар. Қалбим ўртаниб кетди... Лойиқманми, арзирманми...!? Заррача яхшилик хам, заррача ёмонлик ҳам унутилмас Кунда аҳволимиз не кечар экан... Не бўлса ўзимизга ўзимиз қилдик. Ахир огоҳлантирилмаганми эдик....? Кимнидир Кўнгил Каъбасини бузганмизки, бизнинг ҳам кўнгилларни вайрон этишди.... Кўнгил дарвозасини ҳар касга очмоқ асл Эгасига хуш келмас... Эй қалб, шунчалар қаттикмисан, нега йиғламассан?! Жаннат нафасли қадрлигим, биродарига шафоат бўла оладиган У Кунда сиз изланг бизни.... Зотан, лойиқ эмасмиз... арзимасмиз...

💔 Har kecha uxlashdan oldin bir xil o'ylovlar ? "Bu qarzlar qachon tugaydi?" "Erim bilan yana janjal..." "Bolalarimga yetarl
💔 Har kecha uxlashdan oldin bir xil o'ylovlar ?
"Bu qarzlar qachon tugaydi?" "Erim bilan yana janjal..." "Bolalarimga yetarli vaqt ham, imkoniyat ham bera olmayapman..." Siz yolg'iz emassiz. Ko'pchilik ayollar xuddi shu og'irlikni ko'tarib yuradi. Lekin bilasizmi — bu holat o'zgarishi MUMKIN. 🌸 📆 29-30-31 Mart 1- Aprel kunlari. 4 kunlik BEPUL marafon o‘tkazyapman.
Siz bu marafonda:
Bu marafonda siz o'rganasiz: ✅ Yillar davomida yig'ilgan qarzlardan qanday chiqishni ✅ Asab va stressni boshqarishni — tinch va xotirjam bo'lishni ✅ Turmush o’rtog’ingiz bilan munosabatni mustahkamlashni
🎁 Marafon 100% BEPUL Faqat yopiq Telegram kanalga qo'shilishingiz kerak. 👇 Hoziroq qo'shiling: https://t.me/+erjh9P-s_lY1MzQ1 https://t.me/+erjh9P-s_lY1MzQ1

Рақамлардан биттасини танланг.. Сизни ким эслаётган экан. 1 ❤️ 2 💙 3 💜 4 🖤 Жавоблар👇

🔥IJARA HAYOTLAR 🔥 asari ham sotuvda! Uch kun aksiya!!! Soʻngra sotuv toʻxtaydi!! Yani hikoya narxi endi 7.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! Murojaat uchun @A_lixan ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

#ижара_ҳаётлар 163-қисм Акасини Россиядан олгани борганда,Баҳор яшаган уй ва ишлаган иш ерига бирга борган эди. Эшикни унга Тимур очди. “Баҳор биздан олдин турганди. Биз янги келдик”,-деди Тимур, келган кишининг Баҳорни амакиси эканини билганида. Янада Баҳор билан иш бўйича таниш эканини гап орасида қистириб ўтди. Тўғридан, тўғри Баҳор ички ишларда дея олмади. Каримнинг рақамини олиб, бирор хабар эшитса унга албатта айтишини билдирган эди. Тимур неча кундан бери ўзига кела олмаётган эди. Баҳорни қанча огоҳлантирганди. Кўнгли сезганди. Мана айтгани бўлди ва қиз емаган сомсаси учун пул тўлаётган эди. Каримга Баҳорни тергов бўлими изаляторда эканини айтгач, иккаласи бирга бир неча кун аввал келган бинога боришди. Тимур ташқарида кутиб турди. Карим бир соатдан ошиқ ичкарида қолиб, ахири чиқди. Кайфияти йўқ эди. “Мени жияним бунақа қиз эмас эди. Кимдир бу сода қизга тухмат қиляпти”,-деб куюнди. "Мен таниган Баҳор ҳам бу ишни қилмас эди",-деди Тимур. "Мен уйга қайтишим керак. Бориб оиласига хабар берай. Адвокат тутинг деди мелисалар?",- деб Карим боши қотгандек гапирди. Акаси касал, янгасини аҳволи маълум. Ўзида ҳам ортиқча пул йўқ. "Мени бир танишим бор адвокат. Юринг шу билан гаплашиб кўрайлик ",-деб таклиф киритди Тимур. Танишим деган адвокати аслида шу уй машмашасини ҳал қилиш учун тутган адвокати эди. Иккаласи аёлнинг офисига боришди. Тимур Баҳорнинг исмини ва кимлигини таништирмай шунчаки бир яқиним деб маслаҳат сўради. "Вазият жуда қийин. Одам савдоси билан айбланганлар 5-8 йилгача кесиляпти",-деди адвокат аёл. "У қиз бу ишни қилмаган. Бу бир тухмат бўлиши мумкин ",-деб Тимурнинг ич куйдирганини кўрган Карим, ичида бу йигит шунчаки таниш эканига шубҳа қилсада индамади. Жияни унаштирилган эди. Хотинидан, ҳа демай куёв бўлмиш келади деб эшитганди. Буёғи неча пуллик бўлди деб, ичида мулоҳаза қиларди. "Одатда бунга ўхшаш ишларда, асосий айб бошлиқларда бўлсада, улар қўл остидаги киши билан келишиб... ишни унга юклатишади ва жазодан қутилиб қолишади. Балки, бу бир келишув бўлиши ҳам мумкин..... Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин, Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.

#ижара_ҳаётлар 162-қисм Ётадиган еринг оддий бўлсада, тинчинг бўлса бўлди экан. Орқамга ботган темир каравотнинг нотекис темирлари жонимни оғрита бошлаганди. Худди қурбонлик қўйдек бўйним кесилишини кутардим. Кунларнинг алмашганини фақат эшик очилиб берилган овқатдан билардим. Тўрт кун ўтганди. Бу кунлар ичида яна бир неча маротаба тергов қилиндим. Ўзгарган ҳеч нарса йўқ эди. Фақат саволлар такрорланар, натижа эса яна изаляторнинг темир каровоти ва совуқ деворлари бўлди. “Отам касал, ҳеч бўлмаса ойимга хабар бериб қўйишим керак”,-деб ёлвордим навбатдаги терговда. “Уйдагиларингни хабари бўлди. Амакинг келди гаплашдик”,-деди совуққонлик билан сўроқ қилган киши. “Келган бўлса, сўрадингизми? Мен таътилда уйга кетгандим. Ҳатто отам Россияда мазаси қочганди…..”,-деб йиғлаб юбордим. Чунки мийям баъзи нарсаларни энди англаётган эди. Оилам эшитиб не аҳволга тушганини тасаввур қилиш жуда оғир бўлди. Отам учун оддий пул масаласида бирлаша олмаган оилам мендан воз кечиб қўя қоларди. Тақдирга тан беришдан бошқа иложим қолмади шекилли. Ферузадек аёлга бас кела олмаяман буни англаб етгандим. Хаёлимда келажагимни қоронғи ва зах ерларда ўтишини ўйлаб юрагим эзиларди. Ҳеч ким билан гаплаша олмасам, ҳақиқатни айтганим билан менга ишонадиган одамни қаердан топаман. Бир хаёлим айбловингни тўғри билмайсан, жазоингни қаердан билардинг дерди. Тушган жойим шунқа ер эди. Ҳеч қайси одам боласи тушмасин эди.
М У А Л Л И Ф Д А Н
Бибиойша неча кундан бери қизи Баҳорга қўнғироқ қилиб туша олмади. Сўнги чора қайниси Карим билан гаплашиб унга маслаҳат солганди. Чунки Баҳорнинг телефони бунча узоқ вақт ўчиқ бўлиши мумкин эмас эди. Ўғирлатган бўлса янада қўнғироқ қилиб хабар берарди. Юраги нотинч эди. Ўзи борай деса, Тошкентни унча билмасди. “Яқинда яшаб турган квартирасидан чиққан эди. Бошлиғим билан келишмаяпман деганди”,-деб кўзига ёш олди. “Бўлди янга... мен бориб хабар оламан”,-деб Карим уни тинчлантириб йўлга тушди. Сўраб суруштириб Баҳорнинг ётоқонасига борганида ҳеч ким жияни ҳақида бир нарса демади. Сўнг ишлаган тур агентлигига борганди. У ер ҳам ёпиқ эди. Бу қиз қаерга кетди экан деб кўп ўйлаб, эски яшаган квартирасида балки уй эгалари билар деб борди. Бир лайк ташла, бир изоҳ ёз — кўнглим яйрасин, Ҳикоя давомида сенинг исминг, ҳар саҳнада порласин.